Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
National and personnel policy of the Soviet government
in Turkestan (early twentieth century)
Shoira DAVLATOVA
1
Termez State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2021
Received in revised form
15 December 2022
Accepted 20 January 2022
Available online
25 February 2022
This article discusses some aspects of the national and
personnel policy of the Soviet government in Turkestan at the
beginning of the twentieth century. This article analyzes the
intensification of the process of Sovietization in the country, the
growth of the number of persons of Russian nationality in the
system of public administration.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Turkestan region,
state apparatus,
administration,
governing bodies,
Soviet power,
indigenous population,
indigenous peoples,
national composition,
local cadres,
center,
colonial policy.
Совет давлатининг Туркистон ўлкасида олиб борган
миллий ва кадрлар сиёсати (ХХ асрнинг бошлари)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Туркистон ўлкаси,
давлат аппарати,
бошқарув,
бошқарув органлари,
совет ҳокимияти,
тубжой аҳоли,
маҳаллий миллат
вакиллари,
миллий таркиб,
маҳаллий кадрлар,
марказ,
мустамлакачилик сиёсати.
Ушбу
мақолада
ХХ
асрнинг
бошларида
совет
ҳокимияти
-
нинг
Туркистонда
олиб
борган
миллий
ва
кадрлар
сиёсатининг
айрим
жиҳатлари
,
ўлкани
советлаштириш
жараёнларининг
янада
кучайиши
,
бошқарув
тизимида
руслар
сонининг
ортиб
бориши
ҳақида
фикр
юритилган
.
1
Senior Lecturer of Termez State University. Termez, Uzbekistan. E-mail: davlatovashoira@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
42
Национальная и кадровая политика Советского
государства в Туркестане (начало ХХ века)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Туркестанская область,
государственный аппарат,
управление,
органы управления,
Советская власть,
коренное население,
коренные народы,
национальный состав,
местные кадры,
центр,
колониальная политика.
В данной статье, рассматриваются некоторые аспекты
национальной
и
кадровой
политики
советского
правительства в Туркестане в начале ХХ века.
Анализируется активизация процесса советизации в
стране, рост числа лиц русской национальности в системе
государственного управления.
КИРИШ
Тарихдан маълумки, Октябрь тўнтаришидан кейин Россияда большевиклар
партияси ҳокимият тепасига келди ва янги совет ҳукуматига асос солинди.
Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида коммунистик мафкура ҳукмронлиги
ўрнатилди ва большевиклар мамлакатда ягона ҳукмрон сиёсий кучга айланди.
Улар мустамлака сифатида ўз исканжасида ушлаб турган миллий чекка ҳудуд
-
ларда, жумладан, Туркистонда
советлаштириш сиёсатини олиб боришди ва ўша
жойларда яшаб келаётган аҳолига нисбатан мажбуран “ягона совет халқи”ни
шакллантириш ишларини ташкил қилишди.
Маҳаллий аҳолини ўзлигидан,
миллийлигидан, тилидан, динидан, миллий урф
-
одат, анъана ва қадриятларидан
мосуво қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган
адолатсиз бошқарув тизими
шаклланди. Маҳаллий аҳоли техник қолоқликда, замонавий маданиятдан орқада
қолганликда, саводсизликда айбланиб, бошқарув тизимидаги лавозим
-
у
мансаблар эгалланди. Йиллар давомида бу жараён тўхтовсиз давом этиб, давлат
бошқарув органларида маҳаллий кадрларнинг сони
ва иштироки камайтирилиб,
нуфузи пасайтирилиб борилди.
Мавзунинг долзарблиги
–
Ҳар бир давлат, айниқса, полиэтник, яъни
кўпмиллатли мамлакат учун барча тарихий даврларда миллий сиёсат жиддий
эътиборни тақозо этади. Бу ҳолат
,
албатта
,
давлатнинг
бошқарув тизими ва
кадрлар масаласи билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Истиқлол туфайли мамла
-
катимиз аҳолиси дунё ҳамжамиятига қўшилиб, ўз ўрнини эгаллаб бораётган бир
даврда ватанимиз ўтмишининг холисона ўқилмаган, ўрганилмаган айрим саҳифа
-
ларини янгича қарашлар асосида таҳлил қилиш имкониятига эга бўлдик.
