Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Models of quality and efficiency in the management of the
education system
Hilolakhon SAIDOVA
1
Kokand State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
This article examines the content and structure of the
education quality control system, and in particular the
conclusions of scientists and researchers who have studied the
quality control system of education. In addition, the
management process of educational institutions and the
problem of ensuring the quality and efficiency of education are
studied in detail, the PDCA model and the concept of TQC are
cited as a method of continuous quality improvement in the
management of the education system.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Education system,
quality management,
efficiency,
structure,
monitoring,
resource,
Deming cycle,
total quality management.
Таълим тизими бошқарувида сифат ва самарадорлик
моделлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
таълим тизими,
сифат менежменти,
самарадорлик,
структура,
мониторинг,
ресурс,
Деминг цикли,
сифатни ялпи бошқариш.
Ушбу мақолада таълим сифатининг назорат
-
бошқарув
тизимининг мазмуни ва структураси тадқиқ этилган
бўлиб,
хусусан,
таълим
сифати
назорат
-
бошқарув
тизимини тадқиқ этган олимлар ва тадқиқотчиларнинг
хулосалари таҳлил этилган. Шунингдек, таълим муассаса
-
ларининг бошқарув жараёни ҳамда таълим сифати ва
самарадорлигини таъминлаш муаммоси атрофлича ўрга
-
нилган, таълим тизими бошқарувида сифатни доимий
ривожлантириб бориш моделлари сифатида PDCA модели
ҳамда TQC концепцияси келтириб ўтилган.
1
independent researcher, Kokand State Pedagogical Institute, Kokand, Uzbekistan. E-mail:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
43
Модели качества и эффективности в управлении
системой образования
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Система образования,
управление качеством,
эффективность,
структура,
мониторинг,
ресурс,
цикл Деминга,
общее управление
качеством.
В данной статье рассматриваются содержание и
структура системы контроля качества образования,
а в частности выводы ученых и исследователей,
изучавших систему контроля качества образования.
Кроме того, подробно изучается процесс управления
образовательными учреждениями и проблема обеспечения
качества и эффективности образования, приводится
модель PDCA и концепция TQC как метода непрерывного
повышения качества в управлении системой образования.
Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида таълим тизимини
ислоҳ қилиш, уни сифат ва самарадорлигини таъминлаш долзарб вазифалардан
бирига айланди. Ҳозирги кунда жамият ривожланиши илм
-
фанга инвестиция
киритиш орқали инсон капиталидан рационал фойдаланишга боғлиқ эканлиги
намоён бўлмоқда. Шунинг учун “инсон капиталига эътиборни кучайтиришимиз,
бунинг учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз шарт”. Дарҳақиқат,
ривожланган давлатлар амалиёти ҳам таълим тизимини ислоҳ қилишнинг, унга
эътиборни, инвестицияни кўпайтиришни ҳамда инсон ресурсини тўғри бошқариш
лозимлигини кўрсатмоқда. Шу маънода, бугун таълимда ислоҳотларни
жадаллаштириш билан бирга
,
тўғри
ва самарали бошқарув тизимини яратиш
вазифалари ҳам устуворлик қилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ташаббускорлигида “умумий ўрта таълим тизимини
бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш, фарзандларимизни ҳар томонлама
камол топиши учун барча шароитларни яратиш”да таълим бошқарувини ҳам
ислоҳ қилиш ва бу орқали узлуксиз таълим сифатига ва билим бериш
самарадорлигига таъсир кўрсатиш зарурати ортиб бормоқда. Зеро, “таълим
жараёнини ихтиёрий қуриш ва амалга оширишдан, унинг ҳар бир қисм ва
босқичларини изчил асосланган, якуний натижани ҳаққоний ташхислашга
йўналтирилган”га ўтиш учун асос зарур. Шундай экан, таълим тизими бошқа
-
рувининг ҳар бир қисмини самарали, натижакор тарзда олиб боришга имкон
берадиган менежмент тамойилларини яратиш муҳим аҳамиятга эга.
