Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Development of the international hotel system in the
conditions of globalization of the world economy
Olim ASTANAKULOV
1
,
Sohibova MUSLIMAKHON
2
International Islamic Academy of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
25 February 2022
This article examines the development and importance of
the international hotel system in the context of globalization.
The problem of tougher competition in the national hotel
market, due to the expansion of international hotel chains, is
analyzed. A foreign tourist is likely to give preference to a
network already known to him. Therefore, the development of
international hotel chains can serve to increase the
attractiveness of tourism development in our country. The
current scale of the hotel system in the economy is analyzed. In
addition, possible recommendations were presented regarding
the role of the international hotel system in the development of
tourism and its prospects for development in our country.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1-pp4
9-56
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
hotel,
hotel system,
tourist services market,
franchising.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув шароитида
халқаро мeҳмонхоналар тизимининг ривожланиши
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
меҳмонхона,
меҳмонхона тизими,
туристик хизматлар
бозори,
франчайзинг
Мазкур
мақола
глобаллашув
шароитида
халқаро
меҳмон
-
хоналар
тизимининг
ривожланиши
ва
уларнинг
бугунги
кундаги
аҳамиятига
бағишланган
.
Миллий
меҳмонхоналар
бозоридаги
рақобатбардошлигини
ошириш
учун
халқаро
меҳмонхоналар
тизимини
йўлга
қўйиш
масаласи
ҳам
кўриб
чиқилган
.
Чет
эллик
турист
танловини
ўзи
учун
таниш
тизимга
қаратади
,
шу
сабабли
бундай
тизимларни
жалб
қилиш
мамлакатда
туристик
жозибадорликни
оширишга
1
DSc., Associate Professor, International Islamic Academy of Uzbekistan Head of “Islamic Economics and Finance”
Department. Tashkent, Uzbekistan. Tel.: (+998) 99-000-03-97, E-mail: astanakulov@gmail.com.
2
Master student, International Islamic Academy of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan. Tel.: (+998) 97-334-06-13,
E-mail: zaynutdinovamuslimakhon@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
49
хизмат
қилиши
мумкин
.
Мазкур
тизимнинг
бугунги
кундаги
кўлами
ҳам
таҳлил
қилинган
.
Бундан
ташқари
,
мамла
-
катимизда
туризм
соҳасини
ривожлантиришда
халқаро
меҳмонхоналар
тизимининг
аҳамияти
ва
уни
республикада
жорий
қилишга
бағишланган
илмий
тавсиялар
келтириб
ўтилган
.
Развитие международной гостиничной системы в
условиях глобализации мировой экономики
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
гостиница,
гостиничная система,
рынок туристических
услуг,
франчайзинг.
В данной статье, рассматривается развитие и значение
международной гостиничной системы в условиях
глобализации. Анализируется, проблема ужесточения
конкуренции на национальном гостиничном рынке, за счёт
расширения
международных
гостиничных
сетей.
Иностранный турист, скорее всего, отдаст предпочтение
уже известной ему сети. Поэтому развитие международных
гостиничных сетей, может послужить повышению
привлекательности развитию туризма в нашей стране.
Проанализирован, текущий масштаб гостиничной системы
в экономике. Кроме того, были представлены возможные
рекомендации
относительно
роли
международной
гостиничной системы в развитии туризма и ее
перспективы развития в нашей стране.
КИРИШ
Бугунги кунга келиб, туризм дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва минтақа
-
ларида иқтисодиётнинг етакчи соҳаларидан бирига айланди. Бу эса, ўз навбатида,
меҳмонхона хизматлари соҳасининг саноатлашиши, глобаллашуви ва интеграция
-
лашуви жараёнларининг мукаммал ташкил этилиши, техник ва технологик тўлиқ
таъминланиши, бутун дунё бўйлаб минглаб меҳмонхоналарни бирлаштирувчи
халқаро
меҳмонхона тизимларини жаҳон иқтисодиётида асосий элементлар
қаторига киришига сабабчи бўлди. XXI асрда халқаро меҳмонхоналар тизими
кўплаб мамлакатлар иқтисодиётининг етакчи секторига айланди ва бу билан
мазкур иқтисодиётларнинг ўсиши ва самарадорлигининг ошишини таъминлай
олди. Мисол учун, АҚШдаги 90% меҳмонхоналар тизим сифатида иш юритса [11],
Европада ушбу кўрсаткич ўртача 40%ни ташкил этади [12].
