Авторы

  • Нодирбек Джалилов
    учитель, кафедра профилактики правонарушений и общественной безопасности специализированного филиала, Ташкентский государственный юридический университет, Ташкент, Узбекистан.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp397-403

Ключевые слова:

профилактика правонарушений инспектор по профилактике индивидуальная профилактика теоретические основы правонарушение органы внутренных дел асоциальное поведение жертва

Аннотация

В статье научно анализирован виды профилактики правонарушений, их специфические признаки, в частности, понятие, цель, объект и этапы индивидуальной профилактики правонарушений, а также ее теоретические основы, меры, принимаемые при осуществлении индивидуальной профилактики, органы и учреждения, осуществляющие индивидуальную профилактику, учет ведения лиц, совершивших правонарушений, нравственное исправление их путем воспитательного воздействия, формирование у них образа жизни в соответствии с общественной жизнью и контроль их поведения, и выдвинуты надлежащие предложения по данному вопросу.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Theoretical basis of institute of individual prevention of

offenses

Nodirbek JALILOV

1

Specialized branch of Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021

Received in revised form

28 March 2022

Accepted 20 April 2022

Available online

15 May 2022

The article describes the types of crime prevention, their

specific features, in particular, the concept, purpose, object and

stages of individual crime prevention, as well as its theoretical

basis, measures taken in the implementation of individual

prevention, individual prevention agencies and institutions,

scientific analysis of the situation of offenders, moral correction

of them through educational influence, the formation and

control of their behavior and lifestyle in accordance with social

life, etc., and relevant proposals were made in this regard.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp397-

403

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

crime prevention,

prevention inspector,

individual prevention,

theoretical foundations,

crime,

law enforcement,

non-social behavior viktim,

prevention inspector.

Ҳуқуқбузарликларнинг

якка тартибдаги профилактикаси

институтининг назарий асослари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси,

профилактика

инспектори,

якка тартибдаги

профилактика,

назарий асослар,

ҳуқуқбузарлик

,

ички ишлар органлари,

ғайриижтимоий

ххулқ

-

атвор,

виктим.

Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турлари,

уларнинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан, ҳуқуқбузарлик

-

ларнинг якка тартибдаги профилактикаси тушунчаси,

мақсади, объекти ва босқичлари, шунингдек, унинг

назарий асослари нимадан иборат эканлиги, якка тартиб

-

даги профилактика амалга оширилганда қўлланадиган

чора

-

тадбирлар, якка тартибдаги профилактикани амалга

оширувчи органлар ва муассасалар, ҳуқуқбузарлик

содир

этган шахс ҳисобини юритиш, тарбиявий таъсир кўрсатиш

орқали уларни ахлоқан тузатиш, уларда ижтимоий ҳаётга

мос хулқ

-

атвор ва турмуш тарзини шакллантириш ҳамда

назорат қилиш ва шу каби бошқа ҳолатлар илмий таҳлил

қилинган ҳамда бу борада тегишли таклифлар илгари

сурилган.

1

Specialized branch of Tashkent State University of Law Lecturer at the Department of Crime Prevention and Public

Safety, Tashkent, Uzbekistan. E-mail: jnbek93@gmail.com.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

398

Теоретические основы института индивидуальной

профилактики правонарушений

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

профилактика

правонарушений,

инспектор по

профилактике,

индивидуальная

профилактика,

теоретические основы,

правонарушение,

органы внутренных дел,

асоциальное поведение.

жертва

В статье научно анализирован виды профилактики

правонарушений, их специфические признаки, в частности,

понятие, цель, объект и этапы индивидуальной

профилактики правонарушений, а также ее теоретические

основы,

меры,

принимаемые

при

осуществлении

индивидуальной профилактики, органы и учреждения,

осуществляющие индивидуальную профилактику, учет

ведения лиц, совершивших правонарушений, нравственное

исправление их путем воспитательного воздействия,

формирование у них образа жизни в соответствии с

общественной жизнью и контроль их поведения, и

выдвинуты надлежащие предложения по данному вопросу

.

