Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Didactic foundations еnsuring information security in the
formation of professional competence of future specialists
Хусниддин САИДАКБАРОВ
1
Tashkent state university of economics
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022
This article analyzes the process of changing the activity of
students in mastering knowledge, skills, abilities and skills as a
result of the effective use of educational technologies in the
educational process in order to ensure information security in
the formation of professional competencies of students-future
professionals.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp404-416
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
labor market,
profession,
professional competence,
professional approach,
abilities,
information,
modern education,
specialization,
independent education,
information age,
level of development.
Бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини
шакллантиришда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг
дидактик асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
меҳнат бозори,
касб,
касбий компетенсия,
касбий ёндашув,
қобилият,
ахборот,
замонавий таълим,
мутахассислик,
мустақил таълим,
ахборот асри,
ривожланиш даражаси.
Ушбу мақолада бўлажак мутахассисларнинг касбий
компетенциясини шакллантиришда ахборот хавфсиз
-
лигини таъминлаш мақсадида ўқув жараёнида таълим
технологияларидан самарали фойдаланиш натижасида
талабаларнинг билим, кўникма, малака ва компетентлик
даражаларини ўзлаштиришдаги фаоллигини ўзгартириш
жараёни таҳлил қилинади.
1
Senior Lecturer of the Department of Innovative Education Ph.D., (PhD). Tashkent state university of economics. E-
mail: Saidakbarov 1975 @ mail.ru. Tel.: (+998) 91-459-88-83.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
405
Дидактические основы обеспечения информационной
безопасности при формировании профессиональной
компетентности будущих специалистов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
рынок труда,
профессия,
профессиональная
компетентность,
профессиональный
подход,
способность,
информация,
современное образование,
специализация,
самостоятельное
образование,
информационный век,
уровень развития.
В данной статье анализируется процесс изменения
активности студентов в приобретении знаний , умений
и
навыков в результате эффективного использования
современных технологий в образовательном процессе с
целью обеспечения информационной безопасности при
формировании профессиональных компетенций будущих
специалистов.
КИРИШ
Республикада жамиятни ахборотлаштириш жараёнини жадаллаштириш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ–
4947-
сонли
“Ўзбекистон
Республикасини
янада
шакллантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги [1] ва 2018 йил 19 февралдаги
ПФ–
5349-
сонли “Ахборот технологиялари коммуникациялари соҳасини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари [2], 2017 йил
20 апрелдаги ПҚ–
2909-
сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш
чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги [3], 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–
3151-
сонли “Олий
маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари
ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора
-
тадбирлари тўғри
-
сида”ги
[4] ва 2018 йил 5 июндаги ПҚ–
3775-
сонли “Олий таълим муассасаларида
таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг
қамровли
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари
[5] ҳамда бошқа меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжат
-
ларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян ишлар кўзга ташлан
-
моқда. Айни пайтда бу борада қатор ишларни амалга ошириш ҳозирги даврда
илмий ахборотлар кўпайиши, уларнинг иқтисодиёт ва хўжалик ҳаётига, техника
жараёнига ҳамда кундалик турмуш тарзимизга тез сингиб бориши
билан тавсиф
-
ланади. Шунинг учун жамиятнинг жадал ривожланиши таълим олдига ёшларга ўз
билимларини мустақил равишда тўлдира бориш, илмий ва ғоявий ахборотларнинг
тез кўпайиб бораётган оқими орасида йўл топа олиш маҳоратини сингдириш
йўлларини ўргатиш вазифасини қўймоқда.
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Мамлакатимизда малакали кадрлар касбий тайёргарлигини такомиллаш
-
тиришга доир фундаментал тадқиқотлар, ахборот муҳитини ташкил этишда
ахборот технологияларидан фойдаланишнинг назарий асослари ҳамда бўлажак
мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича мамлакатимиз олимларидан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
406
Р.Ҳ.
Джураев, Ш.Э.
Қурбонов, А.
Абдуқодиров, Н.И.
Тайлаков, У.Ш.
Бегимқулов,
Қ.Т.
Олимов,
Р.Д.
Шодиев,
Ф.М.
Закирова,
О.Х.
Турақулов,
Ж.А.
Хамидов,
Д.Н.
Маматов ва бошқалар илмий тадқиқот олиб борганлар.
Таълимда “Мутахассиснинг касбий компетентлиги”ни ривожлантириш
масалалари бўйича Н.А.