Ҳозирда
мамлакатимизда ҳам туризм секторини жадал ривожлантириш,
туристик манзилларнинг жозибадорлигини ошириш, туристик имиж яратиш,
туристик инфратузилмани тўғри йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–
2026-
йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ–
60-
сонли Фармо
-
нида ҳам
айнан шу масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Хусусан, биргина
Самарқандда 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ташкил этиш, ётоқлар сонини
22 мингтага етказиш, 2022 йилда 1300 хонали 4
-
5 юлдузли 8 та меҳмонхона қуриш
режалаштирилганлиги юқоридаги фикрнинг исботи бўла олади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
50
Бундай масалаларда жаҳонда ривожланган мамлакатлар тажрибасидан
фойдаланиш, шунингдек, бугунги кундаги тенденциялар билан ҳамнафас бўлиш
халқаро меҳмонхона тизимига мурожаат этишга туртки бўлади.
Халқаро меҳмонхона тармоқларининг жадал ривожланиши, уларнинг
меҳмонхона тизими ва жаҳон иқтисодиётига таъсирининг ўсиб бориши туфайли
вужудга келган тенденция “меҳмонхона тизими” тушунчасини таърифлаш, унинг
ривожланиш босқичлари, халқаро меҳмонхоналар тизимининг устунликлари
ҳамда
камчиликларини аниқлаш масалаларининг долзарблигини белгилайди.
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Миллий ва хорижий адабиётларда халқаро меҳмонхоналар тизимига
етарлича урғу берилмаган. Тадқиқот жараёнида муаллиф маҳаллий иқтисод
-
чилардан: М.Т.
Алиева, А.
Умаржонов [3], И.С.
Тухлиев, М.Қ.
Пардаев [7] ва
бошқалар, шунингдек,
P.L. Ingram [8],
О.
Martorell Cunill
[9], М.Ю.
Лайко [6],
Р.Р.
Гареев [4] каби хорижий олимларнинг тадқиқотлари ва бошқалардан фойда
-
ланган. Кўп тадқиқотларда меҳмонхоналар тизимига алоҳида ўрганиш объекти
сифатида эмас, балки халқаро туризмнинг иккиламчи элементи сифатида
ёндашилган. Бироқ йиллар давомида шаклланган, ўзининг алоҳида характери ва
тузилмасига эга меҳмонхоналар тизими иқтисодий фаолиятнинг алоҳида
элементи сифатида ўрганилиши ва илмий тадқиқотнинг мустақил объекти
сифатида таҳлил этилишини тақозо этади, зеро глобаллашув тенденцияси
меҳмонхоналар тизимини халқаро характерга эга эканлигини исботлади.
Бугунги кунги илмий адабиётларда “меҳмонхона тизими” тушунчаси тўлиқ
шаклланган эмас. Мазкур терминнинг қўлланилишидаги тафовутлар тармоқни
бошқариш хусусиятларига кўплаб ёндашувлар мавжудлиги билан юзага келади.
Иқтисодий луғатда ушбу терминга қуйидагича таъриф берилади: “Меҳмон
-
хона тизими –
умумий бошқарувга эга бўлган, тизим орқали бошқариш ва
меҳмонхона фондини тақсимлаш орқали маҳсулотни тарғиб қилиш концепциясига
эга меҳмонхоналар гуруҳи”
[10]. А.Ю.
