Авторы

  • Бобоназар Муртазоев
    кандидат философских наук, старший преподаватель, кафедра узбекской литературы, Термезский государственный университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp134-142

Ключевые слова:

хорезмшах Атсыз хорезмшах Такаш хорезмшах Мухаммед хорезмшах Алишах Мухаммада Ауфи Любаб ул-албоб

Аннотация

В статье дается мнение о хорезмшахах Атсыза, Такаша, Мухаммеда хорезмшахов и Алишахов на основе сведений, приведенных в комментарии Мухаммада Ауфи «Любаб ул-албоб». Самое главное, анализируются стихи этих шахов, связанные с бисоти творения, упомянутыми в тазкире.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Analysis of the artistic views of Khorezmshah Atsyz, Takash,
Muhammad and Alish in the materials of the commentary of
Muhammad Aufi "Lubab ul-albob"

Bobonazar MURTAZOEV

1


Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022

The article gives an opinion about the Khorezmshahs from

Atsiz, Takash, Muhammad Khorezmshah and Alishahs on the
basis of the information given in Muhammad Awfi's commentary
"Lubab ul-albob". Most importantly, the poems of these kings
related to the bisot of creation, mentioned in the tazkirah, are
analyzed.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

: :

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp134-142

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Khorezmshah Atsiz,
Khorezmshah Takash,
Khorezmshah Mohammed
Khorezmshah Alishah
Muhammad Aufi
"Lyubab ul-albob".

Muhammad Aufiyning “Lubob ul

-

albob” sharhi materiallarida

Xorazmshoh Otsiz, Takash, Muhammad va Alishlarning badiiy
qarashlari tahlili

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Xorazmshoh Otsiz,
Xorazmshoh Takash,
Xorazmshoh Muhammad
Xorazmshoh Alishah
Muhammad Avfi

“Lyubob ul

-

albob”.

Maqolada Xorazmshohlardan Otsiz, Takash, Muhammad

Xorazmshoh va Alishohlar haqida Muhammad Avfiyning “Lubob

ul-

albob”

tazkirasida

keltirilgan maʼlumotlar asosida fikr bayoni

beriladi. Eng muhimi ana shohlarning tazkirada zikrini topgan

ijod bisotiga taalluqli sheʼrlari tahlil nazaridan o‘tkaziladi.

1

PhD, senior lecturer, Department of Uzbek Literature, Termez State University, Termez, Uzbekistan


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

135

Анализ художественных взглядов хорезмшаха Атсыза,
Такаша, Мухаммада и Алиша в материалах

комментария

Мухаммада Ауфи «Любаб ул

-

албоб»

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

хорезмшах Атсыз,

хорезмшах Такаш,

хорезмшах Мухаммед

хорезмшах Алишах

Мухаммада Ауфи

«Любаб ул

-

албоб».

В статье дается мнение о хорезмшахах Атсыза, Такаша,

Мухаммеда хорезмшахов и Алишахов на основе сведений,
приведенных в комментарии Мухаммада Ауфи «Любаб ул

-

албоб». Самое главное, анализируются стихи этих шахов

,

связанные с бисоти творения, упомянутыми в тазкире.

Хоразм қадим ва ноёб тарихга эга ажойиб диёр, у ўзининг машҳур илм

-

фани,

теран мумтоз адабиёти, беқиёс ардоққа сазовор ўйноқи мусиқаси, жўшқин
тароналари, дилтортар куй

-

қўшиқлари, жозибали рақслари ила алоҳидалик касб

этади. Шунинг баробарида ўзига хос ва мос турфа удум ҳамда бетакрор анъаналари
билан тамоми атроф оламни, барча дунё аҳлини ҳамиша ва доимо мафтун айлайди.
Ушбу кўркам юртнинг жаҳонга машҳур олимлари, нодир шоирлари, бемонанд
адиблари кўҳна замонлардан буён ўз илмий, назмий ва насрий асарлари ила бутун
жаҳонга довруғ таратиб келади. Энг диққатлиси ушбу заминнинг шоҳлари ҳам
шеър ёзган, ҳам мусиқа басталаган, юртга танилган ва элга камарбаста бўлган.
Айниқса, Хоразмшоҳлар орасида ижодкорларнинг борлиги кишини ҳайратга солиб,
ғурурга буркайди. Ануштегиний (1097–1231)лар сулоласидан бўлмиш довруғли
Отсиз Хоразмшоҳ (таваллуди 1078, ҳукмронлиги 1127–1156 йиллар)дан ибтидо
топиб, Муҳаммад Раҳимхони соний Феруз (таваллуди 1844, ҳукмронлиги 1865–
1910) ила интиҳо топувчи ҳодиса бунга яққол гувоҳлик беради.

