Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Prosecutor
’
s supervision as elements of the mechanism of
ensuring the rights and legal interests of an individual in
criminal process
Dildora BAZAROVA
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021
The article analyzes the theoretical and legal aspects of
prosecutorial supervision as an element of the mechanism for
ensuring the rights and legitimate interests of the individual in
the criminal process.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
prosecutor,
law,
guarantee,
crime, criminal procedure,
investigation.
Жиноят процессида прокурор назорати шахс ҳуқуқ ва
қонуний манфаатларини таъминлаш механизмининг
элементи сифатида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
прокурор,
қонун
,
кафолат,
жиноят,
жиноят процесси,
тергов.
Ушбу мақолада жиноят процессида шахс ҳуқуқ ва
қонуний манфаатларини таъминлаш механизмининг
элементи сифатида прокурор назоратининг назарий ва
ҳуқуқий
жиҳатлари таҳлил қилинган.
1
Head of Department of Criminal-Procedural Law of Tashkent State University of Law, PhD. Professor. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
130
Прокурорский
надзор,
как
элементы
механизма
обеспечения прав и законных интересов личности в
уголовном процессе
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
прокурор,
закон,
гарантия,
преступление,
уголовный процесс,
расследование.
В статье анализируются теоретические и правовые
аспекты прокурорского надзора как элемента механизма
обеспечения прав и законных интересов личности в
уголовном процессе.
Жамиятнинг мавжуд соҳаларига оид ижтимоий муносабатларнинг тегишли
қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишида “назорат” институти муҳим
аҳамиятга эга. Назорат институтининг мавжудлиги
,
ўз навбатида
,
ҳар бир
муносабатнинг қонун доирасида олиб борилиши, хусусан
,
жамиятда “қонун
устуворлиги” тамойилининг таъминланиши гаровидир.
Ушбу соҳанинг институционал асосларидан бири бўлган прокуратура
органлари, хусусан
,
“прокурор назорати” ўз ўрнида қонун ҳужжатлари ижросининг
назоратида алоҳида ўринга эга.
Прокурор назорати давлат фаолиятининг мустақил, ўзига хос тури ҳисобланади.
Ушбу фаолиятни прокуратура органларидан бошқа ҳеч бир давлат идораси,
ташкилоти, жамоат ташкилотлари,ёинки, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлари, шунингдек, мансабдор ёки жисмоний шахслар амалга ошира олмайдилар.
Прокурор назорати
ҳужжатларида
давлат номидан деб қайд этилмаса
-
да, Ўзбекистон
Республикаси давлати номидан амалга оширилади. Прокурор Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир ҳилда бажарилиши устидан
назоратни маълум бир идора номидан ёки шу идора манфаати йўлида эмас, балки
давлат номидан ва давлат, жамиятимиз манфаати йўлида амалга оширади [1].
Ўзбекистон ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан
назорат қонунчиликка кўра
,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга
бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.
Шу билан бирга, бошқа соҳалар каби жиноят процессида ҳам жиноят
-
процессуал қонунчиликнинг ижро этилиши устидан прокурорлар тегишли
назоратни олиб боришади.
Бунда назорат йўналишига тезкор
-
қидирув фаолиятни, терговга қадар
текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширадиган органлар
томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш ҳамда жиноят
ишлари бўйича судларнинг қонунларга зид бўлган ҳужжатларига протест
келтириш кабилар киради.
Жиноятлар тўғрисидаги аризалар ва хабарларни кўриб чиқиш ҳамда ҳал
қилиш ва терговни олиб боришнинг қонунчиликда белгиланган процессуал
тартиби, шунингдек
,
жиноятчиликка қарши курашни амалга оширадиган органлар
томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги жиноятчиликка қарши
курашни амалга оширадиган органларнинг қонунларни ижро этишлари устидан
назорат предмети ҳисобланади [2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
131
Бу борада прокурор, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғри
-
сида”ги Қонунининг
28-
моддаларида кўзда тутилган тегишли ваколатларни амалга
оширади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодексининг
382-
модда
-
сида ҳам, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини юритишда қонунларнинг
ижро этилиши устидан прокурор назоратни амалга оширишдаги мавжуд
ваколатлари кўрсатиб
ўтилган.
