Авторы

  • Махмут Маматов
    кандидат философских наук, Педагогический институт Каршинского государственного университета, Карши, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss5-pp141-148

Ключевые слова:

духовность нравственность образование ценности молодое поколение великие предки наследие качественное образование патриотизм культура

Аннотация

Многогранная задача преобразования современного общества требует глубокого понимания целей его развития, как социально-политических и социально-экономических, так и духовно-нравственных. Целенаправленное повышение общего уровня духовности общества - необходимое условие формирования гармонично развитой личности, дальнейшего укрепления материальных и духовных основ современной жизни, преодоления негативных явлений, отражающихся в виде социальной девальвации. и моральные ценности. А понимание духовных и нравственных ценностей становится внутренней основой поощрения ответственного поведения. Формирование ответственности определяется в первую очередь возрастом учащегося, с увеличением личной ответственности каждого человека за его или ее личный вклад в процесс социальных изменений. Важно, чтобы каждый студент, понимал ответственность за все, что происходит вокруг него в повседневной жизни и учебной деятельности, и на этой основе объединял молодых людей, неотделимых от жизненных планов.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Methods of shaping the spiritual development of young people

Makhmut MAMATOV

1


Karshi State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 25 September 2021
Available online
25 October 2021

The multifaceted task of transforming modern society

requires a deep understanding of its development goals, both
socio-political and socio-economic, as well as spiritual and moral.
Targeted increase in the general level of spirituality of society is
a necessary condition for the formation of a harmoniously
developed personality, further strengthening the material and
spiritual foundations of modern life, overcoming the negative
phenomena reflected in the form of social devaluation. and moral
values. And an understanding of spiritual and moral values
becomes the inner foundation of encouraging responsible
behavior. The formation of responsibility is determined
primarily by the student age, with an increase in the personal
responsibility of each individual for his or her personal
contribution to the process of social change. It is important that
everyone, especially the student, understands the responsibility
for everything that happens around them in daily life and
educational activities, and on this basis unites young people who
are inseparable from life plans.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

spirituality,
morality,
education,
value,
young generation,
great ancestors,
heritage,
quality education,
patriotism,
culture.

Ёшларнинг маънавий тараккиётини шакиллантириш усуллари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маънавият,
ахлоқ,
таълим,
қадрият,
ёш авлод,
буюк аждодлар,
мерос,
сифатли таълим,
ватанпарварлик,
маданият.

Замонавий жамиятни ўзгартиришнинг кўп қиррали

вазифаси унинг ривожланиш мақсадларини ҳам ижтимоий-
сиёсий, ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам маънавий ва ахлоқий
жиҳатдан чуқур тушунишни талаб қилади. Жамият маъна-
виятининг умумий даражасини мақсадли равишда ошириш
– баркамол шахсни шакллантиришнинг зарур шарти,
замонавий ҳаётнинг моддий ва маънавий асосларини янада
мустаҳкамлаш, ижтимоий девальвация кўринишида акс
этадиган салбий ҳодисаларни енгиш шарти. ва ахлоқий

1

Candidate of philosophical sciences, Pedagogical Institute of Karshi State University, Karshi, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

142

қадриятлар. Ва маънавий ва ахлоқий қадриятларни идрок
этиш масъулиятли хатти-ҳаракатни рағбатлантиришнинг
ички асосига айланади. Масъулиятнинг шаклланиши,
биринчи навбатда талабалик ёшида, ҳар бир шахснинг
ижтимоий ўзгаришлар жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси
учун шахсий жавобгарлигининг ошиши билан белгиланади.
Ҳар бир инсон, хусусан, талаба кундалик ҳаётда ва таълим
фаолиятида, атрофда содир бўлаётган ҳар бир нарса учун
жавобгарликни англаши ва шу асосда ҳаёт режаларига
ажралмайдиган, аксинча, ёшларни бирлаштириши муҳим.

