Авторы

  • Э. Курбанов
    старший преподаватель, Гулистанский Государственный Университет, Гулистан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp286-291

Ключевые слова:

измерения демократии западные стандарты демократии цифровой мир социальное пространство

Аннотация

В данной статье ставится задача проанализировать высказанные теоретические взгляды на демократию и демократизацию, а также новые политические интерпретации. Такие вопросы, как значение электронной демократии в общественных отношениях сегодня, мобильная демократия, новые современные идеи требовали изучения новых норм демократии.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Dimensions of democracy in the modern age

E. KURBANOV

1

Gulistan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021

Received in revised form

28 February 2022

Accepted 20 March 2022

Available online

15 April 2022

This article aims to analyze the expressed theoretical views

on democracy and democratization, as well as new political

interpretations. Issues such as the importance of e-democracy

in public relations today, mobile democracy, new modern ideas

required the study of new norms of democracy.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp

286-291

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

dimensions of democracy,

western standards of

democracy,

digital world,

social space.

Замонавий даврда демократиянинг ўлчамлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

демократия ўлчамлари,

демократиянинг ғарбона

стандартлари,

рақамли дунё,

ижтимоий макон.

Ушбу мақолада демократия ва демократлашиш масала

-

сида билдириб ўтилган назарий фикрлар, шунингдек, янги

сиёсий талқинлар таҳлил қилиб чиқишга харакат қилин

-

ган. Ижтимоий муносабатларда бугунги кунда электрон

демократиянинг аҳамияти, харакатчан демократия каби

масалалар янги замонавий фикрлар демократиянинг

янгича меъёрларини ўрганишга талаб қилди.

Размеры демократии в современное время

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

измерения демократии,

западные стандарты

демократии,

цифровой мир,

социальное пространство.

В данной статье ставится задача проанализировать

высказанные теоретические взгляды на демократию и

демократизацию,

а

также

новые

политические

интерпретации. Такие вопросы, как значение электронной

демократии в общественных отношениях сегодня,

мобильная демократия, новые современные идеи

требовали изучения новых норм

демократии.

1

Senior Lecturer at Gulistan State University. E-mail: eldor_gdu@mail.ru. Tel.: (+998) 91-624-80-54.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

287

КИРИШ

Дунёни янгича англаш, ижтимоий муносабатларнинг янги хусусиятларини

вужудга келтириш борасидаги интилишлар, албатта, инсоният турмушининг
ажралмас қисмига айланган демократия ҳодисасига таъсир қилмасдан қолмас эди.

Демократияга шу пайтга қадар бериб келинаётган таъриф ва

таклифлар,

ёндашувларнинг аҳамиятини камситмаган ҳолда айтиб ўтиш мумкинки, бугун
демократияни тўғри тушуниш ва англаш учун, биринчи навбатда, унинг энг
асосий базовий принципларига нисбатан қўшимча равишда кириб келаётган
ҳамда бу билан демократия ўлчамлари доирасининг кенгайиб кетишига туртки
бўлаётган жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратиши, диққатни жалб қилиш лозим
бўлади.

МАТЕРИАЛ ВА ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ

Мақолани ёритишда умумий даврий натижаларни қиёслаш, таҳлил ҳамда

демократия ўлчамлари ҳақидаги фикрларни ўрганиш, таҳлил қилиш усулларидан
фойдаланилди.

НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУХОКАМАСИ

Замонавий демократиянинг умумназарий асосларини таҳлил қилиш ҳамда

эмпирик кузатишлар натижаларидан келиб чиқиб хулосалар

чиқарилганда

қўйидаги муҳим жиҳатлар кўзга ташланади.

Биринчидан,

кўп асрлик тарихга ва тараққиёт тажрибаларига эга бўлган

демократия омилининг ХХI асрга келиб намоён бўлаётган ўлчамларини, сифат
кўрсаткичларининг меъёрини аниқлаш, ҳам умуминсоний ва ҳам

алоҳида олинган

мамлакатлар ҳолатидан келиб чиқиб, демократия моҳиятига

ва уни сиёсий –

ижтимоий макондаги чегараларини қиёсий равишда

белгилаш ҳамда уларни

конкретлаштириш, назарий

доирасини

ифодалаш муҳим

аҳамият касб этмоқда;

Иккинчидан,

демократияни инсониятнинг техник ва технологик

юксалиш

натижалари билан алоқадорликда, ўзаро таъсирда намоён бўлиш шаклларини
тадқиқ қилиш жараёнларини янада кучайтириш ўта

долзарблашмоқда. Чунки

инсоният цивилизацияси эришган барча ютуқлар, жумладан, илмий

-

техникавий

сакрашлар, одамзоднинг яшаш муҳитини, унинг тафаккур қилиш усулларини янги
қирралар

билан бойитиб юборди.

