Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The importance of domestic and international relations in
the theater
’
s access to the world
Nodirbek SAYFULLAEV
1
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 15 March 2022
Available online
25 April 2022
This article provides information about the international
cooperation of Uzbek theaters, festivals, performances,
international conferences organized in connection with them
and their importance.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss2-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
international cooperation,
theater,
stage,
directing,
festival.
Театрларнинг жаҳон майдонига чиқишида ички ва
халқаро алоқаларнинг аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
халқаро ҳамкорлик,
театр,
саҳна,
режиссура,
фестивал.
Ушбу мақолада ўзбек театрларининг халқаро ҳамкорлик
алоқалари, ўтказилган фестиваллар, спектакллар улар
билан боғлиқ ташкил этилган халқаро конференциялар ва
уларнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берилган.
Значение внутренних и международных отношений в
выходе театра в мир
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
международное
сотрудничество,
театр,
сцена,
режиссура,
фестиваль.
В данной статье представлена информация о
международном
сотрудничестве
узбекских
театров,
фестивалях, спектаклях, международных конференциях,
организуемых в связи с ними и их значении.
1
Candidate of Historical Sciences Independent researcher of the National University of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
183
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳаларда бўлгани каби
маданият, санъат, хусусан, театр санъати соҳасида халқаро алоқалар фаоллашди.
Истиқлол туфайли ижодий жамоалар бирин
-
кетин турли нуфузли халқаро театр
фестивалларида қатнаша бошладилар.
Аброр Ҳидоятов номидаги Ўзбек давлат
драма театри жамоаси 1996 йили Франциядаги Авиньон фестивалида “Буюк Ипак
йўли” спектаклини намойиш этди. Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати
билан режиссёр Б.Йўлдошев раҳбарлигидаги жамоа Париждаги “Адеон” театрида
“Мовароуннаҳр шоирлари” номли театрлашган томоша кўрсатди. Унда етти шоир
гавдалан
-
тирилди: Бобур
–
Ҳ
.
Арслонов, Атоий
–
Э.
Носиров, Саккокий
–
А.
Рафиқов,
Лутфий
–
М.
Азизов, Зебуннисо
–
Г.
Яхшиева, Нодирабегим
–
З.
Бойхонова, актёр
Франсуа Шато эса Алишер Навоий образида намоён бўлди.
Ўзбекистон театрларининг ривожи ва четга чиқишида “Наврўз” минтақа
театр фестивалининг аҳамияти катта бўлди. Ушбу фестиваль Ўзбекистон,
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон театр арбоблари уюшмаси
томонидан 1989 йилда ташкил этилди. “Наврўз” фестивали ҳар йили ўтказилиб, ўз
анъаналари ва амалларига эга бўлиб, Марказий осиё республикаларининг ҳар
бирида бўлиб ўтди. Жумладан, 1988 йили Олмаота шаҳрида, 1989 йили Бишкекда,
1991 йили Душанбеда, 1992 йили Тошкентда ва ниҳоят, 1993 йили Ашхабодда
бўлиб ўтди. Ҳар қандай фестиваль сингари “Наврўз” минтақа фестивали ҳам саҳна
санъатининг Марказий Осиёда қандай ривожланаётганини, бадиий ўзига хос
хусусиятларини, турли
-
туман театр шакллари ва жанрлари борлигини кўрсата
-
диган майдонга айланди. Фестивалда намойиш этилган “Темир хотин” спектакли
фестиваль “Гран
-
при”сига сазовор бўлди.
Республикада ўтадиган “Наврўз” фестивали ҳақида Ўзбекистон театр
арбоблари уюшмасининг раиси Бернора Қориева шундай деган эди: “Аввало
маданиятларимиз бир
-
бирига муштараклашади, бир
-
биримиздан ўрганамиз.
Иккинчидан, фестиваль борасида мамлакат миқёсида яхши гаплар бўляпти. Шу
сабаб фестивални ҳар йили ўтказишга келишиб олинди. Уни ташкил этиш бўйича
махсус раҳбарият тузиш назарда тутилган. У ҳолда биз чет эллик менежерлар
билан ҳам ишлаш имконига эга бўламиз. Айтганча, “Наврўз
-
92”ни кўриш учун
Туркия, Мисрдан меҳмонлар келиши кутилмоқда. Чунки фестиваль бирмунча вақт
ўтиши билан ўзига хос томошаларни кўргазма сотиш бозорига айланади. Ахир
“Майсаранинг иши” туфайли Америкага бордик. “Мулоқот” эса Италия ва
Францияда шодлик билан кутиб олинди”.
