Авторы

  • Cожида Нажиева
    преподаватель, кафедра педагогики и психологии, Самаркандский Государственный институт иностранных языков

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp91-96

Ключевые слова:

творчество среда цель студент изобретение педагогика самостоятельность работа умение знания навыки квалификация

Аннотация

В данной статье рассматривается формирование у талантливых студентов, учителей, а также педагогических навыков у студентов, система профессиональных навыков и компетенций для оптимизации обучения, в основном направлять подрастающее поколение к цели, для развития и совершенствования их духовных убеждений, мировоззрения, способностей с точки зрения социальных потребностей.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Pedagogical significance of forming creative activity and
skills in students

Najiyeva SOJIDA

Samarkand State Institute of Foreign Languages

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form

28 March 2022

Accepted 20 April 2022

Available online

15 May 2022

This article discusses the formation of creative abilities and

skills in student activities, education, development of

professional skills and abilities, targeted orientation of the
younger generation, comprehensive improvement of their

spiritual beliefs, worldview, abilities in terms of social needs.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp91-96

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Creativity,

environment,

purpose,

student,

invention,

pedagogy,

creation,

independent,

work,

conclusion,

skill,

knowledge,

skills,

qualificat.

Талабалар

ижодий

фаолияти

ва

маҳоратини

шакллантиришнинг педагогик аҳамияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ижод,

муҳит,

мақсад,

талаба,

ихтиро,

педагог,

яратиш,

мустақил,

асар,

хулоса,

Ушбу мақолада моҳир ижодкор талабалар, устозларда

педагогик маҳоратни шакллантириш таълим

-

тарбияни

оптималлаштиришнинг касбий кўникма ва малакалар
тизими ҳисобланиб, асосан, ёш авлодни мақсадга мувофиқ

йўналтириш, уларнинг маънавий эътиқодини, дунёқа

-

рашини, қобилиятини ижтимоий эҳтиёж нуқтаи назаридан

ҳар томонлама ривожлантириш ва такомиллаштириш
ҳақида сўз боради.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

92

маҳорат,

билим,

кўникам,

малака.

Педагогическое значение формирования творческой
активности и навыков у студентов

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Творчество,

среда,

цель,

студент,

изобретение,

педагогика,

творчество,

самостоятельность,
работа,

умение,

знания,

навыки,

квалификация.

В данной статье рассматривается формирование у

талантливых студентов, учителей, а также педагогических

навыков у студентов, система профессиональных навыков
и компетенций для оптимизации обучения, в основном

направлять подрастающее поколение к цели, для развития

и

совершенствования

их

духовных

убеждений,

мировоззрения, способностей с точки зрения социальных
потребностей.

Ўзбекистон

Республика Президентининг 2017 йил

7 февралдаги

ПФ–

4947-

сонли Фармони билан тасдиқланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар

Стратегияиси”да миллий кадрларнинг рақоботбардош ва умумжаҳон

талабларига мос қилиб тайёрлаш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтилган.

Демак, рақоботбардош кадрларни тайёрлаш бугунги кунда устозлар олдида

турган вазифалардан биридир. Жамиятнинг юксалиб ривожланиши

илмли,

билимли инсонларнинг илмий салоҳиятига боғлиқлиги ҳеч биримизга сир эмас.
Шуни таъкидлаш жоизки, энг аввал ижодкор қобилиятли талабаларни аниқлай
олишимиз керак.

Бунинг учун хар бир илмий ходим учун, иқтидорли талаба учун,

қобилиятини, маҳоратини максимум даражада намоён этувчи шароитни яратиш
лозим бўлади.

Бу имконият ва шароитдан келиб чиқиб, илмий ходим, талаба

ўз устида

ишлайди ва ижод қилади. Илмда самарали меҳнат қилиб, кашфиётлар билан
бойитиб,

олимлар сафини кенгайтади.

