Авторы

  • Нодира Хамроева
    преподаватель, кафедра гражданского общества юридического факультета, Термезский государственный университет, Термез, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp534-538

Ключевые слова:

просвещение культурный реконструкция духовность экспозиция экотуризм концепция этнология

Аннотация

В данной статье основное внимание уделяется реформе образования в южных регионах Узбекистана, укреплению национальной базы образования, совершенствованию системы образования, адаптации его материально-технической базы к современным требованиям, поднятию образовательного процесса на уровень мировых стандартов. За годы независимости в нашей стране создана единая система непрерывного образования. Помимо общего образования, дошкольное образование включает в себя профессиональное образование, среднее-специальное и высшее образование, подготовку научно-педагогических кадров, повышение квалификации.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Stages of implementation of educational reforms in the

southern regions of Uzbekistan

Nodira HAMROEVA

1

Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021

Received in revised form

28 March 2022

Accepted 20 April 2022

Available online

15 May 2022

This article focuses on the reform of education in the

southern regions of Uzbekistan, strengthening the national base

of education, improving education systems, adapting its

material and technical base to modern requirements, raising the

educational process to the level of world standards. During the

years of independence, a single system of continuous education

has been created in our country. In addition to general

education, preschool education includes vocational education,

secondary special education and higher education, training of

scientific and pedagogical staff, professional development.

2181-

1415/©

2022 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol3-iss4/S-pp534-538

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

enlightenment,

culture,

reconstruction,

spirituality,

exposition,

ecotourism,

concept,

ethnology.

Ўзбекистоннинг

жанубий

ҳудудларида

таълим

ислоҳотларининг амалга оширилиш босқичлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

маърифат,

маданий,

реконструкция,

маънавият,

экспозияси,

экотуризм,

концепция,

этнологик.

Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида

таълим ислоҳотида асосий эътибор таълим

-

тарбиянинг

миллий заминини мустахкамлашга таълимининг бошқарув

тизимларини такомиллаштиришга унинг моддий техника

базасини замон талабларига мослаштиришга таълим

-

тарбия

жараёнини

жаҳон

андозалари

даражасига

кўтаришга қаратилди. Мустақиллик йиллари мамла

-

катимизда ягона узлуксиз таълим тизими яратилди. У

мактабгача тарбия умумтаълим мактабдан ташқари ҳунар

-

техника таълими, ўрта махсус таълими ва олий таълим,

илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, малака ошириш

тармоқларини ўз ичига олади.

1

Lecturer of the Department of Civil Society, Faculty of Law, Termez State University.

E-mail: hamroevanodira@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

535

Этапы реализации образовательных реформ в

южных

районах Узбекистана

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

просвещение,

культурный,

реконструкция,

духовность,

экспозиция,

экотуризм,

концепция,

этнология.

В данной статье основное внимание уделяется реформе

образования в южных регионах Узбекистана, укреплению

национальной базы образования, совершенствованию

системы образования, адаптации его материально

-

технической базы к современным требованиям, поднятию

образовательного

процесса

на

уровень

мировых

стандартов. За годы независимости в нашей стране создана

единая система непрерывного образования. Помимо

общего образования, дошкольное образование включает в

себя профессиональное образование, среднее

-

специальное

и высшее образование, подготовку научно

-

педагогических

кадров, повышение квалификации.

Мустақиллик Ўзбекистон Республикаси халқ таълими учун янги урфлар

эшигини очиб берди. Мустақиллик бизга ҳур фикрлашни юзага келтириб,

таълимга бўлган маъсулиятимизни оширди. Тадқиқот натижаларининг жорий

қилиниши

тадқиқот иши бўйича эришилган назарий хулоса ва амалий

таклифлардан қуйидаги инновацион лойиҳаларда фойдаланилган. Минтақанинг

моддий маданиятига оид этнологик назарий концепциялардан “Ўзбекистоннинг

жанубий ҳудудларида моддий ва этномаданий жараёнларнинг тарихий

-

этнологик

таҳлили” (2010 йил 25 февралдаги №

-

И

-2010-

33 рақамли гувоҳнома), “Сурхон

воҳасида моддий маданият тарихи” (2012 йил 23 февралдаги И

-2012-

40 рақамли

гувоҳномаси), “Ўзбекистон жанубий ҳудудларида маданий ва амалий санъат

ёдгорликлари тарихи” (2015 йил 5 январдаги И

-2015-1-

26 рақамли лойиҳа) ва

2018 йил 4 январдаги ИЗ

-

2070927504 рақамли

“Сурхондарё вилояти тарихий

экотуризм салоҳияти” илмий

-

амалий лойиҳасида фойдаланилган ва тадқиқ этиш

бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифларни кенг оммага

тақдим имконияти яратилди.