Архивларда сақланаётган баъзи манбалар орқали ўша давр сиёсати билан боғлиқ
жараёнлар, ҳолатлар ва муносабатлардан
хабардор бўляпмиз ҳамда уларни
очиқ
-
ойдин, ҳаққоний ёритишга эришдик.
Таҳлил ва натижалар
.
Мақолада Совет давлатининг ХХ асрнинг бошларида
Туркистон ўлкасида олиб борган миллий сиёсати ва унинг кадрлар масаласига
таъсири тарихийлик, тизимлилик, қиёсий таққослаш усулларидан фойдаланган
ҳолда ўрганишга ҳаракат қилинди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
43
ХХ аср бошларига келганда Туркистон ўлкасининг ижтимоий
-
сиёсий ҳаётида
бир қанча ўзгаришлар рўй берди. 1918
-
йил 30
-
апрелда бу ҳудудда совет
автономияси эълон қилингач, минтақани советлаштиришнинг янги даври
бошланди. 1920
-
йилнинг 19–
25-
сентябрь кунлари бўлиб ўтган Туркистон
Советларининг IX съездида Туркистон Совет
Республикаси номи Туркистон Совет
Социалистик Республикаси деб ўзгартирилди. Бу ҳолат Россия империясининг
чекка ўлкаси ҳисобланган Туркистонда бир томондан чоризмнинг мустамлака
-
чилик сиёсатининг янада авж олишига, иккинчи томондан, ўлкада асрий
қолоқлик, жаҳолат, миллатчилик, мустамлакачилик зулмига қарши турли сиёсий
ҳаракатлар шаклланишига, ўлка аҳолисини
миллий озодлик курашларига даъват
этувчи партиялар ва жамиятлар ташкил топишига олиб келди.
Совет бошқарув аппарати Туркистондаги туб ерли халқларнинг миллий ва
диний қадриятларини назар
-
писанд қилмай ўз фаолиятларини истаганларича
ташкил қилишда давом этишди. Марказнинг Туркистонни бошқаришдаги
ҳукмронлиги Туркистон Республикаси Советларининг 1918
-
йил 5–
14-
октябрда
Советларнинг V съездида РСФСР Конституцияси андозасига мослаб қабул
қилинган Туркистон Совет Республикаси Конституцияси билан қонуний, яъни
ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Бу даврда Туркистонда Россия
манфаатларининг устуворлигини таъминлаш учун марказий ва маҳаллий
бошқарув органларида
,
асосан
,
европалик миллат вакилларининг нуфузи ортиб
борди, маҳалий кадрларни давлат бошқаруви ишларига жалб қилишга эътибор
берилмади.
1918-
йилгача Туркистонда шакллантирилган ҳукумат бошқарув таркибига
маҳаллий миллат вакиллари
деярли киритилмаган.
Буни бир қанча тарихий
ҳужжатларда, жумладан, Ўзбекистон Давлат миллий архивида сақланаётган қатор
манбаларда кўриш мумкин. Масалан, 1918
-
йил 11
-
апрелда Туркистон Совет
Республикасининг таркиби қуйидагича эълон қилинган:
Совет (ҳукумат раиси):
Колесов.
