Авторы

  • Жонибек Бутаев
    докторант, кафедра источниковедения и архивоведения, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss9/S-pp33-38

Ключевые слова:

орошение искусственное орошение засушливые земли статистика танап губернатор

Аннотация

Одним из важных факторов экономического развития Самаркандской области была правильная организация орошения в регионе. В статье рассматриваются реформы в области ирригации в Самаркандской области, проводимые Российской империей во второй половине XIX – начале XX веков, статистика по водным ресурсам, типам структуры земель, форм собственности, изменениям в управлении ирригационными системами. Также анализируются изменения и нововведения в этой области в исторической период, когда регион назывался Зеравшанский округ, а затем Самаркандская область.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Coverage of the irrigation system of Samarkand region
in statistical reviews and collections in the second half of the
XIX century and the beginning of the XX century

Jonibek BUTAYEV

1


National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021

It turned out that one of the important factors in the economic

development of Samarkand region depends on the proper
organization of irrigation in the region. The article identifies the
reforms in the field of irrigation in the Samarkand region by the
Russian Empire in the second half of the XIX – early XX centuries,
statistics on water resources, types of land structure, land
ownership, changes in the management of the irrigation system.
The impact of changes and innovations made by the Russian
administration in this area during the historical period, when the
region was renamed Zarafshan okrug and later Samarkand
region, was also assessed. At the same time, statistical data on the
structure and number of available lands in the region were
considered in comparison with neighboring regions.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

irrigation,
artificial irrigation,
dry lands,
statistics,
twine,
governor.

XIX асрнинг иккинчи ярми – XX аср бошларидаги статистик
шарҳлар ва тўпламларда Самарқанд вилояти суғориш
тизимининг ёритилиши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ирригация,
сунъий суғориш,
лалми ерлар,
статистика,
таноб,
губернатор.

Самарқанд вилояти иқтисодий тараққиётидаги муҳим

факторлардан бири вилоятда суғориш ишларини тўғри
ташкил этишга боғлиқлиги маълум бўлди. Мақолада XIX аср
иккинчи ярми – XX аср бошларида Россия империяси
томонидан Самарқанд вилояти суғориш тизими соҳасидаги
ислоҳотлар, сув манбаларига оид статистик маълумотлар,

1

Doctoral student, department of Source Studies and Archival Studies, National University of Uzbekistan named after

Mirzo Ulugbek. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: mr.butayev@mail.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

34

ерларнинг тузилишига кўра турлари, ер-мулк шакллари,
ирригация тизими бошқарувидаги ўзгаришлар аниқланди.
Шунингдек, ҳудуд Зарафшон округи ва кейинчалик
Самарқанд вилояти деб номланган тарихий даврда ушбу
соҳада рус маъмурияти томонидан амалга оширилган
ўзгариш ҳамда янгиликлар таъсири баҳоланди. Шу билан
биргаликда, вилоятдаги мавжуд ерларнинг тузилиши ва
миқдорига оид статистик маълумотлар қўшни вилоятлар
билан таққосланган ҳолда кўриб чиқилди.

Освещение

ирригационной

системы

Самаркандской

области в статистических обзорах и сборниках второй
половины XIX – начала XX века

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

орошение,
искусственное орошение,
засушливые земли,
статистика,
танап,
губернатор.

Одним из важных факторов экономического развития

Самаркандской области была правильная организация
орошения в регионе. В статье рассматриваются реформы в
области ирригации в Самаркандской области, проводимые
Российской империей во второй половине XIX – начале XX
веков, статистика по водным ресурсам, типам структуры
земель, форм собственности, изменениям в управлении
ирригационными

системами.

Также

анализируются

изменения и нововведения в этой области в исторической
период, когда регион назывался Зеравшанский округ, а
затем Самаркандская область.


КИРИШ
1868

йилда

Самарқанд

вилояти

руслар

томонидан

мустамлака

айлантирилгач, барча соҳаларда бўлгани сингари вилоят суғориш тизимида ҳам
ўзгаришлар содир бўлди. Вилоятнинг иқтисодий имкониятлари ва ресурсларидан
юқори даражада фойдаланиш учун рус маъмурияти томонидан ҳудуддаги мавжуд
ерлар, суғориш тизими ва хўжалик турлари статистикасини шакллантиришга
киришилди. Мазкур статистик маълумотлар вилоятнинг сув манбалари ва суғориш
тизимини таҳлилий умумлашмаси бўлиб, империянинг мустамлакачилик режа-
ларини беглилаб олишга имкон берган. Чунки, қишлоқ хўжалиги сунъий суғоришга
асосланган вилоят тақдири суғориш тадбирларини қай даражада тўғри ташкил
этилганлигига боғлиқ эди.


