Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Possibilities of diagnostics of the efficiency of the compensative
approach in training
Dilobar KHOLIKOVA
1
Fergana State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021
The article identifies new approaches to the democratization
of the education system, the rejection of complex forms of
motivation to learn through assessment, rather than control and
evaluation of knowledge, skills and abilities, as well as the search
for new ways to stimulate learning, the growth of personal gain
in education. The diagnostic system reflects a number of benefits
as a means of encouraging evaluation.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
diagnosis,
education and training,
knowledge,
skills,
competencies,
competencies,
perseverance,
assessment,
skill,
comparison.
Ўқитишда копмпентенциявий ёндавшув самарадарлигини
ташхислаш икониятлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
диагностика,
таълим ва тарбия,
билим,
кўникма,
малака,
компетенция,
марадарлик,
баҳо,
ўзлаштриш,
қиёслаш.
Мақолада таълим тизимини демократлаштириш билим,
кўникма ва малакаларни назорат ва баҳолашдан эмас, балки
баҳо ёрдамида ўқишга ундашнинг мураккаб шаклларидан
воз кечишни ва ўқув меҳнатини рағбатлантиришнинг янги
усулларини излаш, таълим ва тарбия соҳасида куч тўплаб
бораётган шахсий фойда тамойили янгича ёндашувларни
белгилаб беради. Диагностикалаш тизимида баҳо рағбат-
лантириш воситаси сифатида бир қатор афзалликларга
эгалиги акс эттирилади.
1
Lecturer, Fergana State University, Fergana, Uzbekistan.
E-mail: dilobarholikova@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
240
Возможности диагностики эффективности компенсационного
подхода в обучении
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
диагностика,
образование и обучение,
знания,
навыки,
компетенции,
компетенции,
настойчивость,
оценка,
мастерство,
сравнение.
В статье определены новые подходы к демократизации
системы образования, отказ от сложных форм мотивации к
обучению посредством оценивания, а не контроля и оценки
знаний, навыков и умений, а также поиск новых способов
стимулирования обучения, роста и личная выгода в
образовании.
Система
диагностики
отражает
ряд
преимуществ как средство поощрения оценки.
“Ўзбекистон Республикасини 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да халқимиз ҳаёт даража-
сини юксалтиришнинг аниқ механизмлари белгилаб берилганлиги тўғрисида
фикрларини билдириб, ушбу стратегиянинг нафақат халқимиз, балки дунё
жамоатчилиги эътиборини ўзига жалб этган муҳим ҳужжатга айланганлигини
алоҳида таъкидлаб, ўтамиз.
2017–2021 йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегиясида таълим
сифатини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш масалалари
алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаракатлар стратегиясидан кўзланган асосий мақсад –
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни таълимга янада кенгроқ жалб
қилишдир.
Ёшларнинг билим ва иқтидорини чуқурлаштириш, уларнинг келгусида
малакали кадрлар бўлиб Ўзбекистонни янада ривожлантиришдаги иштирокини
таъминлаш мақсадида таълим жараёнига замонавий ёндашувлар жорий
этилмоқда, шунга жавобан тадқиқот ишимизни самарали ва амалиётга жорий
этишда натижавийликка эътиборни қаратмиз. Таълим диагностикаси моҳояити
ҳақида гапиришдан олдин диагностикани умумий ёндашув ҳамда диагностика-
лашни амалий педагогик фаолият жараёни сифатида қабул қиламиз. Диагностика –
бу дидактик жараён кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг
натижаларини белгилаш демак. Диагностикасиз дидактик жараённи самарали
бошқариш, мавжуд шароит учун оптимал натижаларга эришиш мумкин эмас.
Республикамиз ҳукумати халқ таълими соҳаси олдига қўяётган вазифаларни
бажариш кўп жихатдан ўқитувчига боғлиқ. Янги сиёсий, иқтисодий, маданий
шароитларда таълим олдига қўйилган мақсадларга эришиш, ўқувчиларнинг ҳилма-
хил фаолиятни уюштириш, уларни билимли, одобли, эътиқодли, меҳнатсевар,
баркамол инсон қилиб ўстириш педагог зиммасига юклатилган.
Таълим диагностикасида оқибатлар, эришилган натижалар ва таълим
олганлик фарқланади. Шунингдек, таълим олганликни диагностикалаш вақтида
белгиланган мақсадни амалга оширишда эришилган даража сифатида ҳам
қаралади. Дидактик диагностиканинг мақсади ўқув жараёнини унинг самарадор-
лиги билан боғлиқ ҳолда аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилишдан иборат. Юқорида-
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
241
гилардан маълум бўладики, диагностика таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва
малакаларини анъанавий текширишга нисбатан кенгроқ ва чуқурроқ маъно касб
этади. Таълимни баҳолаш ёки текшириш фақат натижаларни қайд этади, бироқ
уларнинг келиб чиқишини изоҳламайди. Диагностика натижаларини уларга
эришиш йўллари ва воситалари, усуллари билан алоқадорликда баҳолайди, таълим
самарасини таъминловчи жараён ва босқичларни аниқлайди:
Диагностик мақсад. Нима учун “аниқ ўргатилмаган мақсад” деяпмиз? Чунки
таълим мақсадини предмет ёки мавзулар бўйича аник ўрнатиш учун у
диагностикаланувчи
холда бўлиши керак. Ташҳисланувчан деганда ўқувчиларда
шаклланаётган маълум сифат ёки хусусиятларни ўлчаш ва баҳолаш тушунилади.
Мақсад диагностик тарзда ўрнатилиши мумкин, агар:
–
шаклланаётган билим, кўникма ва шахс сифатлари етарли даражада аник ва
равшан ифода этилиши ва тавсифланиши керакки, натижада уларни бошқа ҳар
қандай ижтимоий тажриба элементларидан хатосиз фарклаш мумкин булса (Иф);
–
диагностикаланаётган шахс сифатларининг шаклланганлик даражасини
аниқлаб оладиган усул, “курол” мавжуд бўлса ва ўлчаш амалга оширилса (Уш).