Муслимов, О.А.
Қўйсинов, Н.Н.
Каримова, К.Т.
Уматалиева
ва бошқалар, МДҲ ва хорижий мамлакатларда Е.В.
Ширшов, А.
Сластенин,
И.Ф.
Исаев, А.И
.
Мишченко, Э.Н.
Шиянов, Э.Ф.
Зеер, А.В.
Хуторской, А.С.
Белкин,
Л.М.
Спенcер, С.М.
Спенcер, А.
Стооф, Давид Мc Cлелланд ва бошқалар тадқиқотлар
ўтказганлар.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси Қарорлари, Фармонлари, олимларнинг ишларида ўқувчиларни билим,
кўникма ва малакаларини шакллантириш муаммолари, мутахассис кадрларни
тайёрлашни такомиллаштириш ҳақидаги фикр
-
мулоҳазалари методология
сифатида ўрин олди.
Тадқиқот давомида
эса мавзуга тизимли ёндашув ва таҳлил килиш усул
-
ларидан фойдаланилди.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Мустақил фикр юрита олиш, ўз қарашларини амалий асослаш малакаларини
шакллантириш масаласи бугунги кундаги тайёрланаётган мутахассис кадрларга
қўйилаётган
талаблардан биридир. Бу эса ўз ўрнида ҳар бир шахсдан фикрий
етукликни, тўғри мушоҳада юрита олишни, ахборотдан фойдаланиш маданиятини
шакллантиришни тақозо этади.
Замонавий таълим тенденцияларига кўра олий таълимнинг асосий
вазифалари:
–
мутахассисларда касбий компетенцияларни шакллантириш, билим ва
кўникмаларни амалиётда қўллаш олишга тайёрлаш;
–
тез ўзгараётган ижтимоий–иқтисодий даврда битирувчиларни меҳнат
бозори талабларига жавоб берадиган, шароитга тез мослаша оладиган қилиб
тайёрлаш;
–
битирувчиларда ўз профессионал фаолиятига бўлган маънавий жавоб
-
гарлик ҳиссини шакллантириш;
–
умумбашарий қадриятлар ҳақида етарли тасаввурга эга бўлган комил
инсонни тарбиялаш;
Таълим жараёнини оптималлаштириш йўлидаги изланишларда анъанавий
усулларни такомиллаштириш билан бирга, янги, замоннинг фан ва техника ютуқ
-
ларига мослашган усулларни ҳам ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Бундай
усуллардан бири таълим жараёнида ахборот технологиялардан ёрдамчи восита
сифатида фойдаланиш усулидир.
Жумладан, иқтисодий йўналишдаги ихтисосликларининг ўқув режаларига
киритилган иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот технологиялардан самарали
фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш унинг мазмуни, структураси,
ўқитиш услубларини узлуксиз такомиллаштириб бориш, иқтисодий фанлардан
анимацион электрон маърузалар, тақдимотлар, дарсликлар ва қўлланмалар
яратиш ҳамда уларни таълим жараёнига киритиш олий таълимни ислоҳ қилиш
-
нинг асосий вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
407
Ушбу вазифаларнинг муваффақиятли ҳал қилиниши олий таълимда
иқтисодий фанларни ахборот технологиялар билан бирга ахборот хавфсизлигини
таъминлаш асосида ўқитишнинг назарий асосларини ишлаб чиқишни тақозо
этади.
Тажриба талабаларда айнан ана шундай хислатлар, кўникмаларни ҳосил
қилишда
дарс беришнинг интерфаол методларини қўллаш ижобий
натижа
беришини кўрсатмоқда. Бу услублар дарс ўтишни мулоқот тарзида амалга
оширишга, айниқса, талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлашга
қаратилган. Бу борада иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси ўзига хос ўрин
тутади. Ахборот технологиялари билан бирга ахборот хавфсизлигини таъмин
-
лаган ҳолда талабаларнинг иқтисодий фанларни чуқур ўрганиш, аввало, иқтисо
-
диёт фанини, қолаверса, бошқа туркум фанларни ҳам чуқур билишни талаб этади.