А.
Ҳидоятов
номидаги Ўзбек давлат драма театрининг “Искандар” спектакли
режиссёри Б.
Йўлдошев “режиссурадаги янги услуб ва шакл изланишлари учун”
соврини билан тақдирланди. “Энг яхши саҳна безаги учун” рассом Бешим
Қоражаев
(Туркманистон), “энг яхши актёрлик иши учун” Г.
Аширова
(Туркманистон), Т.
Оролбоев (Қозоғистон), М.Юсупов (Ўзбекистон) тақдирланган.
Театр уюшмалари халқаро конфедерацияси президенти Кирилл Лавров шундай
баҳо беради: “Гапнинг очиғи, собиқ иттифоқ давридаги йиғинлар, фестиваллар
“ура –
ура” билан ўтар эди. Ижодий анжуманларда асарларга холис баҳо беришдан
кўра, тантана руҳи устун бўларди. Асар мавзуси ёки мазмунига қараб эмас, таниш
–
билишчилик ёки зиёфатга қараб баҳоланарди. Энди фестивалларнинг асл
моҳиятига енгил
-
елпи қарайдиган ундай замонлар ўтиб кетди. Ҳар бир халқ ўз
миллий маданияти ва санъатини чинакамига ривожлантиришга ҳамда жаҳон
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
184
саҳнасига олиб чиқишга
астойдил бел боғладилар”. Наби Раҳимов бўлса
мухбирларнинг қийин бир шароитда тантана ўтказиш шартмиди, деган саволига
шундай жавоб берган эади: “Мен шарт деб ўйлайман. Чунки ҳамма нарсани пул
билан, вақт билан ўлчаб бўлмайди. Ҳаётда ундан юксакроқ, ундан
буюкроқ мезон
-
лар ҳам борки, ана шулардан бири эзгулик ва поклик жарчиси –
санъат”.
1993 йилги “Наврўз” фестивали доираси янада кенгайди. Туркия, Эрон,
Озарбайжон, Татаристон ва бошқа хорижий давлатлардан келган театр жамоалари
23 та спектаклни кўрсатдилар. Ушбу фестивалда беш йил ичида биринчи маротаба
Ўзбекистон театр санъати шаънини Бердаҳ номидаги Қорақалпоқ Давлат
мусиқали драма театрининг “Шаҳриёр” (К.
Матмуратов асари. реж. Ж.
Султабаев)
спектакли билан ҳимоя қилди. “Шаҳриёр” спектаклини мавсумнинг
энг яхши
спектакли деб санаш нотўғри,
–
деб таъкидлади ҳайъат аъзоси И.Мухторов. –
У
асосан ушбу жамоанинг ижодий юксалиш жараёнини ифодалайди”.
Ўзбекистон Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Театр арбоблари уюшмаси
“Наврўз
-
97” театр фестивалини илк маротаба тарихий шахс
–
Амир Темурга бағиш
-
лаб ўтказди. Бир ҳафта давом этган анжуманда пойтахт томошабинларига ўн
тўртта спектакль тақдим этди. Спектаклларнинг саҳна талқинлари бир
-
биридан
кескин фарқ қилади. М.
Тўлахўжаева таъкидлаганидек: “Ҳозирги кунда ўзбек
театри, бошқа театрлар каби турли
-
туман: бу ерда омад ва омадсизлик, юқори
профессионализм ва ҳаваскорлик, ёрқин, қизиқарли асарлар қаторида ўртамиёна
спектакллар, паст саҳна маданияти, тарихни билмаслик, режиссёрлик имконият
-
сизликлари ёнма
–
ён яшаб келмоқда. Мана шу қарама
-
қаршилик, турли
-
туманлик
тубида ривожланиш, ҳаракат ҳукмрон”.
1997 йил Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театри 85 йиллик
ижодий фаолияти давомида илк бор “Чимилдиқ” спектакли билан Қоҳирага сафар
қилган
бўлса, “Қирмизи олма” спектакли билан Истамбулда халқаро фестивалда
қатнашдилар.
