Авторы

  • Отабек Махамматов
    независимый исследователь, Самаркандский государственный университет, Самарқанд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-pp25-32

Ключевые слова:

нигилистическое отношение верховенство закона стереотип нигилизм декриминализация

Аннотация

В данной статье, описывается процесс становления узбекской государственности. Процесс модернизации политических, экономических, духовных и организационных основ современного общества.  Стремление общества вступить на путь свободного демократического развития. Где личность, ее права и достоинство признаются высшей ценностью.  Растущее число правового нигилизма среди молодежи, находит свое отражение, нетолько в недоверии к существующим законам и правопорядку, а также отражается на  внедрении нового духа в национальную правовую систему, элементах прав человека, которые подрывают национальные ценности.  Авторы, изучающие правовой нигилизм, отмечают, что правовой нигилизм, имеет сложный характер и различные формы его проявления.  Распространение нигилистического отношения к праву среди граждан, при формировании правового государства  оценивается, как серьезная идеологическая угроза этому процессу. И было выявлено, его влияние на духовно-нравственные ценности общества.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Formation of legal nihilism among young people as a social
threat in the environment of the New Uzbekistan

Otabek MAKHAMMATOV

1


Samarkand state university

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022

This article describes the process of formation of Uzbek

statehood. The process of modernization of the political,
economic, spiritual and organizational foundations of modern
society. The desire of society to embark on the path of free
democratic development. Where the individual, his rights and
dignity are recognized as the highest value. The growing number
of legal nihilism among young people is reflected, not only in
distrust of existing laws and the rule of law, but also reflected in
the introduction of a new spirit into the national legal system,
elements of human rights that undermine national values. The
authors studying legal nihilism note that legal nihilism has a
complex character and various forms of its manifestation. The
spread of a nihilistic attitude to law among citizens, when
forming a rule of law, is assessed as a serious ideological threat
to this process. And its influence on the spiritual and moral
values of society was revealed.

2181-

1415/©

2021 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp

25-32

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

nihilistic attitude,
rule of law,
stereotype,
nihilism,
decriminalization.

Ёшлар

онгида

ҳуқуқий

нигилизмнинг

шаклланиши

Янги

Ўзбекистон

муҳитида

ижтимоий

хавф

сифатида

АННОТАЦИЯ

Калит

сўзлар:

нигилистик

муносабат,

ҳуқуқий

давлатчилик,

стереотип,

нигилизм,

декриминаллаштириш.

Мазкур

мақолада

ўзбек

давлатчилигини

шакллантириш

жараёни,

замонавий

жамиятнинг

сиёсий,

иқтисодий,

маънавий

ва

ташкилий

асосларини

модернизация

қилиш

жараёни

характерланди.

Жамиятнинг

эркин

демократик

ривожланиш

йўлига

киришга

интилиши,

бу

ерда

шахс,

унинг

ҳуқуқлари

ва

қадр

-

қиммати

энг

юқори

қадрият

сифатида

эътироф

этилди.

Ёшлар

ўртасида

ҳуқуқий

1

Researcher, Samarkand state university. Samarkand, Uzbekistan. Email: maxammatov-o@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

26

нигилизм

иллатининг

кўпайиши

мавжуд

қонунларга

ва

ҳуқуқ

-

тартиботга

ишончсизлик,

миллий

ҳуқуқий

тизимга

янги

руҳни,

миллий

қадриятларни

емирадиган

инсон

ҳуқуқ

элементларини

олиб

киришга

уринишда

аксини

топади.

Ҳуқуқий

нигилизмни

ўрганган

муаллифлар

унинг

мураккаб

табиати

ва

намоён

бўлишининг

турли

шакллари

мавжуд

-

лигини

таъкидлашган.

Ҳуқуқий

давлатчиликни

шакллан

-

тириш

йўлида

фуқаролар

ўртасида

қонунга

нисбатан

нигилистик

муносабатларнинг

кенг

тарқалиши

бу

жараёнга

тўсқинлик

қилувчи

муҳим

мафкуравий

таҳдид

сифатида

баҳоланди

ҳамда

унинг

жамиятнинг

маънавий

ва

ахлоқий

қадриятларига

таъсир

даражаси

очиб

берилди.