Энди демократиянинг бошланғич асосини ташкил қиладиган нуқталар

анча

юқоридан жой олмоқда. Унинг сифатига нисбатан бўлган талаблар ҳам объектив
тарзда ортиб борилмоқда.

Чунки инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида демократиянинг кўплаб

янги контентлари демократия белгилари қаторидан жой олмоқда.

Шу боис ҳозирги кунда “демократиянинг ғарбона стандартлари янги

демок

-

ратия ўлчамлари ва сифатини баҳолаш мезони бўла олмайди” [1.

Б.

32].

Ушбу вазиятдан келиб чиқиб ҳамда демократиянинг ҳозирги даврга

хос

ўлчамларини хусусиятларини ифодалаш мақсадида АҚШлик

сиёсатшунос олим

Д.

Кэмпбелл “демократияга нисбатан қуйидаги янги таърифни илгари сурди.

Унинг фикрича, демократия

-

ижтимоий ўз

-

ўзини

бошқаришнинг кўп қатламли

тизимидир. Ушбу тизим инсоннинг эркинлик ва тенглик каби базовий
принципларига асосланади.

Демак, демократияни изчил равишда ўз

-

ўзини шакллантирувчи тизим

сифа

-

тида тушунмоқ

керак” [2

.

С.

171].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

288

Мазкур олимнинг демократия ўлчамлари ҳақидаги фикрларига

яқиндан

ёндашилганда шу нарса аниқ бўладики, унда демократия ўлчамлари демократия
томонидан социал асосларни қанчалик юқори даражада қамраб олаётганлиги
ҳолатига

етакчи урғу берилади.

Д.

Кэмпбелл томонидан замонавий демократия сифати, даражасини ўлчашда

“таклиф этилаётган беш ўлчамли матрица (quintuple matrix) муҳим асосга эгадир.
Ушбу модель ўз ичига қуйидаги бешта компонентни қамраб олади:

1.

Алоҳида иқтисодий

ва алоҳида сиёсий эркинлик ўлчамга асосланган

социал эркинлик даражаси.

2.

Иқтисодий даромад ва гендер тенглик ҳолатидан келиб чиқувчи социал

тенглик.

3.

Ҳукумат

назорати ва, шунингдек, ҳукумат устидан назорат даражасига

асосланувчи назорат параметрлари.

4.

Инсон тараққиёти бўйича модификациялашган индекси (Redesigned HDI),

тенгсизлик коэффициенти

(Yiniindex) ва аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот

миқдорига асосланган тараққиёт барқарорлиги, жамиятнинг ўз

-

ўзини ташкил

қилиб

бориш салоҳияти” [3.

С.

117].

Шу муносабат билан олим томонидан ифодаланган мазкур ғоялар демок

-

ратиянинг ўсувчан, ўзгарувчан моҳиятидан ҳам келиб

чиқаётганлигини ҳисобга

олиб қўйиш лозим бўлади.

Бу ўринда масаланинг икки жиҳатига эътибор қаратиш мақсадга

мувофиқ

-

дир. Биринчидан, ҳозирги замонда демократиянинг янги

хусусиятлари намоён

бўлмоқда ёки ана шу янги хусусиятларни очиш, аниқлаш эҳтиёжлари кучаймоқда,
иккинчидан эса инсониятнинг демократия ҳақидаги билимлари ортиб бормоқда
ёки инсониятнинг демократия

борасидаги билимларини янада орттиришга

доир

талаблар тоборо кучаймоқда.

Ҳар

икки холат ҳам бугун демократия манфаатлари учун ниҳоятда зарурдир.

