Авторы

  • Галиб Рахмонов
    преподаватель, кафедра “Гражданское общество”, Ферганский государственный университет, Фергана, Узбекистaн

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp199-204

Ключевые слова:

водные ресурсы трансграничные реки дефицит воды региональное сотрудничество водные отношения

Аннотация

В данной статье, анализируется значение использования трансграничных водных ресурсов в установлении добрососедких отношений Республики Узбекистан с пограничными странами. Также, рассматриваются вопросы рационального использования водных ресурсов в условиях маловодья. Анализируются  соответствующие материалы из источников доступных на сегодняшний день.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The importance of the use of transitarian water resources in
establishing international relations (on the example of the
Ferghana valley regions)

Golib RAKHMONOV

1


Ferghana state university

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 October 2021
Accepted 20 November 2021
Available online
15 December 2021

In this article, the importance of the use of transboundary

water resources in establishing good-neighborly relations of the
Republic of Uzbekistan with border countries is analyzed. Also,
the issues of rational use of water resources in conditions of low
water are considered. The relevant materials from the sources
available today are analyzed.

2181-

1415/© 202

1 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

199-204

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

water resources,
transboundary rivers,
water scarcity,
regional cooperation,
water relations.

Давлатлараро муносабатларни ўрнатишда трансчегаравий
сув ресурсларидан фойдаланишнинг аҳамияти (Фарғона
водийси вилоятлари мисолида)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

сув ресурслари,
трансчегаравий дарёлар,
сув танқислиги,
минтақавий ҳамкорлик,
сув муносабатлари.

Мақолада давлатлараро муносабатларни ўрнатишда

трансчегаравий

сув

ресурсларидан

фойдаланишнинг

аҳамияти, бугунги кунда сув ресурсларидан оқилона фойда

-

ланиш масалалари манбалардаги тегишли материаллар
ёрдамида таҳлил қилинган.

1

Teacher, department of “Civil society”, Ferghana state university

. Ferghana, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

200

Важность использования водных ресурсов транзитара в
установлении международных отношений (на примере
регионов Ферганской долины)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

водные ресурсы,
трансграничные реки,
дефицит воды,
региональное
сотрудничество,

водные отношения.

В данной статье, анализируется значение использования

трансграничных

водных

ресурсов

в

установлении

добрососедских отношений Республики Узбекистан с
пограничными странами. Также, рассматриваются вопросы
рационального использования водных ресурсов в условиях
маловодья. Анализируются соответствующие материалы из
источников доступных на сегодняшний день.

Барча даврларда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни асраб

-

авайлаш муҳим ўрин тутган. Чунки сув

-

бу ҳаёт манбаи демакдир. Шу боисдан ҳам

сув ресурсларидан, айниқса, трансчегаравий дарёлардан адолатли ва оқилона
фойдаланиш масалалари бугунги кунда бутун дунёда ўта долзарб аҳамият касб
этмоқда. Негаки давлатларнинг келгусидаги тараққиёти, аҳоли фаровонлиги, энг
муҳими, унинг осуда ҳамда бехатар ҳаёт кечириши айнан шу омиллар билан боғлиқ.
Жумладан, “Минтақамизда сув танқислиги билан боғлиқ вазият йилдан йилга
мураккаблашиб бормоқда. Охирги 10 йилда, мисол учун, Ўзбекистонда сув ҳажми

12 фоизга, ўтган йилгига нисбатан эса бу йил 15 фоизга камайган” [1].