УСУЛЛАРИ
1868 йилда округ таркибидаги ерлар миқдори ва тузилишига кўра турлари

тўғрисида статистик ҳисоботларда маълумотлар бериб ўтилган. Улардаги
маълумотларга кўра округдаги ерлар суғориладиган ерлар, кўчманчи аҳоли учун
яйловлар ва ориқ (унумсиз, ҳосил бермайдиган) даштликларга бўлинган. Яйлов-
ларнинг катта қисми Жиззах ва Хўжанд уездларига тўғри келган. Округдаги жами
ерларнинг Туркистон ўлкаси бошқа ҳудудлари билан таққослама ҳолати
қуйидагича бўлган [1]:


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

35

1 жадвал

Вилоят

Жами
ерлар

Деҳқончилик

ерлари

Кўчманчилар

ўтлоқлари

Ориқ

даштликлар

Ҳар 100 десятинанинг

ичида

Деҳқончил

и

к

ерл

ари

Ўтл

оқл

ар

Ори

қ

ерл

ар

Еттисув

37000000

820650

18000000

18180000

2,22

49,14

49,64

Сирдарё

43000000

358000

18000000

24642000

0,83

41,86

57,31

Фарғона

6700000

600000

3000000

3100000

8,96

44,78

46,26

Зарафшон
округи

2400000

191600

1300000

1108400

7,98

54,17

37,85

Амударё
бўлими

8600000

45700

1300000

7254300

0,53

15,12

84,35

Жами:

97700000

2015950

41300000

54284700

2,06

43,30

54,64


Юқоридаги жадвалдан кўришимиз мумкинки округдаги жами 2400000 деся-

тина ернинг 1300000 десятинаси кўчманчилар учун яйлов, 1108400 десятинаси
ҳосил бермайдиган ориқ ерлар ва атиги 191600 десятинасида деҳқончилик
қилинган. Бундан хулоса қилишимиз мумкинки вилоятдаги ерларнинг катта қисми
ҳали ишлов берилмаган ерлар бўлиб, ҳар 100 десятина ернинг 8 десятинага яқини
деҳқончилик ерлари, 54 десятинаси чорвалар учун яйлов ва 38 десятинага яқин ер
эса ориқ ерлар, яъни даштликлар бўлган. Ўлка бўйича деҳқончилик қилишга бир
мунча қулай шароитлар Фарғона вилояти ва Зарафшон округида бўлиб, улардаги
ишлов бериладиган даштликлар тахминан ўлка ҳудудининг 1/12 қисмини
эгаллаган эди. Амударё бўлимидаги ўтроқ хўжаликлар бўлим умумий ҳудудининг
1/200 қисмидан кўпроғини эгаллаган ва ўлка бўйича энг охирги ўринда турган.

Округда деҳқончилик қилиш учун қулай имконият ва суғориш манбалари

мавжуд бўлган. Жумладан, округдаги ерларни суғорадиган асосий манба Зарафшон
дарёси бўлиб, у Тоғли туманлар (Панжикент), Самарқанд ва Каттақўрғон
уездларини суғорган [1, С. 5]. Вилоятнинг жанубий қисмларини Зарафшон дарёси
суғорган бўлса, шимоли-шарқий қисмлари, яъни Сирдарё вилояти билан чегарадош
ерлари Сирдарё суви билан суғорилган [2]. Округдаги ерлар шариатга кўра иккита
асосий турга бўлинган: ишлов берилмаган яроқсиз ерлар ва ишлов берилган яроқли
ерлар. Биринчи турдаги ер ҳеч ким тегишли бўлмаган ерлар бўлиб, ундан барча
чорваларини боқишда яйлов сифатида фойдаланишлари мумкин бўлган. Иккинчи
тур ер эса ушр, хирож ва амлок ерларга бўлинган [1, С. 10].

Самарқанд вилоятида ўлканинг бошқа вилоятларда бўлгани каби қишлок

хўжалиги аҳволи суғориш ишлари қай даражада тўғри йўлга қўйилганлиги билан
боғлиқ бўлган. Вилоятда суғориш ишларини бошқариш учун махсус маъмурият
мавжуд бўлиб, унда асосий суғориш каналлари устидан умумий назорат уезд
бошлиқлари билан келишилган ҳолда суғориш ишлари бўйича раҳбарга
юклатилган [3].

