Авторы

  • Сабит Пардаев
    преподаватель, кафедра музыкального образования, Самаркандский Государственный Университет, Самарканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss8/S-pp405-413

Ключевые слова:

духовность просвещение молодежная жизнь социальная жизнь педагогические особенности общество гражданин-махалля сообщество

Аннотация

В статье описаны социально-педагогические особенности процесса духовно-воспитательной работы в жизни молодежи, а также негативные и позитивные последствия сегодняшней глобализации для сознания молодежи в современном развивающемся обществе. Были выделены положительные и отрицательные аспекты того, как современная молодежь попадает под влияние массовой культуры.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Social pedagogical features of the process of spiritual education
in the life of youth

Sabit PARDAEV

1


Samarkand State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021

The article deals with the social and pedagogical features of

the process of spiritual enlightenment in the lives of young
people and the negative and positive effects of today’s
globalization on the minds of young people in our developing
society. The pros and cons of how today’s youth are exposed to
popular culture are also covered.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

spirituality,
enlightenment,
youth life,
social life,
pedagogical features,
society,
citizen-mahalla,
community.

Ёшлар ҳаётида маънавий марифий ишлар жараёнининг
ижтимоий педагогик хусусиятлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маънавият,
маърифат,
ёшлар ҳаёти,
ижтимоий ҳаёт,
педагогик хусусиятлар,
жамият,
фуқоро-маҳалла,
жамоат.

Мақолада бугунги кун глобаллашувининг ёшлар ҳаётида

маънавий марифий ишлар жараёнининг ижтимоий педаго-
гик хусусиятлари ҳақида ва бугунги кун ривожланиб
бораётган жамиятимиз ёшлар онгига салбий ва ижобий
таъсирлари ҳақида ёритиб берилган. Бугунги кун ёшлари
оммавий маданият таъсирига тушиб қолишлари қай тарзда
амалга оширилаётганлиги, ижобий ва салбий томонлари
ёритиб берилган.

1

lecturer, Department of Music Education, Samarkand State University, Samarkand, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

406

Социально-педагогические особенности процесса духовно-
просветительского образования в жизни молодежи

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

духовность,
просвещение,
молодежная жизнь,
социальная жизнь,
педагогические
особенности,
общество,
гражданин-махалля,
сообщество.

В

статье

описаны

социально-педагогические

особенности процесса духовно-воспитательной работы в
жизни молодежи, а также негативные и позитивные
последствия сегодняшней глобализации для сознания
молодежи в современном развивающемся обществе. Были
выделены положительные и отрицательные аспекты того,
как современная молодежь попадает под влияние массовой
культуры.


Мамлакатимизда маънавий-маърифий фаолият биргина ташкилотнинг

вазифаси эмас, балки барча давлат ва жамоат ташкилотларининг ижтимоий-сиёсий
вазифаси штиб белгиланган. Маънавият, маданият ва санъат муассасалари
маънавий-маърифий ишларнинг ижтимоий субъектлари сифатида турли йўналиш-
ларда бевосита иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг “Бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш
шароитини яхшилаш,ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан
асраш масаласи барчамиз учун энг асосий масала бўлиб турибди” [1] – деб айтган
сўзлари ёшларни диний экстремизм ва терроризм балосидан огоҳлантиришимизда
бир қатор аниқ вазифаларни белгилаб бердилар. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 январдаги 3 сонли “2016 йилда ижтимоий-
маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, конфессиялар ва миллатлараро
тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар Дастури” ва ва 2017 йил
28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани
ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ–3160-сонли қарори
ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белги-
ланган вазифаларни самарали амалга ошириш талабларини қўйди. Мамла-
катимизда маънавиятни инсоннинг ўзлигини англашидаги ўрни; маънавиятнинг,
инсоннинг жамият, давлат куч-қудратидаги тутган ўрни, маънавиятсиз ҳеч қачон
бахт-саодат бўлмаслиги, бахт-саодатга эришиш учун умумий, миллий ғоя асосида
бизнинг кўпмиллатли мамлакатимизда мустаҳкам маънавий маконни яратиш
зарурлиги тўғрисидаги дастурий фикрлар изчил, босқичма-босқич рўёбга
чиқмоқда. Бунда маҳалла, мактабгача таълим, умумий ўрта, олий таълим, маданият
ва санъат муассасаларининг ғоявий тарбиявий ҳамкорлигигига эришишлари –
ижтимоий фаол инсонларни тарбиялашнингмуҳим шартидир. Бу ҳамкорлик
субъектлари фаолиятининг мақсад уйғунлиги, тарбиявий таъсир объектининг
битта, (умумий)лиги, уларнинг вазифалари орасидаги умумийлик ва хусусий-
ликнинг мавжудлигидадир. Албатта, ҳар бир ҳудуд ўзига хосликларга эга. Шу
сабабли ҳар бир ҳудудда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларда
умумийлик билан биргаликда фақат ўша ҳудудга хос бўлган хусусийлик ҳам мавжуд
бўлади. Бу ҳар бир ҳудуднинг вилоят, туман, шаҳар Маънавият ва маърифат
кенгашларининг иш режалари мазмуни, мақсади, шакллари, воситалари, йўналиш-
ларида акс этади. Масалан, маҳалла фуқаролар йиғинларида “маҳалла-фуқаро”,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

