Авторы

  • Хаким Расулов
    к.п.н., доцент, педагогический институт Термезского Государственного университета, Термез, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp335-342

Ключевые слова:

государство общество право правовая культура правоотношения политико-правовая система права и свободы человека конституция и верховенство закона

Аннотация

Данная статья посвящена анализу социально-политических факторов и проблем правовой культуры с точки зрения политологии. Проанализированы процессы, связанные с формированием правовой культуры в современной политико-правовой системе Узбекистана. Рассмотрены вопросы представляющие национальные интересы, в обществе, которые способствуют стабильности политической и правовой системы, а также мира и справедливости. Анализируется факты применительно к Конституциии, как к основе правовой системы, обеспечивающие социальный баланс и гармонию в обществе. Определяется, что Конституция и законы являются основой правововой культуры, основаннаой на верховенстве закона, которая определяет социально-политическое организацию общества.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Legal culture: socio-political factors of the problem

Khakim RASULOV

1


Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2021
Received in revised form
15 September 2021
Accepted 20 October 2021
Available online
15 November 2021

The article is devoted to the analysis of socio-political factors

of the problem of legal culture from the point of view of political
science. The processes associated with the formation of legal
culture in the new political and legal system of Uzbekistan are
systematically analyzed. Attempts have been made to justify the
fact that without laws that do not represent national interests,
the principles of stability of the political and legal system, peace
and justice cannot be established in society. Also, a systematic
study is carried out of the fact that the constitution and laws are
the legal basis for ensuring social balance, which requires
harmony and mutual understanding in society, a legal culture
based on the rule of law, a phenomenon related to the socio-
political organization of society.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp

335-342

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

state,
society,
law,
legal culture,
legal relations,
political and legal system,
human rights and freedoms,
constitution and rule of law.

Ҳуқуқий

маданият: муаммонинг ижтимоий

-

сиёсий омиллари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

давлат,

жамият,

ҳуқуқ

,

ҳуқуқий

маданият,

ҳуқуқий муносабатлар,
сиёсий

-

ҳуқуқий тизим,

инсон ҳуқуқ ва
эркинликлари,
конституция ва қонун
устуворлиги.

Мақолада ҳуқуқий маданият муаммосининг ижтимоий

-

сиёсий

омилларини

сиёсатшунослик

фани

нуқтаи

назаридан таҳлил қилишга эътибор қаратилган. Янги
Ўзбекистон сиёсий

-

ҳуқуқий тизимида ҳуқуқий маданиятни

шакллантириш билан боғлиқ жараёнлар тизимли таҳлил
қилинган. Миллий манфаатларни ифода этмайдиган
қонунларсиз жамиятда сиёсий

-

ҳуқуқий тизимнинг барқа

-

рорлиги, тинчлик ва адолат тaмойилларининг қарор
топиши мумкин эмаслигини асослашга ҳаракат қилинган.
Шунингдек, Конституция ва қонунлар жамиятда ҳамжиҳат

-

лик ва ўзаро муросани тақозо этадиган ижтимоий мувоза

-

натнинг таъминланишида ҳуқуқий асос эканлиги, қонун
устуворлигига асосланган ҳуқуқий маданият жамиятнинг

1

Candidate of Political Science, docent, Pedagogical Institute of Termez State University. Termez, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

336

ижтимоий

-

сиёсий ташкил этилиши билан ҳам боғлиқ

ҳодиса эканлигини тизимли ўрганишга эътибор берилган.

Правовая культура: социально

-

политические факторы

проблемы

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

государство,

общество,

право,

правовая культура,
правоотношения,
политико

-

правовая

система,

права и свободы человека,
конституция и
верховенство закона.

Данная

статья

посвящена

анализу

социально

-

политических факторов и проблем правовой культуры с
точки зрения политологии. Проанализированы процессы,
связанные с формированием правовой культуры в
современной политико

-

правовой системе Узбекистана.

Рассмотрены вопросы представляющие национальные
интересы, в обществе, которые способствуют стабильности
политической и правовой системы, а также мира и
справедливости. Анализируется факты применительно к
Конституциии,

как

к

основе

правовой

системы,

обеспечивающие социальный баланс и гармонию в
обществе. Определяется, что Конституция и законы
являются основой правововой культуры, основаннаой на
верховенстве закона, которая определяет социально

-

политическое организацию общества.

КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ

Янги Ўзбекистон сиёсий тизимини модернизация қилиш ва янгилаш

шароитида жамиятнинг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш
муаммолари янада аҳамиятлидир. Жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни шакл

-

лантириш ҳамда юксалтириш билан боғлиқ ислоҳотлар янги Ўзбекистон сиёсий

-

ҳуқуқий тизимини янада мустаҳкамланиб бораётганидан, республикамизда
демократик, ҳуқуқий, дунёвий давлат қуриш жараёни жадал ривожланаётганидан
далолат беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг
ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш
тўғрисида”ги 2019

-

йил 9

-

январдаги ПФ–

5618-

сонли Фармонининг қабул қилиниши

Ўзбекистонда бу борадаги муаммоларнинг нечоғлик долзарблигини кўрсатади.

МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ

Ҳуқуқий

адабиётларда ҳуқуқий маданиятнинг турли таърифлари ва

талқинлари мавжуд. Ҳуқуқий маданиятга берилган таърифларнинг хилма

-

хиллиги

тадқиқотчиларнинг дастлаб “ҳуқуқ” ва “маданият” каби тушунчаларга субъектив
ёндашувларининг ўзига хослиги билан фарқланади. Умумий ҳолатда адабиётларда
ҳуқуқ

тушунчаси ‒

давлат томонидан белгиланган ёки тасдиқланган умумий

мажбурий ижтимоий нормалар тизими сифатида, юридик луғатда “бу давлат
томонидан ўрнатиладиган ёки маъқулланадиган, ўзида эркинлик, тенглик ва
адолат тамойилларини ифодалайдиган, ижтимоий муносабатларни

тартибга

солишга қаратилган бажарилиши умуммажбурий бўлган юриш –

туриш қоидалари

йиғиндиси”

[1]. Kонституциявий ҳуқуқ, энциклопедик луғатида “давлат иродасини

ифодалайдиган ва унинг куч билан ҳимоя қиладиган умумий мажбурий нормалар
мажмуаси [2]”,

-

деб таърифланади. Маданият тушунчаси эса жамият ва инсоннинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

337

барча куч ҳамда қобилиятлари тараққиётининг муайян даражаси, инсон фаолияти
ва унинг аҳамиятини белгиловчи рамзий қурилмалар мажмуи сифатида қаралади.
“Ҳуқуқ” ва “маданият” ҳодисалари уйғунлиги ва бирлиги сифатида ҳуқуқий
маданият тушунчасини ҳуқуқий жараёнларда амал қиладиган муносабатлар
тизими, жамиятнинг қонунчилик даражаси, амалдаги қонун ва ҳуқуқий норма

-

лардан фуқароларнинг хабардорик ва амал қилиш даражаси, ҳуқуқнинг муроса

-

сизлиги деб таърифлаш мумкин. Бошқача айтганда, ҳуқуқий

маданият амалдаги

қонунларнинг жамиятдаги ижтимоий муносабатларга таъсирини тушунтиришда
намоён бўлади. Шу жиҳатдан мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий
ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти
даражасига боғлиқ бўлади.

Юридик фанлари доктори Х.

Маматов жамият ҳаётида ҳукукий маданият

намоён бўлишининг уч даражасини одатдаги (кундалик), касбий ва назарий
даражаларда фарқлаган. Тадқиқотчи ўз қарашларида : “Одатдаги даражада ҳуқуқий
маданият ‒ одамларнинг кундалик хаёти доираси билан чегараланади. Одамлар
ундан ўз кундалик фаолиятида субъектив ҳуқуқларни рўёбга чикариш, юклатилган
вазифаларни бажаришда фойдаланадилар. Касбий даражада ҳуқуқий маданият

ўз

касбий фаолиятини амалга ошириш

жараёнида юридик фаолият билан доимий

шуғулланувчи шахсларга хосдир. Мазкур даража ҳуқуқини билиш ва ҳуқуқий
муаммолар, ҳуқуқий фаолиятнинг мақсад ва вазифаларини тушуниш даражасининг
юқорилиги билан тавсифланади. Назарий даражада

бу нафакат ҳуқуқни билиш

,

балки унинг теран хоссалари ва қадриятлари, амал килиш механизми, ҳуқуқнинг
самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни тушунишнинг юксак даражасидир”

[3:70],

деб ифодалайди.