Шунинг учун иқтисодиёт йўналишларида таълим олаётган бўлажак
иқтисодчилар, унда ўқитиладиган “Иқтисодий билим асослар”, “Банк иши”, “Солиқ
ва солиққа тортиш”, “Молия”, “Бухгалтерия ҳисоби”, “Молиявий ва бошқариш
таҳлили”, “Аудит”, “Маркетинг” каби умумкасбий ва ихтисослик фанларни чуқур
ўзлаштиришлари, яъни уларнинг иқтисодий билимларини шакллантириш,
келажакда улар юритадиган фаолиятларида муваффақият қозонишга олиб
келишини инобатга олган ҳолда
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳам бугунги
куннинг долзарб вазифаларидан деб ҳисоблаш мумкин.
Ҳар
бир инсоннинг ҳаёти асосини
иқтисодий фаолият ташкил этар экан,
табиийки, ҳар бир инсондан иқтисодий фикрлашни ўрганиш талаб этилади.
Бозор
иқтисодиёти шароитида бу талаб янада кучайиб бораверади. Фарзандларимизни
ёшликдан иқтисодий фикрлай билиши учун мамлакатимизда умумий ўрта
таълимдан бошлаб иқтисодий билим асосларини ўрганишга киришилади.
Қатор
илмий
-
педагогик изланишлар [6]
олий таълим тизимида олиб
борилаётган ислоҳотларга, яъни унинг бозор иқтисодиёти шароитига мослаши
-
шига бағишланади.
Масалан, Н.В.
Макарованинг диссертацияси профессионал тайёргарлик
жараёнида ўқувчиларга иқтисодий тарбия бериш масалаларига қаратилган бўлса,
Б.Ж.
Отаниёзовнинг тадқиқот ишларида иқтисодий масалаларни математик
моделлаштириш асосида академик лицей ўқувчиларининг иқтисодий тафаккур
-
ларини шакллантириш масаласи тадқиқ этилган [7].
Таълимда янги усул ва методикаларини ишлаб чиқиш, ахборотларни
кўпайиб кетиши ва шу сабабли ахборот хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи
назаридан таълим
-
тарбия жараёнини ташкил қилишнинг янги шаклларини излаб
топиш масалаларига эътиборни ошиши туфайли таълимда замонавий
технологияларни татбиқ этиш заруратини талаб этмоқда.
Педагогик технологиялардан ўқув
-
тарбия жараёнида фойдаланиш муаммо
-
лари
бўйича В.П.
Беспалько, Н.
Саидаҳмедов, М.О.
Очилов, В.Ф.
Башарин,
В.И.
Боголюбов ва бошқа олимларнинг
ишларида ўрганилди.
Бу ишларнинг таҳлилидан бизга педагогик технологияларнинг: натижа
-
лилик, тежамлилик (режалилик), алгоритмлаштириш, лойиҳалаштириш, яхлит
-
лик, бошқарувлилик, хатоларни тузатиш ва визуализация каби тамойиллари
мавжудлиги маълум бўлди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
408
Педагогик технологияларни лойиҳалаш билан боғлиқ
бўлган қатор
муаммолар устида
Ю.К.
Бабанский [8],
Б.
Зиёмухамедов, М.
Тожиев, Е.С.
Полат,
М.
Очилов [9] ва бошқа олимлар илмий изланишлар олиб борганлар.
Педагогик лойиҳалаш фаолияти кўплаб олимларнинг ишларида тадқиқ
қилинган бўлиб, уларда лойиҳалашнинг умумий мантиғи ва компонентлари
аниқланган. Бу муаммо тадқиқотчиларининг таъкидлашича, лойиҳалаш тизим
-
лилик ва фаолиятли тавсифга эга бўлиб, унда “…натижанинг фойдалилик аспекти”
[10, 205-
б.]
бутун тизимнинг ташкил этувчиси бўлиб хизмат қилади.
Ҳар
бир жамиятнинг ижтимоий
-
иқтисодий тузилмаси иқтисодий ахборот
-
лар оқими билан узвий боғланади. Буларнинг асосида ахборот технологиялари
ёрдамида ижтимоий–иқтисодий билимларни эгаллаш ётади.
Маълумки, ахборот
технологиялари
билимлар тизимини техник воситалар ёрдамида ишлаб чиқиш,
қайта ишлаш, сақлаш, улар ҳақидаги маълумотларни жамиятга тақдим этиш ҳамда
тарқатиш ҳисобланади.
Замонавий мутахассислар кенг ахборотлар оқимидан ўзларига керакли
маълумотни ажрата
олиши ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаган ҳолда
ушбу
маълумотни замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиб ёки бошқа
алоқа воситалари ёрдамида қайта ишлай билиши лозим.
