Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Social views and customs of the population of the Jizzakh oasis
which are related to carpet weaving
Sarvar ABDUKODIROV
1
Jizzakh State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021
In this article, research is considered on the traditions and
rituals of carpet weaving in the Jizzakh oasis. Namely, with the
help of field ethnographic data. Which are passed down from
generation to generation of artisans who practice the traditions
of carpet weaving. When making carpets in this Jizzakh oasis,
unique views, customs, values and customs of local residents
were interpreted. The peculiarities of the manufacture of
handmade carpets by residents of the foothills of the Jizzakh
oasis and related folk beliefs are studied.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Carpet weaving,
color scheme,
customs and rituals,
sep rugs,
tuyona rugs,
hashar oshi,
julbaroq,
gojari rugs,
terme rugs,
bosaga rugs,
olacha rugs,
julxirs rugs.
Жиззах воҳаси аҳолисининг гиламдўзлик билан боғлиқ
халқ қарашлари ва урф
-
одатлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
гиламдўзлик,
ранглар жилоси,
урф
-
одат ва маросимлар,
сеп
гилам,
тўйона гилам,
ҳашар
оши,
жулбароқ,
ғожари
гилам,
терма гилам,
бўсаға гилам,
олача гилам,
жулхирс гилам.
Ушбу илмий мақола Жиззах воҳасининг гиламчилик
билан боғлиқ урф
-
одат ва маросимларининг авлоддан
-
авлодга мерос сифатида ўтиб келган дала этнографик
маълумотлари орқали ёритилишига асосланган. Воҳада
гиламларни тайёрлашда воҳа аҳолисининг ўзига хос
қарашлари, урф
-
одатлари, қадриятлари ва бошқа ҳудуд
аҳолисиникига ўхшамас расм
-
русумларини ёритишга
ҳаракат қилинган. Воҳанинг тоғолди ҳудудларида яшовчи
аҳоли томонидан қўлда тўқилган гиламларнинг ўзига хос
хусусиятлари ва у билан боғлиқ ҳалқ қарашлари ўрин олган.
1
History teacher, Jizzakh State Pedagogical Institute. Jizzakh, Uzbekistan. E-mail: abduqodirovsarvar@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
145
Общественные взгляды и обычаи населения Джизакского
оазиса
которые
связаны с ковроткачеством
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Ковроткачество,
цветовая гамма,
обычаи и ритуалы,
коврики сеп,
коврики туйона,
хашар оши,
джулбарок,
коврики годжари,
коврики терме,
коврики босага,
коврики олача,
коврики джулксиры.
В данной статье, рассматриваются исследования
касательно традиций и обрядов ковроткачества в
Джизакском оазисе. А именно, с помощью полевых
этнографических
данных.
Которые
передаются
из
поколения в поколение ремесленников, практикующих
традиции ковроткачества. При изготовлении ковров в
данном
Джизакском
оазисе
интерпретировались
уникальные взгляды, обычаи, ценности и обычаи местных
жителей. Изучены особенности изготовления ковров
ручной работы жителей предгорьев Джизакского оазиса и
связанные с этим народные представления.
Қадимги
туркий халқларда гиламчилик билан боғлиқ урф
-
одат ва маросим
-
ларнинг қадрланганлиги,
жуда улуғланганлиги тадқиқотчиларга яхши маълумдир.
Гиламчиликда урф
-
одат ва маросимлар авлоддан
-
авлодга мерос сифатида ўтиб
келган. Қадимда гиламчиликда оқ, қора, смови, қизил, сариқ жунлардан фойда
-
ланишган ва айнан шу ранглар асосида гиламларни тўқишган. Кейинчалик қўни
-
қўшни аёллар билан жунларни ҳар хил рангларга бўяшган. Гиламни тайёрлаш учун
онгли равишда авлоддан
-
авлодга асрларни қаритадиган мустаҳкам ва пухта
ишланмани тўқишни олдиларига мақсад қилиб олишган. Айниқса, қишлоқ
аёлларининг асосий вақти уйда ўтганлиги сабабли бирон иш билан машғул
бўлишлари учун гилам маҳсулотларини қўл меҳнати асосида чархда ёки урчуқда
йигириб
,
уйларига тўшамалар қилишган. Гиламларни тайёрлашда воҳа аҳолиси
-
нинг ўзига хос қарашлари, урф
-
одатлари, қадриятлари ва бошқа ҳудуд аҳолиси
-
никига ўхшамас расм
-
русумлари ҳозирда яхши сақланган. Агар гиламни аёллар ўз
уйига атаб қурса, атрофидаги чевар, кайвони аёлларни чақириб, гиламнинг тўрт
бурчагига ёши кекса аёлларни ўтказганлар,
улар биринчи бўлиб гилам ипларини
ушлашган
,
гилам
ипларини югириб (айлантириб) беришган ва уни ёшларнинг
қўлига беришган.