Бошқалардан кўра кўпроқ ижодга

интиладиган талабаларга эътибор бериш даркор. Аслида, ижодий қобилиятнинг
туғма белгилари ҳар қандай одамга, ҳар қандай нормал болага хосдир. Фақат уни
очиш, шакллантириш ва ривожлантириш керак. Бироқ ижодий жараён моҳияти
хамма учун бир хилдир. Ижод элементлари кундалик ҳаётий вазифаларни ечишда
кўринади, яна уларни оддий фикрлаш жараёнида хам кўриш мумкин. Ижоднинг
ягона таърифи ҳозирча йўқ, бироқ у ҳақида аниқ тушунча ҳосил бўлган.

Талабаларни ижодга ундаш учун уларга стимул бера олишимиз лозим. Улар

ўша стимул асосида ўз устиларида ишлайди. Янги

-

янги кашфиётлар яратади. Чех

педагоги Я.А.

Коменский ўзининг “Буюк дидактика” асарининг IV бобида

“Ҳаммани

-

ҳамма нарсага ўргатиш мумкин”, деган ғояни илгари сурган. Шу фикрга


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

93

асосан, биз ўрганувчида хоҳишни ҳосил қилишимиз керак бўлади. Ўқитиш
санъатини яхши билган киши инсон онгини хоҳлаганича ривожлантириши
мумкин. Бунинг учун ўқитувчида ёки ўргатувчида педагогик маҳорат бўлиши
лозим, деган хулосага келамиз. Талабалардаги шижоат, маҳоратни кўра билган
моҳир устоз уларга педагогик жиҳатдан ёндашиб, йўл

-

йўриқлар

кўрсатиб бора

олса

,

талабаларда ижодкорлик аста

-

секин шаклланиб

,

ривожланиб боради.

Ёш авлодни ўқитиш, келажакда баркамол инсон, мустақил фикрловчи шахс

сифатида тарбиялаш каби мураккаб масалаларни ҳал қилиш ўқитувчининг ғоявий
эътиқоди, касбий маҳорати, билимдонлиги, маданиятига боғлиқ эканлиги ҳеч
биримизга сир эмас.Талабалар келажакдаги бизнинг фаолиятимизни давом
эттирувчи касб эгалари саналади. Шу боис педагоглар зиммасида ёшлар қалбига
илм уруғини экиш ва парвариш қилиш вазифаси юклатилади ҳамда

талабалар

фаолиятидаги ижодкорлик ва маҳоратни шакллантириш устозлар зиммасидаги
вазифа ҳисобланди. Демак, замонавий педагог талаба, ўқувчига таъсир этиш,
унинг истакларини, эътиқодини қизиқиш ва имкониятларини шакллантира
билиши керак. Шундай экан, замонавий мактаб ва олий мактабларга юксак
маълумотли, фаол изланувчан, устоз

-

педагог кераклиги ҳеч биримизга сир эмас.

Бундай педагоглар ижодкор талабалар сафини кенгайтиради. Илм

-

фан ривожига

ўз ҳиссасини қўшади.

Чунки моҳир ижодкор талабалар бўлғуси мутахассислар, педагоглар,

устозлардир. Шу жиҳатдан педагогик маҳоратни талабаларда шакллантириш
таълим

-

тарбияни оптималлаштиришнинг касбий кўникма ва малакалар тизими

ҳисобланиб, асосан, ёш авлодни мақсадга мувофиқ йўналтириш, уларнинг
маънавий эътиқодини, дунёқарашини, қобилиятини ижтимоий эҳтиёж нуқтаи
назаридан ҳар томонлама ривожлантириш ва такомиллаштиришдан иборат.
Айниқса, ўқувчи –

талаба эҳтиёжини ва эътиқодини унинг қобилияти ва амалий

кўникмаларини маҳоратсиз, педагогсиз шакллантириш мумкин эмас. Педагог
талабанинг билиш қобилиятларини намоён қилишнинг барча воситаларига риоя
қилишини

ва уларнинг шароитга қараб қўлланишини билиши керак. Шунда

талабалардаги ижодкорлик, маҳорат янада ортади.

Зеро, ўқитувчи –

ёшларнинг дўсти ва йўл кўрсатувчиси мураббийсидир.

