Авторы

  • Халимжон Жураев
    преподаватель, кафедра общественных наук, Наманганский инженерно-строительный институт, Наманган, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp6-11

Ключевые слова:

cистема образование колонизация миграция наука империя устав проект местный русификация дети учебное заведение класс русский язык профессия

Аннотация

В данной статье рассматривается русские образовательные учреждения, впервые созданных в Туркестане, об их количестве, о функции и количестве предметов, цели учреждения данных школ.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The establishment of educational institutions in Turkistan

by colonial administrations in the end of XIX century and

in the beginning of XX century

Halimjon JURAEV

1

Namangan institute of engineering and construction

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021

Received in revised form

28 April 2022

Accepted 20 May 2022

Available online

10 June 2022

This article discusses the institutions of the Russian

educational system, which were originally established in

Turkestan, their numbers, tasks, the amount of subjects, the

goals of the establishment of Russian-language schools.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss5/S-pp6-11

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

system,

education,

colonization,

migration,

science,

empire,

charter,

project,

local,

russification,

children,

school,

class,

Russian,

profession.

XIX аср охири –

XX аср бошларида Туркистонда

мустамлака

маъмурияти

томонидан

таълим

муассасаларининг ташкил этилиши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

тизим,

таълим,

мустамлака,

кўчириш,

Ушбу мақолада Туркистонда дастлаб ташкил этилган

рус таълим тизими муассасалари, сони, уларнинг вазифа

-

лари, фанлар миқдори, рус

-

тузуем мактабларининг ташкил

этилишидан кўзланган мақсадлар ҳақида фикр юритилади.

1

Lecturer Department of social sciences Namangan institute of engineering and construction. Namangan,

Uzbekistan. E-mail: X_jorayev.@umail.uz.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

7

фан,

империя,

низом,

лойиҳа,

маҳаллий,

руслаштириш,

болалар,

ўқув юрти,

синф,

рус тили,

касб

-

ҳунар.

Образование учебных заведений в Туркестане

колониальными администрациями в конце XIX и

начале XX века

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

истема,

образование,

колонизация,

миграция,

наука,

империя,

устав,

проект,

местный,

русификация,

дети,

учебное заведение,

класс,

русский язык,

профессия.

В

данной

статье

рассматривается

русские

образовательные учреждения, впервые созданных в

Туркестане, об их количестве, о функции и количестве

предметов, цели учреждения данных школ.

1867 йилда Туркистон генерал

-

губернаторлигининг ташкил этилиши билан

Туркистон шаҳарлари тарихида янги мустамлакачилик даври бошланди.

1886 йилда Император Александр II томонидан қабул қилинган

“Туркистон

ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом”га асосан, бутун ўлканинг марказий

ҳудудларида рус посёлкалари бунёд этилди. Бу эса шаҳарлар ҳаётининг маъмурий

сиёсий, маданий ва иқтисодий томонларида ўзгаришлар ясай бошлади.

Ўлка марказий

шаҳарларига ҳарбий

-

инженерлар, савдо ва саноат, маъмурий

бошқарув тизими, тиббиёт ҳодимлари, дин вакиллари ва шу каби кўпгина мутахас

-

сислар кўринишида империянинг марказий ерларидан Туркистонга хизмат учун

йўналтирилган кўплаб рус фуқаролари кўчириб келтирилди. Улар дастлаб шаҳар

-

ларнинг марказий қисмларига жойлаштирилдилар. Шаҳарларнинг кўчириб келти

-

рилган

аҳоли яшайдиган қисми

“янги шаҳар”, маҳаллий аҳоли истиқомат

қиладиган қисми эса “эски шаҳар”, деб юритила бошлади.

Рус империяси ҳукумати Туркистонда ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш ва

маҳаллий халқларни ўзларига тўлалигича бўйсундириш мақсадида XIX асрнинг

60-

70 йилларидаёқ “руслаштириш” сиёсатини амалга оширишни бошлади.

