Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The concept of prosecutorial supervision over the
implementation of legislation in the field of combating
drug trafficking
Khushnur MAKSUDOV
1
General Prosecutor
’
s Office of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022
This article is devoted to prosecutorial supervision over the
implementation of anti-drug legislation, which explains the
concepts on this topic and their legal nature, the views of legal
scholars on the interpretation of these concepts.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp470-473
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
drug addiction,
prosecutor
’
s supervision,
drugs, poisoning (drug
addiction).
Гиёҳвандликка қарши курашга оид қонунларнинг
ижроси устидан прокурор назорати тушунчаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
гиёҳвандлик,
прокурор назорати,
гиёҳвандлик воситалари,
заҳарвандлик
(токсикомания).
Мазкур мақола гиёҳвандликка қарши курашга оид
қонунларнинг
ижроси устидан прокурор назоратига
бағишланган бўлиб, унда ушбу мавзуга оид тушунчалар ва
уларнинг юридик табиати, ҳуқуқшунос олимларнинг ушбу
тушунчаларни изоҳлашдаги фикрлари изоҳланган.
1
Senior Prosecutor of the Department of the General Prosecutor
’
s Office of the Republic of Uzbekistan, Counselor of
Justice.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
471
Понятие прокурорского надзора за исполнением
законодательства в борьбе с незаконным оборотом
наркотиков
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
наркомания,
прокурорский надзор,
наркотические вещества,
токсикомания.
В данной статье рассматривается вопрос прокурорского
надзора за исполнением законодательства по борьбе с
наркотиками, понятия и их юридические особенности,
отзывы ученых
-
правоведов по толкованию этих понятий.
Гиёҳвандлик воситаларининг, айниқса, ёшлар ўртасида тарқалиши бугунги
кунга келиб, бутун дунёни ларзага солаётган муаммо, жиноятчилик ўчоғи, ногирон
фарзандлар дунёга келишининг сабаби, халқ келажагининг таназзулига айланди,
десак муболаға бўлмаса керак.
Ўз ўрнида айтиш керакки, мазкур жиноятларнинг содир этилиши аҳоли
соғлиғи, ҳаётига жиддий хавф туғдириб, жиноятчилик ҳолатларининг ортиши ва
уюшган жиноятчиликнинг вужудга келишига сабаб бўлади, шунингдек, мазкур
жиноятлар жамиятдаги ахлоқий меъёрларга, унинг иқтисодий, ижтимоий ва
маданий асосларига путур етказади, миллатнинг томирини емиради, охир
-
оқибат
уни яксон қилади.
Гиёҳвандлик воситалари деганда,
истеъмол қилиш натижасида инсоннинг
марказий асаб тизимини қўзғатувчи, организмда ўрганишни (тобеликни) вужудга
келтирувчи, келиб чиқиши табиий ёки синтетик воситалар тушунилади. Уларга
наша, героин, кўкнор, опий ва бошқалар тааллуқлидир.
Гиёҳвандлик
(наркомания) эса
гиёҳвандлик воситаларига руҳий
-
жисмоний қарамлик билан
боғлиқ касалликдир.
Заҳарвандлик (токсикомания)
–
психотроп моддаларга, шунингдек,
дорилик хусусиятига эга бўлмаган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий, гиёҳван
-
длик воситаларга ўхшаш руҳиятга фаол таъсир этувчи моддаларга руҳий
-
жисмоний қарамлик билан боғлиқ касалликлардир.