Халқ хўжалиги Кенгаши таркиби: Полторацкий (меҳнат ва пахта бўлими);
Ляпин (озиқ
-
овқат халқ комиссари), кенгаш аъзоси; Казаков (озиқ
-
овқат халқ
комиссари); Сафонов (балиқчилик); Аниаловский (тоғ
-
кон саноати); Вотинцев
(меҳнат биржасининг бошлиғи ва Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлар Совети
нашр органлари бўйича маълумот беревчи бўлим бошлиғи); Романов (ер
-
сув
ишлари халқ комиссари, кенгаш аъзоси); Домогатский, Крутоголов (махсус топши
-
риқлар бўлими); Панюшкин.[1]
Ҳарбий штаб: Стасиков (штаб бошлиғи), ҳукумат вакили, Степанов, Колузаев,
Белов, Кузьмин, Тузин, Осипов, Павлов, Цируль.
Ҳарбий
-
маъмурий бўлим: Агапов (ҳукумат аъзоси)
Габитов (Мусулмонлар ташкилоти), ҳукумат аъзоси.
Молия бўлими: Богаявленский
-
ҳукумат аъзоси;
Успенский
-
ҳукумат аъзоси.
Халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳаси: Вайнштейн (Кушкадан).
Миллий ишлар: Чегодаев
-
ҳукумат аъзоси
Адлия:
Сидоров
-
ҳукумат аъзоси.
Котиб: Рожков
[2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
44
Бу марказнинг Туркистон ўлкасида давлат аппаратини, партия сафларини
маҳаллий кадрлардан
“синчиклаб тозалаш” сиёсати эди. Уларнинг ҳаракатлари
Туркистонда ҳукмрон партиянинг асосий йўналишларига қарши чиқувчи ҳар
қандай уринишларни илдизи билан қуритиш, совет ҳокимиятининг тадбирларига
“халал берувчилар”, яъни
уларга зид фикр билдирувчилар,
қишлоқ қулоқлари,
бойлар, маҳаллий диндорларга нисбатан кураш олиб боришга қаратилди.
Туркистон ўлкасидаги миллий раҳбар ходимлар ўлка ҳудудида ўткази
-
лаётган давлат аппарати ва бошқарувига оид йиғилишларнинг, съезд ва бошқа
сиёсий характердаги анжуманларнинг маҳаллий миллат вакиллари тилида эмас,
рус тилида олиб борилишидан норози эдилар. Чунки ўша даврда ҳудуд
аҳолисининг аксарияти ўз миллий тили бўлмаган рус тилини яхши билмас ва
тушунмасди. Бундай ёндашув шундан далолат берадики, йиғинларда кун
тартибига қўйилган масалаларнинг мазмун
-
моҳиятини маҳаллий миллат вакил
-
лари етарли даражада англаб етишмаган. Бунинг яна бир жиҳати шундаки,
маҳаллий миллат вакилларининг давлат бошқарувидан деярли четлатилиши ҳам
йиғилишларни ерли аҳоли тилида ташкил этишга эҳтиёжни камайтирган. Шу
ўринда айтиш мумкинки, 1918
-
йилнинг 27
-
августида Туркистон Совет
Республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ Комиссарлар Совети (ХКС), РКП
(б) Марказий Комитети (МК) ва Туркистон Совет Республикаси (ТСР) сўл эсерлар
партиясининг қўшма йиғилиши аъзолари таркибидаги 41 кишидан атиги
5 нафаригина маҳаллий миллат вакиллари, қолган 36 нафари эса европаликларга
мансуб бўлган. Жумладан, Солькин
-
қўмита раиси, Нагайбаков
-
раис ўринбосари,
Печатников
-
раис ўринбосари. РКП (б) Туркистон Коммунистик партияси Марказий
қўмитасидан: Троцкий, Енютин, Мартинов, Вотинцев. Туркистон сўл социалист
инқилобчилар
партияси
Марказий
қўмитасидан:
Муравьёв,
Малофеев,
Домогатский, Н.Черневский, Шванский, Пятницкий, В.Н.
Черневский
[3].
Туркистон АССР Халқ Комиссарлар Советидан: Дубицкий, Хўжаев,
Черневский, Петренко, Качуринер, Домогатский, Калашников. Ф.
Колесов
-
раис.