Муҳаммад Авфий (1172–

1235

–41) қаламига мансуб форсий тилдаги илк

тазкира жами ўн икки бобли, икки жилддан иборат “Лубоб ул

-

албоб” (Илмлар

мағзи, 1221–22)нинг бешинчи бобида йигирма еттита шоҳлар ижод бисотидан
намуналар келтирилади. Шулар орасида Хоразмшоҳ Ануштегиний(1097–
1231)лардан тўртта шоҳнинг ижод бисоти хусусида тааллуқли изоҳ ва қизиқарли
маълумотлар берилади. Булар Отсиз Хоразмшоҳ ва унинг набираси Такаш ибн
Эларслон (ҳукмронлиги 1172–1200) ҳамда Такашнинг фарзанди аржумандлари
Муҳаммад Хоразмшоҳ (ҳукмронлиги 1200–1220) ва Алишоҳ (вафоти 1209)лардир.
Тазкирада Отсиз Хоразмшоҳ (1–С.85–88) ҳақида ушбуларни ўқиймиз: “Унинг
даврида Хоразм подшолиги тахти улуғворлашди, фахру ғурурли довруғи турли
атроф иқлимларга бориб етди. У илм аҳлини ҳимоясига олди, санъаткорларга,
ҳунар аҳлига эътибор кучайди, натижада уларнинг баҳоси қимматлашди,
харидорлари кўпайди” (1–С.86) Кўринадики, Отсиз Хоразмшоҳ замони илм, адабиёт
ва санъат аҳли учун беқиёс даражада кўркли бўлиб, уларнинг қадри юксалгандан
юксалади. “Лубоб

-

ул

-

албоб”да Отсиз Хоразмшоҳ ижод бисотидан бир дона қитъа ва

уч рубоий шеърият ихлосмандларига ҳавола этилади. Қитъани ўқиймиз:

З

-

он бад накунам ки хайри маҳзам,

З

-

он базл кунам ки баҳру конам.

Шукр Эзидро ки хасмам имрўз,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

136

Пир сабту заифу ман жавонам.

Мазмуни:

Ёмонлик қилма, яхшилик бардавом,

Мисоли денгиз конидан инъом.

Яратганга тасанно, ул душман –

Қари, заиф, мен эса ёш мудом

2

.

Шоҳнинг рубоийлари ҳам мавзу эътибори ила ўзига хос алоҳидалик касб

этади, уларнинг бадиияти ҳам кўп жиҳатдан диққатга сазовор жиҳатларни намоён
этади:

Он маъшуқи Зуҳрарух ҳаме дошт умид,

К

-

он хубийву ин ишқ бимонад жовид.

Аз гардиши чарху сайри моҳу хуршид,

У саблати сабз карду ман мўй сапид.

Мазмуни:

Ошиқ умид узмас Зуҳрадан ҳайҳот,

Зеболик кони –

ишқ, қолсин барҳаёт.

Чарх айланур, қуёш

-

ла ой этур сайр,

У ҳамон ёш, менда соч оқарди бот.

Рубоийнинг мазмун олами анча чиройли, қолаверса, тўрт мисраси ҳам тўлиқ

қофияли бўлиб, таронаи рубоийнинг ажойиб намунасидир: умид –

жовид (барҳаёт)

хуршид –

сапид (сафид–оқ). Кейинги рубоий ўз ғояси ила фалсафона серқирра,

унинг замирида олам жумбоқлари яширин, шу каби жаҳон, фалак, паймон ва иймон
муаммоларига жавоб исталади:

Бар рони жаҳон нишон фармони ман аст,

Дар гўши фалак ҳалқаи паймони ман аст.