407

“фуқаро-фуқаро”, “фуқаро-маҳалла” шаклидаги горизонтал ва вертикал ижтимоий
муносабатлар тизими амалда мавжуд. Бироқ, масаланинг ушбу ижтимоий-
педагогик жиҳатини таъминлашга қаратилган методик база ҳали тўлиқ шакллан-
ган эмас. Бунинг учун ҳар бир маҳаллада аҳолининг оилавий муҳити, ўқиши, хулқи,
муносабатлари, таълим муассасаларида аҳолининг етакчи қадриятлари тизимини
ўрганиш, ижтимоий фаол, нотиқлик қобилиятига эга фуқаро, ёшларни саралаб
олиб, мақсадга йўналтирииб, уларни маънавий-маърифий ишларнинг фаол
субъектларига айлантириш зарур. Бунда маҳалла маънавий муҳитини, жамоат-
чилик фикрини шакллантириш муҳим ўрин эгаллайди. Чунки бу муҳит ўзаро
горизонтал “фуқаро-фуқаро” ва вертикал “маҳалла-фуқаро” ижтимоий муносабат-
ларида намоён бўлади ва мунтазам, объектив таъсир кўрсатади. Масалан, маҳалла-
ларда тегишли комиссиялар кўмагида ҳаётнинг долзарб масалаларига бағишлан-
ган давра суҳбатларининг мундарижасига маънавий эҳтиёжлар, ахлоқий меъёр-
ларнинг шаклланиши, кийиниш маданияти, вақтдан фойдаланиш маданияти,
тўймаросимларни тежамкор ўтказиш, маънавий бегоналашувнинг олдини олиш
каби масалалар бўлиши мумкин. Бундай турдаги масалаларни муҳокама қилиш
одатда аҳоли, ёшларни ҳаётий жараёнларни жамоавий таҳлил қилиш ва баҳолаш
жараёнига қизиқтиради [2; 117]. Республика Маънавият ва маърифат маркази
томонидан амалга оширилган “Ҳудудларнинг маънавий-маърифий харитаси”
доирасидаги ижтимоий-педагогик тадқиқотлар давомида маҳаллаларда аҳоли,
ёшларнинг актуал маънавий эҳтиёжлар иерархияси ўрганилди. Олинган натижалар
мавжуд маънавий маърифий ишлар тизимини такомиллаштиришга оид қатор
ижтимоий-педагогик чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо қилиши
аниқланди. Зеро, биринчидан, олиб борилаётган турли тарбиявий ишлар ўзининг
қатъий, илмий асосланган ижтимоий педагогик технологик тизимига эга эмас.
Иккинчидан, ёшлар билан маърифий ишларни олиб боришда оила, маҳалла, таълим
муассасаларида олиб бориладиган тарбиявий ишлар амалиёти ўртасида методик
номутаносибликлар бор. Бу эса маънавий тарбия учун зарур бўлган изчиллик,
системалиликни ҳамда тарғибот таъсирчанлигини сусайтиради. Ёшлар хулқ-
атворида “оммавий маданият”нинг таъсири сезилмоқда. Бунга уларнинг машаққат-
ли, қаттиқ ирода, тиришқоқлик талаб қилинадиган ишларга қўл уришдан
чўчишларида, ўз билими ва меҳнати билан эмас, балки ота-оналари сотиб олиб
берган қимматбаҳо буюмлар билан ўзларини кўрсатишни исташларида намоён
бўлмоқда. Бунинг оқибатлари ўлароқ, Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида
2017 йил охирида трендга айланган “куёвчак”, ёки Халқаро пресс-клубнинг
2018 йил 19 март куни тилга олинган “альфонс-куёв” синдромларини келтириш
мумкин. Учинчидан, туман-шаҳарларда маънавий-маърифий ишлар таъсирчан
ижтимоий педагогик тизим билан таъминланган ҳолда олиб борилиши керак.
Аҳоли, ёшлар ҳаёти, диди, туйғуларига самарали таъсир кўрсатиш учун уларнинг
кундалик ҳаётини, уларнинг маънавий эҳтиёжларини ўрганиб, ўз кучига ишонч
уйғотиш жуда муҳимдир. Бундан ташқари аҳоли, ёшлар уйда ҳам, маҳаллада ҳам,
ўқув юртларида ҳам, ётоқхонада ҳам, ҳамма жойда бир хил, соғлом маънавий муҳит
таъсири остида бўлиши керак. Бу эса маънавий-маърифий фаолият субъектлари
фаолиятини ижтимоий-педагогик асосда технологик мувофиқлаштиришни тақозо
қилади. Маънавий-маърифий ишларни ташкил қилишда ҳар бир корхона, ташкилот
ва муассасанинг маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари, масъул-
ларининг фаолияти ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Мазкур лавозим ўзининг қатор