Ўзбекистон мустақиллигини қўлга киритган вақтдан сўнг ўтказилган муҳим
халқаро феситивалларда бири бу 1993 йил ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Тошкент
-
да ўтказилган биринчи “Театр: Шарқ ва Ғарб” халқаро фестивали бўлди. Бу
фестиваль ҳам турли ғоявий қарашлардан холи бўлган турли жанрлардан спек
-
таклларни намойиш этишдан бошланди. Япония, Гонконг, Англия, Швацея каби
18 давлатдан келган театр жамоалари 23 та спектаклни томошабинларга намойиш
этдилар.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 1998 йил 26 март
“Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги Фармони санъаткор
-
ларни хорижий мамлакатларда ўтказиладиган қатор халқаро театр фестивалларда
иштирок этишларига ҳар томонлама шароит яратди. Ўзбекистон театр усталари
хориж мамлакатларида ўтказилган халқаро фестивалларда, кўрик танловларда
муваффақиятли иштирок этиб, миллий маданият ютуқларини кенг тарғиб
қилишда
дастурамал бўлди.
Саҳна ижодкорлари нафақат Москва, Санкт
-
Петербург театрларида малака
оширишлари, балки европа мамлакатлари театр санъати билан алоқа ўрнатиш, ўз
ижодий салоҳиятларини синаб кўриш, ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Баъзи
асарларни саҳналаштиришга чет давлатлардан режиссёрлар таклиф этила
бошланди. Америкалик режиссёр Дэвид Каплан Аброр Ҳидоятов номидаги театрда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
185
“Қирол Лир” спектаклини, Буюк Британиялик режиссёр Майкл Берг Алишер
Навоий номидаги катта театрда “Князь Игорь” операсини саҳналаштирди, тожик
режиссёри Ф.
Қосимов
А.
Ҳидоятов
театрида Софокль асари асосида “Электра”ни,
“Эски мачит” театр –
студиясида Аттор ва А.
Навоий достонлари асосида “Шайх
Санъон”, Ч.
Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” асари асосида “Найман она
нидоси”, Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида Б.Исломов асари асосида
“Самарқанднома” спектаклларини саҳналаштирдилар. Ўз навбатида Б.Йўлдошев
Францияда, Н.Абдураҳмонов Исроилда спектаклларни саҳналаштирди. Бу театрлар
ўртасида ўзаро ижодий ҳамкорликни кучайтирди. Олимжон Салимов Тоғай
Муроднинг “От кишнаган оқшомда” асарини саҳналаштиришга киришар
экан,
Туркманистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби рассом Бердигули Амансихатни
таклиф этади. Сценограф саҳна имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, рамзий
саҳнавий образ ярата олди. Оддий инсон тақдиридан ҳикоя қилувчи умумлашма
маънога эга бўлган саҳна асари яратилди.
Ўзбекистон Давлат ёшлар театри бўлса Санкт –
Петербургда ўтказиладиган
“Болтиқ уйи” (Балтийский дом), Млсквада ўтказиладиган Чехов фестивалларида
доимий иштирок этиб келди.
Сурхондараё театри “Ўлдинг азиз бўлдинг” (қайта номланган номи “Қайсар
чолнинг қилиғи”) спектакли билан 2007 йилда Тожикистон Республикасининг
Душанбе шаҳрида ўтказилган “Наврўз
-
2007” академик театрларининг Халқаро
фестивалида, 2008 йилнинг 10
-
20 октябрь кунлари Миср араб республикасининг
Қоҳира
шаҳрида бўлиб ўтган ХХ –
Халқаро экспериментал театрлар фестивалида
қатнашиб, муносиб ўринларни қўлга киритди. 2010 йилда бўлса Қозоғистон
Республикасининг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатларининг
Халқаро театрлар фестивалида иштирок этиб, 3 ўринни эгаллади. Ўзбекистон халқ
артисти Г.
Равшанова “Энг яхши аёл”, Й.
Мирқурбонов “Энг яхши эркак роли”
номинациялари ғолиби бўлдилар.
Умуман, Сурхондарё театр жамоаси бу каби ғоявий жиҳатдан мукаммал
асарларни саҳналаштириб, театр репертуарларини бойитиш билан бирга,
мустақиллик давридаги ижро имкониятини, актёрлик маҳоратини, режессурада
эришган янги ютуқларини кенг жамоатчиликка ҳавола этди.
Сурхондарё театрининг Тожикистон театрлари билан ҳамкорлиги ҳақида
ҳам
лоҳида таъкидлаш лозим. Айниқса, Сурхондарё вилоят мусиқали драма театри
ижодий ҳамкорлиги натажалари катта тайёргарлик билан ўтказилган “Парасту
-
2019” театр фестивалида яққол кўзга ташланди.
Феставалга тақдим этилган
аксарият спектакллар фалсафаий умумлашмаларга бойлиги, сўз қудрати,
юкланган маъно маҳорат билан яратилган бадиий характерлар ва асосийси,
кўтарилган ижтимоий муаммоларнинг қамровдорлиги билан мутахассислар
эътиборини тортди.
