Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
A healthy lifestyle as a value
Asila SADIKOVA
1
Andijan state university
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021
The article analyzes the issues of a healthy lifestyle. Its
significance, valeology, as well as theoretical and practical
achievements. Namely, the management of individual health,
strengthening the mechanisms of its self-organization with the
help of scientific sources of information (virtual and real).
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
health,
healthy lifestyle,
value,
valeology,
nature,
physiology.
Соғлом турмуш тарзи қадрият сифатида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
сиҳат
-
саломатлик,
соғлом турмуш тарзи,
қадрият,
валеология,
табиат,
физиология.
Мақолада соғлом турмуш тарзи ва унинг қадрият экан
-
лиги, валеология, унинг назарий ва амалий ютуқлари,
хусусан, индивид соғлиғини бошқариш, унинг ўз
-
ўзини
ташкиллаштириш механизмларини мустаҳкамлаш масала
-
лари илмий адабиётлар ёрдамида таҳлил қилинган.
Здоровый образ жизни как ценность
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
здоровье,
здоровый образ жизни,
ценности,
валеология,
природа,
физиология.
В статье анализируются вопросы здорового образа
жизни. Его значение, валеология, а также теоретические и
практические
достижения.
А
именно,
управление
индивидуальным здоровьем, усиление механизмов его
самоорганизации при помощи научных источников
информации (виртуальных и реальных).
1
Teacher,
department of “National idea, bases of spirituality and legal education” of Andijan state university
. Andijan,
Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
206
Инсоннинг ўз сиҳат
-
саломатлигига бўлган муносабати қадим замонлардан
бошлаб
,
одатда, унинг яшовчанлиги, ўз биологик ва ижтимоий вазифаларини
бажариш қобилияти билан белгиланган. Ўз
-
ўзидан равшанки, бундай муносабат
инсон анатомияси ва физиологиясининг хусусиятлари, организмнинг нормал
фаолиятини издан чиқарувчи омиллар ҳақидаги билимлар даражаси билан
мувофиқ келган.
Инсон табиат кучлари қаршисида ожиз бўлган илк ибтидоий даврда ўз
жисмоний ҳолатини у мистик тасаввурлар билан боғлаган. Ибтидоий жамоа
даврига келиб, бу тасаввурлар илоҳий хусусиятга эга, деб қаралган туморларда
ўзининг моддий ифодасини топган, соғлиқни
муҳофаза қилиш чора
-
тадбирлари эса
диний расм
-
русумлар тарзида мавжуд бўлган. Бироқ инсон ўз ҳаётини кузатган ва
хулосалар чиқарган, сиҳат
-
саломатлик, турмуш тарзи, хавфли омиллар, турли
воситаларнинг шифобахш, соғломлаштирувчи хоссалари ўртасидаги сабабий
боғланишларни қайд этган. Инсоннинг ҳолати у ўзининг, оиласининг, ўзи мансуб
бўлган жамоанинг ҳаётини асраш учун бажариши лозим бўлган жисмоний ишга
боғлиқ эканлиги ўша замонлардаёқ қайд этилган. Бу даврда табобат улкан аҳамият
касб этмаган бўлса керак, зеро соғлиқ ҳолатининг бузилиши ва касалликларнинг
сабаблари ҳамда механизмлари ҳақида билимлар етарли бўлмаган шароитда инсон
хасталик жараёнига ўзининг аралашувидан кўра организмнинг ўз имкониятларига
кўпроқ таянган [1].
Қулдорлик
жамияти даврида инсон саломатлигига оид билимларни тизим
-
лаштиришга киришилади. Бу борадаги саъй
-
ҳаракатлар, асосан, соғломлаштириш
тизимларини яратишга қаратилади. Бунинг самараси ўлароқ, бизгача етиб келган
сиҳат
-
саломатлик бўйича ўзига хос дастуруламаллар: хитойлар “Конг
-
фу”си
(тахминан милоддан аввалги 2600
-
йил), ҳиндлар “Аюрведа”си (тахминан милоддан
аввалги 1800
-
йил), Гиппократнинг “Соғлом турмуш тарзи ҳақида”
асари (тахминан
милоддан аввалги 400
-
йил), Спартада мавжуд бўлган соғломлаштириш тизимлари
яратилади [2]. Бу
тизимларнинг бош ғояси сифатида касалликларни даволаш эмас,
балки инсон саломатлигини шакллантириш, сақлаш ва мустаҳ
-
камлаш, у бузилган
тақдирда эса
соғлиқни тиклаш учун организмнинг резерв имкониятларидан
фойдаланиш илгари сурилади.
