Авторы

  • Нодира Алимова
    доцент, кандидат исторических наук, Андижанский государственный университет, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1-pp24-31

Ключевые слова:

колониальная политика национальное просвещение мадраса мактабы новометодные школы

Аннотация

В данной статье, на основании документов национального архива Узбекистана показано, что Туркестане, было развито национальное просвещение. Освещено, осуществление правительством России после завоевания Туркестана политики ограничения медресе и мактабов. Отмечено, что в результате политики ограничения их число уменьшилось, сократилось количество мударрисов, домулла и мулл, это обстоятельство нанесло большой ущерб на воспитание молодежи.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The policy of the Russian empire in the sphere of
restriction of national education in Turkestan and its

consequences

Nodira ALIMOVA

1

Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received December 2021
Received in revised form

15 December 2022
Accepted 20 January 2022

Available online

25 February 2022

In this article, based on the documents of the National

Archive of Uzbekistan, it is shown that Turkestan has developed

national education. The implementation of the policy of
restricting madrassas and maktabs by the Russian government

after the conquest of Turkestan is highlighted. It is noted that as

a result of the policy of restriction, their number has decreased,

the number of mudarris, domullas and mullahs has decreased,

this circumstance has caused great damage to the education of
young people.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1-pp

24-31

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

colonial policy,

national enlightenment,

madrassah,

old school,

new model school,

colonial administration.

Россия

империясининг

Туркистонда

миллий

маорифни чеклаш сиёсати ва унинг оқибатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

мустамлакачилик сиёсати,

миллий маориф,

мадраса,

эски мактаб,

янги усул мактаби.

Мақолада

Ўзбекистон

Миллий

архиви

ҳужжатлари

асосида

Туркистонда

миллий

маориф

қадимдан

ривожлан

-

ганлиги

кўрсатилган

.

Россия

ҳукумати

Туркистонни

босиб

олгандан

кейин

мадраса

,

мактабларни

чеклаш

сиёсатини

амалга

оширилганлиги

ёритилган

.

Чеклаш

сиёсати

натижа

-

сида

уларнинг

сони

камайгани

,

мударрис

,

домлалар

,

мулла

-

лар

сони

озайгани

ва

бу

ҳолат

ёшларни

тарбиялашга

катта

зиён

етказилганлиги

қайд

қилинган

.

1

Docent of Andijan State University, PhD in History. Andijan, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

1 (2022) / ISSN 2181-1415

25

Политика Российской империи в cфере ограничения

национальном просвещения в Туркестане и его
последствия

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Колониальная политика,
национальное

просвещение,

мадраса,

мактабы,

новометодные школы.

В

данной

статье,

на

основании

документов

национального архива Узбекистана показано, что

Туркестане, было развито национальное просвещение.

Освещено, осуществление правительством России после
завоевания Туркестана политики ограничения медресе и

мактабов. Отмечено, что в результате политики

ограничения

их

число

уменьшилось,

сократилось

количество

мударрисов,

домулла

и

мулл,

это

обстоятельство нанесло большой ущерб на воспитание

молодежи.

Ўзбекистон миллий таълими негизидаги модернизацион жараёнлар, барча

таълим тизимида ўқитиш самарадорлигининг йилдан

-

йилга ортиб бориши бу

соҳани атрофлича илмий таҳлил этишга жиддий эҳтиёж борлигини кўрсатди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.

Мирзиёевнинг 2018

-

йил

28-

декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида:

“Маърифат инсонни камолга,

жамиятни тараққиётга етаклайди”

[1]. Маълумки, ўзбек халқи Россия босқинига

қадар бой маънавий меросга, шу жумладан, ўзига

хос таълим тизимига эга бўлиб,

бу ерда кўп сонли мактаблар ва мадрасалар мавжуд эди. Чор ҳукумати Ўрта Осиёни
босиб олгандан кейин ўлкамиз ҳудудида мустамлакачилик, руслаштириш
сиёсатини олиб борди, миллий маданиятни, маънавий қадриятларни, анъанавий
мактаб, мадрасалар фаолиятини чеклади. Туркистондаги чор маъмурлари мадра

-

саларни вақф мулкларидан маҳрум қилдилар, тарихий ёдгорлик ҳисобланган
ҳашаматли биноларини қаровсиз қолдириб, вайрон бўлишига сабабчи бўлдилар.

