Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Uzbekistan
–
India diplomatic relations: yesterday and today
Rashidbek SULTANOV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022
This article, based on scientific literature, describes the
historical development of Uzbek-Indian diplomatic relations and
the results achieved to date.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
diplomatic relations,
history of peoples,
literature,
music, art,
architecture,
poet,
writer,
cultural center.
Ўзбекистон
–
Ҳиндистон
дипломатик алоқалари: кеча ва бугун
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
дипломатик алоқа,
халқлар тарихи,
адабиёт,
мусиқа,
саньат,
архитектура,
шоир,
ёзувчи,
маданият маркази.
Ушбу мақолада Ўзбекистон
-
Ҳиндистон дипломатик
алоқаларининг тарихий ривожланиши жараёнлари ва
эришилган натижалар илмий адабиётлардаги маълумотлар
асосида баён қилинган.
1
Researcher Andijan State University. Andijan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
137
Дипломатические отношения Узбекистана –
Индии: вчера
и сегодня
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
дипломатические
отношения,
история народов,
литература,
музыка,
искусство,
архитектура,
поэт,
писатель,
культурный центр.
В данной статье, на основе научной литературы
описывается историческое развитие узбеко
-
индийских
дипломатических отношений и достигнутые результаты на
сегодняшний день.
Бугунги кунда кўп асрлик дўстона алоқаларга содиқ қолган ҳолда, Ўзбекистон
ва Ҳиндистон икки томонлама ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришда олға
қадамлар ташламоқда. Бунга мисол сифатида сўнгги пайтларда икки давлат раҳбар
-
лари ва вазирлари ўртасида бўлиб ўтган бир қатор расмий музокараларни ва қўлга
киритилган келишувларни эътироф этиш мумкин. 2021
-
йилнинг 19
-
декабрь куни
“Ҳиндистон
-
Марказий Осиё”
мулоқотининг Деҳлида бўлиб ўтган учинчи учрашуви
Ҳиндистон ҳукуматининг Ўзбекистон ва, қолаверса, бутун Марказий Осиё минта
-
қаси
билан ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга бўлган катта қизиқишини
яна бир бор тасдиқлайди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Марказий Осиёда рўй бераётган тезкор
ислоҳотлар минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон билан
Ҳиндистоннинг ҳар томонлама алоқаларини кучайтириш учун мисли кўрилмаган
имкониятларни
очмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги
сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкор
-
ликни янада чуқурлаштиришга давлатларимиз ўртасида имзоланган стратегик
шериклик тўғрисидаги Қўшма баёнот мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўрта Осиё ва Ҳиндистон халқлари ўртасидаги ўзаро
маданий
-
маърифий ва
диний
муносабатлар узоқ ўтмишдан бошланган. Эрамиздан аввалги II асрда Ўрта
Осиё халқлари Ҳиндистон билан биринчи марта савдо
-
иқтисодий ва маданий алоқа
ўрнатдилар. Ўша вақтларда Ўрта Осиёдан Ҳиндистонга борадиган йўллар Парфия
(Хуросон ва Каспий денгизининг жануби
-
шарқий қирғоғи) ва Бақтрия (Балх
-
Ҳиндиқуш тоғлари билан Амударё ўртасидаги ерлар) орқали ўтар эди. Кушон
давлати гуллаб
-
яшнаган даврда мамлакатлар халқлари ўртасидаги муносабатлар
ягона иқтисодий
-
сиёсий, диний маконда бирлашдилар. Кушонлар (Канишка) Будда
таълимотини
давлат мафкуравий қарашлари деб эълон қилгач, Ҳиндистондан
ватанимиз заминига буддавий роҳибларнинг кириб келиши ва кейинчалик
таълимотни ўргатадиган мактабларнинг, ибодатхоналарнинг (Қоратепа, Далвар
-
зин ва ҳ.к.)
барпо этилиши билан ифодаланди. Хитой сайёҳи Цюан Цзян Термизда
ўнта будда ибодатхонасини кўрганлигини ёзади. Будда ибодатхоналари Самарқанд,
Қува, шунингдек, бошқа жойларда ҳам бўлган.
Ҳиндистон
ва Ўрта Осиёда Амир Темур ҳукмронлиги даврида савдо
-
иқтисодий алоқа давом этди. Испан элчиси Рюи Гансалес де Клавихонинг ёзишига
қараганда, “... Бу шаҳар (Самарқанд) катта савдо ишлари олиб боради ва давлатга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
138
анча даромад келтиради. Ҳар йили Ҳиндистондан Самарқандга кўплаб савдогарлар
мол олиб келади”
[1.
Б.