Одамлар ўртасида мулкий ва ижтимоий табақаланиш кучайишига қараб
қулдорлик жамоаларида инсон соғлиғига бўлган муносабат ўзгара бошлайди.
Тараллабедод ҳаёт кечиришга одатланган қулдорлар ўз саломатлигига кам эътибор
берадилар ва соғлиғининг ҳолати бузилган ҳолларда
кўпроқ табиблар ёрдамига
таянадилар. Шу тариқа тиббиёт ўзининг соғломлаштирувчи ва касалликларнинг
олдини олувчи аҳамиятини йўқотади ва кўпроқ касалликларни даволашга ихтисос
-
лашади. Бунга соғломлаштириш тизимларининг бой тажрибасини минг йилликлар
оша сақлаб
қолган Узоқ Шарқ давлатлари (шу жумладан, Хитой ва Ҳиндистон)нинг
қолган дунёдан ажралиши ва “ёпиқ давлатлар”га айланиши ҳам имконият яратади.
Айни пайтда, сиҳат
-
саломатлик муаммоларига эътиборни қаратган айрим олимлар
кейинги асрлар мобайнида ҳам пайдо бўлади. Масалан, Ғарбда “Авиценна”
исми
билан машҳур бўлган буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино (980–1037) ўзининг
“Тиб қонунлари”
асарида узоқ умр кўришнинг энг самарали йўли сифатида касал
-
ликларни даволашни эмас, балки соғлиқни асрашни кўрсатади [3].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
207
Цивилизация тараққиётининг кейинги босқичларида тиббиёт даражасида
асосий эътибор касалликларни даволашга қаратилади, инсоннинг соғлиғи масала
-
ларига эътибор эса сусайиб боради. Тўғри, Ибн Сино,
Ф.
Бекон, М.В.
Ломоносов,
М.Я.
Мудров каби мутафаккирлар ва
бошқа бир қатор олимлар ўз асарларида сиҳат
-
саломатлик масалаларида асосий эътибор айнан инсон соғлиғи ва касалликлар
профилактикасига қаратилиши лозимлигини қайта
-
қайта таъкидлайдилар, бироқ
фан ўз ривожланиш жараёнида бу йўлдан бормайди.
ХIХ аср охирида
И.И.
Мечников табиатшунослар ва шифокорлар анжуманида
(1883-
йил) сўзлаган “Организмнинг шифобахш кучлари ҳақида”
деб номланган
маърузасида касалликларнинг вужудга келиш сабаблари хусусидаги (моҳият
эътибори билан касаллик сабаби ва касалликнинг ўзини тенглаштирувчи)
“этиологик”
нуқтаи назарга бошқача ёндашувни қарама
-
қарши қўйди. Касаллик
-
нинг вужудга келишини у сабаб ва организмнинг ўзаро таъсирга киришиш жараёни
сифатида талқин қилди. Бироқ биринчи ёндашувга асосланган клиник тиббиёт
тараққиёти ва ютуқлари организмнинг мазкур хусусиятлари ҳақидаги таълимот
-
нинг ривожланиши йўлида тўғаноқ бўлди [4].
ХХ асрнинг 60
-
йилларида патолог олимлари С.М.
Павленко ва С.Ф.