Мустамлакачиларнинг кўпгина миллий мактаб, мадрасаларни ёпиб қўйиш

-

лари, қолганларини фақат диний ўқув юртларига айлантириб, дунёвий фанларни
ўқитилишига қаршилик кўрсатишларининг замирида ўзбек халқини ўз тарихи ва
маданиятидан узоқлаштиришдан, ватанпарварлик туйғуларини йўқ қилишдан
иборат бўлган мақсад ётар эди. Лекин улар ўз мақсадларига тўла эриша олмади

-

лар. Мамлакатимиз қарамлик зулми остида қолган

бўлса

-

да, халқ ўзлигини

йўқотмади, ўзининг маънавий меросини авайлаб

-

асраб қолди.

Россия империяси ҳукумати миллий маданиятни чеклаш, маҳаллий аҳолини

руслаштириш мақсадини изчил равишда ошира бориб, Туркистонда русча умум

-

таълим, ўрта махсус ўқув юртлари ва рус

-

тузем мактабларини очди. Бу ўқув

юртларига руслар билан бирга қисман маҳаллий халқ вакиллари ҳам қабул
қилинган. Бундан кўзланган мақсад уларни Россия давлатига меҳр қўйиб хизмат
қиладиган кадрлар қилиб тайёрлаш эди. 1896

-

йилда фақат Тошкент шаҳрининг

эркак ва хотин

-

қизлар гимназияларидаги барча ўғил болаларнинг 3 фоизини,

қизларнинг

2,6 фоизини туб ерлик аҳолининг болалари ташкил қилган. Тошкент

ўқитувчилар семинариясини 1879–

1904-

йилларда 415 нафар киши битирган

бўлса, улардан 65 нафари маҳаллий халқ вакиллари эди [4. Б.

68

–70]. 1884 йилда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

1 (2022) / ISSN 2181-1415

26

Тошкентда биринчи рус

-

тузем мактаби очилган [8

.

Б. 13] бўлса, XIX аср охирига

келиб, Туркистон ўлкасида уларнинг сони юздан ортиб кетди. Туркистонда
мустамлакачилик даврида бу мактабларда бир неча минг туб ерли аҳолининг
фарзандлари таълим олдилар. Шуниси диққатга сазоворки, чор маъмуриятининг
уларни Россия империясининг содиқ фуқаролари қилиб тарбиялашдан иборат
мақсадига хилоф равишда ушбу мактабларнинг битирувчилари орасидан Мустафо
Чўқаев, Турар Рисқулов, Убайдулла Асадуллахўжев каби халқ етакчилари, муста

-

қиллик

учун курашчилар етишиб чиқди.

Ўлкада русча ўқув юртларининг вужудга келиши, маҳаллий аҳоли

вакилларининг русча хат

-

саводини чиқаришда, рус тилини ва рус халқи

маданиятини ўзлаштиришда ва Туркистон халқларининг маданий ҳаётини
ўсишида муҳим роль ўйнади. Манбалар шундан гувоҳлик берадики, Туркистон
ўлкасида маърифат, маориф, аҳоли саводхонлигини ошириш ишлари бирмунча
йўлга қўйилган эди. XIX аср охирида Туркистон ўлкасида 313 та мадраса, Бухорода

103 та, Хивада –

8 та мадраса бўлган. 1913 йилда Туркистонда 7 290 та эски

мактаб мавжуд бўлиб, уларда 70 минг 864 ўқувчи таълим олган [6. Б.

