Авторы

  • Илхамжон Камолов
    заведующий отделом организационной работы, Республиканский совет профсоюзов металлургии и машиностроения Узбекистана, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss8/S-pp379-384

Ключевые слова:

профсоюз правительство социальное сотрудничество общество современность

Аннотация

Профсоюзы являются предметом активных действий правительства по развитию гражданского общества, общественному контролю и защите прав трудящихся. Поскольку профсоюзы являются главными защитниками интересов работающих категорий населения перед работодателями, они способствуют реализации прав работников, улучшению условий труда и обеспечению соответствующего уровня заработной платы. В функционировании профсоюзов как полноправных субъектов социально – трудовых отношений будут заинтересованы не только их собственные, но и государственные органы, другие институты гражданского общества. Возможность общения между профсоюзами и правительством способствует предотвращению социальных конфликтов и способствует социальной стабильности. Отсутствие сотрудничества между правительством и профсоюзами приводит к социальным кризисам. Поэтому, изучая и анализируя эту тему, будет создана возможность предотвратить социальные кризисы.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Trade unions and government: specific features of interaction

Ilkhamjon KAMOLOV

1


Republican Council of Trade Unions of Metallurgy and Mechanical Engineering of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021

Trade unions are the subject of active action with the

government in the development of civil society, public control
and the protection of the rights of workers. Because trade unions
are the main defenders of the interests of the working categories
of the population in front of employers, they promote the
realization of the rights of workers, improve working conditions
and ensure the appropriate level of wages. In the functioning of
trade unions as full – fledged subjects of social and labor
relations, not only their own, but also-state bodies, other
institutions of civil society will be interested. The possibility of
communication between trade unions and the government
contributes to the Prevention of social conflicts and promotes
social stability. The lack of cooperation between the government
and the trade unions leads to social crises. Therefore, by studying
and analyzing this topic, an opportunity will be created to
prevent social crises.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

trade union,
government,
social cooperation,
society,
modern.

Касаба уюшмалари ва ҳукумат: ўзаро ҳамкорликнинг ўзига
хос хусусиятлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

касаба уюшмаси,
ҳукумат,
ижтимоий ҳамкорлик,
жамият,
замонавий.

Касаба уюшмалари фуқаролик жамияти ривожланиши,

жамоатчилик назорати ва меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилишда ҳукумат билан фаол ҳаракатлантирувчи
субъект ҳисобланади. Чунки касаба уюшмалари иш берув-
чилар олдида аҳолининг ишчи тоифалари манфаат-
ларининг асосий ҳимоячилари бўлиб, ишчилар ҳуқуқ-
ларини амалга оширишга кўмаклашади, меҳнат шароит-

1

head of the Department of Organizational Work of the Republican Council of Trade Unions of Metallurgy and

Mechanical Engineering of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: icamolove@yandex.com.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

380

ларини яхшилайди ва иш ҳақининг тегишли даражасини
таъминлайди. Касаба уюшмаларининг ижтимоий ва меҳнат
муносабатларининг тўлақонли субъектлари сифатида
фаолият кўрсатишида нафақат уларнинг ўзлари, балки –
давлат

органлари,

фуқаролик

жамиятининг

бошқа

институтлари ҳам манфаатдор бўлади. Касаба уюшмалари
ва ҳукумат ўртасида мулоқот имконияти ижтимоий низо-
ларнинг олдини олишга ёрдам беради ва ижтимоий
барқарорликка кўмаклашади. Ҳукумат ва касаба уюшма-
лари ўртасидаги ҳамкорликнинг йўқлиги ижтимоий
инқирозларга олиб келади. Шунинг учун ушбу мавзуни
ўрганиш ва тахлил қилиш орқали ижтимоий инқироз-
ларнинг олдини олишга имконият яратилади.

Профсоюзы и правительство: специфические особенности
взаимодействия

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

профсоюз,
правительство,
социальное партнёрство,
общество,
современность.

Профсоюзы являются предметом активных действий

правительства по развитию гражданского общества,
общественному контролю и защите прав трудящихся.
Поскольку профсоюзы являются главными защитниками
интересов работающих категорий населения перед
работодателями, они способствуют реализации прав
работников, улучшению условий труда и обеспечению
соответствующего

уровня

заработной

платы.

В

функционировании

профсоюзов

как

полноправных

субъектов социально – трудовых отношений будут
заинтересованы не только их собственные, но и
государственные органы, другие институты гражданского
общества. Возможность общения между профсоюзами и
правительством

способствует

предотвращению

социальных конфликтов и способствует социальной
стабильности.

