Авторы

  • Хумоюн Жамолдинов
    предподаватель, кафедра предварительного следствия и криминалистики, Академия Министерства внутренних дел Республики Узбекистан, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp252-259

Ключевые слова:

пандемия физическое лицо органами внутренных дел заявление жалоба обращение предложение следственное действие

Аннотация

В данной статье рассматриваются конфликтные вопросы в работе правоохранительных органов с физическими и юридическими лицами в условиях пандемии, пути их разрешения, восполнение пробелов в законодательстве в данной сфере, повышение эффективности современных технологий при работе с обращениями в условиях пандемии. пандемия. В статье также освещаются некоторые аспекты расследования уголовных дел в условиях пандемии, а также вопросы, связанные с приостановлением производства по уголовному делу, выдвигаются соответствующие предложения и рекомендации.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some opinions about the activities to work with appeals of
individual and legal entities in the conditions of the

pandemic

Humoyun JAMOLDINOV

1

Academy of Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form

28 February 2022
Accepted 20 March 2022

Available online

15 April 2022

This article discusses conflict issues in the work of law

enforcement agencies with individuals and legal entities in a

pandemic, ways to resolve them, filling gaps in legislation in this
area, increasing the efficiency of modern technologies when

working with appeals in a pandemic. pandemic. The article also

highlights some aspects of the investigation of criminal cases in

a pandemic, as well as issues related to the suspension of

criminal proceedings, puts forward relevant proposals and
recommendations.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp

252-259

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

pandemic,

individual,

internal affairs bodies,
statement,

complaint,

appeal,

proposal,

investigative action.

Пандемия шароитида ички ишлар органларининг
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
билан ишлаш фаолияти юзасидан айрим фикр

-

мулоҳазалар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

пандемия,

ички ишлар органлари,
жисмоний шахс,

ариза,

шикоят,

таклиф,

тергов ҳаракати.

Ушбу мақолада пандемия шароитида ички ишлар орган

-

ларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари

билан ишлаш фаолиятида юзага келган зиддиятли масала

-

лар, уларни ҳал этиш йўллари, бу борадаги қонунчилик

-

даги бўшлиқларни тўлдириш, пандемия шароитида келиб
тушган мурожаатлар билан ишлашда замонавий техноло

-

гиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошриш ҳақида

1

Lecturer at the Department of Preliminary Investigation and Criminalistics Academy Ministry of Internal Affairs of

the Republic of Uzbekistan. E-mail: 5240102@mail.ru.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

253

сўз юритилган. Шунингдек, мақолада пандемия шароитида

жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини ўтказиш

-

нинг айрим жиҳатларига ҳамда жиноят ишини тўхтатиб

туришга оид масалалар ёритилиб, тегишли таклиф ва

тавсиялар илгари сурилган.

Некоторые мнения о деятельности по работе с
обращениями физических и юридических лиц
внутренних дел в условиях пандемии

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

пандемия,

физическое лицо,
органами внутренных дел,
заявление,

жалоба,

обращение,

предложение,

следственное действие.

В данной статье рассматриваются конфликтные

вопросы в работе правоохранительных органов с
физическими и юридическими лицами в условиях

пандемии, пути их разрешения, восполнение пробелов в

законодательстве

в

данной

сфере,

повышение

эффективности современных технологий при работе с
обращениями в условиях пандемии. пандемия. В статье

также освещаются некоторые аспекты расследования

уголовных

дел в условиях пандемии, а также вопросы,

связанные

с

приостановлением

производства

по

уголовному

делу,

выдвигаются

соответствующие

предложения и рекомендации.

Ҳар

бир фуқаронинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш –

одамийликнинг энг

олий мезони. Давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг илк кунлариданоқ
“халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат
қилиши

керак”, деб бежиз таъкидламади.

Бу элпарвар тамойил давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб

белгиланди. Орадан кўп ўтмай

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ

қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси фуқаролар билан мутасадди идораларни
боғловчи тизимга айланди.

Жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқотлар ва сайёр

қабуллар

йўлга қўйилгани одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига

катта умид ва ишонч уйғотди. Давлат идоралари қуйи тизимга тушиб, аҳоли
эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишлашни бошлади.