Бо ин ҳаме салтанат ки имрўз марост,

Таҳсили ризои дўст иймони ман аст.

Мазмуни:

Жаҳон нишони ўзим, фармон манман,

Фалак қулоғида сирға шон манман.

Бутун салтанат менга муте бугун,

Шодлик ҳосили дўсти имон манман.

Муҳаммад Авфийнинг таъкидича, Отсиз Хоразмшоҳнинг шеърлар девони бор

экан, бу ҳақда Алоуддин Ғурий (Ғур –

Афғонистондаги тоғли вилоят) қисмида

маълумот берилади: “Алоуддин Ғурийнинг подшоҳона ва мулкона сўлим шеърлари
бор, шеърлари жамланган девони

мавжуд. Девон Султон Отсиз девони ила бир жилд

(китоб)да муқоваланган ва у девонни Самарқанд шаҳри Сардуобдор кутубхонасида
ўқиб кўрган эдим” (1–С.88). Биламизки, Отсиз Хоразмшоҳ (ҳукмронлиги 1127–
1156), Султон Санжар (ҳукмронлиги 1118–1157), Алоуддин Ғурий (ҳукмронлиги

1149

–1161)лар бир даврда яшаган, улар бир

-

бирларини яхши билган ва таниган.

Тўғри Султон Санжар шеър ёзмаган, лекин бешинчи бобда унинг ҳақида ҳам

2

Таржималар эркин бўлиб уни ўзимиз бажардик.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

137

эслатмалар бор (1–С.88–90), Отсиз Хоразмшоҳ ва Алоуддин Ғурий девонлари
аввалига алоҳида

-

алоҳида бўлган, кейинчалик бирор шеърият мухлиси томонидан

буюртма асосида ҳар икки девон бир жилдда муқоваланган бўлиши эҳтимолдан
узоқ эмас. Бунга боис шуки, Отсиз Хоразмшоҳ “Лубоб ул

-

албоб”да Алоуддин Отсиз

ибн Муҳаммад тарзида хотирланади, демак ҳар икки

шоҳнинг шарафли исмлари

Алоуддин бўлган. Бу эса ҳар икки шоҳ девонларининг бир жилдга муқоваланишига
сабаб бўлган, минг бора таассуфки, Муҳаммад Авфий томонидан Самарқандда
шахсан варақлаб ўқиб чиқилган бу девон бизнинг замонимизгача етиб келмаган.

Отсиз

Хоразмшоҳ набираси Такаш ибн Эларслон (ҳукмронлиги 1172–

1200

йиллар), Такашнинг отаси Эларслон 1156–1172 йилларда ҳукмронлик қилган.
Такаш Хоразмшоҳ мадҳи “Лубоб ул

-

албоб”(1–С.90–91)да ушбу битиклар ила ибтидо

топади: “Султон Такаш юмшоқ қалбли ва раҳмдил

подшоҳ эди, унинг лутфи табъи

нурли офтобдан ҳам порлоқдир, базмда саховати баҳор селидек тошқин, у жангда
нар шер каби собит тўлқин эди”(1–С.90). Хоразм давлати Отсиз замонида
мустақилликни қўлга киритган бўлса, Такаш ҳукмронлиги даврида Хоразм давлати

гуллаб яшнайди. Такашнинг узоқни кўра биладиган сиёсати оқибатида бутун Шарқ
ҳудудлари ва Ғарбий Эрон ҳудудлари унинг қўл остига ўтади. Хоразмшоҳлар
давлати, унинг сарҳадлари, сарзамини икки баравар кенгаяди, бу давлат бевосита
ўз ғанимлари Ғурийлар ва Аббосий халифалар ерлари билан чегарадош бўлиб
қолади. “Лубоб ул

-

албоб”да бир воқеа ҳикоя қилинади, шоҳ Такаш фармонига

биноан Хитой томон Қорахитойларга қарши ҳарбий ҳаракатга тайёргарлик бошлаб
юборилади, бунинг учун хазинадан улкан ганжина тақозо этилиши