“Таълимнинг замонавий ахборот технологиялари” тушунчасининг кириб
келиши компьютерлардан таълим соҳасида кенг фойдаланиш зарурлиги билан
изоҳланади. А.
Абдуқодиров [11], А.
Ҳайитов
[12] ва бошқаларнинг фикрига кўра,
замонавий ахборот технологиялари ўзида қуйидагиларни мужассамлаштиради:
дастурлаштириш, интеллектуал таълим, эксперт тизимлар, гиперматн ва мульти
-
медиа, имитацион таълим, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва шу кабилар.
Бу компонентларга эга бўлган ахборот технологиялари асосида ўтиладиган
дарс ҳолати ҳамда мақсадига
қараб
қўлланилиши мумкин. Баъзи ҳолларда
талабанинг талабини англаш лозим бўлса, баъзи ҳолларда
фан соҳасидаги
билим
-
ларини таҳлил қилиш керак бўлади, бошқа бир ҳолатда эса таълимнинг психо
-
логик тамойилларини эътиборга олиш
муҳим аҳамият касб этади.
Ахборот технологияларидан фойдаланиш ва унинг хавфсизлигини таъмин
-
лаш –
жамиятнинг маълумотлар захираларидан фойдаланишнинг
муҳим ташкил
этувчисидир. Ҳозирги кунгача у бир неча эвалюцион босқичларни босиб ўтди.
Унинг босқичлари ҳақида [11], [12]
каби
ишларда батафсил тўхтаб ўтилган.
Таълим
тизимига шахсий компьютерларнинг кириб келиши ва унда алоқа
телекоммуникацион воситаларнинг қўлланиши ахборот
технологияларининг
янги
босқичини
аниқлаб берди. 1.2
-
расмда АКТларини ташкил этувчи воситалар
компьютер воситалари, коммуникацион воситалар алоқа воситалари ва уларни
ташкил этувчилари келтирилган. Шунингдек, АКТларидан фойдаланишда ахборот
хавфсизлигини таъминлаш техник ва дастурий воситаларга ажратилган.
Умуман олганда, замонавий ахборот технологияси таълимда –
ўқув ва
ўқув
-
методик қўлланмалар, ҳисоблаш техникаси воситалари орқали
ўқувчиларнинг
фанлардан олган билимларини шакллантириш учун қўлланадиган методлар
мажмуасидир.
Ахборот технологияси ва унинг хавфсизлиги дейилганда, методлар ва
воситаларнинг техник йиғилмаси ташкил этилиши, сақланиши, узатилиши ва
маълумотнинг тақдим этилиши инсонларнинг техникавий ва ижтимоий жараён
-
ларни бошқариш имкониятларининг ривожланиши ҳамда уларнинг билимлар
доирасининг
кенгайиши
тушунилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
409
1.2
–
расм. Ахборот технологиясининг тузилиши
Замонавий ахборот технологиялари, ахборот методлари тизимини мақсадга
йўналтирилган воситаларини тузиш, йиғиш, сақлаш қайта ишлаш ҳамда ахборот
-
ларни тақдим этиш натижасида таълим
-
тарбия жараёнини такомиллаштиришга
йўналтирилган функциялари ҳақидаги билимга эга бўлишдир.
Умуман олганда, замонавий ахборот технологияси таълимда –
ўқув ва ўқув
-
методик қўлланмалар, ҳисоблаш техникаси воситалари орқали
талабаларнинг
фанлардан олган билимларини шакллантириш учун қўлланадиган методлар
мажмуасидир.
Е.И.
Машбиц компьютер таълими
технологиясини билимларнинг назора
-
тини таъминловчи оддий дастурдан
сунъий интеллектга асосланган таълим
берувчи тизимларгача эга бўлган таълим дастурларининг тўплами сифатида
қарайди.
Ахборот коммуникация
технологиялари
Компьютер
воситалари
Коммуникацион
воситалар
Алоқа
воситалари
Ахборот хавфсизлигини
таъминлаш
Дастурий воситалар
Техник воситалар
А
пп
ар
ат
ли
та
ъ
м
и
н
от
А
лг
ор
и
тм
и
к
та
ъ
м
и
н
от
Т
ар
м
оқ
қ
ур
и
лм
ал
ар
и
Си
м
си
з
ал
оқ
а
во
си
та
ла
ри
Т
ел
еф
он
а
ло
қа
та
рм
оғ
и
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
410
1.3.
