Авторы

  • Мунаввархон Пулатов
    капитан, слушатель магистрского факультета, Университет общественной безопасности Республики Узбекистан, Ташкент, Узбекистан
  • Эльдор Хомидов
    доктор философсии по юридическим наукам , заместитель заведующего кафедрой государственного права и прав человека, Университет общественной безопасности, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp89-97

Ключевые слова:

юридическая ответственность материальная ответственность трудовое право гражданское право дисциплинарная ответственность государственное имущество военное имущество налоговое право вина причинно-следственная связь ущерб деяние служебная деятельность

Аннотация

В статье исследуются понятие и сущность материальной ответственности как способа возмещения военнослужащими материального ущерба государственному имуществу, военному имуществу. Описаны основания возникновения материальной ответственности военнослужащих, их соотношение и отличия от других видов ответственности.
В статье также исследуется наше национальное законодательство и судебная практика, и автор вносит предложения по совершенствованию законодательства.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Material responsibility of military servants fundamentals

and types of establishment

Munavvarkhon PULATOV

1

Eldor KHOMIDOV

2

University of Public Security of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021

Received in revised form

28 February 2022

Accepted 20 March 2022

Available online

15 April 2022

The article examines the concept and nature of material

liability as a method of compensation for material damage to

state property, military property by servicemen. The grounds
for the emergence of material liability of servicemen, their

relationship and differences with other types of liability are

described. The article also examines our national legislation and

case law, and the author makes suggestions for improving the
legislation.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp

89-97

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

legal liability,

material liability,

labor law,

civil law,

disciplinary liability,

state property,

military property,

tax law,

guilt,

causal link,

damage,

deed,

service activity.

Ҳарбий

хизматчилар моддий жавобгарлигининг

вужудга келиш асослари ва турлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

юридик жавобгарлик,

моддий жавобгарлик,

меҳнат ҳуқуқи,

фуқаролик ҳуқуқи,

интизомий жавобгарлик,

давлат мулки,

ҳарбий

мулк,

солиқ ҳуқуқи,

айб,

Мақолада моддий жавобгарлик тушунчаси ва ҳусусияти

ҳарбий хизматчилар томонидан давлат мулкига, ҳарбий

мулкка етказилган моддий зарар ўрнини қоплашнинг
усули сифатида юридик жавобгарлик тадқиқ этилиб,

ҳарбий хизматчилар моддий жавобгарлигининг юзага

келиш асослари, бошқа жавобгарлик турлари билан

ўзаро

боғлиқлиги ва фарқи ёритилган. Шунингдек, мақолада

1

Student of the Master’s Faculty of the University of Public Security of the Republic of Uzbekistan, Captain.

2

Doctor of philosophy in law, deputy head of the department of State law and human rights, University of Public

Security, Tashkent, Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

90

сабабий боғланиш,

зарар,

қилмиш

,

хизмат фаолияти.

миллий қонунчилигимиз, суд амалиёти ўрганилиб, муал

-

лиф томонидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича
таклифлар илгари сурилган.

Материальная

ответственность

военнослужащих

основы и виды учреждения

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

юридическая

ответственность,
материальная
ответственность,

трудовое право,
гражданское право,
дисциплинарная

ответственность,
государственное
имущество,

военное имущество,

налоговое право, вина,
причинно

-

следственная

связь,

ущерб,

деяние,

служебная деятельность.

В статье исследуются понятие и сущность материальной

ответственности как способа возмещения военнослужащими
материального

ущерба государственному

имуществу,

военному имуществу. Описаны основания возникновения

материальной

ответственности

военнослужащих,

их

соотношение и отличия от других видов ответственности.

В

статье

также

исследуется

наше

национальное

законодательство и судебная практика, и автор вносит

предложения по совершенствованию законодательства.

Янги Ўзбекистон шароитида ҳарбий ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳат

-

ларидан бири Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар ҳолатини
юқори нуқталарда сақлаш ҳисобланади [1].

Мудофаани бошқариш миллий марказида 13 январь куни Ўзбекистон

Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат
Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб
ўтди. Тадбирда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Қуролли Кучларимизнинг қўмон

-

донлик таркиби, ҳарбий

-

маъмурий секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат

ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Охирги беш йилда ҳарбий қурилишнинг
барча йўналишларида амалга оширилган комплекс чоралар натижасида миллий
армиямизнинг қиёфаси ҳам, қўшинларнинг тайёргарлик даражаси ҳам ўзгарди.
Ҳарбий

қисм ва полигонлардаги инфратузилма, аскар ва офицерларнинг шароит

-

лари яхшиланди. Бу ишлар изчил давом эттирилиб, жанговар бўлинмалар
имкониятлари кенгайтирилмоқда.