53]. Бобурийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳр ва
Ҳиндистон халқлари ўртасидаги дипломатик, адабий, маданий, савдо, ҳарбий,
меъморчилик ва бошқа кўпгина соҳаларда ўзаро самарали ҳамкорлик
алоҳида
аҳамият касб этади. Кашта тикиш, гиламдўзлик, ёғочсозлик, шол, рўмол ишлаб
чиқаришни Кашмир ва Жаммуга Қўқон, Самарқанд ва Ўзбекистоннинг бошқа
шаҳарларидан келган тожирлар олиб кирган [2
.
Б.
4].
Шу даврга келиб, икки минтақа ўртасидаги маданий яқинлашув жараёни
тезлашди ва ҳар жиҳатдан бу ўзаро қўшилув янгича
ижобий синтезни вужудга
келтирди. Бобурийлар ҳукмронлигига
қадар
Марказий ва Жанубий Осиё
ўртасидаги маданий алоқалар
ва ўзаро таъсир қилиш ҳеч даврда шунчалик кўзга
ташланарли
даражага етмаган эди. Ушбу ҳолатни америкалик тарихчи олим
Ричард
Фольц шундай ифодалайди: “Ўша даврда мусулмон
Осиёси кўп жиҳатдан бир дунё
эди” [3
. P.
104]. Бу ерда у ислом маданиятининг бирлаштирувчи куч эканлигини
таъкидлайди.
XVI аср охирларида Мовароуннаҳр, Ҳиндистон ва Эронда
кучли феодал
давлатлар ташкил топади. Ҳиндистонда бобурийлар сулоласининг энг забардасти
буюк Акбар салтанат эгаси
бўлганда (1556), Мовароуннаҳрда шайбонийлар
сулоласининг
сўнгги тадбиркор намояндаси Абдулла II ҳокимиятни ўз қўлига
олди
(1557).
Абдуллахон ва Акбар тахтни эгаллаганларидан кейин ўз
давлатларини
мустаҳкамлашга, мустақил ва ярим мустақил
хон ва князликларни бўйсундиришга,
янгидан
-
янги ўлкаларни
босиб олишга киришдилар. Абдуллахон қаттиқ кураш
натижасида Балх ва Ҳиротни (1573), Шаҳрисабз, Қарши ва Ҳисорни
(1574), худди
шу йиллари Акбар Малва, Гондван, Читор ва
Гужаратни забт этди. Ўша даврда
иккала давлат ўртасида бир
қатор
дипломатик алмашинувлар бўлиб ўтди. Масалан,
Абдуллахон 1572–
1573; 1577
–1578 ва 1586
-
йилларда Ҳиндистонга элчилар
юборди
[4. C. 53].
Шу йўсинда дипломатик алоқалар узлуксиз давом этаверганлиги бизга турли
манбалардан маълум. 1585
-
йилда Абдуллахон томонидан Ҳиндистонга Мирқурайш
раҳбарлигида элчилар юборилган эди. “Абдулланома” асарининг муаллифи Ҳофиз
Танишнинг таъкидлашича, Мирқурайш элчилиги Ҳиндистонга ўзбеклар томонидан
Бадахшоннинг
(1584) босиб олиниш сабабларини тушунтириш учун юборилган,
чунки бу ҳодиса бобурийлар империяси томонидан Ҳиндистонга
нисбатан
душманлик иши деб қаралиши мумкин эди
[5. C.
325]. Бундай элчилар алмашинуви
кейинчалик ҳам давом этди.
Масалан, 1591–1592 ва 1597
-
йилларда Акбарнинг
элчилари
Туркистонга келганлиги маълум [6
.
Б.
21
–21]. Ҳар икки давлат ўзаро
дўстлик муносабатларини сақлаб қолишдан манфаатдор эди. Абдуллахон
учун
Бобурийлар империясининг Эронга қарши курашда бетараф позицияда туриши
аҳамиятли бўлса, бобурийлар империяси учун эса ўзбек хонлиги билан дўст бўлиши
Ҳиндистоннинг ҳали тобе
бўлмаган ўлкаларни босиб олишни муваффақиятли
тамомлашда
империянинг шарқий ўлкаларида осойишталик ҳукм суриб
туриши
учун зарур эди [7
.
Б.
104].
