Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Religious views of the Kushan period of northwestern
Bactria
Humoyun NAZAROV
1
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 February 2022
Accepted 20 March 2022
Available online
15 April 2022
This article is devoted to the religions and cults of the
Kushan Kingdom.
The study of the Kushan Supreme gods is complicated by the
complex religious picture in the Kushan state, where there were
different religions and cults. The article deals with artifacts
found during archaeological excavations: architectural
decoration, sculpture, including terracotta statuettes, paintings.
The article also notes the connection of Kushan art with
religious cults.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss3/S-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Kushan kingdom, religion,
cult, gods,
Zoroastrianism,
Kadfiz,
Kanishka,
Ahura Mazda,
culture,
art.
Шимоли
-
ғарбий Бақтриянинг кушонлар даври диний
қарашлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Кушон подшолиги,
эътикод,
культ,
худолар,
зврдуштийлик,
Кадфиз,
Канишка,
Ахура Мазда,
маданият,
санъат
Ушбу мақола Кушон подшолигининг динлари ва
култьларига бағишланган. Кушонлар даври худоларини
тўлиқ ўрганишга Кушонлар давлатида мавжуд бўлган
турли динлар ва культларнинг ўзаро алоқалари натижа
-
сида вужудга келган мураккаб умумий ҳолат халақит
беради. Мақолада археологик қазишмалар жараёнида
тўпланган буюмлар: меъморий безак ва ҳайкалтарошлик
намуналари, шу жумладан, терракота ҳайкалчалари,
тасвирий санъат намуналари ўрганиб чиқилган. Мақолада
кушонлар даври санъатининг дин ва культлар билан узвий
алоқалари ҳам қайд етилган
.
1
Doctoral student National University of Uzbekistan. E-mail: Nazarov_humoyun@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
299
Религиозные взгляды кушанского периода северо
-
западной Бактрии
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Кушанское царство,
религия,
культ,
боги,
зороастризм,
Кадфиз,
Канишка,
Ахура Мазда,
культура,
искуссства
.
Данная статья посвящена религиям и культам
Кушанского царства.
Изучение Кушанских верховных богов затруднено
сложной религиозной картиной в Кушанском
государстве,
где существовали разные религии и культы. В статье
рассмотрены артефакты, найденные при археологических
раскопках: архитектурный декор, скульптура, в том числе
терракотовые статуэтки, живопись. Также в статье
отмечается связь кушанского искусства с религиозными
культами.
ДОЛЗАРБЛИГИ
Кушонларнинг қадимги ҳукмдорлари содир бўлаётган барча ҳодисаларни
қандайдир
ғайритабиий куч, олий худолар иродасининг намоён бўлиши билан
тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Шундай қилиб, инсон, жамият ва давлат
жараёнларини тушунтириб берадиган турли хил афсоналар аста
-
секин пайдо
бўлди. Кушон халқининг ўз худолари, қаҳрамонлари, антиқаҳрамонлари бўлган.
Кушонлар давридаги диний эътиқодлар сезиларли хилма
-
хиллиги ва олий
худоларнинг мураккаб таснифи билан ажралиб турарди.
ЮНЕСКО дастурига кўра, 1967 йилдан бошлаб Марказий Осиё халқлари
маданиятини тизимли ўрганиш амалга оширилиб, бунда кушонлар муаммолари
(давлатчилик, маданият, санъат, дин ва бошқалар) муҳим ўринни эгаллайди.
Кушонлар империяси Ҳиндистон, Афғонистон Ўзбекистон ва Тожикистон
заминларида пайдо бўлган ва қадимги дунёнинг энг йирик давлатларидан бири.
Бугунги кунда Кушонлар даври маданияти мавзусида олиб борилган тадқиқот
-
ларни умумлаштириб таҳлил қилиш долзарб аҳамиятга эгадир.
МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ
Ушбу мақолани ёзишда лингвистик таҳлил, тарихий
-
тизимли ва қиёсий
-
комплекс тадқиқ этиш усулларидан ҳамда диалектик маълумотларни синтез
қилиш
усулидан фойдаланилган.
Шунингдек, ушбу мақолани ёзишда академикнинг таниқли маҳаллий ва
хорижий олимларнинг асарларидан фойдаланилди Э.В.
Ртвеладзе (2019), Ҳ.
Лüдерс
(1961), Г.А.
Пугаченкова (1966), Ҳ.
Ҳарматта (1966, 1987), А.
Cуннингҳам (1971),
Г.
Гноли (1980), И.
М.
Стеблин
-
Каменский (1981), Р.Гöбл (1983), Б.А.
Литвинский
(1984),
В.А
Седов (1984), Ф.
Гренет (1984, 1987), Дж.
Илясов (1991–
1992),
Т.
Мкртичев (1991–1992) ва бошқалар.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Қадимги
дунёнинг бошқа барча ҳудудларидаги каби Шимоли
-
Ғарбий
Бақтрияда антик даврда халқларининг ижтимоий ва маънавий ҳаётида диний
қарашлар
муҳим ўрин тутган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
300
Шимолий Бақтриянинг кўчиб келган юечжи қабиласи аҳолиси орасида
азалий аждодлар руҳига сиғиниш диний эътиқоди ҳукмронлик қилиб, маҳаллий
ҳудудда
сулолавий култ сифатида қадрланган. Аждодлар руҳига сиғиниш культи
илк Кушон ҳукмдорлари ҳисобланган Герай ва Сотер Мегас тангаларининг орқа
томонида акс эттирилган отлиқ ҳукмдор ва терракотик ҳайкалчаларда ўзининг
аксини топган [1].