Ўрта Осиё халқлари гиламчилиги ривожланиш тарихи, гилам маҳсулотлари,
уларни тайёрлашда ишлатиладиган маҳсулотлар, тўқиш техникаси, тикувчилик
дастгоҳлари, бўяш технологияси ва гилам безаклари борасида ўзига хос локал
хусусиятларга эга. Ишнинг энг қизиқарли томони XIX аср ўрталарида Ўрта Осиё
гиламлари, асосан, уй шароитида тайёрлашга асосланганлиги, гиламчилик марказ
-
лари ҳам таққослаб таҳлил этилган
.
ХIХ аср охири –
XX аср бошларида Жиззах ва Зарафшон қишлоқ аҳолиси
орасида ҳам гиламдўзлик, наматдўзлик, арқондўзлик каби
ҳунар турлари ривож
-
ланган эди.
Бугунги кунда воҳа аёлларининг гилам тайёрлаш учун 10
-
12 нафари
бирлашиб, бир кун давомида қуриб бўлишади. Гилам қуришга келган аёлларга
хонадон вакиллари томонидан бўғирсоқ тайёрланиб, ош дамланган. Кейинги кун
чеварлар эрталабдан гилам тўқишни бошлашади. Гиламга
,
албатта, бир ёки икки
нафар мутахассис чевар олинган. Гилам тўқиш жараёнига чеварлар таклиф
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
146
қилинмаса, гиламдаги нақшлар, рамзлар чиройли чиқмаган. Асосан
,
гиламни тўрт
нафар аёл тўқиган: икки нафари чевар бўлса, икки нафари эса чевар шогирдлари
ҳисобланган. Гилам битгунча
,
қўни
-
қўшни, қариндошлари келиб (аёллар, қизлар),
гиламнинг тезроқ битишига кўмаклашган. Гиламга тўқмоқ уриш оғир саналган
-
лиги учун энг сара таомлардан пишириб келишган ва буни “Ҳашар оши” деб
аташган. Ҳашар оши олиб келган аёллар ўша куни кечгача гилам тўқиб, кўмаклашиб
кетишади. Гилам битадиган куни яна аёллар келишади, бўғирсоқ, ош дамлаб ёки
бошқа таом тайёрлашади ва биргаликда гиламни қирқмасдан олдин тайёр бўлган
гилам устига сочқи (ширинлик) сочишади. Бу урф
-
одат Жиззах воҳасининг тоғолди
туман қишлоқларида сақланиб қолган. Сочқининг маъноси шуки, тўйда ёки
хонадоннинг энг эзгу кунларида ташриф буюрган меҳмонлар гиламнинг устида
яхши ниятлар ила ўтириши
маъносида халқ қарашлари ҳозирда ҳам сақланиб
қолган. Тайёр бўлган гиламни кайвонилар икки тарафидан қирқишади, гилам
қирқишда ҳам ўз йўналиши бўлади. Гиламнинг ипини бир қарич қўйиб, ипларини
икки тарафлама қирқишади. Агар бир тарафлама қирқишса, гилам қийшиқ бўлиб
қолади, чунки таранг ва қаттиқ турган ип бир тарафлама тортиб кетади. Уйга
тўшалган янги гиламга яна сочқи, бўғирсоқ сочишади. Гиламнинг устига эса
ҳурматли, қадрли, униб
-
ўсган кишиларни ўтказишади, улардан дуо ва яхши
ниятларни эшитишади.
Бу урф
-
одатлар халқимизнинг энг чиройли гиламга бўлган қарашларидир.
Ҳалқимиз, асосан, гиламчилик билан шуғулланувчи чеварларимиз ҳеч бир элда
ўхшаши йўқ урф
-
одатимизнинг йўқ бўлиб кетмаслиги учун келинларга, қизларга бу
анъаналарни ўргатиб, онгига сингдириб боришмоқда. Бу анъаналар ҳозирда ҳам
Бахмал, Зомин, Ғаллаорол ва Фориш тумани қишлоқларида сақланиб
қолган.
Ҳозирда бу қадриятларни чекка қишлоқлардаги кўп ёш келин
-
қизларимиз давом
эттиришмоқда. Бу эса қўл меҳнатининг нақадар қадрли эканлигини билдиради.