Бизга маълумки, мустақилликка эришгач, жамиятимизнинг барча

соҳалари қатори ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси соҳасида ҳам кенг

қамровли ислоҳотлар ҳаётимизнинг бошқа соҳалари билан ўзаро чамбарчас

боғланган ҳолда, тизимли, босқичма

-

босқич амалга оширилди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади ҳам

инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг самарали тизимини

яратиш, жисмоний ва юридик шахсларни турли хил тажовузлардан ишончли

ҳимоя

қилишдир. Ўзбекистон Республикаси Президентди Шавкат Мирзиеёв:

Биз “Адолат –

қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда

қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайти

-

ришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Бу борада

ҳуқуқбузарлик

ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бунинг учун, аввало, маҳалла имкониятларидан кенг фойдаланиш,

профилактика инспекторларининг иш самараси ва масъулиятини ошириш,

улар учун муносиб хизмат ва турмуш шароитини яратиб бериш чораларини

кўришимиз даркор” [1], –

деб таъкидлаб ўтди.

Ислоҳотлардан кўзланган мақсад, ҳуқуқбузарликлар профилактика

-

сиининг назарий ва ҳуқуқий асосларини яратиш, маъмурий ҳудудларда

жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва

уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини жиноий тажовузлардан

муҳофаза қилиш, жиноий ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш

ва уларни тўхтатиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш

каби бир қатор вазифаларни самарали амалга оширишни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган қоидалар

бевосита ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга

оширишда ҳам бирламчи ҳуқуқий асос сифатида тан олинади. Хусусан,

Конституцияда белгиланган “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка,

шафқатсиз ёки инсон қадр

-

қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа

дучор этилиши мумкин эмас.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

399

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёев

Конституцияни қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган

тантанали маросимдаги маърузасида: “Жиноятчиликнинг олдини олиш

мақсадида янги дастур ва режалар амалга оширилмоқда. Жумладан, соҳага

ахборот

-

коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда. Маҳаллалар,

кўчалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида 114 мингдан ортиқ

видеокузатув воситаси ўрнатилди. Уларнинг ёрдамида 10 мингга яқин

жиноят фош этилди. Йил давомида жиноятчилик даражаси 2016 йилга

нисбатан 14 фоизга камайди ва бунда ана шу ишларнинг аҳамияти катта

бўлди. Янги йилдан бошлаб жиноят содир этилмаётган маҳалла профи

-

лактика инспекторининг ойлик иш ҳақига 50 фоиз устама қўшиб берилади.
Аксинча, ўз ҳудудида жиноятнинг кўпайишига йўл қўйган профилактика

инспекторининг ойлигидан эса 50 фоиз ушлаб қолинади. Узоқ тумандан

келиб профилактика инспектори бўлиб ишлаш мумкин эмас. Шунинг учун

уларни уй

-

жой, хизмат машиналари билан таъминлаш масаласига алоҳида

эътибор бераяпмиз. Бу соҳадаги мақсадимизни қисқача ифода этадиган

бўлсак,

биз келажакда эл

-

юртимизнинг ишончи ва меҳрини қозонган, том

маънодаги халқпарвар ички ишлар тизимини яратишимиз керак. Ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органларнинг фаолият мазмуни бутунлай ўзгармоқда.

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг

мутлақо янги тизими яратилди. Фақат жазолаш билан қўрқитиб, ҳуқуқ

-

бузарликларнинг оқибати билан курашиш эмас, балки ноқонуний ҳаракат

-

лар содир этилишининг барвақт олдини олиш энг долзарб вазифага

айланди” [2], –

деб таъкидлаб профилактика инспекторларининг фаоли

-

ятига алоҳида эътибор қаратиб ўтди.

Ҳеч

кимда унинг розилигисиз тиббий ёки илмий тажрибалар

ўтказилиши мумкин эмас (26

-

модда), “Ҳар ким ўз шаъни ва обрўсига

қилинган

тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимоя

-

ланиш ва

тураржой дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонун назарда тутган

ҳоллардан

ва тартибдан ташқари бировнинг тураржойига кириши, тинтув

ўтказиши ёки уни кўздан кечириши мумкин эмас” (27

-

модда), “Ўзбекистон

Республикаси фуқароси республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга

кўчиш, Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига
эга. Қонунда белгиланган чеклашлар бундан мустаснодир” (28

-

модда),

“Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлаш

-

малари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаат

-

ларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан

танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим” (29

-

модда), “Ҳамма

учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга

эътиқод қилиш ёки ҳеч

қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний

қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” (31

-

модда) каби

мазмундаги қоидалар шулар жумласидандир.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

400

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

тўғрисида”ги 2014 йил 14 май Қонуни

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

соҳасидаги муносабатларни комплекс жиҳатдан тартибга солувчи ҳуқуқий

асос ҳисобланади.

