Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The influence of the level of conflict of adolescents on their
psychological level
Umida IBAIDULLAYEVA
1
, Rustam ABDURASULOV
2
National University Jizzakh Branch
Jizzakh Institute of Pedagogy
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2021
Received in revised form
15 September 2021
Accepted 20 October 2021
Available online
15 November 2021
This article examines the influence of the level of conflict in
the interaction of adolescents on the character traits of
adolescents, as well as the results of the study of the
manifestation of behavioral characteristics in the process of
conflict.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
conflict,
conflict situation,
teenager,
interaction,
behavior.
Низолашув
даражасини
ўсмирларнинг
характер
хусусиятларига таъсири
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Низо,
низоли вазият,
ўсмир,
ўзаро муносабат,
хулқ
-
атвор.
Мазкур мақолада ўсмирларнинг ўзаро муносабатлар
жараёнида низолашув даражасининг ўсмирларнинг харак
-
тер хусусиятларига кўрсатадиган таъсири, низолашув
жараёнида хулқ
-
атвор хусусиятларининг намоён бўлиши
бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари баён қилинган.
1
Teacher National University Jizzakh Branch. Jizzakh, Uzbekistan.
2
Acting professor Faculty of Pedagogy of Preschool Education Department of Psychology, Jizzakh Institute of
Pedagogy. Jizzakh, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
500
Влияние уровня конфликтности подростков на их
психологический уровень
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
конфликт,
конфликтная ситуация,
подросток,
взаимодействие,
поведение.
В
данной
статье
исследуются
влияние
уровня
конфликтности во взаимодействии подростков. Их влияние
на психологический характер подростков, а также
результаты
исследования
проявления
различных
поведенческих характеров в процессе конфликта.
Адабиётларда низолашув даражаси борасида кенг кўламда тушунчалар
мавжуд бўлиб, муноcабатнинг кескинлик даражасига кўра низони дифференцияли
ва яхлит қисмларга ажратиб кўрсатилади.
Низонинг ўзи уч даврдан иборат бўлиб, низо олди (объектив муаммоли
вазиятни юзага келиши, объектив
муаммоли вазиятни англаш, низолашмасдан
муаммони ҳал қилишга ҳаракат ва низо олди вазият), низо (можаро, жанжални
кўпайиши, мувозанатлашган қарши ҳаракат) ва низодан кейинг ҳолат (муносабат
-
нинг қисман яхшиланиши, муносабатнинг тўлиқ яхшиланиши) каби ҳолатларда
намоён бўлади.
Психология доктори Даниел Дона ўзининг “Ўзаро муносабатни яхшилашнинг
тўрт қадам методи”да низони авж олишни учта даражасини кўрсатиб ўтади:
1-
даража: тўқнашув ((майда кўнгилсизлик) ўзаро муносабатга хавф туғдир
-
майдиган);
2-
даража: жанжал (тўқнашувнинг жанжалга айланиши –
тортишувни
келтириб чиқарувчи сабаблар доирасини кенгайиши, бир
-
бири билан ўзаро ҳаракат
қилиш истаги ва рақибини яхши ниятига ишончни пасайиши).
3-
даража: оғир ҳолат (жанжалнинг оғир ҳолатга келиши –
муносабатни ўзи
ҳақидаги қарор бўлиб, унда иштирокчиларнинг ҳиссий беқарорлиги шу даражага
етдики, жисмоний куч ишлатиш хавфи ҳам туғилади).
Ҳар қандай ҳолатда ҳам шахслараро низони юзага келиши учун келиш
-
мовчилик мавжуд бўлиши лозим. Нуқтаи назарнинг, турли ҳолатлар бўйича
одамларнинг баҳолашидаги фикрларнинг мос келмаслиги натижасида келишмов
-
чилик намоён бўлиши ва бу низоли вазиятга олиб келади. Агар у иштирокчи
-
ларнинг бирига хавф туғдирадиган бўлса, албатта низоли вазият юзага келади [1].
Ота
-
она ва фарзанд ўртасидаги низоларда катталарни позицияси (тутган
ўрни) катта аҳамиятга эга. Ўсмир ҳар доим ҳам ўзини катталардек тута олмайди.