Барча даражадаги раҳбарлар, жумладан, депутатлар ҳам халқ билан очиқ

мулоқотга киришди, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларга ечим излади.
Асосийси, аҳоли тўғридан

-

тўғри туну кун мурожаат қилиши учун ҳар бир депутат

томонидан ижтимоий тармоқлар ва мобиль телефонлари ёрдамида ҳам
мурожаатларни қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. Юртимизда фуқароларнинг
мурожаатлари билан боғлиқ барча масалалар қонун билан тартибга солинган.

Бироқ

2019 йил ноябр ойида Хитой Халқ Республикасида бутун дунё учун

янги ҳисобланган вирус аниқланиб, кўплаб шахсларнинг вафот этишига олиб
келди. Ушбу вируснинг хавфлилиги шундан иборат бўлдики, мазкур вирус одам

-

лар орасида ҳаво томчи йўли билан юқиши ҳамда фуқароларда қўшимча касаллиги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

254

бор бўлган одамларда ушбу касалликни енгиш қийин кечди. Кўплаб одамлар эса
вафот этганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу ҳолатни кузатиб турган Бутун жаҳон
соғлиқни соқлаш ташкилоти инсоният учун янги бўлган вирусни Коронавирус
(Тождорвирус) деб номлади. Чунки мазкур вирус бўйича ўтказилган илмий
тадқиқотларда ушбу вирус тождор шохлардан иборат бўлиб, одам организимига
тушганидан сўнг дарҳол ўпкага қараб ҳаракатланиб, инсонни ўпкасига суюқлик
тўпланишига ҳамда вафот этишига сабабчи бўлди. Тиббиёт олимлари вирусни
махсус микроскопларда ўрганишганида тождор эканлиги аниқланди ва шу боис
унга Коронавирус деб ном берилди. Кейинчалик мазкур касалликнинг аломатлари
бутун дунё мамлакатларида бирин

-

кетин аниқлана бошлади ва бу ҳолатни Бутун

жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “Пандемия” деб эълон қилди. Шу ўринда
пандемия сўзига таъриф бериб ўтиш жоиз.

Пандемия

(юн. pandemos –

ёлпасига, халқаро) –

эпидемик касалликнинг бир

мамлакат, бир неча мамлакат, қитъа ёки континентда ёппасига тарқалиши.
Пандемик тарқалиш ҳаво

-

томчи йўли билан юқиб, инкубацион даври қисқа

юқумли касалликларга хос. Грипп

касаллиги бунга мисол бўла олади

[1].

Минг афсуслар бўлсинки, 2020 йил 15 март куни юртимизда ҳам мазкур

“Коронавирус” инфекцияси билан касалланган дастлабки бемор аниқланди. Бу
ҳолатдан

хабар топган Давлатимиз раҳбари Ш.М.

Мирзиёев мутасадди ташкилот

раҳбарларига дарҳол мазкур касалликни тарқалишини олдини олиш юзасидан
кечиктириб бўлмас чора

-

тадбирлар кўриш лозимлиги тўғрисида топшириқ берди.

Коронавирус пандемияси шароитида аҳоли муаммолари, мурожаатлар билан

ишлаш масаласи янада долзарб аҳамият касб этди. Бу борада Президент Виртуал
қабулхонаси

ҳамда Халқ қабулхоналарига келиб

тушаётган мурожаатлар ижроси

қатъий назоратга олинди. Виртуал қабулхона қўнғироқларни қабул қилиш
марказида санитария

-

гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳафтанинг

барча куни туну

-

кун узлуксиз ишлаш тизими йўлга қўйилган.

2020 йилнинг 16 мартидан

5 апрель кунига қадар виртуал қабулхонага

келиб тушган 69 минг 514 та мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилиб, уларнинг

44 минг 759 таси ижобий ҳал қилинган, 11 минг 427 та мурожаат қўшимча
ўрганиш учун масъулларга қайтарилган, 13 минг 328 та мурожаатни ўрганиш
бўйича қўшимча муддат белгиланган [2].

Президентнинг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида ҳам муарожаат

-

чилар учун карантин шароитида муаммо ва таклифларини етказиш учун барча
шарт

-

шароит яратилди. Халқ қабулхоналари билан маҳалла фуқаролар йиғинлари

ўртасида ўрнатилган доимий онлайн мулоқот ҳудудлардаги мавжуд реал ҳолатни
мунтазам мониторинг қилиб бориш, мурожаатларни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал
қилиш

учун масъулларни белгилаш ҳамда ижросини назорат қилишда бир қатор

афзалликларни берди.

