Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Didactic basics of directing students to create a text
Mukhtabar SANAEVA
1
Navoi State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
The professional competence of today
’
s student is
determined by his awareness of innovative technologies in
science, modern forms, methods and techniques of lesson
organization, the ability to make the right decisions in the
process of pedagogical activity.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
economic,
technical and technological,
social,
cultural spheres,
educational,
didactic,
textual,
text content.
Ўқувчиларни
матн
яратишга
йўналтиришнинг
дидактик асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
иқтисодий,
техник
-
технологик,
ижтимоий,
маданий соҳалар,
таълим,
дидактика,
матн,
матн мазмуни.
Бугунги ўқувчининг касбий компетентлилиги фанга оид
инновацион технологиялар, дарсни ташкил этишнинг
замонавий шакллари, метод ва усулларидан хабардорлиги,
педагогик фаолият жараёнида тўғри қарорлар қабул
қилиш лаёқатига эгалиги билан белгиланади.
1
Independent researcher of the Navoi State Pedagogical Institute
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
158
Дидактические основы направления учащихся на
создание текста
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
экономическая,
технико
-
технологическая,
социальная,
культурная сферы,
образовательная,
дидактическая,
текстовая,
содержание текста.
Профессиональная
компетентность
сегодняшнего
школьника определяется его осознанием инновационных
технологий в науке, современных форм, методов и приемов
организации урока, умением принимать правильные
решения в процессе педагогической деятельности.
Дунёдаги барча цивилизациялар тарихи, башариятнинг ҳозирги, жумладан,
иқтисодий, техник
-
технологик, ижтимоий, маданий соҳалардаги тараққиёт дара
-
жасида эришган барча ютуқларида илм
-
фаннинг ҳиссаси беқиёс. Рақамли жамият
жадал суръатлар билан ривожланаётган ҳозирги мавжуд шарт
-
шароитлар илмий
ва инновацион фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича шериклик ва ҳамкор
-
ликнинг яхлит тизимини шакллантириш ҳамда илм
-
фаннинг энг сўнгги ютуқ
-
ларини эзгуликка, инсониятнинг бахт
-
саодати учун хизмат қилишга йўналтириш
давр талабидир.
Мамлакатимиз таълим тизимини, хусусан, олий таълим, илм
-
фан соҳасини
жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш юзасидан сўнгги 4
-
5 йилда юрти
-
мизда жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилмоқда. 2020 йил 2 мартдаги
ПФ–5953 Фармони билан тасдиқланган “2017–
2
021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат
-
лар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш
йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”да, 2019 йил 30 августдаги
“Ёшларни илм
-
фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб
қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил
11 июлдаги “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойил
-
ларни жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларида ўз ифодасини
топган.
Инсоният XXI асрдаги глобаллашув жараёнларининг янада шиддатлашуви
даврига қадам қўйди. Халқаро ҳамжамият ўзининг истиқболини мамлакатлараро,
миллатлараро ҳамкорликсиз тасаввур эта олмаслиги сўнгги йиллардаги ривож
-
ланиш тенденцияларида ва илмий асосланган кўплаб тадқиқотларда ўз аксини
топди. Табиийки, миллий олий таълим тизимлари замонавий фан ва техника
томонидан ишлаб чиқилаётган ва тобора такомиллашиб бораётган “дунё стан
-
дартлари” аталмиш талабларга мувофиқлашишга интилади. Бунинг натижаси
ўлароқ, охирги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра
билиши ва бевосита ташаббускорлиги ҳамда фаоллиги туфайли Ўзбекистонимиз
халқаро ҳамкорликнинг замонавий ва рақобатбардош иштирокчисига айланди.