Методы формирования духовного развития молодежи

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

духовность,
нравственность,
образование,
ценности,
молодое поколение,
великие предки,
наследие,
качественное
образование,
патриотизм,
культура.

Многогранная задача преобразования современного

общества требует глубокого понимания целей его развития,
как социально-политических и социально-экономических,
так

и

духовно-нравственных.

Целенаправленное

повышение общего уровня духовности общества -
необходимое условие формирования гармонично развитой
личности, дальнейшего укрепления материальных и
духовных

основ

современной

жизни,

преодоления

негативных явлений, отражающихся в виде социальной
девальвации. и моральные ценности. А понимание
духовных

и

нравственных

ценностей

становится

внутренней основой поощрения ответственного поведения.
Формирование ответственности определяется в первую
очередь возрастом учащегося, с увеличением личной
ответственности каждого человека за его или ее личный
вклад в процесс социальных изменений. Важно, чтобы
каждый студент, понимал ответственность за все, что
происходит вокруг него в повседневной жизни и учебной
деятельности, и на этой основе объединял молодых людей,
неотделимых от жизненных планов.


КИРИШ
Кишилик жамияти пайдо бўлишидан бошлаб, инсонларни маънавиятни

ўрганиш юзасидан бир қанча тадқиқотлар олиб борилган. Инсон маънавиятини
шакллантириш ва тараққий қилдириш бугунги кунда фан ва мамлакатлар олдида
турган муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Кўпгина манбаларда инсон
маънавиятини ўзагини ташкил этувчи шахс: дўстлик,тарбия, аҳлоқ, нафосат,
руҳият, ғоя, мафкура, маданият, эзгулик, улуғворлик, олийжаноблик оламига
интилиш билан бирга хунуклик, худбунлик,лоқайтлик, жоҳиллик, пасткашлик каби
иллатларга қарши кураш олиб бориш масалалар таҳлили қадим замонлардан
бошланган. Инсон ҳаётидаги энг муҳим ҳодисалардан бири бўлган маънавият
ҳақида, ижтимоий-тарихий такомили, маънавият назарияси, амалиёти ва социо-
логиясининг умумфалсафий мавзу ва масалалари билан шуғулланиб келинган.
Кишилик жамиятининг онги тафаккурида рўй бераётган ўзгаришлар, аҳолини
ортиб бораётганлиги, фан ва техниканинг жадал суратлар билан ўсиши ва


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

143

дунёқарашнинг янгиланиши билан боғлиқ жараёнларнинг қамраб оладиган даврда
айниқса ёшларни маънавиятли қилиб тарбиялаш ва уни ривожлантириш бугунги
куннинг мураккаб, долзарб соҳаларидан биридир.Ҳозирги глобаллашув даврида
маънавият соҳасида пайдо бўлаётган кўплаб муаммоларни ўрганиш барча
мамлакатлар аҳолисини комил инсон қилиб тарбиялаш учун таҳлил ва тақдид этиш
муҳим аҳамият касб этмоқда. Маънавият моҳиятини талқин қилиш масаласига
турлича ёрдашилса ҳам, лекин умумий мақсад битта бўлиб, у ҳам бўлса, инсоннинг
маънавий тараққиётига қаратилган. Ушбу мавзу орқали маънавият тараққиётини
шакиллантиришда шахс фазилатлари,касб-одоблари, муомала маданиятларини
ўргатиш методлари ва унинг хусусиятлари, ўзига хослигини очиб беришдан
иборатдир [1].


МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАРЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ
Маънавият структурасини аниқлаш, айниқса, асримизнинг бошларида

файласуф олимларининг диққатини ўзига тортди. Қадимги Кушон таълимотининг
ибтидоси машҳур математик олим ва файласуф Пифагор (э.а. 6–5 асрлар) номи ва у
яратган мактаб билан боғлиқ. Пифагор ва унинг шогирдлари барча нарсаларнинг
моддий рақамлар ва уларнинг ўзаро муносабатларини ташкил этади, коинот
яхлитлигида ҳам рақам ақидаси ётади, деб уқтирдилар. Улар мазкур қарашларини
маънавият оламига ҳам тадбиқ этиб, маънавият тафаккурни бойитишга ўз
ҳиссаларини қўшдилар. Пифагорчиларнинг нафосат ва маънавият асослари,
мусиқавий ҳамоҳанглик асослари, яъни хилма-хил овозли томонларнинг
келишуви» умумбашарий ҳамоҳанглик (гармония) эканлиги ҳақидаги қарашлар ва
ғоялари эстетик маданият ва маънавият тафаккур тарихида муҳим ўрин тутади .

Қадимги эстетика ва маънавият тафаккурида моддий дунёчилик

(материалистик) йўналишини Гераклит (э.а. 540–480 йиллар) бошлаб берган эди.

Демокрит (э.а. 460–370 йиллар) гўзалликни ҳар томонлар мослиги

(симметрия)да деб билди ва уни меъёр тушунчаси билан боғлади, у санъат инсон-
нинг дастлабки эҳтиёжлари қондирилганда вужудга келади, деб уқтирди.
Демокрит санъатнинг моҳиятини бағрикенглик, метод, шахсни воқеликка тақлид
қилишда кўрди [2].

Суқрот (э.а. 470–399 йиллар) таълимотида гўзаллик коинотдан инсон

турмушига, муомала маданиятига унинг ички кечинмаларига кўчирилган бўлиб,
гўзаллик ва эзгулик,дўстлик бирлиги сифатида баён қилади. Суқрот эстетик
тасаввурларининг нисбийлиги ғоясини илгари суриб, эстетик ва манфаатли белги-
лар ўртасидаги яқин алоқадорлик мавжудлигини кўрсатиб инсонларга маъна-
виятни гўзаллик ва эзгулик орқали сингдиришни ўз фикрида баён қилган [3].

Арасту фикрича, нафосат асосини моддий дунёдаги нарсалар ташкил қилади,

нафосат ана шу нарсаларнинг тартиблилик, мувофиқлилик, уйғунлик, яхлитлик
хоссаларида намоён бўлади.

Санъат амалиёти Арасту эстетикасининг ҳаётбахш манбаидир. Буюк мута-

факкир ана шу амалиёт билан узвий боғланган назарий методлар яратди.Шу
методлар орқали инсон,шахс,аҳлоқий маданият,бағрикенглик ғояларини, тушунча-
лари натижасида маънавиятни тараққий қилдириш методларини ёритди. Арасту
санъатнинг инсон руҳига ўтказадиган таъсир кучига алоҳида эътибор бериб, унинг
ахлоқий, маданий қудратини, олийжаноб фазилатлар яратиш кучини, воқеликни


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

144

англаш хизматини улуғлайди ва инсонларни нафосат ва санъат орқали муомала
маданиятини маънавиятини шакллантиришни олға сурган.

Фожиали воқеа – ҳодисалар заминида Арасту ваҳима, дахшат, раҳм – шафқат

орқали инсон руҳини поклантириш,дўслик,касбий одоб,тарбия таълимотларини
илгари суради. Бундан ташқари унинг эстетик қарашларида воқелик билан бадиий
маданият мутаносиблиги муаммолари, инсон ва санъат, инсон ва бадиий ижод,
шахс, бағрикенглик,аҳлоқий маданият масалалари кенг ўрин эгаллаган. Шуни ало-
ҳида таъкидлаш даркорки, Арасту эстетика, маънавият назариясида биринчи бўлиб
уни турлар, хиллар, кўринишларга ажратган олимдир [4].

Айнан мана шунинг учун ҳам Арасту бизнинг Шарқда “Биринчи муаллим”

номини олди.

Марказий Осиё уйғониш даврининг забардаст мутаффаккирлари Мусо

Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн
Сино, Ахмад Яссавий, Юсуф Хос Ҳожиб, Лутфий, Навоий, Беҳзод, Бобур, Машраб ва
бошқа жуда кўп ижодкорларнинг эстетик қарашлари моҳиятини нафосат билан
маънавий-ахлоқий қадриятларнинг мутаносиблигини вужудга келтириш ғоясини
илгари сурганлар.