Қуролли

Кучларни замонавий қурол

-

яроғ ҳамда ҳарбий техника билан

таъминлаш, мавжудларини модернизация қилиш ҳам ҳарбий қурилиш соҳасидаги
энг устувор вазифалардан бўлиб қолади. Ушбу мақсадлар ва замонавий таҳдидлар
хусусиятидан келиб чиқиб, 2022–2026 йилларда Қуролли Кучларни янада ривож

-

лантириш бўйича концептуал дастур қабул қилиш вазифаси қўйилди [2].

Ушбу концептуал дастурлардан бири сифатида қуйидагиларни тушуни

-

шимиз мумкинки, ҳарбий хизматчилар хизмат фаолиятлари давомида давлат
мулкини асраш, ҳарбий мулкга етказилган зарар ўрнини қоплаш муҳим аҳамият
касб этади. Шу мақсадида ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарликнинг
белгиланиши давлат мулкидан фойдаланиш ва уни бошқаришни назарда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

91

тутадиган янгича қарашларни ҳамда унинг вужудга келиш асосларини, таҳлилий
ечимларини келтириб чиқаради.

Ўзбекистон Республикасининг Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат

тўғрисида қонунининг VIIII –

бобида[3] ва 2006 йил 5 июлдаги Давлатга

етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғриси

-

даги вақтинчалик низомда ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгар

-

ликка

тортиш тартиби ва шартлари белгилаб кўйилган. Бироқ ушбу қонун ҳужжатларида
ҳарбий

хизматчиларнинг моддий жавобгарлигининг аниқ таърифи белгилан

-

маган. Ушбу вақтинчалик низомда ҳарбий низом, буйруқ ва бошқа ҳужжатларда
кўзда тутилган хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида давлатга зарар
етказишда айбдор деб топилган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркиби
лавозимларида чақирув ёки шартнома бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли
Кучларидаги ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек,
ҳарбий

йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар моддий жавобгар

-

ликка тортиладилар [4], деб белгиланган. Юқорида санаб ўтилган шартлар ҳарбий
хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги тушунчаларни очиб
бермайди шунингдек, юридик жавобгарликнинг ушбу турини моҳиятини аниқлаш
учун етарли эмас. Соҳага оид илмий ишларда, шунингдек, ҳарбий

-

ҳуқуқий

адабиётларда ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тушунчасига бир
неча таърифлар берилган. 1962–1970 йиллардаги ҳарбий

-

бошқарув дарслик

-

ларида ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тушунчасида айбдор
ҳарбий

хизматчиларнинг қонунга зид равишда давлатга етказилган мулкий

зарарни тўлиқ ёки қисман пул шаклида қоплаш мажбурияти ёритилган. Ҳарбий
хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги, давлатга етказилган зарарни қоплаш
мажбурияти сифатидаги бундай ўхшаш таъриф 1978 йилдаги совет ҳарбий
энциклопедиясида ва 1983 йилдаги ҳарбий энциклопедиясида ҳам мавжуд.

1980 ва 1990 йиллардаги “Ҳарбий бошқарув дарсликларида” ҳарбий хизматчилар
моддий жавобгарлигининг энг тўлиқ таърифини ўз ичига олган юридик (ҳуқуқий)
жавобгарликнинг бир тури сифатидаги ваколатли орган томонидан белгиланган
давлатга етказилган моддий зарар учун пул шаклида тўланадиган мажбурият
тушунилади. Бироқ ҳарбий хизматчилар моддий жавобгарлиги тушунчасидаги
юқоридаги таърифлардаги айрим камчиликларга қарамай ушбу таърифларда
қуйидагилар

таъкидланган:

1.

Барча турдаги ҳуқуқий жавобгарлик давлат томонидан белгиланади.

2.

Бундай жавобгарлик давлатга етказилган моддий зарарни тўлиқ ёки

қисман қоплаш бўйича қонуний мажбуриятдан иборат.

3.