–
расм. Таълим–тарбия жараёнидаги “Таълим берувчи
-
ахборот
технологиялари
-
таълим олувчи” тизими
“Таълимда компьютер ёки янги ахборот технологиялари –
таълим олувчи
учун ахборотни тайёрлаш ва тақдим этиш жараёни бўлиб, уни амалга ошириш
воситаси компьютердир” [14
.
Б.
44].
Ҳозирги
куннинг ўқув
-
тарбия жараёнида
“Таълим берувчи
-
компьютер
-
таълим олувчи” тизими амалга ошади. Бу тизимни
қўйидагича
ҳам тасвирлаш мумкин (1.3
-
расм).
ХХI аср таълим тизими бевосита интернет ва мультимедиа технологиялари
билан боғланган. Охирги ўн йилликда интернет тармоғида жуда
юқори самара
-
дорликка эришилган бўлса, мультимедиа технологияларининг ҳам кескин
ривожланиши ва интернет билан интеграллашуви унинг имкониятини янада
бойитмоқда.
Келажак тармоқларини қуриш концепциясининг бугунги долзарб масала
-
лари ичида 3Д интернет тармоғини қуриш ва уни турли соҳаларида қўллаш муҳим
ўрин тутади. 3Д интернет технологияси саноат, ишлаб чиқариш, фан
-
техника учун
ҳамда уларнинг янада тараққий этишида янги бир даврни очиб беради. Улкан
имкониятлар яратади. Дунёнинг турли бурчакларидаги ривожланишларнинг
бошқа бир жойларига татбиқини ва самарадорлигини виртуал бошқариш
имконини беради.
Шуни ҳисобга олган ҳолда 3Д интернет технологиясининг таълим тизимида
қўллаш
ва ундан кутилган натижалар тўғрисида ёритамиз.
3Д интернет технологияси интернет
ва 3Д графика технологияларининг интег
-
рациялашуви бўлиб, унинг натижасида интернет орқали интерактив 3Д контент реал
вақт режимида веб
-
хизмат кўринишида юборилади. Wеб 3.0 концепцияси асосида
ривожлантирилаётган ушбу технология интернет ёрдамида виртуал олам яратиш
имконини беради. 3Д интернет бир қатор афзалликларга эга:
•
тармоқ фойдаланувчилари виртуал бирлаштирилади ва бошқарилади;
•
масофа аҳамият касб этмайди, ҳамма бир
-
бири билан виртуал ягона жойда,
фазода жойлашади;
Таълим
олувчи
Таълим берувчи
Ахборот
технологиялари
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
411
•
контент ҳар бир фойдаланувчи ўзи бошқариши мумкин;
•
исталган тармоқ фойдаланувчиси бошқа тармоқ фойдаланувчисига
бевосита интерактив таъсир ўтказиши мумкин.
Ушбу технологияни ташкиллаштириш учун 3Д камера ва юқори тезликли
интернет талаб қилинади.
Ушбу технологияни
таълимда қўллаш масофавий таълимдаги талаба ва
университет ўртасидаги тўсиқни йўқотиш ва дарс жараёнини виртуаллаштириш
имконини беради.
Дунёнинг исталган нуқтасида жойлашган талабаларни ягона
таълим олиш муҳитига бирлаштириш ва ўқитувчининг ишлаш самарадорлигини
ошириш имкониятини таъминлайди. Ушбу технология асосида виртуал
мультимедиа таълим муҳити яратилади.
Виртуал ва ахборот технологияларидан таълим жараёнида фойдаланиш,
талабаларга таълим мазмуни, методлари ва шаклини тубдан ўзгаришига олиб
келади. Ахборот технологияларининг таълим жараёнига татбиқ этилиши:
–
талабаларнинг шахсий қобилиятларини ривожлантиради ва такомил
-
лаштиради;
–
талабаларнинг билиш фаолиятларини шакллантиради;
–
техника, санъат, гуманитар ва бошқа фанлар орасидаги узлуксиз боғлиқ
ҳодисаларни
бир бутун тизим равишда ўрганишни таъминлайди;
–
таълим
-
тарбия
жараёнининг мазмун, шакл ва
методларининг доимий,
динамик равишда янгиланиб туришига асос бўлади.