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

408

шахсий ва касбий талабларига эга. У ўзида ташкилотчилик, юксак миллий
мафкуравий онглилик, тарбия назарияси, услубияти, психологияси билимдони ва
амалиётчи, миллий ва маҳаллий маданият, тарихни яхши билувчи, ижтимоий фаол
устоз ва нотиқ бўлиши лозим. Шунингдек, у бадиий тадбирлар, концертларни
ўтказиш, газета, журнал, ТВ материалларидан тезкор фойдаланиш, маърузалар,
суҳбатлар, конференциялар, учрашувлар, семинарлар, дискуссия, диспут, матбуот
конференциялар, давра суҳбатларини ташкил қилиш, маърифий чиқишларни
жамоада таҳлил қилиш, режалаштириш ва амалга оширишни назорат қилиш
малакаларига ҳам эга бўлмоғи лозим. Айниқса ёшлар билан суҳбат, учрашувларни
ўтказиш, назария билан амалиётни уйғунлаштириш, кўргазмали қуроллардан,
айниқса, ахборот технологиялари, планшетдан фойдаланишни билиши лозим.
Маънавий-маърифий ишлар муайян тамойилларга таянгандагина ўз самарасини
беради. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини белгиловчи асосий тамойил-
лар сирасига миллий мафкуравий йуналтирилганлик, таълим ва тарбия бирлиги,
ҳаётийлик, яхлитлик, онг ва хулқ-атвор бирлиги; амалийлик, оммавийлик,
талабалар ташаббусини рағбатлантириш, ижодий ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат, бир-
бирини рағбатлантириш, “оммавий маданият” таъсирига қарши маърифий кураш,
узвийлик, ғоявий ва бадиий тарбия омиллари таъсирининг мувофиқлашганлиги
киради. Айни вақтда айрим зиёлиларимиз, ҳатто олимлар томонидан “оммавий
маданият” ҳодисасига ё бефарқ, ё либерал муносабатга чорлаш ҳолатлари ҳам пайдо
бўлмоқда. Фалсафа фанлари доктори В. Алимасовнинг бир чиқиши бунга мисол
бўла олади. Муаллиф мақолада “Ғарбда қўлланиладиган “оммавий маданият” (mass
culture) бизда ишлатиладиган “халқ маданияти”га тўғри келади”, дейди [3]. Лекин
“оммавий маданият”ни бундан 50 йиллар олдин тадқиқ қилган атоқли болгар
олими Богомил Райнов ўзининг “Оммавий маданият”, деган фундаментал асарида
бу фикрни рад этади. “Оммавий маданият”, дейди олим, “энг аввало ва бутун
моҳияти билан маданиятнинг халқчиллигини тўла инкор қилади” [4; 9]. Маънавий-
маърифий ишлар давомида кечувчи ижтимоийпедагогик жараён фуқаролар
ижтимоий ҳаётини тўғри таш кил қилишни, шах сини жамоада, жамоа орали, жамоа
фикри воситасида тарбиялашни тақозо этади. Бунинг учун маънавий маърифий
ишларнинг шундай шаклларини топиш керакки, уларнинг ёрдамида жамият ва
алоҳида олинган ҳар бир инсонга бир вақтнингўзида ва бир хил кучда тарбиявий
таъсир кўрсатиш мумкин бўлсин. Бу эса бизни маънавий-маърифий ишларнинг
миллий ва хорижий тажрибаларини муттасил ўрганиш ва самарали фойдаланишга
ундайди. Дарҳақиқат, бугунги таҳликали давр миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-
маърифий ишлар самарадорлигини тинимсиз ошириб боришни талаб қилмокда.
Зеро биз ўзимизнинг пировард мақсадимизга эришиш учун замон қандай тез ва
шиддат билан ўзгараётганини ҳисобга олган ҳолда, ҳар қандай ноҳуш ҳаракат ва
муаммоларнинг олдини олишимиз зарурдир. Тарғибот (араб. қизиқтириш,
тарқатиш) – кенг маънода, ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, аҳолининг
ижтимоийсиёсий фаоллигини ошириш мақсадида илмий, бадиий, ижтимоий
сиёсий, миллий ғоя ва қадриятларни тарғиб этишдир. Тарғибот жараёнида фан,
санъат, сиёсат ва мафкўра ютуқлари кенг оммалаштирилади, бойитилади ва янада
ривожлантирилади. 2) тор маънода, мафкура ва сиёсатни тарғиб этишга қаратил-
ган фаолият. Тарғибот илмийлик, конкретлилик, объективлик, ижтимоий ҳаёт
билан чамбарчас боғлиқлик тамойилларига асосланиш, ташкилий жиҳатдан
уюшган бўлиши лозим. Тарғибот (лот. propaganda – тарқатилиши керак бўлган