Ҳарбий

хизматчиларни моддий жавобгарликка тортиш, қонун ҳужжат

-

ларида белгиланган ҳамда етказилган зарар миқдорига таъсир қилувчи шартлар
мавжуд бўлганидагина мумкин.

4. Давлатга етказилган зарарни ундириш пул шаклида амалга оширилиши.

Ҳарбий

хизматчиларнинг моддий жавобгарлигини белгилашда мавжуд бўлган

хусусиятлар бир вақтнинг ўзида юридик жавобгарликнинг ҳусусиятлари ҳисоб

-

ланади.

Шу билан бирга, юқоридаги таърифлар ҳарбий хизматчиларнинг моддий

жавобгарлиги фақат давлатга етказилган зарарни қоплаш тарзида айни вақтдаги
давлат мажбурлов чораси сифатида тавсифланади. Ҳарбий хизматчиларнинг


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

92

моддий жавобгарлиги шахсга нисбатан, энг аввало, суд қарорини қўлламасидан
олдин унга шахсий ташаббусни ҳам юклайди. Жумладан, зарар етказган шахс
ҳарбий

мулкка етказилган зарарни ўз ташаббуси билан юқори қўмондонликка

ахборот берган холда кўнгилли тарзда зарарни қоплаш имкониятини беради.
Шунинг учун ҳам шахсий маъсулият ҳарбий хизматчиларнинг давлат мулкини, шу
жумладан, ҳарбий мулкни сақлашга қаратилган мустақил ва ташаббускор
фаолиятдир деса бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги

тўғрисидаги вақтинчалик низомининг 2

-

бўлимининг 6

-

бандида Ҳарбий хизмат

-

чилар ва ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий
мулкни (қурол

-

аслаҳа, жанговар ва бошқа техника, ўқ

-

дорилар, ёнилғи, озиқ

-

овқат,

ҳарбий ашё, муҳандислик, кимёвий, уй

-

жой мулки, ҳарбий қисм ва муассасалар,

ҳарбий

-

таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги бошқа

моддий воситалар ва пул маблағлари) қасддан йўқ қилиш, зарар етказиш, ишдан
чиқариш, ўғирлаш, камомад, ноқонуний

сарфлаш оқибатида ёки қасддан қилинган

бошқа хатти

-

ҳаракатлар натижасида зарар етказган тақдирда улар ўзида жиноий

тартибда таъқиб қилинувчи ҳаракатларни мужассамлаштирган ёки мужассам

-

лаштирмаганидан қатъий назар, уларнинг айби билан давлатга етказилган
зарарнинг тўлиқ қиймати миқдорида моддий жавобгарликка тортилиши [5]
белгиланган. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги
тўғрисида 2002 йил 12 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий
мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” ги 436

-II-

сон Қонунида [6], шунингдек,

Ўзбекистон Республикаси Ички хизмат низомининг 27 бандида, ушбу низомнинг

3-

бобида командирлар (бошлиқларнинг) қурол

-

яроғ, ҳарбий техника ва бошқа

моддий воситаларнинг сақланиши ва ҳолати учун жавобгарлиги белгиланган

[7].

Демак, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий мулкни сақлаш бўйича юклатилган
мажбуриятлари, ҳарбий хизматчининг хизмат мажбуриятлари ҳисобланиб, уларга
риоя қилмаганликлари учун, яъни давлатга улар томонидан зарар етказилган
тақдирда зарарни қоплаш тарзидаги мажбурлов чораси сифатида кўрилади. Шу
билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги, юридик жавобгар

-

ликнинг бир тури сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган ва давлат мулкини
сақлаш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан уларга юклатилган
мажбуриятлардир. Фуқаролик ҳуқуқида етказилган моддий зарарни қоплаш
натура шаклида ёки пул шаклида қопланиши назарда тутилган бўлса

-

да, ҳарбий

хизматчилирнинг давлатга етказган моддий зарарини натура шаклида қоплашни
иложи йўқ.

Биринчидан,

ҳарбий мулк давлат томонидан ҳарбий қисмларга етказиб

берилса, у алоҳида давлат харидлари асосида амлга оширилади.