Отсутствие

сотрудничества

между

правительством и профсоюзами приводит к социальным
кризисам. Поэтому, изучая и анализируя эту тему, будет
создана возможность предотвратить социальные кризисы.


КИРИШ
Касаба уюшмалари дунёдаги замонавий сиёсий ҳаётнинг энг муҳим субъектлари

қаторига киради. Касаба уюшмалари жисмоний шахслар ўз сиёсий фаолиятини амалга
оширадиган фаол фуқаролик жамияти институтларидир. Сиёсий партиялардан фарқли
равишда касаба уюшмалари фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат соҳасидаги
манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади.Илк касаба уюшмалари пайдо бўлгандан
буён бу институт сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларда фаол иштирок етиб
келмоқда. Бу эса касаба уюшма-ларининг давлат органлари билан биргаликда муайян
функцияларни (меҳнат текшируви, ижтимоий суғурта, меҳнат шароити ва ишчиларнинг
дам олишини таъминлаш) бажариши билан боғлиқ.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

381

Нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунё касаба уюшмалари иш берувчилар олдида

аҳолининг ишчи тоифалари манфаатларининг асосий ҳимоячилари бўлиб, ишчилар
ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади, меҳнат шароитларини яхшилайди ва иш
ҳақининг тегишли даражасини таъминлайди. Ушбу мақсадга эришиш учун давлат
органлари ва иш берувчилар билан музокаралар, икки ёки уч томонлама
маслаҳатлашувлар ташкил этади. Касаба уюшмалари парламентлар билан турли
шаклларда муносабатга киришади жумладан, ишчи ходимларнинг манфаатларини ҳимоя
қилиш мақсадида ҳамкорлик қилади ёки таъсир кўрсатади. “Касаба уюшмаларининг
ишчи-ходимлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоа шартномасида назарда тутилган
бандларининг ижро этилишини таъминлаш, иш жойларида меҳнат муҳофазасига риоя
этилишини назорат қилишдаги ўрни ва аҳамияти катта. Афсуски бугунгача Ўзбекистонда
ушбу сектор фақат кўргазма учун бор эди, холос. Давлат унинг ҳуқуқларини норасмий
чеклаган, овозини ўчириб қўйган эди. Чунки ушбу тизимнинг ишчи-ходимлар манфаати
юзасидан “қозичилик” қилиши меҳнат сафарбарлиги сўндиради, одамларнинг ўз ҳақ-
ҳуқуқига бўлган қарашларни ўзгартириб юборади”. [1].

Замонавий дунёда касаба уюшмалари ҳаракати ижтимоий ва сиёсий ҳаётда муҳим

рол ўйнайди. Фуқаролик жамиятининг ушбу муҳим институтининг ўрни ва аҳамияти
йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бунга жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, ҳозирги
кунда давом этаётган пандемия ҳам ёрдам бермоқда. Умумжаҳон ресурс жамғармалари
контекстида давлат ва хусусий иш берувчилар турли имтиёзлар, ижтимоий нафақалар
ҳажмини қисқартиришга, энг муҳими-иш ҳақини музлатишга ёки ундан ҳам ёмони-
ходимлар сонини камайтиришга мажбур. Бундай оғир вазиятларда фуқаролар касаба
уюшмалари ёрдамида ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қиладилар.
“Меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш
бугунги дунёнинг энг инсонпарвар қадрият-ларидан бири ҳисобланади” [2].

ТАДҚИҚОТ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Мазкур мақолада тадқиқот методологияси сифатида қиёсий ҳамда сиёсий

даражасида таҳлил қилиш методлари танланди. Касабауюшмалар фаолиятини таҳлил
қилиш, ва таркибини ўрганиш ҳамда сиёсий жараёнларда касаба уюшмаларнинг фаолияти
тадқиқотларини жорий қилиш, сиёсий таҳлилини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан
илмий назарий ҳамда емпирик усулда ёндашув услублари қўлланилди. Мақолада
бирламчи ва иккиламчи ахборот турларидан таҳлил учун фойдаланилди. Иккиламчи
ахборотлар халқаро ташкилотларнинг асосий низомлари,шунингдек мамлакат касаба
уюшмаларининг ҳисоботлари ва маълумотларидан фойдаланилди. Шунингдек мавзуни
чуқурроқ ёритиш, визуали-зацияни шакллантириш, ўзгарувчилар, асосий тадқиқот
консепциялари боғлиқ-лигини тасвирлаш учун консепциялар тузилмаси ишлаб чиқилди.


ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Мавжуд илмий тадқиқотлар, адабиётлар таҳлили, назария ва гипотезалар ва сиёсий

таҳлилларининг

натижасига

кўра,

сиёсий

тадқиқотларини

ташкил

қилиш,

ривожлантириш замонавий дунёда касаба уюшмалари ҳаракати ижтимоий ва сиёсий
ҳаётда ахамиятини ошириш сиёсий жараёнларга муҳим аҳамият касб этмоқда.

Касаба уюшмалар фаолияти жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида асосий

обектини ташкил етади. Чунки жамиятнинг ижтимоий -иқтисодий ривожида аҳолининг
меҳнатга лоёқатли қисми асосий мезон бўлиб ҳизмат қилади. Бу эса ўз навбатида Касаба
уюшмаларининг ишчилар манфатини ҳимоя қилиш, ишчи-ларнинг ҳуқуқ ва


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

382

еркинликларини ҳимоя қилиш, шунингдек жамият барча жабҳаларида меҳнат
муносабатларини тўлақонли шаклланиришдек муҳим вазифа ҳисобланади.

Бинобарин, БМТнинг 1966 йил 19 декабрдаги Иқтисодий,итимоий ва маданий

ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда ҳам ўз тасдиғини топган. Ушбу пактнинг – 8
моддасида касаба уюшмалар ва инсонларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва еркинликлари ҳақида
эътироф етилади.

Ҳар бир инсоннинг ўз иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини амалга ошириш ва

ҳимоялаш учункасаба уюшмалари ташкил етиш ва ўз иҳтиёри билан ана шу уюшмаларга
кириш ҳуқуқи.Бунинг учун тегишли ташкилот қоидаларига риоя қилиш шарт. Кўрсатиб
ўтилган ҳуқуқдан фойдаланишга ҳеч бир чекланиш қўйилмайди, қонунда кўзда тутилган
ва демократик жамиятда давлат хавфсизлиги ёки жамоат тартиби манфатлари йўлидаги
ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва еркинлигини муҳофаза етишдаги ҳуқуқлар бундан мустасно.

Касаба уюшмаларнинг миллий федерация ёки конфердерацияларнинг халқаро

касаба уюшмалари ёки шу каби уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи.

Касаба уйсуҳмаларининг ҳеч бир тўсиқсиз, чеклашларсиз фаолият юритиш ҳуқуқи,

қонунда кўзда тутилган ва демократик жамиятда давлат хавфсизлигини ёки жамоат
тартиби манфаати ёки бошқаларнинг ҳуқуқ ва еркинликлигини муҳофаза қилиш учун
зарур биълган ҳуқуқлар бундан мустасно [4].

Шундай қилиб, касаба уюшмаларининг бирламчи вазифаси ижтимоий ва меҳнат

манфаатлари ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ.

Ҳозир давом этаётган пандемия даврида дунё давлатларида молиявий-иқтисодий

инқироз – касаба уюшма ҳаракатига тубдан янги иқтисодий вазиятда ишчилар
манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўз тактикасини белгилаш вазифасини қўйди.
Касаба уюшмаларининг ижтимоий ва меҳнат муносабат-ларининг тўлақонли субъектлари
сифатида фаолият кўрсатишида нафақат уларнинг ўзлари, балки бўлажак иттифоқчилар –
давлат органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳам манфаатдор
бўлишлари лозим. Касаба уюшмалари ва ҳокимият ўртасида мулоқот имконияти
ижтимоий низоларнинг олдини олишга ёрдам беради ва ижтимоий барқарорликка
кўмаклашади. Давлат ва касаба уюшмалари ўртасидаги муносабатларда изчил сиёсатнинг
йўқлиги ижтимоий инқирозларга олиб келади.

