Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
State-a unique form of organization of social life and
activity of society
Bobomurod TUKHTASINOV
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
In this article we will talk about the internal linkage and
communication between the state and society, mutual
commitment and the important tasks facing the state in this
case, the important role of the state in the organization of social
life and activities of society.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
sosium,
theocratic, autocratic,
Democratic,
“
Social progress
”
,
“
State obstruction
”
,
nausea.
Давлат –
жамият ижтимоий ҳаёти ва фаолияти ташкил
этилишининг ноёб шакли
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
cоциум,
теократик,
автократик,
демократик,
“ижтимоий тараққиёт”,
“давлатнинг
обструкцияси”,
айнанлик
.
Ушбу мақолада давлат ва жамият ўртасидаги ўзаро ички
боғлиқлик ҳамда мулоқот, ўзаро бурч ва бу ҳолатда давлат
олдида турган муҳим вазифалар, жамият ижтимоий ҳаёти
ва фаолиятини уюштиришда давлатнинг муҳим ўрни
ҳақида сўз боради.
1
Teacher of Namangan State University. Namangan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
462
Государство –
уникальная форма организации
социальной жизни и деятельности общества
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
социум,
теократический,
автократический,
демократический,
«социальный прогресс»
,
«Государственная
обструкция»
,
тошнота.
В этой статье мы поговорим о внутренней связи и
коммуникации между государством и обществом,
взаимной приверженности и важных задачах, стоящих
перед государством в данном случае, о важной роли
государства в организации социальной жизни и
деятельности общества.
Кириш.
Маълумки, инсон ўзини танигандан бери ўзига муносиб ҳаёт
кечириш, уни қандай йўл, воситалар ва нима орқали тартибли равишда олиб
бориш хусусида муттасил бош қотириб келган. Зеро, социум ҳаёти ва фаолиятини
тўғри йўлга бошлаш масаласи анча мураккаб. Агарки
инсоннинг ўзига ҳамма нарса
боғлиқ бўлганда, аксинча, инсон мустақил, эркин бошқариш имкониятларига
турли
-
туман табиий, онгли ва онгсиз тўсиқлар бўлмаганида бугунги кунда юз
бераётган ижтимоий тангликлар анча кам содир этилган, инсониятнинг
фаровонлик йўлига чиқиши осон кечган бўларди. Гап бугунги кунда фақат унинг
акси юз бераётганлигида ҳам эмас, балки инсонлар муаммонинг ўта мураккаб,
унинг ечими учун сифат жиҳатдан мутлақо бошқа услублар, йўллар ва воситалар
зарурлигини
чуқурроқ
англаб
етмаганлигига,
уларни
излашга
бел
боғламаганлигига бориб тақаладиган кўринади.
Тўғри, инсоният ўз умргузаронлиги асноларида бир нарсани, у ҳам бўлса
муаммонинг ҳал этилишига яроқли умумий бир рецепт йўқлигини англаб етди.
Боз устига дунё халқларидан ҳар бирининг ўз муаммоси мавжудлиги, унинг
интеллектуал салоҳияти даражасига бориб тақалади. Ҳар бир социум географик,
иқлимий ва ҳудудий конфигурация нуқтаи назаридан турлича жойлашган,
уларнинг тарихи, турмуш шароити ҳам табиийки бир хилда кечмаган. Пировард
натижада уларнинг олам, қўни
-
қўшни, инсонлар, ҳаёт ва фаолият ҳақидаги,
умуман дунёнинг қиёфаси хусусидаги тасаввурида ҳам табиийки, ҳар хиллик,
баъзида мутлақо қарама
-
қарши фикрлар шаклланди. Уларнинг дунё билан
айнанлашуви ҳам бошқа
-
бошқа шаклда содир бўлган [1]. Аммо умргузаронлиги
қандай ва қаерда кечмасин, онг ва тафаккур йўналиши қандай бўлмасин, дунё
аҳлига хос умумий консенсус –
жамиятнинг ҳаёти ва фаолиятини тартибга
тушириш фақат ва фақат давлат бўлиб яшаш орқали бўлиши мумкинлиги ва унинг
объектив қонуният эканлиги билан изоҳланади.