Ушбу қонунга асосан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси –

бу ҳуқуқ

-

тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш,

уларга барҳам бериш, шунингдек, уларнинг содир этилиши сабабларини ва

уларга имкон бераётган шарт

-

шароитларни аниқлаш, бартараф этиш

мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар умумий, махсус, якка тартиб

-

даги ва виктимологик профилактикасининг ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий

ва бошқа чора

-

тадбирлари тизимидир [3].

Шу боисдан мукаммал, чуқур ва ҳар томонлама ўйланган, амалга

оширилган ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикасигина

ижобий натижаларга эришишни таъминлаб, якка профилактика йўналтири

-

лаётган шахсга ижобий таъсирлар ўтказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниб, ҳуқуқбузарликларнинг якка тартиб

-

даги профилактикасининг аниқ тушунчасини ва унинг чора

-

тадбирларини

белгилаб берди.

Жумладан, Қонуннинг 28

-

моддасида ҳуқуқбузарликларнинг якка

тартибдаги профилактикаси, уни қўллаш шартлари ва асослари қуйидагича

ёритилган: “Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга

оширувчи органлар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ

-

атворли,

ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган

шахсларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий

таъсир кўрсатишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги

профилактикасидир”.

Ҳуқуқбузарликларнинг

якка тартибдаги профилактикаси шахснинг,

унинг ижтимоий муҳитининг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий

-

маиший

шароитлари ва турмуш тарзи, шахснинг ғайриижтимоий хулқ

-

атворини,

ҳуқуқбузарлик

содир этишга мойиллигини, шунингдек, содир этилган

ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасини тавсифловчи бошқа

омиллар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Ҳуқуқбузарликларнинг

якка тартибдаги профилактикасини қўллаш

учун шахснинг ғайриижтимоий хулқ

-

атворидан, унинг ҳуқуқбузарлик содир

этишга мойиллигидан ёхуд у ҳуқуқбузарлик содир этганлигидан далолат

берувчи ишончли маълумотларнинг мавжудлиги асос бўлади.

Ҳуқуқбузарликларнинг

мажбурловчи ва чекловчи хусусиятдаги якка

тартибдаги профилактикаси қонунда назарда тутилган асосларда қўлланилади.

Демак, якка тартибдаги профилактика фуқароларни тарбиялаш

тизимининг элементларидан бири бўлиб, инсонни ғайриижтимоий

хулқнинг энг охирги даражасигача етишига, яъни жиноят қонуни билан

тақиқланган қилмишларни содир этишга йўл қўймасликдан иборат

чекланган вазифани ҳал қилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

401

Якка тартибдаги профилактик фаолиятини ташкил этишнинг мақсади,

жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларни

аниқлаш, уларни ўрганиш, таъсир этиш, уларнинг хулқ

-

атворини ижобий

томонга ўзгартириш ҳамда уларга салбий таъсир этувчи шарт

-

шароитларни

бартараф этишга йўналтирилган фаолиятдир.

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини бевосита амалга оширувчи

органлар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ

-

атворли, ҳуқуқбузар

-

ликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни

аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир кўрса

-

тишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилак

-

тикасини амалга оширади.

Ҳуқуқбузарликларнинг

якка тартибдаги профилактикасини қўллаш

учун шахснинг ғайриижтимоий хулқ

-

атворидан, унинг ҳуқуқбузарлик содир

этишга мойиллигидан ёхуд у ҳуқуқбузарлик содир этганлигидан далолат

берувчи ишончли маълумотларнинг мавжудлиги асос бўлади.

Ҳуқуқбузарликларнинг

мажбурловчи ва чекловчи хусусиятдаги якка

тартибдаги профилактикаси қонунда назарда тутилган асосларда қўлла

-

нилади.

