Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Environmental education for preschool children in the
southern regions of Uzbekistan
Nargiza TILAVOVA
1
Karshi State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022
This article talks about environmental education in
preschool children in the southern regions of Uzbekistan. The
author, relying on pedagogical data, analyzed the problem on
the basis of available scientific literature and studied the
peculiarities of environmental education in preschool children
in the southern regions of Uzbekistan.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp148-154
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Southern regions of
Uzbekistan,
preschool education,
children,
Environmental Education.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида мактабгача
ёшдаги болаларга экологик тарбия бериш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ўзбекистоннинг жанубий
ҳудудлари
,
мактабгача таълим,
болалар,
экологик тарбия.
Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида
мактабгача ёшдаги болаларда экологик тарбия бериш
ҳақида сўз боради. Муаллиф педагогик маълумотларга
таяниб, мавжуд илмий адабиётлар асосида муаммони
таҳлил қилган ва Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида
мактабгача ёшдаги болаларда экологик тарбия бериш
бўйича мавжуд ўзига хос жиҳатларини ўрганган.
1
Lecturer, Department of Preschool Education, Karshi State University. E-mail: n.t.tilavova@mail.ru.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
149
Экологическое
воспитание
детей
дошкольного
возраста в южных регионах Узбекистана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Южные регионы
Узбекистана,
дошкольное образование,
дети,
экологическое
воспитание.
В данной статье речь пойдет об экологическом
воспитании детей дошкольного возраста в южных
регионах Узбекистана. Автор, опираясь на педагогические
данные, проанализировал проблему на основе имеющейся
научной
литературы
и
изучил
существующие
специфические аспекты экологического воспитания детей
дошкольного возраста в южных регионах Узбекистана.
КИРИШ
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда
экологик масалалар, табиатда рўй бераётган нохуш ҳодисалар оқибатини
бартараф этиш, рўй бериши мумкин бўлган бундай вазиятларнинг олдини олиш
каби долзарб вазифаларга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Инсоннинг
табиатга нотўғри муносабати натижасида юзага келадиган салбий ҳолатларнинг
олдини олишда экологик таълимтарбиянинг ўрни ниҳоятда катта.
Жаҳоннинг барча мамлакатлари каби Ўзбекистонда ҳам шахс ва жамиятнинг
моддий ва маънавий маданияти экологик мазмунга эга бўлмоқда. Эндиликда
республикамизда чиқиндисиз, кам чиқитли ва экологик тоза технологияларни
жорий этиш, атрофмуҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини
ривожлантириш ва такомиллаштириш, экологик ҳуқуқбузарликлар учун
маъмурийҳуқуқий чоралар кўриш, экологик маърифат орқали аҳолининг
экологик тафаккурини ривожлантириш, халқаро экологик муносабатларни йўлга
қўйиш, табиат, атроф
-
муҳитга кўрсатилаётган салбий антропоген таъсирларни
камайтириш, инсоннинг атроф
-
муҳитга сифат жиҳатидан янгича муносабатини
шакллантиришга олиб келмоқда.
АСОСИЙ ҚИСМ
Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига қўйилган умумий
талабларда ҳам уларнинг экологик масъулиятни ҳис қилиши, табиат муҳофазаси
соҳасидаги билимларга эга бўлиши лозимлиги алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон жанубий ҳудудларида бола учун керакли бўлган билим ва
таассуротларга эга бўлишга ёрдам берувчи манбалар етарлидир. Теварак
-
атрофда
мавжуд бўлган жонсиз ва, айниқса, тирик табиат объектларига бўлган қизиқиш
болаларда эрта пайдо бўлади.
Болада кўз билан кўрган нарсаларга нисбатан
қизиқиши орта боради. Бундан ташқари, табиатдаги мавсумий ўзгаришлар,
ранглар жилоси, турлитуман ҳид, овозлар ҳам улар диққатини ўзига жалб қилади.
Болалар ҳамма нарсани ўз кўзлари билан яқиндан кўришга, ушлаб кўришга
ҳаракат қиладилар.