–
ўлчаш натижаларига таяна оладиган сифатларни баҳолаш мезони мавжуд
бўлса (Бм).
Шундай килиб, диагностикаланувчанликнинг рамзий формуласини қуйида-
гича ёзиш мумкин:
Тш=Иф+Уш+Бм
Олий ва ўрта мактаблар ривожининг хозирги босқичида юқорида қайд
этилган талабларни муайян педагогик тизимнинг умумий (асосий) мақсадлари ҳам,
алоҳида ўқув предметларини ўрганишнинг хусусий мақсадлари ҳам каноатлан-
тирмайди.
Ҳар бир дарсда таълим мақсадининг аниқ ўрнатилиши ўқитиш технология-
сини лойихалашда муҳим шартлардан бири саналади.
Диагностиканинг асосий таркибий қисмлари
Савол туғилиши табиий: фан мавзулари бўйича ўқитишнинг диагностика-
ланувчан мақсади қандай ўрнатилади? Дархақиқат, ҳар қандай фан ўзининг пайдо
бўлган вақтлардан бошлаб катта билим (ахборот)лар хажмини тўплаган ва у юқори
Диагностика
Назорат
Маълумотларни таҳлил
қилиш
Динамика
Текшириш
Баҳолаш
Статистик маълумотларни
тўплаш
Воқеликнинг кейинги
ривожини тахмин қилиш
Тенденцияларни аниқлаш
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
242
тезликда бойитиб бораяпти. Фан фидоийларининг маълумотига кўра, жаҳонда
ахборотлар бир соатда 200 млн сўз тезлик билан ошиб бораяпти ёки бу 5000
сахифага тенг босма матн деган сўз. Инсон эса бу вақт оралигида ярим вароқ янги
илмий матнни ўзлаштиришга қодир экан. Ахборотларнинг бундай оқимида ўқувчи
(талаба)нинг “ғарк” бўлиб кетмаслиги учун ўқитувчи нима қилиши керак? Жавоб
тайёр: ўқитиш учун факат зарурий ахборотларнигина танлаб олиш ва ўқувчининг
ўзлаштириш қобилиятига мос холда улар хажмини миқдорий ўлчамга келтириш
зарур.
Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат қилиш, баҳолаш
диагностикалашнинг зарурий таркибий қисмлари саналади. Улар педагогик
технологиянинг анча қадимий усулларидир. Назорат ва баҳолаш мактаб амалиёти
ривожининг доимий ҳамроҳи бўлиб келган. Шунга қарамай, бугун ҳам баҳолашнинг
мазмуни, технологиялари ҳақида қизғин мунозаралар давом этмоқда. Аввал
бўлгани каби педагоглар баҳо нимани қайд этиши лозимлигини аниқлашга
ўринмоқдалар. Уларнинг фикрларича, баҳонинг:
1)
таълим олувчининг ўзлаштириш даражасини қатъий белгиловчи – сифат
кўрсаткичи, ёки;
2)
у ёки бу таълим тизимининг устунлиги, камчиликларини кўрсатувчи
кўрсаткич эканлиги аниқ белгиланиши зарур.
Таълимни баҳолашда зиддиятли қарашларнинг туғилишини буюк педагог
Я.А. Коменский ҳам таъкидлаб ўтган эди. У педагогларни ўзлари эга бўлган баҳолаш
ҳуқуқидан ақл билан фойдаланишга чақирган. Таълим олувчиларга нисбатан
назоратнинг объектив бўлишига эришиш дидактик тизимларнинг асосида ётади.
Олимларнинг таъкидлашича, демократлашган таълим тизимида юзаки
(формал) назорат бўлмаслиги лозим, Дидактик назорат таълимнинг ўзига хос
методи сифатида аниқ ифодаланган таълим берувчи, ривожлантирувчи хусусиятга
эга бўлиши ўз-ўзини назорат қилиш билан бирлашиши, энг аввало, таълим
олувчининг ўзи учун зарур ва фойдали бўлиши лозим.
Таълим тизимини демократлаштириш билим, кўникма ва малакаларни
назорат ва баҳолашдан эмас, балки баҳо ёрдамида ўқишга ундашнинг мураккаб
шаклларидан воз кечишни талаб қилади. Ўқувчиларнинг ўқув меҳнатини рағбат-
лантиришнинг янги усулларини излаш, таълим ва тарбия соҳасида куч тўплаб
бораётган шахсий фойда тамойили янгича ёндашувларни белгилаб беради.
Диагностикалаш тизимида баҳо рағбатлантириш воситаси сифатида бир қатор
афзалликларга эга. Биринчи навбатда, баҳоловчи фикрлар (баллар) қўлланиши
мумкин бўлган диагностикалаш натижалари шахснинг етуклик даражасини
белгилашга кўмақлашади, бу эса рақобатли таълим шароитларини яратишда
муҳим омил саналади. Таълим (шунингдек, назорат)нинг ихтиёрийлиги тамойили
билан бойитилган баҳо ўтмишда ўқувчилар учун мажбурий бўлган таълимнинг
зарурий воситасидан шахсий рейтинг – шахснинг жамиятдаги мавқеи кўрсат-
кичини тадрижий аниқлаш усулига айланади.
Таълим жараёнида назорат ва ҳисобга олишнинг вазифалари. Таълим
жараёнининг муҳим таркибий қисмларидан бири – назорат ва ҳисобга олишдир. Бу
тушунчалар ўзига хос моҳият ва хусусиятларга эга. Ўқитувчи назорат ва ҳисобга
олишни тўғри ташқил этса, таълим жараёнининг самарадорлиги ортади. Бунинг
учун ўқитувчи ўқувчининг ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини аниқлаб
бериши лозим.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
243
Назорат (таълим жараёнида) таълим олувчининг билим, кўникма ва малака-
лари даражасини аниқлаш, ўлчаш ва баҳолаш жараёнини англатади. Аниқлаш ва
ўлчаш текшириш деб ҳам аталади.
Текшириш – назоратнинг таркибий қисми бўлиб, унинг асосий дидактик
вазифаси ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида тескари алоқани таъминлаш, педагог
томонидан ўқув материалини ўзлаштириш ҳақида объектив ахборот олиниши,
билимлардаги камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида аниқлашни таъминлашдир.