Иккинчидан,

муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқ

-

лари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) сирасига
кириши билан характерланади. Ҳамда муайян муомала иштирокчиларигагина
қарашли бўла оладиган ёки муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл
қўйиладиган

фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг (муомалада бўлиши чеклан

-

ган объектларнинг) турлари қонунда кўрсатилган тартибда белгиланади. Шунинг
учун ҳам ҳарбий хизматчиларнинг давлатга етказган моддий зарарни ўрнини пул
шаклида, белгиланган ҳолларда ва миқдорда ундириш, давлатнинг мажбурлов


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

93

чораларининг бир тури сифатида тушунилади. Бироқ ҳарбий хизмат

-

чилар

моддий жавобгарлигининг маълум бир юридик институтга тегишли деган
ҳулосага келишимиз унчалик ҳам тўғри эмас. Бунинг учун эса ҳарбий хизмат

-

чиларнинг моддий жавобгарлигини алоҳида юридик институтга ҳам, ҳуқуқнинг
муайян соҳасига ҳам боғлаш имконини берадиган энг муҳим белгилар мавжуд

-

лигини аниқлаш керак. Бошқача қилиб айтганда, ҳарбий хизматчиларнинг моддий
жавобгарлигининг ҳуқуқий моҳиятини очиб беришимиз керак.

Юқоридаги ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий табиати ушбу муносабат

-

ларнинг аҳамиятига мос келадиган муҳим ҳуқуқий белгилар мажмуи билан
белгиланади. Ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий табиати нафақат табиий,
балки зарурий белгилар билан тавсифланади. Бундан келиб чиқадики, барча
ҳолларда

ҳуқуқий табиат масаласи қонун билан тартибга солинадиган муносабат

-

ларнинг ҳусусиятларини очиб бериш билан чамбарчас боғлиқ. Ҳарбий хизматчи

-

ларнинг моддий жавобгарлиги институти томонидан тартибга солинадиган
муносабатлар шуни англатадики, муайян ҳуқуқ соҳаси томонидан тартибга солиш
эканлигини кўрсатиб берадиган, айнан ушбу соҳага тегишли эканлигини кўрсата

-

диган белгиларини аниқлаш зарурати билан ифодаланади. “Умумий ҳарбий
мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги

[8] қонунда Ўзбекистон Республикаси

Қуролли Кучларининг амалга оширадиган вазифалари уларнинг кўлами ҳаёт ва
фаолиятнинг барча бўғинлари, шунингдек, ҳарбий хизматчи

-

ларнинг хулқ

-

атвори

ва юридик жавобгарлик хусусиятларининг батафсил тартибга солиниши белгилаб
берилган. Қонуннинг 3 моддасида фавқулодда вазиятларда ёки Ўзбекистон
Республикасига қарши ҳарбий тажовуз

бўлган тақдирда аҳолини муҳофаза этиш

тадбир

-

чораларини қамраб олади. Ҳарбий хизматчиларнинг жамиятдаги ҳуқуқий

мақомининг ўзига ҳос ҳусусиятлари давлатни ҳимоя қилиш бўйича уларга
юкланган вазифалар ҳамда ҳар қандай шароитда, шу жумладан, ҳаёт учун хавф
остида бўлган вазифаларни бажариш зарурати билан белгиланади. Юридик фанда
ҳарбий

хизматчилар моддий жавоб

-

гарлигининг ўзига ҳос хусусиятлари қуйида

-

гича ажратилади:

а)

юридик жавобгарликка сабаб бўладиган ҳуқуқбузарликнинг кенг доираси;

б)

айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликнинг юқори даражаси;

с)

ҳарбий

хизматчиларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш бўйича командир

ва (бошлиқлар)га берилган махсус ваколатларнинг мавжудлиги;

д)

қўлланиладиган

қонуний жавобгарлик чоралари ҳамда шартларини

амалга ошириш учун

командирларда махсус ҳокимият ваколатларининг мавжуд

-

лиги;

е) ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жавобгарлик чораларининг ўзига

хос ҳусусияти.