Вилоятнинг суғориш ва сув билан таъминлаш имконияти табиий жиҳатдан

уездлар бўйича нотўғри тақсимланган эди. Масалан, Самарқанд ва Каттақўрғон


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

36

уездларидаги суғориш ишларида етарлича сув билан таъминлаш имконияти бўлган
ҳолда, Жиззах ва Хўжанд уездларида сув етишмаслиги муаммоси бўлган [4].
Зарафшон дарёси Самарқанд шаҳри яқинидаги Чўпонота тепалигида иккита
ирмоққа бўлиниб Оқдарё ва Қорадарёларни ҳосил қилган. Мазкур ирмоқлар Бухоро
амирлиги билан чегарадош Хатирчи беклигидаги Кимадуса қишлоғида яна ягона
дарёга бирлашиб амирликнинг шарқий қисмларини суғорган. Амирлик ва вилоят
аҳолиси дарё сувидан бир хил фойдаланишлари учун вилоят маъмурияти ва Бухоро
амирлиги ўртасида имзоланган шартномага кўра икки томон ҳам дарё сувларидан
фойдаланиш бўйича ўрнатилган тартибларга амал қилишлари шарт эди [4, С. 6].

Бухоро амирлиги нафақат сиёсий, балки иқтисодий томондан ҳам русларга

қарам бўлиб қолиши билан биргаликда, сув масаласида ҳам рус маъмурияти
чиқарадиган қарорларга боғлиқ бўлиб қолди. 1870 йилда Бухоро амири Самарқанд-
га округ губернатори, генерал Абрамовга элчи жўнатиб, хати орқали сув масаласида
ёрдам беришни сўраган [5]. Абрамов бу масалада ёрдам бермагач, амир ҳаттоки
Россияга Аҳмад Дониш бошчилигида фон Кауфман ўша ерда даволанаётганлиги
сабабли, ёрдам сўраб элчи жўнатади. Аммо, бу ҳаракатлардан фойда бўлмай
амирлик аҳолиси анча вақт деҳқончилик ишларида сувсизликдан қийналиб келди.
Рус маъмурияти вилоятнинг сувга эҳтиёжи кам бўлсада, узоқ вақт давомида дарё
сувини бермай турли баҳоналар қилиб, амирлик аҳолисига анча моддий зарар
етказган. Фақатгина 1902 йилга келиб Зарафшон дарёсидан бирдек фойдаланиш
масаласи ҳал этилди. Унга кўра, бир йил давомида Самарқанд шаҳрида Бухородан
келган вакиллар ва Самарқанд вилояти вакиллари иштирокидаги Комиссия иш
олиб боради. Комиссия Самарқанд вилоятидаги 225000 десятина ва Бухородаги
152000 десятина ер Зарафшон дарёси сувига боғлиқ деган хулосага келади
[5, P. 173]. Бироқ, амалда амирликдаги 925000 таноб (231000 десятина) ер
Зарафшон дарёси сувига боғлиқлиги учун бухороликлар бу қарорга эътироз
билдириб чиқишади.

1868 йилда Зарафшон дарёси суғорадиган ерлар қуйидагича тақсимланган

эди: Тоғли туманлар 77725 таноб (20240 десяятина), Самарқанд бўлими
292740 таноб (76234 десятина), Каттақўрғон бўлими 124152 таноб (32331 десятина).
Округ бўйича жами 494617 таноб ёки 128806 десятина ерни суғорган [1, С. 6].

Рус маъмурияти 1874 йилда Зарафшон округидаги суғориладиган ерларни

128818 ¾ десятинани ташкил этишини ҳисоблаб чиққан ва улар барчаси Зарафшон
дарёси суви билан суғорилган [6].

Капитан Л.Н. Соболевнинг асарида эса ушбу даврда Зарафшон дарёси сувлари,

унинг ирмоқлари, тоғ дарёлари ва булоқлари билан суғориладиган ерлар округда
жами 1398 кв. верстни ташкил этиши айтиб ўтилган. Сунъий суғоришсиз, ёмғирда
ғалла экиладиган қуруқ ер 2800 кв. верстга яқин деб берилган. Л.Н. Соболевнинг
тадқиқотларига кўра округ ҳудудининг 6 % сунъий суғориладиган, 12 % ёмғирли
майдон ва қолган 82% ишлов берилмаган ерлар бўлган [7]. Охирги катта қисми
озуқага бой бўлиб, чорва молларини боқиш учун ишлатилган. Демак, рус босқинига
қадар ҳудуднинг катта қисми ҳали ўзлаштирилмаган ерлар бўлган. Мазкур
статистик маълумотлар рус маъмуриятига вилоят иқтисодий имкониятларидан
фойдаланиш учун бўлғуси вазифалар белгилаб олиш ва иқтисодий бойликларидан
фойдаланишда қўл келган.

