Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
“
Kindness
”
house educates people in the spirit of military
patriotism replacement of the National Guard
Botir SAPAROV
1
National Guard
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
15 Fabray 2022
The article highlights the issue of cooperation between the
authorities responsible for the education of children left
without parental care, in particular, the role and importance of
the National Guard in this regard. The issue of alternative
factors in educating the younger generation in the spirit of
patriotism was highlighted. The practical necessity of the
legislation issued by our government in the development of this
sphere was analyzed.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
patriotism,
national education,
legal consciousness,
legal culture,
National Guard,
integration,
state,
child and family.
“Меҳрибонлик”
уйи
тарбияланувчиларини
ҳарбий
ватанпарварлик
руҳида
тарбиялашда
Миллий
Гвардиянинг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ватанпарварлик,
миллий тарбия,
ҳуқуқий
онг,
ҳуқуқий
маданият,
Миллий Гвардия,
интеграция,
давлат,
бола ва оила.
Мақолада ота
-
она қарамоғисиз қолган болаларнинг
таълим
-
тарбиясида масъул бўлган мутасадди ташкилот
-
ларнинг ҳамкорлик масаласи, хусусан, Миллий Гвардия
-
нинг бу борадаги ўрни ва аҳамияти ёритилди. Ёш авлодни
ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги муқобил омиллар
масаласи ёритилди. Ҳукуматимиз томонидан чиқарилаёт
-
ган қонун ҳужжатларининг соҳа ривожидаги амалий
зарурияти таҳлил этилди.
1
Independent researcher, National Guard officers. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
45
Дом «Доброта»
воспитывает людей в духе воинского
патриотизма
замена Национальной Гвардии
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
патриотизм,
национальное воспитание,
правосознание,
правовая культура,
Национальная гвардия,
интеграция,
государство,
ребенок и семья.
В статье освещается вопрос взаимодействия органов,
ответственных за воспитание детей, оставшихся без
попечения родителей, в частности, роль и значение
Национальной гвардии в этом отношении. Был освещен
вопрос
об
альтернативных
факторах
воспитания
подрастающего
поколения
в
духе
патриотизма.
Проанализирована
практическая
необходимость
изданного нашим правительством законодательства в
развитии этой сферы.
“Бола” тушунчаси “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияга кўра 18 ёшга
тўлмаган ҳар қандай шахс (жинси, ирқи, миллати, ижтимоий келиб чиқиши,
динидан қатъи назар) бола ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида ҳам шунга
кўра ҳар бир соҳа фаолияти амалга оширилади. Мисол учун, ҳарбий хизматга
чақирилишда, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишда, оила қуриш масаласида,
сайловларда иштирок этишда ва бошқа масалаларда бунинг яққол ифодасини
кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 64
-65-66-
моддаларида
оила,
шунингдек, фарзандлар ва ота
-
оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайд этилган.
Агарки бола ота
-
она қаровисиз қолган ҳолларда, бунинг ўзига яраша сабаблари
бўлса, қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органида рўйхатда турган
фуқаролар(оилалар)га фарзандликка (0 ёшдан 14 ёшгача), васийликка (14 ёшдан
17 ёшгача), ҳомийликка (17–18 ёшларгача) берилиши мумкин. Тутинган ота
-
оналар, аниқроғи, патронатга бериш ҳоллари ҳам мавжуд эди. Бу жараён ҳозирги
кунда ўзининг мукаммал даражасига кўтарилди. Ваҳоланки,
Меҳрибонлик уйига
жойлаштириш масаласини энг охирги нуқта деб қараш лозим. Унгача юқоридаги
ҳолатлар
назарда тутилиб, бола ўз эгасини топиши лозим бўлади. “Меҳрибонлик
уйлари тўғрисида” ги (2020
-
йил 21
-
ноябр) Низомга асосан, чин етим ва ижтимоий
етимлар ёки кам таъминланган оила фарзандларини ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш
мақсадида 1 (бир) йил боқиш ва тарбиялаш учун муассасага топширилиши,
истисно сифатида айрим сабабларга кўра муддатини узайтириш ҳоллари
кузатилади. Бу дегани айрим қўштирноқ ичидаги ота
-
оналарда боқимандалик
кайфиятини ўзларида пайдо қилиши уларнинг фарзандлари олдидаги нафақат
қонуний
бурчлари, шунингдек, инсонийлик принципларига зид равишда давлат
яратиб берган имконият ва имтиёзлардан фойдаланиш деб қараши, фарзанд
-
ларини тирик етим қилиб қўйишлари
ҳеч бир низомда белгиланмаган ва бундай
ҳолатларни бирор важ билан оқлаб бўлмайди. Агарда шу каби ҳолатлар юзага
келса, ота
-
онани ўз бурчини бажармаганликлари учун алиментга тортиш, уларни
тегишли тартибда ота
-
оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш зарурий чора ҳисоб
-
ланади.