Ҳуқуқбузарликларнинг

якка тартибдаги профилактикасининг объект

-

лари ҳуқуқбузарликка мойил бўлган шахслар ҳисобланади. Жумладан, ички

ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи шахслар, маъмурий

ҳуқуқбузарлар, вояга етмаган ҳуқуқбузарлар, диний экстремистик ва

террористик оқим аъзолари, вояга етмаганларга салбий таъсир кўрсатувчи

ота

-

оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар, сурункали ичкиликбозлар,

гиёҳвандлар, ижтимоий хавфли тажовузкор руҳий касаллар ва бошқалар.

Якка тартибдаги профилактик фаолиятни ташкил этишнинг мақсади,

жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган шахсларни

аниқлаш, уларни ўрганиш, таъсир этиш, уларнинг хулқ

-

атворини ижобий

томонга ўзгартириш ҳамда уларга салбий таъсир этувчи

шарт

-

шароитларни

бартараф этишга йўналтирилган фаолиятдир.

“Ҳуқуқбузарликларнинг мажбурловчи ва чекловчи хусусиятдаги якка

тартибдаги профилактикаси қонунда назарда тутилган асосларда қўлла

-

нилади” [4]

.

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини бевосита амалга оширувчи

органлар ва муассасаларнинг ғайриижтимоий хулқ

-

атворли, ҳуқуқбузар

-

ликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни

аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга тарбиявий таъсир

кўрсатишга доир фаолияти ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги

профилактикасини амалга оширади.

Ҳуқуқбузарликларнинг

якка тартибдаги профилактикасини қўллаш

учун шахснинг ғайриижтимоий хулқ

-

атворидан, унинг ҳуқуқбузарлик содир

этишга мойиллигидан ёхуд у ҳуқуқбузарлик содир этганлигидан далолат

берувчи ишончли маълумотларнинг мавжудлиги асос бўлади. Ҳуқуқбузар

-

ликларнинг мажбурловчи ва чекловчи хусусиятдаги якка тартибдаги

профилактикаси қонунда назарда тутилган асосларда қўлланилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

402

Ҳуқуқбузарликларнинг

якка тартибдаги профилактикаси ҳуқуқбузар

-

ликларга мойил бўлган шахсларга йўналтирилиб, бошқа турдаги ҳуқуқ

-

бузарликлар профилактикасидан қуйидаги алоҳида хусусиятлари билан

фарқланади:

ҳуқуқбузарликларнинг

якка тартибдаги профилактикаси алоҳида

тоифадаги ҳуқуқбузарликларга мойил шахсларга йўналтирилиши;

индивидуал ёндошувни талаб этиши;

мажбурлов ва чеклов нормаларининг қўлланилиши;

ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибаги профилактикаси йўналтири

-

лаётган шахсларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб профилактик

чора

-

тадбирлар қўланилишини талаб этиши;

бошқа давлат органлари ва кенг жамоатчилик имкониятларидан

фойдаланишни талаб этиши.

Якка тартибдаги ёндашишни (индивидуаллаштириш) эса профилактик

суҳбатни ўзига нисбатан якка тартибдаги профилактика олиб борилаётган

шахсларнинг қизиқиши, характери, темпераменти, дунёқараши, жамиятга,

ижтимоий муносабатларга, умуминсоний, миллий ёки диний қадриятларга

нисбатан муносабатига, орзу

-

истакларига асосланиб ишлаб чиқиш ва амалга

ошириш керак бўлади.

Якка тартибдаги профилактиканинг қуйидаги таъсир усуллари мавжуд:

ишонтириш;

рағбатлантириш;

мажбурлаш [5].

Ҳозирда

мамлакатимизда амалга оширилган суд

-

ҳуқуқ тизимидаги

ислоҳотлар бевосита ички ишлар органларига ҳам тааллуқли бўлиб,

жамиятда тинчлик ва осойишталикни сақлаш, жамоат тартиби ва хавфсиз

-

лигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар қандай

кўринишдаги тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли гаровига айлан

-

тириш бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади

қилиб

белгиланди.