табиий эди. Энг

ачинарлиси шуки, ўшанда давлат арконлари чуқур азият чекиб, шоҳга хазинада
маблағ камлигини изҳор этишади. Чунки шоҳнинг ишончига кирган ғаддор ва
аблаҳ кимсалар давлат хазинасини аллақачон ғорат қилиб, уни бўм

-

бўш ҳолатга

келтириб бўлган эканлар. Ўшанда шоҳ ҳайратдан ёқа ушлаб, бармоқ тишлаган
ҳукмрон ушбу подшоҳона рубоийни айтган экан:

Дар зайни сахо нишаст донам кардан,

Гар кўҳ зи раст паст донам кардан.

Лекин чу хазонаи ки мебояд нест,

Аз нест чигуна ҳаст донам кардан.

Мазмуни:

Баланд тоғни паст этмоқ ниятим бор,

Саховатда ҳисобсиз инъом бекор.

Гар хазина ғорат этилса, афсус –

Ахир йўқдан бор қилиб бўлмас зинҳор.

“Лубоб ул

-

албоб”(1–С.92–94)да Искандари ас

-

соний Муҳаммад Хоразмшоҳ

(ҳукмронлиги 1200–1220) ҳақидаги хабар қуйидагича бошланади: “Подшоҳлик –

салтанат соҳибларининг эзгу ишлари мақтовга сазовор ҳодиса, ибратли одатлари
мозий саҳифаларида битилгани маълум, бу –

жаҳонпаноҳ подшоҳ буларнинг барига

муяссар бўлгандир. Бу подшоҳ қатор иқлимларни душман қаҳридан халос этди,
ушбу хил жаҳонгирни олам ибтидосидан интиҳосигача ҳаргиз киши эшитмаган ва
бирор тарихда кўрсатилмагандир” (1–С.92–93) Дарҳақиқат Муҳаммад Хоразмшоҳ
ўзининг асосий рақиблари Ғурийлар ва Қорахонийларга қарши кескин ҳамда
шафқатсиз кураш олиб боради, шу зайлда 1209 йили Ғурийларни, 1210 йили


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

138

Қорахитойларни

енгиб Хоразмнинг мустақиллигини тўлиқ таъминлайди. Унинг ўз

амакиси Ҳиндухон

3

билан ўзаро можаролари воқеалари муносабатига доир ёзилган

ўзаро рубоийлар эътиборлидир. “Ҳиндухон жангу жадалда Рутами Золни назар

-

писанд этмас, караму саховатда ўзини беқиёс, баҳри муҳит (денгиз)ни ирмоқ
ҳисоблар эди. У Хуросон ва унинг атрофларида бир гуруҳ одамлари билан ваҳима
солди, мақсади Хуросонни жимгина қўлга киритиш, отасининг мулки Нишопурни
озод қилиш бўлиб, подшоҳ (Муҳаммад Хоразмшоҳ–Б.М)га ушбу рубоийни ёзиб
жўнатди, рубоий:” (1–Б.92)

Гуфтор туро, ханжари буррон моро,

Кошона туро, маркабу майдон моро.

Хоҳий ки, хусусмат з

-

миён бархезад,

Хоразм туро шаҳо, Хуросон моро.

Мазмуни:

Гап сенда, менга ўткир ханжар –

тобон,

Сенга кошона, менга от ва майдон.

Истасанг, хусумат кетур ўртадан,

Сенга Хоразм, менга бўлсин Хуросон.

“Бу рубоийга Султон Искандар

4

жавоб ёзибди, рубоий:”(1–Б.92)

Эй жон ам

5

ин ғам раҳ савдо гирад,

В

-

ин панд на дар туву на дар мо гирад.

То қабзайи шамшир ки полояд хун,

То оташи иқбол ки бало гирад.

Мазмуни:

Эй жон амаки, ушбу савдо ғамдир,

Бу панддан сену менга фойда камдир.

Гар қўл етса қиличга қон тўхтамас,

Ул оташ балосидан бошлар хамдир.