Инсониятнинг бой ижтимоий
-
тарихий тажрибаси шуни кўрсатадики, давлат
шакл жиҳатдан монархия, республика ва диктатура; бошқарув мафкурасига
нисбатан эса, теократик, автократик ва демократик тарзда ўзини намоён этиши
мумкин. Агар биз қадимги Хитойда чуқур илдиз отиб бугунгача ўз таъсирини
йўқотмаган меритократия (ҳокимиятнинг донишманд ва мутлақ ахлоқий
-
эстетик
шахсларга ўз хоҳиши билан қолдирилиши)
[2] ёки вождизм (қабилавий
менталитет асосида бошқарув) ва бошқаларни хусусий ҳолат деб қарайдиган
бўлсак, давлатчилик шаклларининг мухолифсизлигини башариятга хос
умумийлик сифатида қабул қилишига тўғри келади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
463
Методлар.
Тадқиқот предмети нуқтаи назаридан юқорида келтирилган
жузъий ҳолат эмас, аксинча қандай шаклда бўлмасин давлат ўз зиммасидаги
тарихий вазифа ёки масъулиятни англаб етиши муҳим муаммодир. Шундай экан,
давлатнинг салоҳиятига, унинг шаклига ва мафкурасига эмас, балки жамият
олдидаги бурчини бажариши ёки бажармаётганлигига қараб баҳо бериш маъқул.
Зеро, бугунги кунда, мафкура ёхуд сиёсий
-
ижтимоий лойиҳа маносида инсониятга
ўзини кўз
-
кўз қилаётган либерал
-
демократиянинг “ғарбона” амалиётидаги
таназзул кўп муаммоларга ойдинлик киритмоқда. Биз жамият ижтимоий ҳаёти ва
фаолиятини тартибга туширишда, аксинча, унинг
аллақандай кучлар зарбаси
остида буткул парчаланиб кетиши хавфи олдини олишда бирдан бир реал куч
давлат эканлиги ҳақида сўз юритар эканмиз, авваламбор, жамият индивидларнинг
стихияли бирлашмаларидан (турли касбий, қабилавий этник гуруҳлар) фарқли
ўлароқ,
ўз аниқланган мақсади ва шу мақсад атрофида одамларни бирлаштирувчи
ғояси, жамият аъзолари риоя қилиши лозим бўлган ахлоқий принциплари ва
ниҳоят, жамият аъзоларини руҳан
-
маънавий бирлаштирувчи тарихий
-
ижтимоий
қадриятлар мажмуасига эга, аниқ бир мақсад ва манзил сари интилувчи
инивидлар улкан йиғмаси дейиш мумкин.
Шу муносабат билан давлатнинг жамиятга хос ижтимоий муносабатлар,
ўзининг тасарруфидаги унсурлар, моддий ва маънавий бойликларни яратиш ва
қайта яратиш билан боғлиқ ранг
-
баранг юмушлар, ижтимоий ҳаёт ва фаолият
турларига биноан муқим шаклланиб қолган соҳалар (ижтимоий
-
иқтисодий,
ташкилий
-
институционал ҳамда маданий) ўртасида боғлиқлик учун максимал
шарт
-
шароит яратиш масъулиятига эътиборимизни чуқурроқ жалб этиш, унинг
жамият олдидаги вазифалари кўп қиррали эканлигини англаш имконини
кенгайтиради. Бинобарин, давлат жамият ижтимоий ҳаёт ва фаолиятини шунчаки
тартибга туширишдан ташқари, унинг соҳалари орасида зарур синхрония ҳамда
гармонияни таъминлашга ҳам жавобгар. Жамиятда ҳамма соҳа бир текис, бир хил
натижа бериб бориши мушкул. Буни бартараф қилиш жамият эмас, давлатнинг,
жамият ва бошқарув органларининг бевосита масъулиятига киради. Чунки
жамият тармоқларидан бирортасида, мисол учун, иқтисодда инқироз ҳолати юз
берса, унинг салбий таъсири сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда шу заҳоти
“ўзини кўрсатади”. Олимларнинг фикрига кўра, бундай вазиятда “ижтимоий
тараққиёт” деган тушунча ўз кучини йўқотади, бир
-
бирини тўлдирувчи,
бойитувчи ва яратувчи ўзаро ички боғлиқликка сезиларли акс таъсирга сабабчи
бўлар экан [3].