Юқоридаги ҳусусиятларни ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги

билан боғлиқ ҳолда кўриб чиқадиган бўлсак,

ҳарбий хизматчиларнинг қурол

-

яроғ,

ҳарбий техника ва бошқа мол

-

мулкка нисбатан мажбуриятларини қонунчилик

ҳарбий

хизматдан келиб чиқадиган бучлар, яъни ҳарбий хизмат вазифалари деб

ҳисоблайди. Ўз навбатида, командирларнинг (бошлиқларнинг) ҳарбий мулкни
сақлаш, айбдорларни моддий жавобгарликка тортиш бўйича мажбуриятлари
уларнинг хизмат вазифалари ижро ҳамда бошқарув фаолиятининг элемент

-

ларидан бири ҳисобланади. Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

94

Кучлари Интизом низомида командир (бошлиқ)ларнинг

ҳарбий хизматчининг

давлатга етказилган моддий зарари учун у билан биргаликда субсидиар
жавобгарликка тортилмаслик шартлари келтирилган. Масалан, ҳарбий қисмда
(бўлинма)ларда юқори ҳарбий интизом жорий этиш учун хизматни ўташ
қоидаларининг

бузилиши ҳолларини зудлик билан бартараф этиши, ҳарбий қисм

(бўлинма) жанговарлигига раҳна солувчи ҳар қандай хатти

-

ҳаракатнинг қатъият

билан олдини олиши, ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориши, жиноят ва бошқа
ҳатти

-

ҳаракатлардан огоҳлантириш бўйича иш олиб борган бўлса, командир

(бошлиқ) фаолиятининг бевосита натижаси сифатида юз бермаган жиноят, ҳодиса
ва уларнинг олдини олиш тўғрисидаги огоҳлантиришидан сўнг ҳам чора кўрил

-

маган ҳолларда у жавобгар бўлмайди

[9]. Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий

хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг

8-

бандида командирлар (бошлиқлар) уларнинг бўйсунувчилари томонидан

давлатга етказилган зарар учун етказилган зарарга тенг, бироқ бир ойлик оклад
пул таъминотидан ортиқ бўлмаган миқдорда моддий жавобгарликка тортилиши
белгиланган

[10]. Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлик масалалари,

ҳарбий хизмат муносабатларининг нафақат ўзига хос томонлари, балки қўшин

-

ларнинг моддий

-

техник таъминотининг алоҳида ҳусусиятлари билан ҳам чамбар

-

час боғлиқ. Ўзбекистон

Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларини моддий

таъминлаш вазифаси унинг жанговар қобилияти, салоҳияти ва сифатини
кучайтирувчи, ягона марказлашган бошқарувни амалга оширувчи ҳамда бошқа
чора

-

тадбирларни ўтказиш билан узвий боғлиқдир. Қўшинларнинг моддий

-

техник таъминоти, қурол

-

яроғ ва бошқа ресурсларни тўғри тақсимлаш, ҳарбий

мулкни хавфсизлигини кафолатлайдиган ташкилий чора

-

тадбирларни ишлаб

чиқиш, амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий
бошқарув ва назарат органлари, ҳарбий қисм командирлари (бошлиқлари)
томонидан амалга оширилади. Ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлигини
вужудга келтирадиган ҳуқуқий муносабатлар ҳарбий хизматнинг хусусиятлари,
маъмурий ҳуқуқий муносабатлар билан тавсифланади. Бироқ ҳарбий хизматчилар
моддий

жавобгарлигининг ҳуқуқий моҳиятини фақат бир томондан Қуролли

Кучлардаги маъмурий ҳуқуқий муносабатлар тартибида ўрганиб чиқиш тўғри
бўлмайди. Биринчидан, ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги мулкий
ҳарактердаги

умумий хусусиятларга эга бўлган юридик (ҳуқуқий) жавобгар

-

ликнинг тури сифатида кўриб чиқилади. Унинг келиб чиқиш асослари, шартлари,
ҳуқуқбузарлик

таркиби ва босқичларида; иккинчидан, Қуролли Кучларда мулкий

муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатлар,
шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлигининг алоҳида ҳусу

-

сиятлари билан чамбарчас боғлиқлигида; учинчидан, ҳарбий хизматчиларни
моддий жавобгарликка тортишнинг амалиётини холислик, реал воқелик ва
ҳуқуқий

нормалар зарурлиги нуқтаи назаридан маъмурий ва суд

процесида

жиддий таҳлил қилиш керак. Юқоридаги жиҳатлар билан биргаликда ҳарбий
хизматчилар моддий жавобгарлигининг ҳуқуқий моҳиятини аниқлаш ва уни очиб
бериш мумкин. Назария ва амалиётда юридик жавобгарликка ҳос бўлган тўртта
асосий хусусият мавжуд: биринчидан, юридик жавобгарлик қонун ҳужжатларини
бузган шахсларга нисбатан давлат томонидан мажбурий таъсир кўрсатиш шакл

