Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of the results of legal practice on the conduct of cases on
the loss of citizenship of the Republic of Uzbekistan
Jahongir YULDASHEV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021
The article analyzes the current state of the practice of office
work on the loss of citizenship of the Republic of Uzbekistan, as
well as the existing problems and ways to solve them. Based on
the analysis, measures to improve the current legislation are
proposed.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp1-6
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
citizenship, termination of
citizenship, loss of
citizenship, deprivation of
citizenship, grounds and
conditions of loss of
citizenship.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишга доир
ишларни юритиш бўйича ҳуқуқий амалиёт натижалари
таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
фуқаролик,
фуқароликнинг
тугатилиши,
фуқароликнинг
йўқотилиши,
фуқароликдан маҳрум
қилиш, фуқароликни
йўқотиш асослари ва
шартлари.
Мақолада Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини
йўқотишга доир ишларни юритиш амалиётининг бугунги
ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлил
қилинди. Ўрганишлар асосида амалдаги қонунчиликни
такомиллаштиришга қаратилган таклифлар илгари
сурилди.
1
doctor of Philosophy of Law (PhD), Associate Professor, doctoral student of the Faculty of Postgraduate Education,
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 11 (2021) / ISSN 2181-1415
2
Анализ результатов правовой практики по ведению дел об
утрате гражданства Республики Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
гражданство,
прекращение
гражданства, утеря
гражданства, лишение
гражданства, основы и
условия утери
гражданства.
В статье проанализированы сегодняшнее состояние
практики делопроизводства по утере гражданства
Республики Узбекистан, а также имеющиеся проблемы и
пути их решения. На основе анализа предложены меры по
совершенствованию действующего законодательства.
Фуқароликнинг тугатилиши шахснинг давлат билан ўзаро алоқалари (ҳуқуқ
ва мажбуриятлари) якунланишига сабаб бўлувчи расмий жараён ҳисобланади.
Фуқаролик муносабатларини тугатишнинг асосий турларидан бири шахс иродасига
боғлиқ бўлмаган ҳолларда унинг бекор қилинишини назарда тутади. Бугунги кунда
фуқароликнинг бундай шаклда тугатилиши назария ва қонунчиликда
“фуқароликни йўқотиш”
,
“фуқароликни (ёки унга мансуб деб топиш ҳақидаги
қарорни) бекор қилиш”
ёки
“фуқароликдан маҳрум қилиш”
категорияларини
қўллаш асосида талқин этилмоқда. Бироқ ўрганишлардан маълумки, мазкур
тушунчалар ўртасида жиддий назарий тафовутлар мавжуд.
Масалан, Э.Ю. Балаян, фуқароликка доир юридик фактлар рўйхатига
фуқароликни йўқотиш билан бир қаторда, фуқароликка қабул қилиш (ёки унга
мансуб деб топиш) ҳақидаги қарорни бекор қилиш муносабатларини ҳам киритиш
лозим деб ҳисоблайди [1; 65-б.]. Бу ўринда, фуқароликка доир қабул қилинган
қарорларни бекор қилишни фуқароликни тугатишнинг мустақил шакли сифатида
намоён бўлишини англаш қийин эмас.
Бироқ миллий қонунчилигимизда бугунги кунга қадар фуқароликни
тугатишнинг мустақил шакли бўлган “фуқароликни йўқотиш” институтини
ифодаловчи нормалар шаклланиб келган. Мазмунан қараладиган бўлса,
фуқароликни йўқотиш шахснинг муайян ҳаракати (ёки ҳаракатсизлиги) оқибатида
, унинг ихтиёрига зид равишда юзага келувчи давлат томонидан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “йўқотиш (йўқотмоқ)” деганда, − ихтиёрсиз
равишда тегишли нарса ёки имкониятдан айрилиш (айрилмоқ) назарда тутилади.
“Маҳрум қилиш” (арабча), бенасиб (бебаҳра) қилиш, ажратиб қўйиш; “бекор қилиш”
(форсча) эса − ишдан бўшатиш, ишсиз қолдириш маъноларини англатади [2].