Мазкур масаланинг параллель равишда олиб борилишига, яъни демократия
ҳақидаги

янги тасаввурлар, билимларни ошириш илмий

билимнинг демократик

ривожланиши эҳтиёжлари билан монандлаштириш ва

демократиянинг қаъридан

янада кўпроқ фойда берадиган, демократия

бойликларини инсоният ҳаётига олиб

чиқилишининг сиёсий, ташкилий асосларини юксалтирилишига эришиш
ниҳоятда муҳим ва ҳал қилувчи

вазифага айланди.

Табиийки, бундай жараёнларнинг ривожланиб бориши демократиянинг

ўлчамлари ҳақидаги тасаввурларнинг ҳам кенгайиб боришига замин бўлади.

Таҳлиллар натижасида шундай фикрларга келиндики, демократиянинг

ўлчамлари, демократия индекси борасидаги замонавий хулосаларнинг янада

тўлдирилиши билан демократиянинг амалга ошириш бўйича энг дастлабки

шарт

-

шароитлар, шунингдек, демократиянинг намоён бўлиш шакллари

ҳақидаги

қарашларда ҳам янгиланишлар рўй беради. Айни

пайтда

инсоният

цивилизация

-

сидаги техника соҳасидаги гипер янгиланишлар

демократиянинг намоён бўлиши,

амал қилиши шароитларига жиддий таъсир қилмоқда.

Хусусан, “Ахборот шаффофлиги постиндустриал “рақамли” дунёнинг

кунда

-

лик ва реал воқелигига айланишиши” [4.

С.

133] ҳолати демократиянинг базавий

заминларида қўшимча омилларни намоён қилмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

289

Дунё бўйлаб ахборот оқимининг “гибер товуш тезлиги” каби тез

ҳаракат

қила бошлагани, шунингдек, жамият томонидан демократия бўйича янада тезкор

-

роқ самараларга эҳтиёж ва талабнинг кучайиши “электрон

демократия” ҳақидаги

янги ғояларнинг

вужудга келишига муҳим туртки

бўлди.

Россиялик социолог ва сиёсатшунос олим С.Бондеренко ёзганидек, “Ҳозирги

энг замонавий даврда муҳим сиёсий “драйверлар” турлича

белгилар билан намоён

бўлмоқда. Жумладан: рақамли, кибернетик,

интеллектуал, симсиз ва ҳоказо. Лекин

уларнинг барчаси учун умумий

бўлган ҳолат бор, яъни коммуникация техно

-

логияларидан жамият

ривожланиш сиёсий майдонини постмодернизация қилиш

даврида

одамларни фуқаролик эркинлиги ва энг мақбул, хавфсиз яшаш муҳитига

эришиш борасидаги сиёсий ҳуқуқларни амалга оширилиши каби масалалар
кўпроқ қизиқтиради. Бундай ўзгариш демократия институтларининг

замонавий

трансформациясини энг муҳим фактори ҳисобланади” [5.

С.

164].

Шу ўринда эътиборни қаратиб ўтиш лозимки, “электрон демократия”

ҳодисасининг пайдо бўлиши вакиллик демократиясининг институтларидан

қандайдир

овоз

кечилишини

англатмайди.

Ёки

вакиллик

демократиянинг

функцияларини демократиянинг янги унсурлари бажаришга ўтганлигини ҳам
билдирмайди.

Бунда демократиянинг ҳозирги даврга хос ва долзарб бўлган энг етакчи

стратегик вазифалари, яъни ахборот тарқатиш, коммуникатив алоқаларни кенгай

-

тириш, фуқаролик жамияти манфаатларини юқори сифат даражасида ифодалаш,
сиёсий қарорларни қабул қилишда сиёсий иштирокини

кучайтириш кабилар

амалга оширилади” [6.

С.

76].

Шунингдек, мутахассис олимлар хулосаларига кўра, “электрон демократия”

ўз доирасига тўғридан тўғри ва вакиллик демократиясининг баъзи элемент

-

ларини қамраб олади.

Чунки ушбу омил моҳиятан ўзига хос сиёсий тизим бўлиб, унда электрон

ахборот тизимлари базасида сайловларда овоз бериш, ўз овозини делегация қилиш,
фуқаролар манфаатларини уйғунлаштириш вазифалари бажарилади” [7.

С.

61].