Текширишнинг мақсади нафақат ўқувчининг билим даражаси, сифати, шунингдек,
унинг ўқув меҳнати ҳажмини ҳам аниқлашдан иборат.
Текшириш тизимидаги биринчи босқич таълим олувчиларнинг билим
даражасини олдиндан аниқлаш ҳисобланади. Одатда, у ўқув йили бошида ўқувчи-
лар томонидан аввалги ўқув йилида ўзлаштирилган билимлари даражасини
аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бу каби текшириш, шунингдек, ўқув йилининг
ўртасида янги бўлим (курс)ни ўрганишга киришилганда ҳам ўтказилиши мумкин
ва ўринли.
Билимларни текширишнинг иккинчи босқич ҳар бир мавзуни ўзлаштириш
жараёнидаги жорий текширишдир. Жорий текшириш таълим олувчилар томони-
дан ўқув дастурида белгиланган айрим алоҳида элементларни ўзлаштириш
даражасини диагностикалаш имконини беради. Мазкур текширишнинг асосий
вазифаси алоҳида олинган муайян вазиятни ўрганишдир. Бундай текшириш шакл
ва методлари турлича бўлиб, улар ўқув материали мазмуни, мураккаблиги,
ўқувчиларнинг ёши ва тайёргарлиги, таълим босқичи ва мақсадлари, муайян
педагогик шароитларга мувофиқ белгиланади.
Оралиқ текшириш билим, кўникма ва малакаларни текширишнинг учинчи
босқичи саналиб, ўқувчиларнинг ўқув материалининг муайян боб ёки бўлимлари
бўйича ўзлаштирган билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, баҳолаш
шакли. Янги мавзуни ўрганиш билан бирга ўқувчилар аввал ўзлаштирилганларни
такрорлайдилар. Такрорий текшириш билимларни мустаҳкамлашга кўмақлашади,
бироқ ўқув ишлари босқичини тавсифлаш, билимларнинг мустаҳкамлик даража-
сини диагностикалаш имконини бермайди. Диагностиканинг бошқа шакл ва
методлари билан бирга қўлланилсагина ушбу текшириш кўтилган самарани
беради.
Тизимнинг тўртинчи босқичи – ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малака-
ларини яхлит бўлим ёки курснинг алоҳида мавзуси бўйича даврий текшириш
ҳисобланади. Мазкур текширишнинг мақсади – курснинг турли қисмларида
ўрганилган ўқув материалининг структуравий элементлари ўртасидаги ўзаро
алоқаларни ўзлаштириш сифатини диагностикалаш. Даврий текширишнинг асосий
вазифаси – тизимлаштириш ва умумлаштириш.
Текширишни ташқил этишда бешинчи босқич таълим олувчиларнинг
таълим жараёнининг барча босқичларида эгалланган билим, кўникма ва малака-
ларини якуний текшириш ва ҳисобга олишдир. Ўзлаштиришнинг якуний ҳисоби
ҳар бир чорак ва ўқув йили охирида ўтказилади. У олинган баҳоларни қўшиб, ўртача
арифметик баллни механиқ тарзда чиқаришдангина иборат бўлмаслиги лозим. Бу,
аввало, мазкур босқичда белгиланган мақсадга мувофиқ тарзда мавжуд билим
даражаси (сифати)ни диагностикалашдир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
244
Текширишдан ташқари назорат ўз ичига баҳолаш (жараён сифатида) ва баҳо
(натижа сифатида) ҳам олади. Ўзлаштириш табеллари, синф, гуруҳ журналлари,
рейтинг дафтарчалари ва шу кабиларда баҳолар шартли белгилар, код сигналлари,
хотиралаш белгилари ва ҳоказолар баҳо кўринишида қайд этилади. Ўқувчининг
ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун назорат якунлари (натижалари) асос
бўлади. Бунда ўқувчилар ишининг ҳам сифат, ҳам миқдор кўрсаткичлари ҳисобга
олинади. Миқдор кўрсаткичлари кўпроқ баллар ёки фоизларда. Сифат кўрсат-
кичлари эса аъло, яхши, қониқарли ва ҳоказо баҳоловчи фикрлар ёрдамида қайд
этилади. Ҳар бир баҳоловчи фикрга олдиндан келишилган (белгиланган) маълум
балл, кўрсаткич (масалан, ўрин – 1, 2, 3, 4 ва ҳоказо) тайинланади. Бунда баҳо ўлчаш
ва ҳисоблашлар натижасида олинадиган сон эмас, балки баҳоловчи фикрга
юкланган маъно эканини унутмаслик муҳим. Баҳоловчи сон сифатида қўллашга
берилиб кетишнинг олдини олиш учун халқаро баҳолаш дастурларида (PISSA,
TIMSS) баҳолар ҳарфли (А, В, С, Д ва ҳоказо) ифодага эга.
Баҳони амалда эгалланган билим, кўникма ва малакалар билан давлат таълим
стандартига кўра ўзлаштирилиши белгиланган билим, кўникма ва малакалар
умумий ҳажми ўртасидаги нисбат сифатида тушуниш (таърифлаш)дан таълим
даражасининг миқдорий мазмуни келиб чиқади. Ўзлаштириш (таълим самара-
дорлиги) кўрсаткичи Б-А/Т юз фоиз нисбат асосида ҳисобланади.
Бунда:
Б – ўзлаштириш (таълим самарадорлиги) баҳоси;
А – амалда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларнинг ҳажми;
Т – ўзлаштириш назарда тўтилган билим, кўникма ва малакаларнинг тўлиқ
ҳажми.
