Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Development of technologies for teaching children to
communicate. By creating text based on images
Asida ISABAEVA
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
15 Fabray 2022
In this article, the question of how to teach school-age
children to draw, based on a drawing, is raised. Also, a
technology has been developed to create text based on a
drawing. The authors put forward scientific proposals and
recommendations aimed at creating a text based on a drawing.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
picture,
text,
communication,
technology,
training,
educator.
Расм асосида матн яратиш орқали болаларни мулоқотга
ўргатиш технологияларини ривожлантириш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
расм,
матн,
мулоқот,
технология,
машғулот,
тарбиячи.
Ушбу мақолада расм асосида матн яратиш орқали
мактабгача
ёшдаги
болаларни
мулоқотга
ўргатиш
масаласи кўтарилган ва машғулот асосида матн яратиш
технологияси ишлаб чиқилган. Расм асосида матн
яратишга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар илгари
сурилган.
1
Doctoral student, Namangan State University. Namangan, Uzbekistan. E-mail: asida.isabayeva@bk.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
99
Разработка технологий обучения детей общению. Путем
создания текста на основе изображений
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
картинка,
текст,
общение,
технология,
обучение,
воспитатель.
В данной статье, поднимается вопрос о том, как научить
детей школьного возраста рисовать, на основе рисунка.
Также, разработана технология, создания текста на основе
рисунка. Выдвинуты, авторами, научные предложения и
рекомендации,
направленные на создание текста, на
основе рисунка.
КИРИШ
Бугунги кунда илк ва мактабгача ёшдаги болаларга самарали таълим
-
тарбия
бериш ҳамда қулай шарт
-
шароитлар яратиш мақсадида “Мактабгача таълим ва
тарбиянинг давлат стандарти” [№
802-
сонли Қарор. 2020] қабул қилинганининг
гувоҳимиз. Болалар нутқини ўстириш масаласи доим асосий вазифалардан бири
сифатида ҳисоблаб келинган. Агар бола нутқи равон, сўз бойлиги етарли бўлса,
унинг мулоқотга киришиши осон бўлган. Расм асосида матн тузиш сўз бойлиги
юқори ва нутқида камчилиги бўлмаган болалар учун мураккаб вазифа эмас.
Айниқса, болаларнинг оғзаки нутқини ўстиришда сўзлаб бериш кўникмаларини
ривожлантириш катта ўрин эгаллайди. Болаларни бирор
-
бир матнни сўзлаб
беришга ўргатишдан аввал уларга матн тузишни ўргатиш тўғри, деб ҳисоблаймиз.
Агар бола мустақил матн туза олса, у, албатта, ўзи тузган матнни сўзлаб бера олади
ва, натижада, унда оғзаки нутқ билан бирга мулоқот ҳам ривожланади. Унинг
мулоқот кўникмасини ривожлантиришда аниқ бир тизим йўқ, лекин турли
таклифлар бор. Шундай экан, уларни улғайганлари сари мулоқот қилишга
ўргатиш ҳам қийинлашишини ҳисобга олиб, уларни болалигидан
тўғри йўлга
қўйишни мақсад қилдик. Биз болаларни мулоқотга ўргатишда ёш хусусиятларини
ҳисобга олган ҳолда расмлар асосида тузилган матн тури тўғри танлов деб
ҳисоблаймиз.
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Мактабгача бўлган ёш болаларнинг туғилган пайтидан етти ёшгача, то
уларга умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бериш бошланган пайтга
қадар бўлган ёш [№
595-
сон
ЎРҚ. 2019] ҳисобланади. Айнан мактабгача бўлган
ёшда болалар фаол, чегара билмайдиган, қизиқувчан
ҳисобланади. Шундан келиб
чиқиб, мактабгача ёшдан болаларга матн тузиш техникасини ўргатишни маъқул
деб ҳисобладик.
Унга кўра, тайёрлов гуруҳи болалари билан
бирга матн тузиш
техникасини ўзлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Тарбиячининг
болалар билан ишлаши давомида болалар луғат бойлигида мавжуд бўлмаган
сўзларни ўрганиши бу технологиянинг аҳамиятли томони ҳисобанади. Болаларни
мулоқотга ўргатишда уларнинг луғат захиралари асосий омил саналади.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Тадқиқот давомида хорижий илмий иш маълумотларидан, расм асосида
матн яратиш орқали болаларни мулоқотга ўргатиш технологияларини ўрганиш
-
нинг илмий усуллари –
умумлаштириш, тизимли таҳлил, тавсифийлик ва бошқа
усулларидан фойдаланилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
100
Таҳлил ва натижалар
Расм асосида матн яратиш технологияси
(Тайёрлов гуруҳлари мисолида)
1.