2000 йил Қарши шаҳрида Халқаро “Ипак йўли –
театр саёҳати” лойиҳаси
доирасидаги муаллифлик театрлари учрашувлари бўлиб ўтди.
Мазкур фестивал
-
нинг ўзига хослиги шунда намоён бўлдики, томошабин одатланган ва кўникиб
қолган
услуб ва воситалар, бир оз бўлса
-
да, инкор этилгани ҳолда, томошавий
-
ликка, оммавийликка интилиш кузатилди. “Сабаби, аксарият спектакллар саҳнада
эмас, балки бевосита томошабинлар даврасида намойиш этилди,
–
деб ёзади
фестиваль қатнашчиларидан Э.
Усмонов.
–
Саҳна йўқ, парда йўқ. Аммо биз
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
186
кўникмаган янгича талқин, янги томоша бор... Марказий Осиё театрларида
ҳозирги
замон жаҳон театрларининг энг янги тажрибалари ва яхши анъаналарига
ижодий ёндашиш юз кўрсата бошлаганига амин бўлдик”. Фестиваль саҳнани
тўлдирмаган ҳолда, рамзлар, ишоралар орқали ҳам саҳнавий образ яратиш
мумкинлигини исботлади.
2006 йилда ўтказилган биринчи фестивалда Ўзбек Академик драма театри
“Қирмизи
олма” спектакли билан иштирок этди. Иккинчи маротаба бўлиб ўтган бу
фестивалда республика театрлари номидан Юсуфжон қизиқ Шакаржонов
номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма театри “Кампир топайми, дадажон”
номли спектакл билан иштирок этиб, фестивалнинг иккита нуфузли мукофотига
сазовор бўлди. Ўзбекистон халқ артисти Ёрқиной Ҳатамова “Энг яхши роли ижроси
учун”, ёш актёр Мурод Халилов “Энг яхши эпизодик рол ижроси учун” номинация
-
лари билан тақдирланди.
Алмати фестивалининг доимий ташкилотларчиларидан бири бўлган
қозоғистонлик таниқли театр танқидчиси Т.Журенов номидаги Қозоғистон
Миллий санъат академияси профессори Сония Кабдиева спектаклдан кейин ўзбек
таетр санъатига юксак баҳо берди. У аввалги фестивалларда қатнашган театрлар
каби бу театрнинг спектаклида ҳам режессура, актёрлик санъати мактаби ёрқин
профессионал даражада эканлигини таъкидлади. Ўзбек театр санъати бу борада
минтақада етакчилик қилишига урғу бериб, бу спектаклда фарс жанри қоида
-
ларига риоя қилинганлиги, асар миллий колоритга бойлиги ҳамда энг муҳими
актёрлар ижросига режиссёр талқини сингдириб юборилганлиги туфайли ягона
ансамбль юзага келганлиги жиҳатларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Фестивалда хорижнинг 5 мамлакатидан ташриф буюрган театр жамоалари
билан биргаликда, республиканинг 12 театри ўз спектакллари билан иштирок
этди. Жумладан, “Бешинчи театр” номли Омск давлат драма театри В.
Шекспир
-
нинг “Ромео ва Жульетта” трегедияси асосидаги спектаклни, В.
Маяковский
номидаги Тожикистон давлат рус драма театри И.
Содиқов қаламига мансуб
“Афандининг беш хотини” комедиясини, Б.
Кидикеева номидаги Қирғизистон
давлат ёш томошабинлар театри Ғафур Ғуломнинг “Шум бола” асари асосида
тайёрланган спектаклни, Рачо Стоянов номидаги Болгария драма театри
И.
Кулековнинг “Картон қутиларидаги ҳаёт” номли спектаклни, Ўзбекистон
академик рус драма театри америкалик драматург Айвон Менчелнинг қаламига
мансуб “Сен билан ва сенсиз” спектаклини тақдим этди. Шунингдек, респулика
вилоятларидан А.П.
Чехов номидаги Самарқанд вилоят рус драма театри
россиялик драматург Н.Коляданинг “Бағрикенглик” пъесаси асосидаги
спектаклни, Бухоро вилоят мусиқали драма театри ёш дебютчи А.Ортиқовнинг
“Майсаранинг иши” спектаклини, О.Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали
драма театри Тоғай Мурод асосани асосида
саҳналаштирилган “Ойдинда юрган
лдамлар” спектаклини, М.Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали
драма театри “Бобомнинг орзуси” спектаклини намойиш этдилар.
