Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Ethnic composition and employment of the population of the
cities of the Kashkadarya oasis (XVIII
–
early XX centuries)
J. BERDIYEV
1
Karshi State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2021
Received in revised form
15 September 2021
Accepted 20 October 2021
Available online
15 November 2021
Cities have played an important role in the development of
Uzbek civilization at various times. Recent archaeological
research has shown that the roots of urban culture in the regions
of our country date back to the second millennium BC. The Late
Middle Ages and the early 18th
–
early 20th centuries play an
important role in the development of urban culture in
Uzbekistan. Today, one of the urgent tasks of history is to develop
new scientific views on the history of urban culture, to show the
importance of cities as socio-political, economic, scientific and
cultural centers, to identify the influence of modern urban
culture.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Kashkadarya,
Kovchin,
Keroit,
Kangirot,
Mangit,
Mangit,
Saray,
Kovchin,
Katagan,
Kutchi,
Kipchak,
Khitay,
Kirk,
Yakkabogdarya.
Қашқадарё
воҳаси шаҳарлари аҳолисининг этник таркиби
ва машғулотлари (XVIII –
XX
аср бошлари)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Қашқадарё
,
қовчин
,
керойит,
қўнғирот
,
манғит,
манғит,
сарой,
қовчин
,
Ўзбекистон цивилизацияси ривожида турли даврларда
шаҳарлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Ўлкамиз
ҳудудларида шаҳарсозлик маданияти илдизлари милоддан
аввалги II минг йилликларга бориб тақалишини сўнгги
археологик тадқиқотлар асослаб берди. Ўзбекистоннинг
шаҳарсозлик маданияти ривожида сўнгги ўрта асрлар,
ундан кейинги XVIII
-
XX аср бошларидаги даври муҳим ўрин
1
PhD. Karshi State University independent researcher. Karshi, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
287
қатағон
,
қутчи
,
қипчоқ
,
хитой,
қирқ
,
Яккабоғдарё.
тутади. Бугунги кунда бу давр шаҳарсозлик маданияти
тарихига янгича илмий қарашларни ишлаб чиқиш,
шаҳарларнинг ижтимоий
-
сиёсий, иқтисодий ҳамда илм
-
фан
ва маданият марказлари сифатидаги аҳамиятини кўрсатиш,
бугунги давр шаҳарсозлик маданияти ривожига таъсирини
очиб бериш тарих фани олдида турган долзарб
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Этнический состав и занятость населения городов
Кашкадарьинского оазиса (XVIII –
начало XX вв.)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Кашкадарья,
Ковчин,
Кероит,
Кангирот,
Мангит,
Мангит,
Сарай,
Ковчин,
Катаган,
Кутчи,
Кипчак,
Китайцы,
Кирк,
Яккабогдарья.
Города в разное время играли важную роль в развитии
узбекской
цивилизации.
Недавние
археологические
исследования показали, что корни городской культуры в
регионах нашей страны восходят ко второму тысячелетию
до нашей эры. Позднее средневековье и начало 18 –
начало
20 веков играют важную роль в развитии городской
культуры в Узбекистане. Сегодня одна из актуальных задач
истории –
выработать новые научные взгляды на историю
городской культуры, показать значение городов как
социально
-
политических,
экономических,
научных
и
культурных центров, выявить влияние современной
городской культуры.
XIX
аср
бошларига
еелиб
,
сиёсий
воқеалар
ҳамда
ижтимоий
-
иқтисодий
вазиятдан
келиб
чиқиб
,
Қашқадарё
воҳасида
урбанизация
жараёнлари
илгариги
даврларга
нисбатан
такомиллашиб
,
аҳолининг
жойлашуви
ва
этник
таркиби
ўзгариб
борди
.
Савдо
-
сотиқ
,
миграция
жараёнлари
,
аҳолининг
ўзаро
муносабат
-
лари
,
этномаданий
алоқалар
натижасида
катта
ва
кичик
шаҳарлар
ривож
топиб
,
аҳолининг
этник
таркиби
ҳам
турли
-
туман
бўлиб
борди
.
