Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Professional skills
–
a product of research, creative work
Yulduz ATADZHANOVA
1
Khorezm regional center for retraining and advanced training of national education workers
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2021
Received in revised form
15 September 2021
Accepted 20 October 2021
Available online
15 November 2021
The article describes the pedagogical skills, its features,
components, requirements, which are important for all science
teachers. Ways to improve the methodological, mental and
subjective skills of the teacher in the organization of the
educational process are analyzed. Recommendations for the
formation and development of professional skills of young
educators are considered. Opinions are given on the work of the
pedagogue, the mastery of the experience of qualified teachers,
the study of methodological aspects of science, the development
of speech. It is described that the organization of lessons using
information technology and multimedia, the study of the
psychology of youth, the observation of students
’
in-class and
out-of-class activities, the need for a creative approach to
lessons, the pursuit of innovative ideas and innovations in
science.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
pedagogical skills,
innovative ideas and
innovations,
creativity,
intellectual ability,
critical and analytical
thinking,
high pedagogical culture.
Касбий маҳорат –
изланиш, ижодий меҳнат маҳсули
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Педагогик маҳорат,
инновацион ғоя ва
янгиликлар,
креатив ёндашув
,
интеллектуал қобилият
,
танқидий ва таҳлилий
фикрлаш,
юксак педагогик
маданият.
Мақолада барча фан ўқитувчилари учун муҳим жиҳат
саналган педагогик маҳорат, унинг хусусиятлари, таркибий
қисмлари, талаблари баён қилинган. Педагогнинг ўқув
жараёнини методик, руҳий ва субъектив жиҳатдан ўта
моҳирлик, усталик билан ташкил этиш ҳамда бошқариш
малакасини ошириш йўллари таҳлил қилинган. Ёш
педагогларнинг касбий маҳоратини шакллантириш ва
ривожлантириш учун тавсиялар қўриб чиқилган. Педагог
-
нинг ўз устида ишлаши, малакали педагоглар тажриба
-
ларини ўзлаштириши, фаннинг методик жиҳатларини
1
Teacher, Khorezm regional center for retraining and advanced training of national education workers. Urgench,
Uzbekistan. E-mail: yulduzmoi@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
392
ўрганиши, нутқини ривожлантириб бориши бўйича
фикрлар келтирилади. Ахборот технологиялари ва мульти
-
медиа воситаларидан фойдаланган ҳолда дарс машғулот
-
ларини ташкил қилиши, ёш даврлар психологиясини
ўрганиши, ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқари
фаолиятларини кузатиб бориши, дарсга ижодий ёндашишга
ҳаракат қилиши, илм
-
фанда инновацион ғоя ва янгилик
-
ларга интилиши лозимлиги тавсифланади.
Профессиональные навыки –
продукт исследования,
творческой работы
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
педагогическое
мастерство
,
инновационные идеи и
инновации
,
творческий подход;
интеллектуальная
способность
,
критическое и
аналитическое мышление
,
высокая педагогическая
культура.
В статье описывается педагогический навык, его
особенности, составляющие, требования, которые важны для
всех учителей естественных наук. Анализируются методы
совершенствования методических, интеллектуальных и
субъективных
навыков учителя при организации учебного
процесса. Рассмотрены рекомендации по формированию и
развитию профессиональных навыков молодых педагогов.
Даются отзывы о работе педагога, усвоении опыта
квалифицированными педагогами, изучении методических
аспектов науки, развитии речи. Описано, что учитель должен
организовывать уроки с использованием информационных
технологий и мультимедиа, изучать психологию молодежи,
контролировать классную и внеклассную деятельность
учеников, стараться подойти к уроку творчески, стремиться к
новаторским идеям и инновациям в науке.