Формирование

правового

нигилизма

у

молодежи

как

социальная

угроза

в

среде

Нового

Узбекистана

АННОТАЦИЯ

Ключевые

слова:

нигилистическое

отношение,

верховенство

закона,

стереотип,

нигилизм,

декриминализация.

В

данной

статье,

описывается

процесс

становления

узбекской

государственности.

Процесс

модернизации

политических,

экономических,

духовных

и

организационных

основ

современного

общества.

Стремление

общества

вступить

на

путь

свободного

демократического

развития.

Где

личность,

ее

права

и

достоинство

признаются

высшей

ценностью.

Растущее

число

правового

нигилизма

среди

молодежи,

находит

свое

отражение,

не

только

в

недоверии

к

существующим

законам

и

правопорядку,

а

также

отражается

на

внедрении

нового

духа

в

национальную

правовую

систему,

элементах

прав

человека,

которые

подрывают

национальные

ценности.

Авторы,

изучающие

правовой

нигилизм,

отмечают,

что

правовой

нигилизм,

имеет

сложный

характер

и

различные

формы

его

проявления.

Распространение

нигилистического

отношения

к

праву

среди

граждан,

при

формировании

правового

государства

оценивается,

как

серьезная

идеологическая

угроза

этому

процессу.

И

было

выявлено,

его

влияние

на

духовно

-

нравственные

ценности

общества.

КИРИШ

Бугунги

кунга

келиб,

фуқаролар

борган

сари

янги

дунёқарашга

эга

бўлиб

бормоқда.

Бундай

туб

ўзгаришларни

биз

умумий

инсоний

ва

миллий

қадриятлар,

шахснинг

ҳуқуқлари,

эркинликлари

ва

қонуний

манфаатлари,

бошқарувнинг

демократик

шаклларининг

биринчи

ўринга

чиқаётганлиги

билан

ҳам

асослаш

мумкин.

Ушбу

жараён

фуқароларнинг

шахсий

эҳтиёжлари

ва

манфаатларини

тўлиқ

қондиришга

қаратилган

демократик

бошқарув

тизимини

жорий

қилишга

бўлган

саъй

-

ҳаракатларда

яққол

намоён

бўлмоқда.

Шу

муносабат

билан

фуқароларнинг

конституциявий

ҳуқуқлари

ва

эркинликларини

ҳар

томонлама

ҳимоя

қилиш,

фуқаролар

ўртасида

позитив

ҳуқуқий

онгни

шакллантириш

учун

муносиб

шарт

-

шароитларни

яратиш

зарур.

М.М. Месилов

фикрича,

давлат

ҳокимияти

нуқтаи

назаридан

ҳуқуқий

нигилизмнинг

олдини

олишнинг

асосий

йўллари

қуйидаги

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

27

лардан

иборат:

ҳукуматнинг

ҳуқуқий

саводхонлигини

ошириш,

давлат

аппарати

очиқлиги,

ҳукумат

жавобгарлигининг

самарали

ва

амалда

ишлайдиган

тизими

мавжудлиги,

қонун

олдида

ва

жамоатчилик

томонидан

ҳукумат

устидан

доимий

назоратнинг

ўрнатилганлиги

ва

бошқалар

шулар

жумласидандир

[1. P. 35].

Ёшлар

ўртасида

ҳуқуқий

нигилизм

иллатининг

кўпайиши

мавжуд

қонун

-

ларга

ва

ҳуқуқ

-

тартиботга

ишончсизлик,

миллий

ҳуқуқий

тизимга

янги

руҳни,

миллий

қадриятларни

емирадиган

инсон

ҳуқуқ

элементларини

олиб

киришга

уринишда

аксини

топади.

Ҳуқуқий

нигилизмни

ўрганган

муаллифлар

унинг

мураккаб

табиати

ва

намоён

бўлишининг

турли

шакллари

мавжудлигини

таъкидлашади.

Ҳуқуқий

нигилизмнинг

мавжуд

шаклларидан

бири

бу

ҳуқуқий

мафкура,

мафкуравий

йўналишлар,

масалан,

анархизм,

сиёсий

радикализм

каби

назарий

таълимотлардир.

Ҳуқуқий

нигилизм

ҳуқуқ

ҳолатига

нисбатан

салбий

муносабат

шаклида,

стереотиплар

ва

ижтимоий

муносабатларни

тартибга

солишнинг

ҳуқуқий

воситалари

ва

усулларига

ишонмаслик

шаклида

ҳам

мавжуд

бўлиши

мумкин

[2.