Бундан ташқари, аҳоли уйдан чиқмаган ҳолда телефон орқали ҳам Халқ

қабулхоналарига мурожаат қилишди. Фуқароларга янада қулайлик яратиш учун
қабулхонага

келган мурожаатчилар билан видеоконференцалоқа тизими восита

-

сида мулоқот қилиш, Халқ қабулхоналари олдида ўрнатилган махсус қутиларга
мурожаатни қолдириш имкониятлари ҳам яратилди. Қабулхонага келган ҳар бир
мурожаатчи тиббиёт ходимлари томонидан зарур текширувлардан ўтказилиб,
зарур дезинфекция ишлари олиб борилди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

255

Пандемия шароитида фуқаролардан келиб тушаётган талаб ва таклифлар

асосида секторлар раҳбарлари ҳамда бошқа идора ва ташкилотларни жалб этган

ҳолда

озиқ

-

овқат маҳсулотлари, дори

-

дармон воситалари савдоси маҳаллалар

кесимида йўлга қўйилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами –

боқувчисини йўқотганлар,

якка

-

ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар, доимий иш билан банд бўлмаган

инсонлардан тиббий

-

ижтимоий, моддий ёрдам кўрсатиш, озиқ

-

овқат маҳсулот

-

лари билан таъминлаш масалаларида келиб тушаётган мурожаатларга биринчи

навбатда эътибор қаратилиб, уларни қисқа фурсатларда мутасадди давлат

ташкилотлари иштирокида ҳал этиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, Халқ

қабулхоналарига

муҳтож инсонлар ва оилаларга ёрдам кўрсатиш истагини

билдириб, мурожаат қилаётган кўплаб савобталаб юртдошларимиз ва тадбиркор

-

ларимизнинг ҳомийлик ёрдамлари Маҳалла ва оилани қўллаб

-

қувватлаш вазир

-

лигининг ҳудудий бошқармалари қошида ташкил этилган ҳомийлик хайрия

-

ларини мувофиқлаштириш марказларига йўналтирилиб, аҳолига етказиб бериш

чоралар кўрилди. Айни пайтда ҳомийлик хайрияларини манзилли етказиб

беришда шу мазмунда мурожаат қилган фуқаролар, уйма

-

уй юриш жараёнида

аниқланган ёрдамга муҳтож оилалар, албатта, инобатга олинди.

Пандемия шароити давлат идораларининг ишлаш фаолиятига ҳам ўзининг

салбий жиҳатларини ҳам кўрсатишга улгурди. Пандемия кўплаб соҳалар қаторида

фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишни ҳам масофадан туриб, яъни онлайн

режимга ўтказиш жараёнини тезлаштирди. Албатта, рақамлашув бизга анча

қулайликлар

беради: оворагарчиликларни аритади, вақт ва маблағимизни

тежайди. Лекин танганинг иккинчи тарафи ҳам бор.

Рақамли технологияларни қилишда, айниқса, мурожаатларни онлайн қабул

қилишда

давлат ташкилотлари ва аҳолининг барча қатламларида (ҳеч бўлмаса

зарурат туғилганида) замонавий технологиялардан фойдаланиш имкони бўлиши

керак. Агар бунинг имкони йўқ бўлса ёки бир қанча вақт талаб қилинса,

бошқаларга муқобил вариант –

анъанавий усулда мурожаат қилиш имконият

-

ларини қолдириш керак.

Маълумотларга кўра, пандемия даврида касалликни жиловлаш мақсадида

кўрилган кескин чоралар,

қабул қилинган қарорларга ўз вақтида изоҳ берилмас

-

лиги оқибатида келиб чиққан тушунмовчиликлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органлар, хусусан, прокуратурага мурожаатлар сонини ошириб юборган.

Кун.уз сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, бир неча ойдан буён

прокуратура органлари томонидан “коронавирус инфекцияси тарқалишини олди

-

ни олиш мақсадида” деган важ билан аҳоли мурожаатларини хат орқали қабул

қилиш

тўхтатиб қўйилган

[3].

