Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Expression of the theme of water in the works of kyrgyz poets
Murtaz SOTVOLDIEV
1
Аndijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021
The article deals with water, which is considered one of the
most basic resources in nature. Life without water is impossible
to imagine. In the works of writers and poets, too, much attention
is paid to the relevance of this topic.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
running water,
Yengi yok,
Toktogul,
Barps,
nature,
the Aral Sea.
Қирғиз оқинлари асарларида сув мавзусининг ифодаланиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
оқар сув,
Йенги йўқ,
Тўхтагул,
Барпи,
табиат,
Орол денгизи
Мақолада табиатдаги энг асосий ресурслардан бири
ҳисобланган сув мавзусининг қирғиз оқинлари асарларида
ифодаланиши ҳақида сўз юритилади. Сувсиз ҳаётни тасав-
вур этиб бўлмайди. Сўз устаси, демократ шоирларнинг асар-
ларида ҳам бу мавзунинг долзарблигига катта эътибор
қаратилган.
Тема воды в творчестве киргизских поэтов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
проточная вода,
Йенги йок,
Токтогул,
Барпы,
природа,
Аральское море.
В статье речь идёт о воде, которая считается одним из
самых основных ресурсов в природе. Жизнь без воды
невозможно себе представить. В произведениях мастеров
слов, поэтов-демократов тоже уделялось большое внимание
актуальности этой темы.
1
Lecturer, Аndijan State University, Аndijan, Uzbekistan.
E-mail: murtazsotvoldiyev26@gmail.com.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
459
Дунё аҳалоси сони йиллар давомида жуда тез суратларда ўсиб бормоқда. Бу
эса инсониятга кийим-кечак, озиқ-овқат, ҳаётий заруратларни ва албатта, ичимлик
сувига бўлган эхтиёжни юқорилатади. Ичимлик сувига бўлган талаб, ҳар бир
замонда, ҳар бир маконда ўзининг долзарблиги билан муҳим аҳамият касб этади.
Зеро, ишлаб чиқариш, дехқончилик, чорвачилик, индустрия, табиат, буларнинг
барча-барчасининг ривожланиши ҳам сув муаммосига бориб тақалади. Сувсиз
ҳаётни тасаввур этиб бўлмайди.
Сув тирик ҳаётнинг булоғи, табиатнинг онаси сифатида бадиий адабиётда
ҳам ўз аксини топган. Ибтидоий жамоа давридан буён инсонлар сув ҳақида
ривоятлар, афсоналар, эртаклар, моқоллар, қўшиқлар-у-шеърлар яратиб, у ҳақида-
ги тасаввурларини ифодалашган. Сувни асраб-авайлаш, уни келажак авлодга тоза,
пок ҳолатда етказиб беришни энг олий бурч деб билганлар. Қирғиз бадиий
адабиётининг забардаст сўз усталари, шоирлари, оқинларининг асарларида ҳам
сувнинг инсон ҳаётидаги беқиёс ўрни, уни исроф қилмаслик, агарда сувдан тўғри
фойдаланилмаса унинг оқибатлари турли фалокатларга олиб келиши ҳақида
кўпгина ҳаётий мисоллар келтирилган. Мисол учун; Йенгги йўқ оқин (Ўта Кўкаев),
Барпи Аликулов, Тўхтагул Сатилганов в.б демократ оқинлар(шоир)нинг табиат
ҳақидаги асарлари шулар жумласидандир.