Шу мақсадда Туркистонга Россиянинг марказий губернияларидан рус

аҳолиси кўчириб келтирилди. Шу ўринда империя маъмурияти кўчириб келтирил

-

ган фуқароларнинг болалари учун таълим тизимини ҳам шакллантирди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

8

Туркистон ўлкасининг биринчи генерал

-

губернатори генерал К.П. фон Кауфман

таълим муассасаларини ташкил этиш муаммосига жиддий ёндашиб, 1868 йилдаёқ

ўлкада рус таълим мактабларини ташкил этишни илмий

-

назарий асосланган

лойиҳасининг ишлаб

чиқилиши борасида кўрсатма берди. 1870 йили Тошкентда

ўлка ўқув бўлимини ташкил этиш бўйича махсус комиссия ташкил этилди.

Бу борада, жумладан, “Туркистон ўлкасидаги диний мактабларининг

дастурларига тушунтириш хати”да шундай дейилган эди: “Туркистон ўлкасида рус
ўқув юртларининг ташкил этилиши ҳамда русча халқ таълимининг ёйилиши,
бизнинг Ўрта Осиёга юришларимиз ва у ерда ҳарбий мустамлакачиликни
ўрнатилиши билан бир вақтда бошланди” [8].

1869-

1870 йилларда Халқ Маорифи вазири Д.А.

Толстой

ҳузурида

Волгабўйи, Урал, Сибирь ва Қрим аҳолиси ўртасида бошланғич мактаблар
тармоғини кенгайтириш режаси ишлаб чиқилди. Мазкур режада мустамлакачи

-

ларнинг рус бўлмаган аҳолига нисбатан олиб борадиган таълим сиёсатининг
мазмуни шакллантирилган эди. Унга кўра: “Мамлакатимиз ҳудудида яшовчи барча
ғайрирус миллатларининг сўзсиз руслашиши ва уларнинг рус халқи билан
аралашиб кетиши таълимнинг пировард мақсади бўлиши керак”, –

дейилган эди

[2: 63].

Ўлкадаги рус мактаблари тарихига назар ташласак, илк рус мактаблари

1860 йили форт №1 –

Казалинск ва Перовскда христиан руҳонийлари томонидан

ташкил этилган бўлиб, уларда ўғил болалар ва қизлар, асосан, ўқиш, ёзиш, дин
ақидалари ва арифметиканинг тўртта қоидаларини ўрганганлар. Вақт ўтиши
сайин ушбу мактаблар такомиллаштирилиб борилган. 1876 йилга қадар
Тошкентда қиз болалар бўлими ва ҳунармандчилик синфлари; Чимкентда қиз
болалар бўлими; Казалинскда қиз болалар учун якшанба дарслари бўлган; Перовск
ва Самарқандда рус болалар; Самарқандда ғайритаъба болалар учун; Каттақўрғон
ва Петро

-

Александровскда бошланғич ўқув юртлари ташкил этилган. Дастлаб

Тошкентда 1866 йилда шахсий маблағлар ҳисобидан Жуйкова хусусий мактаби
ташкил этилди. 1867 йилдан унга давлат хазинасидан унча катта бўлмаган ҳажмда
маблағ “Тошкентдаги рус аҳолисининг қуйи қатлами вакилларининг талабларини
қондириш” мақсадида ажратилди.

Россия империяси босқинининг дастлабки пайтлариданоқ рус аҳолисини

Туркистон ҳудудига кўчириш сиёсати билан айни бир пайтда ўлкада рус
мактаблари ҳам ташкил этила бошланди. Жумладан, 1867 йилда ташкил этилган

14 та қуйи мактабдан 12 таси Еттисув вилоятида, 2 таси эса Сирдарё вилоятида
жойлашган эди. Еттисув вилоятидаги мактаблар дастлабки пайтларда фақат ўғил
болалар учун мўлжалланган эди. Туркистон генерал

-

губернаторининг бу ерга

ташрифидан кейин эса қиз болаларга таълим берадиган мактаблар ҳам очилди [4].
Сирдарё вилоятининг Казалинск ва Перовск шаҳарларида ташкил этилган
дастлабки 2 та мактаб Архиепископ Антонийнинг ташаббуси билан очилган эди [9].

1869 йили Тошкентда “Пахерт хоним”нинг Туркистон ўлкаси “бадавлат ота

-

оналар болалари”ни гимназиянинг IV синфига кириш учун тайёрлайдиган хусусий
пансиони, 1871 йили Тошкентда ўғил ва қиз болалар учун ҳунармандчилик
синфлари бўлган уч синфли халқ мактаби ва I синфли бошланғич аёллар мактаби

Дмитрий

Андреевич

Толстой

(13 март 1823 й.