Рубоийга Муҳаммад Авфий юқори баҳо беради: “Башарти оқилу донолар

юқоридаги байтларга эътибор қаратса, минг шеърий девон ва минг ҳикмат
китобининг маъноси бир байт мундарижасидан жой олганига иқрор бўлиши
муқаррар” (1–С.93). Муҳаммад Хоразмшоҳдан нақл қилинган яна бир рубоий
теварагида ғаройиб фикрлар изҳор этилади, айтилишича Нишопур шаҳрининг
мавзеларидан Шабатфонда бир гўзал боғ бор экан. Аллоҳ мулкида кам учрайдиган
бу боғга Муҳаммад Хоразмшоҳнинг волидаи муҳтаррамаси Туркон малика зеб
берган бўлиб, ўша жойда Муҳаммад Авфийга подшоҳ қўли билан битилган бир
рубоийни кўрсатишади. “Аркони давлат аъёнларининг ҳикоят қилишича, бу хат
(дастхат –

Б.М.) подшоҳникидир, бу рубоий подшоҳникими ёки бошқа кишиникими

маълум эмас, инсоф билан айтганда рубоий подшоҳонадир”(1–С.93):

Чун дид фалак намондаш қуввати тоб,

3

Ҳиндухон – Муҳаммад Хоразмшоҳнинг акаси Нишопур ҳокими Носириддин Маликшоҳ ибн Такашнинг ўғли.

4

Султон Искандар – Муҳаммад Хоразмшоҳ биламизки, “Искандар ус-соний” (иккинчи Искандар) унвонларига эга

бўлган.

5

Ам(м) – амаки.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

139

Андар кафи ман теғ чу як қатраи об.

Дастам чу саҳоб омаду ин турфа ки дид,

Абре ки ба як қатра жаҳон кард хароб.

Мазмуни:

Қолмади

қуввату тоқат, гувоҳ фалак,

Қўлимда

тиғ –

бир томчи сувдек ҳалак.

Кўз очиб юмгунча, кафтга томди томчи,

Бир парча булут жаҳонни этур ҳалок.

Тожиддин Малик Алишоҳ ибн ас

-

Султон Такашга доир воқеалар ҳикояти

бағоят таъсирли ва унинг ҳаёт йўли ўта мураккабликлардан иборатлиги билан
ажралиб туради. Зикр этилган бу инсон Муҳаммад Хоразмшоҳнинг инисидир, шоҳ
унга доимо яхши муносабатда бўлган, фақат подшоҳ билан боғлиқ сирли
саргузаштлар туфайли ўртага совуқлик тушади. Муҳаммад Хоразмшоҳ тахтни
эгаллагач, дастлабки кезлар Тожиддин Малик Алишоҳ Исфаҳонда эди, акаси шоҳ
уни Исфаҳондан чақиртириб, унга Нишопурни топширади ва Хуросонда ҳарбий
ҳаракатлар қилишга изн беради. Зотан Нишопур қадимдан машҳур шаҳар бўлиб,
бир неча асарлардан буён Хуросон мулкининг пойтахти ҳисобланар эди. Демак ўз

-

ўзидан аниқ бўладики, Хоразм пойтахти Урганчдан сўнг иккинчи марказий шаҳар
Нишопур эди ва бу шаҳар кўп томонлама қулайликларга эгалиги тарихда ўз
исботини топгандир. Алишоҳ кейинги пайтлар Журжонни идора эта бошлайди,

бу

орада унга акаси Муҳаммад Хоразмшоҳ Табаристон вилоятини ҳам қўшиб беради.
Қорахитойликлар билан жангда Муҳаммад Хоразмшоҳ енгилиб, ўзи бехос асирга
тушиб қолади, қизиғи асирга тушган Хоразмшоҳни ҳеч ким танимайди, бу эса унинг
асирликдан қутилишига қўл келади. Бу воқеалар, яъни Хоразмшоҳнинг сирли
йўқолиши хабари Алишоҳга ҳам етиб келади, у Табаристонда эди, Алишоҳ
акасининг исмини хутбада ўқитмай қўяди, аксинча ўз исмининг қўшиб ўқилишини
жорий этади. Сирли тарзда йўқолган Хоразмшоҳ сирли тарзда пайдо бўлади ва
саркаш ўзбошимчаларга жазо қўллай бошлайди, бундан Алишоҳ ҳам четда
турмаслиги муқаррар эди. Алишоҳ бўлажак тахликадан қочиб, Ғиёсиддин Маҳмуд
ал

