Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Theoretical and practical problems of trust management of
property in Uzbekistan
Akmaljon AKRAMOV
1
Tashkent State University of law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021
This research article explores the concept of trust
management of property. Its basic principles, role and
significance in the legislation of the Republic of Uzbekistan.
Namely, regarding the area of trust management of property in
the conduct of business. The legislation in the field of economic
law and the norms of civil law concerning the trust management
of property was also analyzed.
Legislative acts and related law enforcement practices of
various countries in the field of trust management of property,
namely in the conduct of business activities, have been studied in
detail. Some provisions are proposed in relation to the practice
of improving national legislation in this area.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Trust management of
property,
Civil code,
public benefit,
executor of a will,
guardianship,
property rights,
inheritance,
civil law regulation,
ownership of the property.
Ўзбекистонда
мол
-
мулкни
ишончли
бошқаришнинг
назарий ва амалий муаммолари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
мулкни ишончли
бошқариш,
Фуқаролик Кодекси,
жамоат фаровонлиги,
васиятни бажарувчи,
васийлик,
мулк ҳуқуқи, мерос,
фуқаролик
-
ҳуқуқий
тартибга солиш,
мулкка эгалик.
Ушбу илмий ишда мулкни ишончли бошқариш тушун
-
часи, унинг асосий тамойиллари, бизнесда мулкни ишончли
бошқариш соҳасидаги қонунчиликнинг ўрни ва аҳамияти
ўрганилган. Шу билан бирга, тижорат ҳуқуқи соҳасидаги
қонунчилик ва мулкни ишончли бошқариш билан боғлиқ
фуқаролик қонунчилиги нормалари таҳлил қилинди.
Тадбиркорлик фаолиятида мулкни ишончли бошқариш
соҳасидаги айрим хорижий давлатларнинг қонунчилик
ҳужжатлари ва тегишли ҳуқуқни қўллаш амалиёти батаф
-
1
Teacher of the department International private law of Tashkent’s State University of law. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: lawyerjon191919@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
72
сил ўрганилди, ушбу соҳадаги миллий қонунчиликни янада
такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Теоретические и практические проблемы доверительного
управления имуществом в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
доверительное
управление имуществом,
Гражданский кодекс,
общественное благо,
исполнитель завещания,
опека,
имущественные права,
наследование,
гражданско
-
правовое
регулирование,
право собственности на
имущество.
В данной исследовательской статье исследуются понятие
доверительного управления имуществом. Его основные
принципы, роль и значение в законодательстве Республики
Узбекистан. А именно, касательно области доверительного
управления имуществом при ведении предпринимательской
деятельности.
Также
было
проанализировано
законодательство в области хозяйственного права и норм
гражданского права, касающиеся доверительного управления
имуществом.
Подробно изучены, законодательные акты и связанные с
ними правоприменительные практики различных стран в
области доверительного управления имуществом, а именно
при
ведении
предпринимательской
деятельности.
Предложены некоторые положения применительно по
практике
совершенствования
национального
законодательства в данной сфере.
Мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси миллий қонунчилигимизда
ҳам, мулк билан боғлиқ фуқаролик
-
ҳуқуқий муносабатларда ҳам энг янги шартнома
ҳисобланиб, ушбу шартнома билан боғлиқ дастлабки муносабатлар чет эл қонун
-
чилиги ва амалиётига бориб тақалади. Айниқса, англо
-
саксон ҳуқуқ тизмида мол
-
мулкни ишончли бошқариш билан боғлиқ дастлабки муносабатлар вужудга кела
бошлаган. Шундай экан, ушбу мамлакатларда мол
-
мулкни ишончли бошқариш
билан боғлиқ қонунчилик тизими ҳамда амалиётини ўрганиш муҳим аҳамият касб
этади.
Мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича Буюк Британия ҳамда
АҚШ қонунчилиги ва амалиёти. Олимларнинг таъкидлашича, ушбу ҳуқуқий
институтнинг вужудга келиши учун асосий сабаблардан бири кўчмас мулкдан
фойдаланишга нисбатан феодал тусдаги чекловлар, шунингдек, ўрта асрлар
Англияси учун хос бўлган ерни черков ва монастр фойдасига ўтказишни тақиқлаш
қоидалари ҳисобланган. Бундай чекловларни четлаб ўтиш учун мол
-
мулкни
ишончли бошқариш ўйлаб топилган бўлиб, бунда ер участкасининг мулкдори ва
ерда ҳосил етиштирган ва ундан фойда олаётган шахс айнан бир шахс бўлмасдан,
формал жиҳатдан мулкдор бир киши ҳисобланса
-
да, кўчмас мулкни бошқа шахс
манфаатлари учун бошқарар ва иш юритар эди. Ушбу ҳуқуқ тизими нуқтаи
назаридан гапирганда ҳам, дастлаб мол
-
мулкни ишончли бошқариш билан боғлиқ
муносабатларда судларнинг ўрни ва аҳамияти юқори бўлиб, судлар мулкни учинчи
шахс фойдасига ўтказишга нисбатан белгиланган чеклашлардан қочиш маъносида
адолат нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳам шу йўлни танлаганликларини кўриш
мумкин. Чунки
,
айниқса, ритсарлар урушда ёки давлат хизмати билан юрган
кезларда уларнинг вафот этиши ёки бедарак йуқолиши оқибатида уларнинг
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
73
мулклари ритсарларнинг оила аъзолари манфаатлари учун ҳам ишончли тарзда
бошқаришга топширилган. Чунки
,
тарихдан маълумки
,
асосий катта ер эгалари
ритсарлар ҳисобланиб, бундай йўл мулк эгаси учун ҳам
,
муассис учун ҳам фойдали
ҳисобланаган.
Буюк Британия қонунчилигига назар соладиган бўлсак, мол
-
мулкни ишончли
бошқаришга оид дастлабки норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат
1535-
йилда қабул қилинган
“Фойдаланиш (
Trust
) тўғрисида”ги конвенсия ҳисобланиб, ушбу норматив ҳужжат
-
да ишончли бошқариш билан боғлиқ муносабатларда чекловлар мавжудлиги
туфайли судларга кўплаб ваколатлар берилиб, судлар ишончли бошқарув билан
боғлиқ асосий масалаларни ҳал этган.
Бу пайтларда мол
-
мулкни ишончли бошқариш институтининг асосий
хусусиятларидан бири сифатида мулк ҳуқуқининг ўзига ҳос тарзда тақсим
-
ланишини кўрсатиб ўтиш лозим. Ушбу мулк ҳуқуқининг мазмуни шуни
англатадики, ишончли мулкни белгиловчи муассис(
settlor
) сифатида иштирок
этаётган шахс ишончли мулкдор (
trustee
) деб номланувчи иккинчи тарафга
мол
-
мулкни ўзи кўрсатган бир ёки бир неча шахс
-
фойда олувчи, яъни бенефетсиар
(beneficiary)
манфаатини кўзлаб бошқариш учун топширади.
Буюк Британия
тарихида бу билан боғлиқ муносабатлар амалиётда бир неча муаммоларга сабаб
бўлган бўлса
-
да, ўша даврда ҳам бундай муаммоларнинг
олдини олишга қаратилган
чора
-
тадбирлар ўз вақтида амалга оширилган.
Буюк Британияда кейинчалик мол
-
мулкни ишончли бошқариш институти
-
нинг бу билан боғлиқ муносабатларнинг шаклланиши натижасида суд претседента
-
лари алоҳида аҳамият касб этиб борган. Ушбу шартномавий муносабатларнинг
ривожланиши натижасида мол
-
мулкни ишончли бошқаришни тартибга солувчи
махсус қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, “Мол
-
мулкни ишончли бошқариш
тўғрисида”ги қоидалар тўплами (
Restatments of the Law of Trusts
) ҳамда “Бир қанча
штатларда амал қилувчи ишончли бошқарувдаги мулк тўғрисида”ги қонунлар
шулар жумласидандир.
Буюк Британия қонунчилигига асосан, ишончли бошқарув
-
ишонч билан
боғлиқ ижтимоий қарорларни рамзий асосланган автоматлаштириш сифатида
кўриб чиқилиши ҳисобланади.
Бу ерда ижтимоий агентлар ўзларининг техник
ваколатларини бошқа агентларнинг техник ваколатларига жавоб беришда қандай
ҳаракат қилишни ўргатадилар. Ушбу жараённи автоматлаштириш автоматлаш
-
тирилган ишонч бўйича музокаралар олиб бориши мумкин. Чунки техник
воситалар ўзлари вакили бўлган ижтимоий агентлар томонидан белгилаб қўйилган
қоидаларга биноан танлов маълумотларини қай тарзда танлаб олиш орқали
ишончни боғлайди. Ишончни бошқариш тушунчаси ва истиқболлари 2000
йилда
ҳалоллик, ишончлилик, адолат ва ишонч тушунчаларини ўз ичига олган ҳолда
кенгайтирилди. Ишонч даражалари, ишонч муносабатларининг мазмуни ва
контексти Грандисон ва Сломан томонидан тақдим этилган.
Веб
-
хизматларнинг ишончли тили (WS
-
Trust) ишончли бошқарувни веб
-
хизматларнинг муҳитига олиб келади. Асосий таклифлар умуман ўзгаришсиз
қолади. Веб
-
хизматни тасдиқловчи сўровда веб
-
сервис сиёсатига мос келадиган
даъво далиллари (ҳисоб маълумотлари) бўлса, сўровни қабул қилади.