Ўрта асрлар мусулмон Шарқида Арастудан сўнг энг улуғ устоз сифатида Абу

Наср ал-Фаробий (873–950) машҳур бўлди. У Арастудан кейинги “Иккинчи
муаллим” номини олди [5].

Ташқи гўзалликка келганда, файласуф табиий гўзалликни ҳар қандай

безаниш, ясанишлардан юқори қўяди. Иккинчи муаллим санъатнинг тақлидийлик
хусусиятга эгалигини таъкидлайди шу йуллар билан инсонларнинг маънавиятини
шакллантириш ғоясини илгари суради [4].


ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Абу Али ибн Сино ўз рисоласида, Юнон шеърияти билан араб шеъриятини

солиштириб, шеъриятнинг вазифаси ҳақида фикр юритади ва бу борадаги
юнонлардаги баъзи устунликларга ишора қилади. Унинг айтишича, Юнонлар
шеъриятда феъл-атворга қараб тақлид ишлатишни кўзлаганлар. Араблар эса, икки
важдан шеър ёзганлар. Бир томондан, улар шеър орқали одамлар руҳига таъсир
этмоқчи бўлганлар. Зеро, шеър идрок этувчида ҳаяжонли ҳиссиёт, тўлқинланиш
уйғотиши шубҳасиздир. Шеър ёзишнинг иккинчи сабаби – одамларни таажжубга
солиш бўлган. Араблар ҳар бир нарсага ташбеҳ ишлатаверганлар, улар бу
ташбеҳлари билан одамларни ҳайратга солишни мақсад қилиб қўйганлар. Юнонлар
эса шеър воситасида одамлар феъл-атворига таъсир этишни, ё бўлмаса, шеър
орқали одамларни ўзлари кўзлаган хатти-ҳаракатларидан тийишни мўлжалла-
ганлар. Бу фикрлардан кўринадики, шеърлар орқали инсон фазилатларини,
маънавиятини, аҳлоқий маданиятини, бағрикенгликни,комил инсонлар қилиб
тарбиялаш мумкинлигини кўрсата олган.Бундай назарий фикрларни Ибн Сино, энг
аввало, ўз амалиёти орқали тасдиқлайди. Алломанинг “Саломон ва Ибсол”, “Ҳайй
ибн Яқзон”, “Юсуф қиссаси”, “Қуш рисоласи” сингари насрда ёзилган фалсафий-
бадиий ва мажозий асарлари билан бирга, бизгача етиб келган шеърий асарлари
ҳам катта аҳамиятга молик. Айни пайтда аллома ўзининг ўнга яқин назмда
тизилган илмий уржуза достонларини шеърий асар деб билган эмас.

Ибн Сино шеъриятида буюк файласуф ва буюк шоир бир тилда – шеър тилида

сўзлайди. Бу уйғунлик натижаси ўлароқ шундай дурдоналар яратилдики, улар
анъанавийлик касб этиб, кейинчалик Умар Хайём ва Мирзо Бедил сингари


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

145

Шарқнинг буюк рубоийнависларига намуна бўлиб хизмат қилди, десак адаш-
маймиз. Шоирнинг мана бу рубоийсини шеърият чаманининг энг гўзал гули дейиш
мумкин:

Дилда пинҳон йиғи, куламиз гулдек,
Бир дамгина ҳаёт қиламиз гулдек.
Ўзимизни гулдек ўртага ташлаб,
Сочилмоқни бахт деб биламиз гулдек.
Дарҳақиқат, инсон ҳам қандай ғам-ғусса, фожеалар олдида ҳам ўз дарди билан