Таълим ва тарбия соҳасидаги ислоҳотлар, биринчи навбатда, ўқитувчининг шахси
билан боғлиқдир. Шунга кўра, аввало, бўлғуси ўқитувчи шахсини шакллантириш,
уни таълим ва тарбиянинг самарали шакл ва методлари, воситалари асосида ҳар
томонлама пухта билимли, юксак маданиятли инсон қилиб камол топтириши
лозим. Булар ўқитувчининг касбий етукликка эришиши, ўз ишига ижодий
ёндашишида катта рол ўйнайди.

Талабалар ўзларидаги ижодкорликни шакиллантириши учун таълим ва

тарбияда самарали натижаларга

эришишлари йўлида ўз устида ишлаш

қобилияти

,

маҳоратини ижодкорлиги орқали намоён эта олишини англаши даркор.
Ижодкорлик ҳаётда инсонларга юқори марраларга эриша олишида

жуда катта

аҳамиятга эга. Шахслардаги устунликнинг бир белгиси унинг яратувчанлик,
ижодкорлик қобилиятидир. Агар ўқувчи қизиқмай, диққат қилмай, тушунмай
ўқиса, унинг билими пухта бўлмайди. Қайси фанни ўқитишдан қатъи назар,
аввало, ўқувчиларда шу фанга астойдил қизиқиш уйғотиш, уни ўрганишнинг
зарурлиги, аҳамияти кабиларни исботлаб бериш лозим. Ижод педагогикасини


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

94

ўрганиш талантларнинг кашф этилиши, кашфиётчиларнинг ривожланиши ва, ўз
навбатида, илмий ва ижтимоий тараққиётга йўл очади. Ижод жараёнини
педагогик жиҳатдан ўрганишдан мақсад –

ижодий муҳит ижодий иқлим,ижодкор

талабаларга шарт

-

шароитлар яратиш уларга кўмаклашишдир.

Ҳар

бир ижод махсули мураккаб жараён бўлиб, у ижодкор инсоннинг

эҳтиёжлари, қадриятлари ва унинг дунёқараши ҳақида бошқаларга ахборот
беради. Ижод фаолияти бу янги нарсалар ихтиро қилиш, кишиларни ҳайратга
соладиган янгиликлар ва санъат асарларини яратишдир. Ҳар қандай инсонда ижод
куртаклари бор, уни ривожлантириш учун меҳнатда, изланишда бўлиши керак.
Ижодни шакллантириб ривожлантириш ижодкор шахснинг кўп жиҳатдан ўзига ва
истеъдодига боғлиқдир. Агар шахс изланса, ўз қобилиятлари устида ишласа,
ўзидаги яхши фазилатларни камол топтирса, унинг обрўси, мавқеи ҳам шу
даражада юксалади ва доимо эл назарида бўлади.

Илмий муассасалардаги ижодий иқлим ижодий фикрларга, илмий натижа ва

ютуқларга эришиш ва жорий этиш ҳамда ижодкорлик фаолиятига қулай
шароитлар яратиб бериши даркор. Ижоднинг маҳсули фақат моддий нарсалар
эмас, балки янги фикр ва ғоялар ҳам бўлиши мумкин, лекин улар бирданига
моддий самара бермайди. Ижод бу турли ҳудудий ва чегарали, моддий ва
номоддий янгиликлар яратиш ва ихтиро қилишдир. Ижод жараёни вазифа қўйиш,
фикрни шакллантириш, фикрни амалга оширишдан иборатдир. Ижодкорлик
психологик жиҳатдан шахс қобилияти, ақлий хусусиятлари, темперамент, ёши,
характер ва бошқаларга боғлиқдир.

Шахснинг тирик мавжудотлардан фарқли ва устунлигининг бир белгиси

унинг яратувчанлигидир. Ижод орқали шахс ўз билим ва қадриятлари даражасини
кўрсатади. Ижодкорлик бирор

-

бир режа асосида амалга ошмайди. Инсоннинг ўз

ижодий фаолиятини ошириши учун меҳнат қилиши ва изланишда бўлиши лозим.
Аслида, ижод қобилиятларнинг

туғма белгилари

ҳар

қандай кишига, ҳар қандай

болага

хос бўлган жараён. Фақат уни очиш ва ривожлантира олиш керак. Ижод

самарадорлиги учун ғояларнинг ўрни

ҳам

аҳамиятлидир. Ғоялар қанча кўп бўлса,

фиклар шунчалар тез ишлайди. Ғояларни

танлаш имконияти яна ҳам ортади. Фикр

ёки ғояларни ўстириш бу талабанинг ёки шахснинг идивидуал хусусияти ҳисоб

-

ланади. Бу илмий, бадиий адабиётларни кўп ўқиш ва қизиқиш туфайли вужудга
келади.