Техник воситачилар бир
-
бирининг хатти
-
ҳаракатларини кузатиб бориши ва
ишончни ошириш ёки камайтириш йўли билан жавоб беришлари мумкин. Бундай
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
74
тизимлар биргаликда “Ишончли базага киришни бошқариш”
(TBAC) деб аталади ва
уларнинг қўлланилиши турли хил дастур объектлари учун ўрганилади.
Буюк Британияда Ишонч бошқаруви онлайн ижтимоий тармоқдаги муҳим
мавзу ҳисобланади.
Бугунги кунга келиб
,
АҚШда ҳам тадбиркорлик фаолиятида мол
-
мулкни
ишончли бошқаришни амалга оширишга қаратилган бир
неча амалий ҳаракатлар
ҳам мавжуд бўлиб, жумладан
,
АҚШнинг “Trust Property Management” компанияси
2007-
йилдан буён Вашингтон ҳамда Янги Зеландиянинг Велингтон минтақасида
хизмат кўрсатувчи бутиклар (boutiques) мулкни бошқариш компанияси ҳисоб
-
ланади. Ҳозирги кунда ушбу компания
130 дан зиёд мижозлар учун 250
дан зиёд
тураржой ижараси бўйича идора ишларини амалга оширмоқда ва компанияда бу
фаолият билан боғлиқ ҳеч қандай секинлашувининг аломатлари йўқ. Бугунги кунда
ушбу компаниянинг мижозлари Веллингтон, Австралия, Сингапур, Дубай, Уганда,
АҚШ ва Буюк Британияда жойлашган. “
Trust Property Management
”
компаниясининг
асосий вазифаси мулкни бошқаришда
ижарачилар ва эгалари билан мукаммал
алоқаларни ўрнатиш ҳисобланади. “
Trust Property
Management”
компанияси кунига
24 соат, ҳафтада 7 кун ўз фаолияти учун жавоб беради. Бу компания ижарада бўлган
кўплаб масалаларга жавоб берадиган кучли амалий тажрибага эга бўлиб, уй
эгаларининг ва ижарачиларнинг Уй
-
жой ижараси тўғрисидаги қонунга мувофиқ
ҳамда ишончли бошқаришга оид нормалар асосида мажбуриятларни амалга
ошириб келмоқда.
Шунингдек, Американинг “
Ray White Property
Management”
компанияси ҳам
бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятида мол
-
мулкни ишончли бошқариш билан
боғлиқ асосий фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Ray
White Property
Management
–
бу меросни энг кўп жойларда топадиган кўчмас мулк бўйича эксперт
-
ларнинг халқаро гуруҳи ҳисобланиб, АҚШдаги кичик бир шаҳарчада яшовчи Ray
White
исмли шахс томонидан ушбу компанияга асос солинган бўлиб, ушбу оила
ўтган аср мобайнида мол
-
мулкни ишончли бошқариш билан боғлиқ бизнесни олиб
борди, аукционлик, яшайдиган кўчмас мулк савдоси, мол
-
мулкни бошқариш, савдо
ва бизнес
-
ташаббуслар
,
ҳатто денгиз мулклари бўйича мутахассисликларни
ривожлантиришда калит имкониятларни яратди. Бу компания, уй
-
қарз бериш,
суғурта ва бойликларни бошқариш сингари соҳаларни қамраб олган. Дунёнинг
1000 дан ортиқ офислари кенг тармоғида
Ray
White компаниясининг ҳар бир
йўналиши компаниянинг ҳар бир қисмининг билим
ва тажрибалари билан қўллаб
-
қувватланади.
Ушбу маълумотларга кўра
,
АҚШ амалиётида ҳам ушбу шартома
билан боғлиқ муносабатларнинг қай даражада амалий ҳаракати юқори эканлигига
баҳо бериш мумкин.
Мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича Россия Федерацияси
қонунчилиги ва амлиёти
Мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси билан боғлиқ бўлган қонун
-
чилик ва амалиётга оид муносабатлар Россия Федерациясида қадимдан ривож
-
ланиб келмоқда. Бу давлатда ишлаб чиқилган ишончли бошқариш билан боғлиқ
қонунчилик тизими бизнинг мамлакатимиз учун ҳам асосий андоза бўлиб хизмат
қилади.
Мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси Россия қонунчилигида қуйи
-
дагича нормалар билан
белгилаб қўйилган бўлиб, мулкнинг ишонч бошқаруви
ҳақидаги шартнома Россия Федерацияси Фуқаролик Кодекси томонидан назорат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
75
қилинадиган мустақил фуқаровий
-
ҳуқуқий мажбуриятларнинг бир туридир.