“Тошкент почтамти”нинг

www.kun

.uzга маълум қилишича,

Бош прокура

-

турага мамлакатнинг турли ҳудудларидан 2020 йилнинг 2 апрелидан

1 ноябрга қадар жами 14 310 та,

1 июлдан 1 ноябрга қадар чет мамлакатлардан

211

та хат келиб тушган

ва уларнинг ҳеч бири қабул қилинмаган

(хатларнинг

аксарияти эгаларига қайтариб юборилган)

[3].

Бунга ўхшаш ҳолатлар фақат

прокуратура тизимида эмас, балки бутун давлат бошқарув органларида кузатилди.

Гап бу ерда пандемия шароитида мурожаатлар билан ишлашдаги муаммоли

ҳолатлар

ҳақида, яъни бир ёки бир неча кишининг муаммоси ҳақида эмас, мурожа

-

атларига жавоб бериш тугул, ҳатто кўрилмай қолиб кетаётган 10 минглаб

одамларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга ошириш, ҳуқуқ ва манфаат

-

ларини ҳимоя қилиш ҳақида кетяпти.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

256

Аслида, бир кишининг мурожаати бўлса ҳам, уни давлат ташкилотлари

эшитишга ва ваколати доирасида жавоб беришга мажбур эканлиги қонунчили

-

гимизда мустаҳкамлаб қўйилган. Бироқ пандемия шароитида ҳам Халқ қабулхона

-

лари онлайн ҳолатда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш, уларни
ижросини таъминлаш юзасидан назоратни олиб борди.

Қонунларимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат ташкилотларига мурожаат

қилиш фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқи хисобланади. Қонундан четга
чиқиб, фуқароларни бундай ҳуқуқдан маҳрум қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

“Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат

органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар
билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда
белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”

дейилади

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

нинг 35

-

моддасида.

Бундан ташқари,

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

тўғри

-

сида”

ги Қонуннинг 18

-

моддасида

“мурожаатлар давлат органлари,

ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилиниши ва
кўриб чиқилиши шарт”

дея белгилаб қўйилган. Қонунда мурожаатларни давлат

органига мустақил равишда

,

почта орқали

ёки электрон шаклда юбориш

мумкинлиги таъкидланган. Қонуннинг 23

-

моддасида эса давлат органи, ташкилот

ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга
йўл қўйилмаcлиги қатъий белгиланган.

Кўриб турганингиздек, Конституцияда ҳам, фуқароларнинг мурожаатлари

ва прокуратура фаолиятини тартибга солувчи асосий қонунларда ҳам қоғоз
шаклидаги мурожаатларни кўрмаслик учун асос кўрсатилмаган.

Бош прокуратура берган жавобда колл

-

марказнинг 1007 қисқа рақамига

қўнғироқ

қилиш мумкинлиги айтилган. Биринчидан, ушбу рақамга “тушиш” анча

қийин, буни масъуллар ҳам билса керак. Кўп ҳолларда навбатингиз келгунига
қадар

алоқа операторлар томонидан қўйилган вақт чегараси тугаб қолади, қайта

қўнғироқ қилсангиз, яна бошқатдан навбатга ёзиласиз. Чекка ҳудудларда алоқа
сифати мақтанишга арзирли ҳам эмас. Бундан ташқари, қўнғироқ қилиш давомида
муаммони тўлиқ очиб берадиган ҳужжатлар, фото ва бошқа медиа маълумотларни
ҳам тақдим қилиш имкони йўқ.

Бош прокуратура тавсия этаётган “pm.gov.uz” интернет сайти орқали

мурожаат юборишнинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор. Аввало, ёши катта
инсонларнинг кўпчилиги сайт орқали мурожаат қилиш ва порталга маълумотлар
киритиш у ёқда турсин, интернетга киришни ҳам билмайди. Бундан ташқари, сайт
орқали мурожаат қилинганда ўз муаммосини электрон шаклда ёзиб чиқиш керак
бўлади, бунинг учун компьютер керак бўлади.