7 май 1889 й.). Россия давлат арбоби, ва тарихчиси, граф,

Халқ маорифи вазири, Александр

II

ҳузуридаги Давлат кенгаши аъзоси, сенатор.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

9

ташкил этилди. Ушбу мактабларнинг барчаси шаҳардаги рус аҳолиси фарзанд

-

ларини ўқитишга мўлжалланган эди. Лекин ушбу билим юртларида кам сонли
бўлса

-

да маҳаллий аҳоли вакилларининг фарзандлари ҳам ўқир эдилар. 1876 йил

Ўқув ишлари бош бошқармаси ташкил этилган пайтдан бошлаб, ўлкада Халқ
маорифи вазирлиги низомлари асосида мактаблар ташкил этила бошланди.
Тошкент ва Верний шаҳарларида тайёрлов синфлари бўлган эркаклар ва аёллар
тўлиқсиз ўрта ўқув юртлари (прогимназиялар) ташкил этилди. Кейинчалик тез
орада улар тўлиқ гимназия (умумий таълим ўқув юрти) сифатида қайта ташкил
қилинди. 1876 йили Тошкентда очилган халқ мактаби 1878 йилнинг 1 январида

II синфли, 1879 йил 1 июлда эса IV синфли шаҳар мактабига айлантирилиб, унинг
қошида

катта ёшли туб аҳоли вакиллари учун кечки рус тили курслари ва

ҳунармандчилик синфлари ҳам очилган.

Туркистонга кўчириб келтирилаётган аҳоли сонининг ошиб бориши, табиий

равишда, бу ерда мактаблар сонининг ортишига ҳам сабаб бўлди. Шу сабабли Халқ
маорифи вазирлиги 1878 йилнинг январь ойидан бошлаб яна шундай таълим
муассасаларидан 13 тасининг очилишига рухсат берди [7].

Ўлкада мавжуд турли хилдаги бошланғич билим юртлари 1876 йили Ўқув

муассасалари бош бошқармаси назоратига олиниб, қонунда белгиланган таълим
муассасаларининг мавжуд турлари тартибида қайта ташкил этилди. Туркистон
бўйлаб халқ маорифи соҳасида ўзгаришлар амалга оширилаётган бир пайтда
ўлкада маъмурий ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган Тошкент, Самарқанд, Қўқон,
Наманган каби йирик шаҳарларда, савдо ва саноат тармоқлари билан бирга
маориф соҳасида ҳам ўзгаришлар амалга ошириб борилди.

Тошкентда ўлка бошқарув идораларининг жойлашганлиги, рус аҳолисининг

кўплиги оқибат натижада ижтимоий гуруҳларнинг хилма

-

хиллигини ҳам вужудга

келтирди. Тошкентнинг “янги шаҳар” қисми Туркистоннинг энг йирик саноат ва
маданий марказларидан бирига айланди. Шу муносабат билан шаҳарда ўқув
юртлари тармоғи ва тури узлуксиз кўпайиб борди.

1879 йили ўлкага кўчириб келтирилган рус аҳолисининг эҳтиёжларига

мувофиқ, Туркистон Ўқитувчилар семинарияси

ташкил этилди [5].

Туркистонда Черков мактаблари ҳам ташкил этилган бўлиб, уларнинг

дастурларида қуйидаги фанлардан сабоқ берилган: 1) илоҳият қонунлари; 2)

рус

тили ва унга ёрдамчи фан сифатида ўқиш, рус тарихи ва географияси,
табиатшунослик ҳамда ҳуснихат; 3)

арифметика, геометрия, тасвирий санъат ва

чизмачилик; 4)

ашула, гимнастика, ҳунар ўргатиш [6].