Шундан келиб чиқиб, ушбу мақоламизда таълим сифатининг назорат
-
бошқарув тизминининг мазмуни ва структурасини тадқиқ этиш, таълим менеж
-
менти нуқтаи назаридан таснифлаш, таҳлил этиш ва моҳиятини очиб бериш
мақсад қилинган. Шу боис таълим сифати назорат
-
бошқарув тизимини тадқиқ
этган олимлар ва тадқиқотчилар хулосаларини ўрганиш ва уларнинг келтириш
мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлаймиз.
Турли тадқиқотчилар таълим муассасасининг бошқарув жараёнини турлича
изоҳлашади. Масалан, C.
Хедекар таълим муассасасида бошқарув жараёни –
бу
таълим мақсадларига эришиш мақсадида инсон ва моддий ресурслардан
фойдаланган ҳолда таълим муассасаси фаолиятини режалаштириш, ташкил этиш,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
44
бошқариш ва назорат этиш жараёнидир, деб таъкидлаган. Демак, бу олим таълим
муассасаси бошқарувини инсон, меҳнат ресурслари ва бошқарув циклига боғлаган.
Бошқа бир олим О.
Хомерики бўлса, ўзининг таълимда бошқарув жараёнини тўлиқ
акс эттирувчи кўп ўлчовли концептуал моделини ишлаб чиқади. Унга кўра,
бошқарув фаолияти мазмунини тўртта йўналиш қамраб олади: маъмурий
-
хўжалик
ва молиявий фаолият, ўқув
-
методик ва тажриба
-
синов ишлари, кадрлар билан
ишлаш ва жамоанинг психологик муҳитини мустаҳкамлаш. Демак, таълим
муассасаси бошқаруви кенг қамровли фаолиятни ташкил этиши ва бунда моддий
-
техник таъминотдан тортиб, жамоада психологик муҳитни бошқаришгача бўлган
жараённи қамраб олиши лозим.
Шу билан бирга, бошқарув жараёнида самарадорлик муҳим хусусиятга эга
ҳисобланиб, кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Сабаби, турли
соҳаларда самарадорлик соҳанинг хусусий кўрсаткичларидан келиб чиқиб
аниқланади. Аммо таълим тизими ижтимоий соҳага тегишли тизим бўлганлиги
сабаб барча натижаларни
аниқ кўрсаткичлар билан баҳолаш имконияти мавжуд
эмас. Кўп тадқиқотчилар самарадорлик тушунчасини таърифлашда “унумдорлик”
тушунчасига мурожаат қилишади”. Шу боис таълим сифати самарадорлиги жуда
мураккаб ва кўплаб ижтимоий ўзгаришлар билан боғлиқ жараён ҳисобланади
.
Бошқа бир рус тадқиқотчилари В.И.
Зверева ҳамда П.И.
Третяковларнинг
фикрича, “таълим муассасасининг бошқарув самарадорлиги –
бу бошқарув
фаолияти мақсадига эришганлик кўрсаткичи, яъни таълим муассасасида ҳар бир
таълим олувчининг шахсини ривожлантирувчи шарт
-
шароитларнинг яратил
-
ганлиги ҳисобланади”. Умуман олганда, таълим муассасаси бошқаруви самарадор
-
лигини икки жиҳатдан баҳолаш мумкин: биринчидан, режалаштириш, ташкил
-
лаштириш, назорат, тартибга солиш, бошқарув аппарати таъминоти учун
нисбатан кам харажат қилиниши билан, иккинчидан, таълим муассасасида
педагогик жараёнларнинг ўзгариш динамикаси, ресурсларнинг натижавийлиги,
ўтказилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир шахс учун таъсир даражаси билан ҳам
самарадорлик баҳоланиши мумкин. Бундан ташқари, таълим бошқарув
самарадорлигида битирувчиларнинг жамиятга кўрсатадиган ижобий таъсири,
фаол фуқаролик позициясини намоён қилиши ҳамда ижтимоий тараққиётга
қўшаётган
улуши билан ҳам ўлчанади.
