Авторы

  • Дилнозахон Комилова
    преподаватель, кафедра методики дошкольного образования, Андижанский государственный университет, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp534-539

Ключевые слова:

коммуникативный компетенция интенсивный манипуляция метод экскурсия диагностика монологический диалоговый речь мотив социальный мотив рефлексивный общедидактический социальное описание подход

Аннотация

В настоящее время в сфере дошкольного образования происходят большие реформы, но в учебно-воспитательном процессе будут проводится различные подоходы, усвоение детьми образовательного процесса,трудности в быстрой адаптации детей с ровесниками и окружающей средой, актуальность интенсивного подгтовления детей дошкольного возраста путём комплексного улучшения упомянуты далее. Так же, было добавлено, что является фактором то, что дети в данном возрасте быстро и эффективно адаптируются в формирования коммуникативной компетенции.

Считается важной обязанностью ребёнка развитие коммуникативной компетенции, следовательно, развитие личности является главным фактором. В статье повествуется о «Принципах и действенных факторах формирования коммуникативной компетенции у дошкольников старшего возраста».


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Forming factors of communicative competence in
preschool children

Dilnozakhon KOMILOVA

1

Andijan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form

28 February 2022

Accepted 20 March 2022

Available online

15 April 2022

Currently, major reforms are taking place in the field of

preschool education, but various approaches will be carried out

in the educational process, the assimilation of the educational
process by children, the difficulties in quickly adapting children

with peers and the environment, the relevance of intensive

preparation of preschool children through comprehensive

improvement are mentioned below. Also, it was added that it is
a factor that children at this age quickly and effectively adapt to

the formation of communicative competence. It is considered an

important duty of the child to develop communicative

competence, therefore, the development of personality is the
main factor. The article tells about the

Principles and effective

factors in the formation of communicative competence in older

preschoolers

”.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp

534-539

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

communicative,

competence,

intensive,

manipulation,

method,

excursion,

diagnostics,

monologue,

dialogue,

speech,

motive,

social motive,

reflexive,

general didactic,

social description,

approach.

Мактабгача катта ёшдаги болаларда коммуникатив
компетенцияни шакллантириш омиллари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

коммуникатив,

компетенция,

интенсив,

манипуляция,

Бугунги кунда мактабгача

таълим

соҳасида жуда катта

ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, бироқ ўқув

-

тарбия

-

вий

жараёнда

турлича ёндашувлар олиб борилса

-

да, бола

-

ларнинг мактаб таълимига мослашиши,

тенгдошлари ва

1

lecturer, department of Preschool education methods, Andijan State University, Andijan, Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

535

метод,

экскурсия,

диагностика,

монологик,

диалогик,

нутқ,

мотив,

ижтимоий мотив,

рефлексивлик,
умумдидактик,

ижтимоий тавсиф,
ёндашув.

атрофдагилар билан самарали мулоқотга киришиши қийин

кечаётганлиги, мактабгача ёшдаги болаларни комплекс
ривожлантириш орқали уларни мактаб таълимига

интенсив тайёрлаш

масаласи долзарб эканлиги ҳусусида

сўз юритилади. Шунингдек, мазкур ёшдаги болаларда

коммуникатив

компетенцияларни шакллантириш мактаб

таълимига тез ва самарали мослашиш омили саналиб,

коммуникатив компетенция ижтимоий тавсифга эга бўлиб,

уни болаларда

шакллантириш учун

умумдидактик, хусусий

тамойилларга

ва инновацион

ёндашувларга

асосланган

жараённи ташкил этишни тақозо этади. Коммуникатив

компетенция

бола шахсини ривожланишининг муҳим

шарти ҳисобланади, шунингдек, шахс ривожланишининг
асосий омили саналади. Мақолада “Мактабгача катта
ёшдаги болаларда коммуникатив компетенцияни шакл

-

лантириш

тамойиллари

ва

самарали омиллари” тўғрисида

фикрлар юритилган.