-

ларидан бири ҳисобланади; иккинчидан, жавобгарлик ҳуқуқбузарларга нисбатан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

95

фақат ваколатли давлат органлари томонидан қўлланилади; учинчидан ҳуқуқ

-

бузарларга нисбатан жавобгарлик, қонуний чоралар бўлган қонун ҳужжатларда
назарда тутилган жазо чораларини қўллашдан иборат. Дарҳақиқат, Фуқаролик
кодексининг 11

-

моддасида назарда тутилган усуллардан фақат зарарни қоплаш

усули универсаллик мезонига тўлиқ жавоб беради. Чунки кредитор (талаб қилиш
ҳуқуқига эга шахс) мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари бузилган тақдирда
ёки шартномавий (агар зарар шартнома мажбуриятини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик сабабли келиб чиқса) ва шартномасиз (зарар етказиш,
асоссиз бойлик орттириш) мажбурият соҳасида ҳам зарарни қоплаш ҳуқуқидан
фойдаланиши мумкин. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки,
Фуқаролик кодексининг 11

-

моддасида белгиланган “зарарни қоплаш” усули ўз

хусусияти ва қўлланиш соҳасига кўра фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг
универсал (умумий) воситаси ҳисобланади

[11].

Ҳуқуқ

назарияси ва амалиётда ижтимоий қораланган хулқ

-

атвор натижасида

юзага келган ва қонун нормаларига зид бўлган ҳуқуқбузарликларни бартараф
этишга қаратилган

давлатнинг мажбурий чораларигина юридик чоралар

сифатида тан олинади. Шу муносабат билан ҳуқуқбузарлик, одатда, юридик
жавобгарликнинг ҳуқуқий асоси деб аталади. Фан ва амалиётда турли ҳуқуқий
асосларга кўра юридик жавобгарлик, одатда, жиноий, маъмурий, фуқаролик,
моддий, интизомий жавобгарликка бўлинади. Шунингдек, адабиётларда мулкий
жавобгарлик алоҳида гуруҳга (турга), жумладан, фуқаролик ҳуқуқига, меҳнат
қонунчилигининг

моддий жавобгарлик қоидалари (махсус қоидалар ва норма

-

ларга) атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш тармоқларига, солиқ қонунчи

-

лигидаги

қонун ҳужжатларининг нормаларидаги мажбуриятларга бўлинади. Мулкий
жавобгарлик турларини таҳлил қилишдан олдин, фикримизча, унга маълум бир
мустақиллик бермайдиган ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлган солиқ мажбурияти
билан боғлиқ жавобгарлик масалаларини чиқариб ташлаш керак. Солиқ
жавобгарлиги атроф

-

муҳит қонунчилигининг махсус норматив ҳужжатлари билан

белгиланиб, товар бўлмаган моддий бойликларни ҳимоя қилиш объекти
сифатида товар бўлмаган нарсаларга эга бўлган тегишли пул маблағларида
ҳисобланадиган моддий бойликлар қиймати бўлмаган табиий муҳит объектлари,
маълум ставкаларда зарарни ундириш йўли билан амалга оширилади. Махсус
қоидалар

бўйича жавобгарлик бир қатор ҳусусиятларга эга. Ҳарбий хизматчилар

моддий жавобгарлигини аниқлаш учун ушбу ҳусусиятларни билишимиз керак,
чунки улар охир

-

оқибатда асосий мезон бўлиб юридик (ҳуқуқий) мулкий

жавобгарликнинг мустақил тури бўлиб хизмат қилади. Моддий жавобгарликнинг
ўзига хослиги санкцияларининг табиати

-

моддий зарарни қоплаш ва жазони

белгилашнинг махсус тамойиллари билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат кодексининг 352 моддасига мувофиқ агар ушбу кодексда бошқача қоида
назарда тутилган бўлмаса, ходим ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида жавобгар
бўлади

[12]. Ушбу кодекснинг 314

-

315 моддаларида корхона, муассаса, ташкилотга

етказилган зарар миқдорини аниқлаш тартиби белгиланган

[13]. 2006 йил

12 майдаги Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий
жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низомда хизмат мажбуриятларини
бажаришда тааллуқли бўлмаган вақтда етказилган зарар учун ушбу шахслар
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда моддий жавоб