Округ 1887 йилдан Самарқанд вилоятига айлантирилгач суғориладиган

ерлар олдинги даврлардагига нисбатан ортганлигини кўришимиз мумкин.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

37

Масалан, 1887 йилда Самарқанд ва Каттақўрғон уездларидаги Зарафшон дарёси
суғорган ерлар 2758 кв. верст ёки 78433 кв. саженни ташкил этган.

1914 йилга келиб вилоятда 94 та катта ва 988 та кичик ариқлар бўлиб, улар

1001850 таноб (400700 десятина) ерни суғорган [8]. Ушбу рақамлардан ўтган
40 йил давомида вилоятдаги суғориладиган ерлар 128818 десятинадан
400700 десятинага ёки деярли уч баробарга ошганлигини кўриш мумкин. Бу рус
маъмуриятини кўпроқ бойлик орттириш мақсадида ҳудуд имкониятларидан
фойдаланиш йўлидаги сиёсати натижаси бўлиб, ундан вилоят аҳолиси хеч қандай
манфаат кўрмаган.

Вилоятдаги ҳар бир тизимда суғориш каналлари орқали сувнинг тўғри

тақсимланишини назорат қилиш ваколати ҳарбий губернатор томонидан
тайинланган Ариқ-оқсоқолларга тегишли бўлган. Ариқ-оқсоқолларнинг ихтиёрида
суғориш майдонларига сув тақсимотини назорат қилиш ва иккинчи даражали
суғориш ариқларини тегишли тартибда сақлаш учун қишлоқ жамиятларининг
ҳукмлари билан сайланган мироблар ва бандбонлар мавжуд бўлган. Мазкур мироб
ва бандбонлар Ариқ-оқсоқолларга суғориш ишларини тўғри ташкил этиш ва
зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ёрдам берган.

1888 йилда вилоятда суғориш ишларини ташкил этиш учун 11 нафар Ариқ-

оқсоқол фаолияти йўлга қўйилган эди. Улардан 7 нафари Самарқанд уездида,
2 нафари Жиззах уезди ва яна 2 нафари Хўжанд уездида бўлиб, Каттақўрғон уездида
бу вазифани волост бошлиқлари бажаришган. Ариқ-оқсоқолларига ишни
ташкиллаштиришда ёрдам бериш учун қўшимча равишда 80 та мироб ҳам фаолият
кўрсатган. Ариқ-оқсоқоллари хизматига яраша йилига 300 дан 600 рублгача маош
олишган. 1910 йилга келиб вилоятдаги ариқ-оқсоқоллари сони ошиб, 23 нафарга
етган. Улардан 11 нафари Самарқанд уездида, 6 нафари Каттақўрғонда, 2 нафари
Жиззахда ва 4 нафари Хўжандда бўлиб, уларга 376 нафар мироб ёрдам беришган
[5, P. 177].


НАТИЖАЛАР
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек округ вилоятга айлантирилиб ҳудудий

майдони кенгайгач вилоятдаги ишлов бериладиган ерлар миқдори ошиб борди.
Жумладан, 1887 йилда вилоятдаги суғориладиган ва ишлов бериладиган
ерларнинг умумий миқдори 573969 десятинага тенг бўлган [4, С. 1]. 1893 йилга
келиб вилоятнинг Самарканд уездидаги ерлар эса суғориладиган, суғорилмайдиган
(лалми) ерларга бўлиниб, суғориладиган ерлар 639274 таноб (159800 десятина)ни
ташкил этган [3, С. 38]. Ерларга омоч, мола ва кетмонлар билан ишлов берилган.
Лалми ерларга эса асосан баҳорги буғдой, арпа, тариқ, зиғир ва нўхот экилган.

1910 йилга келганда вилоятда экин экиладиган умумий майдон

465060 десятинани ташкил этиб, катта қисмида буғдой, қолган қисмларида эса
арпа, гуруч, жўхори, мош, нўхот, картошка ва бошқа экинлар экилган [9].