ўзи ўралашиб қоладиган мавжудот эмас. У замон ва макон талабига қулоқ тутиб,
шабнам қатраларини гулбарглари бағрида яшириб, оламга хандон боққан гулдек,
кўз ёшларини, йиғисини пинҳон тутган ҳолда кула олади. Шоир вақт чексизлиги
олдида ўзининг бир дамликкина умр эгаси эканини ҳам, инсондаги ўзини ўзига,
ўзгаларга ва борлиққа кўрсатиш учун олий мавжудотга хос интилишини ҳам
серташвиш ҳаёт ичида ўсган гул тақдирига, гўзалликка таққослайди. Гул нима учун
ўсади? Борлиққа нафосат руҳини, хушбўй ҳидларни бағишлаб, охир-оқибатда
тўкилиш учун ўсади. Инсон ҳам худди шу гулдек ўзини бу ва у дунёга бағишлаб,
охир-оқибатда заминга сочилиб, тупроққа қўшилиб кетишни бахт деб, хулқий
гўзаллик деб билади. Ибн Сино шеъриятлар орқали инсонларнинг маънавиятини
шакллантириб, ватанга, халқа меҳр-оқибатли қилиб тарбиялашни усулларини
кўрсатиб беради [6].

Ғарбда маънавият кўпроқ дин, ахлоқ ва маданият билан айнийлаштирилгани

учун ҳам бу соҳада алоҳида фан шаклланишига етарли эътибор берилмади, аммо
унинг таркибига кирувчи бошқа хусусий соҳалар жадал ривожланиб, тезда
ижтимоий фанлар тизимидан жой олди. Шу сабаб Европа ва Америкада ижтимоий
ва маданий антропология (улар асосан маданиятни ўрганишнинг социологик,
этнографик ва психологик жиҳатлари билан шуғлланади ), шунингдек социо-
культурология, структуравий антропология ва семиотика асосий фанлар ҳисоб-
ланади.

Маънавият фалсафасига доир замонавий билимлар тизими ва илмий назарий

дунёқарашни шакллантиришда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор бериш лозим:

1)

маънавиятни жамиятдаги ижтимоий муҳитлар ва инсонлар орасидаги

ўзаро муносабатларни алоҳида тартибга солувчи талаб ва қоидалар мажмуи
тарзида эътироф этиш;

2)

уни маънавий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар, идеаллар, эзгу ғоя ва

мақсадлар тизими сифатида ўрганиш ва таҳлил этиш;

3)

ахлоқ, маданият, маърифат дин ва таълим-тарбия тизимини яхлит

маънавий қадриятлар мажмуи сифатида ўрганиш;

4)

маънавий жараёнларни инсоннинг ўзини ва у яшаётган дунёни такомил-

лаштирувчи ижодий фаолият ва унинг натижалари сифатида талқин қилиш;

5)

инсон камолоти, унинг маънавий қиёфасининг такомиллашув даражаси

шахсий ахлоқий хусусиятлар ва маърифий фазилатлар мажмуи тарзида қабул
қилиш;

6)

маънавий талаб ва тамойилларга жамиятнинг бошқа соҳалари билан ўзаро

алоқадор яхлит тизим, инсон ҳаёти ва фаолиятини белгиловчи мезон сифатида
оғишмай амал қилиш. [7]




background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

146

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Манавиятни шакллантиришнинг асосий воситаларидан бири аҳолига шароит

яратиш уларни турар жой билан таъминлашдан иборат яшаш шароити яхши бўлса
унинг давлатга ҳукуматга ватанга меҳри ошади. Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантириш.Бошқарув компаниялари ва ширкатлари ходимларини ўқитиш
тизимини тубдан таколлаштириш [7].