Бахмал тумани Сўпи (Сўфи) қишлоғида 1953
-
йилги ва 1955
-
йилги тўқилган
гилам нусхалари Синдор ака хонадонида ҳозирда асл ҳолатини йўқотмаган ҳолда
мавжуд. Сутлибулоқ қишлоғида яшовчи Саттор ака хонадонида 1965
-
йилги гилам
мавжуд. Зомин тумани Зомин шаҳарчасида жойлашган музейда қадимий тўқилган
оқ
-
қора рангдаги олача бор. Бу олача ҳеч бир жунга ишлов (ранг) берилмасдан, асл
ҳолича тўқилган. Бу гиламнинг хусусияти шундаки, ҳар бир нусхаларга жунни асл
ҳоллигича солишган ва бу гилам терма олача номи билан аталади. Бундай турдаги
гилам
бошқа воҳаларда такрорланмайдиган ва учрамайдиган нусхалардан бири
саналади. Бахмал тумани Сутлибулоқ, Дувлат, Абай қишлоқларида ҳозирда ҳар бир
хонадонда қўл меҳнати билан тўқилган
гилам маҳсулотларининг бир неча турлари
мавжуддир. Худди шунингдек
,
Сутлибулоқ қишлоғида яшовчи Азам ака хонадонида
бундай қўл меҳнати билан тўқилган гилам, яъни жулбароқ, араби гилам, ғажари ва
терма олача, гилам хуржун (отга ёпадиган) ва бошқа турдаги гиламлар мавжуд.
Жун буюмларига тез куя тушади, куядан тоза сақлаш учун қадимдан
ёнғоқ
-
нинг баргидан фойдаланишади. Шолча, жулбароқ, араби гиламларни ерга
тўшашади, лекин қадимда халқимиз гиламларни деворга илиб қўйишган, бунга
сабаб меҳнати оғирлиги, кўп маҳсулот кетганлигини ҳисобга олишган ва
қадрлашган; пишиқ
-
пухта бўлганлиги учун авлоддан
-
авлодга ўтади ва эслашади,
деб жуда эъзозлашган. Гиламчиликда, албатта, чевар олишган, чеварга бош
-
оёқ
сарпо қилишган. Ўтган асрларда ҳам маҳси калиш, кўйлак,
рўмол, 3 метр бахмал
мато беришган ва чеварларни шу орқали рози қилишган. Ҳозирда ҳар бир чеварга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
147
700-
800 минг пул маблағи беришади. Гилам 20 кундан 1 ойга қадар вақт оралиғида
тўқиб тугатилади. Бахмал туманининг баъзи бир қишлоқларида гилам тўқитган
хонадон эгаси (эркак киши томонидан) томонидан чеварларга атаб гилам битган
-
дан сўнг ҳурмат ва эҳтиром тимсоли сифатида қўй сўйиб бериб,
меҳмон қилинган.
Гилам бир неча турларга бўлинади, шулардан бири қизларга атаб сеп гилам
тўқилади. Сеп гилам катта ва чиройли
,
шунингдек, асосан, қизил ранг ишлатилган
бўлиб, қизил ранг ёшликни, жўшқинликни, куч
-
ғайратни, зийракликни билдириб,
воҳа кекса аёлларидан сеп гиламга,
асосан
,
қизил рангнинг кўпроқ ишлатилишини
сўраганимизда келин борган хонадонига куч
-
ғайрат, жўшқин ёшлиги билан борсин,
деган маънода гиламнинг таг заминини алвон қизил рангда қилиш зарурлигини
айтишган. Бахмал туманида жойлашган Дувлот қишлоғида истиқомат қилаётган
ҳозирда
100 ёшни қарши олган Тошбуви момонинг гаплари эди.