Айни пайтда Амир Темур номи узоқ вақт тилга олинмай ёки тарихда ёвуз
сиймо сифатида кўрсатиб келинган туфайли Қарши шаҳар “Эски мачит” театр
-
студияси 1999 йил апрель ойида Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида
ўтказилган “Айтматов ва театр” номли халқаро фестивалда “Найман она нидоси”
спектакли билан қатнашиб, гран
-
при совринига сазовор бўлди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
187
Халқаро алоқаларни ривожлантиришда Ўзбекистон Ёшлари театрининг
фаолияти ибратли бўлди. 1995 йил 4 сентябрда Ўзбекистон –Грузия ҳукуматлари
ўртасида фан, маданият ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимига
асосан
2000 йил 26 март –
26 май
кунлари бўлиб ўтган “Хумо” ёшлар театрининг 2
–
фестивалида Грузиянинг Поти шаҳри В.Гуния номидаги Давлат драма театри
жамоаси ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон Ёшлари театрининг 2002 йилда Исроил давлатининг Ҳайфа
шаҳрида, Россиянинг Ростов
-
Дон шаҳрида, Германиянинг Дрезден шаҳрида
уюштирган гастроллари бўлса театр арбобларининг ижобий баҳосини олди.
Ўзбекистон Ёшлари театри Россиянинг Санкт
-
Петербург шаҳрида 2003 йилнинг
март ойида ўтказилган анъанавий Халқаро фестивалда “Холстомер” спектакли
билан иштирок этиб, мутахассислар ва томошабинлар томонидан қизғин кутиб
олинди, сўнгра театр Москва шаҳрида гастролда бўлиб, бир ҳафта давомида бир
неча спектаклларини талабчан рус томошабинларига намойиш этди. Ўша йили
Ўзбекистон Ёшлари театри ташаббуси билан Тошкентда
ўтказилган “Ҳумо”
халқаро фестивалида Австрия, Франция, Россия, Исроил каби давлатлардан 10 та
театр труппаси иштирок этди. Фестиваль пойтахт томошабинларига, ижод аҳлига
турли хорижий театрларнинг асарларини таништирганлиги билан катта
аҳамиятга эга бўлди.
Театр соҳасидаги ҳалқаро ҳамкорлик масалалари 2004 йилда Ўзбекистон
Ёшлари театри Санкт
-
Петербургда ўтган “Болтиқ уйи” театр фестивалида
Гоццининг “Маликаи Турондот” асари билан муваффақиятли қатнашди. Ёш
томошабинлар театрида эса Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва
Ўзбекистондаги Жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда талабалар
ижросида немис, рус, ўзбек тилларида “Пиноккио” спектакли намойиш этилди.
Режиссёр О.Салимов Мухтор Авэзов номидаги Қозоғистон театрида Тоғай
Муроднинг “От кишнаган оқшомда” асарини саҳналаштирди. Алматидаги Уйғур
мусиқали драма театри Тошкентда Миллий театр саҳнасида “Анорхон” спектак
-
лини намойиш этди. Қарши шаҳар “Эски мачит” театр
-
студияси Қирғизистон
пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган халқаро фестивалда “Рақсу
-
самоъ”
спектакли билан қатнашиб, юқори совринга сазовор бўлди.
Ўзбек Миллий академик драма театрининг Германия Федератив
Республикаси элчихонаси, Фридрих Науман фонди ҳомийлигида саҳналаш
-
тирилган “Донишманд Натан” спектаклини 11
-
15 июнда Термиз ва Қарши шаҳар
-
ларида намойиб этиши, ижодий учрашувлари катта аҳамиятга эга бўлди.
Қозоғистон
Республикасининг Алмати шаҳрида 2008 йилнинг 2
-
6 сентябрь
кунлари ўтказилган Марказий Осиё мамлакатларининг II Халқаро театр санъати
фестивалида Фарғона вилоят театри жамоаси “Кампир топайми, дадажон?”
(Х.
Хурсандов) спектакли билан қатнашиб, ўзбек миллий театр санъатини катта
муваффақият билан намойиш этди. Спектаклдаги Зулфия момо образини маҳорат
билан ижро этган Ўзбекистон халқ артисти Ёрқиной Ҳотамова “Энг яхши аёл роли
ижроси учун”, Собиржон ролини гавдалантирган ёш актёр Мурод Халилов “Энг
яхши эпизодик роль ижроси учун” номинациялари сазовор бўлдилар.