-

Ғурий юртига –

Ферузкуҳга боради

6

, Ғурийшоҳ уни яхши кутиб олади. Муҳаммад

Хоразмшоҳ Ҳирот ҳукмрони тоғаси Амир Маликка Ғур вилоятига лашкар тортиб
Ғиёсиддин Маҳмудни ва унинг ҳимоясидаги Алишоҳни қўлга олишга топшириқ
беради. Ғиёсиддин Маҳмуд бу воқеадан хабар топгач, олдинига Амир Маликка
мактуб ёзади ва сўнг ўзи билан Алишоҳни олиб Ҳиротга келади, Амир Малик
уларнинг иккаласини ҳам ҳабсга олади. Қисқаси Муҳаммад Хоразмшоҳнинг
фармони билан Ғиёсиддин Маҳмуд ва Алишоҳ 1209 йили Ҳиротда қатл этилади, шу
тариқа Ғурийлар салтанати барҳам топади (3 –

С.329–

332).

Кўринадики, Алишоҳнинг ҳаёти фожиали якун топган экан, бу ҳодисалар

озми

-

кўпми унинг ижодида ҳам аксини топган кўринади, унинг “Лубоб ул

-

албоб”

(1

С. 98–99)да қуйидаги шеърлари мавжуд:

Бар ман чу ҳама навбати ғам мегузарад,

Шодий бибарам чу бахт кам мегузарад.

Он рўз ки буд давлати он рўз гузашт,

Ва имрўз ки меҳнат аст ҳам мегузарад.

6

Ферузкуҳ – Ғурийшоҳлар пойтахти, ҳозирги Афғонистоннинг Ғур вилояти Бомиён вилояти билан чегарадош.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

140

Мазмуни:

Шодлик ва бахт ато этилди кам,

Умримга шерикдир ҳамиша ғам.

Кеча эдим бахтиёр, у ўтди,

Бугун азобу ранж, ўтар бу ҳам.

Аз он тахти шоҳона бигузаштам,

Ки аз бахти ворун сутуҳ омадам

Зи пирузагун чархи ферўзии –

Надидам, Пирўзкўҳ омадам

7

.

Мазмуни:

Ўшал шоҳона тахт кетди мендан,

Ҳолатим

бахтсиз, қалбим тўла доғ.

Фируза рангли чархдир фируза,

Мағлубман, лек орзуим юксак тоғ.

Пайваста ғамат маро мушавваш дорад,

Айши хуши ман ишқи ту нохаш дорад.

Бар оташи чеҳра зулфи жаъдат гўиё,

Аз баҳри дилам наъл дар оташ дорад.

Мазмуни:

Ишқинг ғамидп ҳолим паришон,

Айшим бузилди, ишқингдир нишон.

Жингалак зулфинг, ўтли юзингдан,

Дилим нахалдек оташда ишон.

Мажнун гаштам зи ишқат эй зебо ёр,

Занжирам зан з

-

он сар зулфин чу мор.

Аз хеш чу бегона шудам дар ғами ту,

Он зулф чу занжир зи ман боз мадор.


Мазмуни:

Ишқингда Мажнун бўлдим, бил зебо ёр,

Занжирбанд этгил сочингдир илон –

мор.

Хушимдан бегонаман, эй ғамингда,

Ечма мендан сочинг занжирин зинҳор.

7

Пирузкуҳ – Фирузкуҳ – баланд тоғ, юксак тоғ, ғолиб тоғ, унинг мовий осмон маъносидан ташқари ғолиб, ғолиблик

маънолари ҳам мавжуддир, мисранинг зоҳирий маъноси – Фирузкуҳ шаҳрига келдим, ботиний маъноси – ғолиб
эмасман, ғалабага эриша олмадим, ғолиб бўлмадим, лекин тоғ чўққисига чиқдим. Янада тўғрироғи Фирузкуҳ
шаҳрига келиб, кўнглим осмондек кўтарилди, мен ўзимни осмонда ҳис этдим.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