Инсон онгига таъсир кўрсатадиган, унинг дунёқараши, тафаккур тарзини

муайян йўналишга соладиган ўзгартирадиган, жамият, миллатга хос маънавий,
маданий ва моддий асослар , анъаналар, қадриятлар, мерос, турмуш тарзи, ғоялар
ва қарашларни умумлаштирувчи таълимот маънавиятни шакллантирадиган
мезонларни шартли равишда бир неча гуруҳга бўлиши мумкин:

биринчи гуруҳ миллат, халқ давлатчилик, маданият, меъморий ёдгорликлар

ва бошқалар шу кабиларни қамраб олувчи тарихни, минг йиллар давомида
ривожланиб келаётган қишлоқ ва сув хўжалиги билан боғлиқ аграр маданий
анъаналарни, географик шарт – шароитга алоқадор тарихий муҳитни ва
бошқаларни ифодаловчи моддий мерос;

иккинчи гуруҳ халқимизга хос бир неча минг йиллик диний эътиқод, таълим

-тарбия, шунингдек,барча илм фан соҳалари ва улар ривожида муҳим ўрин тутган
мутафаккирлар ва уларнинг анъаналари халқ ижодини қамраб олувчи маданий
мерос;

учинчи гуруҳ халқимизга хос анъаналар, урф-одатлар, маросимлар, байрам-

лар, турмуш тарзи билан боғлиқ бошқа маданий омиллар;

тўртинчи гуруҳ халқ қадриятлари, тафаккур тарзи, мафкураси, халққа хос

маънавий ҳусусиятлар, ғоялар, руҳият ва ўзаро ижтимоий муҳит;

бешинчи гуруҳга хос жамиятимизда бевосита амалий фаолият юритаётган,

инсон тарбиясида ката таъсирга эга, умуман, маънавий дунёқараш шакллан-
тиришида бош рол ўйнайдиган таълим-тарбия масканлари, оммовий ахборот
воситалари,ахборот ресурс марказилари, кутубхона, театр,санъат саройлари ва шу-
нинг бошқа маънавий таълим воситаларини ўз ичига олади.

Маънавиятни юксалтириш масаласи ҳар бир давр ва жамиятга хос бўлиб,

бунда давлат ва жамият олдида маънавиятни шакллантирадиган ва унга таъсир
ўтказадиган барча омил ва меъзонларни чуқур таҳлил қилиб, уларнинг бу борада
қандай ўрин тутишини яхши англаб олиш мақсади ҳам ётади [8].

Ҳар қайси халқ ёки миллатни унинг тарихи, ўзига хос урф-одати ва

анъаналари, ҳаётий қадриятларисиз маънавиятини тасаввур этиб бўлмайди. Бу
борада, табиийки,маънавий мерос, маданий бойликлар, тарихий ёдгорликлар энг
муҳим омиллар сифатида хизмат қилади. Масалан, шу заминдан етишиб чиққан
буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар, умумбашарий цивилизация
ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг,
айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичга
кўтарилишида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизмат-
лари катта [6].

Миллий қадриятлар, маънавият учун халқ оғзаки ижоди муҳим ўрин тутиб, у

миллатларнинг ўзлигини намоён этадиган, уни авлодлардан авлодларга ўтказиб,
тарих тўфонларидан, ҳаёт-мамот синовларидан омон чиқариб, ўзлигини доимо
сақлаб келаётган эл юртнинг бағрикенглик матонат, олийжаноблик, вафо ва


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

147

садоқат каби эзгу фазилатларини ўзида ифода этади. Ҳар қайси миллатни ўзига хос
маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубхасиз, оиланинг ўрни ва
таъсири беқиёсдир.

Маънавиятни шакллантирадиган мезонлар ҳақида сўз кетганда, маҳалланинг

ўрни ва таъсири хусусида тўхталиш зарур. Маълумки, халқлар маҳаллалари азалдан
чинакам миллий қадриятлар маскани бўлиб келган. Маънавиятни шакллантира-
диган мезонлардан яъна бири илму маърифат, таълим-тарбия бўлиб, уларга инсон
камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гаровидир. Келажак
пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқнинг эртанги
куни қандай бўлиши фарзандларнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига
боғлиқ. Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида,
аввало, шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда,
фарзандларни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган,онгли яшайдиган
комил инсонлар этиб вояга етказиш иши таълим-тарбия соҳасининг асосий
мақсади ва вазифаси бўлиб қолади [9].