Жанубий Ўзбекистон аҳолисининг моддий маданиятига оид тадқиқот

натижаларидан Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 октябрдаги “Замонавий

талабларга жавоб берувчи ва мустақиллик ғоялари асосларига мос келувчи

Ўзбекистон тарихи музейини

реконструкция қилиш чора

-

тадбирлари тўғри

-

сида”ги Қарори асосида музейнинг Ўзбекистон тарихининг қадимдан ҳозирги

кунгача бўлган даврига оид экспозициялар қисмининг “XIX

-

XX асрларда

Ўзбекистон” бўлимини экспозиясини янги этнографик моддий ашёлар билан

бойитишда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2020 йил 7 октябрдаги

3/1255-2152-

сонли маълумотномаси). Ўзбекистон тарихи давлат музейига тақдим

этилган Жанубий Ўзбекистон аҳолиси моддий маданиятини ўзида акс эттирган

тарихий

-

этнографик буюмлар, хусусан, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари

аҳолисининг кундалик турмуш тарзида ишлатилган сўзана, рўмол, чойшаб

-

гулкўрпа, зардевор, келин чойшаби, эркак ва аёлларнинг бош кийимлари ўзбек

халқининг маданий меросини сақлаб қолиш бўйича хулосаларни такомиллаш

-

тириш ҳамда

музей экпозицияларини қайта шакллантиришга асос бўлиб хизмат

қилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

536

Оммавий ахборот воситалари орқали минтақадаги аҳолининг моддий

маданиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ муаммолар ечими кенг жамоатчиликка
етказиб берилган (Ўзбекистон тарихи каналининг “Тақдимот” номли кўрсатувини
тайёрлашда фойдаланилди –

2020 йил 20 мартдаги 02

-40-1179-

сонли маълумот

-

номаси). Тақдим этилган манбалар асосида моддий маданиятимизнинг ҳолати,
сақланиши, тикланиши ва ривожланиши тарихи тўғрисидаги маълумотлар
халқимиз тасаввурларини бойитишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий

-

маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги Қарори дастурининг VII боб 27˗банди ижроси юзасидан “Биз буюк
алломалар фарзандларимиз”, 29

-

банди ижроси юзасидан “Юртим тарихини

ўрганаман”, “Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат” каби лойиҳаларни амалга ошириш
бўйича чора

-

тадбирлар режасида маълумотларидан фойдаланилган (Республика

маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат
марказининг 2020 йил 22 июндаги 02/07

-579-

рақамли маълумотномаси). Бу эса

халқимизнинг моддий маданиятига оид маънавий

-

маърифий билимларини

тарғиб этишда янги материаллар учун асос бўлиб хизмат қилган.

Тадқиқот натижаларидан Сурхондарё вилоятидаги тожик ва туркман

миллий

-

маданий марказлари билан ҳамкорликда 2017

-, 2018-, 2019-

йилларнинг

март ойида ўтказилган Наврўз умумхалқ байрами тадбирларида, юртимизда
оилавий қадриятларни ва маҳаллалар тарихини ўрганишда кенг фойдаланилган
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муноса

-

батлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2020 йил
30 июндаги №01

-07-842-

сонли маълумотномаси). Тадқиқот жараёнида миллий

марказлар учун такомиллаштирилган ўқув қўлланмалари яратиш илмий жиҳатдан
бойитилишига хизмат қилган.

“Минтақа уй

-

жойлари моддий маданиятнинг муҳим компоненти сифатида։

анъаналар ва трансформацион жараёнлар” деб номланган бобининг хулоса

-

ларидан “Обод маҳалла” тамойили асосида маҳаллалар, кўчалар ва хонадонларни
обод ва кўркам масканга айлантириш бўйича белгиланган долзарб вазифаларни
амалга ошириш учун амалиётда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси
Маҳалла ва оилани қўллаб

-

қувватлаш вазирлиги 2020 йил 30 июндаги

№02

-06/153-

сонли далолатномаси). Натижада, йўқолиб бораётган анъанавий

уй

-

жойларнинг ижобий томонларини ўрганиш, анъанавий кўринишларини

келажак авлодларга ўргатиш ва ҳудуд моддий маданиятининг ички ва ташқи
сайёҳлар ўртасида оммалаштиришда муҳим илмий асосланган назарий ва амалий
манба бўлиб хизмат қилади. Янги ўқув дарсликларини ишлаб чиқиш

таълим

сифатини оширишда ягона мезон

хисобланади.

1991 йилда турли фанлар чуқур

ўргани

-

ладиган мактаблар сони 790 тани ташкил этган бўлса, 1998 йилда

9143 тага етди.