Илм
-
фанга маълум бўлган маълумотлар буддизм анъаналари билан еткази
-
лади, кейинги адабиётларда ўз аксини топади. Кушонлар давлатидаги буддизм
ҳақидаги илк маълумотлар III аср ўрталарига оид “Вейлио” очерки матнинг қисқа
парчаларида сақланиб қолган. Улардан бирида айтилишича, хитойликлар буддист
матнлари билан биринчи марта милоддан аввалги II йилда танишган. Милоддан
аввалги –
ёки суверен да
-
юезжининг элчилари ёки отаси номидан Хитой элчи
-
ларини қабул қилган унинг меросхўри. Бу парчанинг у ёки бу талқинидан қатъи
назар, “Вейлио”да хитойликларнинг буддизм билан танишиши, албатта, кушонлар,
аниқроғи, уларнинг Бақтрия ерларида ўрнашиб қолган аждодлари билан боғлиқ
бўлган.
Буддизм, яъни буддавийлик атамаси XIX асрда европалик олимлар
томонидан илмий муомалага киритилган. Буддавийлик мил. авв. V
-
IV асрларда
қадимги
Ҳиндистонда пайдо бўлган диний таълимот. Мил. авв. III асрда Ҳиндистон
ҳукмдори Ашока даврида Паталипутра шаҳрида III буддавийлик йиғини чақириб,
буддавийлик таълимотини қадимги қўшни ҳудудларда тарғиб қилишга қарор
қилинади. Бунинг натижасида, буддавийлик жаҳон динларидан бирига айланади.
Т.К.
Мкртычевнинг фикрига қараганда буддавийлик динининг тарқалиши, асосан,
ғарбий ва шарқий йўналишларда олиб борилган [2]. Ғарбий йўналишда Ўрта Осиё
ҳудудларига
тарқалади. Ушбу таълимот издошлари таълимотни “Дҳарма” (“Қонун,
таълимот”) ёки “Буддҳадҳарма” (“Будда
таълимоти”) деб аташган.
Гаутама Сиддхатҳа Будданинг вафотидан сўнг унинг издошлари ўртасида
ажралиш рўй бериб, иккита йўналиш вужудга келган[3]. Биринчи йўналиш бу
-
Ҳинаяна
(кичик ғилдирак ёки нажотнинг тор йўли) бўлиб, унда буддавийлик
таълимотидаги анъанавий қарашларга қатъий амал қилинган. Иккинчи йўналиш
бу
-
Маҳаяна (катта ғилдирак ёки нажотнинг кенг йўли) бўлиб, унда Будда
таълимоти кенг ислоҳ қилинган, Буддага илоҳий тус берилиб, диннинг маросим ва
ибодатлари жорий этилган[4]. Ҳинаяна йўналишида Будда кўплаб туғилишлар
натижасида турли кўринишда бўлган ва маърифатга эришган шахс сифатида
талқин этилса, Маҳаяна йўналишида эса Бодҳисатвалар сиймоси илгари сурилади.
Бодҳисатвалар маърифатга эришган осмон мавжудотлари бўлиб, улар
инсонларнинг маърифатга эришишида ёрдам берадилар.
Б.А.
Литвинскийнинг фикрига кўра, буддавийлик таълимотининг Ўрта
Осиёга кириб келиши Кушон давлатининг шаклланиши арафасида ёки давомида
содир бўлган[5]. Б.Я.Ставиский Термиз шаҳри яқидидаги диний иншоотларни
ўрганиш натижаларига асосланиб, буддавийликнинг Шимолий Бақтрия ерларига
кириб келишини Канишка даври билан боғлайди [6]. Т.К.
Мкртычевнинг фикрига
қараганда, Шимолий Бақтрияда буддавийлик таълимотининг пайдо бўлиши ва
диний иншоотларининг кенг кўламда барпо этилиши мил. I асрнинг иккинчи
ярмида содир бўлган. Ш.Р.
Пидаев эса Бақтрия аҳолисининг буддавийлик
таълимоти билан илк маротаба мил. авв. I асрда танишиб, Кушон подшолиги
шаклланиши даврида буддавий даъватчиларининг йирик тарғибот марказлари
мавжуд бўлганлигини таъкидлайди [7]. Э.В.
Ртвеладзе
Юнон
-
Бақтрия ҳукмдори
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
301
Агафоклнинг (мил. авв. 185
-
170 йй.) орқа томонида ступа тасвирини тушириб зарб
қилинган
тангаларга асосланиб, Ўрта Осиё халқларининг буддавийлик таълимоти
билан танишиши мил. авв. II асрда таниш бўлган, деб ҳисоблайди
[8].
Кушон даври археологияси ва тарихи билан шуғулланувчи тадқиқотчи
мутахассис олимлар томонидан илгари сурилган илмий қарашлардан хулоса
қилиб, Шимоли
-
ғарбий Бақтрия ерларига буддавийлик таълимотининг кириб
келиши ва тарқалиши Канишка ҳукмронлиги давридан аввалроқ бошланган.
