Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Improvement of methodology of development of design
competents of future engineers through computer graphics
Javlonbek MADAMINOV
1
Fergana Polytechnic Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021
The article provides statistical data on improving the
methodology of development of design competencies of future
engineers through computer graphics, as well as the
organization and evaluation of the effectiveness of experimental
work, their theoretical and practical results.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
competence,
technology,
graphics applications,
design,
methodology,
pedagogical,
professional ability.
Бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетенцияларини
компьютер
графикаси
воситасида
ривожлантириш
методикасини такомиллаштириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
модел,
компетенция,
метод,
лойиҳа,
моделлаштириш,
шахс маданияти,
технология,
график дастурлар,
методология,
педагогик,
касбий қобилият.
Мақолада бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш коммпе-
тенцияларини компьютер графикаси воситасида ривож-
лантириш
методикасини
такомиллаштириш
ҳамда
тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва самарадор-
лигини баҳолаш бўйича стастиктик маълумотлар, уларнинг
назарий ва амалий нитижалари ёритиб берилган.
1
Assistant, Fergana Polytechnic Institute, Fergana, Uzbekistan.
E-mail: javlonbeg12@gmail.com.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
463
Совершенствование методологии развития проектов
компетенции
будущих
инженеров
с
помощью
компьютерной графики
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
модель,
компетенция,
метод,
проект,
моделирование,
культура личности,
технология,
графические приложения,
методология,
педагогические,
профессиональные
способности.
В статье приведены статистические данные по
совершенствованию методологии развития проектных
компетенций
будущих
инженеров
с
помощью
компьютерной графики, а также по организации и оценке
эффективности
экспериментальных
работ,
их
теоретических и практических результатов.
КИРИШ
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида муҳандислик ва компьютер
графикаси, фанларини ўқитишга ва унинг самарадорлигига бўлган эътибор янада
ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида компьютер технологияларини ривож-
ланишига ҳамда замонавий график дастурлардан фойдаланиб, янги лойиҳаларни
бажаришга имкон беради. Ишлаб чиқариш соҳасидаги инновацион ўзгаришлар
бўлажак муҳандисларнинг малакасига қўйилган талабларининг сезиларли
равишда ортишига сабаб бўлмоқда. Янги муҳандслик ечимлари, сифатли ва илмий-
техник солоҳиятларига боғлиқ бўлиб қолмоқда [1].
Муҳандислик ва компьютер графикаси фанини ўқитишда жаҳоннинг етакчи
университетларида янги технологиялардан фойдаланиб, соҳа мутахасисликларини
тайёрлашда, график дастурлар орқали тушунтириш ҳамда таълимнинг ишлаб
чиқариш билан интеграциясини боғлаш, бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш
маданиятини ривожланишига сабаб бўлмоқда [2, 3].
Ривожланган мамлакатларда индивидуал машиналар эмас, балки ярати-
лаётган машиналарнинг нормал ишланиши таъминлайдиган техник тизимлар
яратилмоқда. Ушбу яратилган тизимлар тобора мураккаблашиб бормоқда, бу эса ўз
навбатида бўлажак муҳандислар ишидаги ўзгаришлар ва муаммоларни келтириб
чиқармоқда. Яъни муҳандисларни тайёрлашда янги технологияларни ишлаб
чиқаришда қўлланилиши, тузилиши, иш чизмалари ҳақида умумий маълумотлага
тўлиқ эга бўлмаслик ва бундан ташқари замонавий график дастурларни таълим
олиш жараёнларида қўллаб лойиҳалар ҳамда график ишларни бажармаслик
натижасида юқоридаги санаб ўтилган муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Муҳандислар жуда кўп маълумотлар билан шуғилланиш керак [4, 5].
Масалан: алоҳида объект, ишлаб чиқариш технологияси тизимни лойиҳалаш
учун зарур бўлган маълумотлар миқдори беқиёсдир. Эски усуллардан фойдаланган
ҳолда мураккаб техник тизимларни яратиш деярли мумкин эмас. Замонавий
ахборот технологияларидан, компьютер графикасидан фойдаланишни ўз ичига
олган янги ёндошувлар, усуллар, лойиҳа воситалари зарур. Замонавий муҳан-
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
464
дисларга қўйиладиган талаблардан бири бу юқори маҳсулдорликка эга компьютер-
лар билан ишлай олиши, иш муҳити ҳамда энг асосийси ушбу тизимлардан фойда-
ланиш учун қобилят зарурдир.