Талабаларга маҳорат ва ижодкорликнинг таълим ва тарбияда самарали

натижаларга

эга эканлигини, бунинг учун талаба ўз устида ишлаши қобилияти,

маҳоратни ижодкорлиги орқали намоён эта олишини англаши даркор. Педагогик
маҳоратни шакллантириш тўғрисида тушунчалар бериш, бу жараёнда фанлар
интеграцияси, педагогик маҳоратни шакллантиришнинг омиллари ва компонент

-

лари ҳақида маълумотларни талабалар онгида шакллантириш лозим Ёш авлодни
ўқитиш, келажакда баркамол инсон, мустақил фикрловчи шахс сифатида
тарбиялаш каби мураккаб масалаларни муваффақиятли ҳал қилиш кўп жиҳатдан
ўқитувчининг ғоявий эътиқодининг

касбий маҳорати, билимдонлиги, мадания

-

тига боғлиқлиги ҳеч биримизга сир эмас. Замонавий педагог талабаларга таъсир
этиши, унинг истакларини, эътиқодини, қизиқиш ва имкониятларини ҳисобга
олган ҳолда уларга имкониятлар яратишга ҳаракат қилиши лозим. Педагог
талабанинг билиш қобилиятларини намоён қилишнинг барча воситаларига риоя


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

95

қилишини

ва уларни шароитига қараб қўлланишини билиши керак. Шунда

талабалардаги шижоат ортиб, ижодкорлик, маҳорат янада ортади. Шахслардаги
устунликнинг бир белгиси унинг яратувчанлик, ижодкорлик қобилияти экан

-

лигига амин бўлишади.

Қобилиятли

ижодкор талаба ўз

-

ўзини тарбиялаш билан бирга ўз устида

тинмай ишлаб, ўзининг ғоявий

-

сиёсий онгини доимий равишда ўстириб ва

ижодкорлик маҳоратини такомиллаштириб боради. Маҳоратли ижодкор талаба
ҳамма вақт ўз соҳасидаги янгиликларни билишга интилади ҳамда мутахас

-

сисларнинг тажрибаларидан фойдаланади, ўз шахсий тажрибаларини солиш

-

тиради ва ўз шахсий тажрибаларини умумлаштиришга ҳаракат қилади. Ижодкор
маҳоратли

талаба ўзида кузатувчанликни, ижодкорликни тарбиялаши лозим.

Талабанинг мустақил билим эгаллаши ва малакасини ошириши зарурий шарт

-

лардандир. Агар шахс изланса, ўз қобилиятлари устида ишласа, ўзидаги яхши
фазилатларни камол топтирса, унинг меҳнати самараси юзага чиқади,

юксалади ва

доимо халқ ҳурматига сазовор бўлади.

Умуман олганда, педагогик

-

психологик фанлар тизимида ва амалиётда жуда

катта тажриба, билимлар манбаи, тавсиялар тўпланган бўлиб, булар ўқитувчи

-

ларга, бўлғуси мутахассисларга маълум тизим ҳолида етиб бориши, улар ижодий
имкониятлар ривожига таъсир этиши керак. Бу эса ана шундай билимларни –

тизимли ва, айниқса, олий маълумотли бўлғуси мутахассисларни тайёрлаш учун
зарур бўлган қўлланмалар яратиш зарурлигини келтириб чиқаради. Талаба

-

ларнинг бўлажак касбий тайёргарлик даражасида ва бошқа шароитлари ҳисобга
олиниб уларни билим, кўникма, малакалар билан қуроллантириш устозлар
олдидаги энг муҳим вазифа ҳисобланади. Ҳозирги замон узлуксиз таълим
тизимида бўлажак мутахассисларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш
учун шароит яратиш, чуқур илмий, касбий

-

педагогик тайёргарликка эришишга

имкон яратишни назарда тутади. Бўлғуси мутахассислар қанчалик кучли кадрлар
бўлиб етишса, жамиятимиз, давлатимиз

шунчалик юксалиб ривожланади.