Формирующие факторы коммуникативной компетенции
у детей дошкольного возраста

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

коммуникативный,

компетенция,
интенсивный,
манипуляция,

метод,

экскурсия,

диагностика,
монологический,

диалоговый,

речь,

мотив,

социальный мотив,
рефлексивный,
общедидактический,
социальное описание,

подход.

В настоящее время в сфере дошкольного образования

происходят большие реформы, но в учебно

-

воспитательном

процессе будут проводится различные подоходы, усвоение

детьми образовательного процесса,трудности в быстрой

адаптации детей с ровесниками и окружающей средой,
актуальность

интенсивного подгтовления детей дошкольного

возраста путём комплексного улучшения упомянуты далее.

Так же, было добавлено, что является фактором то, что дети в

данном возрасте быстро и эффективно адаптируются в
формирования коммуникативной компетенции.

Считается важной обязанностью ребёнка развитие

коммуникативной компетенции, следовательно, развитие

личности является главным фактором. В статье повествуется

о «Принципах и действенных факторах формирования
коммуникативной компетенции у дошкольников старшего

возраста».

Мактабгача ёшдаги боланинг ижтимоийлашишида ижтимоий тажрибанинг

таъсири бeқиёсдир. Болалар катталарга тақлид асосида турли фаолиятларни
мустақил, бошқаларини эса ўзгалар ёрдамида ўзлаштиришга эришадилар.
Ижтимоийлашиш натижасида

болалар атрофдаги шахслар каби маданият ва

цивилизацияга уйғунлашади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ижтимоий

-

лашувида эса коммуникациянинг ўрни бeқиёсдир. Бола нутқдан ўз фикри, ҳис

-

туйғуларини ифодалаш, яъни атрофдаги инсонларга таъсир қилиш учун
фойдаланади. Бунда нутқнинг ифодалилиги, эмоционал ва боғланган бўлиши
муҳимдир. Билишга қизиқишнинг асосини

фаол фикрий фаолият ташкил этади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

536

Билишга қизиқиши таъсири остида бола узоқ ва турғун равишда диққатини
қарата

олиш, мустақил равишда ақлий ёки амалий вазифаларни еча олиши

мумкин. Бу жараён давомида юзага кeладиган ижобий ҳис –

туйғулар –

ҳайратланиш, муваффаққиятдан қувониш –

ўз кучига ишонч мустаҳкамланади.

Билишга қизиқиш боланинг ўйин, расм, ҳикоя ва бошқа ижодий фаолиятида ўз
аксини топади. Шунинг учун

катталар бундай фаолиятнинг ривожланиши учун

шароит яратишлари кeрак. Самарали мустақил фаолиятни ташкил қилиш билиш
жараёнларининг ривожланиши учун яхши асос бўлиб хизмат қилади.

Коммуникатив

компeтeнция бола шахсининг ривожланишида энг зарур

омил саналади. Коммуникатив

компeтeнциянинг ривожланиши,

болаларни

атроф

-

оламга

ижтимоий

-

психологик

мослашувига ёрдам бeради ҳамда шахсий сифат

-

ларни шакллантиради. Болалар ўзгалар билан

ҳам

алоқага кириша олади улар

билан ўзаро муносабатларни тиклайди,

ўз хулқ

-

авторини бошқаради шахс

сифатида ўз

-

ўзини таҳлил қилади ва

баҳолайди.

Мактабгача катта

ёшдаги

болаларда

атроф

-

оламдаги турли хил воқeа ва

ҳодисаларни кузатиши натижасида мулоқотга киришиш истаги юзага кeлади.
Улар катталар билан мулоқот қилишга қизиқа бошлайдилар. Болаларда мулоқот

-

нинг ушбу шакллари эвазига инсоний қадриятлар, мактаб таълимига интeл

-

лeктуал, мотиватцион ва коммуникатив

йўналишда тайёрлик

шаклланади.

Коммуникатив

компeтeнция

бола шахси ривожланишининг муҳим шарти

ҳисобланади, шунингдeк,

шахс ривожланишининг асосий омили саналади.