Кўриниб турибдики, мазкур тушунчалар фақатгина қўлланилишига кўра
фарқланади. Бу борада йўқотиш тушунчаси шахс имкониятлари доирасидан четда
қолган имтиёзни англатса, маҳрум (бекор) қилиш тушунчаси давлат томонидан
шахсга нисбатан қўлланиши мумкин бўлган юридик муносабатни билдиради.
Бироқ ҳар икки ҳолатда ҳам юзага келувчи ҳуқуқий оқибат ягонадир.
Айни шу нуқтаи назар асосида шундай хулоса қилиш мумкинки,ягона оқибат
юзага келиши билан тавсифланадиган “фуқароликни йўқотиш” ва “фуқароликка
қабул қилиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш” институтларини қўллаш асослари,
шартлари ҳамда тартиби, шунингдек, қўллаш объектилари бир-биридан
фарқланади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 11 (2021) / ISSN 2181-1415
3
Бу борада қонунчилигимизда мавжуд нормалар асосида фуқароликни
йўқотиш бўйича ишларни юритишда юзага келаётган муаммолар хусусида
тўхталишни жоиз, деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда 2020-йил 13-март куни қабул
қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги ЎРҚ-610-сон
қонунининг 25-моддасида фуқароликни йўқотишнинг қуйидаги асослари белгилаб
берилган:
а) шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига
хизматга кирганлиги оқибатида;
б) агар хорижда доимий яшовчи шахс етти йил мобайнида узрли сабабларсиз
доимий консуллик ҳисобида турмаган бўлса;
в) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда била туриб
ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида амалга
оширилган бўлса;
г) агар шахс чет давлатнинг фойдасини кўзлаб фаолият кўрсатган ҳолда ёки
тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш йўли билан жамият ҳамда
давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
д) агар шахс ихтиёрий равишда чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса;
е) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет
давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида вояга
етмаган ёшида олган бўлса ва йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат
фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса.
Ушбу асосларнинг бугунги кун амалиётига татбиқ этилиш ҳолатини таҳлил
қилиш фуқароликни йўқотишга доир ишларни юритиш соҳасининг келгуси
ривожланиш истиқболларини белгилаб беришга муайян даражада хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг статистик
маълумотларига кўра, 2015-2020-йиллар давомида жами 101.451 нафар шахснинг
фуқаролиги белгиланган тартибда йўқотилган. Мазкур даврда жами фуқаролиги
йўқотилган шахсларнинг:
1) 99,3 фоизи 25-модданинг “б” банди бўйича − консуллик ҳисобида
турмаганлиги оқибатида;
2) 0,1 фоизи 25-модданинг “г” банди бўйича − чет давлатнинг фойдасини
кўзлаб фаолият юритгани, тинчлик ва хавфсизликка қарши қаратилган жиноятлар
содир этиш йўли билан жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар
етказгани учун (2017-йилда);
3) 0,6 фоизи 25-модданинг “д” банди бўйича − чет давлат фуқаролигини
олганлиги сабабли (2019−2020-йилларда) Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум
қилинган
2
.
Маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳуқуқий амалиётда фуқароликни
йўқотишнинг барча турлари ҳам амалда қўлланилмаган. Таҳлил қилинган
маълумотлар асосида бугунги кунга қадар кузатилган бундай ҳолатга фуқароликни
йўқотиш асослари билан боғлиқ қонунчиликдаги ўзгартиш ва қўшимчалар сабаб
бўлган.
2
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси
маълумотлари асосида берилмоқда.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 11 (2021) / ISSN 2181-1415
4
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 23-сентябрдаги ЎРҚ-411-
сон Қонуни [3] билан чет элда доимий яшовчи шахснинг фуқароликни йўқотиш
учун асос бўлиб хизмат қилувчи муддат уч йил (бунгача, беш йил бўлган) этиб
белгилангани узрли сабабларсиз консуллик ҳисобида турмаган шахсларнинг
фуқароликни йўқотиш кўрсаткичлари ошишига сабаб бўлган. Шунингдек, чет
давлатнинг фойдасини кўзлаб фаолият юритгани, тинчлик ва хавфсизликка қарши
қаратилган жиноятлар содир этиш йўли билан жамият ҳамда давлат
манфаатларига жиддий зарар етказгани учун фуқароликни йўқотиш
кўрсаткичларининг барчаси (65 та) Сурия давлати ҳудудида “ИШИД” террорчилик
ташкилоти манфаатларини кўзлаб, ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш (2017-йил)
оқибатлари сифатида юзага келган.