Ўзининг мақсадли йўналиши бўйича мазкур шартнома хизмат кўрсатиш бўйича
фуқаровий
-
ҳуқуқий мажбуриятлар тоифасига киритилиши мумкин.
Мулкнинг ишончли бошқаруви –
бу шундай шартномаки, у бўйича бир томон
(бошқарув таъсисчиси) бошқа томонга (ишончли бошқарувчига) мулкни маълум
бир муддатга ишончли бошқарувга беради. Бошқа томон эса таъсисчи ёки
кўрсатилган шахс манфаати йўлида бу мулк устидан бошқарувни олиб боради. Шу
билан бирга, мулкни ишончли бошқарувга бериш мулкка эгалик ҳуқуқининг
ишончли бошқарувчига ўтишини англатмайди.
Муассаса таъсисичиси ва ишончли бошқарувчи ўртасидаги ҳуқуқий
муносабатлар ишончли бошқарувчи учун ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас, улар мулкни
ишончли бошқарув бўйича мажбуриятлардан холи. Агар шартнома ишончли
бошқарув одамни назарда тутса, бундай ишончли бошқариш шартномаси учинчи
шахс учун манфаатли ҳисобланади, мос равишда бошқарувчи ва ишонч
бошқарувчиси қарздор ва 3 шахс сифатида боғланган бўлади.
Бундан ташқари, ишончли бошқарувчи бошқа бир учинчи шахс билан ишонч
бошқарувга берилган мулк юзасидан муносабатларга киришади.
Россия адабиётларида мол
-
мулкнинг ишончли бошқарувининг моҳияти
бўйича ҳар хил нуқтаи назарлар мавжуд. Л.Й.
Михееванинг фикрига кўра, ишончли
бошқариш шартномасининг ишончли хусусиятини ҳақли равишда инкор этувчи
томонлар томонидан бир
-
бирига тақдим этилган ҳақиқий ишончнинг концепция
-
ларини шахсан сир сақлайди. Ҳуқуқий муносабатларнинг характери, шунингдек,
шахсий тушунчаси қарздорнинг ўз вазифаларини бажариши ҳисобланади. Ишонч,
одатда, ҳар қандай битим тузилганда амалга оширилади, лекин аксарият ҳолларда
у қонуний аҳамиятга эга эмас, яъни акс этмайди.
Россия Федерацияси Фуқаролик Кодексида ҳаммол
-
мулкни ишончли бошқа
-
ришни тартибга солишга қаратилган бир қанча нормалар мавжуд ва
Россия
Фуқаролик Кодексининг 1013
-
моддасида мол
-
мулкни ишончли бошқариш
объектига таъриф берилган бўлиб, унга кўра: “Ишонч бошқаруви объектлари бўлиб
корхоналар ва бошқа мулк мажмуалари, кўчмас мулкка доир объектлар, қимматли
қоғозлар, ҳужжатсиз қимматли қоғозлар билан тасдиқланган ҳуқуқлар,
фавқулоддаги ҳуқуқлар ва бошқа мулк шакллари саналади.
Пуллар ишончли бошқарувнинг мустақил объектлари бўла олмайди, қонунда
назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Хўжалик юритуви ёки оператив бошқарувидаги мулк, ишонч бошқарувига
топширилмайди. Хўжалик юритуви ёки оператив бошқарувидаги мулкни ишонч
бошқарувига ўтказиш фақат номида хўжалик юритуви ёки оператив бошқаруви
-
даги мулк бўлган юридик шахс тугатилгандан кейин ёки хўжалик юритуви ёки
оператив бошқарувига бўлган ҳуқуқи қонунда кўрсатилган бошқа асослар бўйича
тугатилиши мумкин. Мулкни ишонч бошқарувига ўтказиш мулкка эгалик
ҳуқуқининг
унинг ишонч бошқарувчисига ўтишини назарда тутмайди.” Россия
Федерацияси Фуқаролик Кодекси билан миллий қонунчилигимизда белгиланган
мол
-
мулкни ишончли бошқариш объектлари ўртасида ҳеч қандай фарқлар мавжуд
эмаслигини кўриш мумкин.
Россия Федерацияси Фуқаролик Кодексининг 2
-
қисми 1012
-1027-
моддалари
мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномасига бағишланган бўлиб, Ўзбекистон
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
76
Республикаси Фуқаролик Кодексида ҳам 13 та модда ушбу шартномавий
-
ҳуқуқий
муносабатни тартибга солишга қаратилган.