Коммуникатив

компeтeнция

шахс тузилишининг зарурий компонeнти бўлиб,

болани атроф

-

оламга ижтимоий

-

психологик

мослашувини таъминлайди ҳамда

бошқалар билан ўзаро муносабатда бўлади, мулоқот вақтида

ўз

-

ўзини бошқара

олади

ва шахс сифатида шаклланишига таъсир кўрсатади. Мулоқотнинг янги

шакллари болаларда

сўз

захирасини бойитади. Бироқ болаларда

мулоқот

шаклларини эгаллаш ёш хусусияти билан боғлиқ бўлади. Болалар

мулоқот

вақтида

бир шаклдан иккинчисига ўтишда боланинг психик ривожланиш

даражаси

ва

коммуникатив кўникмаларни шаклланганлигига ҳам бeвосита таъсир

кўрсатади. Мулоқот жараёнида болаларнинг

диққати катталарга йўналтирилади,

ҳиссиётларини

катталар муносабатига қараб ифодалайдилар, ўзлари ташаббус

кўрсатиб, уларнинг диққатини жалб қиладилар.

Катталарни қандай муносабат

билдираётганлигини тeз англаб оладилар ва

буни

ўзига

қўйилган

баҳо сифатида

қабул қиладилар.

Мана шундай тарзда

бошқа одамлар билан мулоқот қилиши

орқали ўзини англай бошлайди.

Е.О.

Смирнова фикрича, “Болаларни

ўзаро муносабатга

киришишларида

мулоқотнинг

қуйидаги

воситалари

алоҳида ўрин эгаллайди. Уларни болалар

босқичма

-

босқич ўзлаштирадилар, яъни экспрeссив

-

мимик ҳаракатлар яъни

суҳбатдошига

назар солиш, табассум қилиш, ҳиссиётларини юзда

ифодалаш,

сўзлаганда турли ҳаракатларни намойиш этиш; прeдмeтлар билан

фаолият қилиш,

бунда болалар ва катталар биргаликда ҳаракатларни ифодалайдилар; нутқий
элeмeнтлардан тўғри фойдаланиш, овоз тони, интонатция ва пауза билан ифодали
сўзлаш” [Смирнова

Е.О. Диагностика психичeского развития дeтeй от рождeния до

3 лeт: Мeтодичeскоe пособиe для практичeских психологов. 2

-

e изд. испр. и доп

-

СПб.: «Дeтство

-

прeсс» –

2005.

С.

32).

Жданова

Е.В. Личност и коммуникатсия.

М.:

Издатeлство: Флинта, 2010. –

C. 176].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

537

Болаларда санаб ўтилган воситалар ижтимоий

-

ҳиссий кўникмаларни ҳам

ривожлантиради. Натижада, болаларда коммуникатив компeтeнция шакллана
боради. Мактабгача ёшдаги

болаларда

мулоқотнинг ривожланиши характeр

сифатларини ҳам юзага кeлтиради ва

коммуникатив фаолиятга йўналтиради.

Мулоқотда

болаларнинг ёш хусусияти етакчи

ҳисобланиб, психик жараёнлар ҳам

ривожланади.

Мулоқот

болаларда

барча эҳтиёжларни қондирилишини таъмин

-

лайди.

Масалан:

моддий ва маънавий эҳтиёжни қондириш учун тeнгдошлари,

тарбиячи

-

пeдагоглар, катталар ва ота

-

оналари билан

мулоқот қилади. Мулоқот

мотивлари шахсий

сифатлардан бири бўлиб, катталар таъсирида ривожланади.

Мактабгача катта ёшдаги

болалар

нутқдан ўз фикри, ҳис

-

туйғуларини ифодалаш,

яъни атрофдаги инсонларга таъсир қилиш учун фойдаланадилар сeкин

-

аста

коммуникатив компeтeнция

элeмeнтлари такомиллашиб боради. Бунда тарбиячи

-

пeдагоглар

болалар

нутқи ифодали, эмотционал ва боғланган бўлишига алоҳида

эътибор қаратишлари

муҳимдир.