Олейник
инсон саломатлиги механизмлари ва унга таъсир кўрсатиш йўллари ҳақидаги
қоидани таърифлашга биринчи бўлиб қўл урадилар. Улар организмнинг касал
-
ликка қарши ҳаракати ҳақидаги таълимот –
“санология”
илмий йўналишини
асослаб берадилар
[5]. Шу асрнинг 70–
80-
йилларида саломатлик муаммосини
ривожлантиришга ҳарбий тиббиёт вакиллари ва ноҳарбий соғлиқни сақлаш
намояндалари
салмоқли ҳисса қўшадилар. Касалликни унинг илк босқичида
аниқлаш ва бартараф этишни акс эттирувчи “донозологик диагностика”
тушун
-
часига таъриф берилади.
Ҳозирги
даврда саломатлик ҳақидаги фан асосчиси амалда соғлом киши
-
ларнинг соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашнинг методологик асосларини таъриф
-
лаб берган И.И.
Брехман (1982) ҳисобланади.
Янги стратегиянинг асоси –
валеология, унинг назарий ва амалий ютуқлари –
индивид соғлиғини бошқариш, унинг ўз
-
ўзини ташкиллаштириш механизмларини
мустаҳкамлаш ва уйғунлаштиришдир.
Валеологияни инсоннинг индивидуал соғлиғини шакллантириш, асраш ва
мустаҳкамлаш йўллари ва усуллари ҳақидаги интегратив фан сифатида шакллан
-
тириш уч муҳим йўналишда иш олиб боришни назарда тутади:
–
валеологиянинг назарий асосларини яратиш, шу жумладан, ёш валеоло
-
гияси, тиббий генетика, иммунология, репродуктив сексология, экологик валеоло
-
гия соҳаларида изланишлар олиб бориш;
–
валеологик амалиёт методларини илмий асослаш, шу жумладан, жисмоний
тарбиянинг назарий
асосларини, рекреация, нутрициология, ўз руҳиятини ўзи
бошқаришнинг психофизиологик асосларини, барча турдаги фаолият (меҳнат ва
ўқув фаолияти, улардан бўш вақтдаги фаолият)ни валеологик жиҳатдан қўллаб
-
қувватлаш асосларини такомиллаштириш;
–
валеологик таълимни ҳар томонлама етук инсонни тарбиялаш имконини
берувчи, унинг оптимал фаолияти, жамиятга мослашуви, ўз қобилиятларини рўёбга
чиқариши, саломатлик захираларини кўпайтириши ва узоқ умр кўришини таъмин
-
ловчи тизим сифатида ривожлантириш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
208
Кун тартибида ўз ечимини топмаган яна бир қанча муаммолар, чунончи,
саломатлик хизматининг инфратузилмасини шакллантириш, соғломлаштириш
технологияларини ишлаб чиқиш турибди. Бизнингча, бу вазифалар валеологик
фаолиятнинг амалий соҳаси ва тегишли валеологик хизматни ташкил этиш
доирасида ҳал қилиниши лозим.
Валеологик хизматни ташкил этиш жараёни тўрт босқични ўз ичига олади.
Булар:
✓
прогностик скрининг;
✓
соғлиқ миқдори ва сифатининг пастлиги сабабларини излаш (тиббиёт
муассасасида диагностик скрининг);
✓
даволаш ва соғломлаштириш технологияларини танлаш;
✓
соғлиқнинг миқдори ва сифатига тузатиш киритишни амалга ошириш [6].
Валеология, ҳеч шубҳасиз, яқин келажакда инсон саломатлиги муаммоларини
ечишда самарали бўлган усул ва воситага айланади. Агар бу борада шошилинч
чоралар кўрилмаса, инсон саломатлиги давлат фаолиятининг устувор йўналиши
сифатида эътироф этилмаса, шундай бир вазият юзага келиши мумкинки, миллат
жисмоний таназзулга юз тутиши оқибатида жамият ҳаётининг қолган энг муҳим
жиҳатлари ҳеч кимни ташвишга солмай қўяди.