Европанинг энг нуфузли ўқув юртларида муҳандислик графикаси,
компьютерли лойиҳалаш, муҳандислик ва компьютер графикаси, компьютер
графикаси таълими соҳасида “Bechelor of Science in Graphic Information Technology
(User Experience)”, “Master of Design”, “Engineering and computer graphics.”, “Animation
and graphics”, “Construcsion of 3D modeling” каби инновацион ёндашувларни қўллаш,
фаннинг методик таъминотини такомиллаштириш, талабаларда фазовий график
тасаввури асосида лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантириш ва лойиҳалаш
малакасини шакллантиришнинг визуал методларини амалиётга кенг тадбиқ этиш
йўналишларида самарали илмий-тадқиқотлар олиб борилмоқда [4, 6]. Илғор
хорижий тажрибалардан, бозор иқтисодиёти талабларига мос бўлажак муҳандис-
ларнинг ахборот коммуникация тизимларидан фойдалана олиши, лойиҳалаш
кобилиятларини шакллантиришнинг методик тизимини ишлаб чиқишга асос-
ланган таълим муҳитини шакллантириш муҳим ўрин тутади [7-11]. Шундан келиб
чиқган ҳолда техник олий таълим муассасалари мутахассис талабаларида
лойиҳалаш фаолиятни ривожлантиришнинг педагогик имконият-ларини муҳан-
дислик ва компьютер графикаси, муҳандислик графикаси ва компьютерли
лойиҳалаш ҳамда компьютер графикаси фани асосида компьютер графикаси
асосида график дастурлардан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқиш ва
амалиётга тадбиқ этиш асосида янада такомиллаштирилиши, таълим олувчи
муҳандисларнинг профессионал лойиҳалаш маданиятини фаоллаштиришда
алоҳида аҳамият касб этади [12-15].
АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
Техника олий таълим муассасаларида муҳандисларни лойиҳалаш компетен-
цияларини компьютер графикаси воситасида ривожлантириш, техник олий ўқув
юртларида мутахассисларни тайёрлаш тизимини лойиҳалаш ва ишлашнинг
замонавий назариялари ҳамда методикаси бўйича бир қатор илмий изланишлар
олиб борилган;
−
замонавий таълим тизимига янги ахборот технологияларини киритиш
жараёнларини тизимли ва технологик қўллаб-қувватлашнинг маданий ва
психологик-педагогик моделлари (В.С. Лобанов, А.Н. Костиков, О.В. Жуйкова ва
бошқалар) [16-19];
−
инсон ижтимоий фаолияти таркибидаги технологик даврнинг ривож-
ланиши мантиғида лойиҳалаш турлари ва соҳалари типологиясига яхлит тизимли
фаолият ёндашуви (Г.П. Коломоец, И.Е. Никитина Зердев, К.А. Кондратьева,
В.Ф. Сидоренка, Г.П. Щедровицкий ва бошқалар) [19];
−
касбий компетентлик ва ижтимоий жиҳатдан малакали мутахасиссларни
тарбиялаш жараёнида шахснинг асосий маданияти ва ижоди ривожланишининг
педагогик концепциялари (И.А. Зимняя, Е.А. Климов, Н.Ф. Маслова, В.А. Паничева,
В.П. Кузовлев, А.А. Деркач, Н.К. Шабанов, Е.Н. Шиянов, В.Е. Медведов ва бошқалар);
каби мавзуларда илмий изланишлар олиб борилган.
Олиб борилган изланишлар ва таҳлиллар натижасида бўлажак муҳандис-
ларнинг лойиҳалаш компетенцияларини компьютер графикасидан фойдаланиб,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
465
ривожлантириш муаммолари бўйича кўплаб илмий-тадқиқот ишлари олиб
борилган бўлсада, олий таълим муассасаларида муҳандисларнинг педагогик ва
психологик муаммоларига кам эътибор қаратилганлиги ҳамда график дастур-
ларининг имкониятларидан фойдаланиб талабаларнинг лойиҳалаш, моделлаш-
тириш, қобилиятлари ва ривожлантириш имкониятлари тўлиқ очиб берилмаган-
лиги, олий таълим муассасаларида муҳандисларнинг лойиҳалаш компетен-
цияларини компьютер графикасидан фойдаланиб ривожлантириш методикаси
асосида ўқитишни такомиллаштириш лозимлигини тақозо этади.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Муҳандислик таълим мазмунини лойиҳалаштириш бўлажак муҳандис-
ларнинг лойиҳалаш коптенециясини мазмунининг моделини яратишга имкон
беради.Тадқиқот жараёнида меҳнат психологияси ва муҳандислик педагогикасида
қўлланиладиган анъанавий моделлари моҳиятини тизимли равишда таҳлил
этилади. Бўлажак мухандиснинг компьютер графикаси график дастурлар восита-
сида лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантириш моделини яратиш борасида
биз таклиф этаётган ёндашув, шартли равишда амалий-фаолиятли (муаммоли-
амалий) модел ишлаб чиқилди.