Сўз товушларга, унли ва ундошларга ажратилади.
2.
Расмдаги сўзларни ифодаловчи сифатлар топилади ва сўз бирикмаси
тузилади.
3.
Шу сўз бирикмалари асосида гаплар тузилади.
4.
Гаплар бирлаштирилиб, матнга айлантирилади.
Тарбиячи:
Болажонлар, сизлар билан ушбу расм асосида матн тузишни
ўрганамиз. Бунинг учун дастлаб расмда кўриб турган барча нарса
-
буюм
номларини айтиб чиқишимиз керак бўлади. Айтинглар
-
чи, расмда нималарни
кўряпсиз?
Болалар:
Уруғ, буғдой, тегирмон, ун, нонвой, нон. (Тарбиячи фикрни
тугаллайди)
Тарбиячи:
Баракалла. Энди бугунги кун машғулотимизнинг асосий мавзуси
бўлган “нон” сўзини таҳлил қиламиз. Айтинглар
-
чи, “нон” сўзини бўғинга бўлсак,
нечта бўғин ажралади?
Болалар:
“Нон” сўзида битта бўғин бўлади.
Тарбиячи:
Болажонлар, қани, айтинглар
-
чи, “нон” сўзида нечта товуш бор
экан?
Болалар:
“Нон” сўзида учта товуш бор.
Тарбиячи:
Жуда тўғри. Хўш, ундош товушларни сананглар
-
чи? Нечта экан?
Болалар:
Фақатгина “н” ундоши қатнашган. Икки марта қатнашган.
Тарбиячи:
Демак, битта “н”
ундоши битта сўз таркибида икки марта
келибди. Ана энди болажонлар унли товушларни санаймиз.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
101
Болажонлар:
Битта “о” унлиси бор.
Болалар уруғнинг экилиб буғдой бўлиши, тегирмонда янчилиб ун ҳолига
келиши ва хамир қорилиб нон тайёрланишига қадар жараёнлар тафсилоти
туширилган расм асосидаги видеороликни томоша қиладилар.
Тарбиячи:
Кўрдингизми, болажонлар, энди биз расмда кўриб турган
сурат
-
ларимиздаги нарса
-
буюмларга изоҳ берамиз.
Болаларга сўз бирикмаси тузамиз деб бўлмайди. Болаларнинг ёш хусусия
-
тига тўғри келмайди. Сўз бирикмаси тузишга ўргатишда, албатта, саволлар бериш
орқали натижага эришилади. Тарбиячи ёрдамчи сўзлар билан саволлар беради.
Тарбиячи:
Биз, одатда, бободеҳқонларимизни кўп меҳнат қилганликлари
учун қандай бободеҳқонлар деб чақирамиз?
Болалар:
меҳнаткаш бободеҳқонлар.
Тарбиячи:
Яшанг. Агар уруғнинг ҳосили кўп бўлса, биз у уруғни қадай уруғ
дер эканмиз?
Болалар:
Ҳосилдор уруғ.
Тарбиячи:
Жуда тўғри. Буғдойдан янчилган уннинг ранги қандай бўлади,
ким айтади?
Болалар:
Оқ ун.
Тарбиячи:
Ундан қандай хамир қорилади?
Болажонлар:
Юмшоқ хамир.
Тарбиячи:
Болажонлар, сизларга қандай нонлар ёқади?
Болажонлар:
Пиёзли нон, гўштли нон, ширмой нон, патир нон
...
Болалар зерикиб қолмасликлари учун уларнинг барчасини бирдек қатна
-
шишларини назорат қилиб бориш керак бўлади. Бунинг учун саволлар берилаёт
-
ганда шу жиҳатларига эътибор бериш керак. Сўз бирикмалари асосида гап
тузилади. Бу жараёнда ҳам тарбиячи фаоллик кўрсатиши даркор.
Тарбиячи:
Болажонлар, ноннинг тайёр ҳолига келгунча жуда кўп меҳнат
қилинар экан, тўғрими? Энди айтинглар
-
чи, меҳнаткаш бободеҳқонларимиз энг
биринчи ҳосилдор уруғларни олиб нима қилишар экан?
Болалар:
Меҳнаткаш бободеҳқонларимиз энг биринчи ҳосилдор уруғларни
экишади.
Тарбиячи:
Уруғ кўкариб етилгач, комбайн орқали нима ўриб олинади?