Умуман, 2009 йил давомида театрларда 80 дан ошиқ турли мавзу ва
жанрларда янги спектакллар саҳналаштирилиб, томошабинларга
ҳавола этилди.
Аксарияти замонавий мавзуларда, шунингдек, улар орасида тарихий, афсонавий
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
188
мавзулар ҳамда жаҳон драматургияси намуналари ҳам бор. Чунончи, Ўзбек
Миллий академик драма театрида “Ўзбекча рақс”, “Танҳо юлдуз”
(Н.
Аббосхон),
“Энг сулув келинчак” (С.
Болғабоев), “Фариданинг дил дафтари” (Ф.
Усмонова),
“Оилавий сир” (И.
Султон), Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик
катта театрида “Кармен” (Ж.
Бизе), “Алеко” (С.
Рахманинов), “Спящая красавица”
(Н.
Чайковский), Ўзбекистон академик рус драма театрида “Романтики” (Э.Ростан),
“Бешенные деньги”,
Муқимий театрида “Ойонам
-
қайнонам” (Н.
Аббосхон), “Қизи
борнинг нози бор” (Ҳ.Расул), “Бу чоллар
–
ёмон чоллар” (О.
Ҳакимов), Ўзбек Давлат
драма театрида “Бахт эшик қоққанда” (С.
Қурбонов) спектакллари саҳналаш
-
тирилиб, томошабинга намойиш этилди. 2007 йил 25 апрель –
6 май кунлари
Алишер Навоий номидаги Ўзбек давлат академик катта театрида “Тошкент баҳори
–
2007” Халқаро опера ва балет фестивали бўлиб ўтди. Биринчи маротаба
ўтказилган бу фестивалда Россия, Украина, Қозоғистон, Италия, Япония каби
мамлакатларнинг етакчи опера ва балет санъаткорлари катта театрнинг ўндан
ошиқ спектаклларида етакчи партияларни ижро этиб, пойтахт томошабинларини
мамнун этишди. Таниқли немис дирижёри Пьер Доминик Навоий номидаги
академик катта театрида Г.Доницеттининг “Севги шароби” операсига дирижёрлик
қилди
. 28-
29 сентябрда шу театрга Украина пойтахти Киев шаҳридан ташриф
буюрган симфоник оркестр ва хор жамоалари ўз санъатларини тараннум этдилар.
Сурхондарё театри Алмати шаҳрида 25
-
31 майда ўтган Марказий Осиё
III халқаро театр фестивалида Х.
Хурсандовнинг “Қайсар чолнинг қилиғи” асарини
намойиш этди. Фестивалда 10 та театр қатнашди. Гарчи ўзбек театри синхрон
таржимасиз кўрсатилган бўлса
-
да, мутахассисларда зўр қизиқиш уйғотди
.
Фестиваль якунида Сурхондарё театри спектакли 3
-
ўрин ва диплом билан
тақдирланди. Спектаклнинг бош қаҳрамони Мўмин ота роли ижроси учун
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Йўлдош Мирқурбонов “Энг яхши эркак
роли ижроси учун”, Марсиячи ролини ижро этган Ўзбекистон халқ артисти
Гулнора Равшанова “Энг яхши аёл роли ижроси учун” мукофотларига сазовор
бўлишди.
Атоқли адиб Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан
театрларда ўнга яқин асарлар саҳна юзини кўрди. Муқимий номидаги театрда
янги талқиндаги “Айрим нусхалар” мусиқали комедияси, Республика Сатира,
Бердақ номидаги Қорақалпоқ театрларида “Тобутдан товуш”, Тошкент давлат
драма, Ҳамза номидаги Қўқон шаҳар, А.
Навоий номидаги Наманган вилоят,
М.
Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят мусиқали
драма театрларида
“Аяжонларим”, А.П.
Чехов номидаги Самарқанд рус драма театрида “Милые мои
матушки”, Ю.
Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театрида адиб
ҳикоялари асосида “Ҳаё” (Н.
Норматов инсценировкаси), Қўқон шаҳар мусиқали
драма театрида адиб асарлари асосида “Уч япроқ” (А.
Азимов инсценировкаси)
каби саҳна асарлари томошабинларга намойиш этилди.
Республикадаги Ёшлар театрлари муаммолари билан шуғулланган
М.