Буддавийлик дастлаб Гандҳардан (Шимоли
-
Ғарбий Ҳиндистон, ҳозирги Покистон
ҳудуди) Нагахара вилояти ва Ҳиндиқуш тоғларилари орқали Бақтрия жанубига
(Шимолий Афғонистон) тарқалган. Жанубий Бақтриядаги Сурхкотал ва
Дилбержин манзилгоҳларида ўрганилган буддавийлик дини иншоотлари тадқи
-
қотчи мутахассислар томонидан мил. авв. II аср билан саналанган. Фаёзтепа
ёдгорлиги ўрнида фаолият юритган монастрдан топилган моддий ашёлар, хусусан,
нумизматик материалларни тадқиқотчилар мил. авв. I асрнинг охири
-
I асрнинг
бошлари билан саналаган [9] Мил. авв. II асрда юечжилар Юнон
-
Бақтрия давлати
ҳудудлари
эгалланган даврда Эски Термиз ўрнида йирик шаҳар маркази фаолият
юритган [10]. Ж.Т.
Аннаевнинг фикрига кўра, милоднинг бошларида буддавийлик
монастири Фаёзтепа барпо этилиб, Шимолий Бақтрия ерларида буддавийлик
таълимоти мастаҳкамланган.
Маълумки, Кушоншоҳ Кадфиз милодий 78 йилда Панжоб вилоятида
ўтказган буддавий динининг умумжаҳон йиғилишида Махаяма (ҳамма учун
бирдек улуғ йўл) йўналишини тарғиб қилиб, мамлакат ҳудудида буддавийликни
давлат дини сифатида қабул қилган.
Кушоншохдар эътиқод эркинлигини жорий этган бўлсалар
-
да, буддавий
-
ликни кенгроқ ёйиш ва уни ривожлантириш учун давла ҳудудида жойлашган
турли шаҳарларда ибодатхона, монастр ва ступалар барпо этиб, буддавийлик
дининг муқаддас китобларини («Трипитака») кўпайтириш, уларни ўрганиш,
таржима қилиш ва изоҳлаш, янги тафсирлар ёзиш каби диний
-
фалсафий тафаккур
ривожи учун шароит яратиб беришди. Бундай сиёсат натижасида Шимоли
-
Ғарбий
Бақтриянинг йирик шаҳарлари буддавийлик дини марказига айланади. Айниқса,
Тармита шаҳри буддавийлик дини марказ сифатидаги аҳамияти ниҳоятда ўсади.
Канишка даврида (мил. II асрнинг биринчи ярми) Шимоли
-
Ғарбий Бақтрия
шаҳарлари, асосан, Қадимги Термиз буддавийлик Ўрта Осиёдаги мафкуравий
диний
-
мафкуравий марказларидан бирига айланган. Кейинчалик Бу ердан Суғд,
Марғиёна, Шарқий Туркистон, Хитой ва Тибет тарқалган [11].
Кушонлар даврида будда динининг равнақига бақтриялик роҳиблар ҳам
жуда катта ҳисса қўшадилар. Хитой, Тибет манбаларида буддавийлик дини
тарғиботчилари қаторида тармиталик Дхармамитара ва тохаристонлик Гхошака
-
ларнинг номлари ҳам қайд қилинган.
Ўтган асрнинг 60
-
йилларидан асримиз бошларига қадар Эски Термизнинг
ғарби
томонида жойлашган Қоратепа манзилгоҳида харобаларида кенг кўламли
археологик қазиш ишлари олиб борилиб, ер ости ва ер усти қисмлардан ташкил
топган буддавийлик ибодатхонасининг қолдиқлари очиб ўрганилган.
Қоратепа
ибодатхона мажмуаси бир нечта тепаликлардан (тепаликлар
шартли равишда жанубий, шимолий,
ғарбий қисмлар) ташкил топиб, уларда ҳар
бирида Ибодатхона мажмуасининг маълум қисмлар қазиб ўрганилган. Мажмуа
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
302
нинг жанубий қисмида аниқланган ғорсимон иншоотлар буддавийликнинг
ватанидаги каби усулда ер остида қурилган. Улар кейинги ўрта асрлар даврида
ҳам
ислом дини мусулмонлари “чиллахона” сифатида фойдаланилган [12].
Мажмуанинг шимолий қисмида катта ва кичик ступаларга эга бўлган. Ҳовли ҳамда
ички ҳовли ва унинг атрофи бўйлаб равоқли хоналардан ташкил топган туташ
иморатлар жойлашган. Бу ерда, шунингдек, монастир қисми бўлган. шимолий,
жанубий ва шарқий қисмларида ступалар ўрин олган иншоотлар мажмуалар
аниқланди [13] Қоратепа буддавийлик мажмуаси ер ости ғорлар ва ер усти
хоналардан иборат бўлиб, улар ибодат, яшаш (келье) ва хўжалик қисмларидан
ташкил
топган. Ибодат учун мўлжалланган хоналари, одатда, деворий суръатлар,
ҳайкалчалар билан безатилган.