Суғориладиган ерлардан ҳосил яхши олинган ва аҳолини озиқ-овқат билан

таъминлашнинг асосий манбаси ҳисобланган. Суғорилмайдиган ерларнинг умумий
миқдорини аниқлаш имкони бўлмаган ва бунга сабаб уларнинг миқдори ҳар йили
гоҳ кенгайиб гоҳ торайиб ўзгаришларга учраб турганлигидир. Шу туфайли улардан
олинадиган тахминий ҳосил миқдори об-ҳавога боғлиқ бўлган. Вилоят статистика
бошқармаси томонидан нашр этилган “Самарқанд вилояти шарҳлари” ва


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415

38

“Самарқанд вилояти маълумотнома китоблари” ҳамда статистикага оид архив
фондларидаги ишларда уездлардан олинган деҳқончиликка оид маълумотларда
об-ҳаво шароити туфайли кам ёки кўп ҳосил олинганлиги ҳамда ҳисобот йилида
баҳорда об-ҳаво қандай келганлигига доир маълумотлар уездлар кесимида йилма-
йил келтириб ўтилганлигини кўришимиз мумкин. Демак, баъзи йилларда ҳосил
миқдорининг олдинги йилларга нисбатан камайиб ёки аксинча ортиб кетиши
табиий шароит билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, табиий шароитдан ташқари,
бошқа сабаблар ҳам қишлоқ хўжалиги ишларида муаммолар келтириб чиқарган.
Жумладан, статистик ҳисоботларда чигирткалар ҳужуми ва уларга қарши олиб
борилган курашлар ҳақида ҳам маълумотлар учрайди.


ХУЛОСА
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: рус

маъмурияти томонидан тайинланган экспедициялар натижасида вилоятнинг ер
тузилиши тадқиқ этиб чиқилди; вилоятдаги мавжуд ерларнинг статистик
маълумотлари

шакллантирилди;

империя

томонидан

мустамлакачилик

манфаатлари йўлида вилоят табиий шароити ва имкониятлари таҳлил қилинди;
вилоят суғориш тизими билан боғлиқ бошқарув ишлари ислоҳ қилиниб, империя
манфаатларига мослаштирилди; вилоятда ишлов бериладиган ерлар миқдори
олдинги даврлардагига нисбатан ортиб борди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Туркестанский

край

опыт

военно-статистического

обозрения

Туркестанского военного округа. Материалы для географии и статистики России.
Составил полковник генерального штаба Л.О. Костенко. Том III. Санкт Петербург,
1880. – С. 2.

2.

Справочная книжка Самаркандской области. 1906 г. Вып. VIII. Самарканд,

1906. – С. 304.

3.

Справочная книжка Самаркандской области на 1893 год. Вып. I. Самарканд,

1893 г. – С. 167.

4.

Обзор Самаркандской области за 1887 год. Самарканд. Типография

А.Г. Сунгурова. 1888. – С. 6.

5.

Morrison A.S. Russian Rule in Samarkand 1868–1910 A Comparison with British

India. – Oxford University Press? 2008. – P. 171.

6.

ЎзМА И-1-фонд, 1-рўйхат, 63-йиғмажилд, 61-варақ.

7.

Соболев Л.Н. Географические и статистические сведения о Зеравшанском

округе // ЗИРГО по отделению статистики. – СПб., 1874. Т. IV. – С. 17.

8.

ЎзМА И-18-фонд, 1-рўйхат, 7708-йиғмажилд, 59-62-варақлар.

9.

Обзор Самаркандской области за 1910 год. Самарканд, 1912. – С. 13.

Библиографические ссылки

Туркестанский край опыт военно-статистического обозрения Туркестанского военного округа. Материалы для географии и статистики России. Составил полковник генерального штаба Л.О. Костенко. Том III. Санкт Петербург, 1880. – С. 2.

Справочная книжка Самаркандской области. 1906 г. Вып. VIII. Самарканд, 1906. – С. 304.

Справочная книжка Самаркандская области на 1893 год. Вып.I. Самарканд, 1893 г. – С. 167.

Обзор Самаркандской области за 1887 год. Самарканд. Типография А.Г. Сунгурова. 1888. – С. 6.

Morrison A.S. Russian Rule in Samarkand 1868-1910 A Comparison with British India. – Oxford University Press? 2008. P. 171.

ЎзМА И-1-фонд, 1-рўйхат, 63-йиғмажилд, 61-варақ.

Соболев Л.Н. Географические и статистические сведения о Зеравшанском округе // ЗИРГО по отделению статистики. – СПб., 1874. Т. IV. – С.17.

ЎзМА И-18-фонд, 1-рўйхат, 7708-йиғмажилд, 59-62-варақлар.

Обзор Самаркандской области за 1910 год. Самарканд, 1912. – С. 13.