1886 йилда Тошкент шаҳрида империя Халқ Маорифи Вазирлигига тегишли

9 та, 1889 йилга келиб эса 14 та таълим муассасалари фаолият юритарди. XIX аср

90

йиллари ва XX асрнинг дастлабки йилларида Туркистонда рус таълим тизими

тармоқлари нисбатан ривожланди. Бу ўзгаришлар, албатта, бир неча омиллар

билан боғлиқ ҳолда содир бўлди. Биринчидан, ўлкада рус маъмурчилигининг

кўчайиши, империя ҳокимиятининг кенг тармоқ отиб мустаҳкамланиб бориши,

маҳаллий халқ вакиллари орасида рус тилини билишга интилиш, иккинчидан, рус

таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирларнинг

илгари сурилиши сабаб бўлди. Учинчидан, ўлкада барпо

этилган ишлаб чиқариш

Изоҳ: Ўқитувчилар семинарияси –

бу бошланғич мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш учун мўлжалланган

ўрта махсус таълим муассасаси.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

10

тармоқлари корхона ва ташкилотларида кичик мансабларда ишловчи кўплаб

малакали кадрларга бўлган эҳтиёжнинг ошиб бориши Туркистонда нафақат халқ

билим юртлари, балки кўплаб касб

-

ҳунарга йўналтирилган ўқув юртларини

ташкил этилишига олиб келди. Хусусан, 1878 йили империя Халқ Маорифи

Вазирлиги томонидан қабул қилинган саноат билим юртларини ташкил этиш

тўғрисидаги қонуннинг ишлаб чиқилиши ва унинг 1881 йил ноябрда тасдиқ

-

ланиши ҳамда 1888 йил 7 мартда саноат билим юртлари ҳақидаги Низомнинг

тасдиқланиши натижасида нафақат Туркистонда, балки бутун империя бўйлаб

давлат ва хусусий сармоялар ҳисобидан саноат билим юртлари, ҳунармандчилик

мактаблари, шаҳар мактаблари ҳузурида қўл меҳнати синфлари ташкил этиш кенг

кўлам олди. 1887 йилдаёқ Тошкентда техника билим юртини ташкил этиш

лойиҳаси илгари сурилган эди. 1896 йилга келиб, Тошкентда пахта тозалаш ва

бошқа саноат корхоналар ускуналарини тузатувчи малакали дурадгор, токар,

темирчиларни тайёрловчи Тошкент ҳунармандчилик мактаби ташкил этилди

.

1902 йили Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам мутахассисларни тайёр

-

ловчи Қишлоқ хўжалик гидротехника мактаби ташкил этилди. Ундан кўзланган

асосий мақсад “ўқувчиларга суғориш техникасини ва иншоотларини барпо этишни

ўргатиш билан биргаликда, Туркистон ўлкаси шароитида, умуман, қишлоқ

хўжалигини ва унинг алоҳида соҳаларини тўғри юритиш” эди. Туркистон ўлкасида

темир йўллар тармоғининг қурилиши ва уларнинг ўлка иқтисодий, сиёсий ҳаётида

муҳим аҳамият касб этиб бориши натижасида 1898 йили 25 сентябрда империя

Халқ Маорифи Вазири томонидан тасдиқланган қоидалар асосида Темир йўл

билим юртлари ташкил этила бошланди. Жумладан, Тошкент техника темир йўл

билим юрти 1904 йили Оренбург –

Тошкент темир йўли линиясининг

очилишидан

олдин ташкил этилган эди. Касбий таълим Туркистонда, айниқса, XX аср

бошларидан кенг миқёсда ривожланди. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида кўплаб

турдаги мутахассисларни тайёрловчи билим юртлари, хусусий таълим курслари

ташкил этилди.

XX асрнинг дастлабки йилларида хусусий таълим муассасалари тизимлари

яхши ривожланди. Масалан, Туркистон почта

-

телеграф округи Бошқармаси

ҳузурида

алоқа ходимларини тайёрлаш бўйича курс ташкил этилди.

Империя таълим муассасаларидаги таълим дастурлари Ўрта Осиёда дунёвий

таълимнинг илк кўринишлари эди. Дунёвий

таълимнинг кенг тармоқ отган

тизимини яратиш бўйича амалга оширилган чоралар, шубҳасиз, ижобий мазмунга

эга бўлди. Туркистонда ташкил этилган рус таълими муассасалари фаолияти

натижасида ўлкада яшовчи рус ва маҳаллий аҳоли вакилларининг маълумоти

ошириб борилди, касбий малакага ўргатилди ҳамда бу империя маъмурияти

истамаса

-

да, маҳаллий аҳоли вакилларининг ҳам мазкур йўналишдаши

тушунча

-

ларининг ортишига сабаб бўлди.