Тадқиқотда бўлажак мухандисларнинг компьютер графикаси воситада
лойиҳалаш компетенцияларини ривожланланиш моделини унинг билим, малака-
лари ва шахсий маданиятига кўра яхлит тизим сифатида яратиш масаласи тадқиқ
этилади.
Бўлажак муҳандисларнинг касбий шаклланиши моделини яратишда модулли
ёндашувга таяниш мумкин. Модел матрицаси вертикали бўйича касбий фаолият
“бирликлари” ҳамда муҳим функционал касбий вазифаларни ифода этади. Касбий
шаклланганликка нисбатан қўйилувчи талаблар у қадар юқори бўлмаганида
вазифаларнинг сони минимал даражада бўлади.
Касбий шаклланиш моделини вертикали бўйича тузиб чиқиш бўлажак
муҳандис олдида турган замонавий касбий вазифаларнинг пухта белгиланишини
талаб этади. Лойиҳалаш компетенцияларни компьютер графикаси воситасида
ривожлантириш ташкил этувчи компонентларни (мотивацион-қадриятли,
ижодий-фаолиятли, операцион-технологик) аниқлаш.“Бўлажак мухандисларни
лойиҳа-лаш компетенцияларни компьютер графикаси воситасида ривожлан-
тириш” модели мазмунини белгилаш имконини берди.
ТАЖРИБА-СИНОВ НАТИЖАЛАРИ
Биринчи босқич (2018–2019) йилларда тадқиқот муаммоси моҳиятини
ёритишга хизмат қиладиган назарий маълумотлар тўпланди. Таълим жараёнида
бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетенцияларини компьютер графикаси
воситасида ўқитишнинг бугунги ҳолати ва муаммолари бўйича илмий, илмий –
оммабоп, адабиётлар, ўқув манбалари мазмуни, мутахассис ўқитувчиларнинг иш
тажрибалари, компьютер графикаси воситасида бўлажак муҳандисларни
лойиҳалаш компетенцияларини ривожлантириш методкаси ўрганилди ва умум-
лаштирилди; диссертация ишининг илмий асослари ва моҳияти белгилаб олинди;
ўқув машғулотларни фанлараро ўқитиш воситасида талабаларнинг фанга
қизиқишини орттириш ва уларнинг мустақил лойиҳалаш компетенцияларини
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
466
ривожлантиришнинг назарий ва амалий асослари ишлаб чиқилди. Шунингдек,
тадқиқот ўтказилаётган фан бўйича керакли ўқув-меъёрий ҳужжатлар, ўқув-
услубий манбаларни ўрганилди, таҳлил қилинди ва таққосланди.
Иккинчи босқичда (2019–2020) йилларда тажриба – синов майдонлари
сифатида белгиланган ОТМларда бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетен-
цияларини компьютер графикаси воситасида талабалар билим ва кўникмаларини
ривожлантиришнинг назарий ва амалий асослари синовдан ўтказилди.
Учинчи босқичда (2020–2021) йилларда якунловчи тажриба – синов ишлари
ўтказилди. ОТМларда бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетенцияларини
компьютер графикаси воситасида ўқитиш юзасидан олиб борилган ишлардаги
камчиликлар бартараф этилди ва тажриба – синов натижалари математик
статистика методлари ёрдамида таҳлил қилинди.
Назарий ва амалий машғулотларда, таълим жараёни сифати ва самарадор-
лигини ошганлигини аниқлаш мақсадида компьютер графикаси воситасида
лойиҳалаш масалаларидан фойдаланилди.