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

409

маълумот) – оғзаки ёки оммавий ахборот воситалари орқали муайян ғояларнинг
жамоатчилик онгида оммалаштиришга йўналтирилган фаолиятдир. Ташвиқот –
(араб. шавқ-завқлантириш), (лот. agitation ҳаракатга келтирмок) – маълум бир
ижтимоий гуруҳ ёки оммани кўзланган мақсад сари фаолликка ундайдиган
тарғибот фаолиятидир. Ташвиқотнинг оғзаки, нашрий ва аудио, видео турлари
мавжуд бўлиб, у ғоят таъсирчан ижтимоий-сиёсий кураш воситаси ҳисобланади.
Барча замон на маконларда ҳам, ўз халқи келажагини ўйлаган ҳар қандай
мамлакатда аҳоли давлат томонидан олиб борилаётган сиёсат, ислоҳатлар,
ўзгаришлардан хабардор қилиб борилган. Бу эса жамиятни бирлаштириш,
умуммиллий мақсадлар йўлида сафарбарликни таъминлаб, давлат ва жамият
бирлигига эришиш мақсадларга хизмат қилади. Ташвиқот шунингдек, одамларга
таъсир ўтказиш мақсадида ёзма ва оғзаки шакллардаги ундаш, даъват қилиш, шу
асосда уларнинг қалбида завқ-шавқ, муҳаббат ёки нафрат уйғотишни ўз ичига
олади. Ҳозир ҳам диний экстремизм, халқаро тероризм, эгоцентризм, ватансизлик,
ахлоқсизлик ғояларини янги XXI аср технологиялари билан қуролланган ҳолда
тарғиб этиляпти. Восита, шакл ва мақсадлар ўзгариб бораётган, турли номларда
аталаётган бўлса-да, улар замирида муайян ғоялар тарғиботи ётибди. Шунинг учун
бошқаларнинг тинчлигини бузиш, барқарор тараққиётга халал беришга
йўналтирилган ҳамда миллий манфаатларга қарши қаратилган бундай тарғиботни
вайронкор тарғибот деймиз.Замонавий тарғибот технологияларини танлашда, энг
самарали йўллардан бири – бу мультимедиали ёндашувдир. Бунда маънавий-
маърифий фаолият жараёнида янги ва анъанавий технологиялардан фойдаланиб
мақсадга эришишни таъминлаш мумкин. Технологияларни танлашда аудитория-
нинг интеллектуал даражасига, тарбиявий фаолият соҳасининг ўзига хос томон-
ларига эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Методик
жиҳатдан тарғиботчи ва тингловчиларнинг ўзаро мулоқоти икки турдаги
таъсирдан иборат бўлади. Биринчи тур таъсир – тадбирнинг маълум босқичида
тингловчига шу босқичдаги масалани тушунишга ёрдам берувчи йўналтирувчи
саволлар берилади. Иккинчиси – масалани аниқлаштирувчи фикрлар ва ҳаракатлар
усули кўрсатилади. Саволлар ва кўрсатмалар сони тақдимот материалларининг
иштирокчилар томонидан ўзлаштирилишига боғлиқ равишда белгиланади.
Контент-хронология методи. Психологларнинг маълумотига таянсак, қатнашчи-
ларнинг диққатини дастлабки дақиқа давомидагина жамлаб тура олиш мумкин. Бу
вақтдан кейин уларда дастлабки пайтдаги диққат тарқала бошлайди. Шунинг учун
олти дақиқа мобайнида қатнашчилар билан фаол мулоқот ўрнатиб олишга эришиш
керак. Уларнинг диққатини жамлаб тура олиш учун маърузачи риториканинг
қонуниятларидан, нотиқлик маҳорати сирларидан, хронологик назорат методидан
хабардор бўлиши мақсадга мувофиқдир. Кейс методи. Мисоллар келтириш учун
аудиторияга мурожаат қилиниши ҳам қатнашчиларнинг диққатини жамлашга
ҳисса қўшади. Бунда мисол келтиришни савол тариқасида сўраш, илтимос қилиш
мумкин. Демак, бундай савол-жавоб бир неча марта такрорланиши керак.
Аудитория келтирган мисоллар билан маърузачи келтирган мисол нотиқ
томонидан ўзаро таққосланиши яхши натижа беради. Бу билан воиз ва аудитория-
нинг фикрлашлари ўзаро бир хил эканлиги текширилади ҳамда тадбирнинг
шундай зайлда бориши икки томонни ҳам руҳлантиради. Бугунги кунда тадбир-
ларни ўтказишда дебат усулидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Бунда маърузачи
тингловчиларни икки гуруҳга ажратиб, ўртага муаммони ташлайди ва томонлардан


