Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Renaissance and harmoniously developed generation
Hikoyat AMONOVA
1
, Susana SADIKOVA
2
Bukhara State Medical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021
The article reveals the role of the development of science in
the education of young people. Particular attention is paid to the
Renaissance and its philosophical interpretation. The role of the
views of the medieval oriental thinker Abu Raikhan Beruni in the
spirituality of youth is studied. The importance of the idea of a
perfect person in the creative heritage of thinkers in the
upbringing of a harmoniously developed generation in the new
Uzbekistan is analyzed.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Renaissance,
Academy,
medieval oriental thinkers,
education,
morality,
spirituality.
Ренессанс ва баркамол авлод тарбияси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ренессанс,
Академия,
ўрта аср шарқ
мутафаккирлари,
таълим-тарбия,
ахлоқ, маънавият.
Мақолада илм фан тараққиётининг ёшлар тарбиясидаги
ўрни очиб берилган. Ренессанс ва унинг фалсафий
талқинига алоҳида эътибор қаратилган. Ўрта аср Шарқ
мутафаккири Абу Райҳон Беруний қарашларининг ёшлар
маънавиятидаги ўрни тадқиқ қилинган. Мутафаккир
ижодий меросидаги комил инсон ғоясининг янги
Ўзбекистон шароитида баркамол авлодни тарбиялашдаги
аҳамияти кўрсатиб берилган.
1
associate professor, Bukhara State Medical Institute, Bukhara, Uzbekistan.
2
assistant, Bukhara State Medical Institute, Bukhara, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
375
Ренессанс и воспитание гармонично развитого поколения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Возрождение,
Академия,
средневековые восточные
мыслители,
образование и воспитание,
нравственность,
духовность.
В статье раскрывается роль развития науки в
воспитании молодежи. Особое внимание уделяется эпохе
Возрождения и его философской интерпретации. Изучена
роль взглядов средневекового восточного мыслителя
Абу Райхана Беруни в духовности молодежи. Анализируется
важность идеи совершенного человека в творческом
наследии мыслителей в воспитании гармонично развитого
поколения в новом Узбекистане.
КИРИШ
Турон замини азал-азалдан фан ва маданият маркази, миллий қадриятлар ва
маънавият сарчашмаси, улуғ алломалар, олиму фозиллар макони бўлиб келган.
Асрлар оша дунёга зиё таратиб турган. Фанлар тарихига назар ташласак, дунёвий
илмлар, авваламбор, Шарқдан Ғарбга тарқалганлигининг гувоҳи бўламиз.
Мустақил давлатимизда юксак инсоний фазилатларни камол топтириш, ёш
авлодни маънавиятли ва маданиятли этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратил-
моқда. Бу борадаги вазифаларни амалга оширишда маънавий меросимиз дурдона-
лари, пандномаларнинг аҳамияти катта. Хусусан Маъмун Академияси қомусий
олимларининг жаҳон фани, маданияти, тарихи, маънавияти тараққиётига қўшган
ҳиссалари беқиёсдир. Улар “Илм-фан кишилар ҳожатини чиқармакдир” деган ғояга
суянганлар ва ўз навбатида “Инсон ўзи қизиққан, ўзига керак фанлар билан конкрет
шуғулланиши мумкин” тамойили улар учун устувор бўлган [10].
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг асарлари тадқиқот учун назарий-
методологик манба, кўрсатма бўлиб хизмат қилади.
Тадқиқотда илмий билишнинг диалектик, тарихийлик, мантиқийлик, анализ
ва синтез, комплекс ёндашув каби усулларига таянилди.
НАТИЖАЛАР
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўққиз
йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи[1]да Ўзбекистонда янги бир
уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани ҳақида таъкидлаб
ўтган эди.
