Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
On the culture of working with the dictionary in the process of
language learning
Zebogul NAZIRJONOVA
1
, Ozodakhon KUCHKAROVA
2
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022
In this article, the possible scientific and practical methods
aimed at improving the effectiveness of speech, as well as
methods in the formation of a culture of communication, are
investigated and presented by a modern teacher. In the article,
scientific requirements for improving the effectiveness of a
teacher
’
s speech are widely used. Analyzed are some difficulties
faced by students in the process of learning a language, in
particular, teaching professional terminology to non-philological
students. And telling them effective ways to work with
vocabulary. The meaning of terms related to their future
professions is commented on. For example, the main purpose of
working with a dictionary is to develop students
’
oral speech in
a non-philological direction. On the basis of the given topics,
students of the non-philological direction get acquainted with
new words and phrases. Undoubtedly, working with a dictionary
helps a lot in developing the skills of correct pronunciation in a
foreign language. The mechanism of working with the dictionary
is also considered directly. The management of students
’
learning activities during the course depends on several factors.
As noted in many studies of scientists, curiosity only positively
affects the attention of students, their memory, thinking, and will
in the thought process.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
thinking,
modern,
speech,
memory,
culture.
1
Teacher Andijan State University. Andijan, Uzbekistan. E-mail: nazirjonovi@mail.ru.
2
Teacher Andijan State University. Andijan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
223
Тилни ўрганиш жараёнида луғат билан ишлаш маданияти
борасида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тафаккур,
замонавий,
нутқ,
хотира,
маданият.
Ушбу мақолада ҳозирги замон ўқитувчиси мулоқот
маданиятини шакллантиришнинг нутқ таъсирчанлигини
ошириш услублари, талаблари, мулоқот таъсирчанлигини
оширишга қаратилган илмий мулоҳазалар мазмуни
келтирилган. Мақолада ўқитувчи нутқ таъсирчанлигини
оширишнинг илмий талабларидан фойдаланиш, ўрганув
-
чиларда тилни ўрганиш жараёнида учрайдиган айрим
қийинчиликлар, айниқса, нофилологик йўналишдаги
талабаларга касбий терминологияларни ўргатиш ва уларга
луғат билан ишлашнинг самарали йўлларини кўрсатиб
беришдан иборат ва луғат билан ишлаш жараёнида нофило
-
логик йўналишдаги талабаларни қизиқарли замонавий
усуллардан фойдаланган ҳолда ўзларининг эгаллаган
касбларига оид атамаларнинг аҳамиятлари ҳақида фикр
билдирган. Луғат билан ишлашнинг асосий мақсади нофи
-
лологик йўналишдаги талабаларнинг оғзаки нутқини
ривожланитиришга қаратилган. Берилган мавзулар асосида
нофилологик йўналишдаги талабалар янги сўз ва иборалар
билан танишадилар. Шунингдек, луғат билан ишлаш чет
тилида тўғри талаффуз кўникмаларини шакллантиришга
ҳам катта ёрдам беради. Бундан ташқари, мақолада луғат
билан ишлаш механизми ёритиб берилган. Дарс жараёнида
ўқувчилар билиш фаолиятини бошқариш бир неча омил
-
ларга боғлиқ. Демак, олимлар таъкидлаганидек, фақат
қизиқишгина психик жараёнда уларнинг диққат, хотира,
тафаккур ва ирода
функцияларига ижобий таъсир
кўрсатади.
О культуре работы со словарем в процессе изучения языка
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
мышление,
современность,
речь,
память,
культура.
В данной статье, исследованы и представлены
возможные научно
-
практические методики, направленные
на повышение эффективности речи, а также методов при
формировании культуры общения, у современного
педагога. В статье, широко используются научные
требования к повышению эффективности речи учителя.
Проанализированы, некоторые трудности, с которыми
сталкиваются учащиеся в процессе изучения языка, в
частности, обучение профессиональной терминологии
студентов
-
нефилологов. И указание им эффективных
способов
работа
со
словарным
запасом.
Прокомментировано значение терминов, связанных с их
будующими профессиями. К примеру, основной целью
работы со словарем является развитие устной речи
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
224
учащихся в нефилологическом направлении. На основе
заданных тем студенты нефилологического направления
знакомятся с новыми словами и словосочетаниями.
Несомненно, работа со словарем, очень помогает в развитии
навыков правильного произношения на иностранном
языке. Также рассмотрен, непосредственно механизм
работы со словарем. Управление учебной деятельностью
студентов во время курса зависит от
нескольких факторов.
Как отмечено во многих исследованиях ученых, только
любознательность положительно влияет на внимание
студентов, их, память, мышление, волю в мыслительном
процессе.