Аҳмаджонова шундай маълумот келтиради: “Репертуар таҳлили шуни
кўрсатадики, Мустақилликнинг 16 йили ичида Ўзбекистон Ёшлари театрида 59 та
спектакль саҳналаштирилган бўлиб, шундан драма –
10 та, комедия
–
6 та,
трагикомедия
–
1 та, эртак
–
25 та, мусиқали пластик шоу
–
9 та, мюзикл
–
3 та,
буффонада
–
1 та, парадокс
–
1 та. Учта
спектакль жанрлар аралашма қилиб
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
189
(панорама) эксперимент тарзида ишланган. Репертуардаги спектакл
-
ларнинг 18
таси мумтоз драматургия асарлари (шулардан 3 таси қайта тикланган
вариантлар), замонавий мавзуда
–
5та, тарихий мавзуда атиги 1 та асар, бироқ
эртак ва ривоятлар 31 та спектакль асосини ташкил этган”.
Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри Марказий Осиё
минтақасида опера ва балет саъати намойиш этиладиган энг йирик маданий
масканларидан бири ҳисобланади. Ижодий жамоа санъат мухлисларига
мумтоз
мисиқа маданиятининг ноёб ва бетакрор намуналарини тақдим этиб келади. Театр
ижодкорларидан Муяссар Роззоқова, Аваз Ражабов, Сайёра Ҳайриддинова, Кирил
Бачининов, Руслан Гафаров, Шукур Ғофуров каби етакчи опера солистлари,
қаторида
Рамзиддин Усмонов, Умид Исроилов каби хушовоз хонандалар ҳамда
балет санъатида юксак иқтидорни намойиш этган Тамила Мухамедова, Омонулла
Бобожонов, Нодира Ҳамроева, Искандар Маналиев каби ёш истеъдод соҳиблари
қизғин
ижодий изланиш олиб бордилар. Улар ҳам ҳориж давлатларида гастроль
сафарларида бўлиб, кўплаб нуфузли халқаро танлов ва фестивалларда иштирок
этдилар. Жумладан, Миср, Россия, Япония, Таиланд, Малайзия, Хитой, Туркия
давлатларида бўлиб ўтган опера ва балет ижрочилари анжуманларида санъатлари
юқори баҳоланди.
Шунингдек, “Тошкент баҳори” халқаро опера ва балет фестивали, буюк
итальян бастакори Жакомо Пуччини тақаллудига бағишлаб халқаро фестиваллар
ҳам
ўтказилди. Ушбу тадбирларда қатнашган жаҳонда таниқли санъат
намоёндалари юртимизда опера ва санъати ривожига юксак эътибор қаратилиши,
ўзбек хонанлари ва балет балет ижрочиларининг беқиёс маҳорат соҳиби
эканликларини эътироф этишди.
2009 йилда театр симфоник оркестри. Опера ижрочилари ҳамда балет
труппаси Ҳиндистонга сафар қилди. Деҳлининг “сири форт Аудиториум” кинокон
-
церт мажмуасида “Дон Кихот” балети ҳамда симфоник мусиқа оркестри ижроси
-
даги концерт дастури ҳақола этилди. Театр жамоаси гастроль давомида Мумбай,
Ҳайдаробод, Чиннай шаҳарларида бўлиб у ерда ҳам концерт дастурлари намойиш
этдилар. Бу жамоа бир неча
халқаро лойиҳалар асосида спектакллар саҳналаш
-
тирди. Ўзбек
-
корейс санъаткорлари ҳамкорлигида “Риголетто” (Дж.Верди), Ўзбек
-
рус санъаткорлари ҳамкорлигида “Эсмеральда” балетлари, Англиядан ташриф
буюрган мусиқачилар дастаси концерти, Ўзбек
-
япон санъаткорлари ҳамкорлигида
“Дон
-
Кихот” (Л.Минкус) “Тойота Сити балет” гуруҳи артистларининг концертлари
намойиш этилди. Владимир Спиваков раҳбарлигида “Виртуозы Москвы” оркестри,
Юрий Башмет раҳбарлигида “Солисты Москвы” гуруҳи концертлари намойиш
этилди. Германиялик дирижёр Пьер Доминик “Паяцы” операсига дирижёрлик
қилди. Россия халқ артисти Татьяна Васильева “Примадонна” моноспектаклини
томошабинларга ҳавола этди.