Қирғиз халқининг зиёли, метин иродали, дами кучли, сўзи ўткир Йенгги йўқ
оқини сувнинг тирик мавжудотга канчалик зарур эканлиги, табиат ва инсон
ўртасидаги мувофиклик, одамларнинг тобора ривожланиб бораётган ҳаётида
инсон ва табиат, табиат ва тириклик масалаларини ўз асарларида ифодалаб,
инсониятни ҳалол ва одамгарчилик фазилатлари билан яшашга чорлайди. Шунинг
учун, халқ орасида “Буюк оқин Йенгги йўқ, шоирликда тенги йўқ” деган, нақил
тарқалиши бежиз эмас. Оқин “Оқар сув” (Аккан суу) номли шеърида одам ва
табиятни бир-бирини тўлдирувчи, икки эгизак инсонларга қиёслайди. Яъни,
уларнинг отаси ҳам, онаси ҳам бир, одамлар табиатсиз, табиат эса одамларсиз бўла
олмайди:
Жер жүзүнѳ жайылып,
Йер устига ёйилиб,
Толуп чыккан аккан суу,
Тўлиб чиққан оқар сув,
Жети кабат жер астын,
Йетти қават йер остин,
Жарып чыккан аккан суу.
Ёриб чиққан оқар сув,
Жер, Ааламдын баарысын,
Тирик жоннинг барчасин,,
Багып чыккан аккан суу.
Боқиб чиққан оқар сув.
Жердин үстүн тепсеген,
Йер устида юрганнинг,
Малга келген аккан суу.
Барчаси сен оқар сув,
Ай-Ааламда жашаган,
Табиатда яшаган,
Жанга келген аккан.
Тириклик сен оқар сув.
[2.240]
Замондошларининг хотирлашича Йенги йўқ оқин сув ҳақидаги қўшигини
йетти кун дам олмай айта олган. Оқин сувнинг нафақат одамлар, балки, ўсимликлар,
ҳайвонлар, тирик мавжудотнинг барчасига бирдек таалукли эканлигини кўп бора
таъқидлайди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
460
Сув тозаликнинг, покликнинг тимсоли. Сув орқали кир-чангдан ҳоли бўламиз.
Идиш-товоқ, кийим-кечак, машина в.х барчасини тозалашда аямай ишлатамиз. Шу
сабабли ҳам, қадимий Мисрда гунох иш қилган одамлар ўз гунохларини сувга айтиб,
бундан кейин турли ёмонликлардан, номақбул ишлардан узоқ юришга ҳаракат
қилишган. Халқ орасида “Ёмон туш кўрсанг, сувга айт, келадиган ёмонликнинг
барчаси сув билан оқиб кетсин”, – деган тушинча ҳам асли шу эътиқоднинг
намунаси.
Таниқли қирғиз оқини, шоир, импровизатор, бастакор, сўз устаси, достончи
Тўхтагул ўз замонасининг зиёли, илимли кишиларидан бири эди. Шоир ўз асар-
ларида адамларга одоб, тарбия, ҳаётни англаш, замонавий билимларга интилиш,
инсонийликнинг асл зийнати ҳисобланмиш миллий қадриятларга содиқ бўлиш
қаби масалаларда насиҳат қилади. Табиат ҳодисаларига, унинг инжикликларига,
инсон ва табиятнинг узвий боғлиқлигига бе эътибор бўлмаган Тўхтагул ҳам сув
ҳақидаги кўшиғида қуйидагича фикр юритади:
Кўз илғамас, кўл етмас.
Она ҳам сен, бола сен.
Сойда ҳам сен, тоғда сен.
Кѳз жетпеген ала кыр,
Чанкаганда танимга,
Сайда болгон аккан суу.
Фойда ҳам сен, рохат сен.
Чаңкаганда адамга,
Табиатнинг барига,
Пайда болгон аккан суу.
Азган менен тозгонго,
Айла болгон аккан суу.
[3.157]
–
деб,
сувнинг инсон қўли етмас жойларда ҳам табиятнинг бошқа мавжудотларига кан-
чалик зарурлиги, тирик ҳаётнинг онаси эканлиги ҳақида фалсафий фикр юритади.
Аслида ҳам сув табиатнинг онаси. Тарихий маалумотларга кўра уч минг
йилдан бери сув тўлқинсимон тасвирланади. Бу каби ишоралар илк марта Миср
Эхромларидан топилган.
Буюк оқин Тўхтагулнинг шогирди, қирғиз халқининг демократ оқини Барпи
Аликулов “Табиат ва сув”, “Шамол”, “Қуёш”, “Она табиат” в.б. асарларида эса табиат
қонунлари олдида одам бир мунча ожиз, лекин у ақл-у-заковати билан бутун
борлиқни бошқариши ҳақида фикр юритади.
