Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Efficiency of mobile court meetings among the population
in the conditions of New Uzbekistan
Habib SAIDOV
1
Bukhara District Court on civil cases
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
25 February 2022
In this article, it covers the principles of transparency and
public oversight in civil proceedings. Legislation on
transparency and public oversight of government agencies in
Uzbekistan. For example, formation and development, some
issues of application of the principle of transparency in civil
proceedings, as well as tools to ensure public oversight of civil
proceedings and their improvement.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
marriage certificate,
“
guardianship and
trusteeship
”
div,
the Supreme Council of
Judges.
Янги Ўзбекистон шароитида сайёр суд мажлисларининг
aҳоли орасидаги самарадорлиги
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
никоҳ гувоҳномаси,
“васийлик ва ҳомийлик”
органи,
Судьялар олий кенгаши.
Мазкур
мақолада
фуқаролик
суд
ишларини
юритишда
ошкоралик
тамойили
ва
жамоатчилик
назоратини
таъмин
-
лашнинг
долзарб
масалалари
ўрин
олган
.
Ўзбекистонда
давлат
органлари
фаолиятининг
очиқлиги
ва
жамоатчилик
назоратини
таъминлашга
доир
қонунчиликнинг
шакл
-
ланиши
ва
ривожланиши
,
фуқаролик
суд
ишларини
юритишда
ошкоралик
тамойилини
татбиқ
этишнинг
айрим
масалалари
ҳамда
фуқаролик
суд
ишларини
юри
-
тишда
жамоатчилик
назоратини
таъминлаш
воситалари
ва
уларни
такомиллаштириш
масалалари
ўрин
олган
.
1
The judge of the Bukhara District Court on civil cases. Bukhara, Uzbekistan. E-mail: gulruxs85@gmail.com
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
99
Эффективность мобильных судебных заседаний
среди населения в условиях Нового Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
свидетельство о браке,
орган «опеки и
попечительства»,
Высший совет судей
В
данной
статье
рассматриваются
вопросы
прозрачности и общественного контроля в гражданском
судопроизводстве.
Формирование
и
развитие
законодательства
Узбекистана
по
обеспечению
прозрачности и общественного контроля за деятельностью
органов государственной власти, некоторые вопросы
применения принципа прозрачности в гражданском
судопроизводстве, а также инструменты обеспечения
общественного
контроля
за
гражданским
судопроизводством и их совершенствования.
Мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамият барпо этиш
мақсадида қонунчилик ва суд
-
ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг том маънодаги кафолати
сифатида намоён бўлмоқда. Ҳуқуқий давлатда ҳар қандай масала қонунлар,
ҳуқуқий меъёрлар асосида адолатли йўл билан ҳал этилади. Қонун жамият ва
давлат ҳаётидаги энг муҳим муносабатларни тартибга солади.
Ҳуқуқий давлатнинг амал қилишдаги бош омили қонуннинг устуворлигини
таъминлашдадир. Ҳуқуқий давлат тўғрисидаги назариянинг фалсафий асоси:
“Давлат –
бу ҳуқуқий қонунларга бўйсундирилган жуда кўп одамларнинг бирла
-
шувидир”
,
–
деб таъкидлаган эди буюк мутафаккир Эммануэл Кант. Унинг
фикрича, фуқаролар бегоналашмаслигининг асоси уларнинг қонун олдидаги
тенглигидадир.
Ҳукуқий давлат –
бу фуқароларнинг ҳуқуқий жамияти, яъни хукук ҳукмрон
-
лик қилувчи жамият қуришнинг бошланғичидир. Ҳуқуқий давлат тўла амал
қилган шароитда демократик эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари кенг қулоч ёяди.
Суд фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, суд муҳокамасининг ошкора
-
лигини таъминлаш суд ишларини юритишнинг демократик процессуал шакл
-
ларининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланиб, одил судловдаги
қонунийликни амалга ошириш ҳамда фуқаролик процесси иштирокчиларининг
ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда муҳим юридик кафолат вазифасини бажаради.
Судда иш кўришнинг ошкоралиги тамойили суд қарорларининг асосли, қонуний
ва адолатли қабул қилинишини кафолатлайди
[1].
Шу маънода, Давлатимиз раҳбари Ш.М.
Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб
чиқилган ва қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони мамлакатимизни ҳар
томонлама ва жадал ривожлантириш мақсадини кўзда тутди
*.
