Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Makhalla congress of citizens in the public life of Andijan
Gulirano ABDULLAEVA
1
Andijan State university
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
28 March 2022
Accepted 20 April 2022
Available online
15 May 2022
In this article, on the basis of archival and periodic material,
the activity of the Andijan Mahalla gathering of citizens as a self-
governing div of citizens and a non-governmental non-profit
organization under conditions of independence is analyzed.
2181-
1415/©
2022 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp233-237
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
needy families,
targeted social protection,
mahalla charitable society,
social assistance to large
families,
social relations as a non-
governmental commercial
organization,
republican seminar.
Андижон ижтимоий ҳаётида маҳалла фуқаролар
йиғини
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
эҳтиёжманд оилалар,
манзилли ижтимоий
ҳимоя,
“маҳалла” хайрия
жамғармаси,
кўп болали оилаларга
ижтимоий ёрдам,
ижтимоий муносабатлар,
нодавлат нотижорат
ташкилоти,
республика семинари.
Мақолада мустақиллик шарт
-
шароитларида Андижон
вилояти маҳалла фуқаролар йиғинининг ўзини ўзи
бошқариш ҳамда нодавлат нотижарат ташкилоти сифатида
олиб борган фаолияти архив ҳамда матбуот материаллари
асосида таҳлил қилинган
1
Master in the specialty “History of Uzbekistan”
, Andijan State university, Andijan, Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
234
Махаллинское схода граждан в общественной жизни
Андижана
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
нуждающиеся семьи,
целевая социальная
защита,
благотворительное
общество «махалля»,
социальная помощь
многодетным семьям,
социальные отношения,
как негосударственная
коммерческая
организация,
республиканский семинар
.
В этой статье на основе архивного и периодического
материала
подвергается
анализу
деятельность
Андижанского махаллинского схода граждан как органа
самоуправления
граждан
и
негосударственной
некоммерческой организации в условиях независимости
.
Ўзбекистонда ўзини ўзи бошқариш органлари фақат мустақиллик даврида
1991 йилдан бошлаб фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлана
бошлади. Мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб давлат бош ислоҳотчи
сифатида ўзини ўзи бошқариш тизимини демократик принциплар асосида ривож
-
ланишини таъминлай оладиган ҳуқуқий асослар яратилди. Мамлакатда фуқаро
-
ларнинг ўзини ўзи бошқаришининг принциплари Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамланган.
1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика
“Маҳалла” хайрия жамғармасининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 1998 йилда Ўзбекистон Президентининг
“Фуқароларнинг ўзини
-
ўзи бошқариш органларини қўллаб
-
қувватлаш ҳақида”ги,
1999 йилда “Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда
фуқароларнинг ўзини
-
ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисида”ги
Фармонлари эълон қилинди. Шунингдек, кам таъминланган ва кўп болали
оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишда маҳаллаларнинг ўрнини оширишга
қаратилган қатор ҳуқуқий асослар қабул қилинди.
Мустақиллик йилларида маҳаллалар ижтимоий
-
демографик, маданий
-
маънавий ва ҳудудий
-
маъмурий бирлик сифатида ўз ҳудудидаги фуқаролар ўртасида
анъана ва урф
-
одатлар ҳамда инсоний, хўжалик, ҳуқуқий муносабатлар бирлигини
ташкил эта бошлади ва улар фуқаролар ўртасидаги ўзаро ижтимоий муносабатларни
мувофиқлаштириб турувчи ўзини ўзи бошқариш органларига айланди.
Ижтимоий ҳимоянинг адолатли бўлишида маҳалланинг аҳамияти
катта.
Чунки жамият мавжуд экан, нопок, халқнинг ҳаққига кўз олайтирувчилар ҳам
топилади. Масалан, 1998 йил 12 январдаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Болали оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб
-
қувватлашни
кучайтириш ҳақида”ги Фармонига асосан вилоят ҳудудидаги 356 та
қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинларида 16 ёшгача болали оилаларга нафақа
-
ларни тайинланишнинг тўғрилиги текширишдан ўтказилди.