Болалар:
Уруғ кўкариб етилгач, комбайн билан буғдойлар ўриб олинади.
Тарбиячи:
Болажонлар, оппоқ ун олишимиз учун ўриб олинган буғдойни
қаерга олиб боришимиз керак, у ерда буғдойни нима қилишар экан?
Болалар:
Ўриб олинган буғдойни тегирмонга олиб боришимиз керак. У ерда
буғдой янчилиб, ун қилинади.
Тарбиячи:
Ва, ниҳоят, тегирмондан келган ундан нима қорилади ва нима
ёпилади?
Болалар:
Ундан хамир қилинади ва нон тайёрланади.
Нон. Меҳнаткаш бободеҳқонларимиз энг биринчи ҳосилдор уруғларни
экишади. Уруғ кўкариб етилгач, комбайн билан буғдойлар ўриб олинади. Ўриб
олинган буғдой тегирмонга олиб борилади. У ерда буғдой янчилиб, ун қилинади.
Ундан хамир қилиниб, нон тайёрланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
102
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИНИНГ МУҲОКАМАСИ
Болаларнинг ўзлари томонидан тузилган матн даставвал тарбиячи
томонидан, кейин эса расмга қараб болалар томонидан сўзлаб берилади.
Болаларни ёшлигидан матн тузишга ўргатиш
қийин бўлмайди. Чунки
уларнинг ўзларида ҳам бунга нисбатан ҳам мойиллик, ҳам тажриба бор. Ижтимоий
воқеа
-
ҳодисаларнинг онгда тўлақонли акс этиши бу тафаккур демакдир. Тафаккур
–инсон ақлий фаолиятининг юксак шакли [Babayeva.
2018]. Шундан келиб чиқиб
айтиш мумкинки, болалар кўчада ёки боғчада бўлган қизиқарли воқеа
-
ҳодиса
-
ларни тафаккур қила олишлари ва кўрганларини айтиб бера олишлари мумкин.
Бунда улар камида иккита гапдан фойдаланишлари мумкин. Иккита гапни
мантиқий бир
-
бирига боғлай олган болаларни расм асосида матн тузишга ўргатиш
мумкин бўлади.
Ушбу усулдан фақат “нон” мавзусини ўтишда эмас, балки барча машғулот
мавзуларида қўллаш тавсия этилади. Мисол учун, мевалар ҳақидаги мавзу учун
унинг кўчат экилиши, дарахт ҳолига келиши, дарахтни тарбиялаш зарурлиги,
мевасини исроф қилмаслик, қандай касалликларга фойдали эканлиги, кимларга
истеъмол қилиш мумкин эмаслиги, туршак ҳолатига киришига қадар бўлган
жараёнларни расм асосида болалар билан матн ҳолига келтириш мумкин. Шундан
келиб чиқиб, тарбиячи ижодий эркинлигидан келиб чиққан ҳолда мустақил
равишда барча мавзуларга расмли матн
тайёрлаши мумкин.
Бу усул болаларнинг матн тузиш кўникмаларини шакллантиришда ҳамда
ҳикоя тузиш ва ҳикоя қилиб беришга ўргатишда ҳам самарали ҳисобланади.
Шунингдек, болажонларни
мустақил фикрлашга ўргатишда, ижодий изланишга
чорлашда, уларнинг сўз бойлигини оширишда ҳам ёрдам беради. Тарбиячининг
ижодий имкониятларидан келиб чиқиб, мавзуга мос расмлар танланса, мавзунинг
ёритилишини матн асосида тушуниш осонлашади.
Болаларни адабий тил меъёрларига риоя қилишга ўргатиш зарур. Албатта,
бунда тарбиячининг ҳам нутқи равон бўлиши керак. Мактабгача таълим муасса
-
сасининг вазифаси болаларда равон сўзлашув нутқни (диалогик нутқ) ва
монологик нутқни ривожлантиришдан иборат
[2020. URL.].
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Болаларни синоним ва антоним тушунчаси билан таништириш учун унинг
мактабга боришини кутиш шарт эмас, балки болалар боғчасиданоқ бу тушунча
-
ларнинг маъносини билиши шарт деб ҳисоблаймиз. Гапнинг жарангдорлиги,
мазмунининг кенглиги, моҳиятини очиш ҳам кўп жиҳатдан гапдаги сўзларнинг
ўринли қўлланганлиги билан боғлиқ. Болалар ривожланишига қўйиладиган
давлат талабларида жами бешта ривожланиш соҳаси бўлиб, унинг учинчи ривож
-
ланиш соҳаси “нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари” деб номланади. Унга кўра
6-
7 ёшли болалар гапдан синоним ва антонимларни топа олади ва берилган
сўзларга уларни мослайди, кўп маъноли сўзларнинг турли маъноларини
фарқлайди, турли гапларни тузади, шахсий тажрибасига таяниб, расм юзасидан
тасвирий ҳикояни мустақил тузади [№ 802
-
сонли қарор. 2020].