Кўриниб турибдики, ўзлаштириш кўрсаткичи (баҳо) бу ўринда 100 фоиз –
ахборотни тўлиқ ўзлаштириш ва 0 фоиз – унинг умуман мавжуд эмаслиги ўртасида
бўлади. Маъдлумки, баҳолаш функцияси таълим даражасини қайд этиш билангина
чекланмайди. Баҳо – таълим олувчиларга уларнинг таълим олиши, билимларни
ўзлаштиришга нисбатан ижодий ёндошишини рағбатлантириш мақсадида таъсир
кўрсатиш воситаси. Айнан ҳолис (объектив) баҳолаш таъсирида ўқувчиларда
адекват ўз-ўзини баҳолаш, шахсий муваффақиятларга танқидий муносабат юзага
келади. Шу боис баҳонинг аҳамияти, вазифаларининг хилма-хиллиги ўқувчилар
ўқув фаолиятининг барча жиҳатларини акс эттирадиган ва уларни аниқлашни
таъминлайдиган кўрсаткичларни излаб топишни тақозо этади.
Ҳисобга олиш таълимнинг муайян даврида ўқувчилар ва ўқитувчи фаоли-
ятини умумлаштириш, хулосалаш демакдир.
Ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаларини ҳисобга олишда қуйидагиларга
эътиборни қаратиш лозим:
1)
ўқув дастури асосида мавзу ва бўлимни ўрганишда ўқувчиларнинг билим,
кўникма ва малакаларини ҳар томонлама назорат қилиш;
2)
ҳар бир якунланган мавзу бўйича ўқувчиларнинг фаолияти тўғрисида
хулоса чиқариш;
3)
ўртача арифметик маълумотларга таянибгина ўқувчиларнинг ўзлаш-
тириш даражасини баҳоламаслик;
4)
ўқувчиларнинг мавжуд билимларига аниқ, батафсил маълумот (тавсиф)
бериш учун уларнинг бир неча ўқув йилидаги статистик ўзлаштириш маълумот-
ларга асосланиб таҳлил этиш.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
245
Назорат қилишнинг асосий вазифаси ўқувчиларнинг билим, кўникма ва
малакалари даражасини аниқлаш ва баҳолашдан иборат. Бу ўқув материалларини
ўрганишнинг кейинги босқичига ўтиш имкониятларини аниқлаштиради ва
ўқитувчининг ўқув метод ҳамда усулларини тўғри танлаганини назорат қилади.
Назорат қилиш вазифаси ўқув материалларини ўрганишнинг мақбўл йўлларини
топиш билан боғлиқдир.
Таълим вазифаси ўқувчиларнинг билимини текширишда аниқ кўринади.
Янги мавзуни мустаҳкамлаш жараёнида ёки уй вазифаларини текширишда
ўқувчиларнинг ўтилган мавзуни такрорлашга, улар учун тушунарсиз бўлган
маълумотларни билиш олишларига имкон туғилади. Чунки гуруҳдаги бошқа ўқув-
чилар жавоб бераётган ўқувчининг фикрларини диққат билан тинглашади ва аввал
эгалланган билимларни мустаҳкамлаб, қўшимча маълумотлар билан бойитишади.
Ўртоқларининг жавобларига қўшимча қилишга ёки ечилмай қолган саволларга
жавоб беришга шайланиш орқали ўрганилган мавзуни аниқлаштиришга ҳаракат
қилади.
Назоратнинг тарбиявий аҳамияти шундан иборатки, ўқувчилар текширишга
тайёр бўлиш учун дарсларни ўз вақтида тайёрлайдилар, бўш вақтларидан унумли
фойдаланишга ҳаракат қиладилар, интизомга ўрганадилар.
Шунингдек, текшириш ва баҳолаш ўқувчининг ўз билимлари ва қобилият-
ларини ўзи мустақил аниқлашига ҳам ёрдам беради. Ўзидаги камчиликларни кўра
олишга ва уни тугатиш йўлларини излашга кўмақлашади. Лекин ўқувчининг
билимини баҳолашда ўқитувчи ноҳақликка йўл қўйса, ўқувчи билан ўқитувчи
ўртасида зиддият келиб чиқади. Уй вазифаларининг эса ҳаддан зиёд кўп бўлиши
ҳам ўқувчиларнинг юзаки дарс тайёрлашига олиб келади.
Энг асосийси ўзлаштиришни ҳисобга олиш шахснинг ижобий фазилатларини
шакллантириш, яхши ўқишга хоҳиш уйғотиш, ўқув ишларига виждонан ёндашиш,
жавоб беришга тайёрланишда мустақил бўлиш ҳамда билиш фаолиятини чуқур-
лаштиришга йўналтирилмоғи лозим.
Агар назоратнинг ўқитиш ва тарбиялаш вазифалари тўғри амалга оширилса,
шахснинг тафаккўрини ривожлантириш ҳамда ҳис-туйғулари ва ахлоқий
сифатларини тарбиялашга имкон туғилади. Бу ўз-ўзидан назоратнинг ривожлан-
тирувчи вазифаси саналади.
Текшириш ва баҳолаш турлари.Ўқитувчи мазкур вазифалардан хабардор
бўлиш асосида ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини ҳисобга олишни тўғри
ташқил этади.
Таълим натижаларини текшириш ва баҳолашга қўйиладиган талаблар.
Ўқувчиларнинг таълим натижаларини текшириш ва баҳолашга қўйиладиган педа-
гогик талаблар (буни педагог олим Н.А. Сорокин таърифида беришни маъқул деб
топдик) таълим назарияси ва амалиётида қуйидагича белгиланган:
1)
ҳар бир ўқувчининг ўқув фаолиятини назорат қилишни талаб этадиган,
синф ёки гуруҳнинг ўқув иши натижалари ўқувчининг шахсий натижаларининг
ўрнини алмаштиришга йўл бермайдиган назоратнинг индивидуал тавсифи;
2)
назоратни таълим жараёнининг барча босқичларида: бошланғич идрок
этишдан то билимларни амалда қўллашгача бўлган босқичларида ўқувчиларнинг
ўқув фаолиятларининг бошқа томонлари билан биргаликда олиб боришнинг
тизимлилиги;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
246
3)
назоратнинг ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш вазифаларини ҳал
этадиган, уни олиб боришга ўқувчиларни қизиқтирадиган турли шакллари;
4)
ўқув дастурининг барча қисмларини қамраб олган, ўқувчиларнинг
назарий билимлари, интеллектуал ҳамда амалий кўникма ва малакаларини
текширишдан иборат назоратнинг кенг кўламлилиги;
5)
ўқувчиларни ҳар жиҳатдан билиб олмасдан туриб, ўқитувчининг хато
хулосалар чиқариш, субъектив муносабатда бўлишига йўл қўймаслиги, шунингдек,
ўзлаштириш натижаларини баҳолашда баҳо мезонларига қатъий риоя қилишни
талаб этадиган назоратнинг ҳолислиги (объективлиги);
6)
ҳар бир фан, унинг бўлимларининг махсус хусусиятлари, шунингдек,
ўқувчиларнинг шахсий қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда турли назорат
методларини танлашнинг табақалашганлиги;
7)
муайян синф (гуруҳ) ўқувчиларининг ўқув ишларини назорат қилишда
барча ўқитувчилар томонидан қўйиладиган талабларнинг бир хил бўлиши.