Яна бир гиламчилик билан боғлиқ урф
-
одат борки, бу жуда қадимий ҳисоб
-
ланиб, ота ва она қизига сеп гилам қурса, қизнинг қайнотаси гиламга атаб қўй олиб
келган. Қўй олиб келган кишилар
4-
5 кишидан иборат бўлиб, шундан 2 нафари
эркак ва 2
-
3 нафари эса аёл кишидан иборат
бўлган. Қуда дастурхонида, албатта,
қатлама бўлиши шарт бўлган. Олиб келинган қўй, албатта, сўйилиб, қудаларнинг
олдига қизнинг амаки уруғлари чақирилиб, зиёфат қилишган,
ушбу зиёфат орқали
қудалар бир
-
бирлари билан яқиндан танишиб
олишган. Қудалар ўзлари билан
1 нафар ёки 2 нафар ўспирин 10
-
12 ёш атрофида ўғил болаларни эргаштириб
келишган. Сабаби, ёш болалар орқали бўлажак қайнота ва қайнона бўлажак
келинни билиб олишган. Бўлажак келин қайин укаларига учуқ солган, учуқ дегани
етти хил рангдан иборат бир хил ўлчамдаги ип бўлган. Бу ипларни бола бўлажак
қайноналарга олиб бориб беришади, чунки қадимда қизлар куёв уруғларига юзини
кўрсатмаган. Учуқни олган болага бўлажак келиннинг қайнотаси бир қанча
ширинликларни бериб юборади. Тошбуви момодан бу удумларнинг маъносини
сўраганимизда қўй бу ризқ
-
насиба, барака дегани, қатлама эса қатлашиб, кўпайиб
кетиш дегани, ширинлик эса тотувлик, аҳиллик дегани дейишди. Бу эса халқимиз
-
нинг гиламга бўлган энг қадимий қарашларидан биридир.
Қўлда
тўқилган гиламларни ҳозирда ҳам жуда эски бўлса ҳам, халқимиз
қадрлайди ва бўсағага тўшамайди, лекин атаб бўсаға гилам тўқишади. Гилам шолча,
ғажари, терма, араби гилам, жулбароқларни уйнинг юқори (тўр) қисмига тўшашган.
Ҳеч қачон бу гиламлар бўсағага тўшалмаган. Бу гиламга бўлган эътиқоди ва қадри
баланд бўлганлигидан далолат беради. Гилам ишланмалар орасида мукаммал
санъат асари, десак бўлади, чунки бу ишланма инсон онги билан пайдо бўлган. Қиз
фарзандга атаб тўқилган гилам, яъни сеп гилам ҳеч қачон сотилмаган ва сеп
гиламни сотиш уят ҳисобланган. Гиламнинг нархи ҳозирда ҳам, қадимда ҳам бир
сигир нархида ҳисобланган. Бундай нархнинг белгиланиши гиламнинг нақадар
қадрли буюм эканлигидан далолат беради. Ҳозирда ҳам юқорида номлари зикр
этилган қишлоқлардаги хонадонларнинг барчасида икки ва ундан ортиқ гиламлар
мавжуд. Тошбуви момонинг айтишича, юқорида номлари зикр этилган қишлоқ
аҳолиси қўлда тўқилган гиламни сотишмаган
,
бу ҳақида ҳам эшитмаганман дейди.
Аёллар фарзандларига атаб ўз қўллари билан гилам тўқишади. Бахмал
тумани Сутлибулоқ қишлоғида яшовчи Зулайхо она 8 нафар фарзандига ҳам гилам
тўқиган ва қишлоқ аҳолиси ҳам онахоннинг фарзандлари хонадонларининг юқори
қисмида (тўрида) сақланиб, гиламлар асл ҳолича турганлиги, қадрланиб сақланаёт
-
ганлиги айтилмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
148
Гиламчилик Зомин туманида ҳам жуда ривож топган, айниқса, Еттикечув,
Дуоба, Каримсой, Сарикамар (Сариқкамар) ва бошқа қишлоқларида гиламчилик
билан айрим аҳолиси мунтазам шуғулланишади. Бу қишлоқларда қизлар, келинлар
устоз
-
шогирд тушишмайди, фақатгина гилам тўқиш жараёни хашар йўли орқали
тўқиб тугатилади. Ғаллаорол туман аҳолиси эса бугунги кунда ҳам гиламчиликнинг
жулбароқ туридан кенг фойдаланади ва тўқишади.