XVIII
–
XX
аср бошларида Қашқадарё воҳасининг этник таркиби турли уруғ ва
қабила вакилларидан таркиб топганлигини кўрсатади. Бу даврда Қарши шаҳри ва
унинг атрофларида манғит, сарой, қовчин, қатағон, қутчи, қипчоқ, хитой, қирқ ва
бошқа уруғлар, Шаҳрисабз ва унинг атрофларида кенагас, сарой, қутчи, турк,
қатағон, қалмоқ, қанғли, чуют, қиёт, қўнғирот, можор, манғит, митан, мўғул, найман,
саёт уруғлари, Ғузор ва унинг атрофларида қовчин, керойит, қўнғирот, манғит ва
бошқа уруғлар яшаган [1].
Шаҳрисабз беклигида Х
I
Х аср ўрталарида татарлардан
45 нафар киши,
чиғатойлардан
75 нафар киши истиқомат қилган. Чиғатойларнинг келиб чиқиши
чиғатой мўғулларига бориб тақалиб, қанғлилар эса Қашқадарёнинг юқори оқими
бўйлаб жойлашган [2].
Қашқадарё воҳасида яшовчи ўзбек қабилаларига аймоқлар
ва саидлар
ҳам
киради. Аймоқлар жами 3.625 кишидан иборат бўлиб, шундан 3.170 нафари Қарши
воҳасида, 455 нафари Яккабоғдарёнинг юқори оқимида истиқомат қилган.
Саидларнинг 95 нафари эса Қашқадарёнинг юқори оқими бўйлаб жойлашган.
Бундан ташқари, келиб чиқиши номаълум бўлган чимбой (175 нафари Макрид
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
288
кентида), қорахавал
(125 киши), қулёз
(125 киши, ҳар иккаласи ҳам Яккабоғ
беклигининг тоғли Бўзариқ кентида истиқомат қилишган) каби қавмлар ҳам
яшаганлиги маълумотларда қайд қилинади [3].
Тожиклар Шаҳрисабзга нисбатан Китоб шаҳрида кўпчиликни ташкил қилган.
Чиғатой тожикларидан
Қашқадарё воҳасида: Қашқадарёнинг юқори оқими бўйлаб
6.125 киши; Шаҳрисабз воҳасида 250 киши; Қарши воҳасида 7.280 киши истиқомат
қилган [4].
Воҳанинг
шаҳар ва қишлоқларида истиқомат қилувчи
араблар
уч тилда: араб,
тожик ва ўзбек тилларида сўзлашган. Сўзлашув тилига кўра улар “араб
-
тожик”,
“араб
-
ўзбек” номлари билан аталса
-
да, келиб чиқиши жиҳатидан ҳар учаласи ҳам
бир этник гуруҳ –
арабларга бориб тақалади.
Ўрганилаётган даврда Марказий Бухоро –
Қарши воҳасининг бир қатор
қишлоқ ва кентларида 2000 нафарга яқин араблар тарқоқ ҳолда яшаганлар.
Қашқадарёнинг қуйи оқими –
Жейнов, Қамаши, Майманоқ ариқлари бўйларида
3.680 нафар, Пўлатида 1.500 нафар араб истиқомат қилган. Арабларни рўйхатга
олиш давомида Қашқадарёнинг қуйи оқимида уларнинг қорабайир, мушкаки,
ҳошим, хўжаки каби уруғлари мавжудлиги аниқланган [5].
Қарши шаҳри ва унинг атрофидаги Арабхона, Кўчкак, Каҳлак, Пўлати, Жейнов
қишлоқлари ва Косонда ҳам араблар яшаган Қарши шаҳрида эронийлар (50
-60
хонадон), уйғурлар (287 нафар киши) ва яҳудийлар ҳам яшашган. Уйғурларнинг
шаҳарга қачон кириб келганлиги номаълум. Помуқ, Чандир қишлоқлари ҳамда
Муборак атрофларида туркманлар истиқомат қилишган.
XX
асрнинг бошларида
шаҳарда руслар (2.773 нафар киши) ва Россиядан кўчиб келган украинлар,
яҳудийлар, немислар, татарлар, арманлар ҳамда шаҳар атрофида лўлилар ҳаёт
кечирган [6].