Б

. 48].

МАТЕРИАЛ

ВА

ТАДҚИҚОТ

УСУЛЛАРИ.

Жамиятда

қонун

устуворлигини

таъминлаш

ҳуқуқий

тартибга

солишнинг

аниқлигини,

суд

ҳокимиятининг

юқори

ваколатини,

ҳар

бир

шахснинг

ҳуқуқларини

ҳурмат

қилиш

орқали

амалга

оширилади.

Шунга

қарамай,

фуқароларнинг

қонунларга

риоя

қилиши,

бошқаларнинг

ҳуқуқлари

ва

эркинликларини

онгли

даражада

ҳурмат

қилиш

қобилияти

ҳар

доим

ҳам

тўғри

йўналишда

амалга

ошмайди,

бу

эса

аҳоли,

хусусан,

ёшлар

ўртасида

турли

даражадаги

ҳуқуқий

нигилизмнинг

пайдо

бўлишига

олиб

келмоқда,

десак

янглишмаган

бўламиз.

Ҳуқуқий

давлатчиликни

шакллантириш

йўлида

фуқаролар

ўртасида

қонунга

нисбатан

нигилистик

муносабатларнинг

кенг

тарқалиши

бу

жараёнга

тўсқинлик

қилувчи

муҳим

мафкуравий

таҳдид

ҳисобланади.

Баъзи

бир

давлатларда

қонунчиликка

нисбатан

нигилистик

муносабат

ва

уни

амалга

оширишнинг

жадал

ривожланиши

билан

ажралиб

туради

[2.

Б

. 63].

Айни

шу

маънода,

ижтимоий

муаммоларни

ҳал

қилиш

потенциалига

тўлиқ

ишонмасликкача

бўлган

бундай

муносабат

ҳуқуқий

нигилизм

деб

аталади.

Одатда,

ҳуқуқий

нигилизмнинг

фаол

ёки

пассив

шакллари

алоҳида

қайд

этилади.

Масалан,

фуқароларда

кундалик

онг

даражасида

қонунни

билмаслиги

билан

боғлиқ

ёки

инсоннинг

ҳуқуқий

дунёқара

-

шининг

етарлича

шаклланмаганлиги

қонуннинг

ижтимоий

ролини

инкор

этишга

олиб

келади.

Ҳуқуқий

нигилизмнинг

намоён

бўлишини

биз

норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларга

қарши

оммавий

норозиликлар,

ҳуқуқни

кераксиз

ижтимоий

институт

сифатида

сунъий

равишда

баҳолаш

орқали

ҳам

кўришимиз

мумкин.

“Айнан

мана

шу

шароитда,

дейилади

“Миллий

истиқлол

ғояси:

асосий

тушунча

ва

тамойиллар”

рисоласида,

халқ

ва

давлатнинг

эзгу

мақсадларига

ёт

ва

бегона

бўлган

ғоялар

жамият

ҳаётига

ўз

таъсирини

ўтказишга

ҳаракат

қилиши

табиий.

Айниқса,

ғоявий

беқарорлик

ҳукмрон

бўлган

жойда

мафкуравий

таҳдид

кучаяди.

Аҳолининг

кенг

қатламлари,

хусусан,

ёшларнинг

онгини

эгаллашга

уринишлар

ортиб

боради

[4.

Б

. 57].

Демак,

ҳуқуқий

нигилизм

нигилистик

менталитетнинг

ажралмас

қисми

бўлиб,

унинг

асосини

ҳам

давлат

ҳокимияти,

ҳам

омма

учун

характерли

бўлган

қонунни

бегоналаштириш

ташкил

этади.

Ҳуқуқий

нигилизм

ижтимоий

онгнинг

элементи

бўлиб,

эътиборсизлик

ва

ҳуқуқ

субъект(лар)нинг

амалдаги

ҳуқуқ

нормаларини

менсимаслик,

уларга

нисбатан

ҳурматсизлик

муносабатида

бўлиш

ёки

инкор

қилиш

[2.

Б

. 59].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

28

Ҳам

давлат

ҳокимиятининг,

ҳам

халқнинг

ҳуқуқий

нигилизмини

камайтириш

учун,

аввало,

ҳуқуқий

онгни

ўзгартириш

зарур.

