Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of philanthropy on the territory of Uzbekistan at the
beginning of the XX century (on the example of the earthquake
in Andijan)
Diyorjon ABDULLAYEV
1
Abdulazizbek UTKIROV
2
Tashkent State Pedagogical University named after Nizami
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
15 Fabray 2022
This article is devoted to the consequences of the earthquake
in Andijan region in 1902, as well as the filanthropic issues
mentioned in it. Also in the article, the description of assistance,
donations and charity and sponsorship provided by the
government to the Andijan people after the earthquake is
covered on the basis of the activity reports of the Tashkent
Committee.
2181-1415/© 2022 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
philanthropy, natural
disaster, charity,
sponsorship, earthquake,
Turkestan General-
governor, Asaka city,
Kokand, Margilan,
Charitable Society, Gift,
humanitarian.
XX аср бошида Ўзбекистон ҳудудида филантропия
масалалари (Андижон шаҳрида содир бўлган зилзала
мисолида)
ANNOTATSIYA
Kalit so‘zlar:
филантропия, табиий
офат, хайрия, ҳомийлик,
зилзила, Туркистон
генерал-губернатори,
Асака шаҳри, Қўқон,
Марғилон, хайрия
жамияти, ҳадя,
Мазкур мақола 1902 йилда Андижон вилоятида бўлган
зилзила оқибатлари ҳамда унга кўрсатилган филантропик
масалаларга
бағишланган.
Шунингдек,
мақолада
зилзиладан сўнг Андижон юрти, халқига ватандошлари
ҳамда ҳукумат томонидан кўрсатилган ёрдам, эҳсон ҳамда
хайрия ва ҳомийлик ишлари баёни Тошкент Комитети
1
Associate Professor, Doctor of Philosophy in History (PhD), Department of World history, Faculty of History,
Tashkent State Pedagogical University named after Nizami. Tashkent, Uzbekistan.
2
3rd year student, Faculty of History, Tashkent State Pedagogical University named after Nizami. Tashkent,
Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415
14
инсонпарварлик.
фаолияти ҳисоботлари асосида ёритилган.
Вопросы филантропии на территории Узбекистана в
начале XX века (на примере землетрясения в Андижане)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
филантропия, стихийное
бедствие,
благотворительность,
спонсорство,
землетрясение,
Туркестанское генерал-
губернаторство, город
Асака, Коканд, Маргилан,
благотворительное
общество, пожертвование,
гуманизм.
Данная статья посвящена последствиям землетрясения
в Андижанской области в 1902 году и филантропическим
вопросам. Также в статье освещена деятельность
Ташкентского
Комитета
по
оказанию
помощи,
пожертвований, а также благотворительной и спонсорской
деятельности, оказанной Андижанской земле и народу ее
соотечественниками
и
правительством
после
землетрясения.
Ҳар қандай қайғу ёки ўлим сабаблардан қатъий назар - фожеадир, лекин агар
сиз энг ёмон ва даҳшатли нарсаларни баҳолашга ҳаракат қилсангиз, унда
инсониятнинг қайғули хроникалари қаторида миллионлаб одамларнинг
тақдирини олдиндан белгилаб қўйган воқеалар мавжуд. Ўтган асрда содир бўлган
энг оддий ҳисоб-китобларга кўра, зилзилалар ва цунами билан бирга келган
ёнғинлар тахминан икки миллион одамни нобуд қилган[1].
Инсон ҳаётида фожеа ҳисобланган ҳар қандай вазиятдаги жабр кўриш ёки
вафот этиш инсоният тарихида мудхиш воқеалар сифатида айтиб келинган.
Табиий офатлар орқали бўлган жараёнлар, мудҳиш воқеалар ҳам тарихий
жиҳатдан ўрганиб келинган ҳамда ундан керакли ҳулосалар чиқарилган. Инсон
ҳаётида оғир вазиятлар содир бўлиши, жамият ва табиат томонидан ҳар қандай
жабр кўриши бу аянчли ҳолатдир. Аммо, бу вазиятдан уни олиб чиқиб кетадиган
ҳаракатлардан бири бу инсонлар томонидан кўрсатилган ёрдам, кўмак, хайр-
саховат ишларидир. Айнан, илмий термин билан изоҳлаганда “филантропия”[2]
масалалари Ўзбекистон ҳудудида тарихан шаклланган ва ривожланган бўлиб,
ўзининг маълум бир ўрнига эга. Жумладан, мазкур мақоламизда юртимизнинг
Андижон вилоятида XX асрнинг боши яъни 1902 йилда содир бўлган зилзила
ҳамда унинг жабрдийдаларига кўрсатилган филантропия ишларини таҳлил
этишга бағишланган.