Мурожаатчиларнинг йўлидаги тўсиқлардан яна бири –

чекка ҳудудларнинг

интернетга уланишда муаммоларга дуч келиши. Ўзингиз ўйлаб кўринг, шаҳарлар
марказларида яшайдиган аҳоли билан чекка қишлоқларда яшовчи аҳолида интер

-

нетдан фойдаланиб мурожаат юбориш учун имкониятлар қай даражада тенг?
Аксарият ҳолларда шаҳарларда интернет алоқасининг пастлиги кузатилаёт

-

ган

вақтда мамлакатимизнинг узоқ жойларидаги алоқани гапиришни ўзи назари

-

мизда хато.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

257

Агар интернет орқали мурожаат юборишни билганида ёки имконият қила

олганда 7 ойда 14 мингдан ортиқ фуқаро Бош прокуратурага хат орқали ёзга
мурожаат қилган бўлармиди? Қолаверса, чекка жойларда истиқомат қилаётган
фуқароларнинг мавжуд имкониятлардан фойдаланиш борасида амалий тажрибаси
шаҳарда истиқомат қилаётганларга нисбатан камроқ.

Тиббий

-

санитария жиҳатдан олиб қаралса, хатлар ва, умуман, қоғоз юзасида

коронавируснинг яшаб қолиши муддати бўйича олимлар турлича фикр билдирган.
Масалан, АҚШ Миллий саломатлик институти вирусологлари коронавирус инфек

-

цияси очиқ ҳавода 3 соатгача, картон қоғозларда 24 соатгача тирик қолишини
айтган бўлса, АҚШ Аллергик ва инфекцион касалликлар Миллий институти ва
Ҳонконг университети олимлари ўтказган тадқиқотларда вирус қоғоз ва салфет

-

калар юзасида 3 соатдан камроқ яшаши айтилади [3].

Яна бир қизиқ ҳолат, вирус қоғоздан кўра металл, пластик буюмлар, ойна ва

эшик тутқичларида кўпроқ муддат –

4 кундан 7 кунгача яшаб қолади. Яъни ташки

-

лотлар ўз ходимларини хатларни қабул қилмаслик йўли билан касалликдан ҳимоя
қила

олмаслиги аниқ эди. Чунки ишга автомобилда, жамоат транспортида

келадиган ходимлар, сайёр қабулларда фуқароларни қабул қиладиган раҳбарлар
ҳам вирус ташувчи бўлиши мумкин.

Яна бошқа бир мисол, пандемия даврида бошқа давлат ташкилотлари,

вазирликлар ва маҳаллий ҳокимиятлар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда
қоғоз

билан муомала қилишди. Асосан хатлар билан ишлайдиган почта хизмати

ҳам, тинимсиз фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушадиган Президент халқ
қабулхоналари

ҳам, ҳар куни қоғоз пуллари айланмаси бўладиган Марказий банк

каби ташкилотлар ҳам ишлашда давом этди.

Аҳамиятлиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аҳоли мурожаатлари

билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш
учун пандемия шароитида ҳам ўз фаолиятини бир зум ҳам тўхтатмади. Фуқаролар
қабулхонаси

карантин талабларига мувофиқ санитария

-

гигиена воситалари билан

таъминланди.

Пандемия шароитида қуйи палатада жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлашда онлайн режимидан фойдаланиш, жумладан, Қонун

-

чилик палатаси Фуқаролар қабулхонасида мурожаатчилар билан видеоконферен

-

цалоқа воситаси орқали мулоқот қилиш имконияти яратилди [4].

Мазкур муаммоли ҳолатлар пандемия шароитида ички ишлар органлари

тизимида ҳам учради. Яъни 2020 йил июн

-

июл ойларида коронавирусдан касал

-

ланиш ҳолатлари авжига чиққанлиги сабабли санитария эпидемиология маркази
давлат идораларини масофадан туриб ишлашга ўтиши лозимлигини белгилади.
Айни шу вақтда юқоридаги ҳолатлар минг афсуски ички ишлар органларида ҳам
кузатилди. Жумладан, дастлабки вақтларда ички ишлар органлари ходимлари ҳам
фуқароларнинг мурожаатларини кўрмасдан қолдириш бўйича нотўғри асоссиз
қарорлар қабул қилиб келди. Бунда ички ишлар органлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ҳамда юқори турувчи раҳбар

-

ларнинг ёзма кўрсатмаларига мувофиқ фуқароларни мурожаатларини қабул
қилмадилар. Қабул қилинган мурожаатларни эса кўриб чиқмадилар. Бироқ ички
ишлар вазирлиги раҳбарияти ушбу хатони ўз вақтида бартараф этиб, мурожа

-

атчиларнинг яшаш хонадонига борган ҳолда мурожаатларини ҳал этиш тизимини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

258

йўлга қўйди. Хаттоки айрим давлатлар пандемия сабабли ўз худуд

-

ларида

локдаунлар эълон қилишди. Бу эса ўша давлатларда ҳам мурожаатлар билан
ишлашда муаммоли вазиятларни юзага келтирди.