Тадқиқот давомида ахборот ва педагогик технологияларидан фойдаланилди
ҳамда педагогик ўйинлар ташкил этилди. Машғулотлар жараёнида фойдаланилган
таълим методлари ўқитувчи ва талабалар ўзаро ҳамкорлигини юзага келтирувчи -
махсус ташкил қилинган ўйинлардир. “Муҳандислик ва компьютер графикаси”
фанининг машғулотлари: янги мавзуни тушунтиришда намойиш қилиш, муаммоли
вазиятларни юзага келтириш, мунозара уюштириш, талабаларнинг фикр-мулоҳа-
залари билан ўртоқлашиш каби шаклларда, талабалар фаолликларини ўстириш,
мустақил ижодий тафаккурларини шакллантириш, илмий янгиликка бўлган
интилишларини ривожлантириш ва бошқа мақсадларда олиб борилди. Мазкур
таълим технологиялари “Муҳандислик ва компьютер графикаси” фанидан маъруза
ва амалий шунингдек, мустақил таълим машғулотлари давомида ҳам ўтказилди.
Тадқиқот давомида машғулот ёки курс иши учун мақсадга йўналтирилган
мазмунни танлаш, ўқитувчиларининг ўқув материалини талабага етказиб бериш
усулларини намойиш этиш, таҳлил қилиш, талаба олган билимини педагогик
амалиёт даврида қўллай олиши учун кўрсатмалар асосида бажарилди.
Тажриба охирида эса талабалардан “Муҳандислик графикаси ва компьютерли
лойиҳалаш” фанидан оралиқ назорат ишлари ва саволномалардан синовлар,
шунингдек, амалий ишларини бажаришда электрон мобил иловаларидан
фойдаланиб олиб борилган машғулотларда эгалланган билим ва кўникма ҳамда
компетенцияларини баҳоланиши натижаси ишлаб чиқилган.
Чизилган диаграмманинг хар бири статистик жадвал нормал тақсимотга эга
бўлган бош тўпламлардан олинганлиги хақидаги фараз-гипотезани олдинга суриш
мумкин эканлигини кўрсатади. Диаграммадан кўриниб турибдики, тажриба
гуруҳидаги юқори ва ўрта кўрсаткичлар назорат гуруҳи кўрсаткичларидан юқори
экан.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
467
1-расм. Педагогик тажриба-синовнинг умумий статистик таҳлили диаграммаси.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
“Муҳaндислик ва компьютер грaфикaси” фaни бўйичa ўзлаштирган дастлабки
билим, фазофий тасаввурни ривожланиши бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш
компетенцияларини ривожлантириш, улaрнинг фaнгa бўлгaн қизиқишини
оширaди. Бундан ташқари электрон дaрслик ҳамда график дастурлар ўқитувчи
ишидa кaттa кўмaк бўлиб, у фaнни ўқитиш учун кўпроқ имкониятлaр ярaтaди. Бу
эса сaмaрaдорлигининг энг муҳим шaрти – бу мaълум бир мaвзунинг мувaф-
фaқиятли ривожлaнишигa бaҳо беришгa имкон берaдигaн оперaцион тескaри aлоқa
мaвжудлиги. Шу мaқсaддa нaзорaт тaдбирлaри aмaлгa оширилaди: ёзмa сўров, тест
нaзорaти, индивидуaл топшириқлaрнинг бaжaрилиши. Олингaн нaтижaлaр
муҳандисларга ўз ҳaрaкaтлaрини ортиришгa имкон берaди. Муҳандислик ва
компьютер графикаси фaнлaрни ўргaнишнинг ўзигa хос хусусияти-тaълимни
индивидуaллaштириш, ҳaр бир муҳандиснинг бажарган лойиҳа ишини ўқитувчи
диққaт билaн нaзорaт қилиш имкони беради. Ўқитувчигa бирон бир муaммонинг
эчимини доскaдa тaсвирлaшнинг ҳожaти йўқ, чунки ечимнинг бутун кетмa-кетлиги
aлоҳидa график дастур ёрдамида тасвирлаб унинг фазовий кўриниши орқали
таҳлил қилиш имкони берадию. Мaсaлaн, "Машинасозлик чизмачилигида" дa
деталларнинг иш чизмалари, эскизлар, конструктив чизмaлaр вa ҳк. "Муҳaндислик
ва компьютер графикаси" дa мурaккaб қисмлaрнинг техник рaсмлaрини, йиғиш
чизмaлaрини, қисмлaрнинг рaсмлaрини, қисмлaрнинг эскизлaрини, диaгрaммa-
лaрини вa бошқaлaрни бaжaришда график дастурлар ёрдамида Компас 3D V17
дастури орқали бажарилиши тавсия этилади. Мухандисларни лойиҳалаш компетен-
цияларини компьютер графикаси (Maya, Revit, Auto CAD, SolidWorks 2016, КОМПАС
3D V17) каби график дастур воситасида ривожлантириш босқичлари асосида,
мақсад, мазмун, жараён ва натижасини ўз ичига олган мухандисларнинг лойиҳалаш,
компетентлик, мослашувчанлик, коммуникативлик, интеллектуаллик, ижодий-
яратувчанлик қобилиятларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-методик
тaъминоти таълим жараёнида самарали натижалар беради.