213]. Махсус

аёллар мактаблари –

отинхоналар бўлган.

ХХ аср бошларида Фарғона вилоятида 33 минг нафар қизлар, Тошкентда

6 минг 200 нафар қизлар ўқиган [7

.

Б.

19]. Бу билим марказлари маҳаллий

аҳолининг саводхонлиги, маданияти ва маърифатига ижобий таъсир кўрсатган

-

лигини чор ҳукумати маъмурлари хам тан олишга мажбур бўлишган. Туркистон
генерал

-

губернатори Мишченко 1909 йил 14 мартда Халқ маорифи вазирига ёзган

махфий мактубида шундай деган: “Туркистон ўлкаси маҳаллий аҳолиси орасида
хат

-

саводни тарқатиш масаласи, айниқса, Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд

областларида, Россиянинг Ғарбий Европа қисми аҳолисига нисбатан яхши
уюштирилган. Ўлканинг бутун кенг ҳудудини кўпдан

-

кўп бошланғич ўқув

юртлари –

мактаблар, ўрта ва олий ўқув юртлари –

мадрасалар қоплаб олган.

Мактаблар махсус қурилган бинолардан ташқари масжидларда, ҳаттоки, улкан
чинор ва қайрағочларнинг ковакларида жойлашган. Бу ҳолатда минг йиллар
давомида маданий ҳаёт кечирган халқнинг қадимий маданиятининг таъсири
кўриниб турибди” [9

.

Б.

162]. Юқорида келтирилган фактлар Туркистон ўлкасида,

ўзбек хонликларида миллий маориф юксак даражада ривожланганлигидан, маҳал

-

лий халқ саводли бўлганлигидан гувоҳлик беради. Чор ҳукумати Ўрта Осиёнинг
асосий қисмини босиб олиб,

1867 йилда Туркистон генерал

-

губернаторлиги

ташкил қилингандан кейин ўлкада мустамлакачилик сиёсатини амалга ошириб,
миллий маорифга, ерли аҳолининг саводхонлигининг, маънавиятининг ўсишига
катта зарар етказди. Чор маъмурлари мадрасаларга нисбатан дастлаб

уларни

инкор этиш сиёсатини амалга оширди Туркистон генерал

-

губернатори

К.П.

Кауфман императорга ёзган бир ҳисоботида “Диний, шу билан бирга, сиёсий

ҳисобланган мусулмон мактабини рус ҳокимияти қўллаб

-

қувватлаши, ёрдам

қилиши

мумкин эмас эди. Шу ҳам аниқ эдики, уни тўғридан

-

тўғри тугатиш бизга

нисбатан қаршиликни кескинлаштиришга олиб келарди. Шунинг учун мусулмон
мактабларига нисбатан, умуман, мусулмончиликка нисбатан қўлланилган усулни,
яъни уларни инкор этиш, тан олмаслик усулини қўллаш қолган эди, холос”

деб

ёзади [3. Б.

437

438].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

1 (2022) / ISSN 2181-1415

27

Генерал

-

губернаторнинг мақсади мадраса, мактабларни назоратсиз

қолдириб, уларнинг фаолиятини сусайтириш, мол

-

мулкини, даромадини талон

-

тарож қилдириш эди. Лекин диний ўқув юртларига маҳаллий аҳолининг эътибори
кучли бўлганлиги

туфайли мактаб ва мадрасалар ўз фаолиятини давом

эттирдилар ва чор ҳукумати кўзлаган мақсадига тўла эриша олмади.

К.П.

Кауфман қўллаган усул натижа бермаганини кўрган Туркистоннинг

янги генерал

-

губернатори, реакцион генерал Н.О.