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

410

кўтарилган муаммонинг ечимини аниқлашни сўрайди. Воиз ҳар икки томоннинг
фикрларини эшитади ва якуний хулоса чиқариб. уни баён зтади. Бундай усулнинг
афзаллиги шундаки, тадбирда ҳар бир қатнашчига жараённинг фаол иштирок-
чисига айланиш имкони берилади. Ўз фикрини ифода эта олиш ҳар бир
иштирокчида катта таассурот қолдиради ва мавзунинг чуқур ўзлаштирилишига
замин яратади. Рағбатлантириш. Фаол иштирокчиларни рағбатлантириш учун
мукофот ташкил этиш яхши самара беради. Бунда қатнашчиларда ижобий
маънодаги бахслашиш, мусобақалашиш руҳи пайдо бўлади ва бу тадбир самарадор-
лигини ортиради, тингловчиларда кейинги тадбирларда иштирок этиш иштиёкини
уйғотади. Адекват тақдимот методи. Тадбир номи қизиқарли, содда, аниқ, ўзига
жалб қилувчи бўлиши, қатнашчиларнинг ёши, касби, манфаатларига мос,
маънавий-мафкуравий, тарбиявий ишлардан бирининг вазифасига кирувчи
долзарб масалагабағишланиши керак. Тадбирни номлашда ўта расмийликдан,
илмийлаштиришдан, узундан узок; жумлалардан қочиш керак. Чунки, расмият-
чилик кишиларни тадбирдан бездиради. Мавзуни номлашда кўпрок кундалик
ҳаётимизда ишлатиладиган сўзлардан фойдаланилса, яхши самара беради. Тадбир
номи кишиларни қизиқтирадиган, руҳлантирадиган бўлиши керак. Мавзуни
эшитган, ўқиган киши тадбирда нималар тўғрисида мулоҳазалар юритиш
кераклигини англаши ва унда муаммога дахлдорлик хисси уйғониши керак. Шунинг
учун тадбир ҳақидаги эълонда энг муҳим фикрлардан иштирокчиларни хабардор
қилиш зарур. Аудиторияга мослашиш методи. Қатнашчиларнинг ёши, касби тадбир
давомида мисоллар келтиришда инобатга олиниши керак. Агар қатнашчиларнинг
кўпчилиги ёшларни ташкил қилса, тадбир давомида яқин ўтмишдан, ёшлар бефарқ
бўлмаган ва тадбирга қатнашаётган авлод бевосита гувоҳ бўлган воқеа ва
ҳолатлардан мисоллар келтирилади. Қатнашчилар ўрта ёшларда бўлса, келтирила-
диган мисоллар ўрта авлод вакиллари гувоҳ, бўлган воқеликлар, атрофимизда юз
бераётган янгиликлардан олинади. Бунда қатнашчиларнинг касбидан келиб чиқиб
мисоллар танлаш имконияти ҳам сақланади. Тадбир қатнашчилари ҳар куни
кўрадиган мисоллар танланганда мулоқот самарадорлиги ортади.

