Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of the legal framework for administrative control over
certain categories of persons discharged from penal
enforcement institutions
Hamrobek AKHMEDOV
1
Academy of Mia of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2021
Received in revised form
15 September 2021
Accepted 20 October 2021
Available online
15 November 2021
The article analyzes the normative legal acts regulating the
administrative supervision of certain categories of persons
released from penal institutions. The developed proposals and
recommendations in the current legislation of the Republic of
Uzbekistan are presented. Measures to eliminate possible legal
conflicts and costs of judicial proceedings to avoid legal
prosecution are also indicated.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
control,
administrative control over
certain categories of persons
discharged from penal
institutions,
legal basis,
responsibility.
Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган айрим
тоифадаги шахслар устидан ўрнатиладиган маъмурий
назоратнинг ҳуқуқий асослари таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
назорат,
жазони ижро этиш
муассасаларидан
бўшатилган айрим
тоифадаги шахслар
устидан ўрнатиладиган
маъмурий назорат,
ҳуқуқий асос,
жавобгарлик.
Мақолада жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатил
-
ган айрим тоифадаги шахслар устидан ўрнатиладиган
маъмурий назоратни тартибга солувчи норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар таҳлил қилинган. Амалдаги қонунчилигимизда
мавжуд коллизия ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш орқали
уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.
1
Independent Researcher, Academy of Mia of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
530
Анализ нормативно
-
правовой базы административного
надзора за отдельными категориями лиц, освобожденных
из учреждений исполнения наказаний
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
контроль,
административный
надзор за отдельными
категориями лиц,
освобожденных из
учреждений исполнения
наказаний,
правовая основа,
ответственность.
В статье анализируются нормативно
-
правовые акты,
регулирующие административный надзор за отдельными
категориями
лиц,
освобожденных
из
учреждений
исполнения наказаний. Представлены разработанные
предложения
и
рекомендации
в
действующем
законодательстве Республики Узбекистан. Также указаны
меры по устранению возможных юридических коллизий и
издержек судебного производства, позволяющие избежать
правового преследования.
Ҳар қандай фаолиятнинг ҳуқуқий кафолатлари бўлмасдан туриб, амалий
натижалари ҳақида сўз юритиб бўлмайди. Маъмурий назорат остидаги шахслар
билан олиб бориладиган профилактик ишларнинг ҳуқуқий таъминланганлик
даражаси унинг қонуний асосларида мавжуд бўлган камчилик, зиддият ва ҳуқуқий
бўшлиқларнинг бартараф этилиш ҳолатига бевосита боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида
назорат остидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кафолатлаш
ҳамда ваколатли органлар фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Шу ўринда айтиш керакки, ҳар қандай фаолиятнинг ҳуқуқий тартибга
солинганлиги
биринчидан
, уни ташкил этиш тартибини мустаҳкамласа,
иккинчидан
, ваколатли субъектлар фаолиятининг асосий вазифаларини белгилаб,
масъулиятини оширади.
Маъмурий назорат институтини, хусусан ички ишлар органларининг назорат
остидаги шахслар билан олиб борадиган профилактик фаолиятини ҳуқуқий
тартибга солишга қаратилган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни юридик кучи
бўйича
а)
қонун ҳужжатлари
ва б)
қонуности ҳужжатлар
га ажратиб, мазмунига кўра
эса, а)
маъмурий назоратни ўрнатиш ва амалга ошириш асослари, шартлари ва
тартибини, назорат остидаги шахслар ва бу борадаги ваколатли органларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи
; б)
назорат остидаги шахсларнинг хулқ
-
атворини, муайян ҳаракатларни амалга оширишда ўрнатилган тақиқлар ва уларни
бузганлик учун жавобгарликни кўзда тутувчи
нормаларга ажратиб таҳлил қилиш
мақсадга мувофиқ.
Мазкур қонун ҳужжатлари таҳлиллари биринчи гуруҳга кирувчи ҳуқуқий
асослар, асосан Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ўзида жамлаган
-
лигини, иккинчи гуруҳ ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти
фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва ИИВнинг ички
идоравий норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларини қамраб олганини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси
(МЖтК)
маъмурий назорат остидаги шахслар билан олиб бориладиган
профилактик ишларнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлиб, у жамоат тартибини
муҳофаза қилиш, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлаш, маъмурий
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб
чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни таъмин
-
лашни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўяди (2
-
модда).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
531
Маъмурий назорат остидаги шахслар томонидан уларга нисбатан ўрнатилган
маъмурий чекловлар ва бошқа мажбуриятлар бажарилишининг ҳуқуқий кафолати
Ўзбекистон Республикаси МЖтК ҳисобланади. Жумладан, МЖтКнинг 206
-
модда
-
сида
устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахсларнинг бундай назорат
қоидаларини бузиши −
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади
. Мазкур норма умумий
асосларда жавобгарликни назарда тутадиган бўлса, МЖтКнинг 205
-
моддасида
(Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш) махсус
шароитларда маъмурий назорат қоидаларини қўллаш назарда тутилган. Унга кўра,
фавқулодда ҳолат эълон қилинган жойларда
маъмурий назорат қоидаларини
бузиш
−
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача
миқдорда жарима солишга ёки ўттиз суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга
сабаб бўлади
.