Бундан ташқари, Китобда 30 та, Шаҳрисабзда 100 та яҳудий хонадони ҳам
мавжуд бўлиб, улар алоҳида мавзеларни ташкил қилган ва савдо
-
сотиқ билан
шуғулланишган. Бухоро яҳудийлари ўзбек ёки ғарбий яҳудий тилида эмас, балки
қанақадир ўзлари тушунадиган бир тилда сўзлашиб, уларнинг фақат руҳоний
-
ларигина ғарбий яҳудий тилини тушунган. Ғузорда бир неча ўн яҳудий оилалари
истиқомат қилиб, улар алоҳида мавзени, бозорда эса алоҳида қаторни ташкил
қилганлар. Бухоро амирлигида яшовчи яҳудийлар Осиёнинг бошқа шаҳарлари
аҳолисига нисбатан амирлик халқи уларга хушмуомала эканлигини эътироф
этганлар[7]. Шу билан бирга, бу ерда фақат судхўрлик билан шуғулланувчи ҳиндлар
ҳам истиқомат қилган. Улар карвонсаройларда яшаганлиги сабабли умумий сони,
аниқланмаган. Улар ташқи кўринишидан ўрта бўй, қора кўз, қора соқолли кишилар
бўлиб, манбаларда шафқатсиз, баджаҳл
ва жанжалкаш инсонлар сифатида
таърифланган. Воҳада афғонлар
ҳам мавжуд бўлиб, улар жуда камчиликни ташкил
этган [8].
Қашқадарё воҳасининг йирик урбанизация марказларидан бири Қарши
шаҳри эди. Бу даврда шаҳар Қарши беклигининг маркази бўлиб, Бухоро шаҳридан
жануби
-
шарқда, Қашқадарё дарёси қуйи оқимининг чап қирғоғида жойлашган.
Деворлар билан ўраб олинган ушбу шаҳар нафақат савдо
-
иқтисодий марказ, балки
сиёсий ва маданий марказ сифатида ҳам амирликда Бухоро ва Самарқанддан
кейинги ўринда турган. Тахт ворисининг қароргоҳи ҳам Қарши шаҳрида
жойлашган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
289
XVIII
асрнинг ўрталаридан бошлаб, шаҳар Ўрда (арк), қўрғон ва қалъадан
иборат бўлиб, кейинги даврларда кенгайиб борган. Шаҳар марказидаги майдонда 4
та мадраса, ҳаммом, масжид, тахт вориси, қўшин ва бек жойлашган қароргоҳ бўлиб,
унинг атрофи минорали ҳамда учта дарвозаси (Кунчиқар, Касби, Самарқанд) бўлган
девор билан ўраб олинган. Шаҳар девори зовурлар билан иҳоталанган бўлиб, ушбу
девор ташқарисида бекликнинг нуфузли кишиларидан иборат аҳолининг уй
-
хонадонлари жойлашган.
XIX
асрнинг бошларида Қаршининг эски шаҳар қисмида 20 дан ортиқ
гузарлар мавжуд бўлган. Уларнинг номланиши маълум турга ихтисослашган касб
-
ҳунар, маҳаллий халқ ва элат ҳамда жой номлари билан боғлиқ бўлган. Мисол учун,
Темирчи, Новвойгузар, Ҳолвагар, Кулолчилик, Чармгар, Чилангарон, Қамаши,
Эронгузар, Арабхона, Бекларбеги, Каттатут, Эгарчи, Жўгигузар кабилар шулар
жумласидандир.
Қаршининг бош майдони бўлган Регистонда бозор ва савдо расталари,
мадраса, жомеъ масжиди ҳамда карвонсарой жойлашган. Мазкур ҳудудда бозорлар,
ҳаммомлар, юзлаб савдо ёйилмалари, ёпиқ карвонсаройлар, ҳунармандчилик
дўконлари, новвойхоналар жойлашган. Регистоннинг атрофи дала ҳовлилар,
узумзорлар, полиз ва боғлар билан ўралган [9].
Қарши шаҳри муҳим савдо карвони йўллари кесишган жойда жойлашган
бўлиб, Термиз, Балх, Марв, Урганч, Бухоро, Самарқанд, Ғузор, Шаҳрисабз каби йирик
иқтисодий
-
маданий марказлардан келувчи йўлларни боғлаган ҳамда воситачилик
қилган. Ҳиндистон, Эрон, Афғонистондан Бухорога келадиган савдо карвонлари
Қарши орқали ўтган. Қарши воҳадаги ташқи савдода муҳим ҳисобланиб, ҳар
ҳафтада бир марта бўладиган бозор кунлари 6 мингтадан 15 мингтагача туя, от,
эшак, қўй, эчки, қорамол каби чорва моллари бозорларга киритилган. Қарши
бозорларида эроний ва туркман гиламлари, рус металл идишлари, француз
совунлари, туркман отлари, ҳинд бўёқлари, афғон матолари, айниқса, харидоргир
бўлган [10]. Айниқса, шаҳар атрофи даштдаги кўчманчи туркманлар учун энг қулай
савдо ҳудуди эди.