Александрова кўриб чиқилаётган тушунчани
юқоридагидек изоҳлайди, бироқ, қўшимча равишда, меҳмонхоналар тизимига хос
характерли хусусиятни ажратиб кўрсатади: ўз савдосига эга бўлишлик [2]. Шу
билан бирга, В.С.Каткало ва В.Н.Мукба меҳмонхоналар тизимини: “меҳмонхона,
шунингдек, унга алоқадор фирмаларнинг узоқ муддатли ўзаро манфаатли
бирлашмаси” дея таърифлашни таклиф этишади [5]. Мазкур таъриф юқорида
-
гилардан фарқли равишда, нафақат меҳмонхонага, балки уларнинг бирлашиш
мақсадига урғу беради.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Тадқиқот иши давомида кузатиш, қиёслаш, тизимли ва қиёсий таҳлил,
статистик гуруҳлаш каби усуллардан фойдаланилди. Хусусан, ўндан ортиқ миллий
ва хорижий адабиётларда мазкур мавзуга доир тадқиқотлар ўрганиб чиқилди ва
таҳлил этилди. Мавзуга доир бугунги кундаги тенденция баҳоланди.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Мамлакатимизда туризм сектори ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлан
-
тиришга давлат томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси
туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт
-
шароитлар яратиш бўйича
қўшимча
ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–
5326-
сон Фармонида туризм
соҳасини ривожлантиришдаги муҳим йўналишлар қатъий белгилаб берилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
51
Туризм индустрияси юқори даражада ривожланган кўплаб мамлакатларда
ҳам
хорижий туристлар дам олиши ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш учун қулай
инфратузилмани яратиш ва у, биринчи навбатда, сайёҳларни жойлаштириш
масалаларини ўз ичига олади. Мазкур масаланинг ечими сифатида, аввало,
меҳмонхоналар, хусусан, меҳмонхоналар тизимига мурожаат этилади.
Глобаллашув натижасида меҳмонхона бизнеси, одатда, мустақил бошқарув
асосида ташкил этиладиган кичик саноат ташкилотидан замонавий халқаро
меҳмонхона тизимига айланди. Бунинг учун халқаро меҳмонхоналар тизимининг
махсус мутахассисларини (“тўғридан
-
тўғри” бошқарув) таклиф қилиш ёки
бренднинг ўзинигина жалб этиш ва бошқарувни мустақил юритиш (франшиза
сотиб олиш) шакллари қўлланила бошланди.
ХХ асрнинг охирида меҳмонхона тизимлари ривожининг энг тараққий этиш
даврига эришилди. Бу соҳада АҚШ ва Европа етакчиларга айланди. 1970 йилларда
халқаро авиакомпания йўналишларига “Boing
-74
7” нинг кириб келиши билан
мазкур тизимлар Шимолий Америка ва унинг чегараларидан ташқарига чиқишни
бошлади, натижада, Days Inn, Super 8 Motels ва Comfort Inns, Four Seasons, Canadian
Pacific, Marriott, Hyatt, Sheraton, Radisson Ramada каби ва бошқа халқаро тизимлар
пайдо бўлди.
2021 йилнинг якунига кўра, энг катта халқаро меҳмонхоналар тизими
сифатида, штаб
-
квартираси АҚШда жойлашган Marriott International тан олинди
(1-
жадвал). Йил якунига кўра, у дунё бўйлаб 7500дан ортиқ меҳмонхоналар ва
14
мингдан ортиқ хона захирасига эга. 2020 ва 2021 йиллар оралиғида, жаҳондаги
глобал пандемияга қарамасдан, хоналар сони 1
358
400 дан 1
400
289 тага етган ва
мазкур ўсиш 3,1% ни ташкил қилган. Меҳмонхона сонининг ортиқлигига
қарамасдан
, Jin Jiang Internatio
nal рўйхатдан 2
-
ўринни эгаллаган. 2021 йилда
мазкур Хитой компанияси 10000 дан ортиқ меҳмонхоналарни бошқарган, улардаги
хоналар сони эса деярли 1
100
000 тани ташкил этади (айнан хоналардаги тафовут
мазкур меҳмонхоналар тизимининг рейтингдаги ўрнини белгилаб беради).
