Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
In interpretation of
“
Nafs
”
and
“
Hush dar dam
”
in the
socio-spiritual activity of Alouddin Attor
E. RAHMATOV
1
Samarkand State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
This article reveals about the category of “nafs” and “
hush
har dam
”
in the socio-spiritual activities of the famous thinker
Sheikh Alouddin Attor, as well as about the social essence of the
harmony of
“
dast ba kor
”
(hands at work) (honest work) with
“
dil ba er
”
(Heart with Allah), the most ideal a way to educate
the soul.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
mysticism,
Sheikh Alouddin Attor,
sect,
morality and spiritual
education,
breath,
soul,
winner.
Алоуддин Аттор ижтимоий
-
маънавий фаолиятида
“Нафс” ва “Ҳуш ҳар дам” талқини
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тасаввуф,
шайх Алоуддин Аттор,
тариқат,
нафс,
“ҳуш ҳар дам”,
ахлоқ ва руҳий тарбия,
нафас,
қалб
,
ғолиб
.
Ушбу мақолада машҳур мутасаввиф шайх Алоуддин
Атторнинг ижтимоий
-
маънавий фаолиятида нафс ва “ҳуш
ҳар дам” талқини, шунингдек, нафсни тарбиялашнинг энг
мукаммал йўл “даст ба кор”лик(ҳалол меҳнат қилиш)нинг
“дил ба ёр”лик билан уйғун бўлишининг ижтимоий
моҳияти ҳақида сўз юритилади.
1
doctoral student, Samarkand State University, Samarkand, Uzbekistan
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
293
Интерпретация «Нафс»
и «Хуш хар дам»
в социально
-
духовной деятельности Алауддина Аттора
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
мистицизм,
шейх Алоуддин Аттор,
секта,
похоти,
мораль и духовное
воспитание,
дыхание,
душа,
победитель.
В этой статье раскрываются о категории «нафс» и «ҳуш
ҳар
дам» в социально
-
духовной деятельности известного
мыслителя шейха Алоуддина Аттора, а также о социальной
сути гармонии «даст ба кор» (руки в работе) (честный
труд) с «дил ба ёр» (cердце с Аллахом), наиболее
идеальный способ воспитать душу.
КИРИШ
Бугунги кунда мамлакатимизда маънавий қадриятлар юксалишида ўзига хос
ўрин тутган тасаввуф таълимотининг шаклланиш жараёни, тарихий ўрнини
кўрсатиб бериш, тасаввуфий манбаларни холисона тадқиқ этиш ҳамда унинг
инсонпарварлик ғоялари билан уйғунлашиб, жаҳоншумул бадиий ижод намуна
-
ларининг пайдо бўлишига замин яратганини кенг кўламда ўрганишни тақозо
этмоқда.
Тасаввуфнинг тарихий тараққиёти ва назарий жиҳатларини ўрганиш
баробарида, йирик шайхлар ва авлиёлар фаолиятини тадқиқ этиш ҳам муҳим
аҳамият касб этади. Воқеан, назарий қарашларнинг ўзини олиб қараганда ҳам
шайхларнинг сўзи ва ҳолатлари, асарлари, насиҳатлари, улар ҳақидаги хотиралар,
ривоят ва ҳикоятларни ўрганиш замирида умумлаштирилган. Тасаввуфий қараш
-
ларнинг яхлит таълимот сифатида ислом ўлкаларига кенг ёйилиши ва ижтимоий
ҳаётда муҳим воқеъликка айланишида Мовароуннаҳр ва Хуросондан етишиб
чиққан олимларнинг ўзига хос ўрни бор.
Тасаввуфнинг мустақил илм сифатида шаклланиши ва ривожланишида улуғ
мутафаккирлар –
Ҳаким ат
-
Термизий, Абу Бакр Калободий, Хожа Абдуллоҳ
Ансорий, Имом Муҳаммад Ғаззолий, Шайх Абдулқодир Гелоний, Хожа Абдулхолиқ
Ғиждувоний, Шайх Фаридиддин Аттор, Шайх Нажмиддин Кубро, Шайх ул
-
акбар
Муҳйиддин ибн ал
-
Арабий, Шайх Азизиддин Насафий, Мавлоно Жалолиддин
Румий, Хожа Муҳаммад Порсонинг роли катта.