Розенбах (1884–

1889-

йилларда

губернаторлик қилган) миллий маорифни қатъий чеклашга қаратилган сиёсат
олиб борди ва Россия ҳукуматига миллий мактабларнинг фаолиятини чеклашга
оид таклифлар билан мурожаат қилди. Уларда мактаб ва мадрасаларнинг кузатиб
турилиши, уларнинг ҳукумат

назорати остига олиниши ва хукуматга бўйсунди

-

рилиши кўзда тутилган бўлиб, Россия ҳукуматига бундай таклифлар маъқул эди.
Россия императорининг 1875 йил 17 майда имзолаган қарорида Туркистон
ўлкасида ўқув юртлари бошқармаси ташкил қилиниб, унга рус ўқув юртларидан
ташқари барча типдаги мактабларни, шу жумладан, миллий мактабларни ҳам
бошқариш топширилган эди [2. Б.

67].

Мусулмон мактаблари устидан назоратни кучайтириш, улар фаолиятини

сусайтиришга қаратилган чора

-

тадбирларни амалга ошириш мақсадида

Н.О.

Розенбах 1887 йил май ойида Маориф вазирлигига махсус маъруза билан

мурожаат қилиб, Туркистон ўлкаси ўқув юртлари бошқармасида алоҳида
мусулмон мактаблари инспектори лавозими ташкил қилишни ва бу мактаблар
устидан назоратни кучайтиришни сўради. Бу масала анча вақт марказдаги ҳар хил
идораларда муҳокама қилиниб, ниҳоят, 1890

-

йилда шундай лавозим ташкил

қилишга рухсат берилган. Бу бошқарма томонидан мусулмон мактаблари ҳуқуқ

-

ларини чеклашга қаратилган бир неча кўрсатмалар ишлаб чиқилди ва 1889–

1898-

йилларда Туркистон генерал

-

губернатори бўлган маҳаллий халқларга

нисбатан ўта душманлик кайфиятидаги генерал А.Б.

Вревский томонидан

тасдиқланди. 1894 йил 14 мартда тасдиқланган “Туркистон ўлкаси мусулмон
мактабларини бошқарувчи халқ ўқув юртлари учинчи инспекторига йўриқнома”да

[12

. Б.

160

–162] ўлкадаги ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг барча мусулмон мадраса ва

мактаблари шу инспектор қарамоғида бўлади, деб кўрсатилади. Бу лавозим
Туркистон ўлкаси ўқув юртлари бошқармасидаги иккита инспектор лавозимидан
кейингиси бўлгани учун 3

-

инспектор деб номланган. Илгари хонлик даврида

мусулмон диний маҳкамалари қарамоғида бўлган мадраса, мактаблар энди рус
маъмурияти назоратида бўлиб қолди. Бу, албатта, юқорида кўрсатилган мақсад

-

ларни, яъни миллий мактаблар ҳуқуқларининг чекланишини

назарда тутиб

қилинган иш эди. 3

-

инспектор йўриқномасида уларнинг ҳуқуқларининг чеклани

-

шига қаратилган қоидалар баён этилган.

Йўриқномага кўра, барча мактаблар ўқитувчиларининг бошлиғи деб ҳисоб

-

ланувчи мазкур инспекторнинг иш жойи Тошкент шаҳрида бўлиб,

унинг зимма

-

сига мусулмон мактабларини имкони борича тез

-

тез текшириб туриш, мадрасалар

қошида

рус тили курсларини очиш учун зарур маблағлар топиш чора

-

тадбир

-

ларини кўриш юклатилган эди. Мадрасаларга маълум билимга, маълумотга эга
бўлган мударрислар 3

-

инспекторнинг тавсияси билан тайинланиши белгилаб

қўйилди. Йўриқномада инспекторга мадрасадаги дарслар ҳажми ва мазмунини,
мударрислар дарсларининг характери, йўналиши ва руҳини назорат қилиш