XVIII
–XIX асрларда Шаҳрисабз шаҳри ҳам ҳимоя деворлари билан ўраб
олинган бўлиб, бу деворларда 6 та (Кунчиқар, Қарши, Чармгар, Чақар, Тепарлик,
Китоб) дарвоза бўлган. Шаҳар марказида қўрғон бўлиб, бу ерда Шаҳрисабз беги
(ҳокими) ҳамда унинг яқинлари истиқомат қилишган. Шаҳрисабз бегининг
қўрғони маҳаллий халқ орасида “Шаҳрисабз Афросиёби” деган ном олган эди[11].
Марказдаги ушбу бек қўрғони олдида шаҳар майдони ҳисобланган Регистон
жойлашган. Шунингдек, шаҳар марказида Чорсу бозори жойлашган бўлиб, шаҳар
дарвозларидаги йўллар бозорга олиб борган.
Биз тадқиқ этаётган даврда Шаҳрисабз 52 та гузарга бўлинган. Маълумот
-
ларга кўра, ҳар бир гузарнинг ўз масжиди бўлиб, гузарларда 20
-
30 тадан 100 тагача
хонадон бўлган. Асосий аҳолиси ўзбеклар бўлган шаҳарда бу даврда 4 мингга яқин
хонадон яшаганлиги тахмин қилинади. XX асрнинг бошларига еелиб, Шаҳрисабз
шаҳрида 50 минг нафардан зиёд аҳоли яшаганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Бу даврда Шаҳрисабз йирик савдо
-
иқтисодий марказ бўлганлиги туфайли бу
ерда йирик ва майда савдогарлар ва карвонсаройлар
кўп бўлган. Манбаларнинг
гувоҳлик беришича, савдогарларнинг шаҳар бозорларида ўз ёймалари ва дўконлари
мавжуд бўлиб, улар маълум бир маҳсулот тури билан савдо қилишга ихтисос
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
290
лашган. Йирик савдогарлар бошқа шаҳарлар билан савдо
-
сотиқ фаолиятини
юритганлар. Шаҳрисабзда XIX асрнинг ўрталарида 7 та карвонсарой фаолият
юритган бўлса, уларнинг сони XX асрнинг бошларига келиб 28 та эди.
Бухоро амирлигининг барча ҳудудларида ишлаб чиқарилган ҳунарманд
-
чилик маҳсулотларини Шаҳрисабз бозорларида учратиш мумкин эди. Тадқиқот
-
ларга кўра, Шаҳрисабзнинг Чорсу бозорида маҳаллий маҳсулотлардан ташқари
Қўқон хонлиги шаҳарлари орқали келган Россия ва Хитой савдогарларининг
маҳсулотларини, Термиз –
Ғузор орқали келган Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон
маҳсулотларини, ҳунармандчилик буюмларини учратиш мумкин эди[12].
Шаҳрисабзда бошқа шаҳарлар билан савдо қилувчи йирик савдогарлар
фаолият юритган бўлиб, улар, асосан, Чорсу бозори яқинидаги марказий гузарларда
яшаганлар. Шаҳарда кўплаб ҳунармандлар –
каштадўзлар, дўппидўзлар, совун
-
гарлар, пичоқчилар, телпакдўзлар, темирчилар, кулоллар, сандиқчилар фаолият
юритганлар.
Китоб беги қўрғони олдида Регистон майдони, майдон ёнида эса шаҳарнинг
асосий бозори жойлашган. Бозорнинг атрофларида манбаларга кўра, кўплаб
гузарлар мавжуд бўлиб, тахминий маълумотларга кўра, XIX аср ўрталарида Китоб
шаҳрининг аҳолиси 18 мингдан зиёд эди. Гузарларда яшайдиган аҳолининг асосий
қисми ўзбеклар бўлиб, гузарларнинг номланиши бошқа шаҳарларда бўлгани каби
аҳолининг жойлашуви билан боғлиқ эди. Китоб шаҳрида,
айниқса, кулолчилик, ип
ва ипакдан газлама тўқиш (бўз, олача, ипак), зардўзлик, каштадўзлик каби
ҳунармандчилик турлари кенг ривож топган эди.