Шу билан бирга, жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини сув масалаларига, тоза

ичимлик сувига талаб муҳимлиги, тоза ичимлик сувидан барқарор фойдаланиш
услубларини тарғибот қилиш масалаларига жалб этиш мақсадида БМТ

Атроф

-

муҳит ва ривожланиш бўйича конференциясининг (Рио де Жанейро шаҳри,

1992-

йил) Қарорига мувофиқ, ҳар йили 22

-

март –

Бутунжаҳон Сув ресурслари куни

(World Water Day)

сифатида нишонланиб келинади [2]. Хусусан, БМТ Бош

Ассамблеясининг 2010

-

йил 20

-

декабрда бўлиб ўтган 69

-

ялпи йиғилишида қабул

қилинган

A/RES/65/154-c

онли Резолюцияга мувофиқ 2013

-

йил “Сув бўйича

ҳамкорлик халқаро йили”

(

International Year of Water Cooperation

”) [3] деб эълон

қилинди. Унда сув бўйича БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, давлатлар ва
манфаатдор томонларнинг кенг қамровли ҳамкорлиги ва мулоқотини кучайтириш
масалалари атрофлича ҳал қилинди.

Фарғона водийси суғориш тизими техника ва технологиясини замонавий

-

лаштириш ва унга сармоялар сарфлаш

,

айниқса

,

эътиборли аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, истиқлолнинг охирги 10 йилида Ўзбекистондаги суғориш тизимини
техник ва технологик қайта қуриш, янгилаш учун умумий қиймати 1,2 млрд.
доллардан ортиқ инвестицион лойиҳалар амалга оширилди [4]. Бундан ташқари,
Ўзбекистон Ирригация ва Дренаж бўйича Халқаро Қўмита, Бутунжаҳон Сув
Кенгаши, Сув Ресурсларини Ривожлантириш ва Бошқариш бўйича Ислом Давлат

-

лараро Тармоғи, Йирик тўғонлар бўйича Халқаро комиссия каби халқаро ташкилот

-

ларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, глобаллашув жараёнлари тобора кучайиб бораётган

даврда бугунги кунда дунёнинг 1 млрд. дан кўпроқ аҳолиси тоза ичимлик сувисиз
қийналмоқда. Бутунжаҳон Сув Кенгаши маълум қилишича, 2050

-

йилга бориб

сайёрамиз аҳолисининг учдан икки қисми чучук сув танқислиги муаммосига дучор
бўлади [5].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

201

Зеро, ҳозирда сув танқислиги муаммосини олдини олиш ҳамда бартараф этиш

учун тарихий жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ўта муҳимдир. Бугунги кунда
Амударё ва Сирдарёнинг сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги минтақавий
ҳамкорлик Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг (МФСА) органи бўлган Сув
хўжалиги давлатлараро мувофиқлаштириш комиссияси (МКВК) фаолияти доира

-

сида амалга оширилиши йўлга қўйилди. Ушбу комиссиянинг аъзолари

минтақа

-

даги бешта давлат бўлиб, яъни: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон
ва Туркманистоннинг сув хўжалиги органлари раҳбарларидир. Ташкилотнинг
асосий вазифаси Амударё ва Сирдарёнинг сув ресурсларини тақсимлаш, ҳар бир
давлат учун йиллик сув истеъмоли лимитларини ҳамда йирик сув омборларининг
иш режимини тасдиқлашдан иборат.

Бундан ташқари, Фарғона водийсида сув ресурслари муҳимлигига эътибор

қаратиб

,

“Ўрта Осиёдаги сув масаласи –

умуман

,

тараққиёт ва хавфсизлик масаласи

-

нинг ажралмас қисми”, дея таъкидлади Геосиёсий тадқиқотлар ва амалий фанлар
институти илмий ходими Д.

Читати. У трансчегаравий дарёларнинг юқори қисмида

жойлашган давлатлар халқаро тегишли БМТ конвенцияларига, уларнинг асосий
талаблари, шу сувларга

,

жумладан, дарёдан фойдаланганда атроф

-

муҳитга ва

чегарадош давлатлар манфаатларига зиён етказмаслик шартларига қатъий риоя
этишлари лозим, деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро сув муносабатлари Ўзбекистон

Республикасининг Конституциясига ҳамда “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғри

-

сида”ги Қонунга ва сув масалалари бўйича бошқа қонуности ҳужжатларига асос

-

ланади ҳамда тегишли ҳукуматлараро шартномалар, битимлар, протокол қарор

-

лари билан бошқарилади. Бу масалаларда Ўзбекистон Республикаси

,

биринчи

навбатда

,

минтақадаги реал шароитларни ҳисобга олган ҳолда тузилган, аввал

қабул қилинган ҳужжатларнинг тан олинишини тасдиқлайди. Эҳтимол

,

айрим

аввал қабул қилинган ҳужжатлар алоҳида давлатларнинг янги қонун ва қонуности
ҳужжатлари талабларига жавоб бермаслиги мумкин, аммо шуни ҳисобга олиш
керакки, 1990

-

йилларнинг бошида (давлатлараро ҳужжатларнинг кўпи қабул

қилинган давр) минтақада сув ресурсларининг тугаганлиги ҳакидаги факт қайд
этилган. Бу вақтда мавжуд сув ресурслари нафақат республикалараро, балки халқ
хўжалиги соҳалари ўртасида ҳам тақсимланиб бўлинган ва ҳозирги ишлаб чиқариш
ҳамда ижтимоий инфраструктура айнан мавжуд сув ресурслари ва уларнинг
тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Шунинг учун аввалдан келишилган
қарорлардан озгина бўлса ҳам оғиш нафақат алоҳида олинган мамлакатдаги, балки
бутун минтақадаги вазият чигаллашишига олиб келади. Бу эса шу каби масалаларга
жиддий ва онгли ёндашувни талаб этади. Масалан, “Амударё ва Сирдарё дарёлари

-

нинг ўтган асрнинг 80

-

йилларда ишлаб чиқилган ҳавзавий схемаларида ҳар бир

мамлакатнинг улуши, белгиланган сувни олиш миқдори ҳанузгача минтақанинг
барча республикалари томонидан тан олинади” [5

.

Б.

40].

Сув ресурсларини давлатлараро миқёсда бошқаришда қуйидаги иккита

ҳужжат асосий ҳужжат ҳисобланади

:

барча мамлакатлар томонидан тасдиқлаган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари

-

нинг сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва муҳофаза қилиш схемалари
(мустақилликка эришишдан аввал);

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон

Республикалари ўртасидаги давлатлараро манбаларнинг сув ресурсларидан
фойдаланишни ва сақлашни биргаликда бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида
Келишув, 18.02.1992 (мустақилликка эришилгандан сўнг).


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

202

Мазкур ҳужжатларнинг тузилишида минтақадаги беш республиканинг

лойиҳалаш

-

қидирув ва илмий

-

тадқиқот ташкилотлари иштирок этган. Биринчи

ҳужжат минтақада сув ресурсларини тақсимлашнинг принциплари ва физик
ҳажмларини белгилайди. Эҳтимол, сув ресурсларини тақсимлашдаги мазкур
принцип ёки физик ҳажмлар ҳозирги вақтда кимнидир у ёки бу сабабларга кўра
қониқтирмаслиги мумкин. Аммо шунга қарамай, уларнинг ҳаммаси ўз вақтида
зарур ҳисоблар билан асосланган ва жиддий экспертизадан ўтказилган. Мазкур
ҳужжатларнинг ҳаммаси бирданига қабул қилинмаган

,

албатта, улар узоқ баҳслар

асосида, керакли ҳисобларни амалга оширгандан сўнг, экспертларнинг кўплаб
учрашувлари натижалари асосида қабул қилинган.