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

1 (2022) / ISSN 2181-1415

28

вазифаси юклатилди. Бунинг учун инспектор, биринчидан, шахсан ўзи ўқув
юртларини текшириши ва, иккинчидан, мадраса мудиридан ҳар ойда ўқув
ишларининг аҳволи ҳақида ахборот олиб туриши ҳамда мадраса мудирлари
инспекторга йиллик ҳисобот хам топширишлари зарурлиги кўрсатилган.
Инспекторга, шунингдек, вақф мулкидан тушадиган

даромад қандай сарфланаёт

-

ганлигини назорат қилиш, мутавалли фаолиятида бирор камчилик аниқланган
тақдирда, бу ҳақда Бош инспекторга хабар бериш вазифаси юклатилган. Бирон –

бир мадрасада уч йил давомида машғулотлар олиб борилмаганлиги аниқланса,
инспектор бу мадрасани ёпиш тўғрисида юқори идораларга мурожаат қилиши
шарт, деб кўрсатилган.

Шундай қилиб, бу йўриқнома мадрасалар, мактаблар фаолиятини ҳар

томонлама чеклаш, миллий маориф тизимини издан чиқариш, мактаблар, мадраса

-

ларни тўлиқ назорат остига олиш

мақсадига хизмат қилди. Ушбу йўриқномага

биноан ўқув юртлари учинчи инспектори мактаблар, мадраса

-

ларнинг асосий

раҳбари бўлиб қолди. Шу тариқа мусулмон мактаблари подшо Россиясининг
Туркистондаги ўқув юртлари идорасига тўла бўйсундирилди ҳамда мударрислар
дарсларининг сиёсий йўналиши доимий назорат остига олинди.

1894-

йилда Туркистон генерал

-

губернатори мадрасаларнинг катта мудар

-

рислари учун йўриқномани тасдиқлади. Бу йўриқнома мадрасаларнинг чор
маъмурларига тобелиги, қарамлигини янада кучайтирди [5

.

Б.

30]. Йўриқномада

ёзилишича, кичик

мударрислар, мутавалли ва муллалар ўз мадрасаси катта

мударрисининг барча қонуний талабларини бажаришлари шарт эди. Шу билан
бирга, катта мударрис 3

-

инспекторнинг ва бошқа бошлиқларнинг барча қонуний

талабларини бажариши лозим деб уқтирилди [11. Б.

18

–19]. Кўриниб турибдики,

расман мадрасага катта мударрис бошлиқ, амалда эса мадрасанинг раҳбарлиги рус
маъмурлари қўлида эди. Катта мударрисга мадрасада содир бўлган воқеалар,
можаролар, ўлим, ёнғин ва шунга ўхшаш ҳодисалар юз берганда инспектор ва уезд
бошлиғига шошилинч хабар бериш, хар йили декабр ойининг бошида мадраса
ходимлари ва талабаларнинг тўлиқ рўйхатини тузиш ва унда мадраса мутавал

-

лисининг, мударрисларининг ва талабаларнинг қайси даражада (аъло

-

катта,

авсат

-

ўрта, адно

-

кичик) ва неча йилдан бери шу даражада эканлигини кўрсатиш ва

инспекторга топшириш, вақф мулкидан олинган даромад ҳақида мутаваллидан
керакли маьлумотларни талаб қилиш, ҳар йили февраль ойининг бошида вақф
мулкидан тушган даромад, унинг қанча қисми сарфланганлиги ва вақф мулкида
содир бўлган ўзгаришлар ҳақида инспекторга ахборот бериш, мадрасани тоза,
покиза тутиш, ўз вақтида таъмирланишини назорат қилиб туриш вазифалари
юклатилган эди. Шунингдек, мадрасанинг бошқа мударрисларининг ўз вазифа

-

сини виждонан бажаришини талаб қилиш ва назорат қилиш, мадрасага янги
талабаларни қабул қилиб, уларнинг дарсларга мунтазам қатнашишини, одобли
бўлишини талаб қилиш хам катта мударрис зиммасидаги вазифалар сирасига
кирар эди.