“Электрон демократия” имкониятлари айни бир пайтда “тез ҳаракат қилувчи”

ёки “ҳараакатчан демократия” категориясини пайдо бўлишига олиб келди.

Шу боис “ҳаракатчан демократия” янги

политологик

атама

бўлгани ҳолда

рўй рост ёки тўғридан

-

тўғри демократия ва вакиллик демократияси

концепцияларини ривожлантирган ҳолда “иштирок демократияси”, электрон
демократия ва “ахборот–тармоқ демократия” принципларининг

бирлаштири

-

лишини назарда тутади... Унинг бош

ўзагини

“бошқа

одамга

овоз бериш

вако

-

латини ўтказиш” (Delegated Voting)

,

ташкил

этади.

Яъни алоҳида олинган фуқаро ўз ихтиёрига кўра ўзи тўғридан

-

тўғри

овоз бериши ёки ўз овозини бошқа овоз берувчи сайловчиларга узатиш мумкин”

[8.

С.

60

62].

Шунингдек, инсоннинг демократик жараёнлардаги жонли

иштирокининг

ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Чунки демократиянинг

қоидалари, институт

-

ларининг амал қилиши юксак фуқаролик маданиятига

эга бўлган шахсларнинг

жонли сиёсий иштирокига кўп жиҳатдан боғлиқдир.

Шунинг учун ҳам “электрон

тармоқ” орқали бошқаларнинг ваколатини

олган гўёки онгли ва масъулиятли

экспертлар ҳар доим

ҳам

ўз вазифасини

ҳалол

ва виждонан бажармаслиги мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

290

Ёки бўлмаса демократияни илгари суриш, фуқароларнинг сиёсий иштирокини
кучайтириш учун “электрон тармоқ” орқали сиёсатни фуқароларга яқинлашуви
ўрнига аксинча уларнинг сиёсий жараёнлардан бегоналашуви хавфи ҳам пайдо
бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Чунки демократиянинг энг етакчи институти бўлган сайловлар

жараёнида

“электрон овоз бериш ҳуқуқининг ичида, овоз

бериш ваколатини бошқа шахсга,

масалан, экспертга узатиб юбориш имкониятининг берилиши туфайли турли
“виртуал” суиистеъмолликлар ва “экспертократия” таҳдидининг келиб чиқиш
хавфи, албатта, бўлиши мумкин... Шунингдек, “ҳаракатчан демократиянинг”
мазмунига кўра барча муҳим давлат ва жамият

аҳамиятига эга бўлган ижтимоий

-

сиёсий масалалар, таклифлар мутлақо

очиқ, шаффоф муҳокама этилиши лозим”

[8.

С

. 60

62].

Мазкур талаблар эса демократиянинг амал қилиш ва ривожланиши учун энг

етакчи асос бўлган давлат омилининг барча манфаатларига, шу билан

бирга,

фуқаролар дахлсизлиги ғоясига унчалик ҳам мос келмасдан қолмоқда.

Ушбу муаммо ҳақида мулоҳазалар билдирилганда замонавий демократия

-

нинг ниҳоятда серқирра жиҳатлари тўғрисида ўзига хос мумтоз

фикрлар, хулоса

-

лар билдириб келаётган сиёсатшунос олим Ф.Закариянинг

тавсияларини эсга олиб

ўтиш ниҳоятда тўғри бўлади. Олим ёзганидек:

“демократияни ҳаддан зиёд,

қуюшқондан чиққан

ҳолда

демократлаштиришга уринишларни тизгинлаш керак”

[9.

С.

113].

Албатта, табиийки, демократиянинг базовий асосларини янги ва замонавий

элементлар билан бойитиб бориш, такомиллаштириш зарур. Айни пайтда бундай
янгиланишлар сўзсиз равишда демократиянинг энг асосий

институционал

ифодаси бўлган вакиллик демократиясининг барча ижобий

хислатларини сиқиб

қўйиш эмас, балки уларнинг замонавий асослар билан

такомиллашувига, унинг

рўёбга чиқиш механизмларини янада қулай

бўлишига хизмат қилиши лозим

бўлади.

Албатта, шу ўринда Ф.Фукуяма талқинидаги демократия ривожланишида

энг зарур бўлган ва ўзаро ҳамкорликда амал қилиши шарт бўлган “учта етакчи
институт”ни эътироф этиш зарур [10.