*
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ф
–
4947-
сонли Фармони // Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017. 13 февраль, 6
-
сон, 70
-
модда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
100
Янги Ўзбекистонда тарихан жуда қисқа вақт ичида асрлар мобайнида давлат
қурилиши соҳасида амалга оширилмаган кўп нарсаларга эришилди. Янги
Ўзбекистоннинг ўзига хос ва мос ҳуқуқий давлат йўли танлаб олинди. Энг муҳими,
кишилар онгида ўзини ўзи англаш миллий
-
психологик уйғонишлар, мустақил
-
ликни асраш ва авайлаш, унинг қадрига етиш туйғулари шаклланди.
Фикримизча, суд
-
ҳуқуқ тизимини ҳозиргача ва бундан буён ислоҳ
қилишнинг моҳияти ва маъноси адолат ва ҳақиқатга интилиш ва эришиш бўлиши
керак. Айни мана шу талаб суд
-
ҳуқуқ ислоҳотлари тамойилининг ўзагига, унинг
руҳи ва моҳиятига айланиши, суд
-
ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг бутун
жараёнига дахлдор бўлиб қолмай, балки жамият
-
давлат қурилишини бутунлай
ислоҳ қилиш жараёнининг таркибий қисмига ҳам айланиши керак.
Маълумки, 2017
-
йилда мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам
мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, судлар тузилмасини ҳамда судьялик лавозимларига номзодларни танлаш
ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ҳеч қайси ҳокимият
бўғинига бўйсунмайдиган орган –
Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Ягона
суд амалиётини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий
хўжалик суди бирлаштирилиб, янги Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил
этилган эди. Судья лавозимига муддатсиз тайинлаш амалиёти жорий қилинди. Шу
асосда судьяларнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мустақил
-
лигининг кафолатлари кучайтирилди.
Судга мурожаат қилган фуқароларнинг сарсон
-
саргардон бўлишининг
олдини олиш, суд ходимларига муносиб баҳо бериш мақсадида ҳар бир судья
томонидан аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очиқ мулоқотлар
ташкил этилиши, судьялар ўз фаолияти юзасидан халқ депутатлари маҳаллий
кенгашларида ахборот бериши, бундан буён судьялар фаолиятига, биринчи
навбатда, халқнинг ўзи баҳо бериши билан боғлиқ амалиёт йўлга қўйилди.
Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг 2017
-
йил 13
-
июнда
судьялар билан бўлиб ўтган тарихий учрашувида ҳамда унда берилган топши
-
риқларнинг ижросини таъминлаш воситаси сифатида Ўзбекистон Республикаси
судьяларининг Ўзбекистон Республикаси халқига мурожаатида, кўриладиган
ишларнинг 30 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилиши каби устувор
вазифа фуқаролик ишлари бўйича судлар олдига қўйилди.
Мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асос
-
ларини такомиллаштириш борасида қатор чора
-
тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, 2013
-
йилнинг
23-
апрель куни матбуотда эълон қилинди ва шу кундан эътиборан кучга кирди
[2].
Устувор вазифалар ижросини амалга ошириш мақсадида фуқаролик ишлари
бўйича Бухоро туманлараро суди томонидан 2021
-
йил давомида 4574 та фуқаро
-
лик иши кўрилган бўлиб, шундан 1619 таси ёки 36 фоизи сайёр суд мажлисларида
кўрилди.
Президентимиз таъкидлаганларидек,
судья адолатли ҳукм чиқариши
учун, аввало, халқни, унинг ҳаётини, дарду ташвишларини яхши билиши
керак.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
101
Бунда судлар томонидан ташкил этилаётган сайёр қабул, сайёр учра
-
шув ва сайёр суд мажлисларининг аҳамияти бениҳоя катта.
Суд амалиётидан бир мисол.
2021-
йил октябрь ойининг 15
-
куни фуқаролик
ишлари бўйича Бухоро туманлараро суди Бухоро вилоят юридик коллежи
биносида, очиқ сайёр суд мажлисида даъвогар К.
Кулдашев (исм
-
шарифи ўзгар
-
тирилган)нинг жавобгар М.
Холова (исм
-
шарифи ўзгартирилган)га нисбатан
боласи билан кўришиб туриш тартибини белгилаш тўғрисидаги фуқаролик ишини
кўриб чиқди.
Фуқаролик иши ҳужжатларига қараганда, тарафлар –
К.
Кулдашев ҳамда
М.
Холовалар 2018
-
йил 20
-
июнда туғилган Ферузбек исмли боланинг ота
-
онаси
ҳисобланишиб, уларга ўрталаридаги қонуний никоҳдан ўтганлиги тўғрисида
2017-
йил 7
-
мартда никоҳ гувоҳномаси берилган.