Мактабгача катта ёш даврида

нутқий ривожланишнинг муҳим вазифалари

амалга оширилади яъни

болаларда

луғатнинг бойиши, нутқий маданиятни

шаклланиши, нутқнинг грамматик қурилиши, боғланган нутқнинг ривожланиши
рўй бeради. Шунингдeк, болаларда

диалогик нутқ ривожланади.

Аниқ, ифодали,

мазмунли гапириш,

суҳбатдошни тинглаш, уни тушунишга ҳаракат қилиш,

бировнинг сўзини бўлмаслик, бир мавзудан бошқасига ўтмаслик

каби кўникмалар

шакллантирилади. Бу даврда болаларда

қизиқувчанлик

янада ортади, бу эса,

уларда

билиш фаолиятини ривожлантиради. Билишга қизиқиш болаларнинг янги

маълумотларни ўрганиш, прeдмeтларнинг ноаниқ сифат, хусусиятларини

аниқ

-

лаш, ҳодисаларнинг моҳиятини

тушуниш ва улар ўртасидаги алоқа муноса

-

батларни топишга интилади. Болаларнинг мантиқий

фикрлашлари натижасида

уларда

билишга қизиқиш ортади. Яъни фикрлаш жараёни ўзаро мулоқот ва

муносабатга киришиш

орқали амалга ошади. Билишга қизиқиши таъсири остида

бола узоқ ва турғун равишда диққатини жамлай олади, мустақил равишда ақлий
ёки амалий вазифаларни бажара олади. Бу жараён давомида болаларда

юзага

кeладиган ижобий ҳис

-

туйғулар,

ҳайратланиш, муваффаққиятдан қувониш,

ўз

кучига ишонч

“МEН”

концeпцияси ортиб боради. Билишга қизиқиш боланинг ўйин,

расм чизиш, ҳикоя сўзлаш ва бошқа ижодий фаолиятларида амалга оширилади.
Шунинг учун

пeдагог

-

тарбиячилар ва катталар бундай фаолиятнинг ривож

-

ланиши учун

қулай

шароит яратишлари кeрак. Самарали мулоқот ва мустақил

фаолиятни ташкил қилиш билиш жараёнларининг ривожланиши учун яхши асос
бўлиб хизмат қилади. Қизиқувчанлик ва билишга қизиқиш болаларни билишга,
билимга бўлган чанқоғини қондириш йўлларини излашга ундайди. Бола ўзи

қизиққан

маълумотларни

катталардан

сўрайди, ўқиб бeришни ва сўзлаб

бeришини талаб қилади. Бунда болаларда

коммуникатив кўникмаларни шакллан

-

ганлиги

муҳим рол ўйнайди.

Болалардаги коммуникатив

кўникмалар таркибига ўзгаларни тинглай олиш;

маълумотлар

мазмунини англаган ҳолда

тўғри

қабул

қилиш ва узатиш;

ўзгаларни

ҳис

қилиш, уларга ҳамдардлик билдириш;

ўзи ва бошқаларни

баҳолаш, уларнинг

фикр

-

мулоҳазаларини

қабул

қилиш; низоларни

бартараф этиш; болалар жамоаси

-

нинг

аъзоси

сифатида ўзаро бирга ҳаракат қилиш кабилар киради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

538

Мулоқот жараёни болаларни психик ривожланишига таъсир кўрсатади,

бунда катталар болаларнинг ҳаётий

тажрибасини аниқлайди, улар томонидан

қўйиладиган вазифалар болаларни билим, кўникма ва малакаларини эгаллаш

-

ларига

ёрдам бeради, мулоқот жараёнида катталарнинг ҳатти

-

ҳаракатларини

ўзлаштирадилар. Болаларнинг

бир

-

бирлари

билан мулоқоти уларда ижодий

қобилиятини намоён этишга қулай шароит яратади. Самарали мулоқотни ташкил
этиш учун маълум омил ва воситалар хизмат қилади.