P. 29].

ХУЛОСА

Юқорида баён қилинган фикрларни янада ривожлантирадиган бўлсак,

айтиш лозимки, “ҳаракатчан демократия” тизимига кирувчи барча

демократия

шаклларида талаб этилаётган “шаффофлик, яъни давлатнинг

жамият учун ўта

очиқлиги демократия нуқтаи назаридан, сўзсиз, ижобий ҳолат. Лекин, шу билан
бир қаторда, давлат ҳокимиятининг очиқлиги, трансперантлигининг меъёридан
ортиб кетиши айни бир пайтда давлат хавфсизлигига янги ва жиддий хатарларни
келтириб чиқариши мумкин. Бунда асосий фикр, биринчи навбатда, киберхавфлар,
ахборот тизимларининг

бузиш эҳтимоллари, вирус ҳужумлари ҳақида бормоқда.

Давлат органларининг ахборот тизимларига нисбатан киберхавфлар, ўз навба

-

тида,

давлат хавфсизлиги масалаласини кенг қамровли равишда қўйилишига

сабаб бўлади. Ушбу ҳолат демократик жамиятлар учун ниҳоятда сезиларли таъсир
ўтказади. Шу билан бирга, “шаффофлик”нинг кучайиши шахсий дахлсизлик

бора

-

сидаги демократия принципларига зид келмоқда”.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

291

“Электрон демократия”, “ҳаракатчан демократия” ғояларининг амал

қилиши, бунда виртуал “шаффофлик”нинг кескин кучайишига бўлган

талаблар

-

нинг ортиб бориши туфайли эҳтимол тутилаётган хавф

-

хатарлар, айниқса, бутун

инсониятни жиддий ташвишга солган короновирус пандемияси оқибатлари
туфайли янада ёрқинроқ намоён бўла бошлади.

Демак, демократиянинг янги ўзига хос моделларини илгари сурилиши

ижобий жараён, аммо бунда демократия билан давлат институти ҳамда

унинг

амалга ошиши жараёнларининг хавфсизлиги кутилмаган хатарлардан холи
бўлиши ўта муҳим аҳамиятга эгадир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ачкасов

В. Транзитология –

научная теория или идеологический

конструкт? // Полис, 2015. –

№1.

2.

Хворостов

А. Что такое демократия и как её измерить // Полис, 2020. №3.

3.

Ровинская

Т. «Прозрачность» в информационную эпоху: благо или зло?

//

Мировая экономика и международные отношения, 2020. –

№9.

4.

Бондеренко

С. Особенности создания и функционирования площадок

«электронной демократии»

// Полис, 2011. –

№5.

5.

Ровинская

Т.

Российская

модель

электронной

демократии

в

международном контексте

// Мировая экономика и международные отношения,

2014.

№8.

6.

Мировая экономика и международные отношения, 2014. –

12.

7.

Ровинская Т. «Подвижная демократия»: за и против // Мировая экономика

и международные отношени, 2014. –

№12.

8.

Гаджиев

К. Триумфы и сумерки одного великого учения // Мировая

экономика и международные отношения, 2

018.

8.

9.

Kurbanov E.E. Modern foundations of democratization of state institutions. //

Paradigmata poznání.2022. –

№1. –

P. 29.

Библиографические ссылки

Ачкасов В. Транзитология - научная теория или идеологический конструкт? // Полис, 2015. №1.

Хворостов А. Что такое демократия и как её измерить // Полис, 2020. №3.

Полис, 2020. №3.

Ровинская Т. «Прозрачность» в информационную эпоху: благо или зло?// Мировая экономика и международные отношения, 2020. №9.

Бондеренко С. Особенности создания и функционирования площадок “электронной демократии”// Полис, 2011. №5.

Ровинская Т. Российская модель электронной демократии в международном контексте// Мировая экономика и международные отношения, 2014. №8.

Мировая экономика и международные отношения, 2014. №12.

Ровинская Т. “Подвижная демократия”: за и против // Мировая экономика и международные отношени, 2014. №12.

Гаджиев К. Триумфы и сумерки одного великого учения // Мировая экономика и международные отношения, 2018. №8.

Kurbanov E.E. Modern foundations of democratization of state institutions. // Paradigmata poznání.2022. №1. P.29