Лекин бугунги сиёсий

-

ҳуқуқий воқелик, айниқса, янгиланаётган Ўзбекистон

сиёсий

-

ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, инсон ҳуқуқ

ва манфаатларининг устуворлиги, давлат бошқарув тизими либераллашуви ва
очиқлик сиёсати, жамоатчилик назоратининг шаклланиши билан боғлиқ
жараёнлар мамлакатимизда жамиятнинг барча қатламларида ҳуқуқ маданияти

-

нинг юксак даражада шаклланишини тақозо қилмоқда. Яъни

ҳуқуқий

маданият

кундалик фаолиятимиздан профессионал ҳаёт тарзимизга айланиши керак.

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ

Ҳуқуқий

маданият муаммоси

,

асосан, XX асрнинг иккинчи ярмидан кейин

инсон ҳуқуқлари, эркинликлари, давлат ва жамият муносабатлари тизимидаги
ўзгаришлар сабаб муҳокама майдонига кенгроқ қўйила бошланди десак, ҳато
бўлмайди. Айниқса, халқаро ҳуқуқнинг субъекти сифатида мустақил давлат

-

ларнинг пайдо бўлиши ушбу мамлакатлар сиёсий

-

ҳуқуқий тизими шаклланиши

билан боғлиқ муаммоларни вужудга келтирди. Табиийки, бундай шароитда ўз
миллий ҳуқуқий ва бошқарув тизимини тиқиштиришга, миллий ҳуқуқий
маданиятни европалаштириш (ғарблаштириш)га уринишлар ҳам бўлганлигини
кузатиш мумкин. Аслида, ҳар бир давлат ўз миллий сиёсий

-

ҳуқуқий тизимини

шакллантирар экан, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари, дунё
тажрибаси билан бирга, ўз миллий

-

тарихий анъаналари, давлатчилик кўник

-

маларига ҳам қатъий таяниши керак. Шундагина жамиятда шаклланадиган сиёсий
ва ҳуқуқий маданият халқаро ҳуқуқдан озиқланган ва миллий манфаатларни тўла
ифода эта оладиган тизимга айланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

338

Миллий манфаатларни ифода этмайдиган қонунларсиз жамиятда сиёсий

-

ҳуқуқий тизимнинг барқарорлиги, тинчлик ва адолат тамойилларининг қарор
топиши мумкин эмас. Шу маънода, Конституция ва қонунлар жамиятда
ҳамжиҳатлик ва ўзаро муросани тақозо этадиган ижтимоий мувозанатнинг
таъминланишида ҳуқуқий асос бўлади. Қонун устуворлигига асосланган ҳуқуқий
маданият жамиятнинг ижтимоий

-

сиёсий ташкил этилиши билан ҳам боғлиқ. Юксак

ҳуқуқий маданиятга эга муҳит сиёсий тизимнинг нормал фаолият юритиши учун
шароит яратади. Бу тизимнинг ҳар бир жабҳаси қонунга тўлиқ мос келадиган,
демократия яратган имкониятлардан мақсадли фойдаланиши керак.

Аксарият юридик манбаларда ҳуқуқий маданият феноменига жамият ҳаётида

қонунларнинг амал қилиш даражаси ҳамда аҳолининг улардан хабардорлиги ва

ушбу ҳуқуқий нормаларига ижтимоий

-

ҳуқуқий муносабатларда қай даражада амал

қилиши қобилиятини ифода этади. Бошқача айтганда, ҳуқуқий маданият ўзида
ҳуқуқий ҳодиса, жараён ёки ҳуқуқий воқелик қонунларининг моҳиятини акс
эттириб, унинг зарур мазмуни ва шаклларига мос келадиган томонлари ҳамда
элементларини ифода этади

[4: 168].