Болаларнинг фикрлаш дунёси савод чиқариш, математикани ўрганиш, нутқ
ўстириш машғулотларида жуда зарур ҳисобланади. Фикрлаш фаоллиги
-
боланинг
воқеа
-
ҳодисаларга тезкорлик билан муносабат билдиришида намоён бўладиган,
мулоқотга киришиш, ўз
-
ўзини англаш, ўзи ва атрофидагиларга баҳо бера олиш, ўз
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
103
фаолиятини таҳлил қила олиш кўникмаларига эгалигидир [Тўйчиева. 2020].
Болаларнинг фикрлаш дунёси кенг бўлса, тузиладиган матн ҳам болалар ёш
хусусиятидан келиб чиқиб мукаммал бўлади. Мукаммал тузилмаган матнда гаплар
занжири бўлса
-
да, бироқ улар мазмунан уланмай қолиши мумкин. Фикрлаб
тузилган матн ўз
-
ўзидан бир
-
бири билан мазмунан боғланади.
Инсониятнинг зарур маънавий эҳтиёжларидан бири
-
бу мулоқотга бўлган
эҳтиёжнинг мавжудлигидир. Мулоқот қилишда кимга нисбатан мулоқот амалга
оширилаётгани аҳамиятли саналади. Сабаби, мактабгача ёшдаги болаларга
катталар учун қилинадига муносабат тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун
болалар билан мулоқотга киришишда уларнинг ёш хусусиятлари доим
инобатга
олиниши зарур. Расм асосида матн яратиш технологиясини қўллаш орқали
болаларнинг мулоқотга киришишларида ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, ўз
луғат бойликларига киритишлари мумкин бўлган янги сўзлардан фойдаланиш
-
лари каби енгилликларни кузатиш мумкин бўлади. Масалан, болаларда расмни
кузатиш орқали, албатта, қандайдир фикр пайдо бўлади. Шунга қарамай, уларда
мулоқотга киришиш даражаси паст бўлиши ва тўсатдан берилган саволни
жавобсиз қолдиришлари мумкин. Бироқ секин
-
асталик билан, босқичма
-
босқич
уларни мулоқотга ундаш усулларини қўллаш яхши самара беради.
Бу методни қўллашда тарбиячига савол
-
жавоб, кузатиш, суҳбат каби усуллар
яқиндан ёрдам беради. Айнан мана шундай усуллардан фойдаланиш барча
тарбияланувчиларни қамраб, машғулот ўтишликни таъминлайди. Хулоса ўрнида
болаларда матн тузиш билан боғлиқ мойиллик мавжуд, деган қарорга келдик.
Фақат уни рўёбга чиқаришда даставвал расмлар асосида матн яратиш техника
-
сининг босқичма
-
босқич эканлигини унутмаслик лозим. Болаларни даставвал осон
бўлган матнларни тузишга ўргатиш мақсадга мувофиқдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
2020. Ravon nutqini rivojlantirish Reja: Ravon nutq tushunchasi va uni
rivojlantirish vazifalari. URL://fayllar.org/9--ravon-nutqini-rivojlantirish-reja-ravon-
nutq-tushunchasi-va.html.
2.
Babayeva
D.R. (2018). Nutq o‘stirish nazariyasi va metodikasi.
(Darslik).
–
T.: «Barkamol fayz media», –
B. 432.
3.
№ 802
-
сонли
қарори
(2020).
Мактабгача
таълим
ва
тарбиянинг
давлат
стандартини
тасдиқлаш
тўғрисида
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
қаорир
.
–
Тошкент
, 22
декабр
.
4.
№595
-
сон
ЎРҚ
(2019).
Мактабгача
таълим
ва
тарбия
тўғрисидаги
Ўзбекистон
Республикасининг
қонуни
.
–
Т
., 16
декабр
.
5.
Тўйчиева
ИИ
. (2020).
Мактабгача
таълим
ташкилотларида
тайёрлов
гуруҳи
олаларининг
фикрлаш
фаоллигини
ривожлантириш
.
Афтореферат. Тошкент, –
Б.
10.