Юқоридаги фикрлар асосида таълим сифатининг назорат
-
бошқаруви деб,
таълим муассасасида мавжуд бўлган ресурслар (моддий, инсон) ва воситалардан
қай
даражада фойдаланганлик, таълим олувчиларнинг жамият аъзоси сифатида
қай даражада шаклланганлиги ва давлатнинг ривожига ҳисса қўша оладиган
билим ва кўникмаларни қай даражада эгаллаганликларини назорат қилиш ва бу
орқали баҳолаш тушунилади.
Ўзбекистонда ҳам таълим сифати бошқаруви жараёнлари кўплаб
тадқиқотчи
-
олимлар томонидан тадқиқ этилган ва турлича муносабат
билдирилган. Унга кўра, ижтимоий амалиёт, жамоатчилик тарбияси, таълим ва
тарбиянинг аниқ мақсадга қаратилганлиги эркин шахсни шакллантиришнинг
асосини ташкил этади. Таълим жараёнини модернизациялаш ҳамда моддий
техника базасини яхшилаш, жамиятни маънавий янгилаш, биринчи навбатда, ёш
авлод анъаналари инсонпарварлик ва демократик қадриятларни сингдириш
орқали таъминланади. Буларнинг барчаси ёш кадрларни тайёрлаш ва ривож
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
45
лантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Шунингдек, таълим жараёнини замонавий
-
лаштиришда бошқарув тизимига ҳам алоҳида эътибор қаратиш, тизимни
ривожланишига таъсир кўрсатаётган бюрократик тўсиқлар, бошқарув кадрлар
муаммоси ва бошқа иш самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф
этиш ҳам жуда муҳим.
“Жаҳон амалиётида муайян мутахассислар касбий компетентлигини
такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган илмий изланишларда таълим
бошқаруви натижавийлигига алоҳида эътибор берилган бўлиб, бунда асосий урғу
таълим сифати менежментига қаратилмоқда. Бу йўналишдаги илмий изланишлар
олий таълим тизимини бошқаришнинг назарий
-
методологик асослари, сифат
менежменти ва таълим сифати мониторингини замонавий талаблар асосида
такомиллаштириш ҳамда таълим сифати ва самарадорлиги уйғунлигини илмий
жиҳатдан асословчи таклифларни ишлаб чиқиш, олий таълим сифатини баҳолаш
тизимини такомиллаштириш масалаларига қаратилган. Шундай экан, таълим
менежменти ва маниторингини юқори сифатга олиб чиқиш, унга янги вазифалар
юклаш, шунингдек, самарали бошқарув тамойилларини жорий этиш орқали
таълим сифатига сезиларли таъсир кўрсатиш кадрлар тайёрлаш тизими учун жуда
зарурий талабга айланмоқда. Шу боис мактаб таълими билан олий таълим тизими
ҳамкорлигини изчил йўлга қўйиш ва бошқарувни ташкил этиш орқали таълим
сифати ва самарадорлигини таъминлаш, узлуксиз таълимни янги босқичга
кўтариш имконияти яратилади.
Таълим менежментига узлуксиз ва изчил фаолият сифатида қараш, таълим
жараёнига бўлса, муттасил ҳаракатдаги динамик ижтимоий тизим сифатида баҳо
бериш менежмент назариясининг умумий қонуниятлари, тамойиллари ва
функцияларига асосланган ҳолда амалга оширилади. Таълим сифатини бошқариш
таълимни бошқаришнинг умумий тузилмаси таркибига киради ва унинг самара
-
дорлиги таълимнинг умумий бошқарувининг
сезиларли даражада ошишини
таъминлаши мумкин бўлган тузилма ҳисобланади. Демак, тўғри ва адолатли
бошқарув таълим сифатига кучли таъсир кўрсатади. Бироқ таълим сифати қандай
бўлиши, унда қандай мезонлар, тамойиллар, талабларнинг бўлиши тўғрисида
турлича ёндашувлар мавжуд.