Инсонларни

жазолашни

турли

усуллари,

қарорлар

ва

тақиқлар

билан

ҳеч

нарсага

эришиб

бўлмайди:

буни

биз

тарихнинг,

шу

жумладан,

давлат

ва

ҳуқуқ

тарихининг

аччиқ

тажрибасидан

билиб

олишимиз

мумкин.

Aхлоқ

ва

адолат

ҳисси

иқтисодиёт

билан

чамбарчас

боғлиқ

ва

тўйганлар

очлик

нима

эканлигини

тушунмайди.

Иқтисодий

инқироз

даврида,

жамиятнинг

айрим

қатламларида

ғазаб

пайдо

бўлиб,

бу

ҳуқуқий

онгга

салбий

таъсир

кўрсатмоқда,

шунинг

учун

ҳозирги

шароитда

ҳуқуқий

нигилизмга

қарши

курашиш

жуда

қийин,

аммо

бунга

эришсаккина

жамиятда

барқарорликни

таъмин

-

лашимиз

мумкин

бўлади.

Aгар

давлат

фуқаролик

жамиятидан

ажратилган

ҳолда

эмас,

балки

у

билан

келишилган

ҳолда

мавжуд

бўлса

ва

фуқаролик

жамияти

давлат

институтлари

билан

ҳамкорлик

ва

шериклик

орқали

ўз

вазифалари

ва

муаммоларини

ҳуқуқий

усуллар

билан

ҳал

қилса,

ҳуқуқий

нигилизм

пайдо

бўлмайди.

Фуқаролик

жамияти

институтлари

анъанавий

равишда

жамоатчилик

онгини

шакллантиришнинг

муҳим

институти

ҳисобланади.

Фуқаролик

жамияти

институтлари

иқтисодий

соҳасининг

барқарорлиги

аҳоли

олдида

фуқаролик

етакчиларининг

обрўсини

кучайтириш

учун

муҳимдир,

акс

ҳолда,

ҳокимиятга

иқтисодий

боғлиқлик

ва

аҳолини

ташвишга

солаётган

муаммоларни

ҳал

қилиш

имконсизлиги

шароитида

бундай

ваколатларга

эришишга

йўл

бермайди.

Фақат

кучли

фуқаролик

жамияти

-

гина

ҳокимиятнинг

коррупциявий

манфаатларини

чеклашнинг

самарали

механи

-

змларини

тақдим

этади.

Фуқаролик

жамияти

кенг

доираларининг

манфаатлари

ва

фикрларини

инобатга

олиш

нафақат

ҳуқуқий

барқарорликни,

балки

ҳуқуқий

нигилизмга

қарши

кураш

самарадорлигини

сезиларли

даражада

оширади.

Замонавий

ҳуқуқий

нигилизмнинг

хусусиятларини

тавсифлаш

орқали

олимлар

унинг

қуйидаги

муаммоли

жиҳатларига

алоҳида

эътибор

қаратадилар:

1)

ҳуқуқий

онг,

ҳуқуқий

маданият

ва

ҳуқуқий

муносабатларга

нисбатан

нигилизмнинг

намойишкорона,

қарама

-

қарши

ва

тажовузкор

характерга

эга

бўлиши;

2)

ҳуқуқий

нигилизмни

оммавий

характерда

намоён

бўлиши;

3)

ҳуқуқий

нигилизмнинг

намоён

бўлишидаги

хилма

-

хиллиги;

4)

ҳуқуқий

нигилизмнинг

аниқ

бузғунчилик

даражаси,

оппозиция

ва

популистик

йўналиш;

5)

жамиятда

кенг

тарқалган

ва

бузғунчиликка

олиб

келадиган

ҳуқуқий

нигилизмнинг

давлат,

сиёсий,

ахлоқий

ва

бошқа

соҳалар

билан

боғлиқ

ҳолда

намоён

бўлиши

ва

бошқалар

шулар

жумласидандир.

“Юридик

амалиётда

ҳуқуқий

нигилизм

қонунларни

бузиш,

жиноятлар

содир

этилгунга

қадар

турли

хил

ҳуқуқий

ўрнатмалар,

нафақат

фуқаролар,

балки

мансабдор

шахслар

томонидан

қонун

талабларига

оммавий

равишда

риоя

қилмас

-

лик

шаклида

амалга

оширилади.