Юқорида кўрсатилган талабларга риоя қилиш орқали назоратнинг ишонч-
лилиги ортади ва ёқув жараёнида ўз вазифаларини ҳал қилишга имкон яратилади.
Ўқув фаолияти натижаларини ҳисобга олиш турлари, шакл ва методлари.
Педагогика фани билимларни ўз вақтида назорат қилиш ва баҳолашнинг учта
вазифаси борлигини алоҳида уқтиради:
Ўзлаштиришни назорат қилиш ва баҳолаш натижаларига қараб давлат
таълим стандартлари қандай бажарилаётганлиги назорат қилинади ва вазифалар
белгиланади.
Билимларни назорат қилиш ва баҳолаш натижасида ўқувчиларда билимлар
янада кенгаяди. Бу билан таълим муассасалари олдида тўрган таълимий мақсад
бажарилади.
Таълим соҳасида яхши натижалар ёшлар тарбиясига ҳам таъсир кўрсатади,
уларда кўтаринки руҳ, ўз кучига бўлган ишонч ва қизиқиш пайдо бўлади. Шунинг
учун ҳам таълим натижаларини назорат қилиш ва баҳолаш таълим тизимининг
ажралмас қисмидир.
Оғзаки текшириш. Бу метод билимларни назорат қилиш ва баҳолашнинг анча
кенг тарқалган анъанавий усулларидан биридир.
Оғзаки текширишнинг моҳияти шунда кўринадики, ўқитувчи ўқувчиларга
ўрганилган мавзунинг мазмунидан келиб чиқиб, уларнинг ўзлаштириш дараж-
асини аниқлайди. Оғзаки текшириш ўқувчиларнинг билимларини текширишни
савол-жавоб усули асосида амалга оширилади. Ушбу усул айрим ҳолларда суҳбат
усули деб ҳам аташади. Оғзаки текширишда ўқитувчи ўрганилаётган мавзуни
алоҳида қисмларга ажратади ва уларни ҳар биридан ўқувчиларга саволлар беради.
Бироқ, ўқувчиларнинг нутқини ўстириш ҳамда уларнинг чуқур ва мустаҳкам
билимга эга бўлишлари учун улардан шу ёки олдинги мавзуни бутунлай эсга
туширишни талаб қилиш мумкин. Кўпгина фанларда оғзаки текшириш ўқувчи-
ларнинг жавобларини ёзма машқларни ташқил этиш асосида тўлдириб борилади.
Масалан, ўқувчиларнинг “қўшма гаплар” мавзусини қандай ўзлаштирган-
ликларини текширишда ана шундай йўл тўтиш мумкин. Улар ўз жавобларини
исботлаш учун мисол келтирадилар. Бу мисолларни доскага ёзиб, синтактик ва
грамматик жиҳатдан таҳлил қиладилар. Математика, физика ва химиядан оғзаки
текшириш қоидага мувофиқ мисол ва топтириқларни амалий кўникма ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
247
малакалар баҳолаш мақсадидан келиб чиқиб ҳал этилади. Кенг тарқалганлиги ва
самарали эканлигига қарамай ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ва
баҳолашда оғзаки текшириш айрим камчиликларга ҳам эга. Чунончи, уни қўллаш
жараёнида:
–
нисбатан кўп меҳнат сарфланади;
–
дарс мобайнида 3-4 нафар ўқувчинигина билимини текшириш мумкин.
Оғзаки оммавий текшириш ўқувчилардан оғзаки сўраш бўлиб, улар гуруҳга
қаратилган саволларга жавоб берадилар. Бундай текширишда жавоблар қисқа
бўлади. Мазкур сўраш кўпчилик ўқувчиларни назорат қилишни таъминлайди ва
бутун гуруҳни фаоллаштиради, аммо ўқувчиларнинг нутқини ўстирмайди. Бундай
нуқсонлар индивидуал сўрашда кўзга ташланмайди. Аммо сўрашнинг бу шаклида
гуруҳдаги бошқа ўқувчиларнинг тўлақонли ишлашларига эришиш жуда қийин.
Комбинацияланган (тезлаштирилган) текширишда ўқитувчи бир неча ўқув-
чини бир вақтда доскага чақиради, бири оғзаки жавоб беради, 3-4 нафар ўқувчи эса
карточкалар бўйича ёзма ишни бажаришади ва ҳоказолар. Бу текширишнинг
мураккаб усули бўлиб, ўқитувчидан етарлича тажриба ва диққатларини гуруҳдаги
ҳамма ўқувчиларга тақсимлай билишни талаб қилади.
Ёзма текшириш – ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини назорат
қилиш ва баҳолашнинг энг самарали усулларидан бири бўлиб, уларнинг ижодий
қобилиятларини баҳолаш имконини беради. Мазкур усулнинг моҳияти шундаки,
ўқитувчи алоҳида мавзу ёки ўқув дастурининг маълум бўлимини ўтиб бўлганидан
сўнг ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ва баҳолашни ташқил этади. Ёзма
текшириш топшириқ, яъни, иншо ёзиш ҳамда турли назорат ва мустақил ишларни
бажаришни уйда ҳам амалга оширишга имкон беради. Ушбу жараёнда ўқитувчи-
нинг бажарилган иш билан танишиб чиқиши, унинг сифатини текшириши учун кўп
меҳнат ва вақт сарфланади.