Умумий ўрта таълим жамият эҳтиёжларини қондириш мақсадида фаолият
олиб борувчи ижтимоий институт сифатида шу жамиятда юз бераётган ўзгариш
-
лар ва жараёнларга ўз вақтида муносабат билдиради, чунки, Президентимиз
таъкидлаганидек, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларнинг ривож
-
ланиш даражасини, унинг истиқболларини таъминлашда юқори малакали мута
-
хассислар, илм
-
фан вакиллари етакчи омиллардан бири ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
159
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 24 майда Ўзбекистон
Республикаси Миллий университетида олий таълим ва илмий
-
тадқиқот
муасса
-
салари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан бўлиб ўтган
учрашувда илм
-
фаннинг мамлакат ривожидаги аҳамиятини “Илмни, тарбияни
тўғри ҳал қилсак, ҳамма соҳаларни малакали мутахассислар ўзлари ривож
-
лантиради” сўзлари билан алоҳида таъкидлаган эди.
Илғор таълим технологияларига асосланган ўқитишнинг самарали тизи
-
мини шакллантириш йўли билан умумий ўрта таълим муассасаларининг бити
-
рувчи кадрларининг касбий билимлари, маҳорати ва малакасини, ишбилармонлик
сифатларини такомиллаштириш мақсадли ўқитиш курсларининг асосий мақсади
ҳисобланади. Шунингдек, тингловчилар томонидан ўқув
-
тарбия жараёнини
ташкил этишнинг норматив
-
ҳуқуқий асослари ўзлаштириб олиниши, таълим
муассасаларини бошқаришнинг ташкилий, ижтимоий
-
ҳуқуқий, ахборот, молия
-
иқтисодий, педагогик
-
психологик асослари бўйича билимлар, маҳорат ва амалий
кўникмаларни ривожлантириш каби вазифалар амалга оширилади.
Фикрмизча, ўқувчиларнинг муваффақиятли таълим олиши кўп жиҳатдан
мустақил ишлаш, мустақил тарзда матн яратишни ташкил этиш ва амалга ошириш
услубларини тез ҳамда пухта эгаллашларига боғлиқ. Дарҳақиқат, “ҳар қандай
чуқур билим фақат мустақил ўқиш йўли билангина орттирилади”.
Шундай экан, ўқувчиларга мустақил матн яратиш мазмуни, услублари ва
шаклларини ҳам ўргатишимиз зарур. Унинг мазмуни қуйидаги элементлардан
иборат:
–
яратилаётган матннинг аниқ мақсадини аниқлаш;
–
матннинг ўқувчилар томонидан мустақил танланиши ва асосланиши;
–
матннинг аниқ режаси ва дастурини ишлаб чиқиш;
–
ўзини
-
ўзи назорат қилишнинг шакллари ва муддатларини аниқлаш;
–
ўқувчининг олган билимларини кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
–
ўқувчи ўзининг интеллектуал ва шахсий имкониятларини аниқлаши.
Ўқувчининг матн яратиши унинг мустақил фикр юрита олиш лаёқати билан
боғлиқ. Мустақил фикр юритиш лаёқати эса, энг аввало,
ўз мулоҳазалари, ишончи
ва баҳолаш лаёқатининг шаклланиши билан боғлиқ. Ўқувчиларда матн яратиш
кўникмаларини ривожлантириш баробарида мустақил ва танқидий фикрлаш
лаёқатини шакллантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бундай хусусиятларга эга
ўқувчи, одатда, қатъиятлилиги, ўз фаолиятини аниқ режалаштириши ва йўл
қўйган хатоларини таҳлил қилиш ва тузатишга тайёрлиги, вазиятни тўғри
баҳолай олиши ҳамда мақсадга эришмагунча орқага чекинмаслик фазилатлари
билан ажралиб туради. Бунда ўз хатти
-
ҳаракатини баҳолаш, интеллектуал усуллар
ва стратегияларни тушуниб қўллаш, ўзининг билим олиш фаолиятидаги камчи
-
ликларини ва уларнинг сабабларини таҳлил қилиш ва эришган ютуқларини
баҳолаш ҳамда муроса йўлларини излаш каби фазилатлар зарур.