Тўқтогул сув омборининг иши энергетик тартибга ўтказилиши муносабати

билан минтақада юзага келган ўта кескин вазиятни юмшатиш мақсадида 1998

-

йил

-

нинг 17

-

мартида имзоланган “Сирдарё ҳавзасининг сув

-

энергетик ресурсларидан

фойдаланиш ҳақида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари
ўртасидаги Битим”нинг ижобий ролини ҳам айтиб ўтиш лозим. Шубҳасиз, бу
ҳужжат халқаро ҳуқуқ юриспруденцияси нуқтаи назаридан идеал эмас ва, эҳтимол,
қандайдир тарзда бу битимда иштирок этаётган давлатларнинг ички ҳуқуқий
актларининг белгиланган принципларига (ёки пунктларига) зиддир, аммо ўтиш
даври шароитларида ҳаммани қониқтирадиган умумий принциплар ишлаб
чиқилган ва мамлакатлар манфаатлари “ҳамма нарсадан юқори”

қўйилмаган бир

пайтда имзоланган бу “Битим”

ҳозирча “амал қилаётган”

ягона давлатлараро

ҳужжатдир. Мазкур битим туфайли Сирдарё ҳавзасида жойлашган уч давлат
ўртасидаги ўзаро сув алоқаларида белгиланган мувозанатга эришилган ва ҳозирча
томонлар қийинчилик билан бўлса

-

да, унинг қарорларини ҳар йиллик “ишчи

келишувлар”

асосида конкрет ҳажмларни, оқимлар, сув чиқариш ва етказиб бериш

муддатларини кўрсатиш билан бажаришга ҳаракат қилмоқдалар.

Қўшни давлатлар билан сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлан

-

тириш борасида икки томонлама ишчи гуруҳлар тузилиб, келишувларга эришилди.
Шунингдек, Марказий Осиёнинг Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаш

-

тирувчи Комиссияси доирасида ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.

Қирғизистон Республикаси билан трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш
ва сув хўжалиги масалалари бўйича комиссия тузиш юзасидан музокаралар олиб
борилмоқда. Фарғона водийси вилоятларининг Қирғизистон билан чегара
ҳудудида жойлашган сув хўжалиги объектларига ходимларнинг ўтиб

-

қайтиш маса

-

ласи ҳал қилиб келинмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари Бош
вазирларининг биринчи ўринбосарлари даражасида сув муносабатлари соҳасида
имзоланган “Йўл харитаси”га асосан, трансчегаравий каналлардан ҳамкорликда
фойдаланиб келиняпти.

“Баҳри Тожик”

сув омборидан керакли миқдорда сув чиқариб берилиши

бўйича ўзаро келишувлар амалга оширилиб, “Фарҳод”

тўғонидан ҳамкорликда

фойдаланиш бўйича Ҳукуматлараро битим имзоланди. Ўзаро келишилган ҳолда,
Тожикистон билан чегарадош ҳудудлардаги каналлар ва улардаги гидротехника
иншоотларида тозалаш

-

таъмирлаш ишлари бажарилиб, суғориладиган майдон

-

ларнинг сув таъминоти яхшиланди.

Амударё ҳавзасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича икки

давлат ўртасида тузилган идоралараро Битимга асосан, Амударёнинг сув ресурс

-

лари тўлиқ ишлатилишига ҳамда Туркманистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистонга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

203

қарашли сув хўжалиги объектларининг узлуксиз ва беталафот хизмат кўрсатишига
эришилди. Минтақавий дастурнинг қабул қилиниши минтақа давлатларининг
трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича ҳамкорликни
ривожлантириш, сув ва энергетика лойиҳаларини биргаликда кўриб чиқиш ва
амалга ошириш, Амударё ва Сирдарёнинг сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича
янги минтақавий ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш имконини беради.

Минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида

давлатлараро ҳамкорликни такомиллаштириш ва янада ривожлантириш учун
қуйидаги чора

-

тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган:

Ўзбекистон Республикасининг Орол денгизи ҳавзаси мамлакатлари ва

минтақавий давлатлараро сув хўжалиги ташкилотлари билан сув ресурслари ва
давлатлараро сув хўжалиги объектларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида
фаол ҳамкорликни давом эттириш;

Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни

таъминлайдиган трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг
ўзаро мақбул механизмларини ишлаб чиқиш;

трансчегаравий сувлар бўйича БМТ конвенциялари нормалари ва тамойил

-

ларини илгари суриш;