Амалий топшириқларни бажаришга асосланган текшириш. Бажарилаётган
амалий ҳаракатлар (спорт, меҳнат ҳаракатлари)нинг тўғрилигини кузатиш ёки
олинган натижаларга таянишдан иборат бўлиши мумкин.
Ўқувчининг бутун дарс давомидаги барча фаолиятларини назорат қилиш
текширишнинг махсус тури бўлиб, у ўқувчининг дарсдаги иштироки учун балл
қўйиш билан якунланади. Бу ўқувчини доимо ҳаракат қилишга ва фаолликка
ундайди.
Ўқувчилар билимини ташҳис этишнинг моҳияти
. Таълим ташҳиси мохяити
хақида гапиришдан олдин ташҳисни умумий ёндашув ҳамда ташҳислашни амалий
педагогик фаолият жараёни сифатида қабул киламиз. Ташҳис – бу дидактик жараён
кечадиган барча шароитларни ойдинлаштириш, унинг натижаларини белгилаш
демак. Ташҳиссиз дидактик жараённи самарали бошқариш, мавжуд шароит учун
оптимал натижаларга эришиш мумкин эмас.
Таълим ташҳисида оқибатлар, эришилган натижалар ва таълим олганлик
фаркланади. Шунингдек, таълим олганликни ташҳислаш вақтида белгиланган
мақсадни амалга оширишда эришилган даража сифатида ҳам қаралади. Дидактик
ташҳиснинг мақсади ўқувжараёнини унинг самарадорлиги билан боғлиқ холда
аниқлаш, баҳолаш ва тахлил қилишдан иборат.
Юқоридагилардан маълум бўладики, ташҳис таълим олувчиларнинг билим,
кўникма ва малакаларини анъанавий текширишга нисбатан кенгроқ ва чуқурроқ
маъно касб этади. Таълимни баҳолаш ёки текшириш фақат натижаларни қайд
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
248
этади, бироқ уларнинг келиб чиқишини изоҳламайди. Ташҳис натижаларини
уларга эришиш йўллари ва воситалари, усуллари билан алоқадорликда баҳолайди,
таълим самарасини таъминловчи жараён ва босқичларни аниқлайди:
1-чизма. Ташҳислашнинг асосий таркибий қисмлари
Демак, ўзлаштиришни назорат қилиш ва ҳисобга олиш назорат, ўқитиш,
тарбиялаш ва ривожлантириш вазифаларини бажаради:
2-чизма. Назорат қилиш ва ҳисобга олиш вазифалари
Ана шу вазифалардан келиб чиқиб ўқувчилар ўқув фаолиятини ҳисобга олиш-
нинг бир қатор шакл ва методлари асосланган.
Ҳар бир фан бўйича ўқувчининг ўқув фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш
чорак ёки ярим йиллик давомида мунтазам равишда олиб борилади ва қуйидаги
назорат турлари орқали баҳоланади:
–
жорий назорат;
–
оралиқ назорат;
–
якуний назорат.
Жорий назорат – бу таълим жараёнида ўқувчилар томонидан ўқув дастурида
белгиланган муайян мавзуларни ўзлаштирилиш бўйича билим, кўникма ва малака-
лари даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли. Бу назорат ўқитувчи томонидан
ўтказилиб, ўқувчиларнинг билим даражасини аниқлаш фаннинг ҳар бир мавзуси
бўйича кундалик баллар қуйиб боришни назарда тутади.
Ташҳислаш
Назорат
Маълумотларни таҳлил қилиш
Динамика
Текшириш
Баҳолаш
Статистик маълумотларни
тўплаш
Воқеликнинг кейинги ривожини
тахмин қилиш
Тенденцияларни аниқлаш
Назорат қилиш
ва ҳисобга олиш
Ўқитиш
Назорат
Тарбиялаш
Ривожлантириш
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
249
Оралиқ назорат ўқувчилар томонидан ўқув материалининг муайян боб ёки
бўлимлари бўйича ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалари даражасини
аниқлаш, баҳолаш шакли.
Якуний назорат – таълим олувчиларнинг чорак ёки ярим йиллик учун
белгиланган ўқув материаллари бўйича ўзлаштирилган билим, кўникма ва
малакалари даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли бўлиб, ўрганилган мавзулар
бўйича ёзма, оғзаки, тест шаклида ўтказилади.
Ўқувчиларнинг фаолиятини ҳисобга олиш методлари оғзаки, ёзма, тест ҳамда
амалий топшириқларни бажаришга асосланган бўлиши мумкин.
Шу боис ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш ва баҳолашнинг
муваффақиятини таъминлаш учун турли шакллардан фойдаланилади.
3-чизма. Билимларни текшириш ва баҳолаш шакллари
Ўқувчининг бутун дарс давомидаги барча фаолиятларини назорат қилиш
текширишнинг махсус тури бўлиб, у ўқувчининг дарсдаги иштироки учун балл қуйиш
билан якунланади. Бу ўқувчини доимо ҳаракат қилишга ва фаолликка ундайди.
Маълумки, бугун таълим тизимида рейтинг назоратидан кенг фойдаланил-моқда.
Рейтинг деганда баҳолаш, тартибга келтириш, классификациялаш, биронта ходисани
олдиндан белгиланган шкала бўйича баҳолаш тушунилади.
Шкалалаш – аниқ жараёнларни рақамлар тизими ёрдамида моделлаштириш. Унинг
турли услублари сифат тавсифларини миқдорий ўзгаришларга айлан-тиришга ёрдам
беради.
Рейтинг назорати асосида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ҳисобга олиш-нинг
юқорида келтирилган методлари билан бирга тест усулидан ҳам самарали
фойдаланилмоқда. Тест сўровидан нафақат ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари
даражасини аниқлаш, балки 1993 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида
абитуриентларни олий ўқув юртларига танлов асосида қабул қилиш жараёнида ҳам
самарали фойдаланиб келинмокда.