Бутун дунё бўйлаб касаба уюшмалари ҳаракати бугунги кунда нафақат иқтисодиёт

ва меҳнат бозорини, балки ижтимоий ва меҳнат муносабатларини ҳам ўзгартирадиган
модернизация муносабати билан ўзининг ҳаётийлигини жиддий синовдан ўтказмоқда.
Бошқа омиллар билан бир қаторда, улар асосан меҳнат бозоридаги ишларнинг ҳолатини,
ходимларнинг меҳнат салоҳиятини ривожлан-тириш ва амалга ошириш, жамиятдаги
ижтимоий барқарорликни ва меҳнат қонунчилигини амалга оширишни белгилаб
беради.Касаба уюшмалари зудлик билан модернизациянинг ўзи билан олиб келадиган
ўзгаришларни ҳисобга олувчи стратегия ва тактикани ишлаб чиқишлари керак.
Модернизацияни амалга ошириш муқаррар равишда муайян харажатлар билан боғлиқ ва
касаба уюшмаларининг вазифаси ходимлар ўзгаришларнинг асосий юкини кўтарадиган
ижтимоий гуруҳга айланишига йўл қўймасликдир. Бунинг учун касаба уюшмалари
ўзларига мавжуд бўлган барча воситалардан фойдаланишлари лозим. Ва биринчи
навбатда-ижтимоий шериклик институти, макро -, мезо- ва микро даражадаги ижтимоий
ва меҳнат муносабатларини жамоа шартномалари орақали тартибга солиш механизми
ишлаб чиқиш зарур.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

383

Жамоа музокаралари давомида касаба уюшмаси вакиллари иш берувчиларни

касаба уюшмаси хизматидан фойдаланиш бошқарув, ишлаб чиқариш ва ходимларнинг
турмуш даражасини яхшилашга фойда келтириш зарурлигига ишонтиришлари керак
бўлади. Касаба уюшмаларининг бу институционал ҳаракат-лари музокаралар столида
касаба уюшмаси талабларини қўллаб-қувватлашда жамоавий чоралар кўришга тайёр
бўлиши керак.

Хар бир инсон ва бошқалар билан ассосация тузиш, жумладан касаба уюшма-лар

ташкил этиш эркинлигига ва ўз манфатларини ҳимоя қилиш учун шундай кириш хуқуқига
эга [3].

Касаба уюшмалари ижтимоий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.

Унинг доирасида улар ҳукуматни иқтисодий фаолиятнинг барча иштирокчилари
манфаатлари учун бозор кучларининг оқилона мувозанатига имкон берувчи иқтисодий ва
молиявий сиёсат юритишга ундашга ва ишчилар манфаатларини ҳимоя қилишга
интиладилар.Шуни таъкидлаш керакки, ижтимоий шерикликни ривожлантириш
зарурлигини эълон қилган давлат ҳокимияти органлари вакил-лари, аслида, уни амалга
оширишга ҳар доим ҳам ўз ҳиссасини қўшавермайди. Кўпинча ишчи ва бизнес вакиллари
билан музокаралар чоғида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинмайди.
Ижтимоий шерикликнинг ҳозирги тизимида касаба уюшма қўмитаси музокаралар чоғида
ҳамкорларнинг қабул қилган қарорларига босим ўтказиш учун етарли кучга ега
емас.Касаба уюшмаларининг ижтимоий жараёнларга ходимлар манфаатлари бўйича
таъсирининг мавжуд ва потенсиал шаклларини таҳлил қилиш касаба уюшмаларининг
тармоқ тамойилидан фойдаланиб, турли ғоявий жиҳатдан яқин ижтимоий ва сиёсий
кучлар билан ҳамкорлик қилиш тенденсияси мавжудлигини кўрсатади. Бундай
ҳамкорлик, одатда, ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилмайди ёки фақат “доиравий”
битим-лар билан расмийлаштирилади.

Бу ҳамкорликнинг жуда мослашувчан шакллари, шунинг учун ким билан ва қачон

бундай иттифоқларга киришини кузатиш қийин бўлиши мумкин. Жамоат ташкилотлари
ҳақида гапирадиган бўлсак, касаба уюшмаларининг иттифоқчилари энг аввало инсон
ҳуқуқлари ва демократик қадриятларга қаратилган минтақавий марказлардир. Одатда,
улар сиёсат билан шуғулланмайдилар ва касаба уюшма-ларининг сиёсий курашни назарда
тутмайдиган но-унионистик позицияси улар фаолиятининг асосий тамойилларига зид
келмайди.