Буюк аждодларимизнинг (Форобий, Навоий, Амир Темур ва бошқалар)
ижтимоий фикрлари оламига қайта
-
қайта мурожаат қилсак, у ерда ҳамма
юмушлар амалга оширилишининг, энгаввало ,жамият ва ҳокимият ўртасидаги
ўзаро келишув билан боғлаганликлари аён бўлади. Бу умумий тенденция
эканлигини аниқлаш учун узоқ ва яқин давлатлар, халқлар дунёқарашидан жой
олган мисоллар билан ҳам кифояланса бўлади. Жумладан, хитой халқи ижтимоий
тафаккури гултожларидан бири, милоддан аввалги ва милоддан кейинги даврлар
кесишувида яратилган “Дастлабки бўғинни қўлдан чиқармаслик” трактатида
“Ҳамжиҳат бўлиб йўлни босиб ўтиш осмон гумбази остидаги барча инсонлар учун
ўта зарур. Шунь (қадимги Хитойнинг афсонавий ҳукмдорларидан бири) ўз
суҳбатдошини саволга тутиш ва унинг заиф фикрларини таҳлил қилишни жуда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
464
яхши кўрар эди. Шу билан у унинг ўз оғзидан афзал томонлари билан бирга
ножоиз томонларини ҳам билиб олар эди. Аммо суҳбат давомида Шунь ҳар икки
томонни қўлдан чиқармасдан, фуқаролар билан мулоқотида мудом бошланғич
нуқтадан кўзини узмаган”
[4],
–
деган бир битик мавжуд. Буни келтиришимиздан
муддао шуки, моҳиятан тарқоқ, турли
-
туман йўналишларни қамраб олган жамият
гарчи ўзига хос институт бўлса
-
да, давлат ҳокимияти таъсири, кўмаги ва
қолаверса аралашувига муҳтож эканлиги ва уни ҳисобга олиш маъқуллигини
қадимги салтанат соҳиблари ҳар доим уқтириб келганлар.
Муҳокамага қўйилган муаммога оид тафаккур дурдоналари ислом оламида
ижод қилиб, авлодларга туҳфа қолдириб кетишган мутафаккирлар бисотида ҳам
мавжуд. Мисол учун, Бағдод халифалиги гуллаб
-
яшнаган давр –
X
–XI асрлар
оралиғида ижод қилган Абул
-
Ҳасан ал Мовардий жамият аъзолари, фуқаролар
олдида давлатнинг масъулиятига оид шундай мулоҳазани замондошлар
эътиборига ҳавола этган. “Пайғамбар васиятларини мулозимат олдида бажариш ва
дунёвий юмушларни бажариш ,хусусан, имомга, яъни давлат бошлиғига
юклатилган. Дарҳақиқат, аксарият кишилар бу юмушнинг бажарилишини жамоа
ўз орасидан ақли расо бир кишини танлаб, унинг зиммасига юклаш зарур, деб
ҳисоблашса
-
да, аммо у нима учун зарурлиги борасида ягона умумий фикр йўқ.
Бундай йўл тутмаслик ҳам ақлдан ва ҳам Аллоҳ иродасидир. Ақлдан деб
ҳисобловчилар, ақли расо одамлар бу масалада ҳукмдорга бўйсуниш зарур. Зеро,
ҳукмдор одамларга бир
-
бирига нисбатан ноҳақлик қилишининг олдини олади,
англашилмовчилик, зиддият ва душманлик авжига чиққан аснода ҳукмдор уларга
нисбатан собитқадамликни намойиш этади. Мабодо ҳукмдор бўлмаса, одамлар
ўртасида бош
-
бошдоқчилик, саросимага тушиш ва исрофгарчилик абадий ҳукм
сурган бўлар эди”
[5],
–
деб сўзини якунлаган экан аллома. Гарчанд бир биридан
географик йироқ ўлкаларда, шунингдек замон нуқтаи назаридан ҳам ўртада катта
оралиқ мавжуд пайтларда айтилган икки фикр жамият ва давлат муносабати
билан боғлиқ масала тарихнинг ибтидосидан то бугунга қадар аждодлар ва
авлодлар эътиборидан марказий ўрин олганлигидан гувоҳлик бериб турибди.