Педагогик маҳорат барча фан ўқитувчилари учун фаолиятининг энг муҳим
жиҳати саналади. Педагогик маҳорат тушунчасига турли адабиётларта турлича
изоҳлар келтирилади. Баъзи адабиётларда,
асосан, педагог шахсига қаратилса,
баъзиларида унинг педагогик фаолиятига нисбатан қаратилган таърифларни
кўришимиз мумкин.
Педагогик маҳорат –
педагогнинг педагогик жараённи ташкилий, методик,
руҳий ва субъектив жиҳатдан ўта моҳирлик, усталик билан ташкил этиши ҳамда
бошқариш қобилияти ва малакасига эгалигидир.
Педагогик маҳорат ўқитувчи шахсидан табиий имкониятлар, таълимий
-
тарбиявий иқтидор, ўз вазифасига масъулият билан қараш, ўқувчини диққат билан
кузатиш ва унинг шахсидаги ўзгаришларни ўз вақтида сезиш ва бундан келиб
чиқиб,
ўқувчи шахсига ёндашишни талаб қилади. Аслида, касбий маҳорат шахснинг
бирор касбга оид ишларни моҳирлик билан бажаришида намоён бўлади.
Педагогик маҳорат ўзининг бир қанча таркибий қисмларига эга. Аммо бу
қисмлар йиллар давомида
кўпайиб ёки мазмунан ўзгариб боради. Педагогик
маҳоратни ўқитувчи, мураббий педагоглик касби учун лозим бўлган талабларни
бажарган ҳолда унинг вазифаларини тўлақонли бажаришида кўришимиз мумкин.
Педагогик маҳоратни шартли равишда 2 қисмга бўлиб таҳлил қилиш мумкин:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
393
Биринчиси,
бу педагог маҳоратининг шахсга боғлиқ томонлари билан боғлиқ
.
Шахснинг юксак аҳлоқий фазилатга эришиши, ички ва ташқи ахлоқининг намуна
бўлишига оид жиҳатларни кўришимиз мумкин. Инсонийлик, болаларни севиш,
адолатлилик, одиллик каби туйғулар эгаси бўлиши лозим бўлади. Шахс сифатида
етук намуна бўлиши унинг касбий маҳоратига таъсир қилади.
Педагог дарсда ва дарсдан ташқари вақтларда ҳам, ҳатто оилада ҳам,
маҳаллада ҳам юксак ҳурматга эга бўлиши лозим. Педагоглик, аслида,
баъзан касб
эмас, қобилият сифатида ҳам намоён бўлади. Бунда шахс ўзининг ички хусусият
-
лари орқали ўзи англамаган ҳолда педагогик маҳорат эгасига айланади. Яъни у
атрофдагилар учун илм
-
маърифат улашади ва бунда юқори натижаларга эришади.
Педагог шахсига хос хусусиятлар унинг маданиятига ҳам боғлиқ. Педагог
шахси эстетик жиҳатдан ҳам маълум кўникма эгаси бўлиши лозим бўлади.
Педагогнинг касбий маҳорати, шунингдек, касб билан ҳам боғлиқ. Ўқитувчи учун
касбий талаблар жуда юқори бўлиб, аввало, етук мутахассис назарий ва амалий
билимга эга шахс сифатида намоён бўлади. Нутқий етукликка эришади,
яъни
нутққа оид кўплаб талабларни бажаради ва уларга риоя этади.
Иккинчиси, энг муҳим талаблардан бири –
унинг педагогик, яъни таълим
бериш билан боғлиқ методик маҳоратидир. Баъзида мукаммал амалий
-
назарий
билимга эга бўлган педагог ушбу билимлари етказиб бера олмаслиги мумкин. Яъни
бундай дарс жараёни таҳсил олувчилар учун ижобий эътироф этилмайди.
Амалий ва назарий билими унча юқори бўлмасдан, уни етказиб бериш
қобилияти, методикаси юқори педагог, аслида, илм олувчилар учун қадрлироқдир.