Жер титиреп бүткѳндѳ,
Зилзила бўлиб,тинганда
Кѳктѳн иман толкуп түшкѳндѳ,
Самодан иймон тушганда.,
Жылдыз кѳккѳ толгондо,
Юлдуз кўкка тўлганда.
Дүнүйѳ пинаа болгондо.
Дунё бино бўлганда,
Ай асмандан букканда,
Осмонда ой чарахлаб,
Күн кызарып чыкканда,
Қуёш нурин сочганда,
Адам-Ата, Обо-Эне,
Одам-Ота, Момо-Ҳаво.
Оозунан чыккан лапеси,
Борлиқ узра яралди,
Кудайга дайын болгондо,
Табиат хукми таралди.
Суу атасы Сулайман,
Сув отаси Сулаймон,
Жардам сурап кудайдан,
Ёрдам сўраб Худодан.
Суу бергин деп муңайган,
Сув бергин деб, сўраган
[1.255]
–
деб, сувнинг пайдо бўлишини диний билимларига таяниб, асослашга
ҳаракат қилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
461
Барпи оқин: “сув бўлмаса, ҳаётда фаровонлик бўлмайди, дарахт кўкариб, мева
пишмайди, ҳайвонлар кўпаймайди. Сувни исроф қилишлик ўз томирига болта
уришликдир, тирикликка ҳиёнат қилишликдир”, – деб, инсонларни табиатдаги
барча неъматларни асрашга чорлайди.
Этек жагың буулса,
Оқар йўлинг тўсилса,
Кѳл болосуң аккан суу.
Фалокатнинг келгани.
Чѳлдүү жерге барганда,
Чўл худудга борганда,
Алтын менен күмүшкѳ,
Олтин билан кумушга
Тең болосун аккан суу.
Нархинг сени тенгланди.
[2. 233]
-
деб, оқиннинг икки аср аввал айтиб кетган сўзлари бугун энг долзарб
муаммолардан бири эканлиги барчамизга маълум. Сувдан тўғри фойдалан-
масликнинг натийжасида табиятда ҳисобсиз муаммолар яралди. Бази бир жойларга
сув етиб бормаса, бази жойларда эса сув тошқинлари, тоза ичимлик сувининг
ифлосланиши каби ҳолатларни кузатиш мумкин. Мисол учун, Марказий Осиёдаги
Орол денгизи сувининг пасайиши минтақадаги. энг хавфли экологик муаммо-
лардан бири ҳисобланади. Жаҳондаги энг тажрийбали экспертлар, экологлар яқин
йигирма йил ичида тоза ичимлик сувининг танқислиги икки баробарга ортиши
ҳақида илимий асаслар келтиради. Буюк оқин Барпининг “Олтин билан кумушга
тенг бўласан” деган фикри ҳам ўз исботини топмоқда.
Хуласа қилиб айтганда, хар бир инсон табиатни асрашга қўлидан келганича
харакат қилиши керак. Табиат неъматларидан тўғри фойдаланиш, уни кейинги
авлодга тўла-тўкис етказиш одамзотнинг диний, маданий, маънавий тарафдан ҳам
энг элий фарзи ҳисобланади. Бу борада бизга юқорида мисол келтирган оқин-
ларимизнинг, шоир-у мутафаккирларимизнинг, донишмандларимизнинг насиҳат-
лари, ўгитлари, ҳаётий мисоллари кўмакчи бўлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Адабият. 7-класс окуу китеби. Б. Алымов, М. Темирова, А. Муратов. Ташкент.
– 2017. «Шарқ» басмасы.
2.
Адабият. 8-класс окуу китеби. С. Мусаев, М. Парипиев, А. Турдугулов
Ташкент. – 2019. «Ўзбекистон» басмасы.
3.
Токтогул. Чыгармаларынын эки томдук жыйнагы. 1 том. – Фрунзе
«Адабият», 1989.