Матннинг мураккаб масалаларини ўзлаштиришни яхшилаш ва тафаккурни
фаоллаштиришга ёрдам берадиган машқларда қуйидагилар талаб этилади:
–
мазкур маълумотдаги асосий муҳим ахборотларни ажратиб олиш,
матндаги асосий фикрларни аниқлаш ва мазмунини очиш;
–
материални бир шаклдан бошқасига ўтказиш (ўзгартириш);
–
матнни ўқиб, тушунчаларини қисқа, маъноли ва ўз сўзлари билан
(матндаги сўзларни ёдлаб олмасдан) баён қилиш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
160
–
битта объектнинг ўзини бир неча вариантларда ёки унинг бир хилдаги
хусусиятларини уларнинг ҳар хил боғлиқликлари ва муносабатларида ифодалаш;
–
назарияни асослаш, олинган маълумотларни ўз сўзи билан тушунтириш,
мустақил мисоллар келтириш;
–
айрим атамалар, тушунчалар ва белгиларнинг аҳамиятини тушунтириш;
–
схема, диаграмма, жадвал, график ва бошқа кўргазмали материаллар
мазмунини изоҳлаб бериш;
–
матн мазмунидан келиб чиққан ҳолда схема, график, диаграмма ва расмлар
тузиш;
–
ўқув материалини бир тизимга келтириш, объектларни туркумлаш ва
гуруҳлаш;
–
матннинг мавзусини шакллантириш, мазмунини маълум кетма
-
кетликда
гуруҳлаб ифодалайдиган режа (конспект ва тезислар) тузиш;
–
матн мазмуни бўйича саволларни мустақил тузиш, ҳар хил шаклда
берилган саволларга жавоб бериш.
Фикрлаш жараёнида хотиранинг роли каттадир. Хотира туфайли келгусида
керак бўладиган ахборотлар шундай эслаб қолинадики, зарур бўлганида уларни
қийинчиликларсиз қайта тиклаш мумкин. Хотирани ривожлантириш учун
эътиборли бўлиш, ўз устида кўпроқ ишлаш зарур.
Тушуниш ва хотира бир
-
бири билан чамбарчас тушунчалар бўлиб,
хотиранинг имконияти кўпайганлиги боис, агар қабул қилинаётган материал
аҳамиятли бўлса, бундай ахборот вақт оралиғида тақсимланганда ва мазмуни
бўйича гуруҳларга ажратилганда яхши эслаб қолинади. Шу боис хотирани ишла
-
тишнинг асосий принциплари: диққат, материални тартибга солиш, унга мазмун
бериш ва йириклаштириш.
Қуйидагилар
ўрганилаётган матнни эсда сақлаб қолишни осонлаштиради:
унга қаттиқ эътибор қаратиш; унинг муҳимлиги ва аҳамиятлигини англаш;
матнни тушуниш ва англаш; асосий фикрлар ёки калит сўзларни ажратиш;
ахборотларни тартибга келтириш ва тузиш; матнни гуруҳлаш ва мазмунан ишлов
бериш усулларини билиш.
Ёдлаш узоқ ёки қисқа муддат эслаб қолишга йўналтирилади, материалга
муносабат ва матн устида фикр юритишнинг фаоллик даражасига боғлиқ. Яхши
эслаб қолишнинг бир қанча усуллари мавжуд:
–
ўқилаётган матнни қандайдир белгилари (мазмуни, мажмуаси ва б.)