Янги турдаги ўқув масканлари вужудга келди. Масалан, ҳозирги

пайтда Халқ таълими вазирлиги тасарруфида 185 та гимназия, 292 та лицей
фаолият кўрсатяпти, 1998

-

1999 ўқув йилидан бошлаб академик лицей ва касб

-

ҳунар

коллежлари

ташкил этилмоқда.

Таълим муассасаларининг ўқув режалари

таълим шакллари ва усулларини

ишлаб чиқишда эркинликка эга бўлганликлари жихатдан янгиликдир. Уларда
“Иқтисод алифбоси” “Иқтисод билим асослари”, “Инсон ҳуқуқлари”

“Менежмент ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

537

маркетинг асослари” “маънавият ва маърифат асослари” каби фанлар ўқитила

-

диган бўлди.

Биргина 1998–1999 ўқув йили учун 77 номдаги 22 млн. нусхадан

ортиқ дарслик чоп этилди. Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида қадимдан
бошлаб илм

-

фанинг ҳамма соҳаси, айниқса, астраномия, математика, тиббиёт,

кимё, меъморчилик, адабиётшунослик каби фанлар ривожланган. Ўзбекистонда
етишиб чиққан олимлар ёки кадрлар, илм аҳли ота

-

боболаримиз яратиб кетган

илмий меросни чуқурроқ ўрганиш ва янада бойитишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги
кунда Ўзбекистоннинг ёш олимлари жаҳон илм

-

фан ва маданиятига озроқ бўлса

-

да муносиб ҳисса қўшмоқдалар, бундай ишлар халқ хўжалигининг турли
тармоқларида фаолият кўрсатадиган илмий

-

тадқиқот институтлари, илмий

марказлар, шунингдек, университетлар ва бошқа олий ўқув юртларида ҳам олиб
борилмоқда. Фақат Олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги

ўқув юртларида

600 дан ортиқ фан докторлари ва деярли 6 мингга яқин фан номзодлари
ўқитувчилик ва илмий фаолият билан шуғулланмоқда.

Ўзбекистон тараққиётида таълим устувор соҳа ҳисобланади. 1997 йил

27 августда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун

таълимнинг барча йўна

-

лишларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун имконият яратди. Таълим
ислоҳоти ва унинг истиқболларини

белгилашда қуйидаги жиҳатларасос қилиб

олинди:

таълим

-

тарбиянинг инсонпарварлиги ва демократиявийлиги;

таълим тизимининг узлуксизлиги, изчиллиги, илмийлиги ва дунёвийлиги;

таълимда умуминсоний ва

миллий, маданий

-

маънавий қадриятлар

устуворлиги;

миллат эътиқоди, динидан

қатъи

назар, барча фуқаролар учун таълим

олиш имконияти яратилганлиги;

таълим муассасаларининг сиёсий партиялар ва ҳаракатлар таъсиридан

холилиги.

Таълим ислоҳотида асосий этъибор таълим

-

тарбиянинг миллий заминини

мустаҳкамлашга, таълимнинг бошқарув тизимларини такомиллаштиришга, унинг
моддий

-

техник базасини замон талабларига мослаштиришга, таълим

-

тарбия

жараёнини жаҳон андозалари даражасига кўтаришга қаратилди. Мустақиллик
йилларида мамлакатимизда ягона узлуксиз таълим тизими яратилди. У мактаб

-

гача тарбия, умумтаълим мактабидан ташқари ҳунар

-

техника таълими, ўрта

махсус таълими ва олий таълим, илмий педагогик кадрлар тайёрлаш, малака
ошириш тармоқларини ўз ичига олади. Аввало, мактабдаги

тарбия тизимида туб

ўзгаришлар қилинди. “Мактабгача тарбия концепцияси”, “Соғлом авлод учун”
дастури мактабгача тарбия ишини такомиллаштирди. Янги типдаги мактабгача
муассасалар вужудга келди. Янги ўқув дастурлари ва дарсликларни ишлаб
чиқариш таълим сифатини оширишда ягона мезон бўлди. Шўро ҳукумати миллий
кадрлар тайёрлашдаги масаласида риёкорона сиёсат олиб борди. Энг нуфузли
жаҳон мезонларига жавоб берадиган мутахассилар етиштирадиган ўқув маскан

-

ларининг аксарияти марказда –

Россияда жойлашган бўлиб, Иттифоқдаги респуб

-

ликалар, хусусан, Ўрта Осиё минтақасидан бу даргоҳларга саноқли вакилларгина
қабул

қилинар, бундай имкониятлар чегараланган эдилар. Натижада, миллий

республикаларда ноёб ихтисосга эга мутахассилар етишмайди, деган муаммо
сунъий равишда вужудга келтирилиб, бу юртларга минг

-

минглаб жўнатилар эди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

04 (2022) / ISSN 2181-1415

538

Ўзбек халқининг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш,
умуминсоний қадриятларга содиқлик, фуқаролик ва

ватанпарварлик туйғусини

тарбиялаш ўзбек халқи миллий руҳининг асоси бўлиш инсонпарварликни
тайёрлашга асосланади.