Ўзбекчилик тамойилини ўз ҳаёт тарзига сингдириб юборган кимсанинг номи

эл-юрт орасида “Барака топгур” ибораси билан қўшиб айтилади. Қишлоқ ёки маҳал-
ладаги ҳашарларда, маъракаларда “қамишдан бел боғлаб” хизматда туриш, бемор
маҳалладоши ёстиғи устида далда беришга доим вақт топа олиш, қўни-қўшни-
ларига ҳақиқий ҳамсоя бўлиб яшаш ўзбекчиликнинг асосий унсурларидир. Ёки
меҳмондўстликни олайлик. Миллий минтақавий анъаналарга асосланган бу
тамойил маълум маънода ўзбекчилик билан сингишиб кетади. Ўзбек эса, эшикдан
келган кишини “бир паёла чойга” таклиф этади, кирса, жуда бўлмаганда, олдига нон
чой қўяди, нотаниш бўлса, танишади, ҳол-аҳвол сўрайди, миллатидан қатъий-
тарзида эмас, бир анъанавий одат деб изоҳлайди [10].

Маънавий қадриятлар муайян шароитда шаклланади, шу маънода, ижтимоий

муҳит яратиш ҳамда такомиллаштиришнинг асосий манбаидир. Бу қадриятларни
англаш кишининг ўз миллати, юрти, элига тегишли қадриятларни асраб-авайлашга
хизмат қилади, ўзига ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлайди, Ватан истиқболига ката
умид билан қарашга ундайди. Муайян миллат ўз қадриятларини қанчалик асраб-
авайласа, унинг тарақиётида маънавий ва моддий омиллар уйғунлиги шунчалик
мустаҳкам ва барқарор бўлади [11].

Фанларда маънавий қадриятларнинг қатор функциялари ўрганилади. Улар,

аввало, жамият аъзоларининг ўз-ўзини тарбиялашга, аждодлардан мерос қолган
қадрият ва идеалларга муносиб бўлишга ундайди. Бу жараёнда икки ҳил ҳолат
кузатилади. Биринчисида, маънавий қадриятлар жамиат аъзолари томонидан
онгли тарзда яратилади, яъни одамлар ўзларида мавжуд бўлган маънавий меъёр ва
мезонлар ҳақидаги тушунчалар асосида уларга мос келадиган қадрият ҳамда
идеалларни яратади. Бундай сай-ҳаракатлар жамият аъзоларининг маънавий
фаоллигини оширади, излаш, изланиш ва яратувчанликка чорлайди. Иккинчи
ҳолатда эса, жамият аъзолари томонидан ўзлаштирилган билим, турли урф-
одатлар, маданий-маърифий тадбирлар жараёнида олган тушунча, билим ва
таасуротлар ҳам маънавий қадриятларнинг такомиллашувига Ҳадис. Ал-Жомеъ
ас-Саҳиҳлар хизмат қилади [12].

Маънавий қадриятларнинг шаклланишида ҳар икки ҳолатнинг таъсири

кузатилади. Бундай қадриятлар ижтимоий онг шаклларига мос келадиган маданий,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 5 (2021) / ISSN 2181-1415

148

маърифий, ахлоқий, диний, ҳуқуқий, илмий ва ҳокоза турларга бўлинади. Маданият
ва маънавият тарихий музейи кўргазмаларининг экскурсия матнлари орқали ҳам
шаклланади [13].


ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Ёшларимизни маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, уларни турли зарарли

ва ёт ғоялар таъсиридан асрашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Умуман маънавият инсонга ҳаётда барқарорлик бағишлайди, унинг қараш-

лари шунчаки бойлик орттириш йўлида кун кўришга йўл қўймайди, фожиалар
вақтида омон сақлаб қолади ва моддий қийинчиликлар даврида иродани мустаҳ-
камлайди. Маънавият халқнинг,давлатнинг куч қудратидир. Маънавият, бу унинг
дунёқараши, яъни келажакни кўра билиши, олдиндан ҳис қилиши, Ватан ишқида
ёниши ва буюк бунёдкорчилик ишларига жон-жаҳди билан киришувидир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Ш.М. Мирзиёев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-

юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Т.: 2017. – Б. 28.