Гиёҳвандлик жуда оғир
хасталик ва ижтимоий иллат бўлиб, у қуйидаги
мудҳиш оқибатларга олиб келади:
биринчидан,
гиёҳвандлик касалига дучор бўлган одамнинг, энг аввало,
руҳияти бузилади. У оиласида, жамиятда содир бўлаётган воқеаларга бефарқ
бўлиб қолади, ҳаётий муҳим масалаларни идрок қилиш, масъулиятни ҳис этиш,
фикрлаш қобилиятларини йўқотади. Гиёҳванд ота
-
онаси,
ака
-
укалари, опа
-
сингил
-
лари, оиласи, болаларига нисбатан меҳр
-
оқибатсиз бўлиб қолади. Гиёҳванд ёшлар
ўқишдан совийди, дарс машғулотларига қатнашмай қўяди, фанларни ўзлаш
-
тириши пасаяди, ўқишга бориш ўрнига бошқа гиёҳвандларга қўшилиб, вақтини
кўчада, хилват жойларда ўтказади;
иккинчидан,
гиёҳванд руҳиятининг бузилиши, унинг ижтимоий жиҳатдан
бузилишига олиб келади. Гиёҳванднинг асосий мақсади, интилиши, ҳаётининг
мазмуни наркотик топиш ва қабул қилишга қаратилади. Чунки унинг организми
наркотикка ўрганиб,
унга қарам, мутеъ бўлиб қолади. У ўзини наркотиксиз яшай
олмайдигандек ҳис этади. Гиёҳванд наркотикни ҳар куни белгиланган вақтида
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
472
мунтазам равишда қабул қилиши учун кўп пул керак бўлади. Пул топиш учун
ёлғон гапиради, алдаб қарз сўрайди, товламачилик, фирибгарлик қилади. Уйидаги
буюмларни сотади, сўнгра қавм
-
қариндошлари, қўшниларининг пулини,
буюмларини ўғирлайди, аста
-
секин ўз шериклари билан гуруҳ бўлиб, катта
ўғирлик қилиш йўлига ўтади, жиноятчига айланади;
учинчидан,
гиёҳванд бир неча йил давомида наркотик қабул қилиши
туфайли сурункали заҳарланиб, нафақат руҳий, балки жисмоний жиҳатдан ҳам
ногиронга айланади. Унинг юрак, ўпка, жигар, буйрак, ошқозон
-
ичак каби ҳаётий
муҳим аъзоларида сурункали касалликлар вужудга келади. У озроқ ҳаракат
қилганида
нафаси қисади, юраги ўйнайди, лаблари кўкаради, жигар ва буйрак
соҳаларида оғриқ пайдо бўлади. Шундай қилиб, юқорида айтилган руҳий
ногиронликка жисмоний ногиронлик ҳам қўшилади ва меҳнат қилиш лаёқатини
бутунлай йўқотади.
Прокурор назорати тушунчаси эса гиёҳвандликка қарши курашиш соҳаси
-
даги қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратига оид тушунчаларни
инобатга олмаган ҳолда, кенг маънода, учта мустақил маънода ҳуқуқшунос
олимлар томонидан турли адабиётларда изоҳланади.
Биринчи ҳолатда, прокурор назорати давлат фаолиятининг ўзига хос махсус
тури сифатида тавсифланади. Иккинчидан, прокурор назорати тушунчаси
“Ҳуқуқшунослик” ихтисослиги бўйича махсус ўқув фани маъносида қўлланилади.
Учинчидан, юридик фанларнинг алоҳида (мустақил) соҳаси сифатида тушунилади.
Илмий адабиётдаги тортишув ва мунозаралар, асосан, учинчи маънодаги
прокурор назорати тушунчасига тааллуқлидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки,
бир қатор олимлар прокуратура ва назорат муносабатларини тартибга солувчи
нормаларни мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида
тан олиш учун асослар бор, деган
фикрда бўлишса, бошқалар қарама
-
қарши нуқтаи назар тарафдорлари ҳисоб
-
ланишади.
Масалан, С.С.
Алексеевнинг фикрига кўра, прокуратура ва назорат муносабат
-
ларини тартибга солувчи меъёрлар мустақил ҳуқуқ соҳасини ташкил этмайди, балки
маъмурий ҳуқуқнинг тармоқларидан бири саналади, деб ҳисоблайди.
Ўз навбатида, В.И.
Рохлин эса прокуратура назоратини ҳуқуқий тартибга
солиш ҳуқуқнинг мустақил тармоғига хос бўлган барча зарур хусусиятлар ва
элементларни ўз ичига олганлиги билан асослайди.
Қарама
-
қаршиликларга йўл қўймаслик учун ушбу диссертация тадқиқотида
“прокурор назорати” атамаси фақат биринчи маънода, яъни давлат фаолиятининг
махсус тури сифатида ишлатилганлигини таъкидлаймиз.
А.Ю.