Прокурор ушлаб турилган гумон қилинувчига ёки айбланувчи тариқасида
ишда иштирок этишга жалб қилинган шахсга нисбатан қўлланиладиган қамоққа
олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимос
-
номанинг асослилигини текшириш ва илтимоснома қўзғатиш тўғрисидаги қарор ва
зарур материалларни судга юбориш ваколатларига эга.
Жиноят
-
процессуал қонунчиликка кўра, прокурор суриштирувчининг,
терговчининг тақдимномаси асослилигини текшириб
,
унга рози бўлган тақдирда,
амнистия актига асосан
,
жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки
жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномани терговга қадар ўтказилган
текширув материаллари ёхуд жиноят иши билан бирга судга юборади[3].
Шунингдек, прокурор ва унинг ўринбосари суднинг қонуний кучга кирмаган
ҳукми устидан апелляция тартибида
протест билдиришга ҳақлидир.
Апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича ҳақиқий
ҳолатлар аниқланишининг тўлиқлигини ва жиноят қонуни нормалари тўғри
қўлланилганлигини, иш юритишни амалга ошириш чоғида жиноят
-
процессуал
қонун нормаларига риоя этилган
-
этилмаганлигини, биринчи инстанция суди
ҳукмининг, ажримининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини ишда
мавжуд бўлган ва апелляция инстанцияси суди томонидан қўшимча равишда
текширилган
далиллар бўйича текширади.
Шу билан бирга,
Бош прокурор, унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон
Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари ҳамда уларга
тенглаштирилган прокурорлар биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси
судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида протест билдиришга ҳақли
[4].
Қайд
этилган, яъни жиноят процессида прокурор назоратига оид қонун
ҳужжатлари нормаларидан келиб чиқиб, шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаат
-
ларини таъминлашга оид жиҳатларини
қуйида кўриб чиқсак.
Таъкидлаш лозимки, жиноят процессининг ҳар қандай босқчиларида,
хусусан
,
тезкор
-
қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов
жараёнлари ҳамда судда ишни кўриб чиқиш жараёни ва натижасида қабул
қилинадиган ҳужжатлар бевосита шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига
дахлдор ҳисобланади.
Ҳуқуқшунос
олималар
З.Ф.
Иноғомжонова
ва
Г.З.
Тўлагановаларнинг
фикрича, “прокурор жиноят процессининг энг фаол иштирокчиларидан бири бўлиб,
фақат у жиноят иш юритувининг барча босқичларида, яъни жиноят ишини
қўзғатиш босқичидан то шахсга нисбатан чиқарилган суднинг ҳукми кучга
киритилгунга қадар иштирок этади. Прокурор барча жиноят ишлари кўрилишига
бошчилик қилиб, ишлар бир босқичдан кейингисига ўтишида муҳим вазифаларни
адо этади. Шу билан бирга
,
унинг процессуал ҳолати ҳам турли босқичларда
турлича кўринишга эга бўлади”
[5].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
132
Т.Ю.
Грунскаянинг фикрича, жиноят процесси иштирокчилари ҳуқуқ
-
ларининг процессуал кафолатларини таъминлаш тизимида прокурор назорати, бир
томондан, одил
судлов манфаатларига эришишни, иккинчи томондан, ҳуқуқ ва
қонуний ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва ҳимоя қилишни кафолатлашга қаратилган.
Жиноят процесси иштирокчилари ҳуқуқларининг процессуал кафолатларини
таъминлаш устидан прокурор назорати, икки хил бўлиши мумкин: фаол ва пассив.
Назоратнинг бу турларини ажратиш прокурор текшируви бошида ташаббус
(фаолият) ёки унинг йўқлиги (пассивлиги), шунингдек
,
шикоят ёки илтимоснома
бўйича якуний қарор қабул қилиниши билан боғлиқ. Бундан ташқари, фаол
иштирок етиш шакли прокурорнинг ўз ташаббуси билан бундай текширув ўтказиш
имкониятини, пассив –
унинг бошқа орган томонидан (яъни
прокурор томонидан
эмас) текширишда иштирок этишини англатади. Прокурор назоратининг санаб
ўтилган турларидан қайси бири қўлланилади, унинг мазмуни ва ҳуқуқий
мақомининг ўзига хос хусусиятлари, хавфсизликка таъсир қилувчи ваколатлар ва
давлат муҳофазасининг ҳимоя қилинадиган шахсларга нисбатан чоралари
билан
боғлиқ
[6].