Аниқ фанлар эмас, ижтимоий гумантиар фанлардан педагогик –

психологик

фанлар тизимида бу масалага маълум даражада аҳамият берилган бўлса

-

да, лекин

республикамизда яхлит бир тизим тарзида ўрганилиб, кенг қўллаши учун дарслик
ва ўқув қўлланмалар ишлаб чиқарилмоқда. Умуман олганда, бўлғуси мутахассис
маҳорат қирраларини мукаммал билиши, бу борада етакчи моҳир мутахассислар
педагогик иш тажрибаларини ўрганиши зарур. Моҳир мутахассис бўлиш, аввало,
ўқитиш тизимига боғлиқ бўлиш билан бирга ўқиётган одамнинг ҳарактерига ҳам
боғлиқдир.

Шунинг учун олий таълим тизимида, аввало, олий ўқув юрти

талабларини ўқитиш жараёнида юқори касбий маҳоратга эришувини таъмин

-

лашга асосий эътиборни қаратишикерак.

Шуларнинг диққат марказида эса психологик

-

педагогик фанлар туради.

Шахс сифатида бундай кадрлар ҳар томонлама ривожланган илмий тафаккурга эга
бўлган, кенг кўламдаги умуммаданий ва ўзлигини узлуксиз ривожлантириш
қобилиятига

эга бўлиши керак. У фуқоро сифатида ўз жабҳаси,

шаҳри, қишлоғи,

маҳалласи, мактабининг долзарб муаммоларини ҳал қилишда фаол иштирок эта
олиши зарур. Ижтимоий

-

иқтисодий тайёргарликка эга бўлиши, миллий

маданиятни ва бошқа халқлар маданиятининг энг яхши ютуқларини эгаллаган
бўлиши ва уларни ўз атрофидаги кишиларига етказа олиши керак.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

96

Ҳар

бир ўқувчи ўқишда ўз имкониятларини аниқлаш ва ўқитувчи томонидан

таклиф этилган материални ўрганиш даражаларига мослашиш имкониятига эга
бўлади. Ўқитувчи ва талабанинг биргаликдаги фаолиятини режалаштириш
тамойилини қўллаш катта тарбиявий аҳамиятга эга. Талабаларни топшириқларни
ўз вақтида бажаришга ўргатиш уларни масъулият билан ўрганишга ўргатиш
демакдир. Режалаштириш ғояси ўқитиш мақсадлари миқёсида ва модулли
дастурлар, модуллар ва ўқув элементларини ўқув материали мазмуни даражасида
амалга оширилади. Ҳар бир ўқув курси ҳар бир ўқув дастурида мавжуд бўлган,
назарий ўқув материали мазмунининг модуллари –

блоклар

ва ўқув малакалари ва

кўникмалари алгоритмик кўрсатмалари блокларидан иборат ўқув модуллари
(мавзулари)ни ўз ичига олади.

Демак, талабалар ижодини, маҳоратини оширишда уларга қулай

имконият

ва шарт

-

шароитлар яртиб беришимиз лозим. Кредит

-

модуль таълим техно

-

логиясида талабалар мустақил таълим жараёнида кўпроқ ўз устиларида ишлайди
ва ижодкорлигини оширишда янада фаол иштирокчига айланади, деб ҳисоблаш
мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республика Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги

ПФ–

5847-

сонли Фармони.

2.

Я.А.

Коменский.Буюк дидактика –

Т.:

Ўқитувчи 1990. –

Б. 61

.

3.

Азизҳўжаев

Н.Н. Педагогик технология ва педагогик маҳорат.

Т.:

2018.

Б

. 60

61.

4.

Юсупов

Ҳ

,

Эшпўлатов

Ш. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида

педагогик маҳоратни шакллантириш.

Самарқанд

.

2011.

Б. 45–

49.

5.

Салахутдинова

М. Ижод психологияси

.

Самарқанд

.

2010.

Б. 6–

10.

Библиографические ссылки

ТАЛАБАЛАР ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИ ВА МАҲОРАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК АХАМИЯТИ