Тадқиқотларга кўра, таълим сифати деганда таълим жараёнининг турли
иштирокчилари таълим муассасаси томонидан кўрсатилаётган таълим хизмат
-
ларидан фойдаланувчиларнинг қаноатлантирилиши даражасига нисбатан ишла
-
тилади. Жамиятда таълим жараёнининг ҳолати ва натижасини, шахснинг
фуқаролик, ҳаётий ва касбий компетенцияларининг ривожланиши ҳамда шакл
-
ланиш эҳтиёжлари ва умидларига мувофиқлигини аниқловчи категория ҳисоб
-
ланади. Фикримизча, таълим сифати инсон, жамият ва давлат эҳтиёжлари ва
манфаатларини қондирувчи хусусиятлар мажмуаси ҳисобланади.
Таълимни сифатли бошқариш тўғрисида кўплаб назариялар мавжуд бўлиб,
уларнинг кўпи вақт
ўтиши билан таълимдаги ислоҳотлар билан ўз аҳамиятини
йўқотиб бормоқда. Таълим сифати бугун барча ривожланган ва ривожланаётган
давлатлар учун муҳим аҳамиятга эга ва асосий эътиборни қаратиш зарур бўлган
соҳалар қаторида туради. Ривожланган давлатлар тажрибасига кўра, таълимни
ислоҳ қилишда, унга янгича ёндашувларни олиб кириш билан бирга таълим
бошқарувини ҳам такомиллаштириб бориш, унга янгича тамойилларни олиб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
46
кириш, сифат ва самарадорлик учун хизмат қилувчи бошқарув моделини ишлаб
чиқиш ҳар доим долзарблик касб этган.
Бугунги кунда таълим тизими бошқарувида сифатни доимий ривожлан
-
тириб бориш методикаси сифатида PDCA (Plan
-Do-Check-
Act), яъни РБНҲ
(Режалаштириш
-
Бажариш
-
Назорат
-
Ҳаракат) –
“Шухарт
-
Деминг методи” ёки
“Деминг цикли” моделлари оммалашиб бормоқда. Бошқа бир таълим сифатини
бошқариш модели TQC (Total Quality Control)
,
яъни “Сифатни ялпи назорати”
концепцияси ҳисобланади. Унинг асосчиси А.Фейгенбаум ҳисобланади. Юқоридаги
концепциялар асосида ишлаб чиқилган TQM (Total Quality Management) “Сифатни
ялпи бошқариш” модели анча кенг ёйилди ва муваффақиятга эришди. Унинг
моҳияти бошқаришнинг таълим муассасасини муваффақиятига олиб борувчи
тамойилларидан фойдаланишдан иборат. TQM тамойиллари ва методларини
таълим хизматлари соҳасига мослаштириш натижасида сифатни режалаштириш,
назорат қилиш ва яхшилаш фаолият турларини ажратиб олиш имконияти пайдо
бўлган. Бу аввал саноат иқтисодиёти учун ишлаб чиқилган бўлса
-
да, таълимда ҳам
ўз самарасини берди ва ижобий натижалар кўрсата бошлади.