Айни вақтда мамлакатимизда уюшмаган ёшларни ёт ғоялардан ҳимоя

қилишга қаратилган превентив профилактика йўналишида тадқиқотлар олиб
борилмоқда (А. Исманова ва бошқалар). Шу жиҳатдан бу борадаги тажриба катта
қизиқиш уйғотади. Маълумки, превентив-профилактика дастурлари ижтимоий
зиддиятни ҳис қилишнинг олдини олишга хизмат қилади. Чунки уларнинг ривож-
ланиши уюшмаган ёшлар субмаданиятига салбий таъсир қилади. Ушбу дастурлар
таълим муассасаларида, ёшлар клубларида, ташкилотларида, ўқув йили довомида
ёки таътилда амалга оширилади. Ишнинг асосий шакли гурух ишидир. Иш усуллари
сифатида маслаҳат бериш, муаммоли вазиятларни қайта тиклаб, таҳлил қилиш,
ахборот алмашув учрашувлари, муаммоларни мухокама қилиш, тренинглардан
фойдаланилади.

Ушбу хориж тажрибасидан фойдаланган ҳолда ёшларнинг ижтимоий-

маърифий дастурларга мослашиши, ёшлар субкультурасига нисбатан ота-оналарни
пелагогик маданиятини ошириш, уларга уюшмаган ёшлар маънавиятининг салбий
тарафларини тушунтириш зарур бўлади.

Уюшмаган ёшлар маънавияти хусусиятларини ўрганишда асосий назарий

ёндашувлар миллий ва хорижий тажрибаларда мавжуд.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

411

Уюшмаган ёшлар субмаданияти соҳасида миллий ижтимоий ва педагогик

муаммо сифатида ўрганилади. Ушбу мавзуда изланишлар олиб борган олимлар
(К. Кларк, Л. Грининг, А. Хэйнс, Х. Хэйнс, Ж. Леонард, М. Мак Дермот) тадқиқотлари
натижалари шуни кўрсатадики, Европа ва АҚШда уюшмаган ёшлар субмаданияти
асосан педагогик муаммо сифатида қаралади. Бунда тарбиячиларнинг субмаданият
йўналишларини яхши билишлари ва уларни ёшларга нисбатан таъсирини чуқур
англаб етишлари талаб қилинади. Бундан ташқари уюшмаган ёшларнинг
фикрларини ҳурмат қилиш ҳамда педагоглар ва ота-оналар ҳамкорлигини йўлга
қўйиш ва субмаданиятнинг салбий жиҳатларини зарарсизлантириш вазифалари
қуйилади.

Буюк Британия, Германия, АҚШ ва Канадада салбий субмаданиятлар

қаторига скинхедлар, панклар, эмо ва готлар киритилган. Улар билан уч
йўналишда: муқобил маърифий дастурларни ишлаб чиқиш, уюшмаган ёшлар билан
мобил алоқа қилиш, ёшларнинг жамиятда ўз урнини топиши учун оила, таълим
муассасаси, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида профилактик ва
превентив дастурларни қабул қилиш бўйича маърифий ишлар олиб борилади.