Ҳозирги
кунда ривожланган давлатлар иқтисодий салоҳияти тарихий
даврларига назар солсак, бу давлатлардаги таълим тизими имкониятларини
оширишнинг методик изланишлари, педагогик савияни юксалтиришга қаратилган
ислоҳотлар самарадорлиги билан баҳоланади. Шу боисдан таълим
-
тарбияни тўғри
ташкил этишда ўқитувчи
-
педагоглар мулоқот этикаси услубларини замонавий
техник талаблар даражасида ташкил этиш масаласи доимий илмий
-
тадқиқот
ишлари соҳаси вазифаси сифатида таҳлил қилинган. Жамиятимизда шахсларнинг
малака ва касб кўникмаларининг юқори даражада бўлишини таъминловчи
омиллар қаторида мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Эркин ва
фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз” асарида
ёритилган жамиятимиз ҳаётини барча соҳалардаги ислоҳотларни кенг босқичда
ривожлантириш, таълим соҳасини модернизациялашга доир қарорларини
жамиятимизда таълим соҳасида кўришимиз мумкин.
Мамлакатимиз келажаги бўлган ёшларни билимли, комил инсон қилиб
тарбиялаш таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
“Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала бу ёшлари
-
мизнинг одоб
-
ахлоқи, юриш
-
туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан
боғлиқ. Бутун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам
кўпроқ ҳис этадиган ким –
ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан
уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ
зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс
-
садо бериб,
ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз?
Тарбия, тарбия, фақат тарбия ҳисобидан”, –
дея
таъкидлади ўзининг нутқида
юртимиз Президенти [1]
.
Бу долзарб вазифаларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим
тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” тўғрисидаги Қонунларининг
аҳамияти алоҳида ўрин эгаллайди.
Барча соҳаларни ривожлантиришда барча мутахассисларнинг чет тилини
мукаммал билиши муҳимлиги заруратга айланмоқда.
Моҳир ўқитувчи ўқувчиларнинг ўқишга бўлган қизиқишларини шакллан
-
тириш ва доимо ривожлантириб бориш учун қуйидагиларга амал қилиши
муҳимдир [2]:
Ўқувчиларнинг билишга интилишини, фанга, ақлий меҳнатга нисбатан
қизиқишларини ривожлантириш ўқув жараёнининг шундай ташкил этилишини
таъминлайдики, унда ўқувчи фаол ҳаракат қилади, мустақил изланиш ва янги
омилларни “кашф этиш”га, муаммоли вазиятларни ўзи ҳал этишга
интилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
225
Ўқув фаолияти бошқа фаолиятлар каби турлича бўлгандагина, қизиқарли
бўлади. Бир хил усулда ахборот бериш ва бир хил усулдаги ҳаракат тез орада
зерикишни вужудга келтиради.
Ўқувчиларда фанга бўлган қизиқишни шакллантиришда маълум фан ва
унинг айрим қисмларини ўрганишнинг зарурлиги, муҳимлиги ва мақсадга
мувофиқлигини уларга англатиш жуда зарурдир [3].
Ўтилаётган материал олдинги материал билан қанчалик кўпроқ боғлаб
тушунтирилса, у ўқувчиларга шунчалик қизиқарлироқ туюлади. Ўқув материалини
ўқувчиларни қизиқтирадиган нарсалар билан боғлаб тушунтириш ҳам уларни
дарсга қизиқтиришда муҳим роль ўйнайди.
Ўртача қийинчиликдаги ўқув материали ҳам ўқувчиларда қизиқиш
уйғотмайди. Ўқув материали бироз қийинроқ, лекин ўқувчилар кучи етадиган
бўлиши керак
[4].
Ўқувчилар бажарган ишларни тез
-
тез текшириш ҳам уларнинг фанга бўлган
қизиқишини орттиради.
Ўқув материалининг аниқлиги, ҳиссиётга бойлиги, ўқитувчининг завқланиб
гапириши ҳам ўқувчига, унинг фанга бўлган қизиқишининг ортишига жуда ката
таъсир кўрсатади.
Чет тилини ўқитишдан мақсад нофилологик йўналишдаги талабаларнинг чет
тилида эркин муомала қилишларини ва ўзлари ҳақида тўлиқ маълумотни бера
олишларини таьминлайди [5].
Тил ўрганувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришнинг ягона самарали
усулларини ишлаб чиқиш ҳозирги вақтда чет тили ўқитиш методикаси олдида
турган энг муҳим вазифалардан биридир [6].
Илғор ўқитувчилар ўқитиш методларини танлашга алоҳида эътибор беради
-
лар. Ўқувчиларнинг фронтал, дифференциялашган ва якка тартибдаги фаолият
-
ларининг умумий жиҳатлари кўпроқ бўлса
-
да, уларни ташкил этиш ўқитувчидан
ўзига хос ижодий ёндашишни талаб қилади, агар бутун синф, гуруҳ ва алоҳида
шахсга нисбатан бир хил метод билан таъсир кўрсатилса, унда тарбия ҳам, ижодий
ёндашиш ҳам барбод бўлади [7].
