Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Painting. The uniqueness of miniature art, transferred to wall
paintings
Bekhzod KHADJIMETOV
1
National Institute of Arts and Design named after Kamoliddin Behzod
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received October 2021
Received in revised form
15 November 2021
Accepted 20 December 2021
Available online
15 January 2022
This article presents the development of the art of miniature
painting in the XV-XVII centuries. The positive processes at the
beginning of the XX
–
XXI century, the opinions of famous art
historians in the study of miniature art are considered. The
information about the historical stages of the historical
development of miniature art in Uzbekistan has been studied.
The movement of restoration of the Uzbek national fine art is
analyzed. The role of selfless people in the art of miniature is
noted. The role of national painting has also been studied. Her
influence on painting and monumental art. It is practiced,
constant work on the development of miniature art in
Uzbekistan. Annotation.
2181-
1415/© 202
1 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss11/S-pp381-386
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Central Asia,
miniature,
painting,
Chingiz Akhmarov,
monumental painting,
plastic,
geometric,
painting,
pattern,
color,
composition.
Деворий суратларга кўчган миниатюра санъати оҳанглари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Марказий Осиё,
миниатюра,
рангтасвир,
Чингиз Ахмаров,
маҳобатли рангтасвир,
шакллар ўйини,
пластика,
гирих,
ислимий,
нақш,
рангдорлик,
композиция.
Ушбу мақолада XV
-
XVII асрларда миниатюра рангтасвир
санъатининг
ривожланиши, XX аср –
ХХI аср бошларидаги
ижобий жараёнлар, миниатюра санъатини ўрганишда
машҳур санъатшунос олимлар фикрлари келтирилган.
Ўзбекистонда миниатюра санъатининг тарихий ривож
-
ланиш босқичлари, ўзбек миллий рангтасвир санъатини
тиклашга бўлган ҳаракатлар, фидойи инсонлар, миниатюра
санъатининг миллий рангтасвир сифатида
тутган ўрни,
маҳобатли деворий рангтасвирнинг санъатга таъсири,
ҳамда ҳозирги кунда миниатюра санъатини ривожлан
-
тириш йўлида олиб борилаётган муҳим
ишлар ҳақида
маълумотлар келтирилган.
1
Professor department “Miniatures and book graphics National Institute of Arts and Design named after Kamoliddin
Behzod. Tashkent, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
382
Живопись. Неповторимость миниатюрного искусства,
перешедшие на настенные росписи
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Центральная Азия,
миниатюра,
живопись,
Чингиз Ахмаров,
монументальная
живопись,
пластика,
геометрический,
роспись,
узор,
колорит,
композиция.
В данной статье, представлено развитие искусства
миниатюрной живописи в XV
-
XVII веков. Рассмотрены,
позитивные процессы в начале XX –
XXI века, мнения
известных
искусствоведов
в
изучении
искусства
миниатюры. Изучена информация, об исторических этапах,
исторического
развития
искусства
миниатюры
в
Узбекистане. Проанализировано, движение восстановления
узбекского национального изобразительного искусства.
Отмечена роль, самоотверженных людей в искусстве
миниатюры. Изучена, также роль, национальной живописи.
Ее влияние на живопись, и монументальное искусство.
Практикуется, постоянная работа по развитию искусства
миниатюры в Узбекистане.
Миниатюра санъати Марказий Осиё давлатлари тасвирий ва амалий санъат
турлари орасида жозибадор ва мафтункор санъат турларидан биридир. Ҳозирги
кунда Шарқ миниатюра санъатини ўрганувчи, тадқиқ этувчи олимлар ёки бу нафис
санъат мухлислари томонидан анъанавий ва замонавий кўринишдаги Миниатюра
рангтасвир санъати катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Сўнгги ўттиз йил
оралиғида Ўзбекистонда, миниатюра санъатининг иккинчи умри бошланди. Унинг
анъаналарини давом эттираётган замондош мусаввирларимиз маҳорати улар
асарларидаги пластик тимсолларнинг ҳайратланарли жозибадорлигида намоён
бўлади. Қайта тикланган Шарқ миниатюраси намуналари бу санъатнинг
умрбоқийлигидан ва умумжаҳон бадиий жараёнларининг муҳим таркибий қисми
эканлигидан далолатдир.