Шу билан бирга, фуқароликни йўқотиш бўйича ишларни юритиш амалиётини
ҳуқуқий таъминлаш соҳасида бир қатор муаммо ҳамда камчиликлар мавжудки,
уларнинг бартараф этилиши ҳуқуқий амалиётни енгиллаштиришга хизмат қилади.
Жумладан,
“чет давлат фуқаролигини олганлик”
учун фуқароликни йўқотиш
асоси илк бор Ўзбекистон Республикасининг 2016-йил 23-сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ-411-сон Қонуни билан киритилган бўлиб (1-моддаси), бугунги
кунга қадар уни қўллаш борасида муаммоли масала мавжуд.
Ўтган давр мобайнида амал қилиб келинган Ўзбекистон Республикасининг
2012-йил 24-декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги (янги
таҳрири) ЎРҚ-342-сон Қонунининг 31-моддаси [4] талабларига мувофиқ, норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан
кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар
юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан, қонунда тўғридан-тўғри назарда
тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонуни
содир этилган пайтда жавобгарликка сабаб бўлмаган (мазкур ҳолатда шахснинг
ҳуқуқий ҳолатини оғирлаштиришга (ёмонлаштиришга) сабаб бўлмаган) ёки
енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар учун жавобгарликни
жорий этишни ёхуд кучайтиришни назарда тутса, қонунга орқага қайтиш кучини
бериш мумкин эмас
3
.
Мазкур
қоидага
мувофиқ
2016-йил
23-сентябрдаги
“Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ-411-сон Қонуни нормаси (1-моддаси)нинг шахс ҳуқуқий
ҳолатини оғирлаштиришга хизмат қилиши инобатга олинса, 1992-йил 28-июлдан
4
2016-йил 24-сентябрь кунига қадар хорижий давлат фуқаролигини қабул қилган
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан фуқароликни йўқотиш тартиби
татбиқ этилиши мумкин эмас. Бу эса, Ўзбекистон фуқароларининг қонунчиликка
зид равишда икки ёки кўп фуқаролик ҳолатини сақлаб қолишлари учун имкон
яратади ва ягона фуқаролик борасидаги конституциявий принципнинг бузилишига
3
Изоҳ: Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги “Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-682-сон қонунида ҳам сақланиб қолган (41-модда) // URL:
https://lex.uz/docs/5378966 (мурожаат вақти: 03.10.2021).
4
Изоҳ: Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 юлдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги
тўғрисида”ги 632-XII-сон дастлабки таҳрирдаги қонуни мазкур санадан бошлаб кучга кирган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 11 (2021) / ISSN 2181-1415
5
сабаб бўлади. Бундан ташқари, қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг
2016-йил 23-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-411-сон
Қонунида фуқароликни йўқотишга доир қоидалар у амалга киритилгунига қадар
юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши ҳақидаги норма
мавжуд эмас. Бу борада фақатгина, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
1992-йил 2-июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги 633-XII-
сон Қарори иккинчи бандидаги: “Ушбу Қонун у кучга киргандан кейин юзага
келадиган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилади”,- деган қоидани асос
сифатида олиш мумкин.
Бироқ 2020-йил 13-мартда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги
тўғрисида”ги ЎРҚ-610-сон
5
янги таҳрирдаги Қонуннинг қабул қилиниши билан
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992-йил 2-июлдаги “Ўзбекистон
Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини
амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги 633-XII-сон Қарорининг, шу жумладан,
қонуннинг қайси доирадаги ҳуқуқий муносабатларга нисбатан татбиқ этилишини
белгиловчи қоиданинг ўз кучини йўқотиши асосида амалдаги қонунчиликда
фуқароликни йўқотишга доир муносабатлар қайси доирада амал қилишини
қонунда тўғридан-тўғри белгиловчи норма сақлаб қолинмаган.