Муллага битта даражада 7 йилдан ортиқ бўлишга ҳуқуқ берилмаган. Мулла

дарсга 6 ой қатнашмаса, катта мударрис уни мадрасадан чиқариш учун инспек

-

торга ахборот бериши зарур эди. Унга, шунингдек, мадраса ходимлари ва мулла

-

ларига вақф даромадини тўғри бўлинишини назорат қилиб туриш топширилган.

Катта мударрис бошқа мударрислар билан бирга адно даражасидан авсат даража

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

1 (2022) / ISSN 2181-1415

29

сига, авсат даражасидан аълога ўтадиган муллаларнинг имтиҳонини ўтказарди.

Юклатилган вазифаларни бажармаган катта мударрислар эгаллаб турган лавози

-

мидан бўшатилар эди [10. Б.

28].

Чор маъмурлари катта мударрис лавозимини ташкил қилиб, у орқали мадра

-

санинг бутун ички ишларидан хабардор бўлиб туриш, унинг фаолиятини назорат

қилишни

мақсад қилиб қўйган эди. Йўриқномадаги қоидалардан билиниб туриб

-

дики, мадраса ходимлари, муллаларининг ҳар бир юриши, мударрислар дарсининг

сифати, мазмуни, муллаларнинг дарсларига муносабати, одоби, ахлоқи, хўжалик

ишлари, вақф таркибидаги ўзгаришлар, даромаддан тўғри фойдаланиш масала

-

лари ва бошқаларни чор маъмурлари катта мударрис орқали назорат қилиб

турган.

Мусулмон ўқув юртлари инспектори ва мадрасанинг катта мударриси

лавозимининг жорий қилиниши, уларнинг вазифаларини белгиловчи йўриқнома

мадраса ва уларнинг ходимларининг ҳақ

-

ҳуқуқларини чеклади, паймол қилди.

Лекин миллий мактабларга душманлик кўзи билан қараган Туркистондаги рус

маъмурлари бу билан чегараланиб қолмадилар хамда мадрасалар ва мударрислар

хуқуқини чеклашни давом эттирдилар.

1886-

йилда Россия императори томонидан тасдиқланган “Туркистон ўлка

-

сини бошқариш тўғрисидаги низом”да мадраса қуриш ва вақф таъсис қилиш

Туркистон генерал

-

губернаторининг рухсати билан амалга оширилади, дейилган.

Лекин амалда Туркистон генерал

-

губернатори ва рус амалдорлари ҳар хил йўллар

билан бунга доим қаршилик кўрсатдилар.

1902

йил 14 июнда Фарғона вилояти ҳарбий губернатори мадраса очиш

масаласида Туркистон генерал

-

губернаторига махсус хат билан мурожаат қилиб,

Фарғона вилоятининг мусулмонларидан бири ундан мадраса очишга рухсат

сўраганлигини маълум қилади. Хатда ҳарбий губернатор мадраса қуриш учун асос

йўқлигини хар томонлама исботлашга уринган.

Биринчидан, вилоятда мадрасалар кўп, янги қуриш учун зарурият йўқ,

иккинчидан, янги мусулмон ўқув юртларини очиш, улар исломни мустаҳкамлаш

учун хизмат қилиши сабабли, ўта чакки иш бўлади, шуларни ҳисобга олиб янги

мадрасалар қуришни талаб қилганларнинг илтимосини рад этишингизни

сўрайман, деб ёзади ҳарбий губернатор. Ушбу ҳужжатга 1901–

1904-

йилларда

Туркистон генерал

-

губернатори бўлган Н.А.

Иванов 1902 йил 31 июлда “Рад қилиш

керак ва бундан кейин ҳам рад қилинсин”

, [13.

Б.

219] деб резолюция қўйган.

Генерал

-

губернаторнинг бу қарори фақат Фарғона вилояти учун эмас, балки бутун

ўлка учун қабул қилинган қарор эди.