XX аср охири –
ХХI аср бошларида миниатюра санъати
Ўзбекистонда тикланиш жараёнлари
ва
ривожланиш босқичлари жадал суратлар
билан шаклланиб, ҳозирги кунда қоғоз, мато, тошқоғоз, тери, локли қутича ва
паннот, деворий сурат каби ўзига хос сатҳларда ишланиб, ўзгача қиёфа касб
этмоқда.
Ўрта асрларда Марказий Осиёда илм
-
фан ривожи ва тараққиёти
юқори
чўққига кўтарилган, ўз даври учун муҳим бўлган кашфиёт ва янгиликлар қаторида
қитобот санъатининг ажралмас қисми бўлмиш нафис миниатюра рангтасвир
санъатининг ўзига хос йўналиш ва мактаблари шаклланиб борган.
Ўрта Осиёда XVI
-
XVII асрларда Моворауннаҳр, хусусан, темурийлар давридаги
тарихий қўлёзмалар, уларга ишланган миниатюра асарлари, “Табриз”, “Ҳирот”,
“Самарқанд”, “Бухоро”, “Шоҳрухия” миниатюра мактаблари, тарихий ривожланиш
босқичлари О.
Грбар, Т.
Буркхард, А.
Адамова, Э.
Баҳари, Л.
Улуч, О.
Акимушкин,
Б.
Сергеев, Г.
Пугаченкова, О.
Галеркина, М.
Ашрафи, М.
Назарли каби олимлар
томонидан ўрганилган. Замонавий Ўзбекистон миниатюра санъат ривожида
кечаётган жараёнларни ўрганишда Ш.
Шоёқубов, А.
Ҳакимов, К.
Акилова, З.
Раҳимова
каби олимларнинг илмий мақолалари ва изланишлари катта аҳамиятга эга
.
Бугунги кунда, Лувр музейи, АҚШдаги
Саклер галереяси, Фрир галереяси,
Метрополитен санъат музейи, Россиядаги Эрмитаж каби кўплаб йирик музейлар,
Британия кутубхонаси, Франция Миллий кутубхоналари ва шахсий коллекция
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
383
ларнинг энг ноёб экспонатлари ҳисобланади. Бу мўжаз миниатюра асарлари
нафақат
рассом ва илмий изланувчиларни, балки оддий томошабинни ҳам ўз
нафислиги, мукаммал композициявий сюжетлари, рангдорлиги ва ишланиш
жозибаси билан ўзига жалб қилади.
Ўрта Осиёда Темурийлар давридаги санъат ва маданиятнинг чўққига
кўтарилганлигини бутун дунё эътироф этган. Темур ва Темурийлар даврида Ўрта
Осиёда маҳобатли қурилишлар ва турли санъат турларининг гуллаб
-
яшнагани ва
бу ҳолат янгича кўринишда намоён бўлганини замондошлар ҳам таъкидлашган.
Тарихчи Ибн Арабшох Темурийлар Самарқандда қурган
иншоотлари “янги услубда
қурилган” деб таъкидлайди [1. Б.
17].
Шубҳасиз, Моварауннаҳр ҳудудида китоблар қадим замонлардан тайёр
-
ланган, аммо “китобат санъати” тушунчаси, тўла ишонч билан айтиш мумкинки,
XV аср биринчи ярмида, яъни
Амир Темурнинг набираси Улуғбек томонидан
Хуросон
(Ҳирот)дан Самарқандга “китоб усталари”нинг келтирилиши билан пайдо
бўлган
[2. Б.
20].
XV аср Шайбонийхон давлати ташкил бўлгунга қадар Темурийлар давлати
пойтахти Ҳиротда санъат энг гуллаган даврини ўз бошидан кечирган. Қўлёзма
китоблари сарой “Китобхона”си моҳир усталари томонидан яратиларди. Китоб
-
хонада маҳоратли хаттотлардан ташқари, рассом, саҳифаловчи, китоб муқоваси
-
нинг тери босмаси ёки локли панно кўринишида тайёрловчи усталар ва, ниҳоят,
моҳир наққош, китоб, муқова, зарварақ ва ҳошияларидаги энг нозик сиёҳқалам
тилло суви ёки нақшларини ишловчи усталар бўлган [3. Б.