Одатда, ҳуқуқий маданият феноменининг асосий параметри сифатида

қонун

устуворлиги тушунчаси кўрсатилади. Ҳуқуқий манбаларда жамиятда қонун устувор
бўлиши учун давлат ҳокимияти органлари фаолиятида Конституция

ва

қонун

-

ларнинг

бошқа

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлардан

устун бўлиши ҳамда давлат

органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг

уларга

қатъий

риоя

этиши

тушунилади, деб таърифланади. Демократик жамият инсон ҳуқуқ ва эркинлик

-

ларининг кафолатига таянади. Жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг
таъминланиши мамлакатда қонун устуворлигининг даражасини кўрсатади.
Бошқача айтганда, “жамиятнинг ҳуқуқий маданияти шахс эркинлиги ва
хавфсизлиги, инсон

ҳуқуқларини

таъминлаш, унинг ҳуқуқий ҳимоя этилишини ва

ижтимоий фаоллигини кафолатлаш учун замин бўлиб ҳисобланади”

[5: 31].

Дарҳақиқат, ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий унсурларидан бири

ҳуқуқий маданиятдир. Ҳуқуқий маданият ҳуқуқий давлатда қонун устуворлигини
мустаҳкамлашга, фуқароларда қонунга итоат етиш одатини шакллантиришга
хизмат қилади, инсонларни қонун устуворлиги руҳида тарбиялайди. Фуқаролик
жамиятида ҳуқуқий қонунларнинг қўлланилиши унинг янада ривожланиши учун
туртки бўлади. Сиёсатшуносларнинг фикрича, фуқароларнинг юксак маданияти,
онглилиги ва ташкилотчилиги, шунингдек, давлат қонунчилиги талабларига
жиддий муносабатда бўлиши демократия тамойилларини ҳаётга татбиқ этишнинг
асосий шартидир.

Демократия ва қонун устуворлиги ўзаро боғлиқ ва уйғун жараёнлардир.

Ҳуқуқий маданият қонунларни нафақат билишни, англашни, ҳурмат қилишни
балки ҳаётда қўллашни ҳам талаб қилади. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси қонун ва
қонун устуворлигини ҳурмат қиладиган давлатда ҳуқуқий давлат қарор топади.
Ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий билимларни эгаллаш орқали қонунга, қонунийликка
ишонч шаклланади. Шундагина ҳуқуқий маданият фуқаролик жамияти маънавий
маданиятининг асосий элементи сифатида ҳуқуқий давлатда муҳим ҳодисага
айланиб боради

.

Муаммонинг таҳлили шуни кўрсатадики, сиёсий

-

ҳуқуқий муносабатларнинг

субъекти сифатида ҳар бир фуқаро, энг аввало, мамлакат конституциясини яхши
билиши, унда белгиланган ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятларни тўла англаши ва уларни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

339

ҳаётда

қўллай олишга; иккинчидан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат

муносабатини

шакллантиришга,

фуқароларнинг

ҳуқуқий

саводхонлиги

даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи муаммо ва камчиликларни бартараф
этишга; учинчидан, ҳуқуқий

маданиятни юксалтиришда

,

энг аввало, ҳуқуқий

таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаётганлиги
каби омилларга эътибор қаратилади.

Ўзбекистонда 2020

-

йилда ўтказилган сўровларда ҳам “Ҳуқуқ соҳасидаги

янгиликлардан кўпроқ қайси восита орқали хабардор бўласиз?” деган савол
қўйилган бўлиб, респондентларнинг 53 % телевидениедан, 26,8% норасмий
интернет манбаларидан (ижтимоий тармоқлар, сайтлар, форумлар), 11,5%
интернетдан, 2,9% босма ОАВдан, 2,0% радиодан, 0,8% расмий интернет манбалари
(расмий каналлар, сайтлар), 0,4% эса бошқа манбаалардан хабардор бўлиши ҳақида
маълумот берган

[6]

. Бу кўрсаткичлар ҳуқуқий тарғиботда ОАВлар, интернетнинг

ўрни қанчалик катта эканлигини кўрсатади.