Баҳоуддин Нақшбанд Нақшбандия таълимотини асослаган бўлса, унинг
шогирдлари Алоуддин Аттор, Муҳаммад Порсо, Алоуддин Ғиждувоний ва
Яъқуби Чархийлар унинг ишларини давом эттирганлар. Машҳур мутасаввуф
шайх, Баҳоуддин Нақшбанднинг халифаси ва
куёви Аттор нақшбанд сулукига
кирган, бир умр пири ёнида бўлган. Тасаввуф тариқатлари ичида энг машҳури
Нақшбандия тариқати асосчиси Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари
-
нинг етук шогирдларидан бўлганликларини зикр этилган. Шайх Аттор ҳазратлари
ўзларининг илми, одоби, ахлоқи билан узтозлари дуосига сазовор бўлганлар. У зот
бошқа илм толибларидан ўзларининг маърифатлари, оғир
-
босиқликлари билан,
шунингдек, илмга бўлган рағбатлари ила ажралиб турганлар.
“Мақомоти Шоҳи Нақшбанд”
[1]да ёзилишича, Ҳазрат
Баҳоуддин Ҳазрат
Алоуддинни сулук бошида доимо ўзларига яқин жойда ўтиришларини буюрар
-
дилар. Муридлар бунинг сабабини сўраганларида, Ҳазрат дедилар: “Уни бўри еб
қўймасин
деб, шундай қиламан. Зеро, бўри яъни нафс доимо пойлаб туради.
Шунинг учун ҳам ундан хабардор бўлиб тураман, токи бўрига ем бўлмасин”.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
294
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Бухоролик олим Бобир Намозов “Мақомоти Хожа Алоуддин Аттор”
,
“Рисолаи
кашфия”
,
“Рисолаи маҳбубия”
ва бошқа асарлари таржима ва таҳлили асосида
Шайх Атторнинг нақшбандиёна ғояларини фалсафий таҳлил этган [2].
Нақшбандия ғояларини Баҳоуддин Нақшбандан кейин давом эттирган.
Алоуддин Аттор ҳақида манбалар асосида Мирзо Кенжабек 2017 йил
Тошкентдаги “Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриёти”да
чоп этилган “Буюк Термизийлар”
асарида ёритган [3].
Сайфиддин Рафиъдинов ва Нодирхон Ҳасан, Ҳожи Абдулғаффор Раззоқ
Бухорийлар Алоуддин Атторнинг нақшбандия тариқатининг ривожидаги ўрни
ҳақида
тадқиқот олиб бордилар [1].
Хожа Муҳаммад Порсо Аттор илтимоси билан “Рисолаи қудсия” (“Хожа
Баҳоуддиннинг қудсий калималари”) китобида Аттор тилидан ўз пири ҳақидаги ўнлаб
ривоят ва хотираларини келтирган. Уларда Нақшбанднинг таржимаи ҳоли, ҳаёт тарзи,
одатларига оид қимматли маълумотлар, ҳикматли сўзлар баён этилган [3].
Шайх Аттор ҳазратларининг илмий мероси ҳақида тарих манбаларида аниқ
маълумот келтирилмаган. Аммо баъзи бир асарларни Алоуддин Атторга тегишли
эканлигига нисбат берганлар. Жумладан, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг
сўзлари ва маноқибларини жамлаган
“Мақомати Баҳоуддин Нақшбанд”
номли асар
Алоуддин Атторга нисбат берилади.
НАТИЖАЛАР ВА АМАЛИЙ МИСОЛЛАР
Тасаввуф ахлоқ ва руҳий тарбия илмидир, нафсни тарбиялаш илмидир.
Тасаввуфий таълимотининг ўзига хослиги шундаки, у киши нафсни тарбия
-
лашнинг энг мақбул, энг мукаммал йўлини топган эдилар. Нақшбандия таъли
-
мотидаги “Даст ба кор”лик, яъни ҳалол меҳнат қилишнинг “Дил ба ёрлик”
билан
уйғун бўлиши, яъни барчага холис яхшилик қилиш ғояси нафсни тарбиялашнинг
энг мақбул воситаси бўлган.
Тасаввуф аҳли “Ҳар
ким нафсини таниса, батаҳқиқ парвардигорини ҳам
танийди”, дейдилар. Шунинг учун бу таълимот нафсни билмоқ ва уни тарбиялашга
алоҳида эътибор беради ва инсон камолотининг энг зарурий шарти нафс
тарбиясидир” [4, 32], дейди.
Инсон камолотида нафсга қарши курашда жуда катта аҳамияти борлигини
таъкидлаб, Алоуддин Аттор ўз устози Баҳоуддин Нақшбанд тутган йўллари ҳақида
гапириб, шундай деганлар: “Ҳалолга
интилиш ва нафсдан қочишни, айниқса, ҳалол
луқмани таъкидлаб гапирар эдилар. Суҳбатларида доимо “Ал ибодату ашарата
ажзоин тисъату минҳо талабу
-
л
-
ҳалоли ва жузъун Воҳидун минҳо соиру
-
л
-
ибодоти”, яъни “Ибодат ўн қисмдан иборатдир. Ундан тўққиз қисми ҳалолликни
қидириш, бир қисми эса бошқа ибодатдир» деган ҳадис ўтар эди”
[1, 67].