Меҳрибонлик уйига ота
-
онаси вафот этганлар, ота ёки она вафот этган оила
фарзандлари, ота
-
онаси номаълум (бедарак йўқолганлар, қидирувда юрганлар)
шахсларнинг фарзандлари, суд томонидан ота
-
она ҳуқуқидан маҳрум қилин
-
ганлар, муомалага
лаёқатсиз деб топилганлар, спиртли ичимликларга ружу
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
46
қўйганлар, “Д” ҳисобда турувчилар (ақлий заиф тоифалар), ногиронлиги бўлган
шахс фарзандлари, кам таъминланган оила фарзандлари ва ҳоказо ҳолатлар
инобатга олиниб,
тегишли ҳужжатлар йиғма жилди тайёрланиб жойлаштирилади.
Тарбияланувчини муассасага қабул қилингандан сўнг у мослашув даврини ўтайди.
Бу жараён тугагач, у жамоага қўшилиб боради. Фронтал ва индивидуал тартибда
ишлаганда турли хил ижтимоий, педагогик, психологик ҳолатларни инобатга
олиш муҳим саналади. Айниқса, бола шахсиятига алоҳида аҳамият берилиши
керак. У қандай оиладан ва қандай ҳолатларни бошидан кечириб келганлиги,
умуман олганда, боланинг туғилганидан бошлаб муассасага жойлаштирилгунга
қадар
бўлган барча жараёнларни ўрганиб чиқиш ўта муҳимдир. Шу асосида болага
ташхис қўйилиб, у билан ишланади. Ижтимоий иш ходими, маънавий
-
маърифий
соҳа вакили, психолог, педагогларнинг ўзаро ҳамкорлиги бунда яққол юзага
чиқиши керак. Реабилитацион ҳолатларда боланинг етук, баркамол шахс даража
-
сига етишувида ўзаро интеграциясини ҳисобга олиш ҳам мақсадга мувофиқ.
1. Психологик реабилитация.
2. Педагогик реабилитация.
3. Тиббий реабилитация.
4. Коррекцион реабилитация.
5. Спорт реабилитацияси.
6. Ҳуқуқий реабилитация.
Мана шуларнинг ўзаро алоқа
-
аралашуви, уйғун ҳолатда бўлиши сифат
самарадорлигини белгилайди. Бу ўзбек халқининг “Бир болага етти маҳалла ота
-
она” нақлига мувофиқ келади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, фақат тарбиячи болага
дахлдор ёки масъул ходим эмас, балки муассасадаги ҳар бир ходим унга ҳам она,
ҳам ота вазифасини бажариши, соҳасидан келиб чиқиб унинг тақдиридаги муҳим
инсон деб қараши керак. Шундагина кўзланган мақсадга етишиш мумкин.