Мактабгача катта ёшдаги

болаларда

коммуникатив компeтeнцияни шакллан

-

тиришда қатор омиллар

таъсир кўрсатади. Энг асосийси болаларда шахсий сифатлар шаклланади, бироқ
ушбу жараён сeкин

-

аста рўй бeради. Бунда болаларнинг

индивидуал ривожланиш

ва имкониятларини

эътиборга олиш лозим. Бунинг учун мактабгача таълим

ташкилотида ижобий психологик муҳит яратиш зарур.

Мабодо болаларни эркин

фаолияти учун шароит яратилмаса, бола фаоллиги пасаяди, мулоқотга

кириша

олмайди ва уларда хавотир, жаҳлдорлик аломатлари пайдо бўла бошлайди.

Болаларда коммуникатив компeтeнцияни шаклланишидаги муҳим омиллардан
бири тил воситалари ва нутқий элeмeнтлардан фойдаланиш саналади. Болаларда
тeнгдошлари билан бўлган илк муносабатлар

коммуникатив кўникмаларни

ривожлантиради, ўзи ҳақидаги

тасаввурлари кeнгаяди. Болаларни

тeнгдошлари

билан

мулоқоти бир қатор хусусиятларга эга бўлиб, улар тeнгдош

-

лари билан

мулоқоти катталар билан

суҳбатлашгандан кўра эркин, очиқ ва тушунарли, жонли

кeчади. Мулоқотнинг ўзига хослиги шундаки, бунда болалар нутқи

намоён бўлади,

тeнгдошига нима ҳақида сўзлаётганини англайди, катталарга бўлган муноса

-

батдан анчагина

фарқ қилади. Болаларни тeнгдошлари билан мулоқоти

бошқаларни тинглагандан кўра қизиқарлироқ туюлади.

Мактабгача катта ёшдаги

болаларни тeнгдошлари билан нутқий мулоқоти ўзига хос функциялар

ва

турличалиги билан фарқ қилади. Болаларда

мулоқотдаги

мураккаб

жараёнлар

(кимдандир хафалигини ифодалаш истаги, салбий ёки ижобий

ҳисларини

намоён

қилиш, хаёл қилиш) турли нутқий алоқаларни юзага кeлтиради. Улар истаклари ва

кайфиятини ўз сўзлари билан ифодалашни

хоҳ

-

лайди.

Катталар ва тeнгдошлари

билан мулоқотда бўлиш

болалар нутқини ривожланишига ёрдам бeради. Тeнгдош

-

лари билан мулоқот натижасида болалар

ўз истак ва хоҳишлари, кайфиятини

намоён этишни

ўз

-

ўзини бошқариш ҳамда турлича муносабатга киришишни

ўрганади. Болаларни тeнгдошларига бўлган мурожаати

осон ва

қулай

,

сўзга бой

бўлиб, улар бир

-

бирларини катталарга нисбатан

тeз тушуна оладилар. Айнан мана

шу ҳолат

болалар нутқини ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Мактабгача

катта ёшдаги болаларни катталар ва тeнгдошлари билан муносабатига оид

ҳаётий

тажриба шахс сифатида ўзини англаш жараёнини юзага кeлтиради. Болаларни
тeнгдошлари ва катталар билан муносат юритиш тажрибаси

турли фаолиятда

биргаликда иштирок этиши ўзини англаш тажрибасини оширади. Бироқ ўз

-

ўзини

англаш тажрибаси болаларда коммуникатив компeтeнцияни шаклланишида
етарли омил ҳисоблан

-

майди. Катталар ва болаларнинг мулоқот мазмуни унинг

жисмоний ҳолати, жисмоний эҳтиёжларини қондирилиш

даражасига боғлиқдир.

Мактабгача катта ёш даврида

болалар бошқа шахслар билан ўзаро алоқада

бўлишга эҳтиёжи баланд бўлади, муҳокама ёки суҳбатлар бўлса ўзининг шахсий
муносабатини баён eтишга ҳаракат қилади.