Қоратепа
ибодатхонасидан шимоли
-
шарқий томонида Фаёзтепа номи билан
юритиладиган ёдгорлик ўрнида жойлашган бошқа бир буддавийлик иншооти
ўрганилган. Унинг томонлари 118,40х53,00
-
54,00 метрдан иборат бўлиб, мил. авв.
I асрнинг охири ва мил. I асрнинг биринчи чорагида ёки 30
-
йилларида фаолият
юритган ибодатхона ўрнида қурилган. Буддавийлик динининг вихара турига
тегишли бўлган ушбу диний мажмуа икки қисмдан иборат бўлиб, улардан
бирининг ўртасида йирик ступа ва унинг атрофида кичик ступалар ўрин олган.
Тадқиқотчилар мажмуанинг кириш дарвозаси ён томонида устунли ёғоч эшиклар
ўрнатилган “Haya Vihara”, яъни “отли монастир” деб, битилган ёзувга асосланиб,
тадқиқотчилар Фаёзтепа вихара туридаги монастир бўлган, деб ҳисоблайдилар.
Кўҳна Термизда кушонлар даврига оид Қоратепа ва Фаёзтепа ибодатхона
-
ларидан ташқари Зурмола Айритом каби ступалар жойлашган. Айритом манзил
-
гоҳидан аниқланган ступада ҳинд ёзувида битилган
матнда Шодийа исмли
шахснинг номи келтирилган [14]. Э.В.
Ртвеладзенинг фикри бўйича, у Кушоншоҳ
Хувишканинг буйруғи билан Айритомда қурилиш ишларини олиб борган бўлиб,
марказий ҳокимиятга бўйсунган Шимолий Бақтриядаги маъмурий бўлинманинг
ноиби бўлиши мумкин.
Тармита ва унинг атрофида Кушон подшолиги даврида
буддавийлик таъли
-
мотининг Маҳаяна йўналишига мансуб маҳасангҳика мактаби вакиллари фаолият
олиб боришган. Мазкур диний йўналиш намоёндалари буддавийликка бодҳисат
-
валар, яъни шаҳзода Гаутама Сидҳартҳа
Будданинг ёшлиги сиймосини ва
буддавийлик диний эътиқодида ступага сиғинишини одатини жорий қилган.
Кушонлар даврида вужудга келган Зартепа манзилгоҳидан ҳам буддавийлик
ибодатхонасининг ўрни очилган. Бу шаҳардаги ибодатхона ҳам бошқа шаҳар
-
лардаги каби қурилиш
усулида қурилган бўлиб, ҳовлисида ступа ўрин олган.
Ибодатхонанинг алоҳида хоналарида буддавийлик санъатининг бой намуналари
билан безатилган Шимоли
-
Ғарбий Бақтриянинг Далварзинтепа, Зартепа ва бошқа
шаҳарларида ҳам буддавийлик дини ибодатхоналарининг ўрни очилган. Айниқса,
Далварзинтепанинг шаҳристон қисмида асосий ва шаҳар дарвозасидан ташқарида
иккинчи буддавийлик ибодатхонаси жойлашган. Шаҳар аҳолиси орасида будда
-
вийлик динига эътиқод қилувчилар сонининг кўпайиб бориши натижасида
қўшимча
ибодатхонага эҳтиёж туғилиб, шаҳар ташқарисидаги иккинчи ибодат
-
хонага вужудга келган.
Далварзинтепа ва Зартепа ўрнида фаолият юритган шаҳарларда жойлашган
буддавийлик ибодатхоналари айрим қурилиш усуллар Эски Термиз ибодатхона
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
303
ларидан фарқ қилади. Ушбу шаҳарларнинг ибодатхоналари фақат ер усти қисмдан
ташкил топиб, ер ости ғор қисми мавжуд эмас. Шунингдек, уларда фақат битта
асосий ступа жойлашган бўлиб, қўшимча кичик ступалар аниқланмаган.
Зартепа манзилгоҳининг шаҳристон қисмида жойлашган ўрганилган
буддавийлик ибодатхонасини тадқиқотчи милодий III
-
IV асрлар билан саналанган.
Маълумки, бу даврда Шимолий Бақтрия ҳудудида сосонийлар ҳукмронлик қилиб,
уларнинг ҳукмронлиги даврида диний эътиқоди
Ступалар буддавийлик дини ибодатхоналарининг таркибий қисмларидан
бири
ҳисобланган. Ступа санскритча атама бўлиб, турли хил маъноларда
изоҳланади. Ступа, асосан, коинотнинг мужассами сифатида талқин этилади.
Ступалар дастлаб Шимолий Ҳиндистонда буддавийлик динининг асосчиси будда
Гаутама хоки устида барпо қилинган. Шимоли
-
ғарбий Бақтриянинг Кушон
подшолиги даврига оид Қоратепа ва Фаёзтепадаги ибодатхона мажмуаларида
жойлашган катта
-
кичик ступалар, Зўрмола ва Айритом ступалари ибодатхонанинг
муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланган. Илк ступаларнинг тарҳи юмалоқ
шаклда бўлиб, устидан цилиндр шаклли гумбаз қурилган. Гумбаз устида ёғоч
қурилма (дҳармика) жойлашган бўлиб, унга соябон–чатра ўрнатилган. Фаёзтепа ва
Қоратепад
ёдгорликларида қазиш ишларини олиб борган тадқиқотчилар илк
ступаларнинг ўрнини аниқлаганлар. Г.А.
