Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of improving the framework for the main functions
of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan
Ҳошимхонов
Аҳрорхон
Tashkent State Law University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022
This article theoretically studies the functions of the
executive branch, the main activities of the Cabinet of Ministers
of the Republic of Uzbekistan, and argues the need to reflect in
law the basics of legal policy as one of its important areas. The
article also analyzes the views and legislation of foreign
scholars and experts in this area, and offers suggestions and
recommendations for further improvement of national
legislation, which should be included in its text.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp101-108
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
executive power,
function,
authority,
government,
areas of activity of the
Cabinet of Ministers,
legal policy
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
асосий функцияларига оид асосларни такомиллаштириш
масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ижро этувчи ҳокимият,
функция,
ваколат,
ҳукумат
,
Вазирлар Маҳкамасининг
фаолият йўналишлари,
ҳуқуқий сиёсат.
Ушбу мақолада ижро этувчи ҳокимиятнинг функция
-
лари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
фаолиятининг асосий йўналишлари назарий жиҳатдан
тадқиқ этилиб, унинг муҳим йўналишларидан бири сифа
-
тида ҳуқуқий сиёсатни белгилаш борасидаги фаолияти
асосларини қонунчиликда акс эттириш зарурияти асослаб
берилган. Шунингдек, мақолада бу йўналишдаги хорижий
олим ва мутахассисларнинг фикрлари ва қонун ҳужжат
-
лари таҳлил этилиб, миллий қонунчиликни янада такомил
-
лаштириш юзасидан унинг матнига киритилиши зарур
бўлган таклиф ва тавсиялар тақдим этилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
102
Вопросы совершенствования основ основных функций
Кабинета Министров Республики Узбекистан
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
функции исполнительной
власти,
правительство,
направление
деятельности Кабинета
Министров,
правовая политика.
В данной статье c теоретической точки зрения
исследуются функции исполнительной власти, основные
направления
деятельности
Кабинета
Министров
Республики Узбекистан, аргументируется необходимость
отражения в законе основ правовой политики как одного
из ее важных направлений. В статье проведен анализ
различных взглядов зарубежных ученых и специалистов в
данной сфере, а также даны рекомендации по дальнейшему
совершенствованию национального законодательства.
Ҳар
қандай мамлакатда ҳукумат жамият ҳаётининг барча жабҳаларини
давлат номидан бошқаришни амалга оширади. Бу бошқарув фақат ҳукуматнинг
якка ўзи томонидан амалга оширилмай, балки парламент ва Президент билан ҳам
биргаликда амалга оширилади.
Ҳукуматнинг
умумий ваколатларига мамлакатнинг ички ва ташқи
сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий соҳада бошқа
-
рувни амалга ошириш, мамлакатда ижро этувчи ҳокимият яхлитлигини ифода
этиш, ҳукумат органларига йўналиш бериш ва улар фаолиятини тартибга солиб
туриш, муайян мақсадга йўналтирилган умумдавлат дастурларини ишлаб чиқиш,
уларнинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш, унга қонун асосида берилган
қонунчилик
ташаббуси ҳуқуқини амалга ошириш ва бошқаларни киритиш
мумкин.
Ҳар
бир давлат органининг ваколатлари унинг асосий фаолият йўналиш
-
ларидан, яъни функцияларидан келиб чиқади. Функция тушунчаси назарий
тушунча бўлиши билан бир қаторда қонун ҳужжатларида бирор
-
бир органнинг
ҳаракат ва фаолияти нимага йўналтирилганини белгилаб берувчи тушунча
сифатида қаралади. Ижро ҳокимиятининг ҳам жамият ва давлат ҳаётида бир қатор
функциялари борки, уларсиз ҳукуматнинг фаолиятини тасаввур қилиб бўлмайди.
Ҳуқуқшунос
олим М.
Ахмедшаева “Ижро этувчи ҳокимият функциялари бу –
ижро
ҳокимиятининг жамият ва давлат ҳокимияти тизимида тутган ўрни, мақсади ва
моҳиятидан келиб чиқадиган, қонунларнинг ижросини таъминлаш юзасидан олиб
борадиган
ижро
этиш
-
фармойиш
бериш
фаолиятининг
асосий,
бош
йўналишларидир” [1], деб таъриф берган бўлса, С.А.
Сосновский ўз тадқиқот
ишида, фандаги классик нуқтаиназардан қаралганда бошқарув функциялари сони
чекланган. Аммо замонавий норматив ҳужжатлар, функция тушунчаси остида
орган фаолиятининг асосий йўналишларини эмас, балки бошқарув объектларига
доминант таъсирнинг аниқ чораларини кўришади ва, одатда, “функция” ва
“ваколат” тушунчаларини синоним сифатида ишлатишади [2], деб ҳисоблайди.
Яна бир тадқиқотчи С.
Дмитриев эса ижро ҳокимиятининг муҳим функ
-
ционал мақсади –
нафақат давлат сиёсатини ишлаб чиқишда фаол иштирок
этишда, балки уни ҳаётга татбиқ этишда, қонунларда белгиланган мақсад ва
вазифаларнинг давлат номидан амалга оширилишини таъминлашда ҳам намоён
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
103
бўлади [3], деб ижро ҳокимиятини жамият ҳаётида қонунлар ижросини давлат
номидан амалга оширувчи муҳим орган сифатида баҳолайди.
Ҳукуматнинг
фаолиятида унинг муайян функцияларини белгилаб берувчи у
ёки бу тарздаги қоидалар Россия Федерацияси [4], Қозоғистон [5], Қирғизистон [6]
ва Литва [7] давлатларининг ҳукумат тўғрисидаги махсус қонунларида ўз аксини
топган.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати фаолиятини белгилаб берувчи Вазирлар
Маҳкамаси тўғрисидаги қонунда ҳукуматнинг функциялари тўғрисида умуман
бирон
-
бир қоида мавжуд бўлмаса
-
да, унинг ваколатлари келтирилган моддаларда
фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганлиги сабабли биз ушбу ҳуқуқий
тушунчанинг шакли ва таҳрири тўғрисида эмас, балки ҳукуматнинг жамият ва
давлат ҳаётини тартибга солишга қаратилган ваколатлари тўғрисида сўз
юритамиз.
Жаҳондаги кўпчилик давлатлар конституцияларида ҳукумат ваколатлари
-
нинг умумий жиҳатлари келтириб ўтилган. Умуман, ижро ҳокимияти марказий
органининг ваколати нима, деган савол туғилиши табиий. Бу тўғрида Ю.
Соколова:
“Ваколат
–
бу ижро ҳокимиятининг оммавий
-
ҳуқуқий хусусиятидир”
,
–
дея фикр
билдириб. Ижро органининг ваколати деганда ушбу органга давлат томонидан
юкланган бошқарув мақсадлари, вазифалари ва функцияларини амалга ошириш
учун берилган давлат
-
ҳуқуқий ваколатлар (ҳуқуқ ва мажбуриятлар)и тизими
тушунилиши керак
[8], дейди. Демак, ҳукумат зиммасига юкланган ҳар бир
ваколатга унинг бошқарув фаолиятини амалга ошириши жараёнида давлат
томонидан унга юкланган вазифаларни амалга оширишнинг воситаси сифатида
қараш
мумкин. Бундан ташқари, меъёрий жиҳатдан мустаҳкамланган ҳукумат
компетенциялари ўз ичига ҳукуматнинг ваколат ва функцияларини ҳам қамраб
олиши зарур ва яна унда ушбу ваколатларни амалга ошириш мақсадлари ҳам
ифодаланиши мумкин.
Рус олими А.
Нечкин ҳукумат ваколати тўғрисида ҳукуматнинг тезкор
-
ижрочилик ваколатларини белгиловчи норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда мажбу
-
рият сифатида қаралувчи ҳукуматнинг конституция, халқаро шартномалар, қонун
-
лар ва президент фармонларини ижросини ташкил этиш вазифасини унинг асосий
бирламчи даражадаги функциялари сифатида
таъкидлаш зарурлиги хусусида
фикр билдиради. Кейинги ўринда ҳукуматнинг қолган иккинчи даражадаги
функциялари ўрин олиши зарур ва уларни амалга ошириш учун ҳукуматнинг
қонунда
умумий ва махсус ваколатлари белгиланган ҳамда уларни амалга ошириш
учун қўшимча норматив белгиланган мақсадлар билан таъминланган бўлиб, бу
ҳукуматнинг ўз ваколатларини амалга ошириш ва муайян натижаларга эриши
-
шида масъулият юклайди [9], деб ҳисоблайди.
Ҳукумат
ўз ваколатлари доирасида, биринчи навбатда, қонунлар ижросини
ташкиллаштиради, ижро этувчи ҳокимиятнинг қуйи органлар фаолиятини
мувофиқлаштиради ва назорат қилиб боради. Жаҳон амалиётида унинг коллегиал
орган сифатидаги сиёсий масалаларни ва умумий бошқарув муаммоларини ҳал
қилиш
борасидаги ваколатлари доираси кўп жиҳатдан мамлакатнинг бошқарув
шакли, сиёсий режимнинг характери, сиёсий кучларнинг мутаносиблиги ва
тарихий анъана ҳамда одатларга ҳам бевосита боғлиқдир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
104
Умуман, хорижий мамлакатларда ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий
коллегиал тузилмаси –
ҳукуматнинг ваколатлари
доираси ўз хусусиятларига кўра
деярли ўхшашдир. Биз таҳлиллар натижасида ҳукуматнинг қуйидагича йўналиш
-
лардаги ваколатларини кўрсатишимиз мумкин: давлат қурилиши; иқтисодиёт,
молия
–
кредит ва пул муомаласи; иш ҳақи ва ижтимоий таъминот; фан
тараққиёти, соғлиқни сақлаш, маданият, маориф, табиатни ва табиий бойлик
-
ларни муҳофаза қилиш; хавфсизлик ва мамлакатнинг мудофаа қобилияти;
қонунийлик; ҳуқуқ ижодкорлиги ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 98
-
моддасининг 2014 йилгача
бўлган таҳририда Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари ва фаолияти йўналиш
-
лари белгиланмаган эди. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 16 апрелдаги
Қонунига
асосан Конституциянинг ушбу моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритилиб, унда ҳукуматнинг асосий ваколатлари белгиланди.
Унга кўра:
Вазирлар Маҳкамаси:
1)
самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул
-
кредит сиёсати юрити
-
лиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва
ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар
ишлаб чиқилиши ва
амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;
2)
фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора
-
тадбирларни амалга оширади;
3)
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва
йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда
назоратни таъминлайди;
4)
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойиш
-
лари ижросини таъминлайди;
5)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;
6)
ушбу Конституция ва Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда
тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг
Вазирлар Маҳкамасининг умумий ваколатлари келтирилган 8
-
моддасида
Конституцияда белгиланган юқоридаги ваколатлардан ташқари яна уларга
қўшимча
сифатида қуйидаги, яъни:
–
давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирлик
-
ларни, давлат қўмиталарини, идораларни ва бошқа давлат бошқаруви орган
-
ларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш ҳақида таклифлар ишлаб
чиқиши;
–
стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари давлат бошқаруви
тизимига жорий этилишини таъминлаши;
–
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим
ҳамда устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга
мўлжалланган стратегиялар, концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари»ни
амалга ошириш юзасидан чоралар кўриши каби ваколатлари ҳам белгиланган.
Эски таҳрирдаги Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунда ҳукуматнинг
асосий ваколатлари фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ва ижтимоий
-
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
105
маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатлари деб номланган
5-
моддасида келтириб ўтилган эди холос. Айтиш жоизки, ушбу модда бутун
мамлакатда мустақил бир давлат ҳокимияти тармоғи бўлган Вазирлар
Маҳкамасининг барча ваколатларини қамраб олмаган эди. 2019 йил 10 декабрдаги
янги таҳрирда қабул қилинган
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
тўғрисида”ги Қонунда
[10] эса унинг ваколатлари ўн учта моддада батафсил ўз
ифодасини топди.
Ушбу ваколатлар Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт соҳасидаги ваколат
-
лари, бюджет, молия, пул
-
кредит сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколат
-
лари, ижтимоий соҳадаги ваколатлари, маданий
-
гуманитар соҳадаги ваколатлари,
ҳудудларни
ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари, экология ва атроф
-
муҳитни
муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари, ташқи сиёсатни амалга ошириш ва
халқаро муносабатларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари, инвестициялар
ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ваколатлари, ахборот технологиялари ва
коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари, жамоат тарти
-
бини сақлаш, давлат хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳаси
-
даги ваколатлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви
органларига раҳбарлик қилиш соҳасидаги ваколатлари ва қонунчилик ташаббуси
ҳуқуқи
кабилардан иборатдир.
Таъкидлаш ўринлики, ҳозирги
замон талабларидан келиб чиқиб, ахборот
тизимлари ва бу соҳадаги технологик жараёнларнинг тараққий этиши мамлакат
ҳаётининг
ривожланишини белгиловчи бош омилларидан бири бўлиб турган бир
шароитда ушбу Қонунга Вазирлар Маҳкамасининг мазкур соҳага ҳам раҳбарлик
қилиб унинг ривожи учун кенг шароитлар яратиши асосларини белгиланганлиги,
албатта, таҳсинга лойиқ.
Бироқ 2018 йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти
-
нинг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомил
-
лаштиришга
доир ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–
3666-
сон Қарори
қабул қилинган бўлиб, ушбу Қарорда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазир
-
лигининг асосий ваколатлари сифатида мамлакатда ягона давлат ҳуқуқий сиёса
-
тини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш
ва самара
-
дорлигини ошириш; қонунлар ва бошқа норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг
ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаш
-
тириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш; давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш
амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини
мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш; ҳуқуқий тарғиботни
амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва
аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора
-
тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг
ҳуқуқий
тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш; ҳуқуқий ахборотни
тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш ва бу соҳадаги яна бир қатор
ваколатлари белгиланди
[11].
Адлия вазирлиги ҳукумат таркибий тузилмасида
муҳим бир тармоққа раҳбарликни амалга оширувчи соҳавий бошқарув органи
бўлиб, ҳуқуқий соҳада ўзининг эмас, балки Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсатини
амалга оширишга масъул бўлган давлат бошқарув органи бўлиб ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
106
Вазирлар Маҳкамасининг асосий ваколатлари келтириб ўтилган махсус Қонунда
эса унинг ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўта муҳим
ваколатлари умуман мустаҳкамланмаган.
Зеро, Вазирлар Маҳкамасининг Қонституциянинг 98
-
моддаси 2
-
қисми
2-
бандида белгиланган асосий вазифа ва ваколатларидан бири ҳам бу фуқаро
-
ларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари
ҳамда қонуний манфаат
-
ларини ҳимоя қилиш бўйича чора
-
тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.
Вазирлар Маҳкамаси ўз номи билан Конституция, қонунлар ва Президент
ҳужжатларининг
ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий
органидир. Қонунлар ижроси механизми эса ҳукуматнинг ҳуқуқий сиёсатисиз
амалга ошмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонунлар қабул қилиш
жараёни, яъни қонунчилик жараёнидаги иштироки нафақат парламент билан
алоқаларидаги энг муҳим қирраларидан бири, балки ҳуқуқ
ижодкорлик жараёни
-
нинг самарали тарзда ташкил этилишининг асосий шартларидан бири ҳам бўлиб
ҳисобланади. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонун
-
чилик палатасининг 2015
-
2019 йиллардаги фаолият давомида 525 та қонун қабул
қилинган
бўлса, уларнинг 288 таси ёки 54,9 фоизи, яъни қабул қилинган
қонунларнинг ярмидан кўпи бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ҳиссасига тўғри келмоқда
[12]. Бу ҳам ижро этувчи ҳокимияти
-
нинг давлат ва жамият ҳаётида ҳуқуқий сиёсатни амалга ошириш жараёнидаги
зарурий фаолият турларидан бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаларида тўхталиб, қонун устуворлиги –
бу давлат ҳокимияти
ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти
-
ҳаракатлари
фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши
шарт, деганидир. Шу боисдан ҳам барча бўғиндаги кадрлар, у хоҳ вазир, ҳоким ёки
оддий фуқаро бўлсин, Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг
ижросини тўғри ташкил этиши зарурлигини [13] таъкидлаган эди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаган мазкур муҳитни яратишда Қонституция ва
қонунларнинг
ижросини тўғри ташкил этиш биринчилар қаторида Вазирлар
Маҳкамасининг
вазифа ва ваколатлари бўлиб ҳисобланади.
Хорижда, масалан, Қозоғистоннинг “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати
тўғрисида”ги конституциявий Қонуннинг 9
-
моддасида ҳукуматнинг ваколат
-
ларида унинг ҳуқуқий сиёсатнинг амалга оширилишини таъминлаши белгилаб
ўтилган.[14]
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари деб
номланган 3
-
бобида алоҳида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ҳуқуқий
сиёсатни юритиш соҳасидаги ваколатлари”, деб номланувчи янги
201-
моддани киритиш ва унда Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий сиёсатни
юритиш борасидаги ваколатини қуйидаги, яъни “Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси мамлакатда ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритади;
қонунлар ва бошқа норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат
органлари ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва бу йўналишда
услубий раҳбарликни амалга ошириш юзасидан тегишли чора
-
тадбирларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
107
белгилайди; ижро этувчи ҳокимият органлари ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини
мувофиқлаштиради ва самарадорлигини ошириш чораларини кўради; идоравий
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар мониторингини юритиш орқали бу жараёнларни
самарали ташкил этиш юзасидан тегишли чора
-
тадбирларни белгилайди; давлат
ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича
чораларни амалга оширади; ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул
қилинаётган
қонун ҳужжатларининг мазмун
-
моҳиятини етказиш юзасидан
ташкилий ишларни белгилайди”, мазмунида ифодалаш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ахмедшаева
М.
Давлат ҳокимияти тизимида ижро ҳокимияти 12.00.01 –
Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи; сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар
тарихиюридик фанлар докториилмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертацияси автореферати.
–
Тошкент, 2010.
–
Б.
32.
2.
Сосновский
С. Правовые проблемы распределения компетенции федеральных
органов исполнительной власти. Автореферат диссертации на соискании ученой
степени кандидата юридических наук по специальности 12.00.14 –
Административное
право; финансовое право; информационнгое право. –
Санкт
-
Петербург, 2011. –
С.
11.
3.
Дмитриев
С.А. Конституционно
-
правовой статус правительства Российкой
Федерации. Автореферат диссертации на соискании ученой степени кандидата
юридических наук по специальности 12.00.12 –
Конституционное право;
муниципальное право. –
Москва, 2006. –
С.
14.
4.
http://ivo.garant.ru/#/document/12106440/paragraph/36612:0.
5.
https://online.zakon.kz/document/?doc_id=1003973#pos=239;-57.
6.
http://cbd.minjust.gov.kg/act/view/ru-ru/112301?cl=ru-ru.
7.
https://www.legislationline.org/download/id/3939/file/Lithuania_Law_on_Gv
nt_1994_am2009_RU.pdf.
8.
Соколова
Ю. Правотворческие полномочия федеральных органов
исполнительной власти: административно
-
правовой аспект. Автореферат
диссертации на соискании ученой степени кандидата юридических наук по
специальности 12.00.14 –
Административное право; финансовое право;
информационнгое право. –
Ростов
-
на
-
Дону, 2012 г. –
С.
13.
9.
Нечкин
А.В. Конституционно
-
правовой статус правительств стран
содружества независимых государств (сравнительное исследование) Автореферат
диссертации на соискании ученой степени кандидата юридических наук по
специальности 12.00.02 –
Конституционное право; конституционный судебный
процесс; муниципальное право. –
Екатеринбург, 2015. –
С.
17.
10.
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
11.12.2019 й.,
03/19/591/4130-
сон;
04.12.2020
й.,
03/20/653/1592
-
сон;
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375
-
сон.
11.
Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й.,
07/18/3666/1073-
сон, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489
-
сон; 02.07.2019 й.,
07/19/4380/3360-
сон; 02.11.2019 й., 07/19/4505/3987
-
сон; 30.04.2020 й.,
06/20/5987/0521-
сон
.
12.
https://parliament.gov.uz/uz/info/analytical-reports/.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
108
13.
https://uza.uz/oz/politics/konstitutsiya-va-onun-ustuvorligi-u-u-iy-
demokratik-davlat-v-07-12-2019.
14.
https://online.zakon.kz/document/?doc_id=1003973#pos=27;-170.