Шу ўринда яна бир масалага эътибор қаратиш керак. Яъни мустамлакачилар

томонидан Туркистон

халқларининг саводсиз, деб талқин қилинганлиги ҳам

ғайриилмий бўлиб, маҳаллий таълим тизимини менсимаган ҳолда, уни бутунлай

инкор этиб, фақатгина ўзлари очган рус

-

тузем мактабларида таҳсил

олганлар

-

нигина саводли деб ҳисоблаганликлари эди [1: 33.].

Еттисув вилояти Бошқармаси Туркистон ўқув юртлари Бошқармасига

1876 йилнинг 3 сентябрида 2821

-

сонли хат йўллайди. Унда маҳаллий қирғиз

(қозоқ) болаларининг таълим олиши билан боғлиқ масалалар ёритилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

05 (2022) / ISSN 2181-1415

11

Шунингдек, Тўқмоқ ва Пишпакда қирғиз болалари учун очиладиган тарбия

мактабининг низом лойиҳаси юборилган. Унга кўра, бир ҳафталик дарс соатлари

қуйидагича

тақсимланган эди: рус тили –

9, арифметика –

6, ҳуснихат –

5, суҳбат

дарси (оғзаки нутқ) –

2, жами 22 соат [3].

Мазкур таълим муассасалари подшо маъмурияти томонидан муайян

мақсадларни амалга ошириш учун ташкил этилди. Бироқ, шуни ҳам қайд этиш
керакки, уларнинг фаолияти натижасида ўлка халқларининг дунёвий фанлар
бўйича маълумотлилик даражаси, таълим бериш усуллари такомиллашиб борди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Асророва Лобар Қобилжон қизи. Бухоро мадрасалари тарихидан.

Тошкент: Ҳилол

-

нашр, 2016.

Б.

33.

2.

Бендриков

К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане

(1865

–1924 годы).

Москва: Издательство Академии педагогических наук РСФСР,

1960.

С.63.

3.

Ўз Миллий Архиви, И

-

47 фонд, 1

-

рўйхат, 20 –

иш, 6 бетнинг орқа томони.

4.

Ўз Миллий Архиви, И

-

47 фонд, 1

-

рўйхат, 72 –

иш, 137 –

138 бетлар.

5.

Ўз Миллий Архиви, И

-

47 фонд, 1

-

рўйхат, 72 –

иш, 137 “Б” бет.

6.

Ўз Миллий Архиви, И

-

47 фонд, 1

-

рўйхат, 72 –

иш, 137 “В” бет.

7.

Ўз Миллий Архиви, И

-

47 фонд, 1

-

рўйхат, 72 –

иш, 137 а бетнинг орқа

томони.

8.

Ўз Миллий Архиви, И

-

47 фонд, 1

-

рўйхат, 72 –

иш, 137 бет.

9.

Ўз Миллий Архиви, И

-

47 фонд, 1

-

рўйхат, 72 –

иш, 137 орқа томони.

Библиографические ссылки

Асророва Лобар Қобилжон қизи. Бухоро мадрасалари тарихидан. – Тошкент: Ҳилол-нашр, 2016. – Б. 33.

Бендриков К.Е. Очерки по истории народного образования в Туркестане (1865–1924 годы). – Москва: Издательство Академии педагогических наук РСФСР, 1960. – С.63.

Ўз Миллий Архиви, И-47 фонд, 1-рўйхат, 20 – иш, 6 бетнинг орқа томони.

Ўз Миллий Архиви, И-47 фонд, 1-рўйхат, 72 – иш, 137 – 138 бетлар.

Ўз Миллий Архиви, И-47 фонд, 1-рўйхат, 72 – иш, 137 “Б” бет.

Ўз Миллий Архиви, И-47 фонд, 1-рўйхат, 72 – иш, 137 “В” бет.

Ўз Миллий Архиви, И-47 фонд, 1-рўйхат, 72 – иш, 137 а бетнинг орқа томони.

Ўз Миллий Архиви, И-47 фонд, 1-рўйхат, 72 – иш, 137 бет.

Ўз Миллий Архиви, И-47 фонд, 1-рўйхат, 72 – иш, 137 орқа томони.