Туркистон ўлкаси халқ ўқув юртлари 3

-

инспектори В.П.

Наливкин ўзининг

1894-

йилда ўқув юртларини очишда раҳбарлик қилиш учун қўлланиладиган

қоидалар лойиҳасига ёзган тушунтириш хатида мадрасалар, мактаблар, қорихона

-

ларга салбий муносабатини баён қилиб, шундай ёзган: “Хулоса қилиб шуни айтиш

керакки, мактаблар, биринчидан, замондан

орқада қолган. Иккинчидан, уларда

ривожланиш учун куртак йўқ, уларни олдин рус

-

тузем мактаблари, кейинчалик

узоқ келажакда бизнинг ҳар хил номдаги рус ўқув юртларимиз секин сиқиб

чиқаради. Шунинг учун ҳозир қуйи тузем мактабларининг фаолият кўрсатиши

тўғрисида ҳам, уларнинг сонини орттириш тўғрисида хам ғамхўрлик қилиш учун

ҳеч қандай асос йўқ. Аста

-

секинлик билан қатор чеклаш чораларини кўриб, бу

мактабларни бизнинг маҳаллий аҳоли маънавий ҳаётига таъсиримизга қаршилик

кўрсатишга ожиз, лаёқатсиз қилиш лозим”

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

1 (2022) / ISSN 2181-1415

30

Туркистоннинг биринчи генерал

-

губернатори К.П. фон Кауфмандан кейинги

бошлиқлар, айниқса, Дукчи Эшон етакчилигидаги Андижон қўзғолонидан кейинги
генераллар С.М.

Духовской, П.И.

Мишченко, А.И.

Самсонов ва бошқалар мусулмон

рухонийларига қарши қатъий чоралар кўриш, руслаштириш сиёсатини тезлаш

-

тириш, мадраса, мактабларда туб ислохотлар ўтказиш ғояларини илгари сурдилар.
Бу ғояларнинг ташаббускорлари Туркистонда европоцентризмни (ғарб
маданияти, жумладан, рус маданиятини шарқ маданиятидан устуворлиги
тўғрисидаги таълимотни) тарқатувчилар, маданият сохасидаги рус маъмурлари
Н.П.

Остроумов, В.П.

Наливкин, С.М.

Граменицкий, Ф.М.

Керенский ва бошқалар эди.

Н.П.

Остроумов ва В.П.

Наливкин мадраса, мактабларни ислохотини шошилинч ва

зўрлик, революцион йўл билан, С.М.

Граменицкий ва Ф.М.

Керенский аста

-

секин,

эволюцион йўл билан амалга ошириш тарафдорлари эди.

Империя ҳукумати Туркистондаги руҳонийларни маҳаллий халқни ўз

орқасидан эргаштира оладиган, мусулмонларни чоризмга қарши қўзғолонга
уюштира оладиган,

ўта хавфли куч эканлигини ҳисобга олиб, улар билан жуда

эҳтиёт бўлиб алоқа қилиш зарур, деб билган. Шуни назарда тутиб марказий
ҳукумат

Туркистон генерал

-

губернаторларининг мактаб ва мадрасаларда кенг

миқёсда ислоҳот ўтказиш тўғрисидаги фикр ва таклифларини қўллаб

-

қувват

-

ламади ва бунга рухсат бермади.

Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, мактаб мадрасаларни чеклаш сиёсати

туфайли уларнинг сони камайди, мударрис ва муллалар миқдори озайди,
дарсларнинг сифати пасайди. Бу ҳолат ўқув юртлари халқ таълими орқали ёшлар
орасида таълим

-

тарбияни олиб боришга, умуминсоний, миллий қадриятларни

кенг сингдиришга катта зарар етказди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь.

-

Тошкент: Ўзбекистон, 2019.

Б.

30.

2.