Ҳуқуқий

нигилизмнинг

намоён

бўлиш

шакллари

қаторига

юридик

технологиялар

нуқтаи

назаридан

нуқсонли

ва

номукаммал

қонунларнинг

қабул

қилиниши,

шу

жумладан,

бир

-

бирига

зид,

ўзаро

зиддиятли,

параллел

ҳаракатланувчи

ва

такрорланувчи

ҳамда

етарли

даражада

молиялаш

-

тирилмаган

қонунларни

қабул

қилиш

киради”

[5.

Б

. 84].

Ҳуқуқий онгни, қонуннинг

қонунийлигини ўрганишга бағишланган илмий адабиётларда замонавий жамиятда
қонунга бўйсунишдаги муаммолар, жиноятчилик ва ҳуқуқий нигилизмнинг ўсиши
сабаблари қуйидагилардан иборатлиги таъкидланади: давлат сиёсатининг кучсиз

-

лиги, жазонинг муқаррарлиги йўқлиги, элиталарнинг коррупцияси ва миллий


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

29

менталитетнинг салбий жиҳатлари ва бошқалар шулар жумласидандир. Шу билан
бирга, баъзи олимлар ҳуқуқий онг инқирози ва ҳуқуқий нигилизмнинг ўсиши
глобал воқелик эканлигига алоҳида эътибор қаратишади. Чунки айнан баъзи Ғарб
давлатларидаги маънавий ва мафкуравий инқироз ҳуқуқий нигилизмни юзага
келтирмоқда. Масалан, Ғарб давлатларида ҳуқуқий ва ахлоқий меъёрлар ўртаси

-

даги боғлиқлик йўқолди, чунки ахлоқ ҳуқуқий давлат ва замонавий жамиятда
умуман мажбурий деб ҳисобланмайди. Яъни ҳар ким ўзи учун ўзи ахлоқий танловни
жорий қилади. Европа қонун устуворлигининг барқарорлиги иқтисодиётнинг
барқарорлигига боғлиқдир.

Иқтисодий инқироз Ғарбий Европада қонунга бўйсуниш ҳолатининг бир

зумда йўқолишига ҳам сабаб бўлади. Масалан, Париж атрофида содир бўлган
тартибсизликлар, Белгия, Буюк Британия, Италия, Испаниядаги иш ташлашлар ва
намойишлар, шунингдек, Буюк Британияда, Францияда ёшларнинг тартибсиз
намойишларининг тез

-

тез содир этилиши, Европа ва AҚШда тобора кўпайиб

бораётган маънавий

-

руҳий таназзул шулар жумласидандир. Шунингдек, замонавий

Ғарб интеллектуал элитаси вакиллари Европа ҳуқуқ анъаналарининг тобора
кучайиб бораётган инқирози, парадигмалар ўзгаришини, Ғарб давлатларининг
ҳуқуқий ривожланиш даврларини алоҳида қайд этмоқдалар. Чунки айнан ҳуқуқ
соҳаси жамиятда тобора кўпроқ сиёсий, амалий, технократик тус касб этмоқда:
одамлар ҳуқуқни, аввало, маълум бир мамлакатда амалдаги

қонун чиқарувчи,

маъмурий ва суд қоидалари, процедуралари ва услублари, миллат ва маданият
тарихи билан боғлиқ ҳолда қабул қиладилар. Буларнинг барчаси ҳуқуқ ҳақидаги
фикрларни чуқур ўтмишдан ривожланиб келаётган ва халқларнинг маданий
ҳаётининг бошқа шакллари: дин, ахлоқ, сиёсат билан ажратиб бўлмайдиган
организм сифатида олиб ташлаш натижасида содир бўлмоқда.

Замонавий Европа мамлакатларида ҳуқуқ ХХ асрда ҳуқуқ институтининг

ваколатига путур етказадиган диний ва ахлоқий меъёрлар таъсирида бўлган
ижтимоий ҳаёт соҳаларига таъсирини кескин оширди [6

. P. 78].