Бу эса, эндиликда мустақилликка эришилган вактдан бошлаб, ўтган давр
мобайнида чет давлат фуқаролигини олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари
учун икки ёки кўп фуқаролик ҳолатини сақлаб қолишлари учун етарлича шароит
яратиб беради. Бу каби муайян ижтимоий муносабатни тартибга солиш учун
тегишли ҳуқуқ нормаси ва ҳуқуқий механизмнинг мавжуд эмаслиги, ҳуқуқшунос
олимлар Ф.Отахонов ва Х.Файзиевлар тўғри таъкидлаганидек [5; 53, 55-б.],
ҳуқуқдаги бўшлиқларни юзага келтириб, келгусида ҳуқуқий тизимдаги
камчиликларга, қонунчилик ҳамда суд амалиётидаги номукаммалликларга сабаб
бўлиши табиий.
Юқоридаги таҳлиллар асосида қонунчиликда юзага келган ҳуқуқий
бўшликни Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 13-мартдаги “Ўзбекистон
Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги ЎРҚ-610-сон Қонунига қуйидаги
мазмундаги алоҳида нормани киритиш орқали бартараф этиш мумкин, деб
ҳисоблаймиз:
“57
1
-модда. Ушбу Қонуннинг амал қилиши
Ушбу қонун нормалари 1992-йил 28-июль кунидан бошлаб юзага келган
ҳуқуқий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади”.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини юритиш давомида
юзага келаётган муаммолардан яна бири бу Ўзбекистон фуқаролигига мансуб, аммо
объектив ва субъектив сабаблар туфайли фуқаролик паспорти билан
ҳужжатлаштирилмаган шахслар тоифасининг мавжудлиги бўлиб, уларга нисбатан
фуқароликни йўқотиш ҳамда фуқароликдан чиқиш билан боғлиқ қонун
нормаларини қўллаш имконияти мавжуд эмас.
5
Изоҳ: Мазкур қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-411-сон
қонунининг 1-моддаси ҳам ўз кучини йўқотган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 11 (2021) / ISSN 2181-1415
6
Бунга сабаб, “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг
7-моддасидаги: “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат
сифатида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ёки Ўзбекистон
фуқаролиги мавжудлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат хисобланади”,- деган қоида
асосида фуқароликни йўқотиш ёки фуқароликдан чиқиш борасидаги ишларни
юритишда топширилиши талаб этиладиган ҳужжатлар қаторида фуқароликни
тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжуд эканлигидир.
Ушбу ҳолатлар бугунги кунда фуқароликни йўқотиш борасидаги ишларни
юритиш самарадорлигини пасайтиришга сабаб бўлиши билан бирга, консуллик-
ҳуқуқий ёрдам учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги
фуқароларига турли бюрократик тўсиқлар ва қийинчиликларни келтириб
чиқармоқда. Шу асосда, фикримизча, амалдаги қонунчилигимизда таҳлил
қилинаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Балаян Э.Ю. Современные конституционно-правовые аспекты проблем
института гражданства в Российской Федерации // Вестник Кемеровского
государственного университета. – 2017. – № 3. – С. 65.
2. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (80.000дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси).
А.Мадвалиев таҳрири остида (2006-2008) // URL: https://ziyouz.uz/durdona-
toplamlar/uzbek-tilining-izohli-lugati/ (мурожаат вақти: 20.03.2020).
3. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги
ЎРҚ-411-сон
Қонуни
//
URL:
https://lex.uz/docs/3033167?ONDATE=24.09.2016%2000#3033200
(мурожаат
вақти: 22.05.2021).
4. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар тўғрисида”ги ЎРҚ-342-сон қонуни // URL: https://lex.uz/docs/2105724
(мурожаат вақти: 03.10.2021).
5. Отахонов Ф., Файзиев Х. Давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятида
қонунийликни таъминлашда юридик хизмат ролини ошириш механизмларини
такомиллаштириш: монография / Отахонов Ф., Файзиев Х. − Тошкент: “Tafakkur”
МЧЖ, 2020. − Б. 53, 55.