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

96

гарликка тортилиши, етказилган зарарнинг улар томонидан қопланиши тўғри

-

сида қарор қабул қилингунга

қадар ҳарбий хизматчи захирага бўшатилган ёки

истеъфога чиқарилган ёхуд ҳарбий хизматга мажбур ҳарбий йиғинлар тугагандан
сўнг яшаш жойига кетган ҳолларда командир (бошлиқ) ушбу шахсларга қарши
етказилган зарарнинг пул суммаси миқдорида умумфуқаровий тартибда даъво
аризасини тақдим этиши кераклиги белгиланган

[14]. Бундан кўриниб турибдики,

моддий зарарни ўрнини қоплаш чораси, муаян ҳолларда маълум бир чегаралар
билан, яъни моддий зарарни қоплаш

-

жавобгарликнинг асосий мақсади эканлиги

сифатида фуқаролик

ҳуқуқига яқинлаштиради ҳамда интизомий, маъмурий ва

жиноий жавобгарликдан фарқларини белгилайди. Шу асосда, қонунчиликда
интизомий жазо чоралари, жиноий жазо ва моддий зарар учун жавобгарлик
масалалари фарқланади. Шунингдек, қонунчилик мажбурлов чораларини бир
вақтнинг ўзида қўллашга рухсат беради. Бошқа томондан интизомий жавобгарлик
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мулкий хусусиятни тиклаш чораларини ўз ичига
олмайди. Лекин ҳарбий қисм мулкига зарар етказган ҳарбий хизматчиларга
нисбатан интизомий жазолар билан бир қаторда мулкий характердаги бошқа
чоралар ҳам қўлланилади. Интизомий жазоланган ҳарбий хизматчилар маълум
вақт давомида пул мукофотини тўланишидан маҳрум этилиши, тоифа имтиҳон

-

ларини топшириш ва бошқалардан маҳрум этилиши маъмурий ва жиноий

тартибда қўлланиладиган мулкий жазо турларидан фарқ қилади. Шундай қилиб,
жарима солиш билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатлар жавобгарлик нормалари бўйича
моддий зарарни қоплаш мажбурияти бўлмаганда (ёки ундан қатиий назар) ҳам
қўлланилади. Жиноий ва маъмурий жавобгарлик чораларини таҳлил қилишда ҳам
ана шундай ҳулосага келиш мумкин. Жиноят ҳуқуқида жарима шаклидаги жазо
чораси , авваламбор, содир этилган жиноятнинг ҳусусияти ва оғирлигига, унинг
оқибатларига ва айбдорнинг шахсига боғлиқ. Жарима белгиланган миқдорда эмас,
балки Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган баъзавий ҳисоблаш
миқдори шаклида ҳисобланади[15]. Шунинг учун ҳам жиноят қонунчилигида
жарима миқдори ҳар доим ҳам етказилган зарар миқдорига мос келмайди. Бундан
ташқари, жиноят қонунчилигида

айрим жиноятлар учун юқорироқ жарима

белгиланиши мумкин. Бунда етказилган зарарни қоплаш жазо чорасига айланади.
Шубҳасизки, жавобгарлик интизомий таъсир кўрсатади, лекин ундаги асосий
мақсад

-

зарарни қоплашдаги ҳосилавий натижага олиб келади. Демакки, мазкур

масалаларнинг қонунчиликда назарий жиҳатдан етарли даражада ишлаб чиқил

-

маганлиги, очиқ қолиши, моддий жавобгарликни бир туридан иккинчисини
фарқлашда мураккабликларни кетириб чиқаради. Шунингдек, зарар миқдорини
белгилаш, аниқлаш бўйича юзага келадиган турли хил амалий ёндашувлар, хизмат
фаолиятида эса ноаниқликлар, турлича баҳоланишларга олиб келади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Янги Ўзбекистон стратегияси // Ш.М.

Мирзиёев –

Тошкент: “Ўзбекистон”

нашриёти, 2021.

Б.

318.

2.

Қуролли

Кучларни

ривожлантиришнинг

навбатдаги

муҳим

босқичи вазифалари белгиланди

// https://xs.uz/uzkr/post/qurolli-kuchlarni-

rivozhlantirishning-navbatdagi-muhim-bosqichi-vazifalari-

belgilandi. (31.03.2022 йил)

.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

97

3.