Билимларини етказа олмаган педагогни биз баргсиз, шохсиз дарахтга
ўхшатишимиз мумкин бўлади. Яъни унинг билими керак пайтда ўзига ҳам фойда
бермаслиги мумкин.
Педагогик маҳорат
,
аслида
,
нималарда намоён бўлади?
Бу ўқитувчининг
нафақат давлат талаблари асосида дарс ўтишида, балки дарснинг натижаси ва
самарадорлигида кўриниши керак. Бу педагогнинг маҳорати, унга ажратилган дарс
машғулотини санъат даражасига олиб чиқиши кабиларда кўринади.
Педагогнинг
дарс жараёнидаги маҳорати, аввало, ўша дарснинг пировард
натижасини олдиндан кўра олишида, деб ҳисоблаймиз. Негаки агар педагог дарсга
нимадир қилиб,
вақтни ўтказаман, деб кирса, унда у ҳеч қандай мақсадга
эришмайди. Ўқитувчи маҳорати шундаки, у дарсда худди театр саҳнасида рол ижро
қилаётган актёр каби бўлиши лозим. У ўзига юклатилган вазифани ўқувчилар
ишончини оқлаган ҳолда бажариши лозим. Бунда энг муҳим жиҳат унинг ўзига
бўлган ишончи ҳисобланади. Агар педагогда ҳар қандай аудиторияни забт эта олиш
ишончи шаклланса, у маълум натижага эриша олган педагог саналади.
Педагогик маҳорат ўқитувчи ва ўқувчи, таълим жараёни билан боғлиқ бўлган
барча ходимлар ўртасидаги алоқа муҳити билан ҳам белгиланади. Педагог, асосан,
жамиятнинг зиёли қатлами вакили сифатида жамиятнинг барча аъзолари билан
мулоқотга киришади. Бу ота
-
она, маҳалла ва касбдошлар жамоаси бўлиши мумкин.
Ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда ота
-
она тушунадиган тилда улар билан мулоқотга
киришиши лозим бўлади.
Педагогларнинг, айниқса, ёш педагогларнинг асосий тажрибамизда
кузатилган учта камчилигини санаб ўтамиз.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
394
Биринчи камчилик
–
педагоглик фаолиятини бошлаганида жамоадаги
тажрибали маҳоратли устозларнинг дарсларини,
иш фаолиятини кам кузатишади
ва ўзларининг назарий билимларига асоссиз ишонишади. Бу, албатта, нотўғри,
чунки педагогнинг фаолияти фақат назарий билимга боғлиқ эмас. Тажрибаси
юқори устозларнинг иш тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг сабоқларини олиш
ёш педагогларнинг фаолиятида самарали тажриба бўлади.
Иккинчи камчилик
–
дарс жараёнида кўпроқ назарий билимларни беришга
ҳаракат қилишади ва ўқувчиларнинг ёш ва ўзлаштира олиш иқтидорларини
инобатга олишмайди. Аслида, дарсда мавзу оптималлаштирилиши лозим,
шундагина биз битта
-
иккита чуқур билимли ўқувчи ва йигирмата билими паст
ўқувчиларни жамиятга чиқармаймиз, балки йигирма иккита яхши ўқувчини
яратган бўламиз.
Учинчи камчилик
сифатида ёш педагогларда биз ўқувчи ва ўқитувчи
ўртасидаги масофани тўғри сақлай олмаслигида кўришимиз мумкин. Бу ҳам,
аслида, педагогик маҳоратнинг бир белгиси саналади, буни битта мисол тариқасида
изоҳлаб ўтамиз.
Республикамизнинг бир неча вилоятларида ток шохлари қишдан олдин ерга
кўмилади. Бу жараёнда шохларни дехқон ерга аста
-
секинлик билан ётқизади ва
баъзида шохларнинг айримлари синиши мумкин. Педагог ва ўқувчи ўртасидаги
муносабат ҳам, аслида, шундай жараён. Дехқон ток шохларини синдирмаслик учун
унинг қачон синиш нуқтасини сеза олади ва ерга ётқизишни секинлаштиради ва
эътибор билан авайлаб,
ерга кўмади.