“Бугунги кунда жаҳон олий таълим тизимида 10 дан ортиқ таълим сифати
менежменти моделлари қўлланилиб келинмоқда ва бу моделлар олий таълим
муассасаларининг сифат бўйича талаб қилинган натижаларига эришишига
қаратилган
фаолият жараёнлари ва жиҳатларига нисбатан белгиланган талаблар
ва кўрсаткичлар, тамойиллар, методлар ҳамда ушбу жараёнларнинг такомиллашув
даражасини белгилаб берувчи мезонлар, уларни баҳолаш йўллари йиғиндиси деб
тушунилади. Сифатни баҳолашга асосланган моделлар тизимли равишда ўз
-
ўзини
баҳолаш, SWOT –
таҳлили воситасида ОТМ фаолиятининг кучли ва кучсиз томон
-
ларини аниқлаш ва камчиликларни бартараф этишни назарда тутади”. Демак,
бугунги кунда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш, унга
янгича бошқарув тамойилларини олиб кириш билан бирга улар ўртасида изчил ва
мақсадга йўналган ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу борадаги тадқиқотларни
кўпайтириш, илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш муҳим вазифа
-
лардан биридир.
Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисо
-
диётни модернизация қилиш
инновациялар тизимини ривожлантиришни талаб
этади. Шундай экан, инновацион билимларни эгаллаш, илмий
-
тадқиқот,
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш ва унинг иқтисодий
хавфсизлигини таъминлашда таълим тизимининг ўрни беқиёсдир. Таълим
соҳасида бутун бошли узлуксиз таълим тизимини замонавийлаштириш, унга
бозор иқтисодиёти қонунларини олиб кириш, эркинлаштириш ва инсон капита
-
лидан оқилона фойдаланиш механизмларини жорий қилиш ҳам жамиятнинг
иқтисодий ўсишига сезиларли таъсир кўрсатади. Шунингдек, таълим сифатининг
назорат
-
бошқарув тузилмасини ҳам такомиллаштириш, юқоридан тортиб энг
қуйи
бўғингача бўлган бошқарувда ҳисобдорлик ва жамоатчилик назорати
тамойилларини жорий этиш долзарб вазифалардан биридир.
Таълим сифатини бошқарув методологиясини ўзгартириш орқали бошқа
-
рувга янгича тамойилларни олиб кириш, эркинлаштириш ва молиявий мустақил
-
ликни шакллантириш асосида таълимга янгича ёндашувни шакллантириш керак.
Бу янгича ёндашув раҳбар учун юқоридан келган топшириқларни бажариш,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
47
педагог учун фақат текширув учун тайёрланиш, талаба учун коррупцион
муносабатларни ўрганадиган ва фақат “ёдлаш” орқали таълим оладиган тузилмага
қарши
кураша оладиган кучга эга бўлиши лозим. Шундагина таълим сифати
ўзгаради, жамиятда таълимга муносабат ўзгаради ва уни қадрлаш ҳисси
шаклланади. Шунингдек, жамият аъзоларида ҳам таълим олишга ҳаётий эҳтиёж
сифатида қараш шаклланса, кучли назоратнинг кераги ҳам қолмайди, аслида.
Бугунги кунга келиб таълимга доир анъанавий қарашлар ўрнини янгича
қарашлар
эгалламоқда. Бу ҳозирги замоннинг бозор иқтисодиёти талаблари
асосида шаклланмоқда ва кечаги таълим тизимига қўйилган талаблар бугун ўз
аҳамиятини йўқотиб, янгича замон талаблари билан уйғунлашиш зарурати ортиб
бормоқда. Шу боис ҳам мамлакатимизда таълим сифатини ва бугунги куннинг
таълимдан кутаётган вазифаларини уйғунлаштира билиши керак бўлмоқда. Яъни
бугун ҳаёт ёшларда фақатгина бир соҳанинг билимдони бўлишни эмас, кенг
қамровли, турли соҳалардан билим эгаси бўлиш вазифасини, шунингдек, кўпроқ
малака ва кўникмаларни талаб этмоқда. Бу эса таълим сифатини оширишда
нималарга эътибор қаратиш лозимлигини ҳам келтириб чиқармоқда. Унга кўра,
бугунги таълим фанлараро ҳамкорликни йўлга қўйиши, билим беришда амалий
фаолиятда қўллаш кўникмаларини шакллантиришга чуқур эътибор бериши,
фикрий мустақил ва тафаккури кенг кадрларни тарбиялаш талабига кўпроқ
эътибор бериш вазифаларини ўз зиммасига олмоқда. Шунинг учун ҳам, “бугун
таълим сифати қандай бўлиши керак”, деган саволга халқаро таълим майдонида
ҳам
қониқарли жавобнинг ўз мавжуд эмас. Яъни замоннинг тезкорлиги ва
ахборотлашув асри кечаги таълим сифатини қониқарли баҳолай олмаяпти. Шу
боис таълим сифатини назорат қилиш ва бошқариш уни замоннинг талаблари
билан ишлашга йўналтириш, тазкорлик асрида тезкор бўлишга, ахборот асрида
ахборот билан аниқ ишлашга ўргатиш, кадрларни ҳам шунга тайёрлаш керак
бўлади.