Пугаченкованинг фикрига қараганда,
маҳобатли Зўрмола ступаси
паринирвана
рамзини ифодалайди. Буддавийлик
дини таълимотида паринирвана нирвананинг якуний босқичи ҳисобланиб, унинг
асосида инсон маърифатга ёруғ дунёни жисмонан тарк этганидан сўнг тўлиқ
эришади, деган тушунча ётади. Ступаларнинг атрофида қуёш йўналиши бўйлаб
айланиш диний маросим ўтказилган ва бу диний маросим прадакшина
-
патҳа, деб
аталган. Буддавийлик эътиқодига кўра, ступалар зиёратчиларни ёзуз руҳлар
томонидан етказилган салбий иллатлардан халос бўлиши ва эзгу
-
ниятларнинг
ижобат бўлишига ёрдам беради, деган тушунча ётган
Кушоншоҳ ҳукмдорлари Канишка ва Хувишка тангаларида кўпроқ қуёш
худоси Митра (Авестода, кейинчалик Сўғдда ҳам шартнома худоси), ой худоси Мах,
шамол худоси Вадо, олов худоси Атшо тасвирланган. “Авесто”да тилга олинган
бошқа худолардан бу тангалар шуҳрат ва зодагонлик худоси Фаррони ҳам
ифодалайди; Ардоҳшо ва Вахшу каби худолари, қанотли аёл шакли акс эттирилган
ғалаба
маъбудаси Хванинда иконографик жиҳатдан Ника билан бевосита
боғланган ёки у билан бирлиб кетган. Шаҳревар, шоҳ ҳокимияти ва металлар
маъбуди, Лрувасп ("Авесто"да Дрвасп) чорва молларининг қўриқчиси ҳисобланган.
Фарро Кушон мифологиясида олов, роҳат
-
фароғат, мувоффақият, шон
-
шараф ва донолик маъбуди қабиланинг бағрида ёки қўлда олов кўтариб турган
эркак киши сифатида тасвирланган. Кушан диний пантеонида асосий
маъбудлардан бири саналган. Илдизи Қадимги Эронга бориб тақалувчи
субҳидамда нур таратаётган қуёш маъбуди кўринишини акс эттирган Хварна
бориб тақалувчи Фарн билан
бир хил. Тадқиқотчи олимларнинг Кушон даври
Фарро маъбудаси буддавийликда “Кубера Вайшравна” номини олган бир кўзли
бойлик маъбуди Кубера сиймоси билан чамбарчас боғланган.
Фарро маъбудининг номи Фаёзтепа буддавийлик ибодатхонаси ва
Далварзинтепа манзилгоҳларидан
топилган ёзувларда учрайди. Фарро кушонлар
давригача маҳаллий орасида маълум бўлган бўлса
-
да, Кушон ҳукмдорлари
Канишка ва Хувишкалар ўзларининг тангаларида ушбу маъбудни акс эттирганлар.
Фаёзтепа ибодатхона мажмуаси милодий I
-
III асрлар билан саналанган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
304
Далварзинтепа манзилгоҳи Фарро тасвири акс эттирилган артефакт топилган
маданий қатлам Кушон давлатининг ривожланган ва инқирозга учраган даврлари,
яъни III
-
IV асрларга тўғри келади.
Фарро билан биргаликда Ардохша маъбудаси акс эттирилган бўлиб,
тадқиқотчилар унинг турмуш ўртоғи бўлиши мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Хувишка номи билан II асрда зарб қилинган олтин (оғирлиги 8,01 г) тангаларнинг
олд томонида бош кийими билан чап томонга қараган ҳолатда тасвирланган
ҳукмдорнинг
бюсти. Қўлларида найза ва скипетр ўшлаб турибди. Орқа томонида
эса қўлини чўзганча олов ушлаб турган найзадор Фарро тасвирланган. Маъбуддан
чапда ҳукмдор Хувишканинг тамғаси, ўнгда эса бақтр тилида битилга Фарро номи
жойлашган.
Далверзинтепадан манзилгоҳидан топилган ҳайкалда
Г.А.
Пугаченкова ўзи
-
нинг тўлиқ исботини топмаган бўлса
-
да, Ардохшо худосининг тасвири деб
ҳисоблайди
.
Қадимги
шарқда, хусусан, Ўрта Осиё халқларида афсоналарида Аредви
-
Сура
-
Анахита (Наҳита) сув ва ҳосилдорлик маъбудаси сифатида акс этган.
Зароастризмда Язат маъбуди. “Авесто”да Ардвисурага алоҳида гимн
-
Яшт V
-
Ардвисур
-
Яшт ёки Абан
-
Яшт.
Дастлаб Ардви дунёнинг илоҳи подшолигидаги Хукария тоғи чўққиларидан
оқиб тушадиган дунё сувлари манбаси сифатида тушунилиб, кейинчалик ер
юзидаги барча сувлар ва дарёлар бош олган
сувнинг ўзи шу ном билан атала
бошланган. Ардвисура Анахита Ахурамазданинг қизи, деб эълон қилинган. Ундан
қурбонлик
келтириш, машҳур Эрон ва Турон баҳодирлари каби куч ва қудрат
бағишлаш сўралган.