Педагог ҳам ўқувчи билан кечадиган низоли вазиятда қаерда ўқувчи ва
ўқитувчи ўртасидаги муносабатнинг дарз кетишини олдиндан сезиши ва
вақтида
унинг олдини олиши ва юмшатиши лозим. Бу ҳолатни
,
аслида
,
педагог
фаолиятининг энг нозик томонларидан бири, дейишимиз мумкин.
Бугунги ривожланиш нуқтаси баланд марраларни олган бир даврда нафақат
педагог касбининг маҳорат талаблари, балки барча касблар учун профессионализм
муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Ривожланган мамлакатларда педагог
маҳорати иқтисодий ўсишга катта ҳисса қўшиши мумкинлигини кўришимиз
мумкин. Яъни педагог ўз фаолиятини маҳорат билан бажарса, албатта, бу жараён
мамлакатнинг таълим тизимини ривожлантиради. Дунё тажрибасидан кўришимиз
мумкинки, таълими ривожланган мамлакатлар тараққиётнинг барча соҳаларида
олдинги марраларда бормоқда. Афсуски, Республикамизда таълим
-
тарбия
бераётган педагогларнинг барчасини маҳоратли педагог, дея олмаймиз. Бунга
турли сабабларни келтиришимиз мумкин.
Жумладан, дарс бераётган ўқитувчиларнинг кўпчилиги ўз касбини севмайди.
Афсуски,
бу соҳага адашиб ёки ўзи истамаган ҳолда кириб дарс бераётган
педагогларимиз ҳам кам эмас.
Педагогларнинг маҳоратини шакллантириш ва ривожлантириш учун
қуйидаги тавсияларни келтириб ўтамиз. Педагог:
–
энг аввало, тинимсиз ўз устида ишлаши;
–
малакали педагоглар тажрибаларини ўзлаштириши;
–
фаннинг методик жиҳатларини ўрганиши;
–
нутқини ривожлантириб бориши;
–
ахборот технологияларини ўзлаштириши ва фаолиятида қўллаб бориши;
–
ёш даврлар психологиясини ўрганиши;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
395
–
ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқари фаолиятларини кузатиб бориши;
–
дарсга ижодий ёндашишга ҳаракат қилиши;
–
илм
-
фанда инновацион ғоя ва янгиликларга интилиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга қисқача тўхталиб ўтсак:
Энг аввало, тинимсиз ўз устида ишлаши:
мутахассислиги ва унга турдош ва
алоқадор фанларнинг назарий
-
амалий жиҳатларини ўрганиб бориши, шахс
сифатида ўзини ривожлантира бориши лозим.
Малакали педагоглар тажрибаларини ўзлаштириши:
уларнинг дарсларини
кузатиши, ютуқларидан унумли фойдаланиши, малакали устозларни дарс
таҳлилларига таклиф қилиши ва айтилган камчиликларни бартараф қилиб бориши
лозим бўлади.
Фаннинг методик жиҳатларини ўрганиши:
бу энг муҳим жараёнга айланди,
дейишимиз мумкин. Чунки дарс мақсадига эришиш учун, албатта, турли метод ва
воситалардан, педагогик техникалардан, жиҳозлардан фойдаланиши лозим. Шу
сабабдан, таълимнинг илғор ва самарали ўқитиш методларини ўзлаштириб,
фаолиятида улардан самарали фойдаланиши лозим.