Халқимиз –
болажон халқ. Бежизга “Боланинг бегонаси бўлмайди”, деб
эътироф этишмайди. Демак, ҳар
бир боланинг ўз оиласи бўлишга, шу билан бир
қаторда, ҳар бир ота
-
онанинг ўз фарзанди бўлишга ҳақлидир. Шундай экан,
Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган ўғил
-
қизлар ҳам жамиятда ўз ўрнига эга
бўлишида, аввало, оила муҳити, ота
-
она тарбияси алоҳида аҳамият касб этади.
Шуни инобатга олган ҳолда, 2019
-
йил 11
-
февралдаги Президентимиз Шавкат
Миромонович Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Етим болалар ва ота
-
онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни
кучайтиришга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
4185-
сонли
Қарорининг ижроси юзасидан соҳада салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди ва бу
жараён жадаллик билан давом эттирилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан чиқарил
-
ган бир қатор қонун ҳужжатлари соҳада ижобий туб ўзгаришлар бўлганига яққол
далил бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019
-
йилдаги
824-
сонли “Етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни
жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳ
-
камлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида Республикамиздаги мавжуд
Меҳрибонлик уйларида “Тутинган ота
-
оналар курси” ташкил қилиниб, унда
ўқишни истаган фуқароларга соҳа мутахассислари томонидан дарслар ўтилиб,
тарбияланувчилар патронатга берилди. Бу жараён режа асосида изчилликда давом
эттирилмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
47
Педагогикадан маълумки, тарбиянинг ҳам бир қатор турлари мавжуд:
ахлоқий тарбия, меҳнат тарбияси, жисмоний тарбия, эстетик тарбия, экологик
тарбия, ҳуқуқий тарбия ва ҳоказо. Бу тушунчаларни бирини иккинчисидан
алоҳида ажратиб турувчи тафовутлар мавжуд эмас. Барчасининг моҳиятини
инсонни ҳар томонлама етук шахс сифатида камолотга етиштириш мақсади
бирлаштириб туради. Шу ўринда тарбия қоидаларига тўхталадиган бўлсак, уларга
қуйидагиларни
киритиш мумкин бўлади:
•
тарбиянинг маълум мақсадга қаратилганлиги;
•
тарбиянинг инсонпарварлиги ва демократлиги;
•
тарбиянинг ҳаёт ва меҳнат билан боғлиқлиги;
•
тарбияда миллий маданий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги;
•
тарбияланувчининг ёшини ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш;
•
изчиллиги, тизимлилиги, узлуксизлиги.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларида, энг аввало, миллий тарбия асосида
Ватан туйғусини шакллантириш ва қалбида, онг
-
у шуурида Ватанга бўлган
муҳаббатни мустаҳкамлаш омили сифатида ҳарбий ватанпарварлик ҳиссини
сингдиришимиз лозим. Тарихда ўтган Нажмиддин Кубролар жасорати,
Жалолиддин Мангуберди довюраклиги, Амир Темур қудрати
-
ю, Жадидлар
иродаси каби бир қатор буюк ибрат тарбияси дастуруламал бўлиши энг муҳим
масаладир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
-
йил
9-
августдаги ПҚ–5215 сонли “Етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган
болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ва “Етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган
болаларни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-
5216 сонли Қарорларининг қабул қилиниши
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бу соҳада олиб борилиши лозим
бўлган ишларда асосий кўмакчи ташкилот эканлигини ифодалайди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
-
йил 9
-
августдаги
ПҚ–
5215-
сон Қарорига кўра Миллий гвардияга қуйидаги қўшимча вазифалар
юкланди:
•
ўқув
-
тарбия муассасаларининг тарбияланувчиларини ота
-
онаси ёки
уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш,
фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чора
-
ларини кўриш;
•
етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни моддий,
ҳуқуқий
ва психологик
-
педагогик қўллаб
-
қувватлаш;
•
ўқув
-
тарбия муассасаларида сифатли таълим ва тарбия жараёнини йўлга
қўйишга, уларнинг маиший шарт
-
шароитлари яхшиланишига, шунингдек, тарбия
-
ланувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг интел
-
лектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
•
етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун
маънавий
-
маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этиш;
•
замонавий усул ва шакллардан фойдаланган ҳолда жисмонан соғлом,
маънавий етук ва дунёқараши кенг ёшларни шакллантириш, етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни спорт турларига қизиқтириш ва жалб
этиш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
48
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
-
йил 9
-
август
-
даги ПҚ–
5216-
сон Қарорининг 1
-
иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси
Миллий Гвардияси Етим болалар ва ота
-
она қарамоғидан маҳрум бўлган
болаларни уй
-
жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй
-
жойларнинг адолатли
тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш бўйича Республика
комиссияси таркибига киритилди.
Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган тарбияланувчиларни ҳарбий
ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Миллий Гвардия томонидан амалга
оширилаётган ишларда ҳам назарий, ҳам амалий билимлар, кўникмалар зарурдир.
Тарбияланувчиларда, аввало, ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш
зарур. Мактабда ўқитилаётган ҳуқуқий фанлардан дастлаб Конституция оламига
саёҳат, кейинчалик давлат ҳуқуқ асослари фанлари ўқитилишида ҳарбий соҳа
вакиллари, айниқса, Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда очиқ дарслар
ташкил этилса, мактабдан ва синфдан ташқари ишларда соҳа вакилларидан
иборат турли мавзуларда давра суҳбатлари ташкил қилинса ва назарий билимлар
амалиётда ўз татбиқини топса, тарбияланувчиларда миллий тарбия воситасида
ҳарбий
ватанпарварлик ғояси шаклланади.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчи
-
ларида ҳарбий ватанпарварликни янада юксалтириш мақсадида бир қатор вазифа
-
ларни белгилаб, ўз вақтида самарали ташкил этишни кўзда тутиш зарур. Масалан,
Меҳрибонлик уйида “Миллий Гвардия куни”, “Миллий Гвардияда тарбияланув
-
чилар куни”ни ташкил этиш, муассасада “Миллий Гвардия ва мен”, “Менинг
тақдиримда Миллий Гвардия”, “Миллий Гвардия билимдони”, “Спорт –
етуклик ва
ҳарбий
ватанпарварлик тимсоли”, “Миллий Гвардия қўмондони кубоги”,
“Китобхон Гвардиячи тарбияланувчи”
ва бошқа шунга ўхшаш лойиҳалар асосида
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва Миллий Гвардия ўртасидаги бевосита
муносабат ва мулоқот (беллашувлар, мусобақалар, давра суҳбатлари, мастер
класслар, семинар тренинглар, иншолар танлови, китобхонлик кечалари) тўғри
ташкил этилса, биз фикр юритаётган ҳарбий ватанпарварлик туйғуси билан
тарбиялашда муқобил мақсадга етиш мумкин бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар томонлама ҳамкорлик ва тўғри танлов,
шунингдек,
мақсадга етишда режавий ёндашув самарага етиш омили бўлади.
Қадимий урф
-
одатларимиз, анъана ва қадриятларимизга ўзаро ҳурмат руҳида
тарбиялаб, буюк тарихимизни фахр туйғуси билан ўрганиш кўникмасини
шакллантирар эканмиз, биз истаган авлод вакили юксак маънавиятли шахс бўлиб,
жамият ва давлат учун муносиб фарзанд бўлиб камол топади
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Констутуцияси.
2.
Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси.
3.
Турсунов
И. Нишоналиев У. “Педагогика курси” (Дарслик). –
Тошкент
“Ўқитувчи”, 1997. –
Б.
232.
4.
Шомақсудов
Ш., Шораҳмедов
Ш. “Нега шундай деймиз” (Ўзбек мақолларининг
изоҳли луғати). –
Тошкент, Ғ.
Ғулом
, 1988.
–
Б.
352.
5.
Маҳмудов
О. “Фарзанднома”. –
Тошкент, Ўқитувчи, 2020. –
Б.
352.
6.
www.lex.uz.
7.
www.pedagog.uz.