Таъкидлаш жоизки, мусулмон оламида илм-фан марказига айланган шаҳар-
лар саноқлидир. Улардан Марв, Урганч, Бухоро, Самарқанд Ўрта Осиёда бўлганлиги
бизлар учун фахрланадиган ҳолдир. VIII–IX аср Фан тарихида буюк бурилиш асри
бўлди. Адам Мец томонидан “Мусулмон Ренессанси” деб аталган бу ҳодиса тайин
тарихий шахслар – сиёсий муҳитнинг яратилиши Хорун-ар-Рашид ва айниқса
унинг вориси Ал-Маъмун номи билан, фандаги уйғониш эса, Муҳаммад ибн Мусо
ал-Харазмий каби олимлар номи билан боғлиқ. Бирининг ҳомийлигида “Байт-ул-
ҳикма” – Бағдод академияси ташкил этилган бўлса, иккинчисининг раҳбарлиги ва
шахсий илмий жасорати туфайли фан яна тараққиёт кўчасига чиқди; бу кўча борган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
376
сари кенгайиб, шоҳкўчага айланди, охир оқибат бугунги дунё тамаддунига олиб
келди [3-9].
“Донишмандлар уйи” ёки “Маъмун Академияси”да Абу Саҳл ал-Масиҳий
ал-Журжоний (970–1011), Абу Наср ибн Ироқ ал-Жаъдий (Х аср-1034), Абу-л Ҳасан
ал-Хаммор (942-XI аср боши), Абу Райҳон ал-Беруний (973–1048), Абу Али Ибн Сино
(980–1037) ва бошқа илм-фан заҳматкашлари ҳамкорлик қилганлар. “Академия”да
фалсафа, мантиқ, тиб илми, шеърият, табиий фанларга оид илмий мунозаралар
ўтказилган, маърузалар ўқилган бўлиб, Хоразм шоҳи Маъмун II шахсан иштирок
этган. “Академия” олимларга фан чўққиларини забт этишда ёрдам берган.
Абу Райҳон Беруний етти йил (1009–1017) давомида шу билим даргоҳини
бошқарган. Ал-Беруний 150 дан ортиқ ноёб асарлар ёзиб қолдирган. Асарларнинг
қўлёзма нусхалари Истамбул, Париж, Англия, Тошкент шаҳарларида сақланмоқда.
Берунийнинг илм-фан ва маданият тараққиёти тарихида тутган ўрнига беруний-
шунос немис олими Э. Захау юксак баҳо бериб, шундай деган: “У фан океанида
яккаю-ягона қоядир”. Дарҳақиқат, Беруний илм-фан соҳасидаги хизматлари билан
қомусий олим сифатида танилди. Тарихшунос олим Ёқут эса “Ақл ва маърифатда
ҳали унга тенг келадиган бирор кишини даврон ярата олгани йўқ” [11], – деган эди.
Берунийнинг “Ҳиндистон”, “Ёдгорликлар”, “Минералогия”, “Геодезия”,
“Сайдона”, “Қонуни Маъсудий”, “Ат-Тафҳия”, “Хоразмнинг машҳур кишилари”,
“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” ва бошқа асарларида табиатга,
жамиятга, руҳга оид қарашлари, фалсафа, тарих фанлари, география, геодезия,
минералогия, тиббиёт, фалаккиёт, физика, математика, кимё, сеҳргарлик, таълим-
тарбия, ақлий таълим, илм олиш ва ўқитиш, ахлоқ, оила, меҳнат, инсон камоли,
нафосат, жамият ва инсон ҳақидаги фикрлари тўла баён этилган.
Беруний ижоди ижтимоий-гуманитар фанлар тараққиётида алоҳида
аҳамиятга эга. Аввало, унинг фикрича, илмли, маърифатли бўлиш одоб-ахлоқ ва
нафосат билан боғлиқ. Ақлий қобилият одамнинг кундалик эҳтиёжлари асосида
вужудга келса, ахлоқий масалалар тарихий тараққиёт, кишиларнинг ўзаро
муносабатлари билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлади ва ривожланади. Беруний инсонда
мавжуд фазилатлар ва иллатлар ҳақида фикр юритиб, яхшилик, мурувват, дўстлик,
меҳр-шафқат каби инсоний фазилатларни улуғлайди ҳамда ёлғончилик, ёмонлик,
қўполлик, иккиюзламачилик, чақимчилик каби иллатларни қоралайди.