Нутқини ривожлантириб бориши:
педагог учун нутқ қурол вазифасини
бажаради. Албатта, педагог нутқи бир қанча талабларга жавоб бериши лозим, бу
ёзма ва оғзаки нутқига ҳам боғлиқдир. Оғзаки нутқи равон бўлиши ва нутқ одобига,
тил меъёрларига амал қилиши лозим. Педагог нутқ орқали ҳам ўқувчиларни
бошқариши мумкин. Ўқитувчи саводли ва ифодали сўзлай олиши, ўз фикр
-
мулоҳазасини ва билимини тушунарли тилда таъсирчан баён қилиши, ҳис
-
туйғусини жиловлай олиши, ўзининг шахсий хусусиятларига хос мимик ва
пантомимик қобилиятларга эга бўлиши, аниқ имо
-
ишора, маъноли қараш,
рағбатлантирувчи ёки истеҳзоли табассум, сўзнинг чексиз қудрати орқали
ўқувчилар онгига ва тафаккурига таъсир ўтказиши, ҳозиржавоблик, психологик
билимларга эга бўлиши муҳимдир.
Ахборот технологияларини ўзлаштириш ва фаолиятида қўллаб бориши:
технологиялар ривожланган даврда, албатта, унинг ютуқларидан барча соҳада
самарали фойдаланилади. Ахборот технологиялари ва мультимедиа воситаларидан
фойдаланган ҳолда дарс машғулотларини ташкил қилиш
орқали дарсларни жонли
ўтказиш мумкин бўлади. Мультимедиа компьютернинг имкониятлар мажмуи
бўлиб, ахборотни турли кўринишларда –
матн, жадвал, графика, овоз, анимация
(ҳаракатланувчи расм), видеотасвир, мусиқа ёрдамида йиғиш, сақлаш ва узатиш
вазифаларини бажаради. Таълим жараёнида мультимедиа воситаларини қўллаш
педагогик ва психологик нуқтаи назардан жуда катта аҳамиятга эга.
Ёш даврлар психологиясини ўрганиши:
педагог, асосан, вояга етмаганлар ва
ёшлар билан ишлайди ва бу даврда ёшларнинг ўзига хос ёш даврлари билан боғлиқ
бўлган психологик ривожланиш қонун
-
қоидалари ва ўзига хос томонларини ҳам
англаб олишлари лозим бўлади.
Ўқувчиларни
дарсда ва дарсдан ташқари фаолиятларини кузатиб бориши:
бунда ўқитувчи ўз таълим
-
тарбиясининг натижаларини кузатиб боради ва
камчиликлари устида ишлайди. Ўқувчиларни дарсдан ташқари кузатиш орқали
улардаги баъзи ўзгаришларни, уларнинг ўзаро муносабатларини, юз бериши
мумкин бўлган баъзи бир низоларни олдиндан кўриб боради ва шулардан келиб
чиқиб, улар билан тарбиявий ишларни олиб боради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
396
Дарсга ижодий ёндашишга ҳаракат қилиши:
аслида, ҳар бир дарс санъат
даражасида ташкил қилиниши лозим. Рассом ҳар бир асарига алоҳида меҳр ва
этибор қаратгани каби педагог ҳам ҳар бир дарсига алоҳида ёндашиши лозим ва
ўшанда ўқитувчи дарсдан дарсга ўсиб боради.
Педагог, аслида, ижодкор бўлиши лозим, изланишдан тўхтамаслиги, иш
фаолиятида ўз мутахассислигининг назарий
-
амалий жиҳатларини ҳамиша бойитиб
бориши лозим. Ўқитувчининг ижоди ҳамма вақт маълум тажрибага асосланади.
Ўқитувчи илғор метод ва усулларни эгаллайди ҳамда ўз ишида қўллаш йўлларини
излаб, педагогик, психологик ва таълим методикасининг ютуқларига мурожаат
қилади. Чунки ижодий ишлайдиган ўқитувчи ўзгалар тажрибасини таҳлилсиз
тўғридан
-
тўғри қабул қилмай, ўз тажрибасига таққослаб кўради. Шундан
кейингина унинг янги томонларини қабул қилади. Демак, ижодкорлик
ўқитувчининг узоқ ишлаши, юксак педагогик маданиятининг маҳсулидир.