Валеология
фанлар комплекси ёки фанлараро йўналиш бўлиб, унинг замири
-
да организм системаларининг ва, умуман, организмнинг инсонга ташқи ва ички
муҳит омиллари таъсир кўрсатаётган шароитларда унинг физиологик, биологик,
психологик ва ижтимоий
-
маданий жиҳатдан барқарор ривожланишини ва инсон
соғлиғини асрашни таъминловчи генетик, психофизиологик захиралари ҳақидаги
тасаввурлар ётади.
Фан сифатидаги валеологиянинг пайдо бўлиши инсон феномени –
унинг
биологияси, генетикаси, физиологияси, психологияси ва ҳаёт фаолиятининг бошқа
кўпгина жиҳатлари ҳақидаги билимлар организмнинг ҳолатини аниқлаш, прогноз
қилиш ва бошқариш ҳамда унинг атроф
-
муҳит билан алоқасига доир интеграл
билимларни яратиш имконини берувчи даражага кўтарилгани билан бевосита
боғлиқдир.
Валеологияга фаннинг барча белгилари хос: у ўз предмети, методи, объекти,
мақсад ва вазифаларига эга. Шунга қарамай, мустақил фан (ёки илмий йўналиш)
сифатидаги валеологиянинг бошқа фанлар билан ўзаро муносабатлари асосларини,
энг аввало, валеологиянинг предметини инсон саломатлиги ташкил этишидан
келиб чиқиб, аниқлаб олиш зарур.
Биология (умумий биология, генетика, цитология ва бошқ.) организмларнинг
филогенездаги ҳаёт фаолияти қонуниятларини ўрганади, инсон саломатлигининг
табиатига нисбатан эволюцион ёндашувни шакллантиради, биологик дунёнинг
яхлит манзарасини яратади [2
. B. 129].
Экология табиатдан оқилона фойдаланишнинг илмий асосини таъминлайди,
“жамият –
инсон –
муҳит”
ўзаро муносабатларининг хусусиятини ўрганади ва
уларни шакллантиришнинг оптимал моделларини яратади, сиҳат
-
саломатликнинг
атроф
-
муҳитга боғлиқлик жиҳатлари ҳақидаги билимларни шакллантиради.
Тиббиёт (анатомия, физиология, гигиена, санология ва бошқ.) инсон саломат
-
лигини таъминлаш нормативларини ишлаб чиқади, соғлиқни мустаҳкамлаш ва
асраш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш борасидаги билимлар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
11 (2021) / ISSN 2181-1415
209
тизими ва амалий фаолиятни асослайди. Тиббиёт фанлари тизими қуйидаги
элементлардан таркиб топади: касалликлар ҳақидаги фан (патология)дан, соғлом
яшаш муҳити ҳақидаги
фан (гигиена)дан, соғломлашиш механизмлари ҳақидаги
фан (саногенез)дан, ижтимоий саломатлик ҳақидаги фан (санология)дан.
Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият инсон саломатлигининг узвий
хусусиятлари –
жисмоний ривожланиш ва жисмоний тайёргарликни қўллаб
-
қувватлаш ва такомиллаштириш қонуниятларини белгилайди.
Психология инсоннинг руҳий ривожланиш қонуниятларини, ҳаёт фаолияти
-
нинг турли шароитларида инсон руҳиятининг ҳолатини, саломатликни таъмин
-
лашнинг психологик жиҳатларини ўрганади.
Педагогика валеологик таълим ва тарбиянинг инсонни соғлом турмуш
тарзига жалб қилишга қаратилган мақсадлари, вазифалари, таркибий элементлари
ва технологияларини ишлаб чиқади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Шермухамедова
Н.А. Фалсафа. –
Тошкент: Noshir, 2009.
2.
Абдуллаева
М., Абдурашидов М. ва бошқ. Фалсафа қисқача изоҳли луғат. –
Тошкент: Шарқ, 2004.
3.
Ғарб
фалсафаси (Тузувчи ва масъул муҳаррир Қ.
Назаров).
–
Тошкент: Шарқ, 2004.
4.
Жўраев
Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. –
Тошкент: Маънавият, 2008.
5.
Гадамер
Х.Г. Истина и метод. Основы филос. герменевтики. –
Москва:
Прогресс, 1988.