Уюшмаган ёшлар учун альтернатив таълим-дисциплинар дастурлар кенг

тарзда АҚШ ва Канадада қўлланилади. Яъни дастурлар нафақат уюшмаган ёшларга
академик билим бериш, балки уларнинг жамиятга таҳдид соладиган харакатлар -
агрессия, шафқатсизлик, вандализм таъсирини зарарсизлантиришга йўнал-
тирилади. Асосий иш методлари: маслаҳат бериш, педагог, ижтимоий педагог,
психолог ва дастур қатнашчилари билан самимий, дилдан алоқа ўрнатишга ёрдам
беради ҳамда индивидуал суҳбатлар (муаммони аниқлаш ва чуқурроқ ўрганишга
ёрдам беради. Дастурларнинг ўзига хосликлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш
мумкин: қатнашчиларнинг кам сонлиги (10-12 киши) ўқув материалларини
ўзлаштиришни енгиллаштиради, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида дўстона
муносабатлар ўрнатилишига шароит яратади; машғулотлар жадвалининг
ўзгарувчанлиги (кечки машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилганлиги қамровнинг
тўлиқ бўлишига хизмат қилади; уюшмаган ёшларнинг дастурда қатнашиш
давомида қўлга киритадиган касбий кўникмалари келажакда ишга жойлашиш ва
жамоада ишлашда уларга ёрдам беради.

Ривожланган мамлакатларда ижтимоий педагогик фаолиятнинг самарали

методларидан бири – бу ёшларни уларга қизиқ бўлган, долзарб мавзулардаги
мунозараларга жалб қилиш ҳисобланади. Бундай мунозараларда иштирок этиш
ёшларда позитив фикрлаш кўникмаларини ривожлантиради, хамда ижтимоий,
маънавий, мафкуравий муаммоларни ҳал қилишда уларга турли хил манбалардан
олинган маълумотларни “фильтрлаб”, ҳар тарафлама ўлчаб, қарор қабул қилишни
ўргатади. Шу билан бирга ўзаро ишонч муҳити, эътиборлилик, уларнинг
субмаданиятга мансублигини танқид қилмасдан қабул қилиш муҳим аҳамият касб
қилади.

Альтернатив ижтимоий-педагогик дастурларга жалб этилган педагоглар

маслаҳатчи, мураббий ва устоз вазифаларини бажаришади. Улар ота-оналар билан
ҳамкорликда иш олиб боришади ва дастур иштирокчилари билан ҳар хафта
машғулотлар олиб боришади. Ижтимоий педагогларнинг касбий маҳоратини
ошириш мақсадида уларга ёшларнинг субмаданиятини ўрганиш бўйича ўқув
курслар ташкил этилади. Бундан ташқари тажриба алмашиш мақсадида
альтернатив дастур доирасида ёшлар субмаданияти аъзолари билан ишлайдиган
ижтимоий ходимларнинг ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

412

Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ижтимоий-педагогик дастурнинг бир қисми

ҳисобланади. Улар томонидан ёшларнинг маданиятини ҳурмат қилиш ва қабул
қилиш, уларнинг қизиқишларига эътибор қилиш, дўстона муносабат, ёшлар учун
одатий бўлган муҳитда уларга ёрдам кўрсатиш, педагогик таъсирнинг мунтазам ва
давомийлиги каби тамойиллар асосида фаолият олиб борилади.

Штутгартда бўлиб ўтган The 9th ISMO Symposium “Reaching the Unreachable” in

Stuttgart, 2008 халқаро симпозиуми материаллари ва уюшмаган ёшлар билан
ишлаш бўйича ҳорижий тадқиқотларнинг (A. Dixon, K. Schiffer, N. Svensson) таҳлили
бу йўналишда индивидуал ва жамоавий консультация методлари қўлланилиши,
ахборот-маърифий суҳбатлар олиб борилиши ва ижобий намуна методлари (ишга
салбий субмаданиятларнинг собиқ аъзолари жалб этилади) қўлланилиши
аниқланди. Тураржойларда соғломлаштириш ва турли хил акциялар шаклида
бўлиб ўтади. Тураржойларда мутахассислар ҳамкорлиги учун ташкилий база (офис
ва уюшмаган ёшлар клублари) ташкил қилинади.