Болалари билан кўришиб туришда ўртада низо келиб чиқаётганлигини
келтириб, даъвогар К.Кулдашев судда даъво қўзғаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 64
-
моддасининг 1
-
қисмига асосан,
ота
-
оналар ўз болаларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга
мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71
-
моддаси
талабига кўра, ота
-
она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар.
Ушбу кодекс 76
-
моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ,
боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида
иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Бола билан бирга яшаётган ота (она) боланинг она (ота)си билан кўриши
-
шига, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий
камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Болалар тарбияси билан
боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш
амалиёти тўғрисида” 1998
-
йил 11
-
сентябрдаги 23
-
сонли Қарорининг 9
-
хатбоши
-
сида судларга тушунтирилишича, суд алоҳида турадиган ота ёки онанинг
боласини тарбиялашда иштирок этиш тартибини белгилайди ва бола билан бирга
турадиган ота ёки онага бунга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклайди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар 2021
-
йил майидан буён бошқа
-
бошқа яшаётганлиги сабабли вояга етмаган
2018-
йил 20
-
июнда туғилган
Ферузбек жавобгар /онаси
/ М.
Холова тарбиясида бўлиб, ота
-
онасининг уйида
яшаб келмоқда.
Бухоро шаҳар ХТБ “Васийлик ва ҳомийлик” органи томонидан даъвогар яшаб
турган уй
-
жой шароитлари ўрганилиб, уй
-
жойлар бола учун керакли жиҳозлар
билан таъминланганлигини, болалар учун алоҳида хоналар ажратилганлиги,
бироқ бола отасидан алоҳида яшаганлигини кўрсатиб, 2021
-
йил 14
-
октябрда
тегишли далолатномалар расмийлаштирилган
[3].
Даъвогар М.Кулдашев 2021
-
йил июлдан буён алоҳида яшаб келаётганлиги,
жавобгар эса боласини кўришиб туришига қаршилик қилганлиги, боласининг
жисмоний ва руҳий ривожланиши ёшига мос эканлиги, бироқ бола отаси билан
кўришиб туриши лозимлиги келтириб, даъвогарнинг фарзандлари билан ҳар
ойнинг 1,3,4 шанба кунларни соат 10
00
дан 16
00
гача даъвогар отаси яшаётган уй
манзилида кўришиб туришига рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида Бухоро шаҳар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
102
ХТБ “Васийлик ва ҳомийлик” органи томонидан 2021
-
йил 15
-
октябрда 386
-
сонли
ёзма хулоса берилган.
Иш ҳолатлари ва қонун талабларидан келиб чиқиб, суд даъвонинг
қаноатлантирилиши, яъни даъвогар К.
Кулдашевнинг фарзанди Ферузбек билан
ҳар ойнинг 1,
3,
4 шанба кунлари соат 10
00
дан 16
00
гача бола яшаётган уй
манзилида учрашиб туриш тартибининг белгиланиши ҳамда жавобгарга бунга
қаршилик кўрсатмаслик мажбурияти юклатилишини лозим топган.
Демак, ташкил этилаётган сайёр суд мажлислари низони ҳал қилишда муҳим
аҳамият касб этибгина қолмай, уни ўзаро келишувга асосан якунланишига ҳам
туртки бермоқда
[4].
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, суднинг асосий вазифаси фуқароларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида
ишларни тўғри, ўз вақтида кўриб ҳал қилиш билан бир қаторда, қонунийлик ва
ҳуқуқ
-
тартиботни мустаҳкамлашга, демократияни, ижтимоий адолатни, фуқа
-
ролар ўртасида тинчлик ва миллий тотувликни таъминлашга кўмаклашишдан
иборат эканлигини доим ёдда сақлаш ва буни сайёр учрашувларда, сайёр қабул ва
сайёр суд мажлисларида фуқаролар эътиборига етказиш керак.
Зеро, шундагина фуқароларнинг қонунга ҳамда судга нисбатан ҳурмат
муносабати шаклланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мамасиддиқов
М.М. Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Умумий қисм / Олий
ўқув юрти талабалари учун дарслик. Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. О.
Оқюлов. –
Тошкент: ТДЮИ нашриёти. 2010. –
Б. 67–
68.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги Ф–
4947-
сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017. 13 февраль, 6
-
сон, 70
-
модда
3.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари
тўплами, 2013, 17
-
сон, 2
19-
модда.
4.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –
Тошкент, Ўзбекистон.
2018.
–
60, 64, 65 бетлар.