20].
Ҳирот
миниатюра мактаби ва анъаналарини давом эттирган ҳолда
миниатюра рангтасвири Самарқанд, Бухоро ва Шоҳрухия каби марказларда
XV
–XVI асрларда ўзига ҳос усулда шаклланиб, ривож топиб
боради. Ўз даврида
Мовароуннаҳр миниатюра мактабларининг йирик вакилларидан Мирак Наққош
,
Камолиддин Беҳзод,
Қосим Али,
Маҳмуд Музаххиб, Муҳаммад Мурод Самарқандий,
Муҳаммад Дарвиш Самарқандий, Муҳаммад Муқим, Абдулла Мусаввир каби кўплаб
намояндаларини келтиришимиз мумкин. Улар ўз ижодий асарлари яратган усул
-
лари билан тарих зарварақларида ўз номларини абадий муҳрладилар. Сўнгги
йилларда юртимизда ушбу рассомлар томонидан миниатюра асарларининг
тарғиботи йўлида кўплаб салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Шарқ
тасвирий ва амалий санъатида, хусусан, китобат санъатидаги хаттотлик
ва
мумтоз миниатюра асарлари асосида аниқ (конструктив) шакллар, айланалар
асосида горизонтал, вертикал ва диаганал чизиқлар ётади. Ушбу шакл устига
белгиланган тартиб асосида айлана ва тўғри чизиқлар чизилиши натижасида асар
қурилмаси (конструкцияси) чиқа бошлайди. Асар конструкцияси деганда, унинг
композицион қурилмаси: архитектура, геометрик элементлар,
инсон қиёфалари,
табиат кўринишлари, жонзотлар жойлашуви, майда қисмлар ва маиший унсурлар
киради. Уларнинг ўзаро мутаносиблиги ва боғлиқлиги ана шу геометрик асос
устида жойлаштирилгани учун ҳам ўта мукаммал даражада
асар ўлчами олинади.
Мумтоз миниатюра мактаблари ичида Бухоро ва Самарқанд мактаблари
алоҳида ўрин эгаллайди. Асарларда композицион қурилиш, архитектура, одамлар,
жониворлар талқини ўзига хос услубда ишланган.
Маҳоратли хаттот санъати миниатюра ёки бошқа санъат усталари ишларидан
юқори баҳоланган. Қўлёзма китобларида миниатюра асари муаллифи қайд
этилмаса
-
да, лекин хаттот ҳақидаги маълумот, вақти ва яратилган жойи ҳақидаги
маълумот ҳар бир қўлёзмани якунлар эди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
384
ХIV–XVII аср қурилган ва ҳозирги кунгача сақланиб қолган сарой, мадраса,
масжид, мақбаралар ва уларнинг аксини тарихга муҳрлаган моҳир рассомларнинг
ўша даврда китобларга ишланган миниатюраларида ҳам кўришимиз мумкин.
Темурийлар даври биноларни безашда кенг фойдаланилган деворий суратлар ва
сирланган кошинлар билан бойитилгани меъморларнинг ўз вақти учун
ўзгача
бўлган лойиҳаларига алоҳида кўрк берган. Яқин тарихимизга назар солсак, ушбу
бой маданий меросимиздан андоза олиб, илҳомланиб, биноларни ташқи ва ички
безаштишда ўз ижодий фаолияти давомида унумли фойдаланган уста
-
ю рассомлар
талайгина.
Ўрта аср шеърияти мазмуни ва ғоявий қарашларини ўз асарларида
ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб қўллаган дастлабки рассомлардан Ўзбекистон
Халқ рассоми
Чингиз Ахмаров. Рассом, Тошкент метрополитенидаги Алишер
Навоий бекати деворларини, А.
Навоий номидаги опера ва балет
театри фоеси, ЎзФА
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти
фоеси, Самарқанддаги
“Юлдуз” чойхона
-
ресторани биноси девори(1970)даги
композицияларини Шарқ
шеъриятидан илҳомланган ҳолда безаган.