2.

Акмал Саидов. Янги Ўзбекистон газитаси. 2020йил 12 декабрь 240-сон.

Жаҳон фалсафаси қомуси” – Янги давр маҳсули.

3.

Медведев В.Ю. Научные аспекти дизайна. – СПб.: СПГУТД, 2014. – С. 4.

4.

Арасту. Ахлоқи кабр. – Т.: Шарқ, 2005. – Б. 123.

5.

Ал-Форобий. Фозил шаҳар аҳолиси – Т.: “Шарқ”, 1999. – Б. 69.

6.

Ибн Сино “Саломон ва Ибсол”, “Ҳайй ибн Яқзон”, “Юсуф қиссаси”, “Қуш

рисоласи”.

7.

Қ. Назаров, М. Қаршибоев, Б. Умаров, А. Холбеков. Маънавият асосий

тушунчалар изоҳли луғати. – Т.: 2010. – Б. 270.

8.

Қ. Назаров. Фалсафа асослари Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти

нашриёти. Тошкент. – 2012. – Б. 713.

9.

И.А. Каримов “Юксак маънавият - енгилмас куч”, – Т.: “Маънавият”, – 2008. –

Б. 30–31.

10.

Ш.М. Мирзиёев Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Тошкент. “Ўзбекистон” НМИУ, 2019. – Б. 520.
Б. 530–535.

11.

Ш.М. Мирзиёев. Жисмоний ва маънавий баркамол ёшлар-бугунги ва

эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир.30 июнь 2017 йил.

12.

Ҳадис Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ. 1, 2, 3, ва 4-жилдлар. Қомуслар бош таҳририяти.

1991–1997 йиллар.

13.

Шаҳрисабз шаҳар Амур Темур номли моддий маданият тарихий музейи

кўргазмасининг экскурсия матни. Шаҳрисабз 2017 йил.

Библиографические ссылки

Ш.М.Мирзиёев. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш-юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.2017.-28 б. 2.Акмал Саидов. Янги Ўзбекистон газитаси. 2020йил 12 декабрь 240-сон.,,Жаҳон фалсафаси қомуси”- Янги давр маҳсули.

Медведев В.Ю.Научные аспекти дизайна.-СПб.: СПГУТД, 2014-С.4. 4.Арасту.Ахлоқи кабр.-Т.: Шарқ,2005.-123 б.

Ал-Форобий.Фозил шаҳар аҳолиси-Т.:,,Шарқ", 1999 й.69 б.

Ибн Сино«Саломон ва Ибсол», «Ҳайй ибн Яқзон», «Юсуф қиссаси», «Қуш рисоласи».

Қ. Назаров,М.Қаршибоев, Б.Умаров,А.Холбеков.Маънавият асосий тушунчалар изоҳли луғати. Т.2010.270 бет.

Қ.Назаров ,,Фалсафа асослари"Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти. Тошкент-2012 й. 713 бет.

И.А.Каримов ,,Юксак маънавият - енгилмас куч",-Т.:,,Маънавият", 2008-йил.30-31бетлар.

Ш.М. Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.-Тошкент:,,Ўзбекистон” НМИУ,2019.-520 бет. 530-535 бетлар.

Ш.М. Мирзиёев. Жисмоний ва маънавий баркамол ёшлар-бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир.30 июнь 2017 йил.

Ҳадис. Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ. 1,2,3, ва 4-жилдлар. Қомуслар бош таҳририяти. 1991-1997йиллар.

Шаҳрисабз шаҳар Амур Темур номли моддий маданият тарихий музейи кўргазмасининг экскурсия матни.Шаҳрисабз 2017йил.