Муаммонинг асосий илдизи эса жамиятдаги сиёсий

-

ҳуқуқий муносабатлар

жараёнида: а) ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар

ва айрим давлат органларининг

иши сифати даражаси; б) жараёнда оила, маҳалла ва фуқаролик жамиятининг
бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаганлиги

;

в) жамиятда

ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш, ҳар бир шахсда қонунларга ва одоб

-

ахлоқ

қоидаларига ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш
ишига комплекс тарзда ёндашилмаганлиги

;

г) ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни

юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги
мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига

сингдириш

[7]

ишларининг етарли

олиб борилмаслиги

каби сабаблар ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига, қонун

устуворлигини

таъминлашга

ўзининг

жиддий

,

салбий

таъсирини

кўрсатаётганлиги сабаб қилиб кўрсатилиб келинган.

Ҳуқуқий

маданият шаклланишининг юқорида таъкидлаган параметрларни

инкор қилмаган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, энг аввало, давлат ва ҳуқуқ
муносабатларини

тартибга

солиб

олиш

керак.

Президент

Фармонида

таъкидланганидек, “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒
демократик

-

ҳуқуқий давлат қуришнинг

гаровидир!”

-[7]

деган ҳаётий ғояни

мустаҳкамлаш амалий ишга айланиши керак.

Яъни сиёсий

-

ҳуқуқий муносабатларда

давлат ва унинг тегишли ваколатли органлари фаолиятида ҳуқуқий нигилизмни
бартараф этиш керак. Яъни мансабдор шахслар

фаолиятининг қонунийлиги,

айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари масъулларининг ҳуқуқ норма

-

ларини менсимаслиги, уларга нисбатан ҳурматсизлик муносабати, баъзи ҳолат

-

ларда раҳбар кадрларнинг сўзи қонунга айланиб, амалдаги ҳуқуқий нормаларни
инкор қилиниши ҳолати жуда кўп учрайди. Қонунчиликда

ўз аксини топган

масалалар қанчалик мантиқий ва реал ҳаётимизга асосланган бўлмасин, кўпинча,
амалда ишламаслиги аксарият ҳолларда жамият аъзолари томонидан ҳуқуқга
ишонмаслик ёки давлат ҳокимияти органлари фаолиятидаги “ҳуқуқий
муносабатларни” қабул қила олмаслик туйғуларни шакллантиради. Ўз навбатида,
тегишли ваколатли органлар билан жамият ўртасидаги муносабатларда ҳуқуқий
бўшлиқнинг пайдо бўлишига олиб келади. Тан олиш керакки, фақатгина
қонунларни ўргатиш ва жавобгарлик билан қўрқитиш

орқали қонун устуворлиги

ва демократик тараққиётга эриша олмаслигимиз инкор қилиб бўлмас ҳақиқатга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

340

айланиб улгурди. Шу маънода, жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши

,

энг

аввало, реал ҳаётда ҳуқуқнинг қандай бўлса,

шундай ишлашига боғлиқ бўлиб

қолмоқда.

Ҳуқуқшунос

олим Х.

Маматов ўз тадқиқотларида жамият ҳаётида ҳуқуқий

маданият намоён бўлишини ўзига хос жиҳатларини ажратишга уринган. Унга кўра,
ҳуқуқий маданият ўзида: а) ҳуқуқий воқеликни англаш, яъни ҳуқуқий онгининг
ҳолатини; б) жамиятнинг ҳуқуқий маърифатини; в) аҳолининг ҳуқуқни, қонунларни
билиши ва уларга ҳурмат даражаси; г) ҳуқуқни қўллаш даражасининг юқорилиги;

д) жамиятдаги сиёсий

-

ҳуқуқий фаолият, муносабатлар тизими, қонун ижодкорлиги,

ҳуқуқни муҳофаза қилиш, бошқарувнинг легитимлигини таъминлашнинг самарали
усуллари; е) барча давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятининг сиёсий

-

ҳуқуқий

тизимга тўла мувофиқлиги, хусусан,аҳолининг, айниқса, мансабдор шахсларнинг
қонунларга сўзсиз итоаткорлигини ифода этади

[3: 67].

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида: “Фуқаролар Конституция ва

қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва
қадр

-

қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар”, [8:

11] деган норма муҳрланган.