Туркистон АССР
Марказий Ижроия Қўмитаси аъзолари:
Федермессер, Буренко, Булябоев, Иноғомхўжаев, Климов, Богоявленский,
Фоменко, Жўрабоев, Заботников, Шарофитдинов, Дорожкин, Фотеев, Дозе,
Н.
Черневский, Клячков, Малкоф (котиб), Кримов, Азимбоев
[4].
Ўлкадаги бошқарув аппаратларида фаолият юритаётганларнинг миллий
таркибида шундай ҳолатнинг юзага келиши марказ ва унинг раҳбарияти буйруғи,
кўрсатмалари асосида йиллар давомида мунтазам равишда амалга оширилиб
борилди.
1919-
йил 8
-
октябрдаги Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси ва Халқ
Комиссарлар Совети қарорига мувофиқ М.В. Фрунзе ва В.В. Куйбишев Туркистон
ишлари бўйича Комиссиянинг аъзоси сифатида Туркистон ва у билан чегарадош
давлатлар доирасида Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси ва ХКС номидан иш
кўришга В.И.
Лениннинг кўрсатмаси билан юборилган
[5].
1919-
йил 12
-
февралда Бутунроссия ХКС раиси В.И.Ленин томонидан Халқ
Комиссарлар Советининг декретлари ва қарорларининг Туркистон ўлкаси доира
-
сида аниқ ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиб туриш мақсадида РКП (б)
МК ва РСФСР Халқ Комиссарлар Советининг Туркистон ишлари билан шуғул
-
ланувчи алоҳида муваққат комиссияси тузилган ва 3 кишилик таркибда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
45
Ш.З.
Элиава
-
раис, Кобозев ва Киселёвлар аъзо сифатида тасдиқланиб, Туркистонга
жўнатилган. Комиссия аъзоларига: “Мансабдор шахсларни суд жавобгарлигига
тортиш ва совет ишларига тўсиқ бўлаётган ташкилотларни тарқатиб юборишгача
фавқулодда ҳуқуқлардан фойдаланиш” ваколати берилган ҳамда Туркистондаги
маҳаллий ва область совет муассасалари комиссия фармойишларини бажариш
-
лари мажбурий
[6] эканлиги белгилаб қўйилган. Мазкур комиссиянинг вазифа
-
лари РКП (б) МК кўрсатмаси билан ва РСФСР Миллатлар ишлари Халқ Комиссари
И.В.Сталин томонидан 1919
-
йил 12
-
февралда ёзилган “Туркистондаги советлар ва
партия ташкилотларига”[7] махсус хат ва “Правда” газетасининг 1919
-
йил 2
-
март
сонида босилган “Бизнинг шарқдаги вазифаларимиз”[8] номли мақолада батафсил
баён қилинган. 1919
-
йил 17
-
мартда бўлиб ўтган РКП (б) Марказий Қўмитаси
пленумида муваққат Туркистон комиссиясининг таркибига Ф.И.
Голошчекин ва
Г.И.
Бокийлар киритилган. 1919
-
йил 8
-
октябрда В.И.
Ленин Бутунроссия МИҚ ва
РСФСР Халқ Комиссарлар Советининг Туркистон ишлари бўйича комиссияси
(Турккомиссия)ни Ш.З.
Элиава (раис), В.А.
Куйбишев (раис муовини), М.В.
Фрунзе,
Г.И.
Бокий, Ф.И.
Голошчекин, Р.Э.
Рудзутакдан иборат таркибини тасдиқлаш
тўғрисидаги қарорни имзолаган. Мазкур комиссия аъзолари ўртасида вазифалар
яна қуйидагича тақсимланган: Ш.З.Элиава
-
комиссия раиси ва Туркистон совет ва
маъмурий муассасалари раҳбари. В.В.
Куйбишев
-
ҳарбий
-
сиёсий масалалар бўйича
масъул. 1920
-
йилнинг май ойидан эътиборан В.В.
Куйбишев Турккомиссияга
бошчилик қилган ва Ф.И.