Aввало, бу оила

қонунчилиги, вояга етмаганлар ҳуқуқи, биотиббиёт технологиялари ва бошқалар
билан боғлиқ. Кўпгина мамлакатларда сўнгги йигирма йил ичида қонун ёрдамида
жамият ҳаётига: фоҳишабозлик, эвтаназия, гомосексуализм, гиёҳванд моддаларни
истъмол қилишга рухсат бериш ва бошқалар киритилди. Оқибатда, никоҳ ва
оилавий муносабатлар катта зарар кўрди: болаларни асраб олиш, суррогатация,
аборт қилиш имконияти мавжуд бўлган бир жинсли никоҳлар қонунийлаш

-

тирилди, ота

-

она ҳуқуқларидан маҳрум этиш институти ривожланиб бормоқда.

Вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигини назарда тутувчи қонунчи

-

ликни либераллаштириш, ўспиринлар томонидан содир этилган хатти

-

ҳаракат

-

ларни декриминаллаштириш диндорлик ва гиёҳвандликни йўқотиш билан бир
қаторда, ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг кескин ўсишига олиб келди. Шу
нуқтаи назардан қараганда, ахлоқий ва ҳуқуқий нигилизм бошқа тур ва шаклларга
қараганда бир

-

бири билан, уларнинг адолат ғоясидаги алоқаси билан чамбарчас

боғлиқ ва баъзида бу бугунги кунда адолат назариясига тегишлидир. Қонун ва
ахлоқнинг анъанавий, фалсафий ва илмий асосланишида айнан адолат тушунчаси
ижтимоий ҳаётнинг ушбу икки тамойилини бирлаштирган боғловчи бўғин
ҳисобланади. Aммо адвокатлар орасида ҳар доим ҳам интизом ва аподиктик
ишончлиликдан маҳрум бўлган ахлоқий ҳукм доирасидан анча қатъий ва аниқроқ
ҳуқуқий мунозаранинг “мустаҳкам заминида” қолишга уринишлар бўлган. Демак,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

30

позитивизмда адолат тушунчасининг ўзи ҳуқуқий ҳақиқат билан боғлиқ ҳолда
ташқи нарса сифатида талқин этилади. Ўзининг оддий кўринишида ҳуқуқий
позитивизм ҳали ҳам одил судловга эътироз билдирмайди. У фақат ҳуқуқшунослик
ўзини автоном, хусусан, сиёсат ва илм

-

фан фалсафасидан мустақил равишда

ўрнатиши, ижобий таъсир кўрсатадиган қонунни ахлоқий постулациядан концеп

-

туал равишда ажратиб туриши кераклигини таъкидлайди. Aммо ахлоқий нигилизм
инсоннинг биологик талқинлари натижаси ҳам бўлиши мумкин, яъни унга
натуралистик антропология ва социобиология орқали асос солиш мумкин.

Ҳуқуқий онгнинг деформацияси –

бу ҳуқуқий онгнинг бундай ҳолатини

тавсифловчи ижтимоий

-

ҳуқуқий ҳодиса, унинг ташувчилари юридик ҳақиқатни

бузиб акс эттирадиган ва унга нисбатан салбий муносабатни билдирадиган маълум
қарашлар, билимлар, тажриба ва ҳиссиётлар,

ғоялар ва инъикослардан иборат

салбий ҳолатдир

[7. C. 103].

Ёшлар орасида деформацияланган адолат туйғусининг намоён бўлишини

қуйидаги ўзгаришлар билан боғлаш ўринли бўлади:

ҳаёт ҳақиқатларидан ажрашган, ижтимоий муаммоларни ҳал қилишнинг

“универсал воситаси” сифатида қонунни ҳаддан ташқари юқори баҳолаш, жамият
ҳаётидаги қонунларнинг ижтимоий роли ва ўрнини мутлақлаштириш, механизмга
ҳаддан ташқари талабларни тақдим этиш, қисқача ҳуқуқий “идеализм” деб белги

-

ланиши мумкин бўлган ҳуқуқий тартибга солиш;

қонунни ижтимоий неъмат сифатида категорик равишда инкор этиш, унинг

жамоатчилик муносабатларига самарали таъсир ўтказиш, жамият ҳаётини
тартибга солиш қобилияти.

Ёшларнинг ҳуқуқий онгининг деформацияси ёш авлоднинг ҳуқуқий тарбия

-

сидаги хатолар, камчиликлар натижасидир: оилада ва таълим муассасаларида,
яшаш ва ишлаш жойида тегишли давлат муассасалари, давлат муассасалари
фаолиятидаги нотўғри ҳисоб

-

китоблар етарли эмаслиги ва, энг муҳими, ҳуқуқ

-

бузарликларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга оширишда уларнинг
саъй

-

ҳаракатларини самарасиз мувофиқлаштириш туфайли юзага келади. Aйнан

ёшлар муҳити учун ҳуқуқий нигилизмнинг турли кўринишлари характерлидир.

НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУХОКАМАСИ.

Замонавий жамиятнинг ёшлар муҳитида ҳуқуқий нигилизмнинг қуйидаги

кўринишларини ажратиш мумкин.

1.

Фуқароларнинг қонун нормалари талабларига зид равишда яшаб ҳаракат

қилганда қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилмаслик

-

лари. Белгиланган вазифаларни бажаришда бурч ва масъулиятнинг етишмаслиги,
куч ишлатар тузилмаларнинг кучсизлиги, уларнинг пассивлиги ва ижтимоий
ҳаётнинг мавжуд бўлган ҳақиқатларига етарлича ҳаракат қила олмасликлари
ҳақида далолат беради. Қонунларга риоя қилмаслик жамоат манфаатларига
уларнинг бевосита бузилишидан кам бўлмаган зарар етказади.

Ҳуқуқий нигилизм субъектларнинг керакли ҳуқуқий воситалардан фойда

-

ланиш имконияти ёки улардан фойдаланишнинг мураккаблигини ифодалайди.
Ёшлар (ўртача 14

-

29 ёш) мамлакатдаги барча жиноят

ҳуқуқбузарликларининг

ярмини содир этганлиги сабабли айнан улар жамиятнинг жиноий тузилишини
янада ривожлантириш учун асосий манба бўлиб хизмат қилади, деб тахмин қилиш
мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

31

Ёшлар ҳокимият ва жамиятнинг ўзларига нисбатан муносабатини бефарқ ёки

очиқ истеъмолчи сифатида баҳолайдилар. Баъзи ёшлар “Зарур бўлганда улар бизни
эслашади”, деб ишонишади. Эҳтимол, шунинг учун ҳам давлат ва юридик институт

-

лар ёшлар томонидан уларнинг бевосита шахсий фойдаси ёки хавфлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланади [8

.

Б

. 123].

Ва улар шахсий ёки корпоратив манфаатларни

қондирадиган маълум мақсадларга эришиш воситаси сифатида қабул қилинади.

Ҳуқуқий нигилизм тушунчаси аниқланди, унинг доирасида иккита таркибий

қисм –

ижобий ва салбий қисмлар ажратиб кўрсатилди. Салбий аспектдаги ҳуқуқий

нигилизм –

бу шахсларнинг ҳуқуқий онгининг юқори даражада деформацияланиши

билан тавсифланган, ижтимоий манфаат сифатида қонунни инкор этиш, унга
нисбатан ҳурматсизлик, одил судлов ва қонунийликка нисбатан салбий муносабат,
қонун бузилиши билан тавсифланган ижтимоий

ҳодисадир. Ижобий контекстда

ҳуқуқий нигилизм қонуннинг ижтимоий қийматини инкор этиш билан тавсиф

-

ланмаган ва мавжуд қонуний тақиқ ва кўрсатмаларнинг бузилишига олиб келмай

-

диган, шахсларнинг ушбу тизим сегментига (сегментларига) скептик муносабати
сифатида қаралади.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқий нигилизм ҳодисаси генезисининг асосий сабаблари

ва шартларига қуйидагилар киради: оилада етарли даражада ҳуқуқий таълимнинг
берилмаслиги; оилавий инқироз (кўп сонли ажралишлар, тўлиқ бўлмаган оила

-

ларда болаларни тарбиялаш, кўча болалари); иқтисодий муаммолар (ота

-

оналар ва

ёшларнинг ўзлари орасида ишсизликнинг юқори даражаси); баъзи ёшларнинг
яшаш шароитларининг ноаниқлиги; мавжуд ҳуқуқий тизимнинг камчиликлари (шу
жумладан, ҳуқуқий таълим ва тарбия билан боғлиқ зарур қонунчилик базасининг
етишмаслиги); ўтиш даврида ёшларнинг қадрият йўналишларининг тубдан
ўзгариши; таълим муассасаларида (мактаблар, касб

-

ҳунар мактаблари, коллежлар,

университетлар) ҳуқуқий билимларнинг етарли даражада берилмаслиги ва
бошқалар шулар жумласидандир.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаймизки, ҳуқуқий нигилизм нафақат ҳуқуққа