1902 йил 3 декабр куни эрталаб соат 9:00 да Андижон ва Фарғона
шаҳарларида зилзила содир бўлди, бу Андижон ва бутун атрофдаги ҳудудларнинг
вайрон қилиб, кўплаб инсон қурбонларини вужудга келтирди ва катта зарар
келтирди. Бундан ташқари 4652 киши ҳалок бўлди ва 26 000 уйлар ва бинолар
вайронага айланди. Шаҳарнинг маҳаллий қисми деярли зарар кўриб, шаҳарнинг
янги қисмидаги бинолар эса шаҳарнинг маҳаллий қисмига қараганда камроқ
талофат кўрди[3]. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Андижон тумани ҳудудида
зилзиладан олдин 2490 ҳовли бўлиб, улардан 2446 ҳовли зилзила оқибатида
вайрон бўлган, ҳовлининг доимий ёрдам кўрсатилишини талаб қилган 839 ҳовли
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415
15
ва 890 қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдамга муҳтож
бўлган.
Андижон шаҳрини қандай гўзал бўлганини Григорий Иванович Сахаров
Туркистон ўлкасига бағишланган хотираларида шундай хотирлайди: "Андижон,
китобда ёзилишича, бу ердан Фарғонанинг турли қисмларига, яъни, Еттисув,
Қашқар ва Помирга борадиган йўллар марказида жойлашган. Шаҳар икки қисмдан
иборат, маҳаллий ва рус, шаҳарнинг янги қисмининг кўчалари кенглиги ва
кўкаламзорлиги билан ажралиб туради, шаҳарнинг рус қисмида жойлашган: барча
туман муассасалари, гўзал майдонда бир черков ва аскарлар оммавий қабри устида
ибодатхона, иккита оддий меҳмонхона, Ўш шаҳри билан мулоқот қилиш учун
почта бекати, банк филиаллари, ҳарбий Mажлис биноси, шаҳар шифохонаси ва
тартибли йойма дўконлар жуда кўп. Шаҳарда 76367 аҳоли истиқомат қилади
(уларнинг 2840 руслар), 7795 уйлар (150 таси рус қисмида), 2 черков, 236
масжидлар, 84 таълим муассасалари, шу жумладан шаҳар ўқув муассаси ҳамда
маҳаллий ва рус мактаблари мавжуд”[4].
“Нива” газетасида ҳам қуйидагича келтирилган эди: “Аянчли кун арафасида
ҳам 2 декабр куни соат 20:00 да Тошкентдаги расадхона пештоқидаги шкала
рўйхатидан ўтказди. Унга ҳеч ким эътибор бермади ва тун хотиржам ўтди. 3
декабр куни эрталаб совуқ ва нам ҳаво келди, бутун Фарғона водийси қалин
туманга бурканди. Андижонда оддий иш куни бошланди: дўконлар очилди,
болалар ўқув юртларига кетди, амалдорлар ишга шошилди. Соат 8:45 ларда кучли
ер ости гумбурлаши эшитилиб, оёқлари остидаги ер юқорига силкинди,
тротуарлар бўйлаб юрган одамларни йўлакдан 2-3 қадам нарига ирғатиб юборди.
Сўнгра сезиларли зарбалар шафқатсиз кетма-кетлик билан зарбаларни кузата
бошлади ва 10 декабрга қадар давом этди. ...200 кв.км давомида Андижон
атрофида барча тупроқ вақти-вақти билан тўлқинсимон ҳаракатлар билан
силкиниб турарди. Андижон атрофидаги қишлоқлар ҳам вайрон қилинган эди".