Тест – аниқ мақсад асосида муайян холат даражасини сифат ва миқдорий
кўрсаткичларда белгилашга имкон берувчи синов воситаси.
Педагогик амалиётда тестнинг бир қатор афзалликлари кўзга ташланади. Улар
куйидагилардир:
1)
назорат учун вақтнинг кам сарфланиши;
2) назарий ва амалий билим даражасини объектив шароитда аниқлаш имконининг
мавжудлиги;
Билимларни текшириш ва баҳолаш
Комбинацияланган
Фронтал
Индивидуал
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
250
3) бир вақтнинг ўзида кўп сонли ўқувчилар билан назоратни ташкил этиш
мумкинлиги;
4) билим натижаларининг ўқитувчи томонидан қисқа муддатда текши-рилиши;
5) барча ўқувчиларга бир хил мураккабликдаги саволлар берилиб, улар учун бир
хил шароитнинг яратилиши.
Таълим тизими узлуксиз равишда ислоҳотларни амалга оширишни талаб этадиган
соҳадир.
Таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида ўқувчиларнинг билим,
кўникма ва малакаларини назорат қилиш ва баҳолаш ҳам янгича мазмун касб этди. Давлат
таълим стандартларининг ишлаб чикилганлиги, янги ўқув дастурининг амалиётга жорий
этилганлиги, эркин ва мустақил фикрловчи шахсни тарбиялашга нисбатан юқори
талабнинг қўйилаётганлиги, таълим амалиётига педагогик технологиялар олиб
кирилаётганлиги, ўқувчиларни касбга муваф-фақиятли йўллаш мақсадида психологик ва
педагогик диагностика барча турдаги таълим муассасаларида кенг куламда амалга
оширилаётганлиги каби холатлар кўзга ташланаётган бир вақтда ўқувчиларнинг билим,
кўникма ва малакаларини энг самарали шакл, метод ва воситалар ёрдамида назорат
қилиш ҳамда баҳолаш муҳим ахамиятга эга.
Ўқувчилар билимини баҳолашнинг беш балли тизимининг эскирганлиги, замон
талабларига жавоб бера олмагани уни рейтинг тизими асосида баҳолаш услуби билан
алмаштиришни тақозо этди. Шу ўринда “қандай сабабларга кўра беш балли баҳолаш
мезони ўзини оқламади?” деган саволга жавоб бериш ўринлидир:
Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”»
таълимни декмократик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ривож-лантиришни
назарда тутади. Беш балли баҳолаш тизими қаттиққуллик, ўқитувчининг мустабидлиги
ҳамда унинг таълим жараёнида якка хукмронлигини таъминлашга хизмат килиб келган.
Демак, ушбу жараёнда талаб ва амалдаги холат бир-бирига мувофик келмайди.
Иккинчидан, баҳолаш мезони ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ихтилофларни келтириб
чиқаришга эмас, аксинча, ўзаро фаол хамкорлик, бир-бирини тушуна олишлари учун
хизмат қилиши лозим.
Учинчидан, баҳолаш мезони фақатгина ўқувчилар томонидан билим, кўникма ва
малакаларнинг ўзлаштирилиш даражасини назорат қилиш учунгина эмас, балки
таълимни ташҳис этишнинг фаол кўмакчисига айланиши зарур.
Баҳолашнинг беш балли тизими бирдан бешгача фаркланувчи дастлабки баҳолар
қўйиш тартибини билдириб, моҳиятан баҳолар ўртасида йиғиндисининг ўртача
арифметик қиймати асосида чораклик (йиллик) баҳони белгилашдан иборат.
Масалан, ўқувчи бирор ўқув фанидан учта назорат ишини 3, 4 ва 5 га бажарган,
жорий назорат бўйича ҳам шундай натижаларни қайд этган бўлса, унга чорак учун “4” баҳо
куйилади. Бу эса ўқувчи жорий, оралиқ ва якуний назорат пайтида яхши тайёргарлик
кўриб, ижобий баҳоланишига, чорак охирида муайян мавзудан олган “5” баҳога берилган
жавобларининг мутлақо инобатга олмаслигига шароит яратади.
“Рейтинг” (инглизча баҳолаш, тартибга келтириш, классификациялаш) муайян
ходисани олдиндан белгиланган шкала бўйича баҳолаш. Рейтинг тизими ўқувчиларнинг
билим сифатини назорат қилиш тури, методи ва шакли сифатида эътироф этилиб, унинг
ёрдамида ўқувчиларнинг ўқув фанлари бўйича таълим стандартида белгиланган барча
талаблар бўйича ўзлаштирилган билимлари сифати баҳоланади.
Рейтинг тизимида ўзлаштириш натижаси назоратнинг кўрсатилган барча
шакллардан ўтиш жараёнида тўпланган балларни қўшиш йўли билан аниқланади. Ҳар бир
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
251
назорат тури учун 10 баллдан тақсимланганда (ўқув фани учун 100 балл ҳисобида) унга 7,
5, 8, 7 балл қўйилса, ўқувчининг чорак ёки ярим йиллик учун тўплаган бали 27 баллни
ташкил этади, бу эса 55 фоиздан кам, шунинг учун у етарлича рейтинг баллини
тўпламагунча ва барча назорат шаклидан ўтмагунча аттестация қилинмайди. Демак,
рейтинг тизими олинган баҳо билан эгалланган билим ўртасида тафовут келиб
чиқишининг олдини олади.
Рейтинг тизими яна бир қатор афзалликларга эга, чунончи:
–
таълим жараёнида баҳолаш тизими имкониятларини кенгайтириш;
–
ўқувчи билимини энг адолатли мезонлар ёрдамида аниқлаш;
–
таълимни стандартлаштириш жараёни учун зарур имкониятларни очиб бериш;
–
таълим стандартларида кўзда тўтилган ўқув дастурига кирган мажбурий
ихтиёрий мавзуларнинг тўлалигича ўзлаштирилиши;
–
ўқувчиларда ўз устида мустақил ишлаш интилиш, эркин фикр юритиш,
билимларни эгаллашга нисбатан изчил ёндашув юзага келади;
–
ўқувчиларда ёмон баҳо олишга бўлган қурқув йўқолиб, унинг ўрнига билимларни
ихтиёрий ўзлаштириш, мавжуд камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш йўлида
мустақил ишлаш имконияти яратилади. Бошқача айтганда, қурқув ўрнига интилиш,
режалаштириш, ҳаракат қилишга эхтиёж туғилади, ўрганишга нисбатан қизиқиш ортади.