Соҳа мутахассисларидан бири, тадқиқотчи С.Р.
Хисаметдинованинг таъкид
-
лашича, “инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши кўриб чиқилаётган
прокурор назорати предметининг мазмунини белгилайди. Шунингдек, у тезкор
-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан қонунларнинг
бажарилишини назорат қилиш, судгача тергов
органлари томонидан қонунларнинг
бажарилишини назорат қилиш доирасига киради. Жиноий жавобгарликка тортиш
функциясини амалга ошириш чоғида инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинлик
-
ларига риоя етилиши ҳам прокурорларнинг диққат марказида туради”
[7].
Жиноят процессида шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъмин
-
лашнинг институционал асосларидан бири сифатида прокурор назоратининг
мазмунини –
жиноят ҳақидаги ариза ва хабарлар келиб тушганлигидан бошлаб,
терговга қадар текширув ва жиноят иши юритуви ҳамда жиноят ишлари бўйича
суднинг чиқарган қарорларининг
қонунийлигини ўрганиш босқичларида шахс
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бевосита таъминлаш мақсадида, ушбу босқич
-
ларда қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда бажарилганлиги ҳолатлари бўйича
прокурор томонидан назорат тадбирларининг
амалга оширилиши ташкил қилади.
Демак, прокурор жиноят процессининг юқорида қайд этилган босқичларида
назоратни амалга ошириб, шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳамда бошқа
қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиши юзасидан тегишли прокурор назорати
ҳужжатларидан бирини, яъни таъсир чорасини қўллайди. Мазкур ҳужжатлар соҳада
қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан прокурор назорати
тадбирлари натижаси ҳисобланади.
Хусусан, прокурор назорат тадбирлари натижаси бўйича суриштирувчилар ва
терговчиларнинг, шунингдек
,
терговга қадар текширув органларининг, шахс ҳуқуқ
ва қонуний манфаатларига зид бўлган ёки бошқа қонунга хилоф ҳамда асоссиз
қарорларини бекор қилиши мумкин.
Шунингдек, жиноят ишини тергов қилиш мобайнида қонунга оғишмай амал
қилиш ҳамда шахс ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли таъминлаш мақсадида
терговчига ва суриштирувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар
беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
133
Суриштирувчини ёки терговчини, башарти улар ишнинг тергови чоғида
қонун бузилишига йўл қўйган
бўлсалар, прокурор уларни суриштирув ёхуд
дастлабки тергов ишларини давом эттиришдан четлатади.
Бундан ташқари, прокурор тергов органлардан ишларни текшириш учун,
содир этилган жиноятларга оид тезкор
-
қидирув, суриштирув, дастлабки тергов
ишларининг боришига доир ҳужжатларни, материалларни ва бошқа маълумот
-
ларни талаб қилиб олади.
Юқорида қайд этилган ҳамда жиноят процессида бевосита амалга
оширилувчи прокурор ваколатлари мазмунини қонун устуворлиги билан бирга
шахс ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш
мақсади ташкил қилади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, инсон тақдири билан бевосита боғлиқ
бўлган жиноят ишини қўзғатиш босқичидан ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қабул
қилинишигача бўлган жараёнларда қонунларининг аниқ ва бир хилда ижро
этилиши устидан прокурор назоратининг сифатли ва ҳар томонлама, қонуний
амалга оширилиши
,
ўз навбатида
,
жиноят процессида шахс ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларининг
тўлақонли таъминланиши кафолатидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мадалиев
О.М. Прокурор назорати. Дарслик. Умумий қисм. –
Т.: ТДЮИ
нашриёти, 2009. –
Б. 221.
2.
https://lex.uz/docs/106197.
3.
https://lex.uz/docs/111460#1423630.
4.
https://lex.uz/docs/111460#1423630.
5.
Иноғомжонова
З.Ф., Тўлаганова
Г.З. Жиноят процесси иштирокчилари.
Ўқув қўлланма. –
Т.: ТДЮУ. 2006
.
–
Б. 45.
6.
Грунская
Т.Ю. Прокурорский надзор в системе процессуальныхгарантий
прав участников уголовного процесса
// https://cyberleninka.ru/article/n/
prokurorskiy-nadzor-v-sisteme-protsessualnyh-garantiy-prav-uchastnikov-ugolovnogo-
protsessa.
7.
https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=31757954&pos=6;-111#pos=6;-111.