Ҳуқуқни қўллаш амалиёти натижалари таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги
йилларда МЖтКнинг 206
-
моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир
этиш кўрсаткичлари ошган. Жумладан, 2016 йилда –
1642 та, 2017 йилда –
1808
та,
2018 йилда –
3414 та, 2019 йилда –
3972 та, 2020 йилда –
5116 та мазкур турдаги
ҳуқуқбузарлик факти аниқланган.
Таҳлиллардан маълумки, ҳуқуқбузарлик содир этиш кўрсаткичи ошиб кетган.
Бунинг асосий сабаби эса, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилган жазо чораларининг таъсири паст
эканлиги ҳамда жарима билан бир қаторда бошқа муқобил жазо чораларининг
белгиланмаганлиги. Хусусан, МЖтКнинг 205
-
моддасида жарима билан бир қаторда
маъмурий қамоқ (30
суткагача) ҳам назарда тутилган, 206
-
моддасида эса,
фақатгина жарима билан чекланилган (ҳеч бўлмаганда, МЖтКнинг 205
-
моддасида
белгиланган маъмурий қамоқ муддатининг ярми ҳам назарда тутилмаган).
Шу боис фикримизча, МЖтКнинг 206
-
моддасида кўрсатилган санкцияни
қуйидаги таҳрирда баён этиш лозим деб ҳисоблаймиз:
“базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн
беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади”
.
Амалиёт ходимлари ўртасида ўтказилган социологик сўровларда, уларга
“МЖтКнинг 206
-
моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун
жарима билан бир қаторда 15
суткагача бўлган муддатда маъмурий қамоқ
жазосини назарда тутиш
фикрига қандай қарайсиз?”
деган савол билан мурожаат
қилинганда, уларнинг 64,3
фоизи ушбу таклифни маъқуллашган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
ҳам маъмурий назорат остидаги
шахслар томонидан такроран жиноят содир этилишини олдини олишда муҳим
аҳамият касб этади. Унда жиноят учун жазонинг белгиланганлиги шахсларни
бундай жиноий қилмишларни содир этишдан тўғридан
-
тўғри сақлаб туради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226
-
моддаси (Маъмурий назорат қоида
-
ларини бузиш) маъмурий назорат остидаги шахслар томонидан уларга нисбатан
ўрнатилган маъмурий чекловлар ва бошқа мажбуриятларнинг тўлиқ бажарили
-
шини кафолатлашни назарда тутади. Бироқ бугунги кунда унинг айрим норма
-
ларини қўллаш жараёнида муаммолар мавжуд.
Жумладан, ЖКнинг 226
-
моддаси 2
-
қисми “б” бандида жазони ижро этиш
муассасаларидан озод қилиш чоғида маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг ўз
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
532
яшаш жойига белгиланган муддатда узрли сабабларсиз етиб келмаганлиги
жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган ҳолда, мазкур сабабларни
“узрли”
деб
баҳолаш меъзонлари
ва рўйхати бирор жойда қайд этилмаган (шу жумладан,
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги “Жазони ижро этиш муассаса
-
ларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат
тўғрисида”ги ЎРҚ–
532-
сон қонунида ҳам мазкур масала ҳал этилмаган). Бу эса,
жиноят қонуни нормасини тўғри қўллаш ҳамда қилмишни тўғри квалификация
қилиш имконини бермайди.
Таҳлил қилинаётган масалада рус олимлари С.В.
Расторопов ва Д.М.
Апкаев
-
нинг қарашлари диққатга сазовор. Уларнинг фикрича маъмурий назоратни
амалга
оширишни тартибга солувчи қонунчиликда жазони ижро этиш муассасаларидан
озод қилиш чоғида маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг ўз яшаш жойига
белгиланган муддатда етиб келмаганлигини узрли деб баҳолаш асосларини
(рўйхатини) аниқ белгилаш лозим. Шу билан бирга, қуйидагиларни мазкур асослар
сифатида эътироф этиш мумкинлигини илгари суради:
–
мураккаб об
-
ҳаво ёки табиий офатлар (шу жумладан, фавқулодда вазият
-
лар) шароити;
–
назорат остидаги шахснинг касаллиги, даволаш муассасасида бўлганлиги
ёки яқин қариндошининг оғир касаллиги ва вафоти;
–
транспорт воситалари ҳаракатининг тўхтовсизлиги;
–
давлат органлари (мансабдор шахслар) томонидан муайян асослар билан
ушлаб турилганлиги.
А.О.
Астахова томонидан олиб борилган илмий тадқиқотларда эса, юқорида
келтирилган сабаблар шахс билан бевосита боғлиқ бўлмаган
объектив сабаблар
,
шахс билан бевосита боғлиқ
субъектив сабаблар
каби икки гуруҳга ажратиб
кўрсатилади.
Фикримизча, миллий қонунчилигимизда ҳам юқорида таҳлил этилган
жиҳатларни инобатга олиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2019
йил 2
апрел
-
даги “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар
устидан маъмурий назорат тўғрисида”ги ЎРҚ–
532-
сон қонунининг 18
-
моддасида
аниқ белгилаб қўйиш лозим.