Инсоннинг маънавий қиёфаси яхшилик ва ёмонлик- ахлоқий тушунчалар
билан белгиланади. Яхшилик сари интилиш, унга етишиш сабр-тоқат, мустаҳкам
ирода, юксак ахлоқий маслакни талаб этади. Ёмонликнинг шахобчалари кўп, аммо
уларнинг асоси уч нарса: таъма, ғазаб ва илмсизликдир. Берунийнинг фикрича
ғазаб ва илмсизлик инсон учун энг кучли ва энг ҳалокатли душмандир. Аввало,
онгни ғаразли мақсадлардан тозалаш зарур. Илм киши онгини барча ёмонлик-
лардан халос этади. Илм-фан кишиларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш
заруратидан пайдо бўлади.
Беруний қарашларида меъёр тушунчаси асосий ўрин эгаллайди. Унинг
фикрича меъёри билан ўралган лаззат – бу яхшилик, яъни илмли бўлиш, яхши хулқ,
адолат ва ҳақиқат билан фахрланиш лаззатлидир. Беруний ўз қарашларида
яхшилик ва дўстлик беғараз бўлиши керак деган ғояни илгари сурган [12].
Яхшилик барча кишилар ва хусусан қон-қариндошларга имкониятига қараб
иш билан, ёки эзгу тилаклар билан яхшилик тилашдир [13].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
377
Берунийнинг дўстлик ҳақидаги фикрлари ҳам ўзига хос. У дўстликни “ҳаёт-
нинг беназир инъоми” деб атайди. Инсонни самимий ҳурмат қилмасдан, унга
қаттиқ ишонмасдан туриб, дўстлашиш мумкин эмас, деб таълим берган. Душманлар
ҳамиша насл-насабларга таъна қилиш, номусларни ерга уриш, турли уйдирма
гаплар тарқатишга уринадилар. Дўстлар эса ҳалал етказадиган йўлни тўсишга,
гўзалликни изҳор этишга, ҳатто ёмонликни ҳам яхшиликларга нисбат беришга
тиришадилар. Дўстлар жисман фарқлансалар ҳам, қалбан бирдамдирлар. Улардан
ҳар бири ўзига нимани раво кўрса, дўстига ҳам шуни тилайди. Инсоннинг бахти
муносиб турмуш тарзига, мақтовга сазовор хулққа эга самимий дўстдадир.
Мутафаккир ўз фикрини давом эттириб, шундай дейди:
Розилик кўзи ҳеч бир айбни кўрмайди,
Норозилик кўзи айбларни ошкор қилади.
Беруний фарзанд тарбиясида, яхши-ёмон одатларнинг шаклланишида
оиланинг аҳамиятини алоҳида эътироф этади. Агар оилада тарбиянинг яхши
усулларидан тўғри ва ўз ўрнида фойдаланилса, тарбия мақсадга йўналтирилган ва
талаблар асосида олиб борилса, оила, албатта, бахтли бўлади. Беруний инсоннинг
табиий гўзаллиги унинг ахлоқи, феъл-атвори, оилавий ҳаётида ҳам акс этишини
истаган ҳолда, одамларнинг кўринишидаги гўзаллик ва тузилишидаги баркамол-
лик ҳар бир инсон учун севимлидир, деган эди.
Оила тарбияси, фарзандлар камолига ота-оналар масъулдирлар. Мутафаккир
улар доимо бир-бирларига маслакдош ва энг яқин ёрдамчи эканликларини алоҳида
таъкидлаб ўтади. Яхши хулқ-одобли, бақувват, чиройли болалар туғилиши онани,
аёлни яхши парвариш қилишга боғлиқ. Аммо ёшларнинг одоб-ахлоқи, турмуш
тарзини яхши томонга ўзгартириш мумкин. Чунки, инсон ўз гавдасига ҳукмронлик
қила олади. Аввало, ёмон хулқларни тарбиялаш учун одоб-ахлоқ ҳақидаги
китобларни ўқиб, уқиб олиш, яхши гўзал хулқли кишилар билан танишиб
дўстлашиш ва ҳамкорликда бўлиш лозим, – деган эди мутафаккир. Инсон, аввало, ўз
қалбини, руҳиятини ёмон иллатлардан ва ҳақиқат нурига соя солиб турувчи
сабаблардан тозалаши керак.