Шуни ҳам эътироф этиш лозимки, мол
-
мулкни ишончли бошқариш бир қанча
шартномлардан ўзининг хусусияти билан фарқ қилувчи шартнома ҳисобланади. Бу
ҳақида бир қанча рус олимлари ўзларининг фикрларини билдириб ўтишган.
Жумладан, Э.С.
Пяънихнинг фикрига кўра, мол
-
мулкни ишончли бошқариш
шартномаси воситачилик шартномасидан фарқли равишда фақатгина бир ёки бир
неча битимни тузиш ҳаракатини эмас, ўзига ишончли бошқаришга топширилган
мол
-
мулк юзасидан барча юридик ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли бўлади.
Агар воситачи битимни ўз номидан, лекин комитент ҳисобидан амлага оширса,
ишончли бошқарувчи мол
-
мулкни ишончли бошқариш юзасидан тузган битими
ўзининг номидан ишончли берилган битим ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек, мол
-
мулкни ишончли бошқариш вакиллик шартномасининг ҳам ўзаро
нисбати ҳақида бир неча мураккаб ҳолатлар мавжуд. Агар вакиллик
шартномасида
вакил юридик ва фактик ҳаракатларни ўз номидан ҳам, ўзининг принципиали
номидан ҳам амалга ошириши мумкин бўлса, ишончли бошқарувчи юридик ва
фактик ҳаракатларни фақатгина ўз номидан амалга оширади. Бунда вакилликнинг
мол
-
мулкни ишончли бошқаришдан асосий фарқи бўлиб, вакиллик шартномасида
вакил амалга оширадиган фактик ҳаракатлар унинг юридик ваколатларидан келиб
чиқади ва вакил принципиал мулкни фақатгина тасарруф этади. Бу вазиятда
бундан фойда олиш мақсадида мулкни ўзлаштира олмайди. Ишончли бошқариш
шартномасида эса ишончли бошқарувчи мол
-
мулкка нисбатан мол
-
мулкни
эгаллаш, тасарруф этиш, фойдаланиш каби барча элементларидан муассис ва фойда
олувчининг манфаатларини кўзлаб фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича Россия Федерацияси
тажрибасини ўрганиш ва уни миллий қонунчилигимиз ҳамда амалиётга татбиқ
этиш муҳим аҳамият касб этиб, бу мулк билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабат
-
ларни ҳамда тадбиркорлик ривожи учун муҳим бўлган йўлларни очади. Шу
жумладан, таъкидлаб ўтиш жоизки, мол
-
мулкни ишончли бошқаришга оид Россия
Федерациясида муҳим қоидалар мавжуд.
Россия Федерацияси Фуқаролик Кодексининг 1015
-
моддасида мол
-
мулкни
ишончли бошқариш шартномаси субъектларининг ваколатлари берилган бўлиб,
ушбу моддага берилган шарҳларга кўра, мол
-
мулк ишончли бошқарувга топши
-
рилар экан, ишончли бошқарувчи эса мол
-
мулкни ишончли бошқарар экан,
ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ ушбу мулкка нисбатан фойда олувчи
-
нинг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳар қандай юридик ва амалий ҳаракатлар
қилишга ҳақли ҳисобланади. Россия қонунчилигида ёки томонлар ўртасидаги
шартномаларда мол
-
мулкни ишончли бошқариш бўйича айрим ҳаракатларга
нисбатан чекловлар назарда тутилган бўлиши мумкин. Гарчи ишончли бошқарувчи
мулкдорнинг ваколатларини амалга оширса
-
да, у бу ҳуқуқларни мулкдордан
талабдан воз кечиш сифатида олмайди. Мулкдор муассис бошқарувига ўзининг
ҳуқуқларини эмас, фақатгина уларни амалга ошириш имкониятини беради. Мулкий
ҳуқуқларни бошқаришда ҳам айнан шундай вазият юзага келади. Бунда ҳам
бошқарувчи ҳуқуқдор шахснинг ваколатларини амалга ошириш имкониятини
қўлга киритади. Ҳуқуқларнинг ўзи эса ҳуқуқдор шахснинг ваколатида қолаверади.
Кўрсатиб ўтилган ҳолатларда гарчи мулкдор бўлмаса
-
да, бошқарувчи мулкдор
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
77
сифатида ҳаракат қилади.
Зеро, бошқарувчи бошқанинг мулкини ўз номидан ўз
манфаатини кўзлаб эмас, мулкдор ёки у кўрсатган шахс номидан бошқаради. Ушбу
ҳолатларга эътибор берадиган бўлсак, Россия қонунчилигида тадбиркорлик
фаолиятида мол
-
мулкни ишончли бошқаришда тарафлар мол
-
мулкнинг муассиси,
ишончли бошқарувчи ва фойда олувчи сифатида белгиланган бўлса
-
да,
амалиётда
,
одатда, фойда олувчи билан мол
-
мулкнинг муассиси бир шахсни ташкил
этади. Бу табиий ҳолат ҳисобланиб, амалиётда мол
-
мулкнинг эгаси ўз мол
-
мулкидан келадиган фойдани учинчи шахслар учун воз кечиш каби вазиятлар
камдан
-
кам ҳолатларда учраб туради.