Маълумотлардан англанадики, ваҳима жуда катта, масалан, почта орқали, банкда
масъулиятли ишлар билан шуғулланадиган мансабдор шахслар катта миқдорда
пулларни ташлаб, хизматни тарк этган ва қочган. Хатто, аҳолининг аксарият
қисми нотўғри бўлган жойдан қочиб кетган. Кейинчалик тарқаб кетканлар
тўпланиб, улар учун темир йўлнинг розилиги билан 20 декабрга қадар Фарғона
вилоятининг барча шаҳарларига бепул бориш имкони яратилган. Бироқ,
Андижонга яқин бўлган темир йўл ер қимирлаши сабабли оғир зарар кўрган ва бу
йўлда қатнайдиган поездлар қатнови тўхтаб қолган эди[5].
Зилзила натижасида 11 минг маҳаллий бино ва 161 та "Европа тури"га мос
бино вайрон қилинган. Европа архитектурасига мос фақат уч: шаҳар православ
черкови, қамоқхона ва шаҳар банки биноси талофат кўрмаган эди. Давлат
муассасаларини ҳисобга олмаган ҳолда моддий йўқотишлар 12 миллион рублни
ташкил этган эди. Ўлганларнинг сони 4602 киши бўлиб, бу шаҳар аҳолисининг
1902 йилдаги ҳолатига кўра 9 % тўғри келарди[6].
Тошкент шаҳар комитети томонидан келтирилган ҳисоботларда шаҳарнинг
аҳволи аянчли бўлиб, ўлимдан қочиб тирик қолганлар харобага айланган
уйларининг ёнида юргани ва тириклайин кўмилганларнинг нидолари ва йиғи-
сиғилари эшитилгани, одамлар эса уларга ёрдам беришга ожизлиги келтирилган
эди. Вазият дахшатли тус олган бўлиб, зилзила телеграфларни вайрон қилган ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415
16
Андижон аҳли уларга ёрдам бериши мумкин бўлган нуқталардан узилиб қолган
эди. Кўп ўтмай, Андижон шаҳрида юз берган воқеалардан амалдорлар хабар топиб,
хатто Туркистон генерал-губернатори Николай Александрович Иванов
Андижон[7] шаҳрида бўлган фалокатни дарҳол шахсий тафтиш ўтказишга қарор
қилган эди. Бир неча кун ўтиб фалокат жойига келган Қизил Хоч бўлими
томонидан ҳам шошилинч ёрдамлар кўрсатилган. Шуниндек, Андижон ва
Тошкентда хайрия қўмиталари ташкил этилган. Россия императори ҳам Андижон
халқига 50000 рубл ҳадя қилган эди[8]. Қўқон ва Марғилон шаҳарларидаги хайрия
жамиятлари Андижон шаҳрига тезда биринчи навли нон, либос ва бошқа асосий
эҳтиёжларни қондириш мақсадида ёрдам кўрсатган эди. Таъкидлаш керакки, 8
декабр куни Туркистон генерал-губернатори Тошкент шаҳрига қайтиб, Сирдарё
вилояти ҳарбий губернаторига йўллаган мактуби билан, Андижон халқи
фойдасига хайр-эҳсон тўплаш учун зудлик билан қўмита ташкил этишни таклиф
қилган эди. Шу куни Тошкентда ҳарбий мажлисда спектакл саҳналаштирилиб,
ундан янги ташкил этилган қўмита жамғармасига 2476 рубл 74 коп. пул йиғилган.
Янги қўмита аъзолари сифатида: раис, Сирдарё вилояти ҳарбий губернатори,
генерал-лейтенант Королков ва бир қатор бошқа аъзолар: Оренбург-Тошкент
темир йўлининг Жанубий қисмини қурилиш ишлари бошлиғи, маҳфий масалалар
бўйича маслаҳатчи О.П.Вязамский, А.В.Коишевский, В.Ф.Киселев ва бошқалар
белгиланган. Қўмита биринчи йиғилишда Сирдарё вилоятининг барча туман
бошлиқларига қўмита бўлимларини очиш ва зудлик билан хайр-эҳсон йиғиш
маблағларини тўплашни топширган эди.