Чингиз ака яратган ижод намуналари билан ҳар куни учрашиш мумкин
бўлган яна бир маскан бу –
Тошкент метросининг Алишер Навоий бекати “Сабъаи
сайёр” достонининг сопол ва кошиндан ишланган лавҳаларини ишлашда рассомга
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Ахмад Шоймуродов
ёрдам берган [4]
Ахмаров графика йўналишида ҳам сермаҳсул ижод қилиб, “Кашмир
афсонаси”
(Шароф Рашидов. 1964) китобини безатишда ўзига хос услубда ишлаган.
Унинг яна бир иссиқ ранглар(терракота) колоритдаги “Сўғд тўйи”
(“Суғдиёна” кафеси барининг интерери, Ангрен шаҳри. 1975) номли ўзига ҳос
композициясида қадимий Афросиёб(Самарқанд.
VI
–
VII
аср)
деворий суратлари
ечими ва суратдаги қаҳрамонларнинг сиймолари андоза сифатида олингани
сезилиб туради. Бу асарда фигураларнинг чизги ва сиёҳқаламларида Ч.Ахмаров
суратларига хос бўлган мовий
-
зангори
ва кўк ранглар қўлланилгани, бу асарда эса
асосий ранг охра
-
сариқ эканлигига яна бир бор эътибор қаратдим [5. Б. 319].
“Юлдуз” чойхона
-
ресторани биноси деворидаги композициясида бирмунча
бошқа ечимни кўришимиз мумкин. Унда Шарқ миниатюраларига хос унсурлар
мавжуд. Алишер Навоийнинг “Хамса” (1485), Хусрав Деҳлавийнинг “Хамса” (1485),
Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома” (1556), Шарафиддин Али Яздийнинг
“Зафарнома” (1628)си каби тарихий қўлёзмалардаги миниатюраларни кузатар
эканмиз, китоб бетларидаги суратлар учун ажратилган майдондан композиция
-
ларни ташқарига чиқариб ишлаш усулларини кўришимиз мумкин. Самарқанддаги
“Юлдуз” ресторанидаги бу деворий композициясида Чингиз Ахмаров ҳам миниа
-
тюралардаги сатҳ майдонларига композицияни чиқариб ишлаш усулдан моҳирона
фойдаланган. Буни композиция майдони чегаралари теппа қисмидаги дарахтлар ва
баланд
-
паст қилиб бир
-
биридан чиқариб тасвирланган бинолар, икки чеккасидаги
карвон боши ва туялар тасвирида кўришимиз мумкин.
Юқоридаги деворий сурат
-
ларда бирламчи бўлган совуқ колорит, мовий ва зангори ранглар устунлиги бу
асарларга ўзгача кайфият бахш этган.
Унинг ижодий фаолияти давомида ишлаган деворий, дастгоҳли, графика ва
турли сатҳдаги асарларидан шуни кўришимиз мумкинки, Чингиз Ахмаров ҳаёти
давомида Шарқ шеърияти билан ошно бўлган ҳолда ижод қилган. У Ўзбекистон
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
385
тасвирий санъатида ўз замондошлари ва келажак авлодлар учун намуна бўладиган
даражада ўз ижодий фаолиятини ўтказди ва тасвирий санъатда таниладиган, ўзига
ҳос йўналиш қолдирди.
Унинг бевосита
шогирдлари “Санои нафиса” гуруҳи миниатюрачи рассомлари
Х.
Назиров, Т.
Болтабоев, Ғ.
Камолов, С.
Мирзаев томонидан “Темурийлар тарихи
давлат музейи” фоесидаги маҳобатли миниатюра композицияси, М.
Сабиров томо
-
нидан Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, Ходжаев
номидаги мактаб
-
интернат фоеси ва маданият саройидаги ишланган ишлари,
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи фоесига Ф.
Тошмухамедов,
Б.
Хаджиметов ва Ш.
Шерназаровлар томонидан ишланган “Навоий лирикаси”
номли керамик панно композициялари
ва шу каби кўплаб ҳозирги
кунда барпо
этилаётган давлат аҳамиятига молик
иншоотларни мисол қилиб келтиришимиз
мумкин.