Россия Федерацияси амалиётига назар соладиган бўлсак, бугунги кунда
тадбиркорлик фаолиятида мол
-
мулкни ишончли бошқариш билан боғлиқ бўлган
кўплаб шартномалар расмийлаштирилмоқда. Масалан, 2017
-
йилда Россияда мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномасига оид 1900 та иш кўриб чиқилган. Ушбу
давлатда тадбиркорлик фаолиятида мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартнома
-
сининг қай даражада аҳамиятли эканлигини кўриш мумкин.
Россия қонунчилигига асосан
,
мол
-
мулкни ишончли бошқаришга қуйидагича
таъриф бериш ва ёндашиш мумкин: “Мулкни ишончли бошқаришга оид битим
мустақил шахс бўлиб, унда бир томон (муассис) бошқа шахсга (бошқарувчига) мол
-
мулкка муайян ишонч муддати берилса, партия уни назорат қилади. Мулкни
ишончли бошқариш шартномаси:
1)
реал мулк мол
-
мулкни ишончли бошқарувчига топшириш пайтидан;
2)
шартнома шартларида менежерга бериладиган ҳақ миқдори ва шаклини
аниқ белгилаб берган бўлса;
3)
қонун ёки шартномада ишончли шахснинг бепул фаолият кўрсатиши
назарда тутилганда;
4)
томонларнинг ихтиёрига кўра амалга оширилади.
Ишончли бошқариш шартномасининг мақсади нафақат мол
-
мулкдан
даромад олиш, балки мол
-
мулкни тўғри ва қулай ҳолда таъминлаш ва кўпайти
-
ришдир. Ишончни бошқариш шартномаси тарафлари ишончли бошқарувнинг
асосчиси ва ишончли бошқарувчиси
ҳисобланади. Мулкнинг
ишончли бошқарув
-
чиси мулкнинг ҳар қандай эгаси бўлиши мумкин, шартнома эса ёзма шаклда
тузилиши керак. Ушбу ҳужжат томонларнинг имзолаган битимларини тузиш ва
ҳужжатнинг
шартнома бўйича томондан эканлигини тасдиқлайдиган телеграф,
телефон, электрон
почта
ва бошқа алоқа воситалари орқали ҳужжатларни алмашиш
йўли билан тузилиши мумкин. Агар томонлар қайси мол
-
мулкни ишончли
бошқарувга ўтказиш тўғрисида битим тузмаса, шартнома тузилган
,
деб ҳисоб
-
ланади. Россия қонунчилигига асосан
,
мол
-
мулкни ишончли бошқариш, унинг
шакли, вужудга келиш асослари, шартнома субъектлари ҳамда шартнома билан
боғлиқ бўлган муҳим муносабатлар миллий қонунчилигимиз билан юқори
даражада фарқлари
мавжуд эмаслигини кўришимиз мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, мол
-
мулкни
ишончли бошқаришга оид чет эл тажрибасини
,
айниқса, Буюк Британия, АҚШ ҳамда
Россия Федерациясининг мол
-
мулкни ишончли бошқариш билан боғлиқ қонун
-
чилиги ва амалиётини ўрганиш ҳамда ушбу тажрибани миллий қонунчилигимизга
татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этиб, хусусий мулкчилик ва кичик бизнес ривожи
учун керакли бўлган тажрибани беради.
ХУЛОСА
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
78
Мустақилликнинг ўтган 30 йили давомида мамлакатимизда изчиллик билан
оқилона тарзда олиб борилаётган ислоҳотлар доирасида ниҳоятда кенг кўламли
аниқ мақсад ва вазифалар рўёбга чиқарилгани ҳеч кимга сир эмас. Бу жараёнда
,
айниқса, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун
эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф
этиш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг ўрни беқиёс. Бугунги кунда
бу
масалага бежизга энг муҳим устувор вазифа сифатида қаралмаяпти. Чунки
барқарор иқтисодий ўсиш ва мамлакатимизнинг келажак истиқболи, аҳолининг
ҳаёт даражаси ва сифати кўп жиҳатдан мана шу масаланинг қандай ҳал этилишига
бевосита боғлиқ. Энг қувонарлиси ва эътирофлиси, бу борадаги эътибор
доимийлик, босқичма
-
босқичлик ва тадрижийлик асосида узвий давом эттирилаёт
-
ганидир.