Бунинг учун қонуннинг 18
-
моддасини қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм
билан тўлдириш ҳамда иккинчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи қисмларини учинчи,
тўртинчи, бешинчи, олтинчи қисмлар деб ҳисоблаш таклиф этилади:
“Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиш чоғида маъмурий назорат
ўрнатилган шахснинг қуйидаги сабаблар билан ўз яшаш жойига белгиланган
муддатда етиб келмаганлиги узрли деб баҳоланади ва шахсга нисбатан қидирув
эълон қилиш ҳамда жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди:
мураккаб об
-
ҳаво ёки табиий офатлар (шу жумладан, фавқулодда вазиятлар)
шароити;
назорат остидаги шахснинг касаллиги, даволаш муассасасида бўлганлиги ёки
яқин қариндошининг оғир касаллиги ва вафоти;
транспорт воситалари ҳаракатининг тўхтовсизлиги (ёки чекланганлиги);
давлат органлари (мансабдор шахслар) томонидан муайян асослар билан
ушлаб турилганлиги. Ваколатли субъектлар бошқа ҳолатларни ҳам узрли сабаб деб
баҳолаши мумкин”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
533
Шунингдек бугунги кун амалиёт натижалари таҳлилининг кўрсатишича,
маъмурий назорат қоидаларини бузганлик учун қўлланиладиган жиноят
-
ҳуқуқий
таъсир чоралари етарли даражада эмас. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
226-
моддаси 1
-
қисми
(Устидан маъмурий назорат ўрнатилган шахснинг маъмурий
назорат қоидаларини бузиши, мазкур шахсга шундай қилмиш учун маъмурий жазо
қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –
...)
да назарда тутилган
ҳуқуқбузарлик факти юзасидан қўзғатилган ишлар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор
-
ҳисоб
маълумотлар
марказининг
маълумотларига
кўра,
2019–2020
йилларда
республикада ЖКнинг 226
-
моддаси 2
-
қисми билан қўзғатилган жиноят ишлари
сони 2019 йилда –
141
та, 2020 йилда –
154
тани ташкил этган бўлса
-
да, мазкур
модданинг 1
-
қисми билан бирорта жиноят иши қўзғатилмаган. Бу эса, мазкур
норманинг амалда ишламаслигидан яққол далолат беради. Бу
эса, ўз ўзидан
маъмурий назорат остидаги шахслар томонидан ўрнатилган маъмурий чекловлар
ва бошқа мажбуриятларни бузилишига сабаб бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, бугунги кун амалиётида ЖКнинг 226
-
моддаси 1
-
қисми билан
баҳоланиши лозим бўлган ҳолатлар маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида такрор
малакаланиш ҳолатлари мавжуд. Шу боис фикримизча, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 226
-
моддаси 1
-
қисмини чиқариш мақсадга мувофиқдир. Амалиёт ходим
-
лари ўртасидан ўтказилган анкета сўровларида ҳам уларнинг 67,5
фоизи мазкур
норманинг амалда ишламаслигини ҳамда уни ЖКдан чиқариш лозимлигини илгари
суришган.
Хулоса қилиб айтганда, маъмурий назорат остидаги шахслар билан олиб
борадиган профилактик фаолиятни тартибга солувчи мавжуд қонунчиликдаги
коллизия ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, уни маъмурий назорат остидаги
шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи илғор нормалар билан
тўлдириш, мазкур фаолият самарадорлигини оширишга ва уни янада такомил
-
лаштиришга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
1
Саитқулов Қ.А.
Ички ишлар органлари профилактика хизматларининг
фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш: Ўқув-
амалий қўлланма / проф. И. Исмаиловнинг таҳрири остида. – Т., 2015. – Б. 6.
2.
1
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси (1994 й.) // URL: https://lex.uz/docs/97664 (мурожаат вақти:
26.08.2021).
3.
1
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош
бошқармасининг 2016−2020 йилларга доир фаолият натижалари асосида
берилмоқда.
4.
1
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (1994 й.) // URL:
https://www.lex.uz/acts/111453 (мурожаат вақти: 26.08.2021).
5.
1
Зиёдуллаев М.З.
Ички ишлар органларининг таянч пунктларини
бошқаришни такомиллаштириш: Монография. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2018. – Б. 109.
6.
1
Расторопов С. В., Апкаев Д.М.
Объективная сторона уклонения от
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
534
административного надзора (ст. 314.1 УК РФ) // Известия высших учебных
заведений. Поволжский регион. Общественные науки. – 2015. – № 2 (34). –
С. 25.
7.
1
Астахова А.О.
Уголовно-правовая характеристика уклонения от
административного
надзора
или
неоднократного
несоблюдения
установленных судом в соответствии с Федеральным Законом ограничения
или ограничений (ст. 3141 УК РФ): Дисс. канд. юрид. наук. − Омск, 2017. −
С. 103−104.
8.
1
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб
маълумотлар марказининг 2019−2020 йилларга доир фаолият натижалари
бўйича берган маълумотлари асосида берилмоқда.