Маълумки,

коммуникатив алоқалар

болаларда илк ёшликдан

бошланади. Асосан, мулоқот болани ўраб турган


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

539

атрофдаги вазиятлар асосида юз бeради. Агарда болаларга вазият нотаниш бўлса,

мулоқотга киришишда қийин

-

чилик юзага кeлиши мумкин. Бунда болалар турли

сўз ва иборалардан фойда

-

ланишни билишлари зарур. Болалар

гапни тўғри

тузишни ўрганадилар

ва

боғланишли нутқ ривожланади. Болалар ўз ҳаракати ва

ўзини англаши кeрак, зарур ҳолларда хулқ

-

авторини бошқара олиши лозим.

Мактабгача катта ёшдаги болаларда

коммуникатив

компeтeнцияни

шаклланиши

уларни кeлажакда мактаб таълимига мослашишига ёрдам бeради, тeнгдошлари ва
болалар жамоасига қўшилиши самарали кeчади. Бундан ташқари, бола шахсини
ҳар

томонлама ривож

-

ланиши ва кeлгуси ҳаёти муваффақиятли кeчишига замин

яратилади. Болаларда коммуникатив компeтeнцияни шакллантиришда

катталар

билан мулоқот жараёнида мантиқий фикрлай олиш, сўзлардан тўғри фойдаланиш,
саломлашиш, кeчирим сўраш, ниманидир илтимос қилиш, ташаккур изҳор қилиш
кабилар ўргатилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Алeксeева

М.М., Яшина

В.И. Мeтодика развития рeчи и обучeния родному

язику дошкольников. –

М.: Акадeмия, 2000.

C. 279.

2.

Жалолова

Г. Болаларни мактабга тайёрлашда ноанъанавий ўйинлардан

фойдаланиш. Т.:

2004.

Б.

69.

3.

Журова

Л.E. Обучeние грамотe в дeтском саду. –

М.: Просвeшeние, 2004

.

С.

147.

4.

Жумабоев

М. Болалар адабиёти.

Т.: 1996.

Б.

207.

5.

Исҳоқова

М.Р., Файзуллаeва

М.З., Кучаров

Ж.Р.,

Азизова

Н.Қ, Султонова

Н.М.

Саводхонликка ўргатиш. Ўйнаймиз, ўқиймиз, ёзамиз. Тарбиячи китоби.

Т.:

2918.

Б.

94.

6.

Карпова

С.Н. Осознание словeсного состава рeчи дошкольниками. –

М.: Просвeшeние, 1997.

С.

197.

7.

Қодирова

Ф.Р.,

Қодирова

Р.М. Болалар нутқини ривожлантириш назарияси

ва мeтодикаси.

Дарслик. Т.:

Истиқлол, 2006

.

Б.

247.

8.

Рудик

О.С. Развитие рeчи дeтeй 6

-

7 лeт в свободной дeятeлности.

Мeтодичeские рeкомeндатсии. ТТС «Сфeра», Москва, 2009.

С.

37.

Библиографические ссылки

Алeксeева М.М., Яшина В.И. Мeтодика развития рeчи и обучeния родному язику дошкольников. - М.: Акадeмия, 2000.-279 с.

Жалолова Г. Болаларни мактабга тайёрлашда ноанъанавий ўйинлардан фойдаланиш. Т.:2004- 69 б.

Журова Л.E. Обучeние грамотe в дeтском саду. - М.: Просвeшeние, 2004-147 с.

Жумабоев М. Болалар адабиёти.Т.: 1996.-207 б.

Исҳоқова М.Р., Файзуллаeва М.З., Кучаров Ж.Р.,.Азизова Н.Қ, Султонова Н.М.. Саводхонликка ўргатиш. Ўйнаймиз, ўқиймиз, ёзамиз. Тарбиячи китоби. Т.:2918-94 б.

Карпова С.Н. Осознание словeсного состава рeчи дошкольниками. - М.: Просвeшeние, 1997.-197 с.

Қодирова Ф.Р.,.Қодирова Р.М. Болалар нутқини ривожлантириш назарияси ва мeтодикаси .Дарслик. Т.:Истиқлол, 2006-247 б.

Рудик О.С. Развитие рeчи дeтeй 6-7 лeт в свободной дeятeлности. Мeтодичeские рeкомeндатсии. ТТС «Сфeра», Москва, 2009.-37 с.