141

“Лубоб ул

-

албоб” тазкираси ўн икки бобдан иборат бўлиб, асар муаллиф

томонидан икки жилдга тақсимланган, унинг биринчи жилди етти бобни, иккинчи
жилди беш бобни қамраб олади. Биринчи жилднинг биринчи ва тўртинчи боблари
анъанавий боблар бўлиб, асосий қисм бешинчи боб билан бошланади,
эслатилганидек, унда йигирма етти шоҳлар зикр этилиб, улар ижод бисотидан
намуналар келтирилади. Олтинчи боб қирқ иккита ижодкор вазирлар ва садрлар,
еттинчи боб олтмиш тўққизта етук олимлар, фозил имомлар, нафаси жон
бағишловчи

шайхлар, яъни бир юз ўттиз шахс бадиий бисотидан намуналар

келтирилади. Иккинчи жилд саккизинчи боб билан бошланиб, тўққизинчи, ўнинчи,
ўн биринчи боблар билан давом этиб, ўн иккинчи боб билан якунига етади. Шу
зайлда иккинчи жилдда бир юз етмишта шоирлар

ижоди зикрини топган,

тазкирада демак жами уч юзта ижодкор ҳақида маълумотлар жамлангандир. Биз сўз
юритган бешинчи боб хусусида Муҳаммад Авфий фикр изҳор этиб, ушбуларни
битади: “Аммо шоҳ ва султонлар шеърларини бўлиғ шоирларнинг марварид
тизимидаги сингари даражада дейиш фикридан йироқмиз. Мақсадимиз ушбу
дафтар уларнинг сўз услуби ила чиройга тўлиб, дафтаримиз мазмунига безак
бўлсин!”(1–Б.72) –

дейиш баробарида, шоҳларни шоирликка даъво қилмаслиги,

аммо уларнинг вақт топиб шеър ижод қилишлари Муҳаммад Авфийнинг диққатини
тортади ва қойил қолдиради.


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Авфий, Муҳаммад. Тазкираи Лубоб ул

-

албоб. 1–2 жилди. Биринчи нашри.

Профессор Браун нашри асосида, муқаддима ва шарҳлар аллома Муҳаммад
Қазвиний, изоҳлар устод Саид Нафисий ҳамда инглиз тилидаги дебочаларнинг
форсий таржимаси Муҳаммад Аббос қаламига мансуб. –Теҳрон: “Мумтоз”, 1361. –

1036 саҳ.

2.

Авфий Муҳаммад. Гулчини жавомеъ ул

-

ҳикоёт. Тартибдиҳанда ва муаллифи

муқаддима М.Бақоев. –Душанбе: Нашриёти “Ирфон”, 1966. –

176 саҳ. // Қаранг: Ҳаёт

ва осори Муҳаммад Авфий.–

С.3–

20.

3.

Ибн ал

-

Асир. “Ал

-

Камил фи

-

т

-

та’рих” –

“Польный свод истории”. Избранные

отрывки / Пер. с араб. яз., прим. и коммент. П.Г. Булгакова; Доп. к пер., и коммент.,
введ. и указ. Ш.С. Камолиддина. –Ташкент: Узбекистан, 2006. 560 с. (Қаранг: –

С. 240

332).

4.

Каримов Ш., Шамсутдинов Р. Ватан тарихи: Олий ва ўрта ўқув юрт.

талабалари учун қўлл. К.1. 1. –Тошкент: Ўқитувчи, 1997. –

528 б. ( Қаранг:

Хоразмшоҳлар давлати. –

Б.214–

231).

5.

Маллаев Н. XV аср тазкираларининг тарихий

-

адабий аҳамияти // Ўзбек

адабиёти масалалари. Адабий танқидий мақолалар тўплами. –Тошкент: Давлат
бадиий адабиёт нашриёти, 1959. –Б.255–

291.

6.

Мирзозода Холиқ. // Таърихи адабиёти тожик (Аз давраи қадим то асри

XIII). Китоби I(II).–

Душанбе: “Маориф”, 1989. –424 саҳ. (Қаранг: Муҳаммад Авфий ва

тазкираи ў “Лубоб –ул

-

албоб”. –

С. 38–

42).