Унинг шахси шаклланиш босқичида бўлгани сабабли, унинг ташқи таъсирларга
нисбатан реакцияси катталарникидек бўлмайди. Уларда “ижтимоий тормоз” ҳисси
яхши ривожланмаган бўлади. Ўсмирларнинг “Мен
-
концепция”си катталардаги каби
жамиятнинг турли таъқиқи (табу) билан юкланмаганлиги боис, улар турли
вазиятларда ўзларининг ҳиссиётларини назорат қилишга кучлари етмайди
[2].
Юқорида келтирилган мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда биз тадқи
-
қотимиз жараёнида низолашув даражасини ота
-
она ва фарзандлар ўртасидаги
муносабатига таъсирини ўрганишга ҳаракат қилдик. Тадқиқот мақсадидан келиб
чиққан ҳолда, яъни ота
-
она ва фарзандлар муносабатида низолашув даражасини
аҳамиятини ўрганиш учун биз Т.А.
Ратанова, Н.Ф.
Шляхталар томонидан тайёр
-
ланган “Психодиагностические методи изучение личности” ўқув қўлланмасида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
501
ёритилган “Определение степени конфликта” сўровномасидан фойдаландик.
Мазкур сўровнома низолашувчанлик хусусияти шахсга қанчалик хослигини
аниқлашга хизмат қилади. Методика шахснинг низолашув даражасини белгиловчи
бир қанча ҳолатлардан иборат бўлиб, шу ҳолатларда шахснинг низога бўлган
муносабати, ўзини тутиш хусусияти ва муносабати аниқланади. Ўтказилган
тадқиқот натижалари қуйидаги 1
-
жадвалда келтирилган
[3].
1-
жадвал
Низолашув даражасини аниқлаш сўровномаси бўйича тадқиқот натижалари
Т/р
Шкала
Жиззах
Самарқанд
1.
Низолашув даражаси
20,60
20,08
Тадқиқотда олинган натижалар асосида қуйидаги фикр
-
мулоҳазаларни
келтириш мумкин. Тадқиқотда иштирок этган ўсмирларнинг низолашув даражаси
ўртасида тафовут аниқланмади (1
-
жадвалга қаранг) (Жиззах –
20,60 балл; Самарқанд –
20,08 балл).
Мазкур натижалар бўйича ҳар иккала вилоят ўсмирларида низолашишга
бироз мойиллик кузатилди, бироқ бу мойиллик иложсиз қолган ҳолатларда юзага
чиқар экан. Шу билан бирга, ўз фикрини ҳимоя қилиши зарур бўлган ҳолатларда,
қатъийлик хислатлари ҳам намоён бўлди. Улар бундай вазиятда одоб
-
ахлоқ меъёр
-
ларидан четга чиқмаган, суҳбатдошини ҳақорат қилмай, унинг шахсиятига
тегмаган ҳолда ўз фикрини баён қилишлари кузатилди, буни тадқиқот натижа
-
ларида ҳам кўришимиз мумкин [4]. Тадқиқот жараёнида фойдаланилган сўровнома
натижаларини низолашув даражасини белгилаб берувчи, биз томондан нисбатан
муҳим деб ҳисобланган ҳолатлар асосида изоҳ бериб ўтамиз.
2-
жадвал
Низолашув даражасини аниқлаш сўровномаси бўйича тадқиқот натижалари
Т/р
Низолашув даражасини белгиловчи ҳолатлар
Жиззах
Самарқанд
Н=50
Н=30
1.
Жамоат транспортида бошланиб кетган тортишувга сизнинг
муносабатингиз қандай бўлади?
2,40
1,84
2.
Мажлисларда раҳбариятни танқид қилиб чиқасизми?
3,00
3,82
3.
Дўстларингиз билан тез
-
тез тортишиб турасизми?
2,50
2,08
4.
Яқинда келиб, навбат бошига суқилиб кираётган кишига
муносабатингиз қандай бўлади?
1,90
2,32
5.
Уйда дастурхонга тузи паст таом тортилганда, реакциянгиз
қандай бўлади?
2,36
2,48
6.
Кўчада ёки транспортда оёғингизни босиб олишса, реакциянгиз
қандай бўлади?
2,80
2,48
7.
Яқинларингиздан бири сизга ёқмайдиган нарса ҳарид қилганда
реакциянгиз қандай бўлади?
2,90
3,28
8.