Касаба уюшмаларининг дунё сиёсий ҳаётидаги ролини қиёсий сиёсий таҳлил қилиш

қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон беради:

Биринчидан, касаба уюшмалари замонавий дунёда сиёсий муносабатларнинг энг

фаол субъектларидан бири ҳисобланади, чунки сўнгги йилларда улар сиёсий жараёнда
турли шаклларда фаол иштирок етдилар. Бу касаба уюшмалари вакилларининг
Қонунчилик жараёнидаги иштироки, янги сиёсий ва ҳуқуқий маконни яратишда, ҳукумат
билан доимий иш олиб боришда ва касаба уюшмалари ташаббуси билан
меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги ўзгаришларга
қаратилган қатор оммавий ҳаракатларини ўтказишда ўз аксини топди.

Иккинчидан, касаба уюшмалари жамият сиёсий муносабатлари тизимида ўзига хос

субъект ҳисобланади. Бу ўзига хослик касаба уюшмаларининг бир томондан, ижтимоий –
иқтисодий ва ижтимоий-ички манфаатлар учун кураш, иккинчи томондан, ишчиларнинг
сиёсий манфаатлари учун кураш, икки функциянинг зиддиятли ўзаро алоқасини
ташувчилар бўлганлиги билан боғлиқ.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

384

Учинчидан, касаба уюшмалари замонавий жамиятдаги сиёсий муносабат-ларнинг

ўзига хос тизимининг ўзига хос субъекти ҳисобланади. Сўнгги бир неча йил ичида дунё
ижтимоий ҳаётининг барча соҳаларида туб ўзгаришлар рўй берди. Бу биринчи навбатда
жаҳонда Пандемиянинг юзага келгани ҳамда иқтисодий инқирози билан боғлиқ. Бу глобал
инқироз жараёни мураккаб ва зиддиятли тарзда ривожланиб, жамиятнинг турли
соҳаларида ҳалокатли оқибатларга, аҳоли турмуш даражасининг пасайишига олиб
келмоқда.


МУҲОКAМA ВА ТАВСИЯЛАР
Тадқиқот жараёнида ўрганилган касаба уюшмалари ва уларнинг хокимият билан

боғлиқ йўналишлар ҳамда муаммоларни қуйидаги тарзда гуруҳлаш мумкин:

Касаба уюшмалар жамиятнинг сиёсий ҳаётига фаол аралашуви муҳим аҳамиятга

моликлиги шундаги бунда асосан инсон омили бирламчи фунцияни бажаради.

Жамиятда юзага келаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муаммо-ларнинг

юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олишда асосий фигура
ҳисоблабланади.

Касаба уюшмалари ўз ғоявий, назарий ва мафкуравий платформасини, муайян

идеал, ижтимоий тузилиш моделини ишлаб чиқишга киришади ва саъй-ҳаракатлар ушбу
моделни амалга оширишга йўналтирилади. Оммавий норози-ликлар пайтида алоҳида
сиёсий талаблардан касаба уюшмалари сайлов даврида алоҳида сайлов блоки сифатида
сиёсий курашда бевосита иштирок етишга ўтишмоқда.

касаба уюшмалари табиий равишда сиёсий курашга, турли сиёсий кучлар

ўртасида, турли мафкуравий платформалар ва моделлар ўртасида кескин сиёсий
жангларга тортилади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Қудратилла Рафиков – Ватан ва миллат қайғуси – Б. 65. Тошкент 2020.

2.

Қудратилла Рафиков - Илк ва сўнги сўзимиз Ватан – Б. 56. Тошкент 2019.

3.

1966 йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакт

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 31 август 1995 йилги қарори билан
ратификация қилинган.).

4.

1966 йилдаги Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги

Халқаро пакт (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 август куни Пактга қўшилган).

5.

O‘RQ–588-son 06.12.2019. Kasaba uyushmalari to‘g‘risida (lex.uz).

6.

Oʻzbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi – Vikipediya (wikipedia.org).

7.

Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Портали (kasaba.uz).

Библиографические ссылки

Қудратилла Рафиков - Ватан ва миллат қайғуси – 65 бет. Тошкент 2020,

Қудратилла Рафиков - Илк ва сўнги сўзимиз Ватан – 56 бет.

Тошкент 2019

йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пакт (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 31 август 1995 йилги қарори билан ратификация қилинган.);

йилдаги Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пакт (Ўзбекистон Республикаси 1995 йил 31 август куни Пактга қўшилган);

O‘RQ-588-сон 06.12.2019. Kasaba uyushmalari to‘g‘risida (lex.uz)

Oʻzbekiston kasaba uyushmalari federatsiyasi - Vikipediya (wikipedia.org)

Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерациясининг Портали (kasaba.uz)