Ўзбекистон Республикасининг Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий

хизмат тўғрисида қонуни// Тошкент ш.,2002 йил 12 декабрь, 436

-II-

сон

https://lex.uz/docs/78717(31.03.2022 йил)

.

4.

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий

жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом// Тошкент ш.,

2006 йил 5 июлъ,

1593-

сон https://www.lex.uz/acts/1017768(31.03.2022 йил)

5.

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий

жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом//6

-

банд // Тошкент ш.,

2006 йил

5 июлъ, 1593

-

сон

https://www.lex.uz/acts/1017768

(31.03.2022 йил)

.

6.

Ўзбекистон Республикасининг Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий

хизмат тўғрисида қонуни

// Тошкент ш.,2002 йил 12 декабрь, 436

-II-

сон

https://lex.uz/docs/78717(31.03.2022 йил)

.

7.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли

кучларининг ички хизмат низоми

//

1996 йил 9 октябрдаги Ўзекистон Республикаси Президентининг фармони //

16

–31 бет.

8.

Ўзбекистон Республикасининг Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий

хизмат тўғрисида қонуни

// Тошкент ш.,

2002 йил 12 декабрь, 436

-II-

сон

https

://lex.uz/docs/78717(31.03.2022 йил)

.

9.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Интизом низоми (6

-

8 модда)

.

10.

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий

жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом// 8

-

банд // Тошкент ш.,2006 йил

5 июлъ

, 1593-

сон https://www.lex.uz/acts/1017768(31.03.2022 йил)

.

11.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси https://lex.uz/docs/111189

.

12.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ex.uz/docs/142859

.

13.

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий

жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом

// Тошкент ш.,

2006 йил 5 июлъ,

1593-

сон

https://www.lex.uz/acts/1017768

(31.03.2022 йил)

.

14.

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий

жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом

// Тошкент ш.,

2006 йил 5

июлъ,

1593-

сон https://www.lex.uz/acts/1017768(31.03.2022 йил)

.

15.

Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси 7

-

22 бет. //

https://adolatnashr.uz/uploads/7.Jinoyat%20huquqi%202%20tom.pdf.

Библиографические ссылки

Янги Ўзбекистон стратегияси // Ш.М.Мирзиёев – Тошкент:

“ Ўзбекистон” нашриёти, 2021.-Б.318

Қуролли Кучларни ривожлантиришнинг навбатдаги муҳим босқичи вазифалари белгиланди// https://xs.uz/uzkr/post/qurolli-kuchlarni-rivozhlantirishning-navbatdagi-muhim-bosqichi-vazifalari-belgilandi. (31.03.2022 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида қонуни// Тошкент ш.,2002 йил 12 декабрь, 436-II-сон https://lex.uz/docs/78717(31.03.2022 йил)

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом// Тошкент ш.,2006 йил

июлъ, 1593-сон https://www.lex.uz/acts/1017768(31.03.2022 йил)

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом//6-банд // Тошкент ш.,2006 йил 5 июлъ, 1593-сон https://www.lex.uz/acts/1017768(31.03.2022 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида қонуни// Тошкент ш.,2002 йил 12 декабрь, 436-II-сон https://lex.uz/docs/78717(31.03.2022 йил)

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ички хизмат низоми//1996 йил 9 октябрдаги Ўзекистон Республикаси Президентининг фармони // 16-31 бет.

Ўзбекистон Республикасининг Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида қонуни// Тошкент ш.,2002 йил 12 декабрь, 436-II-сон https://lex.uz/docs/78717(31.03.2022 йил)

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Интизом низоми (6-8 модда)

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом// 8-банд // Тошкент ш.,2006 йил 5 июлъ, 1593-сон https://www.lex.uz/acts/1017768(31.03.2022 йил)

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси https://lex.uz/docs/111189

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ex.uz/docs/142859

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом// Тошкент ш.,2006 йил 5 июлъ, 1593-сон https://www.lex.uz/acts/1017768(31.03.2022 йил)

Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги тўғрисидаги вақтинчалик низом// Тошкент ш.,2006 йил 5 июлъ, 1593-сон https://www.lex.uz/acts/1017768(31.03.2022 йил)

Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси 7-22 бет.