Бу борадаги муҳим амалий қадамлардан бири

Олий ўқув юртларида

Ўзбекистон халқлари тарихи каефдраларининг ташкил этилишидир. Мактабда
Ўзбекистон тарихи ўқитила бошлади. Тарихий билимлар ёшларни кўп нарсага
онгли равишда қарашга ундади. Уларнинг ҳар бирининг қалбида ватанга меҳр
туйғуларини бугунги кун қадрига етиш ҳиссини шакллантира бошлади. Ёшларда
ахлоқий баркамолликни тарбиялаш мақсадида мактабгача тарбия муассасаларида,
мактабларда, ўқув юртларида, махсус “Одобнома” курсини ўқитиш жорий этилди.
Бир қатор ўқув юртларининг дастурлари таълим услубидан

бутунлай ўзгарти

-

рилди. Энг замонавий шу пайтгача бўлмаган муҳим ихтисосликлар бўйича алоҳида

олий ўқув юртлари, жумладан,

Мудофаа вазирлиги қошида ҳарбий академия, Ички

ишлар вазирлиги қошидаги Ички ишлар академияси, Банк молия академияси,
Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент адлия университети ва
бошқа ўнлаб ўқув юртлари ташкил этилди. Ҳар йили республикада умумий таълим
мактабларининг тест синовларидан ўтган 50 дан зиёд ўқувчи АНСЭЛС билан
АҚШга ўқишга юбориладиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти
томонидан қадриятлар, урф

-

одатлар, буюк ота

-

боболаримизнинг бизга қолдирган

рисолаларини ўрганиш ва тарғиб этиш учун кенг йўллар очилди. Бу борадаги
тадбирлар мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ амалга оширила
бошлади. Айнан шу фикрни тасдиқлаш учун Президентимиз И.А.

Каримовнинг

қуйидаги фикрларни келтириб ўтаман: “Иқтисодий ва сиёсий соҳалардаги барча
ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда ишлаётган барча фуқаролар
учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборатдир”.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

И.А.

Каримов баркамол авлод орзуси. Т.

,

1999 йил.

2.

“Таълим тўғрисида”ги қонун. 1982 йил. 2 июлъ

.

3.

“Таълим тўғрисида”ги қонун. 1992 йил. 29 август.

4.

Совет мактаб жунрали. 1988 йил. 1

-

сон. 1986 йил 25

-

августр, 1986 йил

10 сентябр, 1988 йил 3 ноябр ъ 1990 йил 6

-

сон.

5.

Ўқитувчилар газуетаси. 1988 йил

20 май. 1990йил 10 сентябр. 1984 йил,

1985 йил 15 февралъ

.

6.

Ленин байроғи газетаси. 1987 йил. 10 апрелъ, 1984 йил. 5 май, 1990 йил

15 декабр.

7.

Бошланғич таълим журнали. 1987 йил 8 октябр.

8.

Марифат газетаси. 1992 йил 4 июлъ

.

9.

Фан ва турмуш журнали. 1990 йил. 21 январъ.

10.

Ўзбекистон овози газетаси. 2004 йил. 21 февралъ.

11.

Халқ таълим журнали. 1994 йил. 5 октябр.

12.

Сурхон тонги газетаси. 1995 йил. 18 ноябръ.

Библиографические ссылки

И.А. Каримов баркамол авлод орзуси. Т., 1999 йил.

“Таълим тўғрисида”ги қонун. 1982 йил. 2 июлъ.

“Таълим тўғрисида”ги қонун. 1992 йил. 29 август.

Совет мактаб жунрали. 1988 йил. 1-сон. 1986 йил 25-августр, 1986 йил

сентябр, 1988 йил 3 ноябр ъ 1990 йил 6-сон.

Ўқитувчилар газуетаси. 1988 йил 20 май. 1990йил 10 сентябр. 1984 йил, 1985 йил 15 февралъ.

Ленин байроғи газетаси. 1987 йил. 10 апрелъ, 1984 йил. 5 май, 1990 йил

декабр.

Бошланғич таълим журнали. 1987 йил 8 октябр.

Марифат газетаси. 1992 йил 4 июлъ.

Фан ва турмуш журнали. 1990 йил. 21 январъ.

Ўзбекистон овози газетаси. 2004 йил. 21 февралъ.

Халқ таълим журнали. 1994 йил. 5 октябр.

Сурхон тонги газетаси. 1995 йил. 18 ноябръ.