бўйича гуруҳларга бўлиш;
–
асосий жойлари ва калит сўзларини ажратиб олиш;
–
асосий жойлар ва калит сўзлар тўплами сифатида режа тузиш;
–
туркумлаш –
тушунчалар, предметларни гуруҳларга ажратиш;
–
матннинг тузилмасини шакллантириш –
қисмлар, гуруҳлар ва калит сўз
-
ларнинг ўзаро жойлашишини аниқлаш;
–
матнни унинг қисмлари, гуруҳлари ва калит сўзлари ўртасидаги асосий
боғлиқликлари ҳамда муносабатлари бўйича тасвирлаш (схема, расм ва ҳ.к. кўри
-
нишида);
–
ахборотларни образ шаклида тасаввур этиш,
матнни ўзингиз қайта
кўришингиз, ўз сўзингиз билан айтиб бериш;
–
ёдлашда янги нарсаларни (ўзингизнинг калит сўзингиз, воситачи
–
образ
-
лар ва ҳ.к.) жалб қилиш ва бошқалар.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
161
Матнни хотирада яхши сақлаб қолиш ва унутмаслик учун уни тушуниш ва
уқиб олиш зарур.
Шунинг учун халқ орасида
“ўқиш бошқа, уқиш бошқа”
дейилади.
Шунингдек, материални такрорлашни ҳам тўғри ташкил этиш зарур. Ўқигандан
кейинги дастлабки кунларда тез
-
тез такрорлаш зарур. Чунки шу кунлари ўқил
-
ганларни тез унутиб қўйиш мумкин. Шунинг учун материални кўпайтириб
юбормасдан, мунтазам ўқиш, семестр давомида вақти
-
вақти билан такрорлаб, оз
-
оздан ёдлаб бориш зарур. Зеро,
“оз
-
оз ўрганиб доно бўлур, қатра
-
қатра йиғилиб
дарё бўлур”,
дейилади халқ орасида.
Шунингдек, матн яратиш жараёнида эслатувчи сўзлар ва хотирада излаш
учун калитлар яратиш ўқилган материалларни қайта тиклашни осонлаштиришда
катта ёрдам беради. Ўқувчи ўзига “нима учун”, “қачон” ва “қандай” саволларини
берса, ахборотларни хотирада қайта тиклашни осонлаштиради. Бирон
-
бир
нарсани ўрганиш чоғида эслашни осонлаштириш мақсадида ўз калит сўзларини
яратиши хотирани ривожлантиришнинг энг яхши усули ҳисобланади. Бунда матн
уни ўрганиш ва эслаш чоғида қандай калитлар қўлланилган бўлса, шу калитлар
ёрдамида осонгина эсланади. Сабаб
-
оқибатли узвий алоқадорликларни аниқлаш
ва қабул қилинган ахборотларни бошқа билганлари билан таққослаш ҳам
муҳимдир.
Шундай қилиб, хотирани ривожлантириш,
кўпинча, матндаги калит сўзлар
-
дан фойдаланишга асосланган. Чунки калит сўзлар керакли ахборотларнинг
хотирада жойлашган ўрнини аниқлашга ёрдам беради. Улар ўқувчига билган
-
ларидан фойдаланишга имкон беради. Хотирада сақланаётган билимларга йўл
топиш қобилияти одамнинг юқори интеллектга эгалигидан далолат беради. Баён
қилинган
фикр
-
мулоҳазаларни умумлаштириб, хулоса қиладиган
бўлсак, матн
яратишнинг сифати ва самараси кўп жиҳатдан уни тўғри ташкил этиш ва услубий
таъминлашга боғлиқ.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
М.
Қодиров, Ҳ.
Неъматов, М.
Aбдураимова, Р.
Сайфуллайева, Б.
Менглийев.
Она тили (умумий ўрта таълим мактабларининг 8
-
синфи учун дарслик), Тошкент,
2019.
2.
Н.
Ғуломова. Она тили ва адабиёт дарсларида таълимнинг инновацион
усулларидан фойдаланиш (услубий қўлланма), Навоий, 2019.
3.
Гальперин
И.Р. Текст как объект лингвистического исследовани. –
Москва.,
1981.
4.
Улигина
Т.В. “Единицы разных уровней грамматического строя языка и их
взаимодействие”. –
Москва: 1969.
5.
Смелкова
З.С. Слова в художественном тексте. –
М., 1980.
6.
Ғуломов
Ё. Ўзбек тили ўқитиш методикаси. –
Тошкент: Ўқитувчи, 1975.