Анахита
-
яратувчи оллоҳ олдида сувлар учун жавоб берувчи “фаришта”,
шунингдек, Абан Яштда келтирилишича, Ахура Мазда буруғи билан юлдузлардан
ерга тушган афсонавий дарёлардан бирининг номи ҳисобланган.
Аҳамонийлар даври ёзувларига қараганда Анахита зардуштийликнинг
асосий Изедлардан бири ҳисобланган. Изедлар сувларни сақловчи ва мўл
-
кўлчилик, бойлик ва куч
-
қудрат ато этувчи, умуман, ўз ҳаётини тозалик ва
донишмандлик асосида ташкил этучи сифатида намоён бўлган. Изедларнинг
бошқа бир вазифаси авлодларни ҳимоя қилиш ва кўплаб болаларнинг туғилишига
ёрдам беришдан иборат бўлган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкинки,
Анахитанинг вазифаларидан бири эркакларнинг оталик уруғини ва аёлларнинг
тухумдонини тозалашдан иборат бўлган. Шунингдек, Анахита аёлларнинг
туғишига ёрдам беради, деб ҳисобланган.
Шимолий Бақтриянинг кушонлар даври диний эътиқодларида оловнинг
ўрни муҳим ўрин тутган. Кушоншоҳларнинг танга пулларида оловнинг тез
-
тез
учраши оловнинг кушонлар ижтимоий ва диний ҳаётидаги муҳим аҳамиятидан
дарак беради. Юқорида айтиб ўтилганидек, Канишка ва Хувишка тангаларининг
орқа томонида антропоморфик кўринишга эга бўлган худолар ҳам тасвирланган,
уларнинг сиғиниши у ёки бу тарзда оловга сиғиниш билан боғлиқ
-
Митра, Атшо,
Фарро ва биттасида Канишка тангалари ҳам Ҳелиос (Митрадан фақат номи
ёзилган ёзув билан фарқ қилади). Келажакда бу худоларнинг катта ҳайкаллари
бўлган маъбад ёки зиёратгоҳ топилиши эҳтимолдан йироқ. Бироқ ҳозиргача
уларнинг антропоморфик тасвирлари бизга фақат тангаларда маълум бўлиб,
уларнинг аҳоли орасида қанчалик кенг тарқалганлиги ўрганилмаган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
305
Зартепа манзилгоҳининг буддавийлик диний иншоотида аниқланган иккита
оташка (ёки оташка тутатқиси бор меҳроблар) га қараганда, Шимоли
-
ғарбий
Бақтрияда буддавийлик динида ҳайкали топиниш билан биргаликда аҳолининг
тоат
-
ибодатида тутатқи солинган олов ҳам муҳим ўрин тутган кўринади.
Буддавийлик диний маросимларида олов кушонлар томонидан сулолавий культ
мақсадларига мослаштирилган. Кушонлар даврида Шимоли
-
ғарбий Бақтрия
оловга сиғиниш культи ўзининг аҳамиятини сақлаб қолганлиги археологик
жиҳатдан аниқланган.
Далверзинтепа ўрнида фаолият юритган шаҳар аҳолисининг турли табақа
вакилларига тегишли уйларда оташгоҳлар мавжуд бўлган. Қоратепа ёдгорли
-
гидаги буддавийлар ибодатхонасида оловни муқаддастлаштириш кушонлар
сулоласи култининг ажралмас қисми эканлигидан далолат беради. Буюк Кушонлар
империяси ҳокимиятининг ҳукмдорлари томонида олов культи қўллаб
-
қувват
-
ланган.
Маълумки, зардуштийлик дини
“Авесто” культлари негизида шаклланган
бўлиб, узоқ асрлар давомида Ўрта Осиё халқларининг ҳукмрон дини бўлиб келган.
Бақтриянинг македониялик Искандар томонидан забт этилиб, ўлканинг юнон
-
ларга қарам бўли қолганидан кейин зардуштийлик ақидалари аста
-
секин унутила
бошлаган. Бақтрияда Селавкийлар ва Юнон
-
Бақтрия подшоликлари ҳукмронлиги
даврида келиб чиқиши, аслида, юнонларга мансуб бўлган ҳокимият вакиллари
Олимп маъбудларига сиғинган. Лекин маҳаллий аҳолининг амалдор ва нуфузли
табақаси вакиллари диний дунёқарашида юнон маъбудлари қандай ўринга эга
бўлганлиги тўғрисида аниқ фикр билдириш қийин. Аниқ айтиш мумкинки,
аҳолининг асосий қуйи табақаси вакиллари орасида юнон маъбудларини қабул
қилиш
жуда қийин кечган, улар ўзларининг азалий диний дунёқараш тушун
-
чаларини узоқ давр мобайнида сақлаб қолганлар. Шунга кўра, юнон давлатлари
ҳукмронлиги
даврида Шимолий Бақтрия аҳолисида зардуштийлик ва бошқа
маҳаллий культларнинг мавқеи сезиларли даражада сақланиб қолган.
Зардуштийлик Бақтрияда фақат кушон
-
сосонийлар даврида кенг тарқалган.