Мазкур нормаларга, энг аввало, давлат бошқарув тизими, мансабдор шахслар амал
қилиши лозим. Бошқача айтганда, бу меъёрларга

бутун жамият, айниқса, давлат

ҳокимияти органлари мансабдорлари қонун талабларига риоя қилиш муҳимлигини
онгли равишда англаши керак. Демак, ҳуқуқий маданият даражаси

,

энг аввало,

масъулларнинг, фуқароларнинг қонунларни қай даражада билиши

,

шунингдек,

қонунни амалга оширишнинг аҳамиятини тушунишига боғлиқ. Мазкур омиллар
асосида жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг қарор топиши даражасига танқидий
ёндашиб, муаммонинг асл сабабларини тизимли таҳлил қилиш лозим

[9: 428].

Ҳар

бир жамиятда жаҳон сиёсий

-

ҳуқуқий

тараққиёти

тамойилларига монанд

демократик ўзгаришлар ўзига хос аҳамият касб этади. Бу бир томондан,
Ўзбекистондаги

сиёсий

-

ҳуқуқий ислоҳотларнинг

йўналишлари

ва

мезонлари,

кадриятлари

ва мақсадларини

аник белгилашга ёрдам

берса,

иккинчи томондан,

миллий тараққиётда ҳуқуқий маданиятимиз қаердан

келиб, қаёққа кетяпти, унинг

ўзига хос жиҳатлари, ривожланишининг шакл ва кўринишлари, мезонлари борми
ёки дунёдаги

мавжуд

ҳуқуқий

тараққиёт

ўзанидан

кетадими,

деган

саволларга

жавоб

топишга

имкон яратади

[5: 10].

Бунинг учун эса

,

назаримда, миллий ҳуқуқий маданият тизими шакл

-

ланишига

,

биринчидан, ҳуқуқий нормаларнинг жамиятга таъсирини кучайтириш ва

ҳамма жойда бир хилда ишламаётганлиги билан боғлиқ ҳолатларнинг туб
илдизларини ўрганиш

;

иккинчидан, қонуннинг кишилар хулқ

-

атворига таъсир

этиш усулларини билиш, ижтимоий, иқтисодий, маданий, психологик ва бошқа
омиллар билан боғлиқ бўлган усулларни ишлаб чиқиш; учинчидан, давлат ижроия
органлари фаолиятининг ҳуқуққа мослигининг таъминланиши; тўртинчидан,
мансабдор шахсларнинг, давлат аппарати ва жамоат ташкилотларининг ҳамжиҳат

-

ликда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳаракат қилиниши зарур.

Бунинг учун давлат ва жамият бошқарувида ҳуқуқий маданиятнинг барча

унсурларидан фойдаланган ҳолда, тегишли органларнинг ҳуқуқий мақоми билан
бир қаторда, бошқарув жараёнини ҳам тартибга солиши ҳамда улар фаолиятининг
барқарор ва мақбул режимини яратиши зарур. “Қонун

талабларини бажармаслик

билан

боғлиқ

ҳар

бир

ҳолат

юзасидан аниқ

ҳуқуқий

таъсир

чораларини

кўриш

керак”

[10: 161].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

341

Ижро органлари тизимида асоссиз қарорлар такрорланмаслиги керак. Бу

масалалар бошқарув кадрларининг ҳуқуқий тайёргарлиги билан чамбарчас боғлиқ
бўлиб, профессионал вазифаларидан ташқари ҳуқуқ асосларини ҳам жуда чуқур
ўзлаштиришга эришиши лозим. Чунки амалдаги қонунларни тўғри қўллаш ана шу
билимга боғлиқ. Бундай ҳолда, нотўғри қарорлар қабул қилинишига йўл
қўйилмайди. “Одамлар

ҳамма

нарсага чидаши

мумкин,

лекин

адолатсизликка

чидай

олмайди”

[10: 193].