Алоуддин Аттор инсон ҳаёт бўлиши учун ҳар бир дам қадрини билиши, асл
моҳиятдан, боқий нарсалардан ҳар бир нафасдагина эмас, балки нафаслар
орасидаги вақтда ҳам огоҳ бўлиши зарур деб уқтирмоқда.
Алоуддин Аттор шундай айтган: “Хожамиз (Баҳоуддин Нақшбанд) йўллари
фақр, тарки дунё, тааллуқотлардан кечиши, тўлиқ ёлғиз бўлиб мосивони инкори
-
дан иборат эди. Уларнинг муқаддас сўзлари фақирнинг исботи ва фақирларнинг
муҳаббати ҳақида эди”
[1,68].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
295
Бу ҳақда Муҳаммад Порсо ҳам ўзининг “Рисолаи Қудсия” асарида тўхталиб
Баҳоуддин Нақшбанднинг қуйидаги мисраларини келтиради:
Ҳеч
мо не ва ҳеч мо кам не,
Аз паи ҳеч, ҳеч мо ғам не.
Жанда дар пушт, пушт гўристон,
Гар бимирем ҳеч мотам не [5, 32].
Мазмуни:
Ҳеч
нарсамиз йўқ, ҳеч кимдан кам эмасмиз,
Ҳеч,яъни фоний нарсалар орасидан ғамимиз ҳам йўқ.
Жандамиз орқамизда, орқамиз қабристонда,
Ўлсак
-
да, бу учун ҳеч мотам йўқ.
Фақр тушунчаси –
Аллоҳга ниёзмандлик ва ундангина мадад сўрашдир.
Аттор илтимоси билан “Рисолаи қудсия” (“Хожа Баҳоуддиннинг қудсий
калималари”) китобида Муҳаммад Порсо бахт ва бахтсизлик ҳам инсон хатти
-
ҳаракатининг натижаси эканлиги, нафс ва руҳ доимо ўзаро қарама
-
қаршиликда,
курашда бўлиб, руҳ нафсни ўз оламига тортишни исташини таъкидлайди. Нафс ўз
ўрнида руҳни ўзига тобеъ қилишга ҳаракат қилади. Улар баъзан ғолиб, баъзан
мағлуб бўладилар. Қалб эса ўша ғолибга тобе бўлади. Асарда бахт ва бахтсизлик
ана шу қарама
-
қаршиликнинг натижасида юзага чиқиши ҳақидаги қарашлар
қиёсий
таҳлил этилган.
Нақшбандия тариқати қуйидаги тўрт тамал асос устига қурилган:
1.Шариат билан зоҳирни поклаш.
2.Тариқат билан ботинни поклаш.
3.Ҳақиқат билан қурби илоҳийга эришмоқ.
4. Маърифат ила Аллоҳга эришмоқ. [6, 41].
Бу йўлнинг ижтимоий моҳияти, аввало, нафсни жиловлаш, одамлар кўнгли
-
ни топиш, ожиз ва нотавонлар, халқ эътиборидан четда қолган кимсалар билан
машғул бўлиш, ҳожатмандлик ва камтаринлик билан муомалада бўлишдан
иборатдир, ҳайвонларга муносабатда барқарор туриш.
Бу ўгитларни Аттор ўз шогрирдларига ҳар тамонлама чуқур ўргатган [4, 255].
Улар шу пайтгача олиб борган барча курашларини
КИЧИК ЖИҲОД, нафс
тарбияси учун курашни, гўзал ахлоқли бўлиш учун олиб борган фаолиятларини
КАТТА ЖИҲОД дер эдилар. НАФС инсонни ҳар он тўғри йўлдан оздириши мумкин,
шу боис у билан тинимсиз курашиш керакдир.
Маълум бўладики, ҳар бир дамнинг ҳаёт саҳифасига кириши ва нафсни
жиловлаш учун нақшбандийлар қуйидагиларга эътибор бериш зарур деб ҳисоб
-
лаганлар:
1.
Нафас олиш жараёни онгли бўлиши керак. Инсон чуқур, бутун ўпкасини
тўлдириб нафас олиши зарур. Нафас олаётганда инсон коинотда унинг жисми учун
зарурий
тоза ҳаво мавжудлигини англаб шукроналик билан нафас олиши лозим.
Чуқур нафас олиш жараёнида вужудга зарурий кислород, мия учун керакли
ахборот, қалб ва руҳ учун озуқа –
нур, файз, барака, раҳмат ва илоҳий илм киради.