Алишер Навоий номидаги академик катта опера ва балет театри мустақил
-
лик йилларида Таиланд, Малайзия, Сянган, Сингапур каби Осиё мамлакатларида
гастроль сафарида бўлиб, бир қатор балетларни намойиш қилиб қайтди. Ҳар икки
йилда бир марта Тошкентда “Верди фестивали” уюштирилди. Бу давр опера
санъати ривожланиши бир текисда бўлмади. Янги, қизиқарли опера спектакллари
саҳналаштирилган, уларнинг орасида ўзбек композиторларининг опералари ҳам
ўрин олган бўлса
-
да, спектакллар томошабинлар томонидан талаб даражасида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
190
қабул
қилинмади. Томошабинлар ва пойтахт меҳмонлари балет спектаклларини
қизиқиб томоша қилсалар
-
да,
операга нисбатан бефарқ бўлдилар. Шу даврда
саҳналаштирилган “Умар Ҳайём” (композитор М.
Бафоев, реж. Ф.
Сафаров),
“Майсаранинг иши” (С.
Абдулла ва М.
Муҳамедов либреттоси, комп. С.
Юдаков, реж.
Ф.
Сафаров) каби миллий опералар ўзини оқламади. Тўғри, опера спектакли,
айниқса, классика саҳналаштирилганда катта маблағ талаб этади. Вердининг “Бал
–
маскарад”, Гунонинг “Фауст”, Моцартнинг “Фигаронинг уйланиши” каби
спектакллар ҳам катта тайёргарлик, катта маблағ эвазига майдонга келди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Туляходжаева
М. Диолог театральных культур // ЎзДСМИ Хабарлари.
2019/3,
–
С.
14.
2.
Туляходжаева
М. Диолог театральных культур // ЎзДСМИ Хабарлари.
2019/3,
–
С.
15.
3.
Ризаев
Ш. Маънавият манзиллари. Пъесалар ва мақолалар. –
Тошкент.
Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи, 2008. –
242 бет.
4.
“Наврўз –
92”, Марҳабо! // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1991 йил, 23 октябрь.
5.
Театр эзгулик гултожи // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1992 йил, 3 апрель.
6.
Театр эзгулик гултожи // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1992 йил, 3 апрель.
7.
Театр эзгулик гултожи // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 1992 йил, 3 апрель.
8.
Фиолетова
Н. Ашгабат встречает друзей // Народное слово. 1993 года, 27 марта.
9.
Туляходжаева М. Оглядываясь в прошлое (Сахибкиран
на узбекской сцене)
// Правда Востока. 1997 года, 17 апреля.
10.
Санъатшунослик фанлари доктори, УзДСМИ профессори Мухаббат
Тўлахўжаева билан қилинган суҳбатдан. Суҳбат 2016 йил 29 январда ёзиб олинган.
11.
Туляходжаева
М. Диолог театральных культур // ЎзДСМИ Хабарлари.
2019/3,
–
С
. 14.
12.
Санъатшунослик фанлари доктори, УзДСМИ профессори Сарвиноз
Қодирова
билан қилинган суҳбатдан. Суҳбат 2017 йил 15 июнда ёзиб олинган.
13.
Туляходжаева
М. Диолог театральных культур // ЎзДСМИ Хабарлари.
2019/3,
–
С
. 15.
14.
Турсунов
Т. Саҳна ва замон. –
Тошкент: Янги аср авлоди, 2007. –
336 бет.
15.
Абдувоҳидов
Ф. Вилоят театрларида репертуар масаласи (Сурхондарё
вилоят театри мисолида)
.
16.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти илмий –
назарий,
амалий, услубий, маънавий –
маърифий журнали. 2017 йил. –
№ 2, –
20 бет.
17.
Абдувоҳидов
Ф. “Парасту” республика профессионал театрларининг
ижодий фестивали янги босқичда
18.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти хабарлари. 2019 йил.
-
№ 2, –
12 бет.
19.
Усмонов
Э. Театр учрашувлари давом
этади // Ўзбекистон адабиёти ва
санъати. 2000 йил, 30 июнь.
20.
Исмоилов
А. Ҳамкорлик ва тажриба майдони // Teatr адабий
-
бадиий,
ахборот –
реклама журнали. 2012/5. –
6 бет.
21.
ЎзМА М
-
38, рўйҳат –
1, йиғма жилд –
156, 147
–
варақ.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
3
№
2 (2022) / ISSN 2181-1415
191
22.
“Ўзбектеатр” бирлашмасининг мамлакат театрларининг 2010 йилда
амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи. Бирлашма жорий архиви.
23.
Баяндиев
Т., Икромов
Ҳ., Аҳмаджонова
М. Ўзбек театрида миллий ғоя
талқини. –
Тошкент. Фан ва технологиялар Марказининг босмахонаси, 2009. –
143 б.
24.
Эргашев
А. Санъат эзгуликка ундайди // “Халқ сўзи”. 2009 йил, 1 декабрь.