Болалардаги атрофмуҳитга бўлган қизиқишни қўллабқувватлаш билан бир
вақтда, уларни табиатни асрабавайлаш руҳида тарбиялаш кераклигини эсдан
чиқармаслик керак. Экологик таълимтарбия мактабгача таълим муассасаларида
болаларни маънавиймаърифий тарбиялаш, табиат гўзалликларини кўра билиш
-
ларида катта ёрдам беради.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
150
Мактабгача таълим муассасаларида болаларга тарбия беришда унга тоза
кийим кийдириш, юриштуришининг озода бўлишини уқтириб туриш илк
экологик тарбиянинг асоси бўлади. Бола яшайдиган уй ва унинг атрофи тоза,
шинам ва чиройли бўлса, фарзанд ҳам шундай яшашга интилади.
Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги экологик таълим, яъни соғлом турмуш
тарзини ташкил қилишда тарбияни икки хил йўл билан амалга ошириш муҳим:
биринчидан,
экологик таълимтарбия оилада отаоналар иштирокида;
иккинчидан,
мактабгача таълим муассасаси, мактаб, олий ва ўрта махсус билим юртларида олиб
борилиши лозим.
Экологик таълимтарбия мактабгача таълим ташкилотларида тарбияла
-
наётган болалар орасида бебаҳо инсонпарварлик муносабатини ривожлантиради:
табиатнинг барча объектларига нисбатан қизиқишини уйғотади, атрофмуҳит
-
нинг шартшароитини ўрганиш, унга ғамхўрлик қилиш малакаларини ривож
-
лантиради.
Мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида, жумладан,
мактабгача таълим тизимида экологик таълимтарбияга катта эътибор қарати
-
лаётганлиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳам эътироф
этилганлигини қайд этишимиз ўринли: “Ўзбекистонда кўп мактабгача таълим
ташкилотларида болаларни табиат ва атрофмуҳит билан таништириш машғулот
-
лари ташкил қилинади. Жами мактабгача ташкилотларнинг 40 фоизида экологик
таълим учун махсус хоналар бор ва муассасаларнинг 16 фоизида болалар табиатни
парвариш қилишни ўрганадиган “Атрофмуҳит сўқмоқлари” ташкил қилинган. Шу
ўринда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Мактабгача таълим ва
тарбиянинг давлат стандартини “Илк қадам” давлат дастурида ҳам мактабгача
ёшдаги болаларнинг экологик таълимтарбиясига алоҳида эътибор қаратилган
-
лигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Болани табиат билан таништириш, уни табиатни тушунишга ўргатиш,
табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни тарбиялаш мактабгача
таълим муассасаларининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Мактаб
-
гача ёшдаги болаларни табиат билан таништириш жараёнида табиатга нисбатан
эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таркиб топтиришга катта эътибор
берилади.
Болалар табиат ҳақида жуда бўлмаганда илк билимларни эгаллаб, ўсим
-
ликларни ўстириш, ҳайвонларни парвариш қилишнинг оддий усулларини
ўрганиб, табиатни кузатиш, унинг гўзалликларини кўра олишни билиб олган
тақдирдагина уларда табиатга нисбатан эҳтиёткорлик ва ғамхўрона муносабатда
бўлишни тарбиялаш имконияти туғилади. Болаларда табиат, жонажон ўлка, она
Ватанга муҳаббат худди мана шу аснода шаклланади.
“Илк кадам” давлат дастурида болаларни табиат билан таништириш иши
-
нинг мазмуни ёритилиб, жонли ва жонсиз табиат, Ер курраси, ҳайвонот дунёси,
ўсимликлар дунёси ҳақида тасаввурларга эга бўлиш билим, малака ва кўникма
-
ларни шакллантириш йўналишлари белгилаб қўйилган. Бу талаблар болаларни,
биринчи навбатда, уларнинг ўзларига қадрдон бўлган, улар туғилиб ўсган
ўлкаларнинг табиати билан таништирилгандагина бажарилиши мумкин, чунки
мактабгача ёшдаги боланинг билимини шакллантириш уни ўраб олган борлиқ
билан бевосита муносабатда бўлиши жараёнида амалга оширилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
151
Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги мактабгача ёшдаги болаларнинг
экологик тарбияси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, худди мана шу ёшда болада
маънавий маданиятнинг бир қисми ҳисобланган шахсий экологик маданиятнинг
пойдеворлари шаклланади. Болаларнинг экологик тарбияси –
мақсад сари йўнал
-
тирилган педагогик жараёндир.
Шахсни экологик тарбиялаш, табиатни муҳофаза қилиш муносабатларига
ижобий ёндашиш, табиат билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда
экологик муҳофаза нуқтаи назаридан йўналтирилган интизом, экологик онгнинг
юзага келиши билан тавсифланади.
Шахснинг экологик маданияти экологик тарбиянинг натижаси ҳисоб
-
ланади. Мактабгача ёшда боланинг шахсий экологик маданиятининг таркибий
қисми
–
табиатни билиш бўйича билим ва унинг экология нуқтаи назаридан
йўналтирилганлигини кундалик турмуш, турлитуман фаолиятларда (уй шароити,
меҳнат жараёни ва турли хил ўйинларда) фойдаланиш ташкил қилади.
Табиатга нисбатан ақлий, эстетик муносабатлар бола томонидан ўзлаш
-
тирилаётган билимларнинг мазмуни билан яқиндан боғлиқдир. Экологик мазмун
билан боғлиқ бўлган билим табиатда болалар фаолияти ва уларнинг ўзини тута
била олиши, интизомини бошқариб туради ва мақсад сари йўналтиради. Табиатга
бўлган муносабатни шакллантиришда болалар идрокига етарли даражада етиб
борувчи табиат қонунлари бўйича билим алоҳида ўрин эгаллайди. Табиатга
нисбатан бўлган муносабатни ривожлантириш (машғулот, экскурсия, сайр қилиш
каби ҳаётий вазиятлар) боланинг маънавийижобий, руҳий кечинмаларига
асосланган педагогик жараённи ташкил қилиш билан яқиндан боғлиқ.
Тарбиячи болада тирик жонзотга нисбатан ачиниш, уни асрабавайлаш,
жонли табиат билан учрашганда ундан баҳра олиш, қувониш, таажжубланиш,
ўзининг қилган ишидан мағрурланиш, қониқиш ҳиссини уйғота билиши керак.
Экологик таълимтарбия –
инсоннинг табиатдан онгли равишда фойда
-
ланиш, психологик ахлоқодоб юзасидан халқимизнинг табиатга нисбатан
эътибор билан қарайдиган урфодатлари, анъаналари асосида ёшларни тарбия
-
лаш, улар онгида табиат, унинг бойликларига меҳрмуҳаббат уйғотиш, уларни
тежамкорликка ва табиий бойликларни асрабавайлашга ўргатишдан иборат.
Ҳозирги
давр ўсиб келаётган ёш авлод онгида табиатга нисбатан онгли
муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш ва ривожлантиришни тақозо этмоқда.
Табиатнинг келгусида гуллабяшнаши ёки экологик муаммоларнинг глобаллашиб
бориши ёш авлоднинг табиатга нисбатан муносабатига бевосита ва билвосита
боғлиқлигини ёш авлод онгига сингдириш долзарб вазифалардан бири
ҳисобланади
.
Бугун ўтмишда табиатга етказилган зарарнинг чуқур асоратларини тугатиш,
экологик хавфсизлик ва атрофмуҳит муҳофазасига алоҳида эътибор қарати
-
лаётган бир пайтда экологик маданият деган тушунчани ёш авлод онгида шакл
-
лантириш ва ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Табиат бойликларидан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш
масалаларини онгли равишда ҳал этиш учун оила, мактабгача таълим муасса
-
саларидан бошлаб болаларда табиат неъматларига меҳрмуҳаббат руҳини
шакллантириш, экологияга оид билимларни улар онгига сингдириш ёш
авлодни
келажакда атрофмуҳитни муҳофаза қила оладиган ва табиатдан унга зарар
келтирмаган ҳолда фойдалана оладиган бўлиб вояга етказишда муҳим омил бўлиб
хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
152
НАТИЖАЛАР ВА МУҲОКАМАЛАР
Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилоти
экология
йўналишида иш олиб бориб, болаларга кундалик ҳаётларида жонли ва жонсиз табиат
бўйича таълим бериб бориши лозим. Ҳар бир гуруҳда ривож
-
лантирувчи муҳитда
экологик билимларни ташкил этиш керак. Бизни ўраб турган теваракатрофга тўғри
муносабатда бўлиш, жонли табиатни парвариш қилиш ва уни муҳофаза қилишга
қаратилган тарбиявий ишларни мунтазам олиб бориш лозим.
Экологик тарбия ва гўзаллик билан тарбиялашда табиат билан мағрурланиш
ҳиссини
тарбиялаш зарур. Табиатдаги гуллар, ўтлар, ҳашаротларнинг ҳаммаси
болаларни ўзига жалб этади. Болаларимизни табиат соқчилари қилиб тарбия
-
лашимиз зарур. Тарбиячи болаларга илк ёшдан табиат билан таажжубланиш,
мағрурланиш ҳиссини сингдириб бориши лозим. Илк ёш сенсор тарбия бериш учун
теваракатроф ҳақида тасаввурларни йиғиш учун энг қулай даврдир.
Илк ёшдаги болалар билан ишлашда бизнинг вазифамиз: теваракатроф,
табиат ҳақидаги бирламчи тасаввурларни сингдириш, ўсимлик, ҳайвонлар ҳам
жонли эканлиги, уларнинг нафас олиши, сув ичиши, овқатланиши, инсонлар каби
оғриқни ҳис этиши ҳақида тушунчалар берилади.
Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларида
табиат оламини ўрганиш учун гуруҳларда экотизимни ўрганиш бўйича марказлар
яратиш, яъни ҳар бир гуруҳ табиат бурчагида жонзотлар, доривор ва маданий
ўсимликлар, идишларда сув, қум, тошлар бўлиши керак. Болалар уларнинг
хусусиятларини ўйин фаолияти ёрдамида ўрганиб борадилар, ўзларининг ижодий
сифатларини намоён қиладилар, хаёлий ва сенсор қобилиятларини ҳамда майда
моторикани ривожлантирадилар.
Мактабгача таълим ташкилотларида экологик тарбияда инсонлар билан
табиат ўртасида узвийлик, инсонга бўлган таъсир борасида маълумотлар бериб,
машғулот ўтиш жараёнида болалар табиат ҳақида билиши керак бўлган тушун
-
чалар сингдирилиши лозим.
Мактабгача таълим ташкилотларида экологик тарбия бўйича қуйидаги
тушунчаларни бериш мақсадга мувофиқдир:
•
мактабгача таълим ташкилотларида болалар табиатда ўзларини қандай
тута билиши, қоидаларга амал қилиб, табиат ҳақидаги билимларни ривожлан
-
тириш кўникмасини шакллантириш;
•
экологик тушунчаларни турли фаолиятларда қўллай олиш;
•
болаларнинг табиат билан қилган мулоқотларини тўплаб бориш.
•
Мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари бу масалаларни ҳал
қилишга
муайян режалар орқали эришадилар:
•
тарбиячилар болаларга экологик таълим
-
тарбия беришга тайёр бўлиш
-
лари шарт;
•
катталар ва болалар экологик тарбия бўйича аниқ йўналишларга эга
бўлишлари керак;
•
болаларнинг табиат билан мулоқотини мунтазам ташкил этиш зарур;
•
мактабгача таълим ташкилотларида экологик ривожлантирувчи муҳитни
тўғри ва тўлиқ ташкил қилиш лозим;
•
отаоналарни экологик таълимтарбияда фаол иштирок этишга жалб этиш
керак.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
153
Мактабгача таълим ташкилотларида экологик тарбия бўйича қуйидаги ўқув
фаолияти ўтилиши кўзда тутилади: кузатувлар, экологияга оид машғулотлар
ўтиш, табиатда тажрибалар ўтказиш.
Табиатдаги меҳнат болаларда тирик мавжудотларга раҳмшафқатли бўлиш
ҳиссини
тарбиялайди. Бу, ўз навбатида, уларнинг руҳан соғлом бўлишларини
таъминлайди. Болалар табиатда қилган меҳнатлари натижаларидан хурсанд
бўладилар, табиатга нисбатан дўстона муносабатларини намоён этадилар.
Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотларида
тарбияланаётган болалар турли жонзотлар, ўсимликларни парваришлаган
-
ларидан сўнг уларнинг кайфиятлари кўтарилиб, маънавий озуқа оладилар. Табиат
ҳақида болаларга китоб ўқиб бериш орқали табиат ҳақидаги билим, кўникма ва
малакалар ошириб борилади.
Экологик таълимтарбия мактабгача ёшдаги болаларнинг экологик
маданиятли бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этади. Жумладан:
•
болаларнинг ўзи яшаб турган шаҳар, қишлоқ, маҳалла, хонадонига бўлган
меҳр
-
муҳаббат туйғуси, ватанпарварлик руҳини шакллантиради;
•
болалар она табиатни севиш, ардоқлаш, ундан ғурурланиш руҳида
тарбияланади;
•
болаларда сувни ифлос ва исроф қилмаслик тушунчалари ривожланади;
•
болаларда кузатувчанлик, атрофмуҳит гўзаллигини англаш билан боғлиқ
бўлган қизиқишлар ривожланади;
•
болалар ўсимликлар, ҳайвонлар табиатнинг бир қисми, инсон у билан
боғлиқлиги, табиатни асрабавайлаш зарурлигини тушуниб етадилар.
ХУЛОСА
Ўзбекистон жанубий ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотларида
болалар табиат, йилнинг турли фаслларида унда рўй бериб турадиган ўзгаришлар
билан таништириб борилади. Ҳосил қилинган билимлар асосида табиат ҳодиса
-
ларини аниқ тушуна билиш, қизиқувчан бўлиш, кузата билиш, мантиқан фикр
юрита олиш, жамики тирик нарсага завқшавқ билан қараш каби фазилатлар
шаклланиб боради. Табиатга меҳр қўйиш, уни эҳтиёт қилиб эъзозлаш, тирик
жониворлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш табиатга қизиқиш уйғотибгина қолмай,
балки болаларда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, табиат бойликларини
ардоқлаб, кўпайтириб бораётган катталарнинг меҳнатига ҳурмат билан қараш
каби энг яхши хусусиятларни шакллантириб боришга ҳам йўл очади.
Мактабгача таълим ташкилотининг хона ўсимликлари ва баъзи ҳайвонлар
парваришлаб боқиладиган табиат бурчаги болаларни табиат билан таништириш,
унга меҳрмуҳаббат уйғотишга ёрдам беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
“Илк қадам” давлат ўқув дастури. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
таълим вазирлигининг
2018-
йил 7
-
июлдаги 4
-
сонли ҳайъат йиғилиши қарори
билан тасдиқланган ва нашр этилган дастури.
2.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистонга тегишли иккинчи
Атрофмуҳит ҳолати шарҳининг 29серияси. 2010.
3.
Исмоилов
А., Аҳадов
Р. (1997). Экологик таълимтарбия. Т.: “Ўқитувчи”
.
4.
Григорьянц
А.Г., Гафурова
У. (2002). Болалар боғчасида экологик тарбия.
Т.: “Ўқитувчи”
.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
154
5.
Орипова
Н.Х., & Ражабова
Х.Х. (2015). Исторические источники воспитания
преданности Родине.
Молодой ученый, (6), 666–
668.
6.
Умарова
М. (2004). Мактабгача ёшдаги болаларга экологик тарбия бериш
методлари. “Узлуксиз таълим”, 5сон.
7.
Орипова
Н.Х., & Мухаммадиева
А. (2013). Способы обучения креативности
детей дошкольного возраста. Science and world,
50.
8.
Nodira H. (2021). The cultural-enlightenment issues in the territories of
southern regions of Uzbekistan (2018-2021). Central Asian journal of social sciences and
history, 2(5), 76
–
82.
9.
Орипова
Н.,
&
Нарзиева
Л.
(2020).
Социально
-
исторические
и
педагогические проблемы овладения профессией.
Экономика и социум, (12
-1),
868
–
871.
10.
Fayzieva
D. Impact of Environmental Factors on Children’s Health in
Uzbekistan.
11.
Орипова
Н.Х., & Туропова
М.С. (2021). Основные виды занятий для детей
дошкольного возраста.
Экономика и социум, (1
-2), 291
–
294.
12.
Орипова
Н.Х., & Собирова
Н.З. (2013). Смысл и сущность понятия
убеждения. Science and world,
45.
13.
Орипова
Н., & Омонова
М. (2021). Педагогико
-
психологические проблемы
развития адаптивных процессов детей дошкольного возраста.
Общество и
инновации,
2(4/S), 197
–
200.
14.
Орипова
Н.Х., & Джумаева
Х. (2017). Необходимость и актуальность
проблемы защиты молодёжи от духовных угроз с помощью общенациональных
ценностей. Журнал научных публикаций аспирантов и докторантов, (1), 42–
44.