11 декабрда қўмитанинг васийлик кенгашига ажратилган ҳудудга поезд
тўпланган жабрланган аҳолига биринчи ёрдам кўрсатиш учун 4 вагон совға
қилинган ва сотиб олинган нарсалар бор эди. Иссиқ кийим-кечак, гуруч, ун, қўй
ёғи, Осиёда ишлатиладиган пишириш печлари, аҳолининг севимли сабзавотлари,
дори-дармонлар, ўнлаб пуд наматлар, бир неча минг ёпинчиқлар, лойдан ясалган
идишлар ва ошхонадаги иккита омборни қуриш учун етарли ёғочлар ҳам мавжуд
эди. 14 декабр куни делегатлар ушбу қишлоққа келиб, олиб келинган
нарсаларнинг бир қисмини асакаликларга тарқатишган. 15 декабрда нон
пишириш ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш йўлга қуйилган эди. Шу куннинг ўзида
Асака шаҳрида зилзила оқибатида вайрон бўлган атрофдаги қишлоқлар аҳолиси
келиб, уларга озиқ-овқат ва керакли нарсалар тарқатилган. Бу ерда моддий ёрдам
кўрсатиш билан бир қаторда тиббий ёрдамлар ҳам кўрсатилган эди. Тошкент
шаҳридаги қўмита фаолиятидаги делегатлар ва бошқа инсонлар томонидан
Андижон туманида ишлаган шахсларнинг илтимосига биноан барча зарур
материалларни жўнатиш бўйича тез-тез эҳсон йиғиш ва тез керакли
маҳсулотларни харид қилишга қаратилди. Андижонда доимий равишда талабга
эга бўлган 38 минг қамиш тўқима, 17 минг вассалар ва 40 минг қамиш боғламлари
ҳам жабр кўрганларга юборилган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, зилзила
натижасида энг катта зарарни 859 хонадон кўрган. Аҳолига шу куннинг ўзидаёқ
қурилиш материаллари ва озиқ-овқат берилди ва бу билан бир қаторда ошхона
қуриш ҳам бошлаб юборилган. Ошхонанинг фаолияти 31 декабрдан бошланиб,
ўша куннинг ўзидаёқ 309 киши учун таом тайёрланган. Аста-секин ошхонага
ташриф буюрувчиларнинг сони ўсиб бориб уларнинг ҳисоби 5 январга кўра 475
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415
17
тани ташкил этган. Қўмита халқ ҳамда ҳомийлар пулини хукуматнинг кўмагида
бир жойга тўплаб кейин уларни тақсимлаган эди.
15 январ куни Туркистон генерал-губернатори қўмитага Андижонда зилзила
оқибатида ҳалок бўлган етимлар учун Қизил Хоч ташкилоти томонидан болалар
бошпанасини ташкил этишини ва қўмита томонидан белгиланган миқдорда
маблағ ажратилишини императордан сўраб, натижаси сифатида 2500 рублга эга
бўлади. Булардан ташқари 1-21 феврал кунлари зарар кўрган аҳолига ҳар қандай
материалларни тарқатиш бўйича барқарор иш олиб борилган. Бу вақт ичида:
36864 дона нон, 5246 та қамиш, 280 та васса, 2254 та қамиш тўқима, 4 пуд
3
гуруч,
240 пуд ун, 10 пуд буғдой, 141 дона қоп, 367 та намат, 50 та турли хил тахта, 51 та
қарағай ёғочи, 150 та қозон, 152 та темир чойнак, 150 та чинни чойнак, 300 пуд
турли кийим-кечаклар кўмак сифатида топширилган[9, Б.9.]. Феврал ойининг
охирига келиб зарар кўрганлар учун очилган бошпана фаолияти тугатилиб, 24
февралда вилоят бошлиғи қўмитани ҳам ёпишни таклиф қилди. Қўмита ҳисобида
қолган 27000 рубл маблағ маҳаллий ва рус аҳоли томонидан зарар кўрганларга
умумий ёрдам кўрсатишда, шаҳар аҳолисига уйлар қуриш ва чорва молларини
сотиб олиш, қишлоқ хўжалигини қайта тиклаш учун Туркистон генерал-
губернатори ҳисобига топширилди[9, Б.10.]. Кўмак кўрсатиш пайтида Сирдарё
вилояти шаҳар ва қишлоқларида очилган хайрия жамияти бўлимларидан, масалан
Тошкент туманидан 5186р. 42к. пул, 15900 қамиш, 3200 та намат, 93 пуд 32 фунт
ун, 50 пуд кийим-кечаклар; Чимкентьтуманидан 2386 р. 62к. пул; Казалин
туманидан 1187р.8к. пул ҳадя қилиниб, бундан ташқари кийим-кечаклар ҳам
тақдим этилган[9, Б.10-11.].