2016
йилнинг 5 октябрь куни матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривож
-
ланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва
ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини айни шу соҳадаги ҳозирги амалиётни чуқур
таҳлил қилиш, истиқболни ўйлаб, ундан хулоса чиқариш натижасида вужудга
келган муҳим дастуриламал ҳужжат дейиш мумкин.
Унда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш, хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини қўллаб
-
қувватлаш бўйича қонунчиликни янада такомиллаштириш вазифалари белгилаб
қўйилганини алоҳида таъкидлаш даркор. Иқтисодий соҳада амалга оширилган
ислоҳотлар, қабул қилинган барча норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар натижасида
,
аввало, хусусий мулкнинг мавқеини ошириш, давлат мулкларини хусусий мулкка
айлантириш бозор муносабатларига асосланган демократик жамият негизи
шакллана борди. Натижада, миллий қонунчилигимизга, шунингдек
,
Фуқаролик
Кодексига мулк
ҳуқуқи, хусусий мулк билан боғлиқ бўлган янги шартномаларга оид
нормалар киритилди. Бу шартномаларнинг
амалиётда мулк
-
билан боғлиқ муно
-
сабатлардаги аҳамиятини ошириш бугунги куннинг қонунчилик билан боғлиқ
долзарб масалаларидан бири
бўлиб қолмоқда
,
десак ҳеч адашмаган бўламиз.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси билан белгилаб қўйилган “Мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси” ҳам шулар жумласидандир. Ушбу
шартнома билан боғлиқ юқоридаги масалалар ва фикрларни ҳисобга олган ҳолда
қуйидаги хулоса ва тавсияларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир:
1.
Тадбиркорлик фаолиятида мол
-
мулкни ишончли бошқаришни ўрганиш
жараёнида шартноманинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини ажратиб кўрсатиш
мақсадга мувофиқдир:
–
мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси ўзининг моҳиятига кўра
мажбурият
-
ҳуқуқий муносабат ҳисобланади;
–
мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномасини тартибга солувчи норма
-
лар фақатгина Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси билан белги
-
ланган;
–
мол
-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси субъектлар ўртасида ўзаро
ишончга асосланган ҳолда тузилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
79
2.
Мол
-
мулкни ишончли бошқариш билан боғлиқ бўлган муносабатларнинг
ҳамда ушбу шартномани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ўрганиш даража
-
сида шундай хулоса келиш мумкинки, ушбу шартномани тартибга соладиган ягона
манба сифатида Фуқаролик Кодекси бўлиб қолмода. Шундай экан,
тадбиркорлик
фаолиятида мол
-
мулкни ишончли бошқаришни тартибга солувчи нормаларни
тизимлаштириш, яъни ушбу шартномани тартибга солувчи қонунни ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқдир.
3.
Бугунги кунда халқаро хусусий ҳуқуқда мол
-
мулкни ишончли бошқариш
шартномаси асосида муносабатларнинг шаклланаётгани, шунингдек
,
Ўзбекистонда
ҳам мол
-
мулкни чет эл тадбиркорларига ишончли бошқарувга топширилаёт
-
ганлиги ушбу шартнома билан боғлиқ миллий қонунчилик тизимини янада
мустаҳкамлашни таъминлайдиган, давлатимиз ва тадбиркорлик фаолиятининг
юксалиши учун янада хизмат қиладиган мол
-
мулкни ишончли бошқарувга оид
нормаларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
4.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг
857-
моддасида белги
-
лаб қўйилган ишончли бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қаторига
ишончли бошқарувга топширилган мол
-
мулкни ишончли бошқарувчи томонидан
суғурталаши лозимлиги тўғрисидаги бандни киритиш мақсадга мувофиқ бўлиб,
натижада, мол
-
мулк муассиси ва мол
-
мулкни ишончли бошқарувчи ўртасида
тузилган шартнома предметига форс
-
мажор ҳолатларида зарар етганда жавоб
-
гарлик масаласини аниқлашни осонлаштиради.
6. Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийликдаги шахсларнинг мол
-
мулкини
ишончли бошқаришга топширишга беришнинг шартномавий томон
-
ларини ҳисобга олган ҳолда,
Ўзбекистон Республикасининг “Васийлик ва ҳомийлик
тўғрисида”ги Низомга васийлик ва ҳомийликдаги шахснинг мол
-
мулкини ишончли
бошқариш тартиби билан боғлиқ нормани киритиш мол
-
мулкни ишончли
бошқаришга оид учинчи шахслар билан тузилган шартномадаги ҳуқуқ ва
мажбуриятларнинг аниқ белгилаб қўйилишининг ҳуқуқий асоси сифатида хизмат
қилиши мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017
йил 7
февралдаги
“Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ–
4947-
сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017, 6
-
сон, 70
-
модда)
.