Ҳиндистон
Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган
давлатдир. Давлатларимиз ўртасида имзоланган дипломатик алоқаларни ўрнатиш
тўғрисидаги Протоколга кўра, 1988
-
йилда Тошкентда фаолият бошлаган Ҳиндистон
Бош консуллиги 1992
-
йилда ҳинд элчихонасига, Ўзбекистон Республикасининг
Деҳлидаги Консуллиги ўзбек элчихонасига айланди
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
139
Ҳиндистонинг
амалдаги Бош Вазири Н.Модининг 2015
-
йилдаги Ўзбекистонга
бўлган биринчи расмий ташрифи икки мамлакатнинг ижтимоий ва сиёсий
ҳаётидаги муҳим воқеа ҳамда Ўзбекистон
-
Ҳиндистон ўртасидаги тарихан
шаклланган дўстона муносабатларини ривожлантириш ва
мустаҳкамлашдаги янги
босқич бўлди. Ташриф давомида, Ўзбекистон Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги
энг ишончли ва асосий шерикларидан бири эканини қайд этди. Бу, ўз навбатида,
минтақавий ва глобал даражадаги муаммоларни ҳал этишда икки давлат
позицияларининг
бир
-
бирига яқинлигидан, шунингдек, минтақавий ва халқаро
ташкилотлар доирасида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришда
ишончли асос бўлиб хизмат қилишидан далолат беради. Хусусан, ўтган йили
Ҳиндистон Миллий Музейи томонидан З.М.Бобурнинг 1528
-
йилда ёзилган “Девони
Бобур”
қўлёзмасининг ва 1640
-
йилда чизилган “Шахзода Дори Шикоҳнинг тўй
маросими”
миниатюрасининг нусхаларини расман Ўзбекистонга тақдим этилиши
икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлашдаги рамзий бир қадам бўлди.
Ўзбекистон ва
Ҳиндистон ўртасида халқ дипломатияси ҳам жадал ривож
-
ланмоқда. Икки томонлама маданий алоқаларни кенгайтиришда 1991
-
йилдан буён
ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Ўзбекистон
-
Ҳиндистон дўстлик жамияти Тошкентда
фаолият юритмоқда. Амалга оширилаётган доимий маданий
-
маьрифий алоқалар
натижасида икки мамлакат фуқаролари турли соҳаларда бир
-
бирлари ҳақида кенг
маьлумотга эга бўлмоқда.
Гужарат штатининг Гандинагар шаҳри “Маҳатма Мандир”
кўргазмалар
мажмуасида “Жўшқин Гужарат
–
2019
”
IX
халқаро инвестиция саммити бўлиб ўтди.
Йирик иқтисодий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев нутқ сўзлади. Гужарат штати қадимдан савдо ва
тадбиркорликда етакчи
ҳудуд бўлиб келгани, мазкур саммит ана шу
анъаналарни давом эттириб, замонавий
Ҳиндистоннинг бизнес руҳини намоён қилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон раҳбари Ҳиндистон билан узоқ муддатли стратегик шерикликни
мустаҳкамлаш
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири
эканини алоҳида қайд этиб, Трансафғон темир йўли лойиҳаси амалга ошиши,
Жанубий Осиёга, жумладан, Чохбаҳор порти орқали Ҳиндистонга чиқиш имконини
бера олиши, информацион технологиялар, дастурий таъминот, қишлоқ хўжалиги,
қайта тикланадиган энергия ҳамда ушбу соҳалар мутахассисларини тайёрлаш, кимё
саноати ва
энергетика, фармацевтика, текстил, чарм
-
пойабзал, кимё саноати,
туризм соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларни, Гужаратнинг улкан иқтисодий
салоҳияти ва
Андижон вилояти билан шериклик алоқаларидан келиб чиқиб, шоҳ
Бобур туғилган ва
улуғ Акбаршоҳ аждодларининг ватани бўлмиш Андижонда
Ўзбекистон
-
Ҳиндистон минтақалари бизнес
-
форумини
ўтказиш бўйича қўшма
лойиҳаларни амалга оширишни, 2020
-
йилда Ҳиндистонда “Ўзбекистон маданияти
йили”ни ҳамда Ўзбекистонда “Ҳиндистон
маданияти йили”ни ўтказиш, 2019
-
йилда
Ўзбекистонда ўзбек
-
ҳинд Ёшлар фестивалини ташкил қилишни ва ҳамкорликни
кенгайтириш учун қатор таклиф ва
ташаббусларни илгари сурди [8].
Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Лал Баҳодир Шастри номли Ҳинд
маданият марказида ҳинд мумтоз рақси “катхак”, йога ва ҳинд тили бўйича дарслар
ўтилмоқда. Тошкент давлат Шарқшунослик институтида ҳинд тили ўргатилмоқда.