1-
жадвал
Жаҳондаги энг катта халқаро меҳмонхоналар тизими [13]
Халқаро меҳмонхона тизими
Штаб
-
квартираси
2020
–2021 йиллар оралиғида
хоналарнинг ўсиш суръати
Marriott International
АҚШ
3,1%
Jin Jiang International
Хитой
6,7%
Hilton Hotels
АҚШ
4,9%
InterContinental Hotel Group
Буюк Британия
0,3%
Wyndham Hotel Group
АҚШ
-4,2%
Accor Group
Франция
3%
Huazhu Hotels Group ltd
Хитой
23,2%
Choice Hotels
АҚШ
1,2%
OYO
Ҳиндистон
-54,3%
BTH Hotels
Хитой
6,6%
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
52
2020 йилга солиштирганда, хоналар сонининг ўсиш кўрсаткичи 6,7%ни
ташкил қилган. Йиллар давомида рейтингдан юқори поғоналарни эгаллаб
келаётган Hilton Hotels халқаро меҳмонхоналар тизими ўтган йили учинчи
поғонани эгаллаган. 2020–
2021-
йиллар оралиғида унинг тасарруфидаги меҳмон
-
хоналар сонига яна 600 та меҳмонхона қўшилган. 2019 йилда Тошкент шаҳрида
ҳам
ушбу тизимга тегишли бўлган меҳмонхона ўз фаолиятини бошлаган.
2000 йилларнинг бошида мазкур рейтингдан фақатгина АҚШ ва Европа
меҳмонхоналар тизими жой олган бўлса
-
да, бугунги кунда Осиё минтақасида
ташкил топган меҳмонхона тизимлари ҳам ривожланиб бораётганининг гувоҳи
бўлишимиз мумкин. Бундан ташқари, 2020 йилда жаҳондаги Covid
-
19 билан
боғлиқ бўлган коронавирус пандемияси ҳам аксарият меҳмонхоналар тизимидаги
ўсишга таъсир этмаганлиги қуйидаги жадвалдан кўриниб турибди (Wyndham va
OYO меҳмонхона тизимларида камайишлар содир бўлган, бироқ умумий ҳолат
иқтисодиётнинг бошқа секторларига нисбатан яхшироқ эканлиги қайд этилган).
Халқаро меҳмонхоналар тизимидаги замонавий
интеграция жараёнлари
объектив сабабларга кўра вужудга келган.
Биринчидан,
ҳар қандай меҳмонхона
хизматини кўрсатувчи объектнинг самарали хизмат кўрсатишининг муҳим шарти
унга барқарор жойлашувни таъминлашдир. Шу сабабдан, ҳар бир меҳмонхона
тизими унга кирувчи меҳмонхоналарнинг, биринчи навбатда банд этилишига
қаратилган индивидуал брон қилиш тизимига эга. Шунингдек, меҳмонхона брон
қилиш
тизимининг ўзи ҳам интеграцион жараёнларга (йирик авиакомпанияларга
тегишли меҳмонхона брон қилиш тизими, мустақил консорциумларга тегишли
меҳмонхона номер фондлари ва ҳ.к.) бевосита алоқадор эканлигига алоҳида
аҳамият қаратилиши лозим. Ушбу электрон бронлаш тизими қимматлиги туфайли
уни мустақил бошқариладиган меҳмонхоналар томонидан йўлга қўйилиши жуда
мушкул.
Иккинчидан
,
меҳмонхона муваффақиятли фаолият юритишининг гарови
бўлган сифатли меҳмонхона хизматини ташкил этиш интерьер/дизайннинг олиб
борилиши, жиҳозлар сифати, ходимларнинг малака даражаси, меҳмонларнинг
хавфсизлиги ва ҳ.к. каби кўплаб омилларга боғлиқдир. Шунинг учун халқаро
меҳмонхоналар тизими ўзининг норматив ва стандартларига эга бўладилар.
Мазкур стандартларни жорий қилишдан ташқари, уларга барқарор амал қилиш
учун меҳмонхоналар йирик марказлаштирилган махсус корхоналарни ташкил
этишга мажбур бўладилар, бундай корхоналар меҳмонхоналарга ўз вақтида
жиҳозларни етказиб бериш, асбоб
-
ускуна ва мебелларни ишлаб чиқариш, уларни
таъминлаш каби вазифаларни мунтазам амалга ошириб боради. Бундай
масалаларга катта маблағ талаб этилади ва фақатгина йирик меҳмонхона
тизимларигина бундай миқдорда пул сарфлашга қодирлар.