Моҳир педагоглар маъруза, семинар, мунозара, конференция, ўқув саёҳати,
ўқувчи маслаҳатчилар ёрдамида мустақил дарс, кўрик
-
танлов каби дарс тур
-
ларидан фойдаланишга алоҳида эътибор берадилар. Ўқитувчининг моҳирлиги
юқорида қайд қилинган ноанъанавий дарс турларини ўтиш техникасини
эгаллашида намоён бўлади [8].
Ўқувчилар тафаккурини ривожлантиришда маъруза дарсларининг аҳамияти
каттадир.
Машғулот жараёнида луғатлардан унумли ва тўғри фойдаланишлари учун
нофилологик йўналишдаги талабалар алфавитни ёд олишлари, луғатда
ишла
-
тилган белгиларни тушунишлари, яъни сўзларни топа олишлари лозим. Нофило
-
логик йўналишдаги талабаларга тақдим этилган матнни тўғри таржима қилиш
-
лари учун, аввало, матн мазмунини яхши тушуниб олишлари керак.
Луғат билан ишлашнинг асосий мақсади нофилологик йўналишдаги талаба
-
ларнинг оғзаки нутқини ривожлантиришга қаратилган. Берилган мавзулар асосида
нофилологик йўналишдаги талабалар янги сўз ва иборалар билан танишадилар.
Шунингдек, луғат билан ишлаш чет тилида тўғри талаффуз кўникмаларини шакл
-
лантиришга ҳам катта ёрдам беради [9].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
226
Тил ўрганувчилар ҳар бир сўзни луғат ёрдамида ўқиб
-
ўрганганларида,
албатта, уларнинг талаффузига эътибор берган ҳолда қайта
-
қайта талаффуз қила
-
дилар, талаффуз қилиш техникавий воситаларидан кенг фойдаланадилар.
Илғор
ўқитувчилар иш тажрибасида мунозара дарслар ҳам муҳим ўрин
эгаллаб келмоқда. Мунозара дарсларини ўтиш ўқитувчилардан жуда катта
моҳирликни талаб этади.
Баъзи ўқитувчилар эса ривожлантирувчи таълим моҳиятини тўла
-
тўкис
тушуниб ета олмайдилар. Улар етарли даражада дидактик ва умумпедагогик
маълумотларга эга эмаслар. Натижада, муаммоли ўқитишни жорий этишда
муваффақиятсизликка учрайдилар [10].
Шундай қилиб, бунёдкор ўқитувчилар муаммоли вазият амалиётини янги бир
поғонага кўтарадилар. Уларнинг тажрибаси замонавий дарсга ёндашиш, уни
ташкил этишни янгича тушунишга асос яратади. Бу бевосита муаммоли –
ривож
-
лантирувчи ўқитишга боғлиқдир. Луғатлар нутқ маданиятининг энг қулай
усулларидан ҳисобланганлиги сабабли улардан мунтазам ва тўғри фойдаланиш
учун нофилологик йўналишдаги талабалар зарур малака ва кўникмаларга эга
бўлишлари керак.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев
Ш. “Ёшлар тарбияси –
энг муҳим масалалардан” 16.06.2017.
2.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. –
Тошкент,
1997 йил.
3.
Ишмухамедов
Р. Педагогик маҳоратни шакллантиришнинг мазмуни ва
йўллари. “Халқ таълими”
журнали 1998
.
–
1-
сон. –
Б.
50
–
52.
4.
Жалолов
Ж. “Чет тил ўқитиш методикаси”. Т.: Ўқитувчи, 2017
.
–
Б.
219.
5.
Сайидахмедов
Н.С. Педагогик маҳорат ва
педагогик технология. –
Тошкент,
2003.
6.
Сайидахмедов
Н.С. Ўқитувчи фаолиятининг технологияланувчанлиги. –
“Халк таълими”
журнали, 1999
.
–
5-
сон
.
7.
Очилов
М. Ўқитиш методи –
педагогик технологиянинг асосий компоненти
–
“Халқ таълими”
, 1999.
–
6-
сон
.
–
Б.
32
–
35.
8.
Абдукаримов
Х. “Қизиқарли педагогика”, Т., 2012.
9.
Гулбоев
А., Атахожаев
В., Мамажонов
И. “Педагогик маҳорат. Ўқитувчи
фаолиятини педагогик ташхислаш” Т., 2019 йил.
10.
Махкамов Улфат “Ахлоқ
-
одоб сабоқлари” Т.: Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси “Фан”,
1994 йил.