Уюшмаган ёшлар гуруҳлари билан ишлашда ҳорижий давлатларда катта

эътибор профилактик-превентив методга қаратилади. У ижтимоий-педагогик
дастурлар орқали амалга оширилиб, ижтимоий бегоналашув, ёлғизлик (оила,
таълим муассасаларидан ажраб қолиш) даражасини қисқартиришга қаратилган.
Профилактик дастурларнинг аксар қисми (“Aggression Replacement Training”;
“School-based mentoring programs”; “Olweus Bullying Prevention Program”, “Anti-
Bullying-Programmes”, “Skillstreaming”, “Programmes of Peer Mediation”) таълим
муассасалари биноларида амалга оширилади. Бунда педагог, ижтимоий ходим ва
психологлар (психологик-педагогик хизмат) бир бирига мослашиб харакат қилади.
Улар уюшмаган ёшлар ўқув жараёни давомида тўқнаш келадиган муаммоларни
олдини олиш ва қисқартириш мақсадида профилактик ва зарур бўлганда
коррекциялаш ишларини олиб боришади. Бунда асосан паст давомат, тенгдошлар
ёки ўқитувчи ва ота-оналар билан мулоқотдаги конфликтлар, қийин вазиятларда
муаммо ечимини топиш бўйича ижтимоий кўникмаларнинг ривожланмаганлиги,
жангарилик ва вандализмда иштирок этиш, тенгдошларини қўрқитишлар каби
муаммоларга алоҳида эътибор қаратилади.

Ёшлар орасида маънавий-маърифий ишларнинг хорижий тажрибасини

ўрганиш ва тажрибанинг ижобий натижаларидан миллий амалиётда фойдаланиш
мумкин ва зарурдир. Бу йўналишда хорижий тажрибанинг қуйидаги технологик
хусусиятлари аниқланди: субмаданиятда қатнашишга олиб келиши мумкин бўлган
ижтимоий бегоналашув ҳиссининг олдини олишга қаратилган профилактик-
превентив дастурлар мавжуд; уюшмаган ёшлар субмаданияти аъзоларига уларнинг
доимий вақт ўтказиш жойларида (оила, таълим муассасалари, ёшлар клублари ва
ташкилотлари) дўстона муносабатлар ўрнатиш мақсадида психологик-педагогик
ёрдам кўрсатиш амалиёти; уюшмаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан
индивидуал ва жамоавий консультациялар ташкил қилиш; муаммовий ҳолатларни
ролларга бўлиб кўриб чиқиш; дискуссиялар ва информацион-маърифий суҳбат-
ларни ташкил қилиш шулар жумласидандир.

Уюшмаган ёшларга оид муаммоларни ижтимоий педагогик ўрганиш

Ўзбекистон педагогика фани олдига қўйилган долзарб ва янги йўналишдир. Бу
борада тадқиқотлар олиб боришда салбий субмаданиятга аъзолигини диагностика
қилиш, уюшмаган ёшлар субмаданиятининг хусусиятидан келиб чиқиб, унинг


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415

413

аъзоларини коррекциялаш (масалан, муайян субмаданият аъзолари билан
ишлашда дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибалари ютуқларидан фойда-
ланиш, янги метод ва шаклларини ишлаб чиқиш). Бу чоралар нафақат чуқур илмий
изланишларни, балки комплекс экспериментал тадқиқотларни талаб қилади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

www.uza.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 15 июнь

куни “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизни софлигини
асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқидан.

2.

Қосимова З.Х. Талаба ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш-

нинг педагогик асослари. (Олий ўқув юртлари маънавий-маърифий ишлари
мисолида). Педагогика Фан. номз. илмий дар. олиш учун тайёрланган дисс-я. –
Т.: 2004. – Б. 117.

3.

Алимасов В. Оммавий маданият ОҒУми? // “Ишонч” газетаси, 2018 йил

19 июнь.

4.

Райнов Б. Массовая культура. Перевод с болгарского. – Москва, “Прогресс”,

1979. – С. 9.

5.

Саидов У. Маданият соҳасидаги глобаллашув жараёнлари ва маънавий

таҳдидлар. – Тошкент: “Akademiya”, 2011. – Б. 56.

Библиографические ссылки

www.uza.uz. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 15 июнь куни “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизни софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқидан.

Қосимова З.Х. Талаба ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг педагогик асослари. (Олий ўқув юртлари маънавий-маърифий ишлари мисолида). Педагогика Фан. номз. илмий дар. олиш учун тайёрланган дисс-я. -Т. 2004. 117-б.

Алимасов В. Оммавий маданият ОҒУми?// “Ишонч” газетаси, 2018 йил 19 июнь.

Райнов Б. Массовая культура. Перевод с болгарского. – Москва, “Прогресс”, 1979. С.9.

Саидов У. Маданият соҳасидаги глобаллашув жараёнлари ва маънавий таҳдидлар. – Тошкент: “Akademiya”, 2011. – 56 б.