Учинчидан
,
меҳмонхоналар уларга жойлашув ҳажмини ошириш, янги
мижозларни жалб қилиш ва бор мижозларни йўқотмаслик стратегиясига амал
қиладилар, бу эса, ўз навбатида, молиявий, ахборот ва инсон ресурсларидан
мунтазам фойдаланишга мажбур қиладиган доимий тизимли таҳлил қилиш,
меҳмонхона хизматлар бозори коньюнктурасини анализ ва мониторинг қилиш,
фаол реклама ва маркетинг сиёсатини талаб қилади.
Умуман олганда, меҳмонхоналар тизимининг асосий афзалликлари қуйида
-
гиларда кўринади (1
-
расм).
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
53
1-
расм. Меҳмонхона тизимининг асосий афзалликлари
*
Бироқ меҳмонхона тизимлари юқорида санаб ўтилган афзалликларига
қарамай, хизматлар бозорида мустақил бошқарув асосида юритиладиган меҳмон
-
хоналар хали ҳам ўз ўрнини йўқотгани йўқ, чунки улар хизмат кўрсатишда
жойлашувининг ўзига хос хусусиятларидан фойдаланиши, хизмат кўрсатиш,
интерьер, бошқарувга янги элементни мустақил жорий этишлари мумкин.
Тизимга тегишли меҳмонхоналарда эса, бундай шароит мавжуд эмас: тизимдаги
ҳар
бир меҳмонхона ягона стандарт асосида юритилади, ягона имиж ва кадрларни
тайёрлаш тизимидан фойдаланилади, албатта, бу ўзининг ижобий самарасини
беради, бошқарувни назорат қилиш ва ягона имиж орқали бутун дунёдаги истеъ
-
молчиларни ўзига жалб қилишни таъминлайди, бироқ маҳсулотнинг “бир хил”
кўринишга келиб қолишини тақозо этади.
Мазкур тадқиқот нуқтаи назаридан, меҳмонхона тизимининг ўзига хос
хусусиятларини таъкидлаб ўтиш лозим (2
-
расм).
2-
расм. Меҳмонхона тизимининг ўзига хос хусусиятлари
*
*
Тадқиқот натижалари асосида муаллифлар ишланмаси.
*
Тадқиқот натижалари асосида муаллифлар ишланмаси.
1) истеъмолчилар таниган бренд орқали
хизмат
кўрсатиш,
янги
маркани
ривожлантириш ва тарғиб қилишга катта
маблағ сарфламасдан туриб мижозни жалб
қилиш имкониятини беради;
2) маҳсулотни стандартлаштириш, бошқарув
ва кадрларни тайёрлаш тизимини унификация
қилиш қўшимча хизматлар ҳажмини оширади,
тўлиқ бандликни таъминлайди ва тизим
иштирокчиларининг самарадорлиги ҳамда
рентабеллигини оширади;
3) материаллар, муҳандислик хизматлари,
декораторлар, меҳмонхона рекламаси ва
маркетинг хизматлари харид ҳажми
туфайли нисбатан камроқ харажатларни
талаб этади;
4) ягона брон қилиш тизими.
Меҳмонхона
тизимининг асосий
афзалликлари
1) тизимга мансуб
меҳмонхоналарнинг истеъмолчи
тасаввурида бир хиллиги ва
таниқлилиги: савдо бренди,
услубнинг бир хиллиги,
жойлашувдаги ўхшашликлар;
2) барча
меҳмонхоналарни
бирлаштириб турувчи
ягона тармоқ;
3) хизмат кўрсатиш ва
қулайлик даражасидаги
мутаносиблик;
4) фаолият юритишнинг
ягона стратегияси: хизмат
кўрсатиш, маркетинг, сотув
ва халқаро муносабатларни
стандартлаштириш;
5) ягона бошқарув.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
54
Меҳмонхона бизнесини тизимли йўлга қўйиш шаклланишининг илк
давридан то ҳозиргача айрим меҳмонхона эгалари, айниқса, Европа мамлакат
-
ларида, ҳалигача мустақил бошқарув услубига мурожаат қилишади ва фақатгина
ўз ресурсларидан фойдаланишни афзал билишади. Ушбу турдаги бошқарувнинг
самарадорлиги фақатгина меҳмонхоналар учун хос бўлган тарихий анъаналарни
татбиқ этиш, шунингдек, доимий “содиқ” мижозлар доирасини яратишда
кўринади. Бундай меҳмонхоналарнинг яққол камчилиги уларнинг мавсумий
бандлиги ва етарлича машҳурликка эриша олмаслигида кўринади.