Шу жараённи инсон ҳис этиши, ақлушуури билан бошқариши ва қалбида
неъматларга шукроналик муҳаббати
жўш уриши лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
296
2.
Нафасни ичда сақлаш. Олган нафас орқали кирган кислород ўпка
альвеолалари, юрак ва артерия қон томирлари орқали бутун вужудга тарқалиб,
вужудни поклайди, қувват беради ва инсон умрини узайтиради. Мия бир томондан
нафасни сақлашни бошқаради ва иккинчи томондан онг остида қабул қилинган
ахборотни таҳлил этади. Қалбга кираётган илоҳий нурлар, файзу баракот, раҳмат
ва ладуний илмни қабул қилиб покланади
ва руҳ юксалади. Нафасни сақлаш
жараёни нафас олиш вақтидан кўра 3, 5, 7... маротаба кўп бўлиши керак. Нафасни
сақлаш жараёни инсонни ҳар бир нафасини ҳаётбахш, Исо нафас, дуолари ижобат
бўладиган, қалб кўзи очиқ, ботини олами кабир бўлиб ундан тараладиган нурлар
бутун оламни ёритадиган даражада камол топишига олиб келади.
3.
Нафас чиқариш жараёни натижасида вужудга кирган кислород билан
оксидланиш таъсирида ҳосил бўлган карбонат ангидрид вена қон томирлари ва
альвеолалар ёрдамида ўпка орқали танадан чиқиб кетади. Унинг натижасида
вужуд дам олади, роҳатланади, фараҳ топади. Мия бу жараённи бошқаради ва
ақлий фаолият ўткирлашади. Кина, ғазаб, ҳасад, кибр каби ёмон иллатлар учун
қалбда
жой қолмайди ва улар вужуддан чиқиб кетадилар. Руҳ бақувват бўлганлиги
сабабли инсон танасига кирган барча иллатларни, хусусан, ёмон кўз, суқ ва ёмон
руҳлар таъсиридан вужудни қутқаради.
4.
Янги нафас олишга таёргарлик муддати. Чуқур тўла нафас олиш учун
қувватларни жамлаш.
Кимнингки нафси ақлидан ғолиб келса ва шу нафснинг ҳавойи истакларига
кўра ҳаёт кечирса, у ҳайвондан ҳам тубанроқ, яъни ҳайвонлар ундан яхшироқ
-
дирлар.
Кимнингки ақли нафсидан ғолиб келса ва ҳаётини Оллоҳ ўртага қўйган
ахлоқ асослари доирасида ўтказса, у малаклардан ҳам устундир.
ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР.
Инсонга комилликка эришиши учун барча имтиёзлар –
ақл, идрок, ҳис,
қобилият ва истеъдод ҳамда руҳоний ва жисмоний куч
-
қудрат берилган бўлса ҳам,
аксар инсонлар бу имкониятлардан фойдаланмай ўзларига зиён қиладилар.
Тасаввуфдаги инсоннинг ўз нафси билан “кураши” тасодифий ҳол ёинки
ушбу таълимотнинг ўзидан келиб чиққан ғоя эмас, балки Қуръони карим
оятларининг инъикосидир.
Инсон –
ўз нафси билан курашувчи зот.
Ўз нафси билан курашиб, уни бошқара олган инсон мақсадга –Аллоҳга
қайтади. Яъни у зулмоний (қоронғу) сифатлардан нуроний (ёруғ) сифатларга
қараб интилади ва нажот топади.
“Шамс” сураси, 9
-
оят [7].
ْ دَق
َْحَل فَأ
ْ نَم
ْاَهاَّك َز
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Баҳоуддин Нақшбанд. (Манбалар таҳлили). –
Т.: “Sanostadart”, 2019
.
2.
Намозов
Б.Б. Муҳаммад Порсо тасаввуфий таълимотининг фалсафий
асослари 09.00.03 –
Фалсафа тарихи. Фалсафа фанлари доктори (dsc)
диссертацияси автореферати. Самарқанд –
2021
3.
Буюк Термизийлар: Термиз тазкираси / Мусанниф Мирзо Кенжабек. –
Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2017. –
512 бет.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
297
4.
Соҳибназар К. Тасаввуф фалсафаси.Ўқув қўлланма. –
Самарқанд: СамДУ
нашри, 2021. –
304 бет.
5.
Муҳаммад Порсо. Рисолаи қудсийа.
-
Бухоро, 1327/1909. Бухоро музейи, №
12545, 36-
бет.
6.
Бобомурод
А. Комил инсонлар йўлидан. Т.: Мовароуннаҳр. 2003 йил. 41
-
бет.
7.
Қуръони
карим. Олоуддин Мансур изоҳли таржимаси. –
Т.: Чўлпон. 1992.