ХУЛОСА

Янгиланаётган Ўзбекистон сиёсий

-

ҳуқуқий тизимининг янада такомил

-

лашувида жамият ҳуқуқий маданияти масаласи асосий ўринни эгалламоқда.
Миллий тараққиётининг ҳозирги босқичи жамият сиёсий

-

ҳуқуқий муносабатлар

тизимида ҳуқуқий маданиятни, ҳуқуқий саводхонликни ҳар томонлама оширишни
талаб қилмоқда. Зеро, юксак ҳуқуқий маданият демократик ислоҳотларнинг
пойдевори ҳамда сиёсий

-

ҳуқуқий тизим етуклик даражасининг ифодасидир.

Жамиятни модернизация қилиш ва янгилаш шароитида ҳуқуқий маданият
шаклланишига таъсир қилувчи ижтимоий

-

сиёсий омиллар таҳлили юзасидан

қуйидаги назарий хулосага келиш мумкин.

Биринчидан, фуқароларда ҳуқуқий билимлари, онги ва маданияти янада

юксак даражада бўлиши нафақат уларнинг ўзига, балки ижтимоий, сиёсий
муносабатлар тизимида рўй бераётган ўзгаришларга ҳам боғлиқ.

Иккинчидан, ҳуқуқий маданият юксалиши учун давлат ва жамият бошқарув

тизимини, жумладан

,

ижро ва ҳуқуқ

-

тартибот органлари фаолиятининг

легитимлигини ошириш, миллий тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган турли
меъёрларни ҳам тартибга солиши лозим.

Учинчидан, ҳар бир фуқарога ҳуқуқий маданият амалдаги қонунларда

белгиланган

жавобгарликдан қўрқиб эмас, балки уни ҳимоя қилиш учун, ўз

имкониятларини рўёбга чиқариш учун, конституциявий мажбуриятларини
сидқидилдан бажариш учун ҳам керак бўлади.

Тўртинчидан, янгиланаётган Ўзбекистон сиёсий

-

ҳуқуқий тизимида амалга

оширилаётган ислоҳотлар “юксак ҳуқуқий маданият –

мамлакат тараққиёти

кафолати” деган концептуал ғоя асосида “шахс ‒ оила ‒ маҳалла ‒ таълим
муассасаси ‒ ташкилот ‒ жамият” принципи бўйича тизимли ташкил этилишига
эришиш керак.

Хулоса қилиб айтганда, жамият ҳуқуқий маданиятининг шаклланиши

тизимли жараён

бўлиб, муаммонинг ижтимоий

-

сиёсий омиллари нафақат

фуқароларнинг ҳуқуққа муносабати

,

балки ижро ва ҳуқуқ

-

тартибот соҳалари

легитимлиги билан узвий боғлиқдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет портали. Юридик

луғат.

https://huquqiyportal.uz/dictionary/index?alphabet=%D2%B2&page=7&per-

page=10.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

қонунчилик

маълумотлари

базаси.

Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик

луғат

. https://lex.uz/dictionary?word=

%D2%B2%D0%A3%D2%9A%D0%A3%D2%9A.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

10 (2021) / ISSN 2181-1415

342

3.

Маматов

Х

.

Ҳуқуқий

маданият

ва

Ўзбекистонда

фуқаролик

жамиятини

шакллантириш

муаммолари

.

Т: “YURIST

-

MEDIA MARKAZI” нашрияти, 2009, 70

-

бет.

4.

Петров

А.В. Правовая культура и ее структурные компоненты: проблемы

генезиса. Вестник Нижнегородоского университета им. Н.И. Лобачовского, 2017 №3.
Стр.16

8.

5.

Таджиханов

У. Саидов

А. Ҳуқуқий маданият назарияси. 1

-

том, Т.:

“Ўзбекистон республикаси ИИВ академияси” 1998, 31

-

бет.

6.

Ҳуқуқий

онг ва ҳуқуқий маданият: жамоатчилик фикр қандай?

https://huquqiyportal.uz/news/2021/03/15/huquqiy-ong-va-huquqiy-madaniyat-
jamoatchilik-qanday-fikrda/1126.

7.

Ўзбекистон республикаси президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва

ҳуқуқий

маданиятни

юксалтириш

тизимини

тубдан

такомиллаштириш

тўғрисида”ги ПФ–5618 фармони. 09

.01.2019.

8.