Текшириш ўтказилган айрим маҳаллалар фуқаролар йиғинлари томонидан
оилаларнинг жон бошига тўғри келадиган даромадлар миқдори нотўғри ҳисоб
-
ланган ва натижада, нафақа тайинланиши керак бўлмаган оилаларга нафақалар
тайинланиб юборилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
235
Айрим қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган
нафақа тайинловчи махсус комиссиялар томонидан оиланинг жон бошига тўғри
келадиган ўртача ойлик даромадлари болали оилаларга нафақа олишлари учун
белгиланган муҳтожлик мезони –
кўрсаткичидан ортиб кетган [1]. Бундай
хатоликларга Андижон, Шаҳрихон, Қорасув шаҳарлари, Жалақудуқ, Олтинкўл,
Андижон, Балиқчи, Пахтаобод, Избоскан туманларидаги маҳаллалар фуқаролар
йиғинларида фаолият кўрсатаётган нафақа тайинловчи комиссиялар томонидан
йўл қўйилган.
Жалақудуқ туманидаги Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги
Кесакқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини (котиби Ражаббоев
Д.)да фаолият
кўрсатаётган нафақа тайинловчи комиссия Тешабоева Б. томонидан оиласининг
сентябрь ойидаги жон бошига ўртача даромади 649 сўм бўлгани ҳолда 506 сўм,
Маманазарова О.ни даромади 688 сўм ўрнига 564 сўм, Ғаниева
Д.ни даромади
676 сўм ўрнига 581 сўм этиб ҳисобланган ва натижада бу учта оилага нафақалар
нотўғри тайинланган.
1996
–2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил
10 декабрда “
Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашни янада
кучайтириш тўғрисида
”ги Низом қабул қилиниб, болали оилаларга ижтимоий
ёрдамнинг аниқ берилишини кучайтириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашда
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва масъулиятини ошириш
мақсадида мазкур Фармон ва Низом асосида 16 ёшгача болалари бўлган оилаларга
нафақаларни шундай нафақага муҳтож оилаларгагина бериш фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга ошириладиган бўлди.
2003 йилдан бошлаб Ўзини ўзи бошқариш органларини мувофиқлаш
-
тирувчи кенгашлар тузилди, “Маҳалла”
жамғармасининг асосий вазифалари ва
ваколатлари қайта кўриб чиқилди. Ўзини ўзи бошқариш бўйича Республика
кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар
фуқароларнинг Ўзини ўзи бошқариш ишлари бўйича мувофиқлаштирувчи
кенгашлари тузилиб, “Маҳалла”
жамғармаси, унинг жойлардаги қуйи таркибий
тузилмаларига мазкур кенгашларнинг ишчи органи функцияларини бажариш
ваколатлари берилди.
Лекин мустақилликнинг дастлабки чорак асри давомида ўзини ўзи
бошқариш органлари мустақил ташкилот сифатида ўз ҳуқук, ва эркинликларини
таъминлай олмади. Улар аксарият ҳолларда туман ва шаҳар ҳокимликлари
бошқаруви асосида фаолият юритишга мажбур бўлди. Шу билан бирга, маҳалла
фуқаролар йиғинлари фаолиятини молиялаштиришни кафолатлаш, уларни
фуқароларга турли ижтимоий ва маиший хизмат кўрсата олишларига
имкониятлар яратиш учун солиқ имтиёзлари билан таъминлаш каби ҳуқуқлар
берилмади. Бу даврда ўзини ўзи бошқариш органлари мустақиллигини тиклаш,
уларни давлат органлари эмас, балки фуқаролик жамияти институти сифатидаги
фаолиятини таъминлаш ислоҳотлари ўз ниҳоясига етмади.
Республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси томонидан 2003 йил –
“Обод
маҳалла йили” да 1
147 682,8 минг сўмлик моддий ва молиявий хайрия ёрдамлари
ажратилди, жамғарманинг республика бошқаруви орқали 191429 минг сўмлик
хайрия ёрдамлари кўрсатилиб, умумий ҳаражатнинг 51,1% ни ташкил этди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
236
2011 йилнинг июлида “Маҳалла” хайрия жамғармаси республика бошқаруви
сайёр раёсат йиғилиши Андижонда ўтказилди. Чунки истиқлол йилларида
вилоятдаги ўзини
-
ўзи бошқарув органлари ташкилий, ижтимоий
-
сиёсий жиҳатдан
тубдан мустаҳкамланди. Ана шу барқарорлик, айниқса, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар
йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловида яна бир
бор ўз исботини топди. Йиғилишда Андижон қишлоқ ва маҳаллаларидаги бунёд
-
корлик, қурилиш ҳамда ободончилик ишлари алоҳида эътироф этилди.