Ахборот технологияларини педагогик мақсадга мувофиқ қўллаш, талабалар
-
нинг хотирасига, ҳис
-
туйғусига ва мотивларига ижобий таъсир этиб, унинг билиш
ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ таркибий тузилмасига таъсир этади
ҳамда
уларнинг интеллектуал имкониятларини кучайтиради. Бунда педагогнинг
роли ўзгаради, яъни унинг асосий вазифаси талабалар шахси ривожланишини
қўллаб–қувватлаш, мақсадга йўналтириш, ҳамкорликда ишлашларини ташкил
қилишдан
иборат бўлиб қолади.
Биз тажриба олиб борган гуруҳда инновацион таълим технологияларининг
қўлланилиши
ва унинг ўқувчилардаги таълим олиш жараёнига таъсирини
ўрганиб чиқиш учун қатор тестлардан фойдаландик. Масалан, ўқитувчи машғулот
давомида таълим технологияларидан самарали фойдаланиш оқибатида талаба
-
ларнинг билиш фаолиятидаги ўзгаришни аниқлаш учун диққат жараёни
кечишини кузатиб бордик. Бунинг учун 2 босқичнинг 25 нафар
талабаси тажриба
гуруҳ учун ва 23 нафар талаба назорат гуруҳи синалувчиси сифатида танлаб
олинди. Тажриба гуруҳида ўқитувчи томонидан инновацион таълим технология
-
лари таркибида бўлган –
“Кластер”, “Т
-
жадвали”, “Нима учун”
каби интерфаол
усуллар, “Ақлий хужум” “Муаммоли вазият” лар сингари стратегик усуллари ва
ролли ўйинлар қўлланилди ҳамда талабалардаги ўзгаришлар қайд этиб борилди.
Назорат гуруҳида эса анъанавий шаклда машғулотлар олиб борилди ҳамда
ўқувчилар ўзлаштирилиши кузатилди. Биз тажрибани олиб бориш учун
талабаларнинг сезгирлик ва компетентлик даражаларини ўргандик, уларнинг
компетентлик қобилиятларини шаклланаётганлигини кузатдик ва муваф
-
фақиятга эришувчи мотивини сўровнома ва тестлар асосида аниқладик. Натижада
шундай маълумотга эга бўлдикки, ўқитувчи томонидан дарс машғулотларини
инновацион таълимий ва техник воситалари билан ташкил этиш натижасида
тажриба гуруҳидаги талабаларнинг билиш фаолиятидаги ўзгаришлар назорат
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
412
гуруҳидаги талабаларга нисбатан анча юқори
эканлиги аниқланди. Яъни тажриба
гуруҳидаги талабаларининг компетентлик, қобилиятлик ва идрок этиш жараён
-
ларини назорат гуруҳидагиларга қараганда 22% ортиқ экан (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг
билиш
жараёнларининг ҳолати
Бироқ компетентлик ва қобилият –
эътиборнинг ўртача намоён бўлиши
иккала гуруҳ талабаларида бир
-
бирига нисбатан жуда яқинлигини кўрсатмоқда
(1-
чизма).
1-
чизма. Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг
компетентлик
ва қобилият жараёнлари даражаларининг диаграммаси
Навбатдаги изланишимиз икки гуруҳда ҳам шахсиятдаги қатъийликнинг
қанчалик
ифодаланишини Е.П.
Ильин ва Е.К.
Фешенко томонларидан ишлаб
чиқилган “Қатъиятлиликни баҳолаш учун сўровнома” дан фойдаланиб, кузатишга
ҳаракат
қилдик (2
-
жадвал). Бунда:
0%
5%
10%
15%
20%
25%
30%
35%
40%
45%
50%
48%
36%
16%
26%
47%
26%
тажриба гуруҳи
назорат гуруҳи
К
ом
п
ет
ен
тл
и
к
в
а
қ
об
и
л
и
ят
д
ар
аж
ал
ар
и
Даражалар
Гуруҳлар
Тажриба гуруҳи
(н1=25)
Назорат гуруҳи
(н2=23)
миқдор
фоиз
миқдор
фоиз
Компетентлик хусусияти юқори ва диққат
–
эътибори
Кучли
12
48%
6
26%
Компетентлик ва қобилияти –
эътибор
ўртача
9
36%
11
47%
Компетентлик ва қобилият –
эътибори
паст
4
16%
6
26%
Жами
:
25
100
23
99,8
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
413
2-
жадвал.
Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг
қатъийлик
хислатини
ўрганилганлик ҳолати
Тажриба гуруҳи талабаларнинг қатъиятлилик
даражалари ўртача эканлиги
(48%) келиб чиқди. Ушбу ҳолат тажриба гуруҳида дарс жараёни кичик гуруҳларда
ҳамкорлик
шаклида кўп ташкил этилганлиги, ўзгаларни тушуниш, сўзларини
тинглаш ва улар билан маслаҳатлашган ҳолда фикрлаш талаб этилганлиги
учун
намоён бўлган бўлиши мумкин. Назорат гуруҳида эса (43%) қатъиятсиз даражаси
билан ифодаланиб, гуруҳ ичида эмаслиги, ўзгалар билан ишлаш кўникмасини
йўқлиги, ҳар қандай нарсага бефарқлиги ва мотивациянинг мавжуд эмаслиги ёки
тортиниш ҳисси бор эканлиги билан ифолаш мумкин (2
-
чизма).
2-
чизма. Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг
қатъийлик
хислатини ўрганилганлигининг график кўринишлари
Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг эмпатик қобилиятларини
ҳам
ўрганиш учун В.В.
Бойконинг “Қобилиятлар
даражасини аниқлаш” тестини
қўлладик. Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг қобилиятларини
ўрганилганлик даражаси ўта юқори бўлиб, 56% ни тажриба гуруҳидаги ўқувчилар
ташкил қилди. Назорат гуруҳида эса катта кўрсаткич 48% қобилият жуда паст
даражалари билан боғланди (3
-
жадвал).
5
12
8
10
8
5
0
2
4
6
8
10
12
14
1
2
3
тажриба гуруҳи
назорат гуруҳи
Меҳнат фаолиятидаги
даражалар
Гуруҳлар
Тажриба гуруҳи
(н1=25)
Назорат гуруҳи
(н2=23)
миқдор
фоиз
миқдор
фоиз
Қатъиятсиз
5
20%
10
43%
Қатъиятлилик
Ўртача
12
48%
8
35%
Қатъиятлилик
Юқори
8
32%
5
21%
Жами
:
25
100
23
99,7
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
414
3-
жадвал
Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг компетентлик
ва
қобилиятларининг
ўрганилганлик ҳолати
Бизнингча, мазкур ҳолат тажриба гуруҳида талабалар ўзаро кичик
гуруҳларда фаол ишлашлари, ундаги талабларга риоя қилишликлари, “Мен”
тушунчасини “Биз” тушунчасига айланиши муносабатларни тўғри йўлга қўйишга
имкон беради, бир
-
бирини тушунишга ҳаракат қилади ва содир бўлиши мумкин
бўлган низоларнинг олдини олади. Назорат гуруҳида эса ҳар ким ўзи учун
компетенциявий ёндашуви, одатий тарздаги муносабатлар ҳаракатининг
камлигига ишора қилади (3
-
чизма).
3-
чизма. Тажриба ва назорат гуруҳлари талабаларининг компетентлик
қобилиятларининг
ўрганилганлик диаграммаси.
Шу билан бирга, икки гуруҳ ўқитувчиларини ҳам ўрганганда тажриба гуруҳ
ўқитувчининг компетентлик ва қобилият даражаси жуда юқори эканлиги
аниқланди. Унда 3 нафар танлаб олинган ўқитувчиларнинг барчасида кўрсаткич
юқори даражани намоён этди.
Тажриба давомида гуруҳга инновацион таълим технологиянинг таъсирини
ўрганиш билан биргаликда талабаларда юзага келадиган мотивациянинг
аҳамиятини ҳам аниқлашга ҳаракат қилдик. Чунки мотивациянинг мавжудлиги ва
0%
10%
20%
30%
40%
50%
60%
56%
32%
12%
26%
26%
48%
тажриба гуруҳи
назорат гуруҳи
Меҳнат фаолиятидаги
даражалар
Гуруҳлар
Тажриба гуруҳи
(н1=25)
Назорат гуруҳи
(н2=23)
миқдор
фоиз
миқдор
фоиз
Юқори
14
56%
6
26%
Ўртача
8
32%
6
26%
Паст
3
12%
11
48%
Жами
:
25
100
23
100
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
415
юқорилиги билим, малакаларни эгаллашга замин бўладиган ҳолатдир. Бунинг
учун Т.