Миллий ўйинлардан бири саналган кўпкари (улоқ чопиш) ўйинида ҳам
қадимдан Жиззах воҳасида қўлда тўқилган гиламларнинг соврин (солим, зот)
сифатида ўрни беқиёс бўлган. Куёв томондан ўғил фарзандга атаб суннат тўй
қилинса, воҳада ҳозирга қадар қизнинг (суннат қилинадиган фарзанднинг она
томони) отаси той олиб борса, онаси эса қўлда тўқилган (қўлаки гилам) олиб
борган. Ота номидан той ва она номидан олиб борилган қўлда тўқилган гилам улоқ
кўпкарининг энг олий соврини (зот, солим) ҳисобланилган. Воҳанинг Зомин,
Бахмал, Ғаллаорол ва Фориш туманларида ташкил этиладиган кўпкари улоқ
ўйинида, асосан, қўлда тўқилган гилам (қўлаки гилам) ҳозирга қадар энг олий
соврин (зот, солим) ҳисобланади. Гиламни воҳа аҳолиси, асосан, ёз ойларида тўқиш
-
ган. Серсоя жойларга гилам соғочлари ёки станоклари қурилганлиги сабаби уй
ичида қурилган станокларда тўқилган гилам билан ёз ойида тоза ҳавода манзарага
бой жойда тўқилган гиламнинг фарқи жуда ҳам катта ҳисобланган. Бунга сабаб ёзда
тоза ҳавода тўқилган гиламнинг иплари пишиқ ва мустаҳкам бўлса, совуқ ойларда
уй ичида тўқилган гиламнинг иплари бўш (солқи) бўлади ва гиламнинг сифат
даражаси ҳам яхши бўлмаслиги маълум бўлган. Шундан келиб чиққан ҳолда воҳа
аҳолиси доимий равишда гиламни ёз ойларида тўқишади ва бу урфга айланган
-
лигини билишимиз мумкин. Аввал ҳам,
ҳозир ҳам воҳада қизлар учун сеп тайёр
-
ланганда гиламни шол буюм деб аташган. Ҳозирда ҳам Зомин, Бахмал, Ғаллаорол
туманларида қизларга шол буюм тайёрлаш одат тусига айланган. Бу ҳолат урф ёки
одат сифатида асрлар давомида сақланиб қолганлиги воҳа аҳолиси
томонидан
таъкидланди. Шол буюмларнинг ўзи ҳам бир қанча турларга бўлингани маълум
бўлди:
–
гилам;
–
жулбароқ;
–
ғожари
;
–
терма;
–
бўсаға гилам;
–
олача;
–
жулхирс;
Жундан тўқилган тўшамалардан иборат бўлган шолга аталган одатлар асл
ҳолини йўқотмаганлиги айтилди. Келинлар шол буюмларни асраб
-
авайлашган
ва бошқалар учун фойдаланишга беришмаган. Мана шундай удумлар орқали 70–
80 йиллик гиламлар бус
-
бутун, авлоддан
-
авлодга ўтиб келмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, кўп асрлик тарихга, алоҳида услуб ва бетакрор
йўналишга эга ўзбек миллий гиламдўзлик санъатини янада ривожлантириш,
ҳудудларда шаклланган анъанавий мактаблар фаолиятини кенгайтириш, қўлда
гилам тўқиш анъаналарини
қайта тиклаш, гиламдўз ҳунарманд ва касаначиларни
қўллаб
-
қувватлаш мақсадида бугун юртимизда алоҳида соҳага оид миллий музей
ташкил этиш вақти келди. Бу борадаги саъй
-
ҳаракатлар, ўз навбатида, миллий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
149
ҳунармандлик
турининг ноёб услубларини сақлаб қолиш, келажагимиз эгаларига
етказиш, дунё сайёҳларига кенг тарғиб этиш ҳамда уларни мамлакатимизга жалб
қилишга ҳисса сифатида қўшилади. Қолаверса, миллийлигимизни ўзида акс
эттириб турувчи халқ амалий санъати намуналари билан келажак авлодни
таништириш, гиламларимизда акс этган миллий қадрият ва руҳият, ўзлигимизни
англаш ва намоён этишга
хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мшикова
В.Г. Средней Азии в конце XIX
-
начале XX вв.
–
Т
.,
–
Фан. –
1970.
–
С. 255.
2.
Маиашокирое
С., Мусаер
Й.У. Бозор шсгисодийтива инеонпарварлгас. //
Гулистон, –
1994.
–
№2.
–
FE. 4.
3.
Дала ёзувлари. Жиззах вилояти Бахмал тумани Сутлибулоқ қишлоғи. 2021 йил.
4.
Дала ёзувлари. Жиззах вилояти Бахмал тумани Сўфи қишлоғи. 2021 йил.
5.
Дала ёзувлари. Жиззах вилояти Бахмал тумани Сутлтлибулоқ, Дувлат, Абай
қишлоқлари. 2021 йил
.
6.
Дала ёзувлари. Жиззах вилояти Бахмал тумани Сутлтлибулоқ қишлоғи 2021 йил.
7.
Дала ёзувлари. Жиззах вилояти Бахмал тумани Дувлат қишлоғи 2021 йил.
8.
Қурбонова
М.Б. Бухоро воҳаси ўзбек ва тожикларнинг аньанавий таомлари.
(XIX аср охири –
XX аср бошлари). Тарих фанлари номзоди илмий даражасини
ёзилган диссертация. –
Тошкент, 1994. –
Б. 94.