Лотореяда омадингиз чопмаса, бунга қандай муносабатда
бўласиз?
2,65
2,08
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
502
Низолашув даражасини тадқиқ қилиш жараёнида сўровноманинг “Уйда
дастурхонга тузи паст таом тортилганда, реакциянгиз қандай бўлади?” деган
ҳолатига Жиззах ва Самарқанд мактаб ўқувчиларининг билдирган муносабат
-
ларида тафовут аниқланмади (Жиззах
–
2,66 балл; Самарқанд
–
2,78 балл)
[5].
Ушбу тадқиқот натижаларини биз қуйидагича изоҳлашимиз мумкин. Ўсмир
-
ларнинг характерида низолашув вазиятларда тинчликни хоҳлайдиган, низолардан
осонлик билан чиқиб кетадиган, уйда ҳам тортишувли вазиятлардан ўзини олиб
қочадиган, кооперацияга ҳаракатнинг ва ўз мақсадларига интилишнинг йўқлиги,
буйсунувчан, ўз фикрини ҳимоя қила олишнинг пастлиги каби ҳусусиятлар намоён
бўлганлигини кўришимиз мумкин
[7].
1-
расм. Низолашув даражасининг тадқиқот натижалари
Сўровноманинг “Дўстларингиз билан тез
-
тез тортишиб турасизми?” ҳолати
бўйича Жиззах ва Самарқанд мактаб ўқувчиларининг берган жавобларида ҳам
катта тафовут аниқланмади (Жиззах
–
2,50; Самарқанд
–
2,08).
Ўсмирларнинг мазкур ҳолат бўйича билдирган муносабатлари асосида айтиш
мумкинки, уларда низолашишга мойиллик мавжуд, лекин иложсиз қолганда,
рақиби, суҳбатдоши ўз ҳаракатлари, муомаласи билан шунга мажбур қилган ҳолат
-
дагина низога киришишлари мумкин, баъзан эса шундай ҳолатлар юзага келган
вақтда ўз яқинларини ҳам аямай қаттиқ гапириши, улардан ўз фикрини қатъий
ҳимоя қилиши, шу билан бирга ўз яқинларини шахсини ерга урмай, уларга одоб
-
ахлоқ нормаларидан четга чиқмай муомала қила олишларини кўришимиз мумкин,
ушбу характерлари учун ҳам яқинлари уларни яхши кўришлари тадқиқот
жараёнида маълум бўлди
[8].
Тадқиқотда қўлланилган сўровноманинг “Яқинда келиб, навбат бошига
суқилиб кираётган кишига муносабатингиз қандай бўлади?” вазиятига ўсмир
-
ларнинг билдирган муносабатида ҳам катта фарқ кўринмади (Жиззах
–
1,9 балл;
Самарқанд
–
2,32 балл). Ўсмирларнинг ушбу ҳолатга билдирган муносабат
-
0
0,5
1
1,5
2
2,5
3
3,5
4
1
2
3
4
5
6
7
8
Жиззах
Самарқанд
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
503
ларининг таҳлили асосида қуйидагича фикр билдиришимиз мумкин. Улар турли
ижтимоий вазиятларда ўзларини ҳаракатларини назорат қиладилар, фақат имкони
бўлмаган вақтларда ўзларининг характерини кўрсатадилар, яъни ўз фикрларини,
позицияларини қатъий ҳимоя қиладилар, шунингдек бошқаларни иззат
-
нафсига
тегмайдилар, иложи борича ҳамкор
-
ликка интиладилар, низоларда унинг
алътернатив ечимини топишга ҳаракат қиладилар, лекин вазият тақозо этса,
низолашишга ҳам боришлари мумкин
[9].