7.

Муртазоев Б. Авфийнинг “Лубоб ул

-

албоб” тазкирасининг таркиби ва

мундарижасига доир // Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
“Ўзбек адабиётшунослигида талқин ва таҳлил муаммолари” мавзуидаги Илмий

-


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

142

назарий анжуман материаллари. –

Тошкент 2014, 24–25 октябр.–

332 б. (Қаранг: –Б.

120

125).

8.

Шайхзода М. Тазкирачилик тарихидан // Шайхзода Мақсуд. Асарлар. 6

томлик. Т.4. Ғазал мулкининг султони. Нашрга тайёрловчи Н.Маллаев. –Тошкент:
Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. 372 б. (Қаранг: –Б.295–

346).

9.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. I

-

жилд. –Т.: “Ўзбекистон миллий

энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2000. –

736 б. (Қаранг: Ануштегийлар.–

Б. 374).

10.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 9

-

жилд.–Т.: “Ўзбекистон миллий

энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2005. –

704 б. (Қаранг: Хоразмшоҳлар

давлати. –Б.490–

493).

Библиографические ссылки

Авфий, Муҳаммад. Тазкираи Лубоб ул-албоб. 1–2 жилди. Биринчи нашри. Профессор Браун нашри асосида, муқаддима ва шарҳлар аллома Муҳаммад Қазвиний, изоҳлар устод Саид Нафисий ҳамда инглиз тилидаги дебочаларнинг форсий таржимаси Муҳаммад Аббос қаламига мансуб. –Теҳрон: “Мумтоз”, 1361. – 1036 саҳ.

Авфий Муҳаммад. Гулчини жавомеъ ул-ҳикоёт. Тартибдиҳанда ва муаллифи муқаддима М.Бақоев. –Душанбе: Нашриёти “Ирфон”, 1966. – 176 саҳ. // Қаранг: Ҳаёт ва осори Муҳаммад Авфий.– С.3–20.

Ибн ал-Асир. “Ал-Камил фи-т-та’рих” – “Польный свод истории”. Избранные отрывки / Пер. с араб. яз., прим. и коммент. П.Г. Булгакова; Доп. к пер., и коммент., введ. и указ. Ш.С. Камолиддина. –Ташкент: Узбекистан, 2006. 560 с. (Қаранг: – С. 240 – 332).

Каримов Ш., Шамсутдинов Р. Ватан тарихи: Олий ва ўрта ўқув юрт. талабалари учун қўлл. К.1. 1. –Тошкент: Ўқитувчи, 1997. – 528 б. ( Қаранг: Хоразмшоҳлар давлати. – Б.214–231).

Маллаев Н. XV аср тазкираларининг тарихий-адабий аҳамияти // Ўзбек адабиёти масалалари. Адабий танқидий мақолалар тўплами. –Тошкент: Давлат бадиий адабиёт нашриёти, 1959. –Б.255–291.

Мирзозода Холиқ. // Таърихи адабиёти тожик (Аз давраи қадим то асри XIII). Китоби I(II).– Душанбе: “Маориф”, 1989. –424 саҳ. (Қаранг: Муҳаммад Авфий ва тазкираи ў “Лубоб –ул-албоб”. – С. 38–42).

Муртазоев Б. Авфийнинг “Лубоб ул-албоб” тазкирасининг таркиби ва мундарижасига доир // Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети “Ўзбек адабиётшунослигида талқин ва таҳлил муаммолари” мавзуидаги Илмий-назарий анжуман материаллари. – Тошкент 2014, 24–25 октябр.– 332 б. (Қаранг: –Б. 120–125).

Шайхзода М. Тазкирачилик тарихидан // Шайхзода Мақсуд. Асарлар. 6 томлик. Т.4. Ғазал мулкининг султони. Нашрга тайёрловчи Н.Маллаев. –Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1972. 372 б. (Қаранг: –Б.295–346).

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. I-жилд. –Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2000. – 736 б. (Қаранг: Ануштегийлар.–Б. 374).

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 9-жилд.–Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2005. – 704 б. (Қаранг: Хоразмшоҳлар давлати. –Б.490–493).