Берунийнинг инсон руҳига тартибли, уйғун нарса таъсир қилади ва айни
пайтда қалб ҳам шунга интилади, деган фикри катта аҳамиятга эга. Унинг фикрича,
инсоний сифатлардан энг муҳимлари озодалик ва тартиблиликдир.
Инсоннинг энг яқин нарсаси унинг табиати, руҳидир. Шунинг учун киши
табиатига ёқадиган ишларни қилиши керак. Кийимнинг озода ва тартибли бўлиши
инсон қалби ва руҳининг тозалигини билдиради. Берунийнинг бу фикрлари аҳлоқ,
нафосатга оид бўлиб, уларни ўрганиш жуда муҳимдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг
28 сентябрида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим-
даги нутқи[2]да шундай деган эди: “Буюк аждодларимизнинг бетакрор ва ноёб
илмий-маънавий мероси биз учун доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айланиши
керак. Бу ўлмас мерос ҳамиша ёнимизда бўлиб, бизга доимо куч-қувват ва илҳом
бағишлаши лозим”.
Хулоса қилиб айтганда, Беруний мамлакат ободончилиги илм-фан гуллаши-
да, одамнинг бахти ўз билим ва маърифатида деган фикрни илгари сурган. У ҳар бир
инсон гўзал инсоний фазилатлар соҳиби сифатида эзгуликка интилиб яшаши
кераклигини таъкидлаган. Мутафаккирнинг асарлари, ёзилишлари, ўгитлари
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
378
бугунги кунда таълим-тарбия жараёнида ноёб дурдонадир. Берунийнинг илмий
мероси ёшларимизни аҳлоқ-одобли ватанга садоқатли билимли мард инсонлар
қилиб тарбиялашда аҳамияти катта.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон
Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросим-
даги нутқи (https://president.uz/uz/lists/view/3824).
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг
28 сентябрида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали
маросимдаги
нутқи
(https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-
shavkat-mirziyeevning-ituv-30-09-2020).
3.
Khajieva I., Khujaniyazova G., Kenjaeva K., & Jumaniyozov F. (2020). Foreign
language competence formation of the future teacher of vocational education in the
information and educational environment. European Journal of Molecular & Clinical
Medicine, 7(2), 360–365.
4.
Кенжаева Х.П., Тожиев Ф.И., & Жураев Б.Н. (2014). Роль женщин в создании
и развитии демократического общества в Узбекистане. In Инновации в технологиях
и образовании (PP. 119–123).
5.
Кенжаева Х.П. (2021). Фуқаролик маданияти мезонлари шарқ фалсафаси
талқинида. Academic research in educational sciences, 2(3).
6.
Кенжаева Х.П. (2021). Аёллар ижтимоий фаоллигини оширишда фуқаролик
институтларининг ўрни. Scientific progress, 1(6), 957–961.
7.
Кенжаева Х. (2021). Миллий маънавий меросимизда таълим-тарбия
масалалари. Общество и инновации, 2(6/S), 18–24.
8.
Khajieva I., Khujaniyazova G., Kenjaeva K., & Jumaniyozov F. (2020). Foreign
language competence formation of the future teacher of vocational education in the
information and educational environment. European Journal of Molecular & Clinical
Medicine, 7(2), 360–365.
9.
Кенжаева Х.П., & Каримова Л.М. (2019). Тарихий хотира–халқ маънавиятининг
таркибий қисми. перекрёсток культуры, 1(3).
10.
Иброхимов Н. Хоразмдаги Маъмунийлар Академияси. // Шарк машъали.
1998 йил, № 1-2. – Б. 27.
11.
Ўзбек педагогикаси тарихи. А. Зуннунов таҳрири остида. Т.: 1997. – Б. 55.
12.
Тўрақулов Э, Рахимов С. Абу Райҳон Беруний руҳият ва таълим-тарбия
ҳақида. Т.: 1992. – Б. 59.
13.
Абу Рейхан Бируни. Из “Минералогии”. В кн.: Антология педагогической
мысли. М.: 1986. – С. 64.