Дарҳақиқат “давлат” тушунчасига турли хил ёндашувлар мавжуд. Бунинг
асосий сабаби унинг ибтидосидан то бугунигача феномен ёки жараён сифатида
инсон ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларига дахлдор, улардан ҳеч қачон
йироқлашмаслик мажбурлигига бориб тақалади. Бундай мураккаб ҳолат жараён,
табиийки, давлат ёки унинг жамият билан боғлиқлигига, хусусан, давлатнинг
ўзига оид жуда кўп, баъзида ўзаро кесишмайдиган фикрлар, тавсифлар келтириб
чиқарган. Шу аснода ижтимоий ҳаётда давлатнинг вазифаси билан боғлиқ бир
жиҳатга эътибор қаратсак, айрим нарсалар янада ойдинлашган бўлар эди.
Давлатга ёндашувлар бирмунча ва уларнинг аксарияти уни бир томондан –
жамиятни тартибга келтиришнинг сиёсий шакли, социумнинг яшаш, ўз
-
ўзини
асраб қолиш учун зарур умумий яхлитлик деб, бошқа бир томондан эса қонун
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд
-
ҳуқуқ органларида ўз ифодасини топган ўзига хос
алоҳида институционал шакли сифатида талқин этишга бориб тақалади.
Давлатнинг фуқаролар хавфсизлиги, фаровонлиги ва яхлитлигига масъул ҳамда
маъмурий
-
ҳудудий яхлитлик билан боғлиқлиги ҳам бугунги кунда алоҳида
аҳамиятга эга. Бироқ тадқиқот мақсад
-
вазифаси улардан дастлабки икки хусусият
диққат марказимизда бўлишини тақозо этади. Бу давлатнинг жамият ижтимоий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
465
ҳаёт фаолиятини муттасил таркиблаштириш, яъни жамият аъзолари ижодий
-
интелектуал ҳамда моддий салоҳиятини бир жойда йиғишга қодир ҳамда социум
борлиғининг бирдан бир яхлит кўриниши ва услуби эканлигини илмий исботлаш
билан боғлиқ вазифасини келтириб чиқариши биз учун муҳим.
Дарҳақиқат, ҳар бир миллий давлатнинг борлиғи, ривожи ва равнақида
социум беқиёс роль ўйнаган, унинг мақсад
-
муддаолари давлатни ҳар доим
сергакликка мажбур қилган. Шу боисдан ҳам халқлар ҳақли равишда давлатни
яратувчи, унинг ҳаёти ва фаолиятида бирдан бир ҳал қилувчи куч ва таянч деб
билишган. Шундай экан, халқ туфайли давлат бор –
акс ҳолда у йўқ. Шу қоидадан
чиқиб жамиятга баҳо берадиган бўлсак (жамият ҳам халқ) фан тармоқлари
томонидан эътироф этилган “давлат яратувчи жамият”
[6] деган тушунчанинг
нечоғлик реаллик эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Давлатнинг жамият
ижтимоий ҳаёти ҳамда фаолиятини тартибга туширишга қодир бирдан бир бош
омил эканлигига бугунги кун нуқтаи назаридан қараганимизда унга баҳо ва
муносабат нақадар ўзгариб кетган бўлса
-
да, Руссонинг бир пайтлар “агарки
давлатнинг муддаоси умумий фаровонлик келтириш бўлар экан, унинг илдизини
халқнинг, жамиятнинг умумий хоҳиш
-
иродасидан ахтариш лозим”
[7],
–
деган
мулоҳазаси бу муаммо тарихнинг барча босқичлари ва барча мамлакатларда
бўлганлигидан дарак беради. Қолаверса, у имманент хусусият тарзида одамзод
учун жуда қадим замонлардан бери “жисмининг бир қисми”га айланган
эканлигига ишонгимиз келади. Давлат ҳамда жамият ўртасида узвий боғлиқлик,
улар ўртасидаги муносабат давлатнинг уюштирувчи, тартибга солувчи
функциясини конституцион асосда жамият томонидан тан олиниш масалалари
хусусида сўз юритар эканмиз, давлат учун унинг ҳам анчайин мураккаб жараён
эканлигини назарда тутиш лозим. Ва унинг сабаблари талайгина.