XIX асрнинг ўрталарида Китоб шаҳрида 6 та карвонсарой, 2 та ҳаммом, 4 та
мадраса, 3 та бозор, 4 та масжид фаолият юритганлиги, шаҳарнинг ҳар бир гузарида
масжид ва мактаблар ишлаб турганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор[13].
Қашқадарё воҳасининг сиёсий
-
маъмурий, савдо
-
иқтисодий ва ҳарбий
-
стратегик марказларидан бири Ғузор шаҳри эди. Ўзбекистоннинг жанубини,
хусусан, Амударё кечувлари бўйида жойлашган Термиз ва ундан кейин Эрон,
Афғонистон, Ҳиндистон билан боғлайдиган, шимоли
-
шарқий йўналишда Фарғона
водийси, Тошкент воҳаси, Жиззах ва Самарқанд орқали Шарқий Туркистон, Қошғар,
Еттисувдан келувчи йўллар йўналишлари Ғузор
орқали ўтганлиги боис унча йирик
бўлмаса
-
да, сўнгги ўрта асрларда ҳам Ғузор шаҳрининг мавқеи анча баланд эди.
Ушбу ҳолатни Ўрта Осиёга ташриф буюрган кўпгина рус сайёҳлари, зобитлари,
экспедициялар иштирокчилари ҳам эътироф этадилар.
Манбалар асосида маълумот берган тадқиқотчиларнинг фикрича, Ғузорда
Бухоро амирлигининг тахт ворислари бек қилиб тайинланган. Йирик давлат бўлган
амирликнинг Жанубий ҳудудларидан тўпланадиган турли солиқлар Ғузорда бир
ерда йиғилиб, шундай сўнг амир хазинасига жўнатилган. Ғузор шаҳри ва
беклигининг ерлари бек учун “мулки хурри холис” сифатида берилган бўлиб, XIX
асрнинг 50
-60-
йилларида ушбу ҳолатни Абдумалик (Катта) Тўра мисолида ҳам
кузатишимиз мумкин
[14].
Бухоро, Термиз, Балх, Самарқанд, Шаҳрисабз, Қаршидан келувчи кўпгина
савдо йўллари Ғузор ҳудудидан ўтган бўлиб, Ғузор бозорида маҳаллий
ҳунармандларнинг маҳсулотлари ҳамда чорва молларидан ташқари Хитой, Россия,
Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистондан келтирилган турли
-
туман маҳсулотларни
учратиш мумкин эди. Ғузорнинг қизил тузи, ширин ва катта
-
катта донали майизи
Қарши, Шаҳрисабз, Сурхон воҳаси шаҳарлари, Бухоро, Зарафшон воҳасида машҳур
эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
291
Қашқадарё воҳасидаги беклик марказларидан бири Яккабоғ шаҳри эди.
Жануб томондан тоғлар билан туташган, шимоли
-
шарқ томондан Шаҳрисабз
воҳасига туташган бу шаҳар Яккабоғ (Қизилсув) дарёси юқори оқимининг ҳар
иккала қирғоғидаги текисликда жойлашган. Шаҳарнинг асосий қисми ҳамда бек
қароргоҳи бўлган эски қўрғон текисликдан анча баланд тепаликда жойлашган.
Яккабоғдарёнинг ўнг тарафида бозор, бозор
майдони олдида истеҳкомга киришни
қўриқловчи иккита чиройли минора бўлган. Истеҳком пахса девор билан ўралган
бўлиб, яхши сақланган. Қўрғон ўртасида бек қароргоҳи жойлашган бўлиб, унинг
атрофи 2
-
3 қатор деворлар билан ўралган. Қўрғо
[15].
Яккабоғдаги бек қўрғонидан бутун Шаҳрисабз воҳаси ва Яккабоғ шаҳарчаси
кафтдек кўриниб турган. Қўрғон қаршисидаги майдонда шаҳар мадрасаси
жойлашган. Шаҳарнинг атрофи ям
-
яшил боғлар, манзарали тоғлар, дарёлар,
арчазорлар, чинорлар, буғдойзорлар ва қишлоқлар билан ўралган.
Д.Логофетнинг
берган маълумотларига кўра, шаҳарча аҳолиси 5000 кишидан иборат бўлган
[16].