Хулоса қилиб айтганда, таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ўқув
жараёнларини сифатли тарзда бошқариш механизмларини янада такомиллаш
-
тиришни, демократик, инсонпарварлик тамойилларга асосланган таълим бошқа
-
рувини шакллантириш зарурлигини талаб қилмоқда. Айниқса, бўлажак мутахас
-
сисларни тайёрлаш соҳасининг сифат босқичида мамлакатимиз умумий ўрта
таълим муассасаларидаги таълим сифати ва самарадорлигини доимий тарзда
ошириб бориш зарурати
мактаб ўқитувчилари касбий
-
педагогик компетенция
-
ларини янада ривожлантириш, улардаги таълим сифатини бошқаришни замон
талаблари даражасида ташкил этишни тақозо қилади. Сифатнинг ялпи
менежменти концепцияси асосида ишлаб чиқилган сифат бошқаруви тизими
нафақат таълим жараёни, балки муассасада кечадиган барча жараёнларнинг
сифатини ўзини
-
ўзи баҳолаш механизми асосида такомиллаштириб боришга
қаратилганини
эътиборга олиб, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълим
муассасаларида айнан ана шу концепцияга асосланган сифат менежменти
тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Таълим муассасаларида сифат
менежментининг жорий этилиши истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш
асосида таълимни ривожлантириш стратегиясининг барқарор тараққиёт, узлуксиз
таълим, билимларнинг глобаллашув концецияларини эътиборга олган ҳолда
сифат муаммоларини ҳал қилиш имкониятини беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
48
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
49
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Мирзиёев
Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги
фаровон бўлади. 3
-
том. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2019. –
Б
. 400. 30-
бет
.
2.
Беспалько
O.В. Социальная педагогика: схемы, таблицы, комментарии
(учеб.пособие). –
М.: Центр учебной литературы, 2009. –
208 с. –
ISNB 978-966-364-
837-8.
3.
Sandhya Khedekar. Educational Management, TSCER. III.1 Function of Education
Management.
2007. Р.1.
4.
Маткаримов
Ж.Ш., Шарофаддинов
Ш.А. Таълим жараёнида бошқарув
фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид назарий қарашлар. Замонавий таълим
журнали. 2015. –
№3. –
Б. 12.
5.
Зверева
В.И. Организационно
-
педагогическая деятельность руководителя
школы. –
М.: «Новая школа», 1997. –
С. 28–
29.
6.
Тоштемирова
С.А., Мухаммадиев
Л.Ғ. Таълим сифати бошқаруви ва бу
йўналишдаги халқаро моделларнинг ўзига хос хусусиятлари. // Аcademic research
in educational sciences. Volume 2: Issue 3: 2021.
–
P. 771. (www.ares.uz).
7.
Раҳмонов
Н.Р. Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда олий таълим
тизимининг роли. “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali.
№ 4, iyul
-avgust, 2020-yil.
–
Б
. 259. (http://iqtisodiyot.tsue.uz).