Сўровноманинг “Жамоат транспортида бошланиб кетган тортишувга сизнинг
муносабатингиз қандай бўлади?” деган ҳолатига билдирилган муносабат орасида
унча тафовут кузатилмади (Жиззах
–
2,40 балл; Самарқанд
–
1,84 балл). Ўсмирлар
-
нинг берган жавоблари асосида айтиш мумкинки, уларнинг характерида низоли
вазият
-
ларда ўзини назорат қилиш хусусияти, жумладан, низоли вазиятга
муносабат билдирган вақтда одоб
-
ахлоқ меъёрларига амал қилиш, низода иштирок
этаётган одамларни шахсиятига тегмаслик, уларни ҳақорат қилмаслик, ўз фикр
мулоҳа
-
засини босиқлик билан баён қилиш,
бошқаларни фикрини эшита билиш
каби хусусиятлар билан характерланиши намоён бўлди. Шунинг билан бирга,
ўсмирларда ўз “Мен”и
-
га бўлган ижобий муносабат, ўзини ҳурмат қилиш ҳиссини
шаклланган
-
лигидан далолат беради. Айтиш жоизки, низоли вазиятларда салбий
муносабат юзага келган тақдирда, ўсмирлар ўз фикрларини ҳимоя қилиш учун
низолашувга боришлари ҳам эҳтимоли йўқ эмас
[10].
Тадқиқот ишида фойдаланилган сўровноманинг “Мажлисларда раҳбариятни
танқид қиласизми?” деган ҳолатга Жиззах ва Самарқанд мактаб ўқувчиларининг
билдирган муносабати натижалари орасида унча тафовут аниқланмади. (Жиззах
–
3,00 балл; Самарқанд
–
3,52 балл). Уларнинг берган жавоблари таҳлили борасида
қуйидаги фикрларни билдириш мумкин. Улар тинчликни ёқтиришади, низоли
вазиятлардан қочишга ҳаракат қилишади, низоли вазиятлардан осонлик билан
чиқиб кетишади, ҳар қандай вазиятга тез мослашадиган хусусиятлар билан
характерланадилар. Шунингдек, айтиш жоизки, улар низоли вазиятларда жуда
эҳтиёткор, вазиятларга ўз фикрларини билдиришда ўзларидаги қатъиятсизлик
хислатини намоён қилишади, ўз принципларидан тезда воз кечишлари ҳам мумкин.
Бу ҳолатни биз оиладаги психологик муҳит, ота
-
она ва фарзанд ўртасидаги
муносабат, ота
-
оналар айниқса, онанинг муносабатидаги ўта қаттиққўллик, кучли
назорат, болаларнинг ўз фикрларини эркин сўзлашларига йўл бермаслик каби
ҳолатлар билан изоҳлашимиз мумкин. Ота
-
оналарнинг фарзандларга бўлган
бундай муносабати эса болаларда қатъийлик, жасурлик, ўз фикрини ҳимоя қила
олиш, мустақиллик, фикрлаш доирасини кенглиги каби хусусиятларини
шаклланишига тўсқинлик қилиши, уларда журъатсизлик, мулоқотга кириша
олмаслик, ўз ички дунёсига ғарқ бўлиш, одамлардан ўзини олиб қочиш, қарамлик,
тобелик каби хусусиятларни юзага чиқишига сабаб бўлиши мумкин
[11].
Тадқиқотда фойдаланилган сўровноманинг “Кўчада ёки транспортда
оёғингизни босиб олишса, қандай реакция билдирасиз?” ҳолати бўйича билдирил
-
ган муносабат ўртасида бироз тафовут кузатилди (Жиззах
–
2,80 балл; Самарқанд
–
2,40 балл). Мазкур ҳолатда Жиззахлик ўсмирларнинг хатти
-
ҳаракатида ушбу
вазиятга катта ахамият бермаслиги, бунга ҳаётда бўладиган оддий ҳолат сифатида
қарашлари, уларда ҳар қндай вазиятга мослашишга мойилликни юқорилиги, ҳамма
вақт тортишувли, низоли вазиятдан қочишга ҳаракат қилиш
-
лари, уларда мустақил
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
504
фикр яхши шаклланмаганлиги, журъатсиз, ҳадиксираш, ҳар қандай вазиятлардан
ўзларини четга олиш, иродани сустлиги, бошқаларни фикрига қўшилиш каби
хислатларни кўришимиз мумкин. Самарқандлик ўсмирларда эса бундай ҳолатга
Жиззахлик ўсмирларга нисбатан бошқача муно
-
сабатни кузатишимиз мумкин,
яъни шундай вазиятда уларда қатъийлик, ҳолатга муносабат билдириш, бошқа
-
ларни хатти
-
ҳаракатини тўғрилаш учун фикрини айта олиш, лозим бўлса низога
ҳам аралашиш каби хусусиятлар намоён бўлар экан. Шу билан бирга, низолашувга
олиб келадиган ҳолатларда улар одоб
-
ахлоқ нормалари
-
дан четга чиқмаган ва
бошқаларнинг шахсиятига тегмай, ёмон, ҳақоратли сўзларни айтмасдан, ўз муноса
-
батларни билдира олишлари намоён бўлди. Биз ўтказилган тадқиқот натижалари
асосида айтишимиз мумкинки, низолашув ҳолатида ўсмир
-
ларнинг муносабати
уларнинг ҳудудий муҳити, тарбиявий жараёндаги тафовут, оилалардаги ўзаро
муносабатдаги фарқ билан боғлиқ бўлиши мумкин
[12].