Шу нуқтаи назарда пандемия шароитида фуқароларнинг мурожаатлари

билан ишлаш масаласи Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик
шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги қонунида ўз аксини топмаганлиги сабабли
мазкур қонунчиликка қуйидаги мазмундаги

29

1

-

модда

киритиш мақсадга

мувофиқ:

29

1

-

модда. Мурожаатларни кўриб чиқишни тўхтатиб туриш.

“Қуйидаги ҳолларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тўхтатиб

турилади:

бутун республика бўйлаб ёки муайян ҳудудда карантин эълон қилиниб,

карантин чекловлари жорий этилган вақтда келиб тушган мурожаатлар ушбу
чекловлар бекор қилингунга қадар;

республика бўйлаб ёки муайян ҳудудда фавқулотда ҳолат эълон қилинган

ҳолда келиб тушган мурожаатлар фаққулотда ҳолат бекор қилингунга қадар”.

Бугунги кунда Президент Ш.М.

Мирзиёев таъкидлагиндек, “ички ишлар

органларига ва бошқа турли инстанцияларга келиб тушадиган мурожаатларнинг
оқими шуни кўрсатмоқдаки, бир томондан, аҳолининг ижтимоий фаоллиги
ошганлиги, давлатнинг сиёсий институтларига ишончнинг ошганлиги бўлса,
иккинчи томондан, юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш
тизимининг ҳали мукаммал эмаслиги ҳамда амалдаги қонунчиликда бўшлиқлар
мавжудлигини исботламоқда. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари
давлат, хўжалик ва ижтимоий

-

маданий қурилишдаги масалаларнинг ечимини

топиш учун асосий маълумотлар манбаи бўлиб ҳисобланишини назардан четда
қолдирмаслик

лозим” [5].

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юридик ва жисмоний шахсларнинг

мурожаатлари, фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлиб, давлат ва халқ
ўртасидаги мулоқотни акс эттирувчи кўзгу ҳисобланади. Мамлакатимизни янада
ривожлантириш шароитида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиш
ҳуқуқини амалга ошириш натижасида вужудга келадиган муносабатлар алоҳида
долзарблик касб этади. Шунинг учун мамлакат аҳолиси ўз ҳуқуқларини ва қонун
билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш механизмларини ҳар
томонлама такомиллаштириш, давлат вакилларини халқ билан ўзаро ҳамкор

-

лигида оммавий ҳокимият фаолиятининг процессуал тартибларини демократик
тарзда ишлаб чиқишга эҳтиёжманддир.

Фикримизча, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан

ишлашнинг амалий жиҳатларини реал ҳолатини ўрганиш асосида биз томони

-

миздан билдирилган таклиф келгусида давлат органларининг мурожаатлар билан
ишлаш самарадорлигини оширишга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Давлат органларининг ташкилий
ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириб бориш, мавжуд камчиликлар,
бюрократик тўсиқлар ва фуқароларнинг сансалорликларини бартараф этиш,
пировардида мурожаатлар билан ишлаш фаолиятининг самарадорлиги янада
ошишига кўмаклашади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

02 (2022) / ISSN 2181-1415

259

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

https://qomus.info/encyclopedia/cat-p/pandemiya-uz/.

2.

https://kun.uz/news/2020/04/13/xalq-qabulxonalariga-kelib-tushayotgan-

murojaatlar-ijrosi-qatiy-nazoratda?q=%2Fnews%2F2020%2F04%2F13%2Fxalq-
qabulxonalariga-kelib-tushayotgan-murojaatlar-ijrosi-qatiy-nazoratda.

3.

https://kun.uz/news/2020/11/09/bosh-prokuratura-7-oy-ichida-14-mingdan-

ortiq-murojaatni-qabul-qilmagan-ularning-taqdiri-nima-boladi.

4.

https://parliament.gov.uz/uz/events/other/36804/.

5.

https://president.uz/uz/lists/view/4504.

Библиографические ссылки