Қалъа деворларидаги буржлар, бек қўрғони ва Ёдгор девонбеги мадрасаси,
гузар масжидлари, мадраса қаршисидаги майдон ва унинг атрофидаги савдо
расталари шаҳарга ажойиб кўрк бағишлаб турган. Яккабоғ қалъаси ичида Мучин,
Татар, Дегрез, Шаршар, Жийда, Араб ва Мадраса гузарлари бўлганлиги ҳақида ҳам
маълумотлар бор
[17].
Хулоса қилиб айтганда, воҳа шаҳарларида ўзбек ва бошқа элатларга мансуб
аҳоли истиқомат қилиб, зироатчилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо
-
сотиқ
билан шуғулланиб келган, аҳолининг кўпчилигини (85 фоизини) ўзбеклар ташкил
этган, қишлоқ туманларида яшовчи аҳоли уруғ ва қабилалар бўйича жойлашган,
аҳолининг шаҳар гузарларида жойлашуви, этник
таркиби ҳамда ижтимоий мавқеи
уларнинг ҳунармандчилик ва савдо фаолияти билан боғлиқ бўлган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 10
-
жилд. –
Тошкент: Ўзбекистон
миллий энциклопедияси. Давлат илмий нашриёти, 2005. –
622
б.
2.
Материалы по районированию Средней Азии. Территории и население
Бухары и Хорезма. Кн.I. Ч.1. Бухара. –
Т., 1926. –
С. 220 –
222
3.
Материалы по районированию Средней Азии. Территории и население
Бухары и Хорезма. Кн.I. Ч.1. Бухара. –
Т., 1926. –
С. 225 –
226
4.
Материалы по районированию Средней Азии. Территории и население
Бухары и Хорезма. Кн.I. Ч.1. Бухара. –
Т., 1926. –231 с.
5.
Материалы по районированию Средней Азии. Территории и население
Бухары и Хорезма. Кн.I. Ч.1. Бухара. –
Т., 1926. –
С. 248 –
249 .
6.
Бўриев О. Қарши воҳасидаги этник жараёнлар // Қарши шаҳрининг жаҳон
тарихида тутган ўрни: Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейига бағишланган
халқаро илмий анжуман материаллари. –
Тошкент. –
Қарши: Фан, 2006. –
Б. 186.
7.
Мейендорф Е.К. Путешествие из Оренбурга в Бухару// –
С. 95
-96.
8.
Кун А. Очерки Шахрисабзского бекства // ЗИРГО по отделению этнографии.
–
СПб., 1880. Т. –
18 с.
9.
Холиқулов А. XIX –XX аср бошларида Қашқадарё воҳасида урбанизация
жараёнлари // ҚарДУ хабарлари. Махсус сон (ижтимоий фанлар). 2020. –
Б. 185
-187.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
292
10.
Мавлонов У.М. Торговые и культурные связи Кашкадарьинского оазиса в
XVII-
XIX вв.: Автореф. дисс. канд. ист. наук.
–
Ташкент. ТашГУ, 1994. –17 с.
11.
Қадимги Кеш
-
Шаҳрисабз тарихидан лавҳалар. Муаллифлар жамоаси.
Масъул муҳаррир А.С. Сагдуллаев. –
Тошкент: Шарқ. 1998. –
173 б.
12.
Хамидова М.С. Қашқадарё воҳаси ҳунармандчилиги тарихи (XIX –
XX аср
бошлари). –
Тошкент: А.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси
нашриёти, 2009, –
Б. 83
-87.
13.
Манковская Л.Ю. Неизвестные памятники XVI
-
XIX вв. Кашкадарьинской
области // Строительство и архитектура Узбекистана –
Ташкент, 1981. –
№11. –
С.
41- 47.
14.
Одилов А.А. Бухоро амирлигида миллий озодлик ҳаракатлари тарихи:
Тарих фан. номз. дисс. автореф. –
Тошкент.: ЎзМУ. 2003. –
23 б.
15.
Зияева Д. Ўзбекистон шаҳарлари XIX асрнинг иккинчи ярми –
XX аср
бошларида. –
Тошкент, 2013. –
197 б.
16.
Логофет Д.Н. Бухарское ханство под русским протекторатом России. Т.I. –
СПб. 1911. –
186 с.
17.
Ғофуров Б., Шоймардонов И., Тўхлиев Ж. Яккабоғ тумани. –
Тошкент: Шарқ.
1997.
–
Б. 115.