Илм
-
фанда инновацион ғоя ва янгиликларга интилиши:
барчамизга
маълумки, илм
-
фан қотиб қолган жараён эмас, шундай экан, ундаги янгиликларни
доимий ўзлаштириб бориш талаб этилади.
Инсоннинг шаклланиши, чин маънода, бахтли ҳаёт кечиришида билим олиш,
илмга интилиш, фан ютуқларидан баҳраманд бўлиш муҳим аҳамият касб этади.
Зотан, илм
-
фан ютуқлари, инновацион технологиялар одамларнинг фаровон
турмуш кечиришига хизмат қилиши билан ҳам эътиборлидир. Қаерда илм
-
фан
ривож топса, ўша ерда тараққиёт бор.
Хулоса қилиб айтганда, таълим жараёни инсонда мустақил ҳамда ижодий
фикрлашни тарбиялаш билан бир қаторда, инсоннинг ўзини намоён этишига, янги
-
янги билимларни ўзлаштиришига, инновацион маданиятнинг шаклланишига
хизмат қиладиган тизим бўлиши лозим. Ўқитувчи –
бу, аввало, дарс бошқарувчиси.
Ўқувчининг дарсда бирор
-
бир янгилик олиши
ва шу янгилик орқали нимадир қила
олиши унинг маҳорати, билими ва савиясига боғлиқ
.
Ҳар
бир дарс ўқувчи ҳаётида
унутилмас воқеа, фикрида янги кашфиёт бўлиб қолмоғи учун ўқитувчи ўқувчини
пассив тингловчидан фаол иштирокчи даражасига олиб чиқиши зарур. Бунда
ўқитувчидан юксак интеллектуал қобилият, ўқувчиларнинг қизиқишларини тўғри
аниқлаб, мақсад сари йўналтира олиш талаб қилинади.
Президентимиз Ш.
Мирзиёев айтганларидек: “Бугун биз яшаётган жамиятга
янги фикр, янги ғоя, энг муҳими, ислоҳотларни амалга оширишга қодир бўлган янги
авлод кадрлари керак. Албатта, халқимизнинг мардона меҳнати, ўқитувчи ва
мураббийларнинг жонбозлиги туфайли таълим соҳасини тубдан модернизация
қилиш бўйича кўп иш қилдик. Лекин ҳаммамиз яхши тушунамизки, булар –
катта
мақсад йўлида ташланган дастлабки қадамлар, холос”.
Таълим олувчиларнинг илм
-
фан, техникага
доир замонавий билимларга эга
бўлиши, замонавий ахборот технологиялари ҳақида билиши ва, айниқса,
мультимедиа
-
электрон версиялари асосида, аудио
-
видео, анимация ҳолатларини
қўллаган ҳолда дарс ўтиш, илғор педагогик тажрибаларни ўзлаштириш, фаолиятга
нисбатан креатив ёндашувни ривожлантиришдан иборат. Бугунги давр
педагоглардан юксак даражада касбий маҳорат, танқидий ва таҳлилий фикрлаш
қобилияти, тўғри қарорлар қабул қилиш кўникмасига эга бўлишни талаб этади.
Чунки таълим сифати ривожланса, ҳар бир соҳада ўзгариш, ривожланиш
кузатилади. Мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч бу –
илм
-
фан,
таълим ва тарбия эканлиги исбот талаб қилмас ҳақиқатдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
397
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи
ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 30.09.2020
.
http://uza.uz/posts/3452.
2.
Ишмуҳамедов
Р.Ж. ва бош.қ Инновацион технологиялар ёрдамида таълим
самарадорлигини ошириш йўллари (2
-
китоб).
–
Т.: ТДПУ. 2009.
3.
Сайидаҳмедов
Н.С., Индиаминов
Н.Н. Педагогик маҳорат ва педагогик
технология. –
Т.: Фан ва технология. 2014.
4.
https://t.me/edurtm_uz.
5.
https://t.me/uzedu.