Бироқ, бугунги кунда ҳам мактаб амалиётида беш балли баҳолаш тизимидан
фойдаланилаётганлиги боис педагоглар мазкур тизимнинг рағбатлантирувчи ролини
ошириш йўлларини изламоқдалар. Бу борада бир неча усуллардан фойда-ланишмоқда.
Хусусан:
1)
баҳоларни қўшиш ва айриш аломатлари билан ифодалаш. Синф журнал-ларини
юритишнинг амалдаги қоидалари ифодавий белгили баҳоларни қуллашга имкон
бермайди. Шу боис педагог муроса қилиб, синф журналига аниқ баҳоларни қўяди, плюс-
минусларни эса шахсий ён дафтарчасида қайд этиб боради;
2)
рақамни балли баҳо (қўшимча баҳо) билан тўлдириши. Бу усул инструктив
таъқиқларга эга эмас, бироқ педагоглар томонидан кам қўлланилади, зеро, бу усул дарс
давомида шу сиз ҳам танқислиги сезиладиган вақтни кўпроқ сарфлашни талаб этади;
3)
ўқитувчининг кундалик дафтарга баҳо куйиш билан бирга ота-оналар учун
қайдларни ёзиши. Бу усул ўқувчининг оила олдидаги масъулиятини кучайтиришга
асосланади. Қуйидаги холат инобатга олинмаса, бунда бирор ғайри оддийлик йўқ.
Кундаликда қайд этилган ёзувлар мазмуни билан танишиш уларнинг асосан салбий
мазмунда эканлигини кўрсатади. Маълумки, салбий фикрлар ўқувчиларда таълим олишга
бўлган
рағбатни
барбод
қилади.
Тадқиқот
натижаларининг
кўрсатишича,
5–6-синф ўқувчиларида таълим олишга бўлган рағбатнинг пасайишини таъмин-ловчи
омил – айнан кундаликдаги салбий мазмундаги қайдлардир.
4)
коммуникатив мотив – тенгдошларининг муносабати, фикри. Ўқувчилар
тенгдошларининг муносабати, фикрларига нисбатан эътиборсиз бўла олмайдилар.
Педагог омилдан фойдалана олиши зарур, бироқ уни суистеъмол қилиш ярамайди, зеро,
бундай ёндашув ҳам ўқувчиларда таълим олишга бўлган рағбатни сусайтиради. XIX-XX аср
бошларида гимназияларда шундай қоида устун бўлган: ўқувчини жамоа олдида мақташ
мумкин, лекин койиш мумкин эмас. Бугун ҳам таълим амалиётида ана шу қоидага амал
қилиш фойдадан холи эмас.
5)
коммуникатив таъсирни кучайтириш, бу ўринда ўқувчиларни ўз синфдош-
ларининг муваффақиятлари ва муваффақиятсизликларини хис қилиш, унга ёрдам
кўрсатишга ўргатишдан иборат;
6)
ўзлаштириш экранларидан фойдаланиш. Синфда экран осиб қўйилиб, унда
ўқувчиларнинг барча баҳо кўрсаткичлари қайд этиб борилади. Бунинг камчилиги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
252
аълочиларда кибрланиш, паст ўзлаштирувчиларда эса бефарқлик юзага келади. Бундай
холатнинг олдини олиш учун ўқувчиларни ахборотни тўғри қабул қилишга ўргатиб бориш
зарур.
7)
ўз-ўзи билан мусобақа ташкил этиш, ҳар хафта охирида ўқувчи ўз фаолиятини
таҳлил этади. Якунланган хафтада ўзлаштириш пасайса, гарчи у аълочи бўлиб колаверса
ҳам ўқувчи мусобақада бой беради. Аксинча, кучсиз ўқувчи якунланган хафтада самарали
ишласа, ғолиб чиққан ҳисобланади. Ўз-ўзи билан мусобақада барча ўқувчилар тенг
шароитда бўладилар, яъни, паст ўзлаштирувчи ўқувчи битта паст баҳони кам олса, ютган,
аълочи ўқувчи эса битта аъло баҳони кам олган бўлса ютказади. Англанганидек, бу усул
ўзлаштириш учун эмас, балки ўзлаштиришни яхшилаш учун хизмат қилади.
Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари.
Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш мезонлари ҳамма вақт
бахсталаб мавзу бўлиб келган. Шу боис у турли адабиётларда турлича ёритилган. Бироқ
мавжуд қарашларни умумлаштириб айтиш мумкинки, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва
малакаларини баҳолаш мезонлари ҳар бир фаннинг мақсад ва вазифалари, шунингдек,
синф (гуруҳ)даги ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига таянган холда белгиланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга
қурамиз. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2017 йил. – Б. 488.
2.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сонли Фармони.
3.
Авлоний А. Туркий гулистон ёхуд ахлок. Т.: 1996.
4.
Беруний А.Р. Рухият ва таълим-тарбия хақида. Т.: 1992.
5.
Иброхимов А. (муаллифдош). Ватан туйгуси. Т.: 1997.
6.
Кайковус. Қобуснома. Т. 1994.
7.
Мусурмонова О. Ўкувчиларнинг маънавий маданиятини шакллантириш. Т.: 1993.
8.
Мусурмонова О. Оила фаровонлиги – жамият тарак-киёти мезони. Халк таълими
жур. 6-сон. 1998.
9.
Махкамов У. Ахлоқ-одоб сабоқлари. Т.: 1994.
10.
Тошмуродова Қ. Таълим-тарбияни режалаштириш хусусиятлари. Т.: 1993.
11.
Ғозиев Э. Психология. ўкув кўлланма. Т.: 1994.
12.
Ғозиев Э. Тафаккур психологияси. Т.: 1990.