Юқорида келтирилган ижодкорлар асарлари мисолида шуни кўриш
мумкинки, улар миниатюра санъати анъаналарида ёки ғоялари асосида бўладими
ўз ижод маҳсулларида турли ашёларга мурожаат қилишган. Буларда ганч ва
деворий сурат ҳамоҳанглиги, композицияларнини турли ашёлар, хусусан, лефкас,
витраж ва сополдаги ўзига ҳос ижросини кўришимиз мумкин. ХХI асрга келиб ҳам
Ўзбекистонда ижодкорлар ўз устиларида ишлаб, тасвирий ва амалий санъат
асарларидан, уларнинг анъаналаридан унумли фойдаланган ҳолда янгидан
-
янги
асарлар устида изланишлар олиб боришда давом этиб келишмоқда.
ХХI асрга келиб ҳам Ўзбекистонда ижодкорлар ўз устиларида ишлаб, тасвирий
ва амалий санъат асарларидан, уларнинг анъаналаридан унумли фойдаланган
ҳолда янгидан
-
янги асарлар устида изланишлар олиб боришда давом этиб
келишмоқда. Бунга яқин 2017
-
йилда Навоий шаҳар “Фарход” маданият саройи
фоесига ишланган “Навоий лирикаси” номли керамик паннони мисол қилиб
келтиришимиз мумкин.
Ўтган асрда қурилганига қарамасдан, ушбу бино ўз
салобатини ва аҳамиятини йўқотмаган. Ҳозирги кун талабларидан келиб чиқиб,
маданият саройи раҳбарияти, Ўзбекистон Бадиий академияси малакали
мутахассислари, ўз соҳаси фидойилари томонидан
ушбу бино фойесини замонавий
безатиб бериш таклифини берган.
“Навоий лирикаси” номли керамик панно
Ф.
Тошмуҳамедов, Б.
Хаджиметов ва
Ш.
Шерназаровлар томонидан яратилган бўлиб, Шарқ миниатюра услубидаги
композиция асосида
280 дан ортиқ керамика плиткалари қисмлардан иборат яхлит
композиция кўринишида ишланган.
Авлодлардан мерос бўлиб қолган тасвирий ва амалий санъат
намуналаридан
илҳом олиб ишлаётган замондош ижодкорларнинг асарларида бир нарсани бой
маданий меросдан унумли фойдаланиб, ҳозирги кун ва келажак авлодлар учун
бетакрор санъат асарларини қолдириш асосий мақсад бўлиб хизмат қилган десак,
адашмаган бўламиз.
Замонавий Ўзбекистон рассомлари асарларида, яққол кўзга ташланиб турган
жиҳат тажрибалардан қўрқмасдан ўз қомпозицияларини ишлашда турли ашёларга
мурожаат қилишидир. Ганч ва ёғоч ўймакорлиги, маҳобатли деворий сурат, гилам
-
дўзлик, сопол ва шу каби ашёлар билан миниатюранинг ҳамоҳанглиги, миниатюра
композицияларнинг қоғоз, тошқоғоз, ёғоч, мато, томошақовоқ, металл, лефкас,
витраж, сопол каби турли ашёларда маҳоратли ижросини кўриб, юртимизда
миниатюра санъати янада ривож топишига ишончимиз комил.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
01 (2022) / ISSN 2181-1415
386
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Пугаченкова
Г.А. Шедевры срений азии.
/
Албом. Ғофур Ғулом номидаги
адабиёт ва санъат нашриёти.
1986.
2.
Акилова
К. Лакли миниатюра: шакилланиш муаммолари. // San’at. № 1
-3.
–
Тошкент, 1998.
3.
Галеркина
О. Миниатюра Мевереннахра. Издательства «Аврора» Ленинград.
1980.
4.
Норматов
Н. Хаёл чечакларидан таралган бўйлар. // Жаҳон адабиёти. № 9. –
Тошкент, 2015.
5.
Нетленный свет. / Хакимов
А. Издательство журнала «San’at». –
Ташкент, 2018.
6.
Aslonov S.S. (2020). The r
о
le
о
f
о
nline teaching and inn
о
vative meth
о
ds. Science and
Education, 1(3), 524
–
528.