Бендриков

К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане

(1865

–1924 гг.). –

Москва: Акад. пед. наук РСФСР, 1960. –

С. 67.

3.

Кауфман

К.П. Проект всеподданнейшего отчота генерал адъютанта

К.П.

Кауфмана по гражданскому управлению и устройству в областях

Туркестанского генерал

-

губернаторства. 7.XI. 1867.

25.III. 1881.

С. Петербург:

Б.И., 1885. –

С 437–

438.

4.

Кары

-

Ниязов

Т.Н. Избр. труды. В 8 томах. –

Ташкент: Фан, 1967. –

Т. 5. –

Б. 68–

70.

5.

Муминов

И. Из истории развития общественно

-

философской мысли

в Узбекистана.

Конец XIX и начало ХХ вв.

Тошкент: Узгосиздат,1957.

С. 30

.

6.

Остроумов

Н.П. Исламоведение. Введение в курс исламоведения

.

Ташкент: 1914.

С. 213.

7.

Расулов

Б.М. Из истории мусульманских мактабов и медресе Узбекистана.

Конец XIX –

20-

е годы ХХ в.: Автореф. дис. ... канд. истор. наук. –

Андижан, 1996. С. 19

8.

Худайкулов

А.М. Просветительская деятельность джадидов Туркестана

(конец XIX –

начало ХХ в.).: Автореф. дис. ... канд. истор. наук. –

Ташкент, 1995. Б. 13

9.

Ўзбекистон миллий архиви (бундан кейин –

ЎзМА), 1

-

ф., 31

-

р., 540

-

иш, 162

-

в.

10.

ЎзМА, 1

-

ф., 12

-

р., 630

-

иш, 28

-

в

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

3

1 (2022) / ISSN 2181-1415

31

11.

ЎзМА, 47

-

ф., 1

-

р., 1252

-

иш, 18

-19-

в.

12.

ЎзМА, 47

-

ф., 1

-

р., 601

-

иш, 160

-164-

в

.

13.

ЎзМА, 47

-

ф., I

-

р., 804

-

иш, 219

-

в.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2018 йил 28 декабрь.-Тошкент: Ўзбекистон, 2019.-Б.30.

Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане (1865 - 1924 гг. ). - Москва: Акад. пед. наук РСФСР, 1960. С. 67.

Кауфман К.П. Проект всеподданнейшего отчота генерал адъютанта К.П. Кауфмана по гражданскому управлению и устройству в областях Туркестанского генерал-губернаторства. 7.XI. 1867.- 25.III. 1881.-С. Петербург: Б.И., 1885. С 437-438.

Кары-Ниязов Т.Н. Избр. труды. В 8 томах. - Ташкент: Фан, 1967. Т. 5. Б. 68-70.

Муминов И. Из истории развития общественно-философской мысли в Узбекистана.Конец XIX и начало ХХ вв.- Тошкент: Узгосиздат,1957.- С. 30

Остроумов Н.П. Исламоведение. Введение в курс исламоведения .- Ташкент: 1914.С. 213.

Расулов Б.М. Из истории мусульманских мактабов и медресе Узбекистана. Конец XIX - 20-е годы ХХ в.: Автореф. дис. ... канд. истор. наук. - Андижан, 1996. С. 19

Худайкулов А.М. Просветительская деятельность джадидов Туркестана (конец XIX -начало ХХ в.).: Автореф. дис. ... канд. истор. наук. - Ташкент, 1995. Б. 13

Ўзбекистон миллий архиви (бундан кейин - ЎзМА), 1-ф., 31-р., 540-иш, 162-в.

ЎзМА, 1-ф., 12-р., 630-иш, 28-в

ЎзМА, 47-ф., 1-р., 1252-иш, 18-19-в.

ЎзМА, 47-ф., 1-р., 601-иш, 160-164-в

ЎзМА, 47-ф., I-р., 804-иш, 219-в.