юқори
ўрта
паст
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
468
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Холмурзаев Абдирасул Абдуахадович, Алижонов Одилжон Исакович,
Мадаминов Жавлонбек Зафаржонович & Каримов Равшанбек Хикматуллаевич
(2019). Эффективные средства создания обучающих программ по предмету
«Начертательная геометрия». Проблемы современной науки и образования, (12-
1(145)), 79-80.
2.
Madaminov J.Z. (2020). Methods of developing students’ design competencies
indiscipline “Engineering and computer graphics”. Academicia: An International
Multidisciplinary Research Journal, 10(5), 66-71.
3.
Muslimov N.A., & Madaminov J.Z. (2020). Methods for improving the
qualifications of future curriculum teachers using information technology. Scientific-
technical journal oF PI, 24(1),177.
4.
Kholmurzaev A.A., Alijonov O.I., & Madaminov J.Z. (2020). Effective tools and
solutions for teaching “Drawing-geometry and engineering graphics”. Academicia: An
International Multidisciplinary Research Journal,10(5), 58-61.
5.
Muxtoralievna R.M., Nosirjonovich O.Z., & Zafarjonovich M.J. (2020). Use of
graphics computers of tware in the study of the subject “Drawing and engineering
graphics”. Academicia: An International Multidisciplinary Research Journal,10(5), 83-86.
6.
Фридман Л.Н. Наглядность и моделирование в обучении М., 2008. – С. 158.
(Vol. 6). ISBN 978-5-8121-4239.
7.
Toshqo‘zieva Z.E., Nurmatova S.S., &Madaminov J.Z.(2020). Features of using in
novative technologies to improve the quality of education. Theoretical Applied Science,
(5),213-217.
8.
Rasch G. (1993). Probabilistic models for some intelligence and attainment tests.
MESA Press, 5835 S. Kimbark Ave., Chicago, IL 60637; e-mail: MESA@ uchicago. edu; web
address: www. rasch. org; tele.
9.
Wong S.L., Ab Jalil H., Ayub A.F.M., Bakar K.A., & Tang S.H. (2003). Teaching a
discrete information technology course in a constructivist learning environment: is it
effective for Malaysian pre-service teachers? The Internet and Higher Education, 6(2),
193-204.
10.
R.L. David. (2014). Visualisation and animation of computer graphics. Korea. –
P. 105.
11.
Власенко О.В. (2020). Педагогические условия подготовки будущих
дизайнеров к проектной деятельности средствами компьютерных технологий.
Автореф. Т.: Редакционно-издательский отдел. ст, 28.
12.
Чернякова Т.В. (2010). Методика обучения компьютерной графике
студентов вуза. Афтореферат диссертации на соискание степени к. пед. н. –
Екатиринбург 2010. – С. 21.
13.
Кудрявцев Е.М.
(2009).
КОМПАС-3D
V10.
Максимально
полное
руководство. Механизация строительства, (9), 12-16.
14.
Большаков В.П., & Чагина А.В. (2011). Выполнение в КОМПАС-3D
конструкторской документации изделий с резьбовыми соединениями.СПб.: СПбГУ
ИТМО.
15.
Холмурзаев А.А., Алижонов О.И., Мадаминов Ж.З., & Каримов Р.Х., (2019).
Эффективные
средства
создания
обучающих
программ
по
предмету
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
469
«Начертательная геометрия». Проблемы современной науки и образования, (12-
1(145)), 79-80.
16.
Лобанов В.С. (2020). Формирование профессиональной компетентности
учителя обществознания в условиях усиления воздействия медиасреды: автореф.
дис... канд. пед. наук. Москва. – С. 23.
17.
Костиков А.Н. (2003). Методика обучения компьютерной графике
будущих учителей информатики на основе компетентностного подхода: автореф.
дис... канд. пед. наук. Санкт – Петербург. – С. 12.
18.
Жуйкова О.В. (2014). Организация самостоятельной работы студентов-
будущих инженеров при изучении графических дисциплин в техническом вузе:
автореф. дис... канд. пед. наук. Казань. – С. 14.
19.
Коломоец Г.П.
(2003).
Дизайн
в
современном
социокультурном
пространстве: автореф. дис... канд. куль. наук. Кроснадар. – С. 95.