амалдаги қонуний келишувлар, шу жумладан, Сирдарё, Амударё ва бошқа

трансчегаравий дарёлар миқёсида сув ўлчашни такомиллаштириш дастурини
амалга ошириш учун қўшма мониторинг олиб бориш ва очиқ маълумотлар
алмашиш механизмини яратиш;

Ўзбекистон ва минтақавий шериклар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда

томонлар амалга ошираётган сув хўжалиги лойиҳаларини биргаликда молиялаш

-

тиришда иштирок этиш имкониятини ўрганиш;

минтақа мамлакатлари ўртасида сувдан фойдаланиш бўйича ахборот

алмашинувини доимий равишда йўлга қўйиш;

минтақа давлатлари томонидан умумманфаатларни инобатга олган ҳолда

йирик гидротехника иншоотларини қуриш бўйича ягона позиция ишлаб чиқишни
илгари суриш;

минтақавий сув ресурсларини бошқариш бўйича қўшма режаларни ишлаб

чиқиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаш, шу жумладан, иқлим ўзгаришига
мослашиш чораларини кўриш ва ўзаро манфаатларни ифода этувчи соҳаларда
тажриба алмашиш [6].

Ўзбекистон 12 та халқаро шартномага, жумладан, “Трансчегаравий сув оқим

-

лари ва халқаро кўллардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича”

(1992-

йил, Хельсинки) ва “Халқаро сув оқимларидан кемалар қатнамайдиган

ҳолатларда фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги (1997

-

йил, Нью

-

Йорк) БМТ

конвенцияларига қўшилган.

Хулоса қилиб айтганда, Республика, қолаверса, Фарғона водийси сув масала

-

сида нафақат минтақавий, балки глобал миқёсда юз берган вазият ҳамда ортиб
бораётган хавф шуни кўрсатмоқдаки, трансчегаравий сув ресурсларидан адолатли
ҳамда оқилона фойдаланиш муаммоси фақат ва фақат халқаро ҳуқуқнинг асосий
тамойилларига таянган ҳолда ҳал этилиши лозим. Бу ҳолат эса, ўз навбатида, улкан
энергетик иншоотларни қуриш ташаббускорларининг бу ишга онгли равишда
ёндашишини, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя этишларини талаб қилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

11 (2021) / ISSN 2181-1415

204

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида

2020 йил 16 сентябрь куни сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш
ва давлат

-

хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чора

-

тадбирлари

юзасидан видеоселектор йиғилишидаги нутқи

.

2.

www.water.gov.uz.

3.

http://naesmi.uz/uz/site/page.html?id=4804. Butunjahon Suv resurslari kuni.

4.

Юнусов

Ҳ., Маматова

З. Трансчегаравий дарёлар ва йирик тўғонлар:

таҳдидлар, талафотлар ва хавфсизлик чоралари.

Тошкент: Янги аср авлоди,

2015.

Б.

7.

5.

Маҳмудов

О. Сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш ҳаётий зарурият //

Ўзбекистон овози, 2013 йил 28 март.

6.

Қўлдошев

Ж. Сув манбаларидан оқилона фойдаланайлик // Ўзбекистон

овози, 2012 йил 27 апрель.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 16 сентябрь куни сув хўжалигида тежамкор технологияларни жорий этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишидаги нутқи

water.gov.uz

http://naesmi.uz/uz/site/page.html?id=4804. Butunjahon Suv resurslari kuni

Юнусов Ҳ., Маматова З. Трансчегаравий дарёлар ва йирик тўғонлар: таҳдидлар, талафотлар ва хавфсизлик чоралари.-Тошкент: Янги аср авлоди, 2015.-Б.7.

Маҳмудов О. Сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш ҳаётий зарурият // Ўзбекистон овози, 2013 йил 28 март.

Қўлдошев Ж. Сув манбаларидан оқилона фойдаланайлик // Ўзбекистон овози, 2012 йил 27 апрель.