Ўзбекистон республикаси президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва

ҳуқуқий

маданиятни

юксалтириш

тизимини

тубдан

такомиллаштириш

тўғрисида”ги ПФ–5618 фармони. 09.01.2019.

9.

Ўзбекистон республикаси конституцияси Т.: “Ўзбекитон” 2018, 48

-

модда

.

10.

Расулов

Ҳ.М. Шарқ ва ғарб: сиёсий ва ҳуқуқий маданият компонентлари

уйғунлиги. Ўтмишга назар 3

-

сон

2020. 428-

бет.

11.

Мирзиёев

Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Т.1. Т.: “Ўзбекистон”, 2017, 161

-

бет.

12.

Хужаназаров

А.З., Алламуратов

Ш.А. Система здравоохранения в Узбекистане:

проблемы и реформы //

Бюллетень науки и практики. –

2021.

Т. 7. –

№.

2.

13.

Mamanovich R.K. Components of political culture in political processes //

Academicia: an international multidisciplinary research journal.

2021.

Т

. 11.

№.

2.

С. 953

-959.

14.

Расулов

Х.М. Фуқаролик жамияти: бошқарувда номарказлаштиришнинг

истиқболлари //

Журнал правовых исследований. –

2020.

Т. 5. –

№ 2.

15.

Хужаназаров А. З., Алламуратов Ш. А. Тиббиётга назар: муаммо ва ечимлар

//

Взгляд в прошлое. –

2019.

№. 24.

16.

Hakim R. Political and Legal Culture-the Factors of Stability of the Political and

Legal System //

Бюллетень

науки

и

практики

.

2021.

Т

. 7.

№. 3. –

С

. 281-286.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Миллий ҳуқуқий интернет портали. Юридик луғат.https://huquqiyportal.uz/dictionary/index?alphabet=%D2%B2&page=7&per-page=10

Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари базаси. Конституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат. https://lex.uz/dictionary?word=%D2%B2%D0%A3%D2%9A%D0%A3%D2%9A

Маматов Х. Ҳуқуқий маданият ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш муаммолари. Т: “YURIST-MEDIA MARKAZI” нашрияти, 2009, 70-бет.

Петров А.В. Правовая культура и ее структурные компоненты: проблемы генезиса. Вестник Нижнегородоского университета им. Н.И. Лобачовского, 2017 №3. Стр.168

Таджиханов У. Саидов А. Ҳуқуқий маданият назарияси. 1-том, Т.: “Ўзбекистон республикаси ИИВ академияси” 1998, 31-бет.

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият: жамоатчилик фикр қандай? https://huquqiyportal.uz/news/2021/03/15/huquqiy-ong-va-huquqiy-madaniyat-jamoatchilik-qanday-fikrda/1126

Ўзбекистон республикаси президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618 фармони. 09.01.2019.

Ўзбекистон республикаси президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618 фармони. 09.01.2019.

Ўзбекистон республикаси конституцияси Т.: “Ўзбекитон” 2018, 48-модда

Расулов Ҳ.М. Шарқ ва ғарб: сиёсий ва ҳуқуқий маданият компонентлари уйғунлиги. Ўтмишга назар 3-сон 2020. 428-бет.

Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. Т.1. Т.: “Ўзбекистон”, 2017, 161-бет.

Хужаназаров А. З., Алламуратов Ш. А. Система здравоохранения в Узбекистане: проблемы и реформы //Бюллетень науки и практики. – 2021. – Т. 7. – №. 2.

Mamanovich R. K. Components of political culture in political processes //Academicia: an international multidisciplinary research journal. – 2021. – Т. 11. – №. 2. – С. 953-959.

Расулов Х.М. Фуқаролик жамияти: бошқарувда номарказлаштиришнинг истиқболлари //Журнал правовых исследований. – 2020. – Т. 5. – №. 2.

Хужаназаров А. З., Алламуратов Ш. А. Тиббиётга назар: муаммо ва ечимлар //Взгляд в прошлое. – 2019. – №. 24.

Hakim R. Political and Legal Culture-the Factors of Stability of the Political and Legal System //Бюллетень науки и практики. – 2021. – Т. 7. – №. 3. – С. 281-286.