Шундан сўнг “Маҳаллани аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш
марказига айлантириш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлан
-
тиришдаги долзарб масалалар” мавзуида республика семинари иш кўрди. Андижон
туманидаги Истиқлол МФЙ фаолияти ва у ерда ташкил этилган намунали тураржой
бинолари семинар иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Меҳмонлар,
шунингдек, Избоскан туманидаги Т.Мамажонов номли МФЙ ҳамда ака
-
ука
Мамажоновлар томонидан бунёд этилган спорт мажмуаси, Олтинкўл туманидаги
“Агротеххизмат” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Бўз туманидаги “Маъруфобод” МФЙ диний маърифат ва маънавий
-
ахлоқий
тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи –
Олияхон опа Бозорбоева Президентимиз
Фармонига кўра “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. Маҳаллада тўй
-
тўркин, маърака маросимлари анча ихчамлаштирилиб, кам таъминланган, якка
-
ёлғиз ва эҳтиёжманд фуқаролар истиқомат қиладиган оилалар эса алоҳида назоратга
олинган. Фермер хўжалиги раҳбарларидан Исмоилжон Ўрмонов, Иқбол Отахонов,
маҳалла худудида ғишт заводи раҳбари Исроилжон Мирзакомилов каби ҳимматли
инсонлар нафақат Хайит байрамларда, балки кунда
-
кунора эҳтиёжманд оилалар
ҳолидан
хабар олиб, моддий ёрдам кўрсатиб турадилар [2].
2017-
2020 йилларда маҳалла институтига оид 38 та қонун ва меъёрий
ҳужжатлар
қабул қилинди, улардан 50 дан ортиғи такомиллаштирилди. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Махалла институтини янада такомиллаштириш
чора
-
тадбирлари тўғрисидаги” Фармони (2017
й. 3 февраль: ПФ 4944 сонли)
мамлакатда бўлгани каби Андижонда ҳам ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик
жамияти институти даражасига кўтарилишини таъминлашнинг хуқуқий асоси
сифатида намоён бўлди. Ислоҳотларда туб бурилиши даври бошланди.
Ўз навбатида, маҳалла тизимида кадрлар қўнимсизлиги одатий ҳолга
айланганлиги, маҳалла ходимларини уларга боғлиқ бўлмаган ишлар, йиғилиш ва
бошқа тадбирларга жалб қилиш кучайган эди. Шунингдек, бу даврга келиб маҳалла
фуқаролар йиғинлари зиммасига 200 дан ортиқ вазифа юкланган эди [3].
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг яшашини таъминлаш учун давлат
ҳокимияти
органларини модернизациялашнинг асосий шарт
-
шароитлари сифатида
қуйидаги соҳаларда ислоҳотлар стратегиясини белгилади: давлат ҳокимияти
ваколатларини чегаралаш, фуқаролик жамияти институтларига жамиятда ўзини ўзи
бошқариш учун қанчалик зарур бўлса, шунчалик етарли ваколатлар бериш.
Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларининг маълум бир қисмини
марказдан маҳаллий ҳокимият органларига ўтказиш масаласи маҳаллий ҳокимиятни
номарказлаштириш жараёни босқичларининг асосий қисми бўлиб, бу вазифаларни
амалга оширишда халқаро тажрибани ҳам ўрганиш бу соҳадаги жаҳон тажрибасини
амалиётга кенг татбиқ этиш масалалари ҳам бугунги қуннинг энг долзарб
вазифаларидан биридир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
04 (2022) / ISSN 2181-1415
237
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви Андижон
вилоят бўлими, 4141
-
фонд, 13
-
рўйхат, 43
-
йиғма жилд, 16
-
варақ
.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси архиви, Андижон
вилоят бўлими, 4141
-
фонд, 13
-
рўйхат, 43
-
йиғма жилд, 117
-
варақ.
3.
Ғулом
Мирзо. Мустақилликнинг залворли одимлари. Иккинчи китоб.
–
Тошкент: Чўлпон номидаги нашриёт
-
матбаа уйи. –
2016.
4.
www.iqbol.uz, 2012-yil, 2-noyabr.