Жамият мураккаб ва кўп жабҳали тизим: иқтисод, сиёсат, ижтимоий ва
маданий соҳалардан иборат. Шунингдек, улар мотивацияси, функцияси, йўналиши
ва ташкилий юмушлари ҳам бир хил эмас. Ва гўёки уларни бир махражга
келтириш, олий мақсад –
инсон фаровонлигига –
йўналтиришнинг деярли иложи
йўқдек туюлган эди. Бироқ инсон мавжудлиги, борлиғи ва истиқболи нуқтаи
назаридан шундай муаммолар борки, уларнинг ечимини топиш талаб қилинади.
Шулардан бири жамият соҳалари ўртасида муттасил уйғунликка эришишдир.
“Ижтимоий мулоқот ва ўзаро муносабатлар мароми манфаатлар тизимида умумий
бирлаштирувчи нуқтанинг пайдо бўлишига олиб келади. Ва у шундай
умумийликки, унинг атрофида барча манфаатлар бу борада ўзаро яқинлашишга
маҳкум. Мабодо бундай бўлмаса,
алоҳида манфаатлар ҳам, ижтимоий муноса
-
батлар ҳам ва керак бўлса, жамият ҳам барҳам топишади”
[8],
–
деб ёзади
Ж.Ж.Руссо.
Натижалар ва мунозара.
Бу ва бошқа фикрлардан асосий хулоса шуки,
давлат ҳокимияти ушбу муракаб жабҳада фаолият юритар экан, гуруҳий
манфаатлар, интилишларнинг мустақиллигини ҳам эътироф этади ва ҳам
уларнинг рўёбга чиқишига шарт
-
шароит яратишга мажбур. Шунинг билан бир
қаторда, давлат кўп қиррали гуруҳий манфаатлар тизимидан аҳолининг умумий
фаровонлигига асқотиши мумкин бўлган фундаментал қатламини ажратиб, уни
миллий стратегиянинг асосий йўналишига айлантиради. Ижтимоий гуруҳлар учун
хусусий, аммо умумдавлат манфаатлардан қайси жиҳатларига кўра фарқ қилувчи
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
466
жиҳатларга ҳам раҳнамо давлат гуруҳий манфаатларнинг умумиллий манфа
-
атларга меъёридан ошиқ зид келишига ҳам йўл қўймайди. Акс ҳолда бундай ҳолат
фуқаролар, ижтимоий кучлар билан умуммиллий манфаатлар орасида сезиларли
жарлик пайдо бўлишига қулай шарт
-
шароит яратиши эҳтимолини оширади.
Бу давлатчиликнинг имиджига, давлатнинг сиёсий мақомига улкан зарар
келтириш турган гап. Энг нохуш жиҳат шундаки, мамлакатда ижтимоий
табақаланиш, ўта бойиб кетган шахслар давлатнинг жамият аъзолари куч ва
салоҳиятини бирлаштириш қобилиятига катта зарба беради. Жамият аъзолари –
фуқаролар билан давлат органлари ўртасида ишончсизлик кайфияти авж олиш
хавфи ошиб боради. Бундай нохуш ҳолатга дучор бўлган халқлар, салтанатлар
аввал ҳам бўлган ва бугун ҳам тақчил эмас. Бу ҳолат баъзи бир илмий
адабиётларда “давлатнинг обструкцияси”
[9] деб тўғри тавсифланган.
Маълумки, жамият ҳаёти ва фаолиятини бир маромга туширишда
миллатлараро муносабатларга алоҳида эътибор давлат сиёсатининг таркибий
қисми бўлиб келган. Зеро, дунёнинг ҳеч бир ҳудудида бир миллатдан иборат
жамият йўқ ва, айниқса, глобаллашув даврида фақат чуқур илдиз отиб бораверади.
Гап шундаки, миллат омили реаллик ҳамда ғоя сифатида жамиятнинг муҳим
сегментларидан бўлиб, жамиятнинг бугуни ва истиқболи қай тарзда кечади,
асосан, унинг кайфияти, жамият ёки давлат билан айнанлик даражасини аниқ ҳис
этишига боғлиқ. Шу боисдан жамиятнинг ботиний ва зоҳирий имкониятлари,
биринчидан, миллатнинг салоҳияти маърифий давлат, унга жавобгар масъул
шахслар томонидан муаммони ҳис этишидан ташқари, давлатнинг кучи ва обрў
-
эътиборига бориб тақалади.
Глобаллашув, инсонлараро, давлатлараро муносабатлар янги бир даврга ўтган
паллада, шунингдек, эски бошқарув структураси, моделлари ҳозирча сақланиб
қолаётган шароитда давлат олдида ўз
-
ўзини йўналтириб бориш, ўз эҳтиёжини
мустақил тарзда қондиришга
қодирлиги билан боғлиқ замон зайли билан пайдо
бўлган муаммони ҳал қилиш вазифаси борган сари мураккаблашиб бормоқда. Ва бу
ҳолат қандайдир тўсатдан юзага келмади ва, қолаверса, у давлатнинг моҳияти,
онтологияси билан боғлиқ. Инсоният ўзига хос улкан ижтимоий дастур бўлгани
ҳолда ўз фаолияти доирасида янада кўплаб ижтимоий
-
сиёсий соҳаларнинг вужудга
келишига ўзи сабабчи бўлар эканки, бу объектив жараён.
Бундай шароитда давлатнинг олдида жамият бир бутунлигини сақлаш,
маданий ҳамда миллий айнанлик каби кўп жиҳатдан мураккаб вазифалар
кўндаланг бўлиб қолади. Наинки, миллий
-
маданий бирликка путур етса,
ахборотлаштириш ва глобаллашув измига кўр
-
кўрона итоат қилса жамият, халқ ўз
табиий, унга жисман йўғрилган ўз айнанлигидан четга чиқса, жамият ҳам ва
давлат ҳам барбод бўлади. Бу ерда, табиийки, биргина давлат эмас, у ёки бу
маънода, энг аввало, шу давлатни яратган халқ, миллатнинг ҳам ўзи жавобгар.
Лекин кундалик ҳаётда энг бош жавобгар ва бош айбдор давлат бўлиб қолаверади.
Ҳамма замонлар ва ҳудудларда азалдан шундай бўлган, инсон уни шундай қабул
қилиб келган. Шундай экан, функцияси, вазифаси хусусида сўз юритар эканмиз,
ҳаёт
-
мамотга бориб тақаладиган давлатнинг жавобгарлигини яна бир маротаба
таъкидлаш фойдадан холи эмас.
Давлат ва жамият ижтимоий ҳаёти ва фаолияти мароми, ички тамойиллари
хусусида гап борар экан, бошқа бир ижтимоий жараёнга нисбатан айтилган бўлса
ҳамки , қадимги Шарқ буюк алломаларидан бири Мэн Цзынинг “Аввало халқ –
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
467
кейин давлат”
[10], деган фикри ҳамда ҳозирги замон файласуфларидан бири
Р.
Карнап томонидан “Мабодо бирор бир жараённинг ёхуд ҳодисанинг ҳар доим ва
ҳамма жойда қайтарилиши кузатилса, у универсаллик, доимийлик касб этади”
[11],
–
деган мутлақо икки шароит ва турли замонларга нисбатан айтилган хулосаларда
қандайдир диалектик боғлиқлик ва ҳатто айнанликни яққол кузатиш мумкин.
Айни пайтда биз учун уларнинг қайсидир семантик турдошлиги эмас, балки воқеа
-
ҳодисалар (аввал халқ –
кейин давлат) ритми дунёнинг барча минтақаларида
шундай шакл касб этишини англаш муҳим. Демак, аввал инсон, кейин эса унинг
давлат мақомига эга бўлганлиги, давлат ва халқ ўзаро бир
-
бирини тақозо этиши
бир пайтда бўлиб кейин йўқ бўладиган феномен эмаслиги асли ҳақиқат экан.
Демакки, бугунги кунда ҳам давлат учун ўзини асраш билан бир пайтда халқни,
жамиятни таркиблаштириб, ташкиллаштириб бориш бурчи абадий мавжуд, унинг
давлат томонидан доимо ҳис этилиши қонуният экан.
Хулоса.
Юзаки қараганда, давлат ва жамиятга хос бўлган маданий ва миллий
айнанлик омили ўртасида унчалик ҳам уйғунлик йўқдек кўринади. Давлат –
ижтимоий
-
сиёсий омил –
институт шаклида устувор даражада сиёсат муаммоси
бўлса,жамиятнинг ўзини ўзи англаши, айнанликка интилиши эса ижтимоий
-
маданий инсоний муаммоларни ва ўзини идрок этиш муаммоси. Бироқ ҳар
иккаласи ҳам катта сиёсат муаммоси. Сўз шу хусусдаки, мабодо жамиятда
айнанлик шаклланмаган бўлса ёки турли ички ҳамда ташқи таъсирлар туфайли
ўша халқда емирилиш бошланса, ундай пайтда халқ бунинг сабабини давлатдан
сўрашига тўғри келади. Зеро, ўз айнанлигига эришган жамиятгина давлат билан
айнанликка эришади. Бу хусусда соҳа мутахассисларида аллақачон ички “келишув”
шаклланган.
Юқорида биз давлат ва жамиятнинг пировард мақсадлари, улар ўртасидаги
ўзаро ички боғлиқлик ҳамда мулоқот, ўзаро бурч ва бу ҳолатдан чиқиб давлат
олдида турган вазифалар
жамият ижтимоий ҳаёти ва фаолиятини уюштиришда
давлат олдида турли даражадаги вазифалар, юмушлар мавжудлиги ва улардан энг
долзарблари –
аниқ давр учун муҳимларини саралаш, уларни ҳал этиш вазифаси
ҳам воқелик эканлиги ҳақида сўз юритдик. Шу асосда жамият барқарорлиги ва
яхлитлиги учун зарур учта омил: биринчидан, инсон фаровонлиги йўлида
жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий
-
ижтимоий секторлари ўртасидаги
мураккаб уйғунлик, иккинчидан, миллатлараро муносабатлар уйғунлигига
эришиш ва, ниҳоят, учинчидан,
ижтимоий субъект ва объект сифатида
жамиятнинг айнанлашиш даражаси билан боғлиқ жиҳатларининг таҳлилидан
қуйидаги айрим умумлашмаларга ҳам келиш мумкин.
Демак, жамият шунчаки назоратсиз одамлар йиғмаси эмас, балки ўз
моҳиятига кўра жамоавийликка, демакки,
ҳамнафасликда фаолият юритишга,
аниқ мақсад сари интилишга мойил, бироқ шунинг баробарида “ўзига қараганда
юқорироқ даражадаги тартиботга муҳтож”
[12] ижтимоий ҳодиса сифатида
бошқарувни тақозо этадиган катта ижтимоий бирликдир. Кўп структурали, улар
бир
-
бири билан айният ҳолатида бўлмаслиги, яъни аксинча турли
-
туманлиги
туфайли жамият тартиботга муҳтож. Шундай экан, давлат кўплаб ички ва ташқи
муносабатлар таъсирида муттасил динамика, тарихийлик ҳолатидаги жамиятни
тартибга туширишга
объектив мажбур.