Шунингдек, институтда Махатма Ганди номидаги Ҳиндистон тадқиқотлар маркази
ҳам фаолият юритмоқда. Ўзбек тили бўйича дарслар Деҳлидаги Джамия Миллия
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
140
университетида
олиб борилмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, Ҳиндистон таълим
соҳасида яхши натижаларга эришмоқда, таълим сифати борасида Жанубий ва
Шарқий Осиёнинг айрим давлатларига нисбатан анча илгарилаб бормоқда.
Ҳиндистон олий ўқув юртлари ичида энг машҳур йўналишлар
-
бу ахборот техноло
-
гиялари, менежмент (бошқарув) ва фармакологиядир. Бу борада Ўзбекистон
Республикасининг олий ўқув юртлари 10 дан ортиқ ҳинд ОТМ ва илмий
-
тадқиқот
марказлари билан ҳамкорлик ўрнатган.
Ҳар
йили Ҳиндистоннинг маданий алоқалар кенгаши (ҲМАК) дастурлари
доирасида ўзбекистонликларга ҳинд олий ўқув юртларида турли йўналишларда
таълим олиши учун 25 та стипендия (жой) ажратилади. Ҳар йили аксарият
ўзбекистонлик мутахассислар Ҳиндистоннинг техник ва иқтисодий ҳамкорлик
(ITEC) дастури доирасида инглиз тили, банк иши, кичик бизнес ва хусусий тадбир
-
корлик, бошқарув, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда Ҳиндистонда малака
-
ларини ошириб келмоқда. Тошкент Ахборот Технологиялари Университети қошида
Жаваҳарлаъл Неру номидаги ҳинд
-
ўзбек ахборот технологиялари маркази ташкил
этилиб, унда бу соҳада профессор
-
ўқитувчиларнинг малакаси оширилмоқда ва
талабалардан етук кадрлар тайёрланмоқда.
Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил
ривожланмоқда. Ҳинд тиббиёт муассасалари “Артемис”
,
“Меданта”
,
“Макс”
(
“Мах”
),
“БЛК”
(
“
BLK
”) ва Тошкент тиббиёт Академияси, Тошкент тиббиёт педиатрия
институти, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ўртасидаги
ҳамкорлик бунга яққол мисолдир. Икки мамлакат ўртасидаги туризм ҳам
ривожланмоқда. Юртимизга хорижий сайёҳларнинг оқими йил сайин сезиларли
даражада ортиб бормоқда. 2017
-
йилда Ўзбекистонга деярли 3 млн. хорижий сайёҳ
-
лар ташриф буюрган, шундан 24 мингдан ортиғи Ҳиндистон фуқароларидир. Шу
йилнинг февраль ойидан Ўзбекистон дунёнинг 39 мамлакати, шу жумладан,
Ҳиндистон фуқароларига туристик визаларни бериш тартибини соддалаштирди.
Албатта, бу чора
-
тадбирлар Ўзбекистонга ҳинд сайёҳлар оқимининг кўпайишига
хизмат қилади.
Умуман олганда, Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама
муносабатларни янада мустаҳкамлаш ҳар икки мамлакатнинг узоқ муддатли
манфаатларига жавоб беради. Иқтисодий жиҳатдан тез ўсиб бораётган Ҳиндистон
савдо, инвестиция, юқори технологиялар ва туризм соҳаларида Ўзбекистоннинг
барқарор шерикларидан бирига айланиши муқаррардир. Бу, ўз навбатида, нафақат
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томонлама ҳамкорликни, балки Марказий
Осиё минтақасининг Жанубий Осиё мамлакатлари билан ўзаро алоқаларни кенгай
-
тириш ва чуқурлаштириш учун барча зарур шарт
-
шароитларни яратади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Эрматов
М. Ўрта Осиё, Россия ва Ҳиндистон халқлари ўртасида дўстона
алоқалар тарихидан. –
Тошкент, 1959.
2.
Richard C. Folts Mughal and Central Asia.
–
Oxford, 1998.
3.
Ходжаева
Т
.
А
.
Ўзбекистон
ва
Ҳиндистон
адабий
алоқалари
тарихидан
.
–
Тошкент
, 2011.
4.
Аҳмедов Бури. Историко
-
географическая литература Средней Азии XVI–
XV.
–
Ташкент: Фан, 1985.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
141
5.
Умняков
И Абдулланаме Хафиза Тань/ша и его исследователи. “Записки
коллегии востокпведов”. IV. Таш., 1929.
6.
Низомиддинов
И. Ўрта Осиёнинг чет эл шарқи билан муносабатлари. Т., 1961.
7.
Ўзбек дипломатияси тарихидан.Тарихий очерк ва лавҳалар. Т. 2003 й.
8.
https://www.gazeta.uz/uz/2019/01/18/gujarat-summit/.