Ҳозир
эса мазкур бизнесда турли меҳмонхоналарнинг бир
-
бири билан ўзаро
фаолият олиб боришидаги
тендендия етакчилик қилмоқда. Бундай ҳамкорлик
турлича тус олиши мумкин: шартнома асосида ҳамкорлик ёки франчайзинг
шартномаси.
Бошқарувчи компания ягона юридик шахс бўлиб, шартнома асосида
бошқарилувчи объектлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда умумий бошқарув ва ягона
стандартларга амал қилиниши устидан назорат олиб боради. Франчайзинг
муносабатлар доирасида франчайзер, товар белгиси (бренд), брон қилиш тизими,
ноу
-
ҳаунинг ҳуқуқий эгаси, франчайзига тушадиган ялпи даромаддан белгиланган
фоиз эвазига вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқини беради. Бундай ҳолатда
франчайзер оператив бошқарувга аралашмайди, бироқ ўрнатилган умумий стан
-
дартларга амал қилинишини назорат қилиб боради.
Франчайзинг шартномаси билан бир қаторда, бошқарув шартномаси
(management contract) ҳам жаҳон тажрибасида кенг қўлланила бошлади. Меҳмон
-
хоналарнинг бирлашуви, ташкилотнинг эгаси ва хизмат кўрсатиш бозорида
асосий иш фаолияти меҳмонхоналарни профессионал бошқаруви бўлган компания
ўртасида бошқарув шартномаси асосида ташкил этилади. Шартнома асосида
бошқарувни таъминловчи компания ташкилотнинг мулки устидан бирор
-
бир
ҳуқуққа
эга бўлмайди ва чекланган молиявий жавобгарликка эга бўлиб, ҳар
қандай ҳолатда унинг даромади меҳмонхонанинг ялпи фойдасига боғлиқ бўлади.
ХУЛОСА
ВА
ТАКЛИФЛАР
Мазкур тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики, халқаро меҳмонхоналар
тизимининг шаклланиши ва ўсиши жаҳон меҳмонхона хизматлар бозорининг
ривожланиши билан ўзаро боғлиқ бўлиб, иқтисодиётнинг глобаллашуви ва
трансмиллийлашувининг умумий тенденциясини ўзида акс эттиради. Меҳмонхона
бизнесини ташкил этишнинг тизимли усули тармоқнинг бошқа шакллари орасида
етакчи ўринларга чиқиб бормоқда. Таъкидлаш лозимки, халқаро меҳмонхона
тизимлари туризм секторидаги энг даромадли соҳалардан бири сифатида
ривожланишнинг энг оптимал ечимларини доимий изламоқдалар. Шубҳасиз,
туризм секторининг келажаги –
бизнес юритишнинг энг самарали усули бўлган
халқаро меҳмонхоналар тизимидир.
Шундай экан, мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга катта аҳамият
берилаётган бир пайтда, жаҳонда етакчи ўринларни эгалловчи халқаро меҳмон
-
хоналар тизимини мамлакатимизга олиб кириш, уларнинг фаолиятини қўллаб
-
қувватлаш
ва ривожлантириш орқали Ўзбекистондаги туристик манзил
-
ларнинг
имижини оширишга алоҳида урғу бериш лозим.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь
ҳолатига Ўзбекистонда 1
156 та меҳмонхона мавжудлиги, ҳудудлар кесимида
кўриладиган бўлса, меҳмонхоналар энг кўп жойлашган минтақалар сифатида,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
55
Тошкент шаҳри (243та), Бухоро вилояти (193та), Самарқанд вилояти (149та) қайд
этилган. Бироқ тизим сифатида фаолият юритувчи меҳмонхоналар фақатгина
Тошкент шаҳрида фаолият юритаётганлигини кўришимиз мумкин (Hilton, Hyatt
Regency, InterContinental, Wyndham, Courtyard by Marriott). Аммо уларнинг салмоғи
ҳам
хизмат кўрсатиш бозорида салмоқли ўрин эгаллаганича йўқ.