бўлган муносабат тури, балки чуқур ижтимоий, тарихий ва маданий тадқиқотлар
талаб қиладиган дунёқараш ҳодисасидир. Бу мураккаб бузғунчи мафкуравий
ҳодиса бўлиб, аҳолининг ҳуқуқий

онгини шакллантиришга сезиларли таъсир

кўрсатадиган жамиятнинг барча соҳаларини кенг миқёсда деформациялашга олиб
келади. Ҳуқуқий нигилизмни енгиш нафақат жамиятнинг ҳар бир аъзосининг
бурчи, балки ҳукумат органларининг муҳим вазифаси ҳамдир. Бугунги кунда
ҳуқуқий нигилизмнинг олдини олишда фалсафий

-

концептуал қоидаларни ўз ичига

олган асосий йўналишларни янада ривожлантириш зарур, бунинг асосида кейинги
йилларда мамлакатда ёшларга оид давлат сиёсати шакллантирилди ва амалга
оширилди, чунки айнан шу сиёсат

ёш авлоднинг ҳақиқий муносабатини ифода

этади. Шунингдек, мамлакатимизнинг янада ривожланишини таъминлаш, ёшлар
орасида ватанпарварликни шакллантириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари
соҳасини юксалтириш ва бошқалар ҳуқуқий нигилизмнинг олдини олишда устувор
аҳамият касб этади.

МИННАТДОРЧИЛИК

“Жамият ва инновациялар” журнали

таҳририятининг барча ходимларига

ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Келгуси

ишларида

улкан

зафарлар

тилайман.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

01 (2022) / ISSN 2181-1415

32

ФОЙДАЛАНИЛГАН

АДАБИЁТЛАР

РЎЙХАТИ

:

1.

Darian Meacham, Nicolas de Warren., 2019. The Routledge Handbook of

Philosophy and Europe. Brighton, New York.

2.

Турсунов

Л.Э., 2020. Ёшларда ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни ривожлан

-

тиришнинг ижтимоий

-

фалсафий муаммолари. PhD диссертацияси автореферати.

Самарқанд.

3.

Одилқориев

Х.Т., Якубов

Ш.У., 2010. Миллий ҳуқуқий тизим ва ҳуқуқий

қадриятлар. SMI –

ASIA, Тошкент.

4.

Эргашев

И., 2005. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар.

Тошкент, “Ўзбекистон”

.

5.

Ахмедшаева

М.А., 2016. Давлат ва ҳуқуқ ривожининг ҳозирги замон

тенденциялари. Тошкент: ТДЮУ нашриёти.

6.

Mannapov X.M., 1997. The role of the media in the cultural life of society in the

context of the transition of the Republic of Uzbekistan to market relations. Academy,
Tashkent.

7.

Головистикова

А.Н., Дмитриев

Ю.А., 2005. Проблемы теории государства и

права. Изд

-

во Эксмо, Москва.

8.

Маматов

Х., 2009. Ҳуқуқий маданият ва Ўзбекистонда фуқаролик жамияти

-

нинг шаклланиш муаммолари. YURIST –

MEDIA MARKAZI, Тошкент.

Библиографические ссылки

Darian Meacham, Nicolas de Warren., 2019. The Routledge Handbook of Philosophy and Europe. Brighton, New York.

Турсунов Л.Э., 2020. Ёшларда ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари. PhD диссертацияси автореферати. Самарқанд.

Одилқориев Х.Т., Якубов Ш.У., 2010. Миллий ҳуқуқий тизим ва ҳуқуқий қадриятлар. SMI - ASIA, Тошкент.

Эргашев И., 2005. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Тошкент, «Ўзбекистон».

Ахмедшаева М.А., 2016. Давлат ва ҳуқуқ ривожининг ҳозирги замон тенденциялари. Тошкент: ТДЮУ нашриёти.

Mannapov X.M., 1997. The role of the media in the cultural life of society in the context of the transition of the Republic of Uzbekistan to market relations. Academy, Tashkent.

Головистикова А.Н., Дмитриев Ю.А., 2005. Проблемы теории государства и права. Изд-во Эксмо, Москва.

Маматов Х., 2009. Ҳуқуқий маданият ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг шаклланиш муаммолари. YURIST – MEDIA MARKAZI, Тошкент.