Зардуштийликни Шимоли
-
Бақтрияда сосоний ҳукмдорлари ва уларнинг
зардуштий руҳонийлари олиб келишган. Улар сосоний руҳонийлигининг энг кўзга
кўринган вакилларидан бири сифатида Картир ўз ёзувларида: “Ҳақиқий
эътиқодни таъкидлаган ҳолда “отлар ва одамлар... шоҳлар шоҳи етиб келди”.
“Подшоҳлар подшосининг диний устози”, Сосонийлар давлатининг олий
руҳонийси ва олий судяси унвонига эга бўлган Картир ўз даврида Сосонийлар
Эронининг давлат дини қандай тарқалиб бораётганини шундай тасвирлайди:
“Яҳудийлар, буддист руҳонийлар ҳам, ва браҳминлар, насронийлар ва насронийлар
ва ҳоказо. (зардуштийлик ибодатхоналарида) худолар ва уларнинг турар
жойларига
айлантирилди. Кўп оловли ибодатхоналар ташкил этилган.
Сўнгги антик даврида Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида, Бақтрия
христианлик ва манихейлик динлари тарқалганлиги тўғрисидаги маълумотларни
кам сонли ёзма манбаларда учратиш мумкин. Суриянинг “Мамлакат қонунлари
китоби”да (милодий II
-
III аср охири) Кушон давлатидаги насроний аёли тилга
олинган бўлиб, И.Марквартнинг уни Бақтрия ҳудудида яшаган бўлиши мумкин,
деган фикрни билдирган.
Арман тарихчиси Егише ҳам Шопур II ҳукмронлиги даврида насроний
-
ликдини Эрондан Кушонлар мамлакатига, у ердан эса жанубга Ҳиндистонга
тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар берган. Лекин ушбу маълумотлар асосида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
306
насронийлик динлари фаолияти тўғрисида қатъий илми фикр билдириш қийин.
Айниқса, “Мамлакат қонунлари китоби” ва “Руҳ мадҳияси”дан кушонлар давлати
тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Археологик жиҳатдан мазкур динлар фаолияти тўғрисида аниқ маълу
-
мотлар, хусусан, ибодатхона қолдиқлар ёки ушбу динларга оид моддий ашёлар
аниқланмаган. Қўшни
Марғиёнанинг Эски Марв харобаларидан сўнгги антик
даврига оид насронийлик дини ибодатхонасининг ўрни очилган, холос.
Кушон даврида Бақтрия ерларига манихейлик диний таълимотининг
тарқалиши ҳақида аниқ маълумотлар учрамайди. Ушбу диний таълимотнинг
асосчиси Мани ўз вақтида Картирнинг сосонийлар саройига таъсирини шубҳа
остига қўйган. Кўпгина тадқиқотлар олимлар Манининг ҳаётлик даврида (216–
218-
йилларда туғилган, 274 ёки 277
-
йилларда вафот этган) Кушонлар давлати
-
нинг чегарасидан унчалик узоқ бўлмаган
ерда жойлашган қўшни Марвда унинг
тарафдорларининг бўлганлиги тарихий жиҳатдан асосга эга. Шарқий Туркистон
-
дан топилган, манихийликнинг Шарқдаги биринчи ҳаворийси, фаолияти Маний
ҳаётлигида
бошланган Мар
-
Амога оид иккита манихий ҳужжати бу таълимотни
Эроннинг шарқий чегараларидан ташқарига ёйиш истагидан далолат беради.
Ушбу ҳужжатлардан бири Марвдан Земмга (замонавий Чаржов) миссионерларнинг
жўнатилганига ишора қилади.
ХУЛОСА
Келтирилган маълумотлардан Кушонларнинг Шимолий
-
ғарбий Бақтрия
ҳудудидаги
диний ҳаёти хилма
-
хил бўлганлигидан далолат беради. Ҳиндистон
-
нинг турли диний оқимлари (шаивизм, ваишнавизм, жайнизм ва буддизм)
Марказий Осиёга кириб келди. Шу ўринда ҳинд динлари ва культлари Марказий
Осиёда Шарқий Эрондан кириб келган юнон ҳудолари, зардуштийлик ва
зардуштийликгача бўлган кўпгина маҳаллий культлар ва эрон кўчманчиларининг
диний ғоялари билан учрашган.
Шимолий
-
ғарбий Бақтрияда Кушон ҳукмдорлари бу диний хилма
-
хиллик
орасидан ўзларининг дунёқарашларига мос келадиган ва шоҳ ҳокимиятини
мустаҳкамлайдиган худолар, диний ғоялар ва культ шаклларини танлар эдилар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Пугаченкова
Г.А. Об одной группе терракотовых статуэток Тохаристана //
Новое в Советской археологии. М., 1965,
-
С.148.
2.
Мкртычев
Т.К. Буддийское искусство Средней Азии. –
М.: ИКЦ
«Академкнига», 2002. –
С. 12–
13.
3.
Воробьева
-
Десятовская М.И. О терминах «Хинаяна» и «Махаяна» в ранней
буддийской литературе // Буддизм История и Культура. –
М.: Наука, 1989. –
С. 74–
83.
4.
Очилдиев
А., Раҳимжонов
Д. ва б. Диншунослик
асослари. Ўқув қўлланма. –
Тошкент: ТИУ, –
Б. 154–
156.
5.
Литвинский
Б.А., Зеймаль
Т.И. Аджина
-
тепе. –
М.: Искусство, 1971. –
С. 112.
6.
Ставиский
Б.Я. Судьбы буддизма в Средней Азии. –
М.: ИВЛ, 1998. –
С. 156
-157.
7.
Мкртычев
Т.К. Буддизм в Термезе // Термез древний и новый город на
перекрестке великих дорог. –
Ташкент: Шарк, 2001. –
С. 27–
56.
8.
Пидаев
Ш.Р. Қадимги Ўзбекистонда буддавийлик ва буддавий мерос.
Тошкент: O‘
zbekiston, 2011.
–
Б.
18.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
307
9.
Аннаев
Дж.,
Аннаев
Т.
Архитектурно
-
планировочная
структура
и
датировка буддийского монастыря Фаязтепа // Традиции Востока и запада в
античной культуре Средней Азии. –
Ташкент: Ноширлик ёғдуси, 2010. –
С. 53–
54.
10.
Пидаев
Ш.Р. Тармита
-
Термез до 1221 г: генезис и эволюция города //
Термез древний и новый город на перекрестке великих дорог. –
Ташкент: Шарк.
2001.
–
С. 14–
15.
11.
Ртвеладзе
Э.В. Термиз ва унинг Ўрта Осиёдаги аҳамияти // Термиз –
буюк
йўллар чорраҳасидаги кўҳна ва янги шаҳар. –
Тошкент: Шарқ, 2001. –
Б. 10.
12.
Зеймаль
Т.И. Раскопки на северной вершине Кара
-
тепе (1
985
–
1989) //
Буддийские комплексы Кара
-
тепе в Старом Термезе. –
М.: ИВЛ, 1996. –
С. 144.
13.
Uzbekistan. Kushan Dynasty and Buddhism.
–
Seoul. National Research
Institute of Cultural Heritage, 2013.
–
P. 219.
14.
Тургунов
Б.А., Лившиц
В.А., Ртвеладзе
Э.В. Открытие бактрийской
монументальной надписи в Айртаме // ОНУ. 1981. –
№ 6.
15.
Аннаев
Ж.Т. История изучения буддийских памятников Северо
-
западной
Бактрии
-
Тохаристана // Материалы международной научно
-
практической
конференции: «Всемирная история: проблемы исследования и преподавания»
посвященной 75
-
летию академика К.Н.
Нурпеиса в рамках «Нурпеисовских
чтений». –Алматы: 2010. –
С. 230–
234.
16.
Аннаев
Ж.Т. Новые предметы терракотовой пластики из Фаязтепа //
Ўрта Осиёнинг қадимги ва ўрта аср шаҳар маданияти анъаналари. –
Тошкент:
2010.
–
С. 86–
89.
17.
Annaev J. Some total results of the research in Talitogora // Civilization of
Amudariya in the system of World Culture. International scientific-practical conference.
–
Termez: 2014.
–
P. 31
–
33.
18.
Annaev J. Expansion of Iran Sassanid in the Kushanian Bactria and the fate of
Buddhist complexes Tarmita-Termez // Civilization of Amudariya in the system of World
Culture. International scientific-practical conference.
–
Termez: 2014.
–
P. 37
–
38.
19.
Jaloliddin Annaev. Age Determination of Buddhist cult complexes of
Northwestern Bactria-Tokharistan // The American Journal of Social Science and
Education Innovations. Vol. 03, Issue 06-03. 2021.
–
P. 19-
26. (№ 23: Scientific Journal
Impact Factor: 5.8)
20.
Jaloliddin Annaev. History and culture of the Buddhist monuments of Bactria-
Tokharistan // International journal of scientific & technology research. Vol. 9, Issue 04.
2020.
–
P. 1378
–
1381.
21.
Sagdullaev A.S., Ochildiev F.B., Kholikulov A.B., Shaydullaev S.A., & Erkinovich T.J.
(2020). Problems of cartography of ancient ethno-cultural processes in central asia.
International Journal of Scientific and Technology Research, 9(4), 745
–
748.
22.
Haydarov Zuhriddin. (2021). The Role Of The Department Of Archeology Of
The National University Of Uzbekistan In The Study Of The Ancient And Medieval History
Of The Tashkent Oasis. The American Journal of Social Science and Education
Innovations, 3(01), 609
–
613. https://doi.org/10.37547/tajssei/Volume03Issue01-106.
23.
Очилдиев
Ф
.
Б
. (2008).
Сурхон
воҳаси
бекликларидаги
ижтимоий
-
сиёсий
ва
иқтисодий
ўзгаришлар
.
Т.: Abu matbuon
-konsalt. 55
–
108.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
02 (2022) / ISSN 2181-1415
308
24.
Ochildiev F. (2021). Cotton Production Development In Bukhara Emirate
During The Late XIX
–
Early XX Centuries. The American Journal of Social Science and
Education Innovations, 3(02), 119-125.
25.
Мухамедов
Ё. (2021). Чоч ҳукмдорлигининг сиёсий
-
маъмурий бошқаруви
тарихшунослиги. In Uzbek Conference Publishing Hub (Vol. 1, No. 01. –
PP. 508
–
512).