Шунинг учун туризмни ривожлантириш ва сайёҳларни жойлаштириш
масаласидаги ёндашувни диверсификация қилиш мақсадида қуйидагиларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
–
сайёҳлар томонидан энг кўп ташриф қайд этиладиган туристик манзил
-
ларга ҳамкорлик ёки франчайзинг шартномалари асосида халқаро меҳмонхоналар
тизимини олиб кириш;
–
халқаро меҳмонхоналар тизимининг мамлакатимиздаги фаолиятини
рағбатлантириш;
–
рақобатбардошликни таъминлаш мақсадида турли хил фирмалар билан
ҳамкорлик
қилиш;
–
маҳаллий меҳмонхоналарга хорижий инвесторларни жалб қилиш зарур.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
“Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид
қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони. 2019 йил 05 январь, ПФ
-5611-
сон.
2.
Александрова
А.Ю.
Международный
туризм:
учеб.
пособие
/
А.Ю.
Александрова. –
М.: Аспект Пресс, 2002. –
С. 470. // Все о туризме:
туристическая библиотека.
3.
Алиева
М.Т., Умаржонов
А. Туристик мамлакатлар иқтисодиёти: ўқув
қўлланма. –
Т.: Молия, 2005. –
Б.
276.
4.
Гареев
Р.Р. Инновации в гостиничном и туристском бизнесе: учебное
пособие / Р.Р.
Гареев. –Москва: КНОРУС, 2019. –
С.
230.
5.
Катъкало
В.С. Международные гостиничные сети: специфика организации
и типология стратегий развития. Часть 3 / В.С.
Катъкало, В.Н.
Мукба: http://ros
-
nedvigimost.ru/publikaciya-polnaya/534.
6.
Лайко
М.Ю. и др. Экономика и управление гостиничным предприятием:
учебное пособие / коллектив авторов: под ред. М.Ю.Лайко. –
Москва: КНОРУС,
2019.
–
С.
156.
7.
Тўхлиев
И.С., Қудратов
Ғ.Х., Пардаев
М.Қ. Туризмни режалаштириш.
Дарслик. –
Т.: Иқтисодиёт
-
молия, 2010. –
Б.
157.
8.
Ingram P.L. The Rise of Hotel Chains in the United States, 1896
–
1980 /
P.L.Ingram.
–
New York; London: Garland Publishing, Inc., 1996.
–
159
р
.
9.
Martorell Cunill
О
. The Growth Strategies of Hotel Chains: Best of Business
Practices by Leading Companies / O. Martorell Cunill.
–
New York: Haworth Hospitality
Press, 2006.
–
P. 213.
10.
https://www.kurortmag.ru/dictionary/G/Gostinichnaja_cep'/.
11.
https://www.statista.com/statistics/197847/us-hotel-companies-by-number-
of-properties-in-the-us/.
12.
https://www.statista.com/statistics/808598/chain-hotels-share-by-country-
in-europe/.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
56
13.
https://www.tourism-review.com/top-10-world-largest-hotel-groups-
news1988#:~:text=1%2F%20Marriott%20International,is%20a%20growth%20of%20
3.1%25.
14.
www.lex.uz
–
O‘zbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlari milliy bazasi
.
15.
www.stat.uz
–
O‘zbekiston Respublikasi Davlat Statistika qo‘mitasi rasmiy
sahifasi.
16.
www.statista.com
–
xalqaro biznes statistikasi platformasi.
17.
www.tourism-review.com
–
turizmga oid xalqaro nashriyot.