Элерснинг “Муваффақиятга эришиш мотивациясини аниқлаш” методи
-
касидан фойдаланиб, кузатувни ташкил қилдик. Иккала гуруҳдан олинган
натижаларга кўра, анчагина юқори мотивация эга 44% талабалар тажриба
гуруҳидагилар ташкил этган бўлиб, назорат гуруҳига нисбатан 3 баробар катта
эканлиги аниқланди (4
-
жадвал).
4-
жадвал
Тажриба ва назорат гуруҳлари ўқувчиларининг мотивациясининг
ўрганилганлик ҳолати
Айтиш жоизки, нафақат икки гуруҳ талабалари балки,
ўқитувчиларини ҳам
тадқиқ қилганимизда тажриба гуруҳидаги 3 нафар ўқитувчисининг фаоллигида
муваффақиятга нисбатан жуда юқори мотивация тури мавжуд эканлигини
кузатдик, назорат гуруҳида эса 2 нафарининг мотивация даражаси ўртача ва
1 кишида муваффақиятга нисбатан мотивация пастлиги аниқланди.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, эндиликда таълим беришда эскириб
бораётган анъанавий методлардан воз кечиб, талабаларни тадқиқотчилик
тавсифидаги, билимларини шакллантиришга қаратилган, дарс жараёнини жадал
-
лаштирадиган, талабаларни мустақил ишлашга, фикрлашга, хулоса чиқаришга, ўз
фикрини баён қила олишга ундайдиган методлардан фойдаланиш, иқтисодий
билимларни ахборот технологияларидан фойдаланиб талабага етказиш усул
-
ларини жорий қилиш билан бирга
ахборот хавфсизлигини таъминлаш йўлларини
ҳам сингдириб бориш лозимлиги инкор этиб бўлмайдиган заруратдир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ–
4947-
сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. Электрон ресурс: www.лех.уз
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги
ПФ–
5349-
сонли “Ахборот технологиялари коммуникациялари соҳасини янада
такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармони. Электрон ресурс:
www.лех.уз
.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги
ПҚ–
2909-
сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора тадбирлари
тўғрисида”ги Қарори. Электрон ресурс: www.лех.уз
.
Муваффақиятдаги даражалар
Гуруҳлар
Тажриба гуруҳи
(н1=25)
Назорат гуруҳи
(н2=23)
Миқдор
фоиз
миқдор
фоиз
юқори мотивация
9
36%
1
4%
анчагина юқори
11
44%
3
13%
мотивация ўртача
3
12%
15
66%
мотивация паст
2
8
4
17%
Жами
:
25
100
23
100
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
416
4.
2017 йил 27 июлдаги ПҚ–
3151-
сонли “Олий маълумотли мутахассислар
тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг
иштирокини янада кенгайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Электрон
ресурс: www.лех.уз
.
5.
2018 йил 5 июндаги ПҚ–
3775-
сонли “Олий таълим муассасаларида таълим
сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги Қарори. Электрон ресурс: www.лех.уз
.
6.
Машбиц
Е.И. Психолого–педагогические проблемы компьютеризации
обучения.
–
М.:1988.
–
С.
137.
7.
Отаниёзов
Б.Ж. Иқтисодий масалаларни математик моделлаштириш
асосида ўқувчиларнинг
тафаккурини шакллантириш. Пед. фан. номз. ил.
даражасиниолишучунёзилган диссертация.
–
Т.: 2000.
–
Б.
138.
8.
Бабанский
Ю.К. Оптимизация процесса обучения.
–
М.: Педагогика, 1977.
–
С.
67.
9.
Очилов
М.О. Янги педагогик технологиялар.
–
Қарши, Насаф, 2000.
–
Б.
80.
10.
Кларин
М.В.
Инновационные
модели
обучения
в
зарубежных
педагогических поисках.
–
М.: Арена, 1994.
–
С.
222.
11.
Абдуқодиров
А.А. Масофали ўқитиш моделлари ва уларнинг синфлари //
Физика, математика ва информатика.
–
2004.
–
№5.
–
Б.
50
–
56.
12.
Полат
Е.С. и др. Педагогические технологии дистанционного обучения /
Под ред. Е.С. Полат. –
М., «Академия», 2006.
13.
Роберт
И.
Современные
информационные
технологии
в
образовании:
дидактические проблемы, перспективы
использования.
–
М:
Школа
–
Пресс,
1994.
–
С.
205.
14.
Машбиц
Е.И. Психолого–педагогические проблемы компьютеризации
обучения.
–
М.:
1988.
–
С.
137.