Ўтказилган тадқиқот натижаларида ўсмирларнинг характер хусусият
-
ларига
таъсири фойдаланилган
сўровноманинг “Лотореяда омадингиз чопмаса, бунда
қандай муносабатда бўласиз?” деган ҳолатига ўсмирларнинг муносабатларида
ҳам корреляцион тафовут кўзга ташланмади (Жиззах
–
2,65 балл; Самарқанд
–
2,08 балл)
[13].
Ушбу ҳолатда Жиззах ва Самарқанд ўсмирларининг характерларида хафа
бўлганликларини яширмасликлари, бир кун омадлари келишларига ишонишлари
намоён бўлди, яъни уларни характерларида низога мойилликни мавжудлиги,
мақсадга эришишда қатъийлиги, баҳслашишга бўлган иштиёқ, ўзини ҳақлигини
исботлаш хислатини нисбатан юқорилиги, бироз бўлсада ўжарлиги билан
характерлаш мумкин. Буни тадқиқот натижалари ҳам исботлаб турибди. Шу билан
бирга, тадқиқотда иштирок этган ўсмирларда низолашишга мойиллик яққол акс
этган бўлсада, уларнинг характерида низолашув вазиятида ҳам рақибини ҳурмат
қилиш, унинг фикрларини эшитиш ва ўзини одоб
-
аҳлоқ доирасида тута олиш
хусусиятлари ҳам намоён бўлди. Бу эса уларнинг керакли ҳолатда ўзларини назорат
қила олишларини, меъёр чегарасидан чиқмасликларини билдиради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Анцупов
А.Я., Шипилов
А.И. Конфликтология.
–
М.:
ЮНИТИ.
1999.
2.
Бабосов
Е.М. Конфликтология.
–
Минск,
2000.
3.
Воронин Г. Конфликты в школе // Социс.
–
1994.
–
№ 3.
4.
Гришина
Н.В. Психология конфликта. –
СПб.:
Питер, 2000.
5.
Дэна
Д. Преодоление разногласий. –
СПб.:
Питер, 1994.
6.
Клестов
И.К. Конфликт и пути его разрешения. –
Куйбышев,1990.
7.
Рубин Дж, Пруйт Д., Ким Хе Сунг. Социальный конфликт: эскалация, тупик,
разрешение. –
СПб.: Прайм ЕВРОЗНАК, 2001.
8.
Ochilov A. (2012). Education and economic growth in Uzbekistan. Perspectives of
Innovations, Economics and Business, PIEB, 12(3), 21-33.
9.
Ochilov A. (2014). Is higher education a driving force of economic growth in
Uzbekistan? Perspectives of Innovations, Economics and Business, PIEB, 14(4), 160-174.
10.
Jurakulovna J. G. The Necessity and Theoretical Basis of Financial Statement
Analysis in Modern Management // Academic Journal of Digital Economics and Stability.
–
2021.
–
Т
. 7.
–
С
. 89
–
95.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
10 (2021) / ISSN 2181-1415
505
11.
Ochilov A.O. (2017). The Higher Education Dynamics and Economic Growth: The
Case of Uzbekistan. Journal of Management Value & Ethics, 7(2), 46-53.
12.
Ochilov A.O. HIGHER EDUCATION IS AN IMPORTANT FACTOR IN STIMULATING
ECONOMIC GROWTH. GWALIOR MANAGEMENT ACADEMY, 23, 133.
13.
Abitovna K.N. (2020). Economic Mechanisms Of Formation And Use Of
Intellectual Capital In The System Of Innovative Cooperation Of Education, Science And
Production. European Journal of Molecular & Clinical Medicine, 7(7), 929-937.