Рахим Хўжаев, Хожи Азлибоев, Карвамбердивоев, Исматулбоев, Хомут
Ходжаев, Тохтабаев, Мусламбаев, Мухаммадов, Тошмухаммадов, Шоминбоев, Ботир
Хўжаев, Боймухаммадов каби юзга яқин аҳоли вакиллари ҳам ўз маблағларини
ушбу Андижон зилзиласида жабр кўрган инсонларга хайрия қилганлар[9, Б.17-18].
1902 йилда содир бўлган мудҳиш воқеа натижасида водий аҳолиси катта
тушкунлик, саросима ҳолатига тушиб қолган эди. Албатта бу қийин, синовли
вазиятда Туркистон ўлкасининг бошқа ҳудудларидан ёрдам қўлларининг
чўзилганлиги, тури кўринишларда Андижон аҳолисининг қўллаб-қувватлаб
турилганлиги маҳаллий аҳолининг ҳамда бошқа миллат вакилларининг қалбида
саховат ва меҳр-мурувват фазилатларининг мавжуд бўлганлигидан хабар беради.
Хулоса ўрнида айтиш жоизки, давлатчилик тарихимизда миллий
қадриятларга айланиб улгурган хайр-эҳсон, ҳомийлик, меҳр-мурувват кўрсатиш
каби фазилатлар филантропия деб аталувчи янги терминда мужассам бўлади.
Демак, ватанимиз тарихида шаклланиб ва ривожланиб келган филантропия
фаолияти 1902 йилда Андижон вилоятида бўлган зилзила пайтида ҳам намоён
бўлди. Тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, Андижонда содир бўлган фожеа
нафақат Андижон халқини, балки барча халқимизнинг бошига тушган мусибат
ҳисобланган эди. Халқимиз ва бошқа элат вакиллари томонидан йиғилган хайр-
эҳсон, совға-саломлар ва бошқа инсонпарварлик ёрдамлари тарихимизда илиқлик
руҳиятини касб этди. Филантропия ишлари тарихимизнинг кейинги босқичларида
ҳам ривожланиб борди.
3
1 пуд = 16.3807 кг, 1 пуд = 40 фунт.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 01 (2022) / ISSN 2181-1415
18
Адабиётлар рўйхати
1.
Қорраев Ботир. Землетрясения: Известные и Неизвестные. Из книги Батыра
Каррыева
"Вот
пришло
землетрясение".
https://sites.google.com/site/2009earthquake/home/izvestnye-i-neizvestnye-
zemletrasenia.
2.
Абдуллаев Д. Ўзбекистонда хайрия ва ҳомийликнинг ривожланиш тарихи (XIX
аср иккинчи ярми – XXI аср бошлари). Тошкент. "INNOVATSIYA-ZIYO" 2019. –Б. 15.
3.
Сухарев Д. Голошение волн. – Б.155. http://sukharev.lib.ru/Rodoslovie/4_1.pdf
4.
Д.Сухарев. Голошение волн. – Б.151. http://sukharev.lib.ru/Rodoslovie/4_1.pdf
5.
Нива. 1903. №2.
6.
Волков В.П. Трагедия города. К 100-летию андижанского землетрясения //
Андижанская
правда.
17
декабря
2002
г.,
Источник:
http://ru.wikipedia.org/wiki/Андижанское_землетрясение_(1902)
7.
Шахназарова Л. https://mytashkent.uz/2021/03/17/gubernator-n-a-ivanov/
8.
Землетрясения: Известные и Неизвестные. Из книги Батыра Каррыева "Вот
пришло землетрясение". https://sites.google.com/site/2009earthquake/home/izvestnye-
i-neizvestnye-zemletrasenia.
9.
Отчёт о деятельности Ташкентского комитета для сбора пожертв. –Б.9.
(Ўзбекистон Миллий архиви).