Голошчекин билан бирга партиявий ишларга раҳбар
-
ликка тайинланган. Я.Э.
Рудзутак эса иқтисодий сиёсат ва озиқ
-
овқат органларига
раҳбарлик қилган.
Совет ҳокимияти ўз кўрсатмалари бажарилишини осонлаштириш, туб ерли
аҳолини янги ҳокимиятдаги бошқарув ишларига жалб қилиб, туркистонликларни
ўз томонларига оғдириб олиш, бу борада келиб чиқаётган айрим низоларни
олдини олиш мақсадида 1920
-
йилнинг январида Турккомиссия фаолиятига
маҳаллий халқ вакилларидан иборат коммунист, яъни, партияга аъзо бўлганларни
жалб этган ва Абдулла Раҳимбоев ва Собир Юсупов (ўзбек миллатига мансуб),
Назир Тўрақулов ва Султонбек Хўжанов (қозоқ миллатига мансуб), Қайғусиз
Отабоев (туркман миллатига мансуб), шунингдек, В.П.Ногин (рус миллатига
мансуб), Д.Ю.
Гопнер (яҳудий миллатига мансуб)дан иборат таркибда комиссия
аъзолари шакллантирилган. Булардан ташқари Турор Рисқулов ва Юсуф
Ибрагимовлар Турккомиссия таркибига киритилган
[9].
Буюк миллатчилик, давлатчилик шовинизми йўлини тутган мустабид тузум
турли тазйиқлар билан ўлкадаги ҳокимият тузилмаларини М.
Фрунзе, Я.
Рудзутак,
В.
Куйбишев, Л.
Каганович, С.
Будённий, Л.
Иоффе, Т.
Сокольников, В.
Ногин,
Ш.
Элиава, қўшимча махсус топшириқлар билан Туркистонга келган
С.
Оржоникидзе, А.
Цюрупа, М.
Калинин, С.
аменев каби большевиклар гуруҳи
билан бошқариб ҳамда назорат қилиб турган.
Марказнинг бу сиёсати ва маҳаллий
аҳоли ҳамда кадрларга нисбан адолатсизликка асосланган муносабати тубжой
аҳоли, раҳбар кадрлар ҳамда марказдан келган бошқарувчилар ўртасида
келишмовчиликлар, зиддиятлар келиб чиқишига олиб келди.
Маҳаллий миллат вакилларини давлат аппарати ишига жалб этиш масаласи
ўлка Советларининг ҳар бир съездида мунозара, тортишувларга сабаб бўлган.
1919-
йил март ойида бўлган Советларнинг VII фавқулодда съездининг миллий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
46
ишлар секцияси мажлисларида мазкур масала яна кун тартибига қўйилган. Кескин
мунозараларда Мусулмон депутатлари совет ҳокимиятининг маҳаллий аҳолига
бегоналиги, мусулмонларга ишончсизлик билан қараши, уларни ҳокимият
ташкилотларига яқинлаштирмаётганлиги танқид қилинади. Съездда ўлка партия
комитети республиканинг маҳаллий миллат вакиллари орасида етарли даражада
иш олиб бормаётганлиги,
турли миллатга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро
муносабатлар тобора кескинлашаётганлиги таъкидланади.
“Маҳаллий раҳбар кадрлар Москва раҳбариятининг эътиборини Туркистон
-
даги аҳволнинг ўта жиддийлигига қаратдилар, сиёсий тангликдан чиқишнинг
самарали воситаларини қидирдилар, жамиятнинг барча қатламларини бунёд
-
корлик ишларига жалб этиш йўли билан фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро
тотувликка эришишга чақирдилар... Улар миллатни маданий жиҳатдан қолоқдир,
деб расман эълон қилинган таҳқирловчи афсоналарни рад
қилдилар, дин ва
руҳонийларни қувғин остига олишни яроқсиз усуллар, деб ҳисобладилар”
[10].
Марказнинг Туркистондаги ваколатли тузилмаларининг империяга сиёсат
ўтказиш борасида ҳаддан ошишларини чеклашга уриндилар. Айниқса, ўлка
халқларининг турмуш тарзи,
шарт
-
шароитлари билан таниш бўлмаган, маҳаллаий
аҳолини саводсизликда, техник қолоқликда айблаш, ўлканинг маҳаллий аҳоли
томонидан мустақил бошқарилишига ишонмаслик, уларнинг маъмурий бошқариш
фаолиятини тан олмаслик, марказий давлат аппаратларида масъул вазифаларни
эгаллаш учун қилган даъволари маҳаллий раҳбар ходимларни янада сиёсий,
ғоявий, амалий курашга мажбур қилди.
ХУЛОСА
Ўзбекистоннинг кўп минг йиллик тарихида совет ҳокимиятининг мустам
-
лакачилик даври
изтиробли, аянчли ҳолатларни келтириб чиқарди.
Марказдан
махсус юборилган “тажрибали” кадрлар ўзларига берилган чексиз ҳуқуқлардан
фойдаланиб, Туркистонда совет ҳокимиятини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш учун
астойдил ҳаракат қилдилар, маҳаллий аҳоли манфаатларини ҳимоя қилган
миллий раҳбар кадрларга нисбатан аёвсиз қувғин ҳамда қатағон сиёсати олиб
бордилар. Совет ҳокимияти сиёсатига бўйсунмаган, унга хайрихоҳ бўлмаган маҳал
-
лий аҳоли вакиллари “босмачи”, “ватан хоини” тамғалари билан айбланиб, турли
жазоларга гирифтор қилинди.
Ана шундай қилиб “Совет ҳокимияти йилларида улкан маъмурий аппарат
шакллантирилди. Бу аппарат бир томондан совет ҳокимиятининг қарор топиши ва
мустаҳкамланишида асосий роль ўйнаган бўлса, иккинчи томондан жойларда
маҳаллий аҳолининг ташаббускорлигини бўғиш ва улар фаолиятини маълум бир
қолипда ушлаб туриш билан шуғулланган”.[11]
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Победа Октябрьской революции в Узбекистане. Сборник документов. Т.2.
Т, Фан, 1972, стр.
227.
2.
Победа Октябрьской революции в Узбекистане. Сборник документов. Т.2.
Т, Фан, 1972, стр. 228
3.
Победа Октябрьской революции в Узбекистане. Сборник документов. Т.2.
Т, Фан, 1972, стр. 444
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
1 (2022) / ISSN 2181-1415
47
4.
Победа Октябрьской революции в Узбекистане. Сборник документов. Т.2.
Т, Фан, 1972, стр. 445
5.
В.И.
Ленин. Ўрта Осиё ва Қозоғистон тўғрисида. Т.
,
Ўзбекистон, 1984,
542-
бет.
6.
В.И.
Ленин. Ўрта Осиё ва Қозоғистон тўғрисида. Т.
,
Ўзбекистон, 1984,
520-
бет.
7.
Сталин.
И.В. Совделам и партийным организациям Туркестана //
Сочинение. Том. 4.М, ОГИЗ, 1947, стр. 230–
231.
8.
Сталин
И.В. Наши задачи на Востоке.
// “Правда” №48. 2
-
марта 1919 г.
9.
Акрамов
А. Авлиякулов
К. В.И.
Ленин. Турккомиссия и укрепление
Советской власти в Средней Азии. Т. Узбекистан, 1991, стр.47.
10.
Ўзбекистоннинг
янги
тарихи.
2
-
китоб.
Ўзбекистон
совет
мустамлакачилиги даврида.Илмий муҳаррир: М.
Жўраев. Т, Шарқ, 2000, 174
-
бет.
11.
Ҳайдаров М. Ўзбекистонда совет давлати бошқарув тизими: шаклланиши,
босқичлари ва моҳияти. Т
.
, “Abu Matbuot
-
konsalt”, 2012,
135-
бет.