Винокуров прокурор назорати тушунчаси бўйича ўз фикрини билдириб,
унга кўра, бу прокуратура органлари томонидан олиб бориладиган ва
Конституция ва давлат ҳудудида амалдаги қонунларга риоя этилишини
прокуратура органларига хос назоратнинг ҳуқуқий воситалари билан текширишда
ифодаланган давлат фаолиятининг бир тури деб ҳисоблайди [1].
Прокуратура органларига келсак, энг умумий маънода “назорат” атамаси
“тегишли органлар ва ваколатли шахсларнинг ўзларига юклатилган вазифаларни
аниқ ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бажаришини назорат қилиш
ва ушбу тартиб бузилган тақдирда қонун устуворлигини таъминлаш, айбдорларни
жавобгарликка тортиш чоралари кўринишида ифодаланади” [2].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
473
Илмий адабиётда прокурор назорати тушунчасини унинг моҳияти
тўғрисида
мулоҳаза юритиш асосида кўриб чиқиш умумий қабул қилинган ёндашув
ҳисобланади. Бу ёндашув тўғри бўлиб, моҳият лотинча, “essentia” –
ҳар қандай
нарсанинг асл маъносини англатади, ўзгарувчан нарсалардан фарқли равишда
нарсанинг асл ҳолати тушунилади [3].
А.Ю.
Винокуровнинг сўзларига кўра, прокурор назорати ўз моҳиятига кўра
давлат фаолиятининг махсус тури сифатида бир, яъни такрорланмас ҳисобланади.
Ушбу бирлик барча прокуратура учун ягона бўлган мақсадлар бирлигини назарда
тутади. Аммо ягона
прокурор назоратини амалга ошириш жараёнида ҳам айрим
ўзига хосликлар, фарқлар учраб туради. Ушбу фарқлар қонунчиликнинг ўзига
хослиги, қонунларни ижро этувчи субъектларнинг ҳар хиллиги, шу ҳолатдан келиб
чиқиб, прокуратура органларининг
ваколатларидаги ҳар
хиллик юзага келади [4].
Фикрнинг тасдиғи сифатида қуйидаги қонунларни таҳлил қилсак, масалан,
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ–
78-
сон
Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг “Оммавий ахборот воситалари эркин
-
лигини суиистеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги” деб номланувчи 6
-
моддасида
агар Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, гиёҳвандлик восита
-
лари,
психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилишга йўл қўйилмаслиги;
“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрь ЎРҚ–
444-
сон
Қонунида
болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот таснифланди, “Бола
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
2008 йил 7 январь ЎРҚ–
139-
сон Қонуни билан махсус чекловларни жорий этиш ва
махсус профилактика дастурларини амалга ошириш орқали болани алкоголга
мойилликдан, чекишдан, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддалар ва
интеллектуал
-
иродавий фаолиятга таъсир кўрсатадиган бошқа моддаларни
истеъмол қилишдан ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларнинг
кўрилиши ўз аксини
топган. Ушбу ҳолатларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назорат
прокуратура органлари томонидан амалга оширилганлиги билан ушбу жараён
-
ларда иштирок этувчи субъектлар, амалга ошириладиган ҳаракатлар ва кимларга
нисбатан қўлланилиши доираси ҳар хил ҳисобланади.
Юқорида таҳлил қилинган ҳолатлардан келиб чиқиб, прокурор назорати
моҳиятини, яъни гиёҳванд
моддалар билан ноқонуний муомала қилиш устидан
прокурор назоратида субъект масаласини аниқлаш муҳим ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Настольная книга прокурора / под общ. ред. С.Г.
Кехлерова, О.С.
Капинус;
науч. ред. А.Ю.
Винокуров. –
М.: Издательство Юрайт, 2012. –
С.
1111
–
1117.
2.
Савицкий
В.М. Очерк теории прокурорского надзора. –
М., 1975. –
С. 27.
3.
Философский энциклопедический словарь.
4.
Прокурорский надзор: Учебник / Винокуров
Ю.Е. и др.; под общ. ред.
Ю.Е.
Винокурова. –
6-
е изд., перераб. и доп. –
М.: Высшее образование, 2005. –
С. 12.