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Давлат
активларини
бошқариш тизимини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
2018-
йил 12
-
май. ПҚ–
3720-
сон.
3.
1985-
йилда Гаага конференциясида қабул қилинган “Ишонч тўғрисидаги
қонунларни қабул қилиш ва уларни тан олиш тўғрисида”ги Конвенция.
(Convention
on the law applicable to trusts and on their recognition.
№ 30. Concluded 1 July 1985
4.
Витрянский
В.В. Обязательства по доверителному управлению имущество:
ущество и характерные признаки. Хозяйство и право. Москва. 2001. С. 433
5.
Mirzaraimov B. Effective Measures Of Preventing Due Process Paranoia In
International Arbitration // The American Journal of Political Science Law and
Criminology.
–
2020.
–
Т
. 2.
–
№ 11. –
С
. 72
–
80.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
80
6.
Akramov, Akmal.
“
Prospectives Of Trust Management Of Property In Uzbekistan
”
.
The American Journal of Political Science Law and Criminology 2.11 (2020): 143
–
150.
7.
Гражданский Кодекс РФ (ГК РФ) –
Част 2. Глава 53. Доверителному
управлению имуществом.
8.
В.А.
Дозорцев. Доверителному управлению имуществом. Гражданский
Кодекс РФ (ГК РФ). Част вторая. 2001.
9.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига шарх: (иккинчи жилд.
2013.
–
Б.
912. 2-
жилд.
Ҳ.А.
Раҳмонқулов ва О.
Оқюловларнинг таҳрири остида.)
Профессионал шарҳлар. Т
. 2. /
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.
Т.
Бактриа пресс, 2013. –
Б.
912.
10.
Б.Р.
Топилдиев.
Мол
-
мулкниишончлибошқаришнифуқаролик
-
ҳуқуқий
тартибга
солиш. (Монография) ЎзР ФА. Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти.
2009. №201
-2737/20019.
11.
Гражданское право: Учебник. Ч.2.
А.П.
Сергеева, Ю.К.
Толстога. 2003. –
С. 102.
12.
Баратов
М.Х. Давлат
-
фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида. Тошкент.
ТДЮИ. 2005. –
Б.
66.
13.
Д.В.
Петелин. Правовая природа договора доверителного управления
имушеством. Москва. 2009. –
С. 43.
14.
Зокиров
И.Б. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик.
1-
қисм. 2006. ТДЮИ. 193
-
б.
15.
Михеева
Л.Ю. Доверителного управления имуществом.
/
Под. Ред. В.М.
2007.
–
С.
71.
16.
Раҳмонқулов Ҳ.Р. Мажбурият ҳуқуқи. Тошкент. ТДЮИ. 2005
-
йил. 245
-
бет.
17.
Раҳмонқулов Ҳ.Р. Хусусий мулк объектарининг ҳуқуқий
18.
W
олфсон
,
Ж
.
Лин
. (2011) A Survey on Trust Management for Intelligent
Transportation System. Proceedings of the 4th International Workshop on computational
transportation science, IWCTS
’
11
Рябов
А
.
А
.
Траствроссийскомправе
//
Государство
и
право. 2007. №9.
–
С
. 42
–
51.
19.
Инамджанова
Э. (2021). Некоторые вопросы правового значения кодекса
поведения для арбитров международного инвестиционного арбитража
. In
Актуальные проблемы юриспруденции
(PP. 45
–
52).
20.
Akramov A., Mirzaraimov B., Akhtamova Y. & Turdaliyev M.A. (2020). Prospects
For the Development of Trust Management In Uzbekistan. Psychology and Education
Journal, 57(8), 530
–
535.
21.
А
kramov A., Mirzaraimov B., & Akhtamova Y. (2020). Foreign experience
related to the legislation and practice of trust management of property in business
activities.
Збірник наукових праць ΛΌГOΣ, 12–
14.
22.
Gulyamov S.S., Rustambekov I. & Bozarov S.S. (2020). Legal bases for business
activities in free (special) economic zones of the Republic of Uzbekistan. PalArch's Journal
of Archaeology of Egypt / Egyptology, 17(10), 1884
–
1895
23.
Gulyamov, S. (2021). The Institutional and Legal Framework of Emerging
Capital Markets: The Experience of CIS Countries. Turkish Journal of Computer and
Mathematics Education (TURCOMAT), 12(4), 1117-1131.
24.
Турдиалиев, Муҳаммад Али. “Эркин иқтисодий зоналар доирасида инглиз
ҳуқуқини жорий этишнинг хориж ва миллий тажрибаси”. Юрист Ахборотномаси
1.6 (2020): 151
–
158.