Хулоса ўрнида шуни айтиш зарурки, бугунги глобаллашган дунёда бир
миллатли содда жамият йўқ. Шундай экан, жамият ижтимоий ҳаётий фаолиятининг
янада юксакроқ пиллапояларга кўтарилишида давлатнинг миллатлараро,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
468
конфессиялараро муносабатларни жамият аъзолари истак ва манфаатлари
даражасида тартибга солишдаги роли бугунги таҳликали дунёда янада ошиб
бормоқда. Ана шу жиҳатлар давлат ҳокимияти, бошқарув органлари томонидан
чуқур ҳис этилган, сўнгра у ижтимоий дастур ва амалиётга айланган сари
жамиятнинг онги, тафаккури, фаолиятида жамоавий айнанлик ҳисси чуқур илдиз
отиб бораверади. Хуллас, жамият ижтимоий ҳаёти ва фаолияти, давомийлиги дав
-
латнинг моддий ва маънавий ресурслари қудрати, сиёсий салоҳияти орқали давлат
ғоясига, сиёсатига айлансагина воқеликка юз тутиши мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Идентичность, личность, общество, политика. Энциклопедическое
издание. –
М.: «Весь мир», 2017. –
С.
992.
2.
Федотова
В.Г., Федотова
Н.Н., Чугров
С.В. культура, институты, политика //
Полис. –
2018.
–
№1. –
С. 143–
156.
3.
Пятигорский
А. Непрекращающийся разговор. –
Санкт
-
Петербург: «Питер»
,
2004.
–
С. 53.
4.
Удержание Изначального / Перевод И.
Канаева // Вопросы философии. –
2018.
–
№8. –
С. 131.
5.
Абу
-
л
-
Ҳасан ал Моварди. Законы власти и религиозное правления /
Перевод Т.
Туманяна // Вопросы философии. –
2018.
–
№5. –
С. 179.
6.
Галиев
Ф.Х. Комаров
С.А. Общество и государство: современные точки
соприкосновения // Государство и право.
–
2018.
–
№12. –
С. 172.
7.
Руссо
Ж.
-
Ж. Об общественном договоре // Трактаты. –
М.: “Наука”, 1969. –
С. 167.
8.
Руссо
Ж.
-
Ж. Об общественном договоре // Трактаты. –
М.: “Наука”, 1969. –
С. 409.
9.
Гумилев
А.Н. Древняя Русь и Великая степь. –
М., 1994. –
С. 576–
577.
10.
Чинь
У. Философские идеи. –
Пекин
-
Шанхай, 2009. –
С.
114.
11.
Карнап
Р. Философские основания физики // Введение в философию
науки. –
М., 1971. –
С. 39.
12.
Ризоев
Ш.Х. К вопросу о социальной природе власти // Вопросы
политологии. –
2018.
–
№5. –
Т. 8. –
С. 33.
13.
Khaydarov M.M. et al. Justice and Revolution in the Territory of Turkestan
(1920s and 1930s) //Solid State Technology.
–
2020.
–
С
. 284
–
291.
14.
Juraev R.
Uzbekistan’s experience of ensuring the proportionality of state and
territory interests // East European Scientific Journal.
–
2020.
–
Т
. 2.
–
№. 11 (63). –
PP. 4
–
10.
15.
Juraev R.
“
Uzbek model
”
of development of parliamentarism // Theoretical &
Applied Science.
–
2016.
–
№. 11. –
PP. 147
–
150.
16.
Juraev R. The standards of coordinating the benefits of the centre and the
provinces in Uzbekistan. Young Scientist USA.
–
PP. 115
–
116.
17.
al-Khwarizmi M. Causes and Consequences of the division of the territory of
Uzbekistan into economic regions (On the example of 20-70s of the XX century) //
European journal of Molecular & Clinical Medicine.
–
Т
. 7.
–
№. 07. –
P. 2020.
18.
Tukhtasinov B. and Formation establishment of people
’
s diplomacy in
Uzbekistan // International journal of discourse on innovation, integration and
education.
–
2020.
–
Т
. 1.
–
№. 4. –
PP. 145
–
147.
19.
Tukhtasinov Bobomurod. The state as a carrier of historical and cultural
traditions. Academicia: An International Multidisciplinary Research Journal.
–
PP. 46
–
49.