Мазкур ислоҳотлардан

кўзланган мақсад, ички ишлар органларининг

маъмурий ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини

таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини жиноий
тажовузлардан муҳофаза қилиш, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик

-

ларнинг олдини

олиш ва уларни тўхтатиш, ҳуқуқбузарликлар профилак

-

тикасини амалга ошириш каби бир қатор вазифаларни самарали амалга

оширишни назарда тутади.

Ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари,

жамоат ташкилотлари томонидан эътиборга олиниши керак бўлган ҳолат

шуки, ички ишлар органларининг бевосита тарзда жиноятларни профи

-

лактика қилиш фаолияти муайян шахс томонидан жиноят содир этиши аниқ

бўлган ҳолатда, яъни шахснинг ғайриижтимоий хаёт тарзини юритиши,

қонунлар, ҳуқуққа хилоф тарздаги хатти

-

харакатлар содир этиши ҳамда


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

403

бундай ҳаёт тарзи ва хатти

-

ҳаракатлар оқибатида жиноят содир этилиши

билан тугаши аниқ кўриниб турган вақтда амалга оширилади. Буни

профилактика субъектлари ўз вақтида ва доимий тарзда амалга ошириш

-

лари керак бўлади.

Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилакасини амалга

ошириш энг аввало, шахснинг хулқ

-

атворида жамиятга зид ғайриижтимоий

ҳатти

-

ҳаракатларни содир этишининг олдини олиш ва уни тарбиялаш экан,

бунда ички ишлар органларининг ўрни муҳим аҳамиятга эгадир. Шундай

экан, тарбиявий таъсир чораларига муҳтож шахслар билан якка тартибдаги

тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ишларни ташкил этиш, биринчидан,

жамият учун хавф туғдурувчи ҳар қандай турдаги ҳуқуқбузарлик ва
ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш, иккинчидан, ушбу шахсларнинг хулқ

-

атворида жамиятга нисбатан ижобий дунёқарашни шакллантириш ва улар

томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш чораларини

ўз ичига қамраб олади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Шавкат Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини

таъминлаш –

юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”. Ўзбекистон

Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига

бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси.

/

“Халқ сўзи”, 2016., № 243

(6678) Б.

1

3.

2.

Конституция –

эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада

тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир / Президент Шавкат

Мирзиёевнинг

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси

қабул

қилинганининг

25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги

маърузаси // URL: http://xs.uz (Халқ сўзи,

08.12.2017).

3.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. –

Т.:2014. –

№20. –

221-

м.

4.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун

.

5.

Ички ишлар органларининг профилактика хизмати фаолияти:

Дарслик / И.

Исмаилов, М.З.

Зиёдуллаев, Ж.С.

Мухторов ва

бошқ. –

Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. –

Б.

636.

6.

Nodirbek Jalilov Komil oglu 2022. Legal basis of advocacy and advocacy

activity in the Republic of Uzbekistan. E Conference Zone. (Apr. 2022), 98

100.

7.

Жалилов

Н. 2022. Профилактика инспектори маъмурий иш юритиш

фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. Жамият ва инновациялар. 2, 12/S

(Feb. 2022), 348

352. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-

pp348-352.

8.

Komil o

g

li J.N. (2020). The importance of the participation of a lawyer in

crime prevention activities. International journal of discourse on innovation,

integration and education, 1(3), 11-15.

Библиографические ссылки

Шавкат Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. / “Халқ сўзи”, 2016., № 243 (6678) Б. 1–3.

Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир / Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // URL: http://xs.uz (Халқ сўзи, 08.12.2017).

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Т.:2014. – №20. – 221-м.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун.

Ички ишлар органларининг профилактика хизмати фаолияти: Дарслик / И. Исмаилов, М.З. Зиёдуллаев, Ж.С. Мухторов ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – Б. 636.

Nodirbek Jalilov Komil oglu 2022. Legal basis of advocacy and advocacy activity in the Republic of Uzbekistan. E Conference Zone. (Apr. 2022), 98–100.

Жалилов Н. 2022. Профилактика инспектори маъмурий иш юритиш фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари. Жамият ва инновациялар. 2, 12/S (Feb. 2022), 348–352. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss12/S-pp348-352.

Komil o‘g‘li J.N. (2020). The importance of the participation of a lawyer in crime prevention activities. International journal of discourse on innovation